hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

Қадрдон синглим!
Ҳижоб қулоқ, бўйин, тўпиқ, амакининг ўғли ва инстаграмни ҳам ўз ичига олади.

Анас Солиҳ

@MubashshirAhmad



-------------
P.S. Jomeyada ustozimiz shim kiyib yurgan qizlarga to'piq ochilishi, namozdan tashqarida ikki qadam orasi ochilishi, ikki qoʻl bilagi ochilishi, boʻyin, sochlar, quloqlar koʻrinadigan qilib shaffof roʻmol oʻrashni satri avrat - toʻsilgan avrat hisoblanmaydi, dedilar.

Bu kabi ogohlantirishlarga qaramasdan oʻz "вкуси"ga koʻra kiyanadigan qizlar satri avrat avvalo Allohning amri, farz amal va ibodat ekanligini anglashlariga Alloh tavfiq bersin 🤲🌹🕊🌹


/channel/ilmSafariAmman

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир йигитнинг ҳасратли ҳикояси.

Шу йилгача онам соғлом эди. Тўғрироғи мен шундай деб ўйлаган эканман. Чунки онам намозларни тик туриб адо қиладиган, рамазон рўзаларини, ҳатто нафл рўзаларни ҳам қийналмасдан тутадиган, нафл ибодатларни асло канда қилмайдиган мухлиса аёл эди. Мен ҳам намоз ўқийман, рўзаларни тутаман. Мен рамазон ойида ота-онам билан бирга саҳарлик қилишни, улар билан бирга ўтириб ифторлик қилишни ўзим учун унчалик муҳим санамас эдим. Тўғрисини айтсам, уларнинг хизматини қилишга бироз бепарво эдим. Шунинг учун бўлса керак, саҳарлик ва ифторликда улар нима еб-ичаётганига ҳам эътибор қилмаганман. Ўзим эса саҳарлик вақти тугашига ўн дақиқа қолганда уйғониб, дастурхонда нима бор бўлса, шуни еб-ичиб оғиз ёпардим ва бомдодни ўқиб яна уйқуни давом эттираверар эдим.

Ота-онам билан бирга саҳарлик қилишимиз учун хотинимга “таом тайёрлаб бер” деб айтмаганман. Хотинимни аяйманми ёки ундан қўрқаманми билмадим?! Балки хотиним рўза тутмагани учун уни тонг саҳарлаб уйғотгим келмагандир. Эҳтимол ...

Фарзандларим ёки хотиним бетоб бўлиб қолса, дарҳол дўхтирга чопаман. Лекин онамни бирор марта дўхтирга олиб борганимни, унинг соғлиги учун тунлари бедор бўлиб қайғурганимни эслолмайман. Онам эса дўхтирга ўзи бориб кўринар эди. Индамагани учун бўлса керак, яхши экан деб хотиржам юраверибман. Аслида, уч-тўрт йил олдиноқ дўхтир онамга рўза тутишни тақиқлаган экан. Мусулмон бўла туриб рўза тутмасликни тасаввур қила олмаган онам қийналиб бўлса ҳам рўза тутаверибди. Дўхтир онамга пархезни буюрганини билар эдим. Лекин онамга нима мумкин, нима эса мумкин эмаслигини мен нотовон сўраб ҳам кўрмабман. Уйга бозорлик қилсам, ўзимга ёқадиган нарсаларни харид қилиб келаверар эдим. Хотиним нимани ёқтиришини биламану, лекин онам нималарни ёқтиришини билмайман.

Энди эса онамнинг бетоблиги ғолиб келиб, бу йилдан (2018) бошлаб рўзани тутолмаяпти. Намозларни ҳам деярли ўтириб ўқиётган экан.

Онам ҳажга олиб боришимни роса хоҳлар эди. Имконим бўла туриб, буни ҳам шу кунгача ортга суриб келдим. Ҳозирги кунга келиб узоқ сафар қилишга тоқат қилолмайдиган бўлиб қолди.

Бу йил ҳам рўза тутяпман. ...

Энди онамга саҳарлик ёки ифторлик қилиб беришимнинг фойдаси йўқ. Энди онам билан бирга саҳарлик қиладиган бўлсам, тонг саҳар онамни безовта қилган бўламан. Чунки онам рўза тутолмайди.

Афсусдаман, дуо қилинглар, Аллоҳ таоло онамга шифо берсин, онам билан бирга саҳарлик ва ифторлик қилай, онамга саҳарлик ва ифторлик таомларини ўз қўлларим билан едириб қўяй, илтимос дуо қилинглар!

Ҳа, азизлар, эҳтимол биз ҳам мазкур йигит каби бепарволикка йўқ қўяётган бўлишмиз мумкин. Ота-онамизни ғанимат билайлик. Умр ўтиб боряпти, ота-онамиз бизни кутиб туришмайди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bu dunyoda Siz uchun muhim bo’lgan ish nimaligini Alloh qalbingizga solganida — dunyo Siz uchun o’z qadr-qimmatini yo’qotadi! #eslating #eslatma

Instagram sahifamiz: @ezguliksariyol

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қизларингизга Хадича деб исм қўйинглар.
Солиҳлар: “Хадича бўлган уйга фақирлик кирмайди”, деб айтишган.

Анвар Аҳмад таржимаси

T.me/BintuSodiq

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚИЗИ БОР ОТАЛАР ЎҚИСИН!

Ҳикоя қилинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд туғиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор бўлди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига қиз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: «Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун», деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан қарай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг қиз бўлишига аёли сабабчидек.

Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди, танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чиқардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш қиз ҳам турмушга чиқиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди, уйларини саранжом-саришта қилди, отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Қиз отасига дори бермоқчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: «Эй меҳрибон қизим, сиз кимсиз?», деб сўради.

Қиз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: «Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман», дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, ҳўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат қилиб: «Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен қизимни туғилган пайтиданоқ яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган қизим таратмоқда», деди.

Эй, «Ўғлим йўқ» деб куйинаётган оталар, қиз кўрганингизга ўксиняпсизми? Унутманг, қиз бола фазилат ва барака соҳибидир. У отасига меҳрибон, мушфиқ ва мунис бўлади. Қиз бола отасининг жаннатга киришига сабабчи, дўзахдан парда бўлади. Турмушга чиққан солиҳа қиз, эрининг динининг ярмига қувват бўлади. Солиҳа аёл дунё матоларининг энг яхшисидир. Она бўлганда эса, фарзандлари учун жаннатга олиб кирадиган эшик бўлади. Ёдингизда тутингки, Пайғамбар алайҳимуссаломлар қизларнинг оталари бўлишган.

Аллоҳ таоло қиз тарбия қилаётган ота-оналарга Қиёмат куни қизлари сабабли жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш неъматини ато этсин!

📚
Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

©Хуршид Маъруф тайёрлади

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Manashu yerda turatursin …

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ижтимоий тармоқларга қозоғистонлик бир бола дипломини кўрсатиш учун отасининг қабри ёнига келди

"Дада, қаранг, нима олдим. Мен 2 синфни тугатдим ва энди учинчи синфга бораман",

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Японияда таҳсил олган бир ёш африкалик Facebook’даги саҳифасида шундай деб ёзганди:

"Мен Япониядаги беш юлдузли отелларни бирида меҳмон бўлгандим. Яшаётган меҳмонхонанинг ҳовузига чўмилиш учун борганимда, бассейнда мендан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Сувда қистаб қолганди, шартта сувга чоптирвордим.

Бирдан... сув пушти рангга айланиб кетди ва сигнал чалинди. Дарҳол меҳмонхона ишчилари етиб келишиб, мени бассейндан чиқариб олишди.

Кейин улар сувни бўшатиб, ҳовузни тозалашларини ва мен меҳмонхонанинг муҳим ҳудудидаги тартибни бузганлигимни айтишди  (ичимдан дарз кетиш бўлди).

Шундан сўнг улар менинг хонамга қўнғироқ қилишди. Меҳмонхона котибаси менга паспортимни қайтариб берар экан, меҳмонхонани тарк этишимни сўради.

Бу меҳмонхонадан чиқиб, бошқа бир шунга ўхшаш, бассейни бор бўлган муқобилини излар эканман, ҳар сафар бирор меҳмонхонага кирганимда қабулхона ходими паспортимга қараб: “Кечирасиз, бу сизмисиз.... Эҳ...,” дея узр сўрашар ва мени қабул қилолмаслигини айтишарди. Аҳвол шундай давом этарди.

Оҳири менга ҳеч қандай меҳмонхонада қолишга рухсат беришмаётгани учун элчихонамга мурожаат қилдим.

Элчихонадагилар менга бассейни бўлмаган меҳмонхонага боришни маслаҳат беришди...

Япониядан чиқиб кетаётганимда паспортимга муҳр босар экан, паспорт нозири: “Умид қиламанки, сен яхшигина сабоқ олдинг", деди.

Бассейнга сийганимни бутун Япония билди. Бу ерда — уйимда эса, ҳукуматимиз давлатнинг хазинасидан миллиардлаб долларларни ким ўғирлаётганлигини ҳали ҳам билмайди."

Фейсбукдан олинди

👉 @Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Нозланяпти-да! Суробини тўғриласам, мушукдай мулойим бўп қолади.
— Мелисага топширворса-чи?...
— Унисидан қўрқмайман. Яхши кўрмаса, менминан умуман гаплашмасди. Гаплашяпти-ку!
— Йигити-чи?
— Қанақа йигит? Айтаверади-да ҳар балони!..
— Ўзинг биласан гапни калта қилди Вали.
— Бир гап бўлса, мени ваабще танимайсан.
— Келишдик.
— Унда мен таниш йигитлардан иккитасини ёллайман. Сен бизни қишлоқдаги ўша ҳовлида кутасан. Хизмат ҳақи эса икки минг кўкида бўлади.
— Гап йўқ дедим-ку! талмовсиради Маъмур.
— Шарофат меники бўлса бас. Пул деганининг юзига қараб ўтирмайман. Икки минг кўки ҳазилакам пул эмас. Ўғирликнинг турли кўчаларида тажрибаси ошган Вали бу пулларни негадир ҳалоллаб олишни хоҳлаб қолди.
Маъмур қўлга тушган тақдирда ҳам сотмаслигига ишонса-да, қиз ўғирлашнинг янги режасини тузди.
Шарофат тушлик пайти овқатини олиб ейдиган эркак таниш эди. Косалардаги овқатлардан бирига бошқа бир йигит орқали ухлатадиган дори қўштирди. Йигит ошпазга айнан шу косадаги овқатни тутқазишни уқтирди ва ўзи ҳам назорат қилиб турди. Кўрибсизки, Шарофат овқатни егач, кўз олди қоронғилашиб, кўнгли озаётганини ҳис этди. Пайтдан фойдаланган йигит дарҳол бир четда бекиниб турган икки нафар оқ халатли шерикларига қўнғироқ қилиб юборди. Бозорда ким суриштириб ўтирибди. Бозордагилар оқ халатдагиларни Тез ёрдамчилар деб ўй лашди.
Шарофат шу заҳоти махсус замбилга ётқизилиб, ташқарига Валининг Нексияси томон олиб кетилди. Маъмур машина етиб келгунга қадар хонтахтани ноз-неъматларга тўлдириб, оҳори тўкилмаган либосларда интиқлик билан висол онларини кутарди. У қаттиқ ишонарди. Қиз бола барибир кўз очиб кўрган йигитга кўнгил қўяди. Яқин ўтмишини унутиб, ўша йигитгагина қалбини очади.
Ниҳоят ташқарида машина чўзиб сигнал чалди. Маъмур ҳовлиққанча чиқиб дарвозани очди.
— Тез ичкарига олиб киринглар! буюрди Вали йигитларга.
— Маъмур, ўн дақиқадан сўнг ўзига келиши керак. Лекин ҳушёр бўл! Бу жуда қалтис иш.
— Буёғини ўзимга қўйиб беравер, ошна! деди кафтларини бир-бирига ишқалаб Маъмур.
— Мана, ваъда қилинган пуллар!
— Сотиш йўғ-а? эҳтиёт шарт қайтадан сўраган бўлди Вали.
— Менга ишонмайсанми нима бало? Ўша гап-гап!
Дарвозани ичкаридан тамбалаб келгач, Маъмур Шарофатнинг тепасига келиб ўтирди. Бирпас унинг гўзал чеҳрасига термилиб қолди. Барибир сабри чидамади. Уйғонишидан, кутилмаганда бақир-чақир қилишидан қўрқди ва шоша-пиша ечиниб қизнинг бағрига кирди…
Шу паллада дори таъсири тугаб, қиз кўзларини очди ва беихтиёр Маъмурнинг кучли қўлларидан халос бўлишга урина бошлади.
— Нима қиляпсан, ифлос? Қ-қўйвор-р!... Қўйвор дедим!...
— Йўқ, деди уни маҳкам кўксидан босиб Маъмур.
— Сенга берган ваъдамнинг устидан чиқдим, асалим! Энди сен меникисан. Фақат меники…
— Йў-ў-ўқ!
Шарофатнинг ҳайқириғи мисоли бутун дунёни тутди. У жонҳолатда Маъмурнинг дуч келган ерига чанг солар, ўкириб-ўкириб йиғларди.
Йўқ, нафс исканжасига банди бўлган, ҳисларини жиловлай олмаган Маъмур барибир қизнинг кўнглидан жой ололмади. Гарчи номуси поймол этилган бўлса-да, Шарофат эртаси куниёқ милицияга арз қилди.

Олимжон ҲАЙИТ.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Унинг исмини телефонимга "Хадича" деб ёзиб қўйдим, лекин бу ҳақида ўзига индамаган эдим. Бир куни қўл телефонимни олиб ундан фойдаланмоқчи бўлди... Қараса телефонда нотаниш бўлган "Хадича" исми турган экан. Дарров шу заҳоти қони қайнаб, пешонасидан тер доналари чиқиб кетди... Қаттиқ хафа бўлиб мендан Хадичани ким эканлигини сўради. Мен ўзимни иккилангандай тутиб, саволига жавоб бермадим. Яна ҳам хафалиги зиёда бўлиб:
–«Айтинг, жавоб беринг. Мени кўзларимга қараб айтинг...» деди. Ва ниҳоят унга жавоб бердим:
–«Унинг ўзидан сўра...».
У бўлса:
–«Жуда яхши, ўзидан сўрайман...» деди. Телефонга Хадича исми билан ёзилган инсонга қўнғироқ қилиши билан ўзининг қўл телефонини жиринглаган овозини эшитиб қолди. Телефонига қараши билан қўнғироқ қилаётган инсон мен эканлигимни кўриб, хайрон бўлиб жим бўлиб қолди... Ҳеч нарсани англаб етмай телефонига қараб деди:
–«Мени исмим Хадича эмас-ку...!».
Шунда мен:
–«Сифатинг-чи? Меҳринг-чи? Мени тушунишинг-чи? Менга бўлган муҳаббатинг-чи? Мендан хавотир олишларинг-чи? Сен менинг оиламсан. Сен бу дунёдаги бутун мол-у давлатим... Сен менинг номим ва шарафим, айбларимни яширгувчимсан, ИншаАллоҳ Олий Фирдавсдаги рафиқамсан... Сен менинг аёлимсан...»
Қўлларим билан унинг ёноқларидан оқиб тушган кўз ёшларини артар эканман, сўзимда давом этдим:
–«Энди билдинг-ми Хадича ким эканлигини...?»
У шундай жавоб берди:
–«ИншаАллоҳ шундай ҳам бўламан. Юзингизни асло ерга қаратмайман...».

Меҳрибон Роббимиз Аллоҳ! Биз Сендан Ўзинг рози бўладиган, икки дунёларимиз учун хайрли бўлган ҳалол ва пок муҳаббатни барча ака-ука, опа-сингилларимизга сўраб қоламиз... Барчаларимизни аҳли-оилаларимизни мустаҳкам қилгин! Фароғат қасри бўлган оила қурганлар ва бу бахтга эришиш арафaсида турганларнинг ўрталарига отамиз Одам алайҳиссалом ва онамиз Момо Ҳавво, Ҳабибимиз Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ва онамиз Хадичаи Кубро, Али карромаллоҳу важҳаҳу ва Фотимаи Заҳро оналаримизнинг ўрталарига солган оташин меҳр-муҳаббат ва маваддат, ўзаро ҳурмат, меҳр-шафқат, вафо-мурувват, илоҳий бахт-у саодатни солгин! Устиларимиздан Ўзингнинг раҳматинг, мағфиратинг, қут-барокотингни ёғдиргин! Амийн!

Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз...

(Бақара сураси 187-оят

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Erkaklar ko’rishi shart bo’lgan videokontent

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Hozirgi va ertangi zamon...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Har kim Hulosani O’zi chiqaradi.
Izohsiz …

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қурилиш қилиб, бозорга бордим. Тахта бозор. Усталар "5*3 река керак", деди. Бозордан река қарадим. Нархи 5500 сўм экан. Бир сотувчи айтди "ака, сизга 5*3 керакми? Булар 5*3 дегани билан шунча чиқмайди. Мана...", деб ўлчаб берди. Ҳақиқатда 4*2 экан. 5*3 олиш учун 6*4 деганидан олиш керак экан. Рози бўлиб, 6*4 олдим. Усталар бўйини 6 метрлик бўлсин деган эди. 6 метрлик сўрадим. "Мана", деб дарров юклашни бошлади. Бирдан каллага фикр келиб қолди. "ука, метрни олинг", дедимда ўлчадим. 6 метр деб сотилган река 5*70 экан. Ҳам энидан, ҳам бўйидан....

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик....

Усталар билан ғишт уришга шартнома қилдим. Ғиштни урганидан эмас, машинада келганидан санар экан. Зилда келган ғиштни эринмай доналаб санадим. 5000 та дейилган ғиштдан инсофлиги 300 та, стандарти беш юзта кам келар экан. Уста шуни билгани учун урганидан эмас, келганида. Ҳисоб олар экан. Ҳам машинада келганидан, ҳам устадан олиб ейсиз.

Юртда барака йўқ. Савдо йўқ. Қимматчилик...

Усталар ҳаммаси "дом строй"га (қурилиш материаллари сотадиган катта дўкон) етаклайди. Усталар у ердан карта очиб олган. Пластикка ўхшаган. Уйни эгаси бориб савдо қилади. Устага ўн фоиз картасига пул келиб тушади.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик....

Бир ака антифриз чиқардилар. Антифриз қоғозда ёзилгани каби -20 градус ва -40 градуслик чиқди. Бозордаги ҳамма маҳаллий антифриздан қиммат. Сабабини тушунмай, ҳамма антифризларни олиб келиб, -5 градус холодильникка қўйилган. Уч соатда ҳамма антифриз тахта бўлиб қолган. Ишлаб чиқарувчиларга ҳолат видеога олиб юборилган. Ҳожи акалар парвойига ҳам олмаган.

Юртда барака йўқ. Қимматчилик.... эканини айтишади.

Ўртоғим бензин заправкада ишлайди. Энг инсофлик заправка ўнига бир литр, қолганлари икки литр урар экан. "Мени билганим урмайдигани йўқ", дейди. Ҳамма билар экан шундайлигини.

Юртда барака йўқ, ҳаммаёқ қимматчилик эмиш.

Бошқа бир танишимни иши порасиз, откатсиз битмас эмиш. Пора бермаса, давлат ташкилотлари олмас эмиш.

Айтишича, Юртда барака йўқ. Аввалгидай савдо йўқ эмиш.

Уйфурушларга уйингизни сотмоқчи эканлигингизни айтасиз. Бўлди, нақдга ўзимиз оламиз, деб баҳолайди. Табиийки сиз қимматроқ нарх хоҳлайсиз. Уёғига тузоғига тушганингиз шу. Каналида эълон беради уйингиз сотилиши ҳақида. Сиз клиэнт кутасиз. Уйингизни олмоқчи бўлган харидор уйфурушга телефон қилади. Уйфуруш у уй сотилганини, истаса бошқа уй борлигини айтади. Сизга эса ҳамтовоғини жўнатади. Ҳамтовоқ уйингизни кўриб, дастлабки уйфуриш айтган нархдан анча паст баҳо айтади. Шу тариқа учинчиси, тўртинчиси келиб арзон нарх айтаверади. Тоқатингиз тоқ бўлиб, биринчи айтган нархингизга ўзингиз олиб қўя қолинг, дейсиз. Ҳоп, дейди деб ўйлайсизми? Содда бўлманг. Энди уйингизни биров олмаётганини. Бошида берганда майли деб олишини, ҳозир эса яна беш юз ёки минг арзонга олиб қолишини айтади. Пул зарурлигидан рози бўлиб юборасиз. Бу приёмни ҳаммага ҳам қилмайди. Пул зарур, "пожар" деган одамлар "жирний" клиэнт.

Ҳа, айтганча, жума куни маклер акаларимиз ишлашмайди. Дам олиш куни.

Бозорда кабелчилар бор. Давлат муассасаларига, қурилиш объектларига сим сотишади. Улгуржи. Заводдан кабелни олиб, чўзишади. Хато эшитмадингиз. Эшилади. 2*2.5 кабель, 2*2 ёки ундан ҳам камроққа, метри кўпроққа айланади. Заводни упаковкасини қайтадан қилиб, сизга беришади. Бутун бошли катта заводлар қуриб, кабель сотиб ётишибди. Цехда қилинган, бирортаси айтилган талабга жавоб бермайдиган кабеллар. Лекин тонналаб, навбатга қўйиб сотишади. Откат бор экан, кабель сотилаверади.

Лекин Аввалгидай савдо йўқ. Барака йўқ экан.

Бу каби ишларни саноғи йўқ. Оддий сода бор. Совет давридан бери 500 гмлик қадоқда бўлар эди. Грами камайиб, камайиб, 250 гмга тушган. Билмаган "ҳақиқийси фалончида қиммат экан, мана бу арзон сотади", деб олаверади. Ичи тўла бўладиган гугурт ярим бўлиб қолган. Сантиметрлаб, миллиграмлаб урилаверади. Камаяверади.

Цементга қум қўшаётганлар, сутга сув қўшаётганлар ҳеч кимга сир бўлмай қолган.

Машина бозорга чиқсангиз ҳамма машинани доктор ёки ўқитувчи минган. Ишга бориб келган бўлади. Уч марта думалаган машинада озгина петно бўлади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Даҳшатли хавф қаршисида турибмиз

Бир нарсани ўйлаб қолдим: бугун ижтимоий тармоқлардан, айниқса Телеграмдан фойдаланмайдиган одамни топиш қийин. Сўнгги воқеалар ривожи шуни кўрсатмоқдаки, диний мазмундаги маълумотларни кимгадир, айниқса гуруҳларга йўллаш ортидан қамоққа равона бўлиш ҳеч гап эмас.

Энди масаланинг бошқа жиҳатига қарайлик – биламизки, Телеграм профилларимиз тўла ҳимояланмаган. Бунинг ортидан жуда кўпчилигимиз унинг бузиб кирилишидан, номимиздан барча таниш ва нотанишларимизга, энг чатоғи – аъзо бўлган гуруҳларимизга ҳакерлик хабарлари жўнатилишидан азият чекдик, хижолат бўлдик.
Туппа-тузук одамлардан келган “Мен президент тарқатаётган 688 минг ёрдам пулини олдим. Сиз ҳам олинг, мана бу ҳаволани босинг” деган мазмундаги хабарларни эсланг.

Хўш, хавф нимада? Ўша ҳакерлар профилимизни бузиб кириб, оммавий тарзда диний материаллар тарқатишса нима бўлади? Айбсизлигимизни исботлагунча қанча асабимиз ва вақтимиз кетади? Исботлай олмасак-чи?!

Янада хавфлиси – қайсидир тузилмалар ўзларига ёқмаётган, “тили чиқиб” қолган, оқимга қарши сузмоқчи бўлганларни шу усул билан осонгина қафасга тиқиб олмайдиларми?!

Хуллас, мен хавотирга тушдим, сиз-чи?

Аброр Зоҳидов

@az_sss

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ДУО_ҚИЛАЙЛИК

ҚЎҚОН АҲЛИГА АЛЛОҲ САБР БЕРСИН ДУОДАМИЗ

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Қайси бир бандага мусибат етганда «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун» деса ва сўнгра «Аллаҳумма ажирни фи мусийбати вахлуф ли хойром-минҳа» (Эй Аллоҳим, менга мусибатимда ажр ва унинг ўрнига яхшироғини бергин) деса, албатта, Аллоҳ унга ажр беради ва унга бунинг ўрнига яхшироғини беради», деганларини эшитдим.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Jasorat

Yaqin tarix. Vatanparvarlikning go'zal namunasi.😊

@Muhammadali_Eshonqulov

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ОНА КАДРИ...

Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.

– Ассалому алайкум Онажон!

– Ва алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларинг ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими?

– Ҳа, раҳмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими?

– Тузук ҳаммаси яҳши, ўзим ҳам яхшиман болам.

– Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!

– Тинчлик болам, сизларни кўргим келдида... Эртага бир келиб кетинглар демоқчийдим...

– Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб кўраман-да...
Майли хайр, ёнимда одам бор эди... Кейинроқ ўзим телефон қиламан...

Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради.

Юзлари қандайдир маъюс, хиёл кулганча:

– Онангизмилар? – деб сўради.

– Ҳа онам...

– Улар бошқа жойда яшайдиларми? – яна саволга тутди бояги киши.

– Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан ҳисоблаганда 100 км дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар.

– Ҳа-а, шунақами? Демак, 100 км денг... Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми?

– Йўқ хафа бўлмайман, ака бемалол, – дедим ҳайрон бўлиб.

– Агар менда шундай имкон бўлганида ука, 100 км экан-ку, 1000 км бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим... Қани мени ҳам Онам ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни онангиз каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, кел болам десалар, қани энди уларнинг тиззаларига бошимни қўйиб ухлай ололсам, қани энди онам бошимни силаб дуолар қилсалар ука. Афсуски, буни иложи йўқ! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука… Онам энди йўқлар!

Сизда эса ҳаёт эканлар. Ука боринг олдиларига, кўнгилларини олинг, хизматларини қилинг, кейин мен каби афсус қилмайсиз. Ота-онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун – Бахт!

Нотаниш киши онаси ҳақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...

Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим. Беихтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...

– Ҳа болам, нима бўлди, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! – дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.

– Ҳа онажон, эртага Худо хоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.

– Вой Худога шукр!

– Ҳа айтганча, яна ҳар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга Сиз кераксиз!

Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✒️ «Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари.

Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади.

Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди:

«Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни
изга солади.

"Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун).

Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади.

Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак.

• Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз.
• Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз.
• Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз.
• Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз.
• Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз.
• Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз.
• Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз.
• Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз.
• Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз.
• Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз.
• Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?...

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#ибрат

Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.

• Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма.

• Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла.

• Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил.

• Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма.

• Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр.

• Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма.

• Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар.

• Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла.

• Шуҳрат учун сарф-харажат қилма.

• Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ.

• Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма.

• Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма.

• Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр.

• Иложи борича кам ухла.

• Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла.

• Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат.

• Яхшилик қилишга имкон изла.

• Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил.

• Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма.

• Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.

• Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир.

• Бор нарсаларга қаноат қил.

• Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Жанубий Американинг кичик шаҳарчасидаги судда прокурор ўзининг биринчи гувоҳи - жуда кекса бир аёлни чақирди.
У суд жараёнида кампирдан сўради:
Миссис Жонс, мени танийсизми?
- Албатта, мен сизни танийман, жаноб Уилямс. Мен сизни ёш болалигингиздан биламан ва ростини айтсам, бундан хафаман. Сиз ёлғон гапирасиз, хотинингизни алдайсиз, одамларни манипулятсия қиласиз ва уларнинг орқасидан ёмон гапларни гапирасиз. Сиз ўзингизни катта одам деб хисоблайсиз, афсус сиз оддийгина кичик бюрократ эканлигингизни тушунишингиз учун ақлингиз етмайди.
Прокурор ҳайратда қолди. Кейин нима қилишни билмай, хонанинг нариги томонида турган шахсни кўрсатиб яна бир савол берди:
— Жонс хоним, адвокатни биласизми?
— Албатта, биламан. Мен жаноб Бредлини ҳам ёш болалигидан бери биламан. У дангаса, одамларга нисбатан тоқатсиз ва пиёнисталиги каби муаммоларга эга. У ҳеч ким билан тинч мулоқот ўрнатолмайди ва унинг адвокатлик фирмаси давлатимиздаги энг ёмонларидан биридир. У хотинини алдаб бир эмас уч аёл билан яшаб юрганини айтмаса ҳам бўлади. Айтганча, улардан бири сизнинг хотинингиз. Ҳа, мен буни аниқ биламан!
Адвокат бу сўзлардан шокга тушиб қотиб қолди.
Судя прокурор ва адвокатни олдига чақирди ва жуда паст овозда деди:
“Агар кампирдан мени таниши хақида сўрасанглар, иккалангизни хам электр курсига ўтказаман!

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#МашАллоҳ

️Хозирги замонда бунақа Ота-бола ўтиришлар камайиб кеткан хавасим келди.

Биз билан булинг👇
/channel/bagdaddrivers

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бу Эроннинг Зинжон шахрида яшаган бир дўкондорнинг расми. Нотаниш бир киши велосипедини унга омонат қўйиб қайтиб келмаган.
Дўкондор хар куни эгаси келар деб велосипедни ташқарига олиб чиқиб қўйган. Аммо эгаси келмаган.
Бу хол 45 йил давом этган. Охири дўкондор вафот этган. Давлат эса вафо ва омонатдорлик тимсоли ўлароқ дўкондор хайкалини ўрнатган...

Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚИЗ ЎҒРИСИ...
(Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Дунёда ҳиссиётини жиловлай олмайдиганлар ҳам учраб туради. Ана шундайлардан бири ҳис-туйғу бир кун келиб душман бўлиши ҳам мумкинлигини вақтида англаб етмади. Оқибатда эса…
Бу қизнинг исми Шарофат эди. Хотинидан яқиндагина ажралиб, кейинги пайтларда ёлғизликнинг аччиқ ошини татиб кўра бошлаган Маъмур ундан бир қарашдаёқ кўз узолмай анграйиб қолди. Қизнинг юпқа лаблари, узун киприклари-ю, майин сочлари йигирма бешни уриб қўйган норғул ва табиатан қайсар йигитнинг тинчини ўғирлади.
— Шу қиз меники бўлиши шарт. — Ўзига ўзи сўз берди Маъмур. — Фақат ўзимники бўлади…
Мана шу сўзлар йигитни олдинга етаклади. Қалбини жунбушга келтирди ва янада қайсарлантирди. Энди ҳар куни шаҳардаги катта бозорга эрта тонгда келиб, молини ёйиб, икки пештахта нарида туриб атир-упаларини қиз-жувонларга кўз-кўз қилиш билан банд бўлган Шарофатга маҳлиё бўлишни одат қилди. Лекин яқин боришга, гап ташлашга шошилмади. Қулай фурсатни кутди. Фурсат ҳам узоқ кутдирмади. Кунларнинг бирида ёши Маъмурдан улуғроқ бир йигит Шарофатни чув туширмоқчи бўлди. Атирни сумкасига солдию, пулини тўламасдан жуфтакни ростлашга тутинди. Қиз ҳам анойи эмасди. Йигитнинг йўлини тўсиб атирнинг ҳақини талаб қила бошлади. Ўртада жанжал чиқди. Харидор Шарофатга мушт ўқталишгача етганда, унинг қаршисида Маъмур пайдо бўлди ва ҳе йўқ, бе йўқ харидорнинг юзига мушт туширди. Кетидан бир-икки тепиб ҳам қўйди.
Қисқаси, қизнинг ҳақини ундириб берди-ю, йигит кетгани заҳоти Шарофатга суқ аралаш тикилиб қолди. Қиз буни сезди. Бироқ сир бой бермаслик ниятида ўзини мағрурроқ тутмоққа шайланди. Яъни, баландпарвозроқ савол ташлади:
— Зўрсиз-ку-а?...
Маъмур ҳам бўш келишни хоҳламади.
— Зўрлигимни ҳали кўрганингиз йўқ деди у.
— Кўрганингизда бошқачароқ сўзлаган бўлардингиз.
— Осмондан келманг, ака! дея гапни илиб кетди Шарофат.
— Уйдаги акаларим сизданам зўрроқ.
— Шунақами?... Унда эшитиб олинг! Мен сизни севиб қолдим. Меники бўлишингизни истайман.
— Чучварани хом санабсиз деди Шарофат.
— Менинг севган йигитим-чи, катта бир фирмада ишлайди. Кунига фалон минг долларлаб пул топади. Бу гапингизни эшитиб қолса…
— Ўша йигитингизга айтиб қўйинг. Мен қайтмас ва қайсар боламан. Мен турганда долларлариям ип эшолмайди.
— Мен хотин қўйганларга тегмайман.
— Кўрамиз.
Шунинг билан суҳбат якун топди.
Йўқ, Маъмур асло афсусланмади. Аксинча, ўзи ёқтириб қолган қизга яқинлашиш имкони пайдо бўлганидан мамнун тортди.
Бозор-ўчарга ўралашган одам хоҳ ёш, хоҳ кекса бўлсин, барибир кўп нарсаларни пул билан ўлчашга одатланади. Бозор муҳити уни шу кўчага киритиб қўяди. Маъмурга ҳам Шарофатнинг оғзини тўлдириб гапирган гаплари, мақтанишлари эриш туюлмаганди. Бунинг акси ўлароқ фақат Шарофат ҳақида ўйлар, қандайдир йўл билан унинг кўнглига киришни хоҳларди. Афсуски, бир неча ойлик уринишлар беҳуда кетиб, қиз унга рўйхушлик бера қолмади. Ҳар рўпарасига келиб турли қочирим гапларни айтганда, Маъмурни ё силтаб ташлади, ё терс ўгирилиб, ёнидаги аёллар билан суҳбатлашишга тутинди.
Охир оқибат Маъмур алай-балай гапларни йиғиштириб, Азозил ҳукмига қулоқ тутди. Нима қилиб бўлмасин, Шарофатни қўйнига солиш пайига тушди.
— Сен ҳали кимлигимни билмас экансан, Шарофат! деди ўзига ўзи.
— Сени ёқтирдимми, тамом, бошқа йигитнинг сенга уйланишга ҳаққи йўқ. Бу менинг ҳақиқатим. Ҳали қараб тургин, ўзинг туриб балли дейсан. Кўзини шира босган одам ҳўлу қуруқни баравар тепкилаб ўтади. Маъмур висол йўлида бозор-ўчарни ҳам бир четга суриб қўйди. Олдинига яқин ошнаси Валини қидириб топди. Вали яқиндагина қамоқдан қайтиб, тоғасининг Нексиясида киракашлик қилиб юрганди. У Маъмурнинг режаларини тинглаб кўргач, елка қисган бўлди.
— Қалтис-да бу иш! деди қаршисида кўзлари дунёга бежо боқаётган Маъмурга тик боқиб.
— Қиз ўғирлаш Кавказ тарафларда удум бўлган. Бизда эса.....
— Рози қиламан дедим-ку, Вали! деди тоқатсизланиб Маъмур.— Тушуняпсанми, у қизнинг отаси ўлиб кетган. Қариндош-уруғи ҳам айтарли йўқ ҳисоб. Икки акаси мактабда муаллимлик қилади.
​​— Нима бўпти? деди Вали энсаси қотиб.
— Тил-забони бордир, ахир!?.
— Э, аниқ биламан, қизнинг ўзиниям кўнгли бор менда.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Agar ko’zizga yosh kelmasa demak siz bag’ritosh ekansiz .
Yusuf nega yig’ladi ?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Вақт  ажратиб ўқишга арзийдиган ҳикоя

Бир йигит донишманднинг олдига келиб:
— Мен Оксфорд университети магистриман, Гарвард университети фахрий докториман, дунё фалсафаси бўйича номзодлик даражасига, Мантиқ фани бўйича докторлик даражасига эгаман. Билимларимда мабодо оқ доғлар қолган бўлса ўшаларни ҳам тўлдириш учун сиздан бирор нарса ўрганмоқчиман, — дебди.
Шунда донишманд:
— Сенга бирор нарса ўргатиш бефойда, — дебди.
Унга жавобан йигит:
— Бефойдами ёки ўргатишга илмингиз етишмайдими, — дебди кулиб.
— Майли, сенга мантиқ бўйича битта савол бераман, агар унга тўғри жавоб берсанг, сени шогирд сифатида биринчи синфга оламан, — дебди донишманд. —Эшит, ўғлим, мантиқ бўйича савол: Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?

Йигитни жаҳли чиқиб, шу ҳам саволми, шу ҳам мантиқми, ахир буни оми одам ҳам биладику, албатта, бети қора бўлганида
— Йўқ сен адашдинг, — дебди донишманд. — Мана, мантиқан ўйлаб қара. Иккаласи мўридан тушди ва бир-бирининг бетига қарадилар. Бети қора шеригининг бетига қараса у тоза, ўзини ҳам бетини тоза деб ўйлайди. Иккинчиси эса шеригининг бетининг қоралигини кўриб, ўзини ҳам шундай ўйлаб бетини ювгани борадида. Бети тозаси боради.
— Ҳа, бу томонини ўйламабман. Майли, яна бир савол беринг-чи, — дебди йигит шашти тушиб.
— Майли эшит яна битта мантиқий савол дебди донишманд. Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
— Вой устимдан кулаяпсизми, ҳозир аниқлаб олдик-ку, албатта, бети тозаси-да.
— Йўқ, яна адашдинг, — дебди донишманд. — Мана, ўзинг мантиқан ўйлаб қара. Бети тоза инсон шеригининг бетини кўриб, ювингани боради. Иккинчиси эса ўзининг ҳам бетини қоралигини сезиб у ҳам ювингани боради. Иккаласи ҳам ювингани боради
— Ҳа, мен яна бунисини ўйламабман. Яна битта савол мўмкинми, — дебди йигит секингина.
— Майли, эшит. Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?
— Ахир аниқладик-ку иккаласи ҳам борадида, — дебди йигит асабийлашиб.
— Йўқ, яна топа олмадинг. Мантиқан ўйламаяпсан. Бети қораси шеригининг бетини тозалигини кўриб ювгани бормайди. Иккинчиси эса бундан ўзининг бети тозалигини билиб, у ҳам бормайди. Демак иккаласи ҳам бормайди.
— Хўп, майли, мен енгилдим, — деб таслим бўлибди, профессор. — Лекин мен сизга шогирд бўлиб, ўргатаётганингизни ўзлаштира оламан. Бошқа бирор нарса сўранг, — дебди.
— Икки киши мўридан...
— Бўлди, бўлди, ахир, билдик-ку, мантиқан иккаласи ҳам бормайдида.
— Йўқ сен мантиқан адашдинг.
— Сенинг "Мен ҳамма нарсани биламан" деган фикринг сени кўр қилган. Сен оддий ҳақиқатни кўрмаяпсан. Сен устозингни эшитмаяпсан. Ахир ўзинг мантиқан ўйлаб қара, қандай қилиб бир мўридан тушган икки инсоннинг бирини бети тоза иккинчисиники қора бўлиши мумкин. Ушбу саволнинг ўзиёқ мантиқсиз эди. Сен шундай мантиқсиз саволларга жавоб қидирсанг, ҳаётингда мантиқ қолмайди. Сен бошиданоқ хато йўлда эдинг. Ўрганиш учун келдингми, ўрганишга тайёр бўл. Асосни, мақсадни кўздан қочирма. Мантиқсиз, кераксиз нарсани изидан қувма.

Тўла идишга сув қуйиб бўлмайди. Сен ўзингча тўласан, сенга билим қуйиб бўлмайди, тўкилиб кетади. Сен аввало идишингни бўшат,  билим олиш учун, ўрганиш учун тайёр бўл. Ўзингдан олдин ушбу йўлни босиб ўтган, сен бормоқчи бўлган манзилга борган инсонни эшитишни, уни сўзсиз қабул қилишни ўрган.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

МОХОВ ОЛИМ ВА ҚИЗНИНГ ҲИММАТИ

Ашраф Али Таҳонавий ҳикоя қиладилар:
“Ҳиндистонда Қурайший Мажзум деган бир пир ўтган экан. У кишининг ёши 30 дан ошган бўлса-да, мохов касаллигига дучор бўлгани учун уйланолмаган экан.

Бир куни у зотнинг олдига шогирди келса, унга дебдилар:
— Мен ҳам уйланишни хоҳлайман. Лекин мана бу дардим бор. Сен бир суриштириб кўрмайсанми? Биронтаси қизини менга бермасмикин?

Шогирдлари йўлда кетаркан, ўйланибди: «У зотнинг мохов эканлигини ҳамма билади. Одамлар ўз қизини мохов одамга бермаслигини ҳам биламан. Қандай юз билан одамларга устозимга қизингизни беринг, дейман? Энди нима қилдим? Кимга ҳам айтардим? Ўз қизимга айтаманда...».

Уйига келиб, қизига дебди:
— Қизим, устозим бир қиз топсанг, уйланардим, демоқдалар. Шу кишига, сен эрга теголмайсанми?

— У кишига хизмат қилиш мен учун шараф! Розиман.

Шогирд бу хабарни устозга айтса, у киши сўрабдилар:
— Менинг дардимни ҳам қизингга айтдингми? Шундай бўлса-да рози бўлдими?
— Ҳа, айтдим. Шундай бўлса-да рози бўлди.

Шунда Қурайший йиғлаб дуо қилган эканлар:
— Бир инсонда ҳиммат бўлса, шунчалик бўлади-да. Аллоҳим, Сендан ёлвориб сўрайман. Менинг баданимни ўзгартир.

Меҳрибон Аллоҳ унинг дуосини қабул қилибди.

Никоҳ кечаси келиннинг ҳузурига кирган олимдан келин ўзини олиб қочибдида, сўрабди:
— Кимсиз?
— Мен Қурайший Мажзумман.
— Уни мохов дейишардику.
— Мен сенинг ҳимматингни кўриб, Худога йиғладим...
— Аттанг, сиз менинг савобимни барбод қилдингизку! Мен сизнинг маъзурлигингиз (касаллигингиз) учун рози бўлгандим. Менга бунақа барно йигит керак эмас. Ҳеч ким қилмаган ишни қилиб, Аллоҳдан савоб умид қилгандим. Ўша дардингиз билан яшасангиз бирга яшайман. Акс ҳолда жавобимни беринг.

Таҳонавий айтадилар:
«Мен шу одамнинг бир кунда барно бўлиб, сўнг яна мохов бўлганини кўрганман... Қурайший Мажзум умрининг охиригача мохов бўлиб ўтди. Аёли ҳам умрининг охиригача унга хизмат қилди...»


@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бозорда думалаган, қаттиқ зарба еган машина йўқ. Сиз йўлларда кўрган думалаб кетган, пачоқланиб, мажоқланиб кетган машиналар бозорга кирмайди. Металлоломга кетади.

Олх, авто эълон каби нарсалар савдони ўлдирганмиш. Барака йўқ эмиш.

Қўқонда машҳур запчаст бозор бор. Бозорга чиқиб, улгуржи сотадиганлардан нарх сўрасангиз, бегонага нарх айтмай қўйибди. Нимага, деб танишдан қизиқдим. Менга конкурентларим одам юбориб, нарх сўраяпти. Нархни айтсам, Хитойга бориб, худди шу нарсани сифати паст, лекин нархи арзон қилиб чиқариб келиб, тагимдан қўйяпти, деяпти.

Запчастда ҳам аввалгидай барака йўқ эмиш. Савдо ўлган эмиш.

Монополия қилиб олиб, соққани қилаётган ҳожи ака ёки бой акаларга қуллуқ қилиб, ҳавас қиламиз.

Монополистга хизмат қилиб, соққани қиладиганлар адолат истайди. Нолиб қўяди.

Санаганларим Орган, прокуратура, DXX, ИИБ, божхона, солиқ каби ташкилотлардаги ҳаромхўрликлар эмас. Юрт ичидаги оддий одамларни ишлари. Бир биримизга бўлган муносабат.

Мен бурнимни тиқмаган, юқорида келтирмаган ишларни, соҳаларни сиз яхши биласиз.

Ҳамма менга ўхшаб фаришта бўлса, юқоридаги ишларни қайси ола бўжи қиляпти?

©️ Sayyid Islom

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ўзбекистонда куни кеча ғўза хайдовида бўлган воқеа

Она қуш болалари химояси учун тракторга қарши чиқяпти😢
👇
@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Субҳаналлоҳ

@Fatima_Aliy

Читать полностью…
Подписаться на канал