hikoyalar | Неотсортированное

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Подписаться на канал

Hikoyalar (G&M)

БОЛАНГИЗНИ  УРИБ ҲАЛОВАТ ТОПАСИЗМИ?

Болангизга руҳий ва жисмоний зўравонлик қилаётганигизда нега бунча тинчланишингизни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ёхуд болангизга жаҳл-ғазабингизни сочиб қилган муомалангизни хотинингиз, эрингиз, ёхотинингиз, дўстингизга ёки ака-ука, опа-синглингизга қила олармидингиз?  Боласига тарсаки туширишга ўрганиб қолган жуда кўп ота-оналарни кўрдим. Агар болангизга қилган муомалангизни атрофингиздаги одамларга қилганингизда, ишончим комилки, ёнингизда ҳеч ким қолмасди! Хуллас, нега ҳеч кимга қилолмайдиган муомалангизни болангизга хотиржам қиласиз, биласизми? Чунки у СИЗГА МУҲТОЖ! Сизга ҳам худди унга қилган муомалангизни қилолмайди! Сизни ташлаб кетолмайди, ёхуд бақириб-чақиролмайди. Фақат жим бўлади ёки йиғлайди. Ўн дақиқадан кейин келиб ҳеч нарса бўлмагандек, сиз уни ҳеч оғринтирмагандек, жажжи юракчаси ҳеч оғримагандек яна бўйнингиздан қучади. Сиз ўзингизга шундай қўполлик қилган одамни жуда тез кечириб юборасизми? КЕЧИРМАЙСИЗ!!! Ўн дақиқа олдин сизни ҳақорат қилиб, юзингизга тарсаки туширган кимсани ўн дақиқадан кейин асло қуча олмайсиз! Бағрингизга босмайсиз!  Сизни уриб, ҳақорат қилган кишини “Кошки мени бағрига босса” деб ўйлаймайсиз. Синиқлигингиз қалбингизда дард бўлмайди. Бўйнингизни қисиб-қимтиб ўтирмайсиз. Лекин болангиз бўйнини букади, қисиниб-қимтиниб туради. Сиз уни урасиз, лекин у сиздан узр сўраб, кечиришингизни кутади. Калтакни ейдию, сизни хафа қилганини ўйлаб, жажжи юракчаси сиқилади. Сизни бир зумда кечириб юборади. Ҳатто калтак егани учун ўзини айбдор ҳис қилади.
Болажонлар ниҳоятда масъум. Уларнинг бу масъумликларидан фойдаланманг! Жисмонан сизга ҳеч нарса қила олмайдилар, лекин руҳан сизни тарк этадилар! Кўнгилларининг туб-тубида сиз тирнаган жароҳатлар изи қолади. Ислоҳи мушкул ҳолатларга туширасиз. Уриш, ҳақорат қилиш — кишининг ожизлигидан далолат.  Гаплашиш, тушунтириш, ўргатиш учун инсон ҳимматли ва закий бўлиши керак...

Тилак Жасурнинг

“Сени тушунаман, она” китобидан


@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эрталаб шошилиб йўналишдаги «Дамас» га чиқдим. Эътиборимни ушбу ёзув тортди. Аввалига ҳамма қатори ёзилган сўзлар (Бир бекат учун ҳам...сўм.Илтимос, сўрашга мажбур қилманг!) бўлса керак деб ўйлабман. Лекин ундай эмас экан. Ёшгина йигитча- шофёр ҳаммага хушмуомала, йўлни сўраган йўлчиларга эринмай жавоб қайтарадиган, хуллас, биз ўрганиб улгурган бадқовоқ киракашлардан тубдан фарқ қиларди. Тонгда кайфиятим кўтарилиб кетди. Шундай тарбия берган ота-онасига раҳмат!

Ҳаққингиз ҳалол бўлсин, нотаниш шофёр укам! Йўлингиз бехатар, ҳамиша оқ бўлсин 👍🏻🤲🏻

#Xokimbuvadan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Ўзимдан

Бир кун шамоллаб қолдим. Онам дори бердилар. Одатда кўпчилигимизда доридан кейин терлаймиз яни дарди касалликлар тер бўлиб чиқиб кетади дейишади катталар. Кеч тунда терладим шунақа терладимки кийимим хўл бўлиб кетди. Онамни чақирдим, кийим бердилар, бироз вақт ўтиб яна терладим онамни чақирдим яна янги кийим олиб бердилар. Шу билан бир кечада 3 марта балким унданам кўп уйғондилар мен билан баравар уйғониб, балким мендан хам кўп.

Бугун озгина шамоллаш келганди. Шуларни эсладим. Вужудимизни қўриқчи мехрибони бўлган онажонимиз. Аллоҳ уларга биздан хам кўп шавқат қилсин, рахматидан насиб айласин.

@Sakiyna_official | 🧕

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Дала даштда тинди иш,
Меҳмон бўлиб келди қиш.
Бошланди чироқ ўчиш,
Чаладир ҳамма юмуш.

Уйда ўчиқдир чироқ,
Ҳисоботлар ялтироқ.
Савол берсанг раҳбарга
Босар дарров қалтироқ.

Таппи ёқар холалар,
Ҳайрон қишлоқ болалар.
Табиий газни ўйласак,
Оқар кўздан жолалар.

Қорбобожон, Қорбобо,
Эшитгин бир он бобо,
Совға қилиб келтиргин,
Чироқ ва Газ жон бобо.

Барака топгур, ҳой ГАЗ,
Қишлоқларга кел бир пас.
Таништириб кет ўзинг
Чарчадик ёқиб, чўп хас.

Олгач келгин Чироқни,
Арит дилдан фироқни.
Одамлар яйраб яшаб
Ажратсин қора оқни.

Беришди Ошкоралик,
Бўлдик гўё чоралик.
Ўйлаб ўтирмай бирдан
Сўнг ғийбатни бошладик.

Аср Йигирма биринчи
Аҳволимиз сўргинчи
Йўлларнинг йиртиғида
Бир айланиб кўргинчи?

Бироз ишлатиб фаҳминг.
Бизларга келсин раҳминг
Совға қилгин Газ, Чироқ
Раҳмат дейлик сенга минг.

Раҳбарларга айт, кўпроқ,
Берсин йўлларга чироқ,
Майли рози бўламиз
Йўлларга солсин Ямоқ.

Ҳой, раҳбарлар илтимос
Кўзингизни очволинг,
Қорбобожон келяпти
Энди бир оз уйғонинг.

Ошкораликми шундай,
Алдаманг бизни ундай.
Чироқ ва Газ, Сув беринг,
Қийнаманг халқни бундай.

© Маъруфа СОЛИЕВА

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳикмат.

(бўлган воқеа)

Қизининг юрагида туғма пороги борлигини эшитган Ҳусноранинг ҳуши бошидан учди. Турмуш ўртоғининг доим такрорлайдиган «Қизимизга оғир исм қўйгансан, шунинг учун касал бўляпти»,-деган гаплари кўнглидан ўтди...

Шифокорнинг жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклиги ҳақидаги айтган фикрларидан сўнг интернет саҳифаларини титкилай бошлади. Дунёда яхши одамлар кўп. Шу баҳона Гулбаҳор опа билан танишди. Бу дилбар, меҳрли нигоҳлари юракка етиб борадиган аёл орқали қизалоғи Ҳадичага ўхшаган юраги ҳаста бўлиб , шифо топган болажонлар тақдири билан танишди. Соғайиб, югуриб кетган жажжи фаришталарни кўргач, юрагида умид пайдо бўлди. Энди яхши жарроҳ ва...катта миқдордаги пул керак эди. Кўнгилли одамлар ёрдамида ташкил қилинган жамғарма (фонд) борлиги ва қайси мамлакатда малакали мутахассис мавжудлиги-ю, қай бири нисбатан арзонроқ  операция қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам Гулбаҳор опа орқали хабар топди. Ариза ёзиб, қизи ҳақидаги маълумотларни жўнатди. Бемор болалар жуда кўп эди , аммо муҳими умид бор... Вақт бешафқат, у кутиб турмайди..

Жарроҳлик учун тўланадиган пул жуда катта миқдорда эди. Ўзида борини қўшди, қолганини  қариндош-уруғлари орқали тўплай бошлади...

Турмуш ўртоғи билан митти қизалоғини бағрига босганча Россияга учиб кетди.

Барчаси ортда қолди. Бир маромда нафас олаётган қизалоғини кўргач, Аллоҳга ҳисобсиз шукроналар келтирди. Шундагина жуда катта миқдорда қарз бўлиб қолганлигини, энди уларни эгаларига қайтариши кераклигини ўйлаб қолди. «Аллоҳ тўғри йўлга бошласин, муҳими қизим шифо топди»,- кўнглидан ўтказди у.

-Сизларни бош шифокор чақиряпти! Ҳамширанинг овози фикрларини тўзғитиб юборди. Турмуш ўртоғи билан бирга бош шифокор ҳузурига сал ҳаяжонланиб кириб борди.

- Жамғармага мурожаат қилганмидингиз?
-Ҳа! - баравар жавоб бердилар эр-хотин иккаласи.
-Сизларнинг ҳисоб рақамингизга пул тушибди? Нақд оласизларми?
-Ким пул ўтказганлигини билсак бўладими?-деди Ҳуснора ҳаяжонланиб
-Йўқ, пул ўтказган одам  исми сир тутилишини сўраган, - дея жавоб берди шифокор.

-Доктор, охирги саволим.  Бу яхши одам шунча бемор боланинг ичидан нимага айнан бизнинг қизалоғимизни танлаган, нима деб ўйлайсиз?
-Бунга аниқ жавоб беришим мумкин!- деди шифокор, - пул ўтказган одам шахсан ўзи илова қилиб ёзиб қўйибди. «Шу қизалоққа ёрдам бермоқчиман. Ҳадича исмининг ҳурмати учун!» деб

Ҳуснора секин қараса турмуш ўртоғи кўзда ёш билан пичирлаб турибди. «Субҳаноллоҳ!»

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аёл шу расмни тармоққа қўйиб, қуйидагича ёзибди:
— Кимдир юришни ўргатиб қўйибди, мана оқибат. 🙂

Бунга қайнонаси изоҳ ёзибди:
— Кимдир уй полини анчадан бери артмаган шекилли. 🙄

@IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эркак учун 32 ёш шундай ёшки...

👉 @Uzbekona - Энг қизиқарли видеолар ва янгиликлар каналига обуна бўлинг!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Tanlov.

“Buvijonim o‘gitlari” tanlovining:
✅ 2-ishtirokchisi

Ushbu videorolikda Sergeli tumanidagi 605-sonli davlat maktabgacha ta‘lim tashkiloti tarbiyalanuvchilari aks etgan.

Toshkent shahar maktabgacha ta‘lim Bosh boshqarmasi Axborot xizmati

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Отам ўзи меҳр кўрмагани учун бизга ҳам меҳр беришни билмади... Аслида бизни жуда яҳши кўрарди. Аммо, бизни қучоқлаб эркаламас эди. Бағрига босолмас эди.
Биласизми ўша куни нима бўлди?
Маййит ювилиб кафанга ўралар экан, отам: «уни мен оламан», деди. Укамни қучоғига олди ва йиғламсираб, шундай деди:
...Раъфат, мен сени мозорга эмас, бозорга олиб бориб шим олиб бермоқчи эдим. Ўғлим, тур борайлик...
Мен йиғлар эдим.
...Отам бу сўзларни кошки укам тириклигида айтганида эди... Биз отамнинг шундай меҳр билан гапиришларини жуда ҳоҳлардик. Аммо, биз ҳеч қачон эшитмаган бу сўзларни, укамга, у эшитмайдиган бир вақтда бақириб, фарёд қиларди...
Бугун болалар биздан топа олмаган нарсаларини телефонларидан қидирадилар...
Болаларимизни нопок йўлларга бошламоқ ниятида, кўчаларда пайт пойлаган инсонлар, ота-оналаридан кўра кўпроқ кулиб муомала қиладилар...
Мен ўлкамни, оиламни, аёлимни, болаларимни яҳши кўраман...
Мен ҳар йили конферансларга бораман. Бу йил қизим оғир ҳаста бўлди. Энди ҳеч қаёққа бормайман. Унинг ёнидаман. Фурсат борида, уни яҳши кўришимни айтаман...

Shoolim Shomansur

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Интернет форумлардан бирида бир танноз қиз шундай эълон қолдиради:

"Мен - чиройли, қувноқ ва ақлли қизман. Йилига камида 500 минг доллар даромадга эга йигитга турмушга чиқишни ҳоҳлайман"

Шунда ёш, омадли тадбиркор йигитлардан бири унга қойилмақом жавоб қайтаради:

"Мен сен ёзиб қолдирган постни ўқидим ва унинг натижасида ҳаёлимдан ўтган фикрларни ёзаяпман. Йиллик даромадим сен ҳоҳлаганингдан ҳам кўп. Анча кўп.

Лекин сенинг таклифинг мендек тадбиркор йигит учун омадсиз келишув ҳисобланади. Чунки, сен ўз гўзаллигингни менинг пулларимга алмаштирмоқчисан. Ажойиб. Лекин афсуски, сенинг гўзаллигинг вақт ўтган сари йўқолиб боради. Менинг даромадим эса фақат ўсади. Албатта, даромадимнинг ўсиши 100 % кафолатланмаган, лекин бир нарса аниқ - сен бундан ортиқ гўзал бўлолмайсан.

Иқтисод тили билан айтганда сен қиймати камайиб борувчи активсан, мен эса даромади ўсувчи активман. Сен шунчаки оддий бир қиймати камайиб борувчи активмассан, балки қийматинг шу даражада тез тушиб кетадики, яна 10 йилдан сўнг сенга биров қарамай ҳам қўяди.

Сени сотиб олиш (буни сен хоҳлаябсан) - ёмон бизнес. Шунинг учун, яхшиси сени ижарага олганим маъқул. Мен эса пулимни эмас, балки ўзимни ва инсоний хулқ-атворимни севган қиз билан турмуш қуришни ҳоҳлайман. Чунки фақат шундай қизгина молимни исроф қилмайди, оилани ҳурмат қилади, вафодор бўлади.

Агар сўзларим оғир ботган бўлса, унутмагин-ки, пулларим йўқ бўлганда сен ҳам йўқ бўлиб қоласан. Адолат юзасидан эса, сенинг чиройинг йўқ бўлганда, мен ҳам ёнингдан йўқоламан. Ҳаммаси шунчалар оддий.

Хўш, бу келишув никоҳ эмас, оддийгина учрашувлар дейилади. Умид қиламан, сенга ёрдамим кўп тегади. Агар сени ижарага олишим бўйича келишувга тайёр бўлсанг, алоқага чиқарсан."

© Абдулазиз Саидалихонов таржимаси
2016

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими Қуръони Карим оятларидан тиловат қилиш билан бошланади.

Тиловатни қатарлик хушовоз қори Ғоним ал-Муфтаҳ қилиб беради, иншаа Аллоҳ.

Бу тиловатни сайёрамиз аҳолисининг тўртдан бири тинглайди, иншаа Аллоҳ.

Манба бир қатор араб ахборот агентликлари

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

УСТА  ВА  КУМУШ  БЎЛАГИ

Бир заргар уста дарё тубидан бир бўлак кумуш парчасини топиб олибди. Кумуш парчаси қандайдир илиқ тароватли қўллар уни кафтида лойдан тозалаётганини ҳис эта туриб, ялтираб кетибди.
Шу дам кумуш ўйга толибди:
“Ҳаётнинг қандай ажиб туҳфаси! Бу ажойиб инсон менга шунча меҳр ва эътибор беряпти, унинг кафтида ўзимнинг энг гўзал фазилатларимни намоён этяпман!”
Кумуш бўлаги бу устага нисбатан кундан-кун кучлироқ меҳр-муҳаббат ҳиссини туяверибди.
Қайси бир маҳал кумуш парчаси қўққисдан уни қандайдир иссиқ, жуда қайноқ нарса устига қўйишганини сезибди.
Иссиқлик тафти кучайгандан кучаяр эди.
Яна бироз ўтиб, кумуш парчаси уни қандайдир қисқичлар ўз исканжасига олганини, кейин унга жуда ҳам ўткир нарса санчилганини ҳис этибди.
Шу дам кумуш бўлаги чидай олмабди ва қичқирибди: “Менга оғриқ етказяпсан, бу ишингни тўхтат!”
Жавобан устанинг меҳрли овози эшитилибди: “Сабр қил, сендан ажойиб, бежирим зирак ясаяпман”.
     Биз кўпинча ҳаётимизда нималар бўлаётганини тушунмаймиз. Баъзан ҳаёт ўткир кескичга айланиб биздан ноёб мўжиза яратишга уринаётганини англамаймиз... Ҳаёт бизларни қийинчиликлар билан тоблайди ва комиллик сари йўллайди...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мен ўлсам...

Мен ўлсам... Одамдек ўлмайман: Охирги япроғи бўламан кузнинг, Ҳеч ким пайқамайди узилганимни.

✍️ Жўрабек Рамазон
🎙 Лочинбек Эркинзода

➡️ @audiokontent
➡️
@lochinbek_erkinzoda

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мндооо бир ўйлаб қарасам, ҳеч қачон сизларни оилам билан таништиримаган эканман. Танишинг нариги чеккада ўз хисобидан МФЙ биноси қуриб бераман деб кўзлари мўлтираб турган одам ўзимман. Икки ёнимда эса фарзандларим дарс қиламан деб чироқ ёнишини кутиб ўтиришибди. Қаранг буларни ширинлигини.Раҳмат сизларга ҳурматли светчи мутасаддилар. Ҳаммангизга ҳаммамизнинг каттагина раҳматларимиз))

Свет ёнса балки расм яхшироқ кўринар)

Fecebookdan )

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"Чин мусулмон эмассиз!"

АҚШ олийгоҳларининг бирида таълим олаётган араб йигити америкалик инглиз қиз билан танишиб қолади. Оддий танишиш мустаҳкам алоқаларга сабаб бўлади. Йигит шу қизга уйланаман деб отасига кўнглини ёради. Табиийки ота бунга кўнмайди. Қайсар йигит икки оёғини бир этикка тиқиб олади. Ота ҳам тутган ерини кесадиган ўта ўжар киши экан, ошиқ ўғлининг ҳолига раҳми келмай:
– Мурдамнинг устидан ҳатлаб ўтиб, кейин уйланасан. Мен тирик эканман бундай орга йўл қўймайман, – дейди.
– Жон дада, хўп денг, – юмшаб, ялинишга ўтади.
– Йўқ дедимми, йўқ! Гап тамом, вассалом!
– Агар қиз Исломга кирсачи?..
– Мусулмон бўлса, унда бошқа гап. Ўша қизда кўнглинг бор экан, начора, мен розиман, оқ сут берган онанг рози. Чол-кампир оқ фотиҳа бериб, тўйингда ўзимиз бош бўламиз.
– Қиз инша Аллоҳ, Исломни қабул этади. У ўқимишли.
Йигит оёғини қўлга олиб, тўғри китоб дўконига чопади. Ислом дини билан таништирувчи инглизча китобларни харид қилади. Шошилганиданми, ё иштиёқу эҳтироснинг зўриданми, ҳар нечук китобларнинг баҳосига қарамай дуч келган китобни олаверади. Қулочини тўлдириб касса ёнига келади. Сотувчи билан нарх талашмай, айтган суммасини санаб унинг олдига қўяди. Қайтимига қарамай дўкондан отилиб чиқади.
Ошиқ оёғи олти, қўли етти бўлган ҳолда маъшуқа ёнига учарди. Қиз бунча кўп китобни ўқиб чиқиш учун қирқ кун муҳлат сўрайди. "Қирқ кун"ни эшитиб йигитнинг капалаги учиб кетди. Бу кунлар кимлар учундир елдек ўтган бўлса, ким учундир йилдек ўтади. Йигит китобни озроқ олсам бўлар экан, деб роса афсусланади.

Орзиқиб кутилган қирқинчи куннинг тонги тун каби қўрқинчли. Ҳавонинг авзойи бузуқ. Осмонни қоп-қора булутлар қоплаган. Қуёш куйган лапмочкадек нурсиз. Нури бутунлай сўнган демоқчи эмасман, нур ўша-ўша, лекин у ўткир нурлар самони забт этган зич қора булутларни ёриб ўтишдан ожиз. Тунд табиат кўплар қатори йигит дилини ғаш қилган. Бунинг устига "қиз Исломни қабул қиладими, йўқми" деган хавф эски ғашлик билан биргаликда унинг дилини аёвсиз тирнайди. Кундан кунга хавотири ошди. Бир вақтнинг ўзида олам ва одам ичи қоронғилашса жуда қўрқинчли бўлар экан.
Кўкдаги нур тўсилган шу ваҳимали соатларда ердан нур таралиб, йигитнинг қоп-қоронғи ботинини ёритиб юборди. Қиз белгиланган кундан кечикмай учрашувга етиб келди. Йигит кўзига ишонмасди. Унинг рўбарусида рўмолга буркан- ган инглиз сулуви осмондан тушган ойдек чарақлаб турарди.
– Омонатларни олиб келдим. Китоблар учун чексиз та-шаккур. Ҳидоятимга сабаб бўлганингиз учун алоҳида раҳмат, – дейди қиз салом-аликдан сўнг.
– А-а-р-рзимайди... – дейди тутилиброқ. Дунёга тенг ҳусн, ўхшаши йўқ гўзаллик қаршисида унинг тили айланмай қолди.
Қизнинг талъати ўзгарганидек, овозида ҳам қандайдир ўзгариш бор эди. Уятчанлик, нимадандир чўчиш, тортиниш яққол сезилиб турарди. Шўх кўзлари билан йигитга тик боқадиган насроний қиз бу гал кўзини ундан олиб қочган. Ўйноқи кўзлар гуноҳ қилиб қўйган бола сингари ерга қадалган.
Йигит эса ўзида йўқ хурсанд. Бир лаҳза ичида унинг хаёлидан нималар ўтмади дейсиз. Ҳали икки қўлини фотиҳага очиб келин-куёвни дуо қилаётган ота-онаси, уни қутлаётган дўстлари кўз ўнгида намоён бўлса, ҳали ясатиқлик машиналарнинг шовқин-сурон кўтариб шаҳар кўчаларида кезиши намоён бўларди. Бир зумда хаёл лентасида ўранган кўккўз қайнонаси пайдо бўлиб қолди, қаранг, унгаям рўмол ярашар экан, деган ўй ҳам виз этиб учиб ўтди. Тўй дастурхони, ҳавасманд ёшлар, хурсанд қариндошлар, бола-бақра қийчуви... Ва ниҳоят, ҳуввуллаб қолган тўйхона... гўшанга томон юраги шошиб, оёғи аста одимлаётган икки бахтиёр ёш қисқа сукунат ичида унинг хаёлидан кечиб ўтди. Хуллас, йигитнинг оғзи қўлоғида. Гўё дунёдаги ягона бахтиёр инсон бугун фақат у. Забони ҳоли оламга таҳдид қилиб дерди:

Бугун мендан бахтли ким бор дунёда,
Фарҳодми, Мажнунми, ё бошқа инсон?!
Қувончим баридан ортиқ зиёда,
Фараҳда тенг келмас жумлаи жаҳон.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Фойдали

"Кечасиги намоз ва фарз намозларидан кейин кўп зикр ва дуолар қилишга одатланганман. Ҳозирда қаттиқ совуқ... Иссиқ ўриндан зўрға туриб, сув иситаман. Газ йўқ... Сувни ўтин ёқиб иситаман... Таҳорат қиламан. Сўнг... қават-қават кийиниб олиб, ибодат қиламан. Оёқларим зирқираб кетади. Совуқ суяк-суягимдан ўтиб кетади. Бўлмайди... устимга эримнинг чўпонини ташлаб оламан. Табиий-ки, бу ҳолатда Аллоҳдан ўзим ва болаларим учун дуо қилолмайман, тилим айланмайди... Совуқ жон-жонимдан ўтиб кетганидан, бизларни шу аҳволга солганларни дуо қиламан. Чин кўнгилдан, чин юракдан дуо қиламан: "Аллоҳим! Сен учун уйқудан воз кечиб турмоқдаман. Маза қилиб иссиққина уйда ибодат қилгим келади. Лекин кўриб турибсан, совуқдан қақшаб кетяпман. Мени кечир, қойиллатиб ибодат қилолмаётганим учун. Ўзлари иссиқ уйда ухлаб, дам олиб, роҳатланиб ўтирган мансаб эгаларини совуқ билан балолантир. Асло ва асло иссиқ кўрмай ўтсинлар... Совуқ нималигини, қандайлигини уларга кўрсатиб қўй! Ўзлари ва оила, бола-чақалари бизлар каби совуқдан қақшаб ўтирсинлар. Халқнинг ғамини емай, ўзларини ўйлаган қорин эгаларига совуқ жазоларингни жўнат! Амийн!"

Хатни ўқиб: "Қарғиш ёмон нарса... Агар қарғаётган инсон ҳақ бўлса", дедим. Инсон ўз-ўзидан қарғамайди, ўтиб кетганидан қарғайди... Совуқда ўтирганларга, чироқсиз, газсиз яшаётганларга Аллоҳ сабр берсин!

Зулфия Махмуд

@Sakiyna_official | 🧕

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Erning o‘z xotiniga bo‘lgan ehtiromining eng muhim ko‘rinishlaridan biri — unga yaxshilik qilishi va xatolaridan ko‘z yumishidir.

Nabiy sollallohu alayhi vasallam: "Ayollaringizga yaxshilik qilishni sizlarga vasiyat qilaman", dedilar.

Telegram | Instagram

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​«Аллоҳ таолодан Месси ва Роналдони Ислом динига ҳидоят қилишини сўрайман»

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улуғ аллома, шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳнинг шогирларидан бири ҳадис матнини ўқий бошлади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Киши Қиёмат куни яхши кўрган инсони билан бирга бўлади...»

Ушбу муборак ҳадиснинг шарҳида улуғ аллома шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳ қуйидаги мулоҳазаларни айтиб ўтдилар:
«Биродарлар, бу эътибор беришимиз керак бўлган муҳим масалалардан биридир. Ҳар бир инсон кимни яхши кўраётганига назар солсин. Чунки, «Киши Қиёмат куни яхши кўрган инсони билан бирга бўлади».

Биттаси Майкл Жексонни яхши кўради, яна биттаси Мадоннани, бошқаси эса Мессини...

Биродар, озгина сабр қил! Кутиб тур! Ўша сен яхши кўраётган инсонинг мусулмон бўлиб олсин, кейин яхши кўрасан. Ҳозир уларни шу ҳолида яхши кўришинг жоиз эмас. Тушунинглар, «Киши Қиёмат куни яхши кўрган инсони билан бирга бўлади».

Бу ёқда яхши кўрилиши лозим бўлган қанчадан-қанча улуғ зотлар бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ва бошқа саҳобаи киромлар...

Кимнидир яхши кўрмоқчи бўлсангиз, марҳамат, мана шу зотларни яхши кўринг! Киши ўзининг ҳолига қарасин. Бу масалада ҳушёр бўлсин!...

Биз Аллоҳ таолодан Мессини Ислом динига ҳидоят қилишини сўраймиз. Шахсан мен, Аллоҳ таолодан Месси ва Роналдони Ислом динига ҳидоят қилишини сўрайман. Чунки, кўплаб мусулмонлар уларни яхши кўришади. Шунинг учун ҳам биз Аллоҳ таолодан уларни Исломга ҳидоят қилишини сўраймиз.

Юқоридаги ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳим масалани эълон қиляптилар. Киши бир инсонни чин муҳаббат ила яхши кўрса, Қиёмат куни гарчи амали билан ўша инсоннинг ёнидан жой ололмаса ҳам, унга бўлган муҳаббати сабабли Қиёмат куни унинг ёнидан жой олишини баён қилмоқдалар.

Шу ҳадисни эшитган Анас розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Биз Исломдан кейин бу ҳадисни эшитиб хурсанд бўлганимизчалик бошқа бирор нарсага бу қадар хурсанд бўлмаганмиз. Бас, албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўраман, Абу Бакр ва Умарни яхши кўраман, амалим уларники каби бўлмаса ҳам, улар билан бирга бўлишни умид қиламан»

Шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳ: «Гарчи амалимиз уларникидек бўлмаса-да, биз ҳам Қиёматда улар билан бирга бўлишни умид қиламиз»

Манба: Islom.uz

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир Хуршид Маъруф

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Хикояни оҳирига қадар сабр билан ўқиган инсон ҳикоямиз қаҳрамонининг зуваласидан эмаслини англайди!

Бир йигит донишманднинг олдига келиб:
- Мен Оксфорд университети магистриман, Гарвард университети фахрий докториман, дунё фалсафаси бўйича номзодлик даражасига, Мантиқ фани бўйича докторлик даражасига эгаман.

Билимларимда мабодо оқ доғлар қолган бўлса ўшаларни ҳам тўлдириш учун сиздан бирор нарса ўрганмоқчиман , - дебди.

Шунда донишманд сенга бирор нарса ўргатиш бефойда, дебди.

Унга жавобан йигит, бефойдами ёки ўргатишга илмингиз етишмайдими, дебди кулиб.

- Майли, сенга мантиқ бўйича битта савол бераман, агар унга тўғри жавоб берсанг, сени шогирд сифатида биринчи синфга оламан,- дебди донишманд.

-Эшит ўғлим, мантиқ бўйича савол: Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?

Йигитни жаҳли чиқиб, шу ҳам саволми, шу ҳам мантиқми, ахир буни оми одам ҳам биладику, албатта бети қора бўлганида

-Йўқ сен адашдинг,- дебди донишманд. Мана мантиқан ўйлаб қара. Иккаласи мўридан тушди ва бир бирини бетига қарадилар. Бети қора шеригини бетига қараса у тоза, ўзини ҳам бетини тоза деб ўйлайди. Иккинчиси эса шеригини бетини қоралигини кўриб, ўзини ҳам шундай ўйлаб бетини ювгани борадида. Бети тозаси боради.

-Ҳа, бу томонини ўйламабман. Майли яна бир савол берингчи, дебди йигит шашти тушиб.

- Майли эшит яна битта мантиқий савол дебди донишманд.

- Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?

- Вой устимдан кулаяпсизми, ҳозир аниқлаб олдикку, албатта бети тозасида.

-Йўқ, яна адашдинг,- дебди донишманд.

-Мана ўзинг мантиқан ўйлаб қара. Бети тоза инсон шеригини бетини кўриб ювингани боради. Иккинчиси эса ўзининг ҳам бетини қоралигини сезиб у ҳам ювингани боради. Иккаласи ҳам ювингани боради

-Ҳа, мен яна бунисини ўйламабман. Яна битта савол мўмкинми,- дебди йигит секингина.

Майли эшит:

-Икки киши бир мўридан тушишди. Бирининг бети қора бўлди, иккинчисиники эса тоза. Қани айтчи қайси бири бетини ювгани боради?

-Ахир аниқладикку иккаласи ҳам борадида,- дебди йигит асабийлашиб.

- Йўқ, яна топа олмадинг. Мантиқан ўйламаяпсан.

-Бети қораси шеригини бетини тозалигини кўриб ювгани бормайди. Иккинчиси эса бундан ўзининг бетини тозалигини билиб у ҳам бормайди. Демак иккаласи ҳам бормайди.

-Хўп майли, мен енгилдим,- деб таслим бўлибди, профессор. -Лекин мен сизга шогирд бўлиб, ўргатаётганингизни ўзлаштира оламан. Бошқа бирор нарса сўранг,-дебди.

Донишманд: -Икки киши мўридан-

-Бўлди, бўлди ахир билдикку, мантиқан иккаласи ҳам бормайдида.

-Йўқ сен мантиқан адашдинг.

-Сенинг "Мен ҳамма нарсани биламан" деган фикринг сени кўр қилган. Сен оддий ҳақиқатни кўрмаяпсан. Сен устозингни эшитмаяпсан. Ахир ўзинг мантиқан ўйлаб қара, қандай қилиб бир мўридан тушган икки инсоннинг бирини бети тоза иккинчисиники қора бўлиши мумкин.

Ушбу саволнинг ўзиёқ мантиқсиз эди. Сен шундай мантиқсиз саволларга жавоб қидирсанг, ҳаётингда мантиқ қолмайди. Сен бошиданоқ хато йўлда эдинг. Ўрганиш учун келдингми, ўрганишга тайёр бўл. Асосни, мақсадни кўздан қочирма. Мантиқсиз, кераксиз нарсани изидан қувма.

Тўла идишга сув қуйиб бўлмайди. Сен ўзингча тўласан, сенга билим қуйиб бўлмайди, тўкилиб кетади. Сен аввало идишингни бўшат, билим олиш учун, ўрганиш учун тайёр бўл. Ўзингдан олдин ушбу йўлни босиб ўтган, сен бормоқчи бўлган манзилга борган инсонни эшитишни, уни сўзсиз қабул қилишни ўрган.

Тафаккур қилинг!

Qora Toirdan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

НИЯТ

Динимизда жуда кўп нарса ниятга боғлиқ. Доим дуо қилаётганда ниятни тўғри қила билиш керак экан. Аллоҳдан тортинмай бекаму кўст сўрайвериш лозим. У Мехрибон Зот. Истаганимиздан кўпроғини хам беради. Шахсан ўзим хам Роббимдан йиғлаб сўраган нарсамни аслида тоқатим кўтара олмаслигини кейин, Аллоҳ уни рўёбга чиқаргач англадим..
Афгонистонлик Хасан Маъруф етти йил фарзанд кўрмади. Юрагида нуқсони борлиги учун, доим Аллоҳга, эй Роббим наслимни давом этишини кўрмасимдан жонимни олмагин, деб дуо қиларди. Еттинчи йил у ўғил фарзанд кўрди. Туғуруқхонага чақалоқни кўргани шошилди. Ўғлини кўриб қувончи ичига сиғмади бояқишни..
Маъруф оталик бахтини ҳис қилишга улгурди, аммо туғуруқхонадан чиқишга улгурмади..Юрак хуружидан омонатини топширди..
Аёлининг кузларида жиққа ёш билан айтган сўнги сўзлари туғуруқхонани ларзага келтирди:
"Армонингиз қолмади бегим, наслингиз давом этади!".

✨ Ниятни катта қилинг. Ниятни истаганингизча қилинг. Ниятни яхши қилинг. Аллоҳнинг хазинаси тугунмасдир.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...

- Ҳа дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
- Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
- Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улан билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!

“Фарзанднома” китобидан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

2 raqamli ishtirokchiga ovoz to'plashga yordam berib yuboringlar 😁
Buvijon va jiyanlar yutib hursand bo'lishsin ☺️

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ота-Оналарга шу ҳикояни уқишларини ИЛТИМОС қилардим. Фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмасангиз.

Мусулмонлар халифаси Хорун ар-Рашид халx xаётини ўрганиш учун фақирона кийиниб, мол бозорини айланиб юрса, бир қассоб бир қўйнинг баxосини сўрабди. Сотувчи «20 танга», деганини эшитиб, қассоб «қўйингизнинг 14 кило гўшти 4,5 кило ёғи бор. Унинг нарxи 15 танга холос», дебди ва қўйни олмай кетибди. Халифа навкарларидан бирига қўйни сотиб олишни, иккинчисига қассоб ортидан боришни буюрибди.
Бозордан қайтгач, ўша қўйни сўйишибди ва қассоб айтганидек, 14 кило гўшт ва 4,5 кило ёғ чиққанини кўришибди. Қассобни топиб келишибди ва унга яна икки қўчқорни кўрсатиб, қанча гўшт ва ёғ борлигини сўрашибди. Қўчқорлар сўйилганидан сўнг қассоб айтган ёғ-гўшт чиқибди. Халифа қойил қолибди ҳамда ундан дунёвий ва ухравий илмлардан сўрабди. Афсус, қассобнинг калласи бу соҳада бўш эди. Шунда халифа дебди.
— Эй қассобзода! Наҳот ҳаётни фақат қассобчиликда деб тушунсанг? Қани сенда ватанга муҳаббат, халқингга муҳаббат? Наҳот ҳалол ва ҳаромнинг фарқига етмасанг!
Ҳалифа жар чақиртириб, эълон қилибди:
— Ушбу қассоб шунча зеҳни, шунча илми бўла туриб, ё дунёвий, ё ухравий илм олмагани, ҳалол-ҳаром фарқига бормагани учун бошқаларга ибрат бўлсин деб, келгуси жума куни уни остираман.
Ҳамма бу ҳукмдан рози бўлиб, унинг одиллигини тан олишибди.
Эртаси куни халифа қабулига икки ёш йигитча кириб келибди. Халифа уларнинг хулқу-ахлоқини кўриб «фарзандинг бўлса, шундай бўлсин», деб қўйибди. Йигитлар халифадан гапиришга изн сўрашибди ва рухсатдан сўнг дейишибди:
— Эй шаҳаншоҳ! Аввало бизнинг бир қошиқ қонимиздан кечинг. Биз ўлимга ҳукм қилинган қассобнинг ўғилларимиз. Отамиздан сўралган саволларни биздан сўрасангиз.
Халифа болаларни-узоқ саволга тутиб, улардаги илм, етукликни сезиб, кучлироқ олим кишиларни чорлаб, илм мажлиси ўтказиб, болаларнинг зеҳни ва илмига қойил қолибди ва дебди.
— Сизларга тасанно, лекин отангизга чиқарилган ҳукм ҳаммага маъқул келган ва кўпчиликка ибратдир.
Шунда қассобнинг катта ўғли:
— Эй муҳтарам жамоа! Бола — лой, ота ва она — кулол эмасми? Бола онадан ўғри, қотил ёки алдоқчи бўлиб туғилмайди-ку. Уни тарбияловчи ота-она ва ташқи муҳитдир. Отамизга чиқарган ҳукмни отамизга эмас, унинг отасига чиқариш керак эди. Отамиз ўзи илмсиз бўлса ҳам, бизни шунчалик илмли, маърифатли бўлишимизга шароит яратди. Отамиз таҳсинга лойиқдир, — деди.
Халифа узоқ сукут сақлади ва деди:
«Эй вазир! Сен энди истеъфога чиқ. Шу бола менга вазир бўлсин. Эй жаллод! Қассобни олиб кел, устига зарбоп тўн ёп, бу элга ибрат бўлсин. Чунки бизнинг келажагимиз — фарзандларимиз. Бола тарбиялашдаги олийжаноблиги учун қассоб шунга лойиқдир. Қассобнинг отаси тирик бўлса, олиб келинг, ўлган бўлса, гўри устига ўттиз дарра уринг. Чунки шу қассоб ҳам ёшлигида ўта истеъдодли бўлган.
Отаси эса унга қассобчиликдан бошқа нарсани ўргатмаган.
Дунёвий ва ухравий илм изламоқ туғилгандан то лаҳадга боргунча фарз. Ўз маънавиятимиз ва миллий ғуруримизни ўзимиз кўтарайлик. Бизнинг ҳам гўримизга дарра тушишидан Аллоҳ асрасин.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

...БОЗОРГА ОЛИБ БОРМОҚЧИЙДИМ,БОЛАМ...

Мен 1962 йилда туғилганман.
Бизнинг болалигимизда «бор» деган гап йўқ эди, «йўқ» бор эди. Нима хоҳласак «йўқ» деган жавоб эшитардик. Йўқлик замонида катта бўлдик.
Нима истасак, йўқ. Масалан отамга, «шим олиб беринг» дейман. У: «йўқ», дейди. Ўйинчоқ олиб беринг, дейман. «Ўзинг ясаб ол», дерди. Лойдан ўйинчоқлар ясар эдим. Отамнинг эски костюмининг чўнтагини кесиб, ичига юнг тўлдириб, кўптўк ясардим. Ўшани тўп қилиб ўйнардим. Синглим ҳам қўғирчоқларини ўзи ясарди...
Шунинг учун, бизнинг наслимизда бир нарсанинг қадрини билиш, деган нарса бор.
Бир куни отам деди:
-- Сизга шим олиб келайми?
Биласизми, бу сўзни эшитиш биз учун қандай қувончли эди?
Биз уч ака-ука қўлимизни даҳанимизга тираб, ҳаёл сура бошладик. Зўр-а? Қишлоқ раисининг ўғли киядиган шимдан биз ҳам киямиз...
Мен учинчи синфда ўқирдим. Укам биринчида эди. Кейингиси олти ёш эди. Шундай ҳаёллар сура бошладикки...
Бизнинг умидимиз ўша автобус. Отам шу автобусда бозордан қайтиши керак эди.
Қишлоғимизда электр йўқ, телевизор йўқ. Дунёдан ҳабаримиз йўқ. Онам, бобомнинг гулли эски тўнини бузиб бизга шим тикиб берар эди...
Укам деди:
...Сенга қанақа рангидан олиб келаркин?
...Қора.
...Меники мовий ранг бўлса эди.
-...Нега? -- дедим.
...Син гулли тўн билан мактабга боргансан-ку. Мен эса, шимда мактабга бораман.
Кейин деди:
...Отам «шаҳар пойабзали»дан ҳам олиб келармикин?
Мен:
...Қора калиш олиб келади,-дедим.
Шу пайт чангитиб автобус кўринди. Бизнинг умидимиз, бизнинг кутганимиз ўша автобус. Отам кўринди...
Пакетларни оча бошлади. Менга бир қора шим. Оқ ёқалик қора кўйлак ва бир резина калиш чиқарди. Кейинги укамга ҳам менга нима олган бўлса, шундан бир ҳил...
Ҳавас билан кутган кичик укам Раъфат пакетларни очиб қаради, лекин унга ҳеч нарса йўқ эди. Отамга умид билан термулди.
...Менга-чи?
...Ўғлим, сенга кейинги сафар борганимда олиб келаман.
Раъфатнинг лаблари бурилиб йиғлаб юборди. Ҳонадан чиқди. Отамнинг кўзларига ёш қалқди.
Кечки пайт дастурҳон атрофига ўтирдик. Жим-жит. Ҳеч биримиз гапира олмаймиз. Фақат укамнинг овози келади. Ҳўрсиниб-ҳўрсиниб, болаларча пиқ-пиқ йиғлайди...
Мен эрталаб мактабга отландим.
...Вуй чиройлилигини. Сизга жуда ярашибди. Бир марта кийиб кўрсам майлими? -деди ҳавас билан укам.
...Йўқ. Кир қиласан, - дедим мен.
Иккинчи куни ҳам ялинди. Бермадим. Учинчи куни ҳам сўради.
...Бўлмайди.
...Сизга жуда ярашади-да. Оёқ кийимингиз билан янада кўпроқ ярашади. Менга ҳам ярашса керак.
...Сенга узун келади.
...Почасини қайириб оламан.
...Йўқ, кир қиласан.
...Гиламнинг устида кияман, -деди. -Ойнага бир қараб оламан, бўлди.
...Бўпти. Эртага Жумъа. Мактабдан келганимда, беш дақиқа кийиб кўрасан.
Раъфат севиниб кетди.
Кечқурун тўрт ака-ука бир қатор бўлиб чўзилдик. У мени туртади.
...Ухламадингми? Мен ухлай олмаяпман. Эртага шимингни кийиб кўраман...
Эрталаб мактабга кетаётганимда у ҳам турган эди..
...Бугун эртароқ кел, ҳўпми? Мен сени эшикнинг олдида кутиб тураман, - деди.
Мен ўқишга кетдим...
Учинчи соат эди. Эшик очилиб, синфга мудир кирди. Ўқитувчининг олдига келиб, унинг қулоғига бир нарсалар деди. Ўқитувчимнинг негадир ранги оқарди.
Менга қараб:
...Алишон ўғлим, уйингга бора қоласанми? Отанг сени чақираётган экан, - деди.
Мен ўзимча: «Укам қўймай отамни кўндирган бўлса керак, шимни кийиш учун. Дарс тугашига ҳам сабри чидамабди-да,» деб ўйладим.
Нарсаларимни йиғиштириб, мактабдан чиқдим. Қишлоқ одамлари ҳам бизнинг уйимиз тарафга кетишар эди. Кўчанинг бошига келдим. Укам эшикда кутаман деганди, негадир кўринмади. Ҳовлига кирдим. Бутун қишлоқ одамлари ҳовлимизда эдилар. Ичкаридан онамнинг аянчли йиғлаган овози эшитиларди. У ўзини ерга отиб тўлғанар эди.
...Раъфатни беринг менга! Болажонимни беринг, қўзимни беринг...
Билсам, қишлоқдаги кекса бир амаки янги олган тракторида уйимиз олдидан ўтаётганида укамни кўрмай қолибди. Укам тракторнинг остида қолиб, ўша ерда жон берибди...
Ишонгим келмасди... Мен укамга шимимни бериб турадиган кун, у ўлган эди...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

БАРАКА КЕЛИШИГА ЯНА БИР САБАБ

Бир киши ҳикоя қилади:
Бир куни уйга келсам бувим ошхонада ширгуруч пишираётган эканлар. Бир қўлларида кафгир билан ширгуручни кавлаяптилар, иккинчи қўлларида эса тасбиҳ ўгиряптилар. Ошхонани эса, ажойиб бир ёқимли ис тўлдирган. Мен бувимдан: буви ширгурич пишиши учун қанча вақт кетади, деб сўрадим.
Бувим эса, менга табассум ила боқиб: минг марта ла илаҳа иллаллоҳ ёки икки минг марта алҳамдулиллоҳ деганда ширгуруч пишади, дедилар.
Субҳаналлоҳ, буни қаранг биз ҳар бир ишимизни вақт билан ўлчашга ўрганиб қолганмиз. Шунинг учун кўп ишларимизда барака бўлмайди. Аввалгилар эса, ҳар бир ишини зикр ва тасбиҳ билан ўлчаган. Шунинг учун уларнинг ҳар бир ишида барака бўлган.

Энди тасаввур қилинг, зикру тасбеҳ асносида пишган баракали таом уни истеъмол қилган кишига қандай таъсир қилар экан...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Умра

#Таянч_сўзлар Эмизикли гўдаклар, ёш болалар, аёллар, қизалоқлар, камерачилар, таксистлар, пропка, ур-тўполон, бақир-чақир, селфивозлик, сунъий ва табиий гуллар, аэропорт ходимларининг норозиликлари ва ҳоказо....

***

Бугун тонг соат 02:00да 120 кишилик умра зиёратчиларининг хизматларини адо этган самолёт Наманган халқаро аэропортига қўнди.

***

Уларни кутиб олувчиларнинг адади ниҳоят даражада кўп эди. Аёл-қизлар, ёш болалар ва ҳаттоки эмизикли гўдаклар ҳам суннат амални адо этиб қайтган ҳожи ака ёки ҳожи аяни кутиб олишга сафарбар қилинган.

***

Сафарбарликни захира бортида ўша ҳожи ака ва ҳожи аяга мутлақо алоқаси йўқ бўлган камерачилар гвардияси ҳам жойлашган.

***

Аэропортнинг стоянкасию саҳнасидаги машиналар тирбандлиги энг юқори нотага чиққан. Ҳар қадамда бақир-чақир, сигнал овозлари эшитилиб турибди.

***

Аэропорт ходимларинг томоғи 120 сонли умрачи биродарларимизни кутиб олгани чиққан кўп сонли оломонга бақиравериб йиртилиб кетай деяпти.

***

Бечорагина оломон халқимизни бир қисмини бу ҳодисаларга парвойи фалак... Аёллару қизлардан ташкил топган колонна аэропорт панжараси олдида селфи базми ила бамайлихотир шуғулланмоқда.

***

Ва ниҳоят ичкаридан оппоқ кийимларга бурканган бир ҳожи ая кўриндилар. Минглаган номаҳрам эркакларимиз ана шу ҳожи аямизни юзларига синчковлик ила боқяпти. Чунки улар ҳам ўзларини ҳожи аяларини қидиришмоқдада!

***

Траккер автомашинасида келган олифта акахон ўзларини ҳожи аяларини таниб қолдиларда, камерачи отрядга буйруқ бердилар. Улар камерани чироқлари ёқиб ана шу ҳожи аянинг жамолларини номаҳрамларга янада ойдинроқ намойиш қилиб бердилар.

***

Ўша траккерли окахон энди гулчилар командасига буйруқ бердилар. Улар ҳожи аямизга ўзлари олиб келган табиий ва сунъий гуллардан иборат гулларни камералар қаршисида узата бошладилар. Гуллар дастасини олаётган ҳожи аямизни юзларига қон югуриб, гўзаллашган чеҳраларини камера ва минглаган номаҳрамларга намоён этиб атрофдагиларни бағоят хурсанд қилдилар.

***

Сезаётган бўлсангиз юқоридаги барча амаллар ғирт бегона, номаҳрамларни ҳузурида содир қилиняпти. Суннат амал бўлган умрани адо этиб, маҳрамийят масаласини жиддий равишда бузишяпти.

**

Сизларга бир савол бериб, ушбу «чўзилиб кетган» постимни якунлайман.

Ушбу ҳожи ака ва ҳожи аяларимизнинг адо этган умра амалларини савоби кўпроқми ёки аҳлларининг мана шундай бидъату хурофотларини гуноҳи кўпроқми?! (уйларидаги исрофгарчилиг-у, кети узилмайдиган меҳмоннавозликларини зикр қилиб ўтирмадим)

П/С: Дадам умрадан келдилар, камина бир ўзим кутиб олдим. #Алҳамдулиллаҳ

© Kalimulloh Mas'ud

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Гуноҳдан сақланолмаётганлар учун

"Ўқи" кўрсатувининг 2-сони эфирга берилишини сизларга мамнуният ила эълон қиламиз.

⚡️ Кўп бериладиган саволлар ичида қуйидаги савол ҳам учраб туради:
"Гуноҳ қиламан, кейин тавба қиламан. Вақт ўтиб, шу ҳолат яна такрорланади. Нима қилсам бўлади?"

Кўрсатувимизнинг бу галги сони орқали ушбу ҳолатга ечим берамиз.

🔥 "Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?" — бугун, 16 ноябрь, 20:30 да

🎁 Кўрсатувни тўлиқ кўриб, китобни ўқиб, 3 нафар энг гўзал тақризни изоҳларда қолдирган кузатувчиларимизга устоз Икром Шариф дастхати туширилган китоблар тақдим қилинади.

Telegram | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Синов дарвозаси

Қадим замонда бир подшо вазирликка муносиб номзод қидира бошлади. Энг яхши номзодни танлаш учун бир синов ўйлаб топди. Салтанатидаги энг катта дарвозани қалъага келтиришларини буюрди. Бу улкан темир эшикни кўрганлар ҳайратдан ёқа ушлади.

Сарой аъёнлари, турли амалдорлар, донишмандлар йиғилган мажлисда подшо шундай деди:

– Катта дарвозани кўрган бўлсаларинг керак. Уни бекорга олиб келмадим. Унинг эшигини оча билган кишини вазир лавозимига тайинлайман.

Аъёнлар дарвозага яқин ҳам бормади. Шунча одамнинг олдида шарманда бўлишни ўзларига эп кўрмай, бу ёғи нима бўлар экан деб кузата бошлади. Донолиги билан ном қозонган баъзи бир кишилар дарвозани бир қур айланиб кўрдилар-у, аммо эшикни очишга ҳаракат қилмадилар. Кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлди: донишмандлар воз кечган ишга уринишдан не наф!

Бироқ шу чоқ бир ясовул подшодан изн сўради. Рухсат олгач, дадил бориб дастани тортди: эшик осонгина очилди. Дарвоза ҳатто қулфланмаган ҳам экан. Шунчаки ўз ҳолича ёпиб қўйилган экан.

Ясовул ўзининг дадиллиги, таваккули туфайли юксак мартабага эришди.

Ҳаётда айнан шундай вазият учраши амримаҳол бўлса-да, шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келиб турамиз. Таваккалчилик, иккиланмай олға қадам ташлаш бизга муваффақият келтирса, журъатсизлигу қатъиятсизлик афсус ва аттангларга сабаб бўлади.

(internet manbalaridan)
@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Очиғини айтганда, икки ўт орасида қолган бечора хушторнинг қайғулари ариб, шубҳа, хавотирлари кетиб, заҳмат, машаққат чекиб етиб келган ҳозирги қувончга тўла ҳолини таърифлашдан менинг қаламим ожиз. Уни фақат кўриб завқланасиз, қаламга олиш учун катта маҳорат керак. У маҳорат менда топилмади. Қўлимдан келгани шу тўрт қатор шеър бўлди, холос.
– Истасангиз... – "яна олиб келиб бераман" демоқчи эди, лекин тезда гапни буриб: – Бундай китоблар бизникида жуда кўп, борганда ўқийверасиз, – деди. У ҳамон тиржаярди.
– Ташаккур.
– Совчиларни жўнатаверайми?
Қиз жавоб бермайди.
– Нега жимсиз? Уяляпсизми? – қиз сукутини уялишга йўйди.
– Мен шу китобларни ўқиб мусулмон бўлдим, лекин сизга тегмайман. Овора бўлиб совчи жўнатманг.
– Нега?! Тинчликми? – шўрликнинг кўзи қинидан чиқаёз-ди. Қиз эса жим. Йигитнинг ўпкаси тўлиб кетди. Йиғлаб юборишига бир бахя қолди. Ва ниҳоя қиз тилга киради:
– Ушбу китоблар мутолаасидан менга маълум бўлдики, сиз бу китобда ёзилган чин мусулмон эмас экансиз. Узр, мен ҳаётимни чин мўмин йигит билан боғламоқчиман.
Бир оғиз сўз билан йигитга иккита қаттиқ зарба берилган эди. 1-Зарба: Маҳбуба раддияси. 2-Зарба: Чин мусулмон эмаслиги.
Демак у номига мусулмон. Яъни қаллоб, ҳақиқий эмас...
Агар бу сўз бошқа бир бегона киши оғзидан чиққанда-ку, нима қилишни ўзи биларди. Лекин дилини ларзага келтирган аччиқ сўз ўша дилни ишғол этган энг суюкли инсон оғзидан чиқса-чи, унга қандай жавоб қайтаради?..
Энди дардини кимга бориб айтсин? Кимга ичини ёрсин?
Кимга ва қаерга борган тақдирдаям "Башаранг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама" деган бир хил жавобни эшитиши аниқ. Йигит шундай тушкун ҳолга тушгандики, бу гал нафақат мендек нўноқ толиб, балки қалами ўткир сўз усталари ҳам мурдадек бесас қотиб қолган мажнуннинг сўниқ ҳолини таърифлашдан, чилпарчин қалбига ёпирилган қандайдир ғамлик ҳис-туйғуларини чизиб беришдан, изоҳлашдан ожиз эдилар.


@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

БОЛАЛАР УЙИДА.

Бир куни бир юмуш билан болалар уйига бордим. Ниҳоятда бежирим ясатилган хоналарга кириб, жажжи болажонларнинг, қизалоқларнинг турли-туман ўйинчоқларни ўйнаб иноқ ўтирганини кўриб, кўнглим яйради. Бири-биридан ширин болалар ҳовлида ҳам тўп-тўп бўлиб ўйнаб юришарди. Меҳрибон мураббийларнинг қўли-қўлига тегмайди. Ҳар бир болага ўз боласидай муомала қилаётган тарбиячиларга қойил қолдим...
Фақат бу ердаги болалар билан гаплашгандагина, уларнинг кўксидаги чексиз, йўлсиз соғинчни англагандай бўлдим. Ҳовлининг бир чеккасида қўғирчоғини ерга қўйиб, оқ қоғозга ниманидир чизаётган қизалоқнинг ёнига бордим.
Исминг нима қизим? – сўрадим ундан.
Наргиза, - деди қизалоқ кўзимга илтижо билан боқар экан.
Исминг жуда чиройли экан, нимани чизаяпсан?
Мен онажонимнинг, дадажонимнинг суратларини чизаяпман.
Қани кўрсатчи...
Сал шошмай туринг, тугатиб олай.
Қизалоқнинг елкаси оша у чизаётган суратга қарайман, бир аёл ва бир эркак қўл ушлаб кетаётган манзара хира-шира кўзимга ташланади.
Шу пайт мураббий келиб:
- Қани Наргиза юрчи қизим, тушлик вақти бўлди, овқатланиб ол – дейди меҳр билан. Аммо, Наргиза бутун дунёни эсидан чиқаргандек сурат чизишни давом эттиради. Наргиза онасини ҳам, отасини ҳам умрида кўрмаган, фақат ширин тасаввурида уларнинг сиймосини яратган, холос. Бу қизалоқнинг кўзларига қараб, юрагим алланечук орзиқиб кетади. Бу кўзларда болалик шўхликларидан кўра босиқ армон, ўзига йўл тополмаётган соғинч ҳукмрон.
Эй замондошим, Сиз армоннинг қайси рангда эканлигини биласизми? Билмасангиз болалар уйидаги болаларнинг кўзига тикилинг. Дунёдаги энг маҳзун қўшиқ – уларнинг хўрсиниғидир. Болалигимизда ота-онамиз нонни ерга ташлаш гуноҳи – азим эканлигини айтишган, шунинг учун нонни қадрлайлик, ушоғини ҳам кўзимга суртайлик.
Аммо нега жонимиздек азиз фарзандларни кўчага ташлаб кетишга ботина оламиз. Ахир бу гунох эмасми, бу болаларнинг кўз ёши бир куни тутмайдими?...
Мискин хаёлларим бирла бу даргоҳдан чиқиб кетар эканман, 3-4 ёшли бола ва қизалоқлар ортимдан эргашарди. Улар бижирлашиб, бир-бирига гап бермай: “Аввал мен айтай, аввал мен айтаман”, - дейишарди. Уларни тинчлантириб: “Қани нима демоқчисизлар, битта-биттадан, навбат билан”, - дейман.
Агар менинг дадам билан ойимни кўрсангиз айтиб юборинг, тезроқ келсинлар-дейди ўпкаси тўлганча дўндиққина бола.
Мен шоколад олиб беринг, демайман, фақат мени келиб ачом қилсинлар – дейди, кўзлари илтижо тўла қизалоқ...
Мен уларнинг ёнига дадаси билан ойисини албатта юборишимни айтиб, ортимга қайтаман... Ўшандан буён юрагим ичида армон ва соғинчи тўла маъюс кўзчалар йиғлаб яшайди. Мен ҳанузгача уларни қандай овутишни билмайман.

“Кўнгил манзиллари” китобидан олинди.

@Hikoyalar

Читать полностью…
Подписаться на канал