hadisislomuz | Неотсортированное

Telegram-канал hadisislomuz - hadis.islom.uz

5611

Ҳадис китоблари

Подписаться на канал

hadis.islom.uz

Ma`nosi: «avvalida ham,
oxirida ham Bismillah»‎

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз

9-суннат: Мусулмоннинг айбини беркитиш


عَنْ أَبِي الْهَيْثَمِ رِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ قَوْمٌ إِلَى عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ فَقَالُوا:
إِنَّ لَنَا جِيْرَانًا يَشْرَبُونَ وَيَفْعَلُونَ، أَفَنَرْفَعُهُمْ إِلَى الْإِمَامِ؟
قَالَ: لَا، سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ:
«مَنْ رَأَى مِنْ مُسْلِمٍ عَوْرَةً فَسَتَرَهَا، كَانَ كَمَنْ أَحْيَا مَوْءُودَةً مِنْ قَبْرِهَا».
رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي «الْأَدَبِ الْمُفْرَدِ.

Абул Ҳайсамдан ривоят қилинади:
«Уқба ибн Омирнинг олдига бир қавм келиб:
«Бизнинг қўшниларимиз ичишади, у қилишади, бу қилишади, шуни бориб, имомга айтсакмикан?» дейишди.
«Йўқ! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бир мусулмоннинг айбини кўрса ва уни беркитса, худди тириклай кўмилган қизни қабрдан чиқариб, қутқариб олгандек бўлади»,
деганларини эшитганман», деди».
Бухорий «Ал адаб ал муфрад»да ривоят қилган.


Ушбу ҳадис мўмин-мусулмонлар бир-бирларининг айбларини беркитишлари лозимлигини кўрсатмоқда. Бир кишининг айб иш қилаётганини кўрган киши бу гапни бошқа ерда айтмаслиги керак. Ҳар ерда «Фалончининг фалон қилаётганини кўрдим» қабилида айтаверса, одамларнинг ичида гап тарқалиб, ҳамма бир-бирига гап ташиб, ниҳоят, жамиятда мана шу айб ишга лоқайдлик вужудга келади. Чунки ҳадеб айтилаверган нарса оддий ҳол бўлиб қолади, унга кўпчилик кўникиб қолади.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

24-дарс | Расулуллоҳ ﷺ ноннинг сифати ҳақида...


Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг
"Шамаил ал-Муҳаммадия" асари асосидаги дарслар 📖

БEКНАЗАР МУҲАММАДШУКУР
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси


📹 Youtube орқали кўриш учун 📖

1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-16-17- 18-19-20-21-22-23-дарслар

#Видео #Шамаил_алМуҳаммадия

📚 @hadisislomuz @muhaddisuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

35. Аллоҳ таоло белгилаган чегараларни маҳкам ушлаш | Арбаъин асаридаги 30-ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 28.10.2022
📹 Youtube орқали кўриш учун

🔗 Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz #Audio

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Kim aldasa, bizdan emas»

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

14-боб.
Киши ота-онасини сўкмайди
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси
@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎
‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар. ‎
Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

🕋@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Aллоҳнинг Набийни ﷺ ўзига дўст тутгани ҳақида | Шифо, 13-дарс | Шайх Ҳусайн Бухорий

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар умматимга машаққат қилиб қўймаганимда эди, уларни ҳар намозга таҳорат ‎қилишга ва ҳар таҳоратда мисвок ишлатишга буюрар эдим», дедилар».‎
Аҳмад ривоят қилган.

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Жуманинг суннатлари

1. Жума учун ғусл қилиш.

عَنْ حَفْصَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «عَلَى كُلِّ مُحْتَلِمٍ رَوَاحٌ إِلَى الْجُمُعَةِ، وَعَلَى كُلِّ مَنْ رَاحَ إِلَى الْجُمُعَةِ الْغُسْلُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш лозимдир. Ҳар бир жумага борувчига ғусл лозимдир», дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Афзали – намозга яқин қолганда ғусл қилиш. Аслида ўша куннинг тонги отганида қилса ҳам бўлади.

👉 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

35. Аллоҳ таоло белгилаган чегараларни маҳкам ушлаш | Арбаъин асаридаги 30-ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 28.10.2022


Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилди:
1. Аллоҳ таоло белгилаган чегараларни маҳкам ушлаш;
2. Абу Саълаба Хушаний Журсум ибн Ношир розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари;
3. Ўттизинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
4. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
5. Ҳадисга амал.


Суҳбатни Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб бордилар.

📹 Youtube орқали кўриш учун

🔗 Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Риёзус солиҳийн шарҳи. 72-ҳадис.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ:
"مِنْ حُسْنِ إِسْلَامِ الْمَرْءِ تَرْكُهُ مَالَا يَعْنِيهِ"
حَدِيثٌ حَسَنٌ رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَغَيرُهُ [ت 2317، ق 3976].

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишининг ўзи учун муҳим бўлмаган нарсаларни тарк қилиши унинг Исломи чиройли эканлигидандир», деб айтдилар.
Ҳасан ҳадис бўлиб, уни Термизий ва бошқалар ривоят қилишган.


Шарҳ: Бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамроҳлари, У зотдан набавий ахлоқ-одоб тарбиясини олган Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилмоқдалар. Мазкур ҳадисда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мухтасар бир жумла ичида дунё ва Охират яхшиликларини баён қилиб берганлар. Дарҳақиқат, қисқа сўзларда улуғ маъноларни ифодалаш борасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам беназирдирлар. Юқоридаги кичкина ҳадис диннинг ярмини ўзида мужассам этган. Зеро, дин бажармоқ ва тарк этмоқдир. Мазкур ҳадис тарк қилишга асос бўлаяпти.

Айримлар ушбу ҳадис динни тўлалигича ўзида жамлаган, чунки у бир вақтнинг ўзида ҳам тарк қилишга, ҳам феъл-бажаришга далолат қилаяпти, дейишган.
Ибн Ражаб Ҳанбалий айтадилар: “Мазкур ҳадис одоб-ахлоқнинг улкан асосларидан бири саналади”.
Абу Довуд барча соҳа-фан доирасида Суннат аслларини тўрт ҳадис ташкил қилади деганларида, улар ичига юқоридаги ҳадисни ҳам киритганлар.

Ҳадисдан олинадиган сабоқлар:


1. Соғлом муҳит яратиш.
Ислом ҳамиша соғлом жамият қуришга ва инсонларнинг уруш-жанжалсиз, ўзаро тинч-тотув бўлиб, дўстона ҳаёт кечиришларига интилади. Ҳақ дин жамиятдаги ҳар бир шахснинг озор чекмасдан бахтли яшаб ўтишини, унинг Охирати ҳам хайрли бўлишини истайди. Маълумки, бировлар ишига - хусусан ўзига алоқаси бўлмаган нуқтада - аралашиш кўпинча жамият ўртасида фасод тарқатади. Одамлар орасида кўзга кўринмас жарликлар пайдо қилади. Инсонларни ҳалокатга бошлайди. Шу боис, ахлоқли ва комил иймонли мусулмон ўзига тааллуқли бўлмаган ишларга аралашиб юрмайди.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

"Азкор" сабоқлари 5-қисм
📖 Устоз Анвар Аҳмад

📝Бу дуоларнинг барчаси ҳадисдан олинган.
📝 Қиблага юзланиб айтиладиган зикрлар.
📝 Ўзимиз учун қандай дуо афзал?
📝Дунё хазиналарига ҳам эришиш мумкин.


📹 Youtube орқали кўриш учун

📚 @hadisislomuz #azkor_saboqlari @muslimaatuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (27-дарс)
Имом Бухорий


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Абу Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Яздабиҳ ал-Бухорий ҳижратнинг 194 йили Шаввол ойининг 13-си, жума кунида Бухорода таваллуд топдилар. У киши етим бўлиб ўсдилар. 9 ёшга етганда Қуръони каримни тўлалигича ёд олдилар. Ҳадис эшитишни хуш кўрардилар, вояга етгунга қадар ўн мингдан зиёд ҳадисни ёд билар эдилар.

Ҳомид ибн Исмоил айтадилар: «Бухорий билан дарс олардим. Биз ҳар бир ҳадисни ёзиб борардик. Бухорий эса ёзмас эдилар. Биз ундан «Нега ёзмайсиз?», деб сўрасак, у киши: «Қани, ёзган нарсаларингни кўрсатинглар-чи», дедилар. Биз кўрсатганимизда, биз ёзган ҳадисларни ва унга яна 15000 ҳадис зиёда қилиб, ёддан айтиб бердилар».

Имом Бухорийнинг кўзлари ёшлик пайтларида ожиз бўлиб, кўрмай қолади. Бир куни оналари Иброҳим пайғамбарни туш кўрадилар. У киши: «Эй аёл, Аллоҳ таоло кўп дуоинг сабабли ўғлингга кўзини қайтариб беради», дейдилар. Бир неча кундан сўнг Имом Бухорийнинг кўзлари яна кўра бошлайди.

Имом 18 ёшга тўлганларида оналари ва акалари билан ҳаж қилиш учун Маккаи Мукаррамага келадилар. Ҳаж амалларини бажариб бўлгач, оналари ва акаларини Бухорога жўнатиб, ўзлари ҳадис жамлаш учун шу ерда қоладилар.

Имом Бухорийдан: «Нега бу ишга қўл урдингиз?» деб, сўрашганида, шундай жавоб берган эканлар: «Бир куни Расулуллоҳни туш кўрдим, қўлимда елпиғич, у кишини елпир эдим. Бу тушимни баъзи таъбир айтувчиларга айтсам: «Сен Расулуллоҳдан ёлғонларни елпиб турасан», дейишди».

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз

8-суннат
: Мукофотлаш учун ҳеч нарса тополмаганда дуо қилиш

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ الْمُهَاجِرِينَ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، ذَهَبَ الْأَنْصَارُ بِالأَجْرِ كُلِّهِ.
قَالَ: «لَا، مَا دَعَوْتُمُ اللهَ لَهُمْ، وَأَثَنَيْتُمْ عَلَيْهِمْ بِهِ».
رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي «الْأَدَبِ الْمُفْرَدِ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муҳожирлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Ансорийлар ажр-савобнинг ҳаммасини олиб кетишди», дейишди.
«Йўқ, ундай эмас. Сиз уларнинг ҳаққига дуо қилиб турсангиз ва уларга мақтов айтиб турсангиз, ундай бўлмайди», дедилар».
Бухорий «Ал адаб ал муфрад»да ривоят қилган.


Ансорийлар муҳожирларга инсоният тарихида мисли кўрилмаган яхшилик қилишди. Ҳижрат қилиб келганларида уларни очиқ қалб билан кутиб олдилар, уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминладилар.

Ансорийлар муҳожирларнинг барча эҳтиёжларидан хабар олиб туришган, уларга уйларининг ярмини бўлиб беришган. Ҳатто баъзи ансорийларнинг иккита хотини бўлса, «Эй биродар, хотинларимдан бирини танла, мен талоқ қилай, сен унга уйлангин», дейилган ҳолатлар ҳам бўлган.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Aллоҳнинг Набийни ﷺ ўзига дўст тутгани ҳақида | Шифо, 13-дарс | Шайх Ҳусайн Бухорий

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Риёзус солиҳийн шарҳи. 71-ҳадис.

Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Чаққон-ақлли киши нафсини ҳисоб-китоб қилиб, ўлганидан кейин фойда берадиган нарсага амал қилган кишидир. Ожиз киши ҳавою-нафсига эргашиб, Аллоҳдан (мағфиратни) орзу қилган кишидир», дедилар.
Имом Термизий ривояти. Буни ҳасан ҳадис, дедилар.


Шарҳ: Қуръон хом хаёлларга таяниб қолишни инкор қилади, аммо умидни инкор қилмайди. Бу икки ишнинг ўртасидаги фарқ: амалга яқин бўлгани умид, амали бўлмаса, хаёлдир. Шунинг учун Пайғамбар саллоллоху алайҳи вассаллам ҳадислари ожизликдан, аҳмоқликдан киши ҳавою нафсига эргашиб, шаҳвоний истакларининг орқасидан кетишини Аллоҳнинг афвига, мағфиратига ва раҳматининг кенглигига таяниш деб эътибор қаратди. Аллоҳнинг каломига кўра: «Зеро, Аллоҳнинг раҳмати чиройли амал қилувчиларга яқиндир» (Аъроф сураси, 56-оят); «Ва раҳматим — меҳрибонлигим эса ҳамма нарсадан кенгдир. Мен уни (раҳматимни) тақво қиладиган, закотни берадиган зотларга ва Бизнинг оятларимизга иймон келтиргувчи бўлган кишиларга ёзурман» (Аъроф сураси, 156-оят), дейилган.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида келурлар. Сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин»,
дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал