33. Суннатни маҳкам ушлаш ва бидъатлардан четланиш ҳақида | Арбаъин асаридаги йигирма саккизинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 14.10.2022
1. Суннатни маҳкам ушлаш ва бидъатлардан четланиш ҳақида;
2. Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу таржимаи ҳоли;
3. Йигирма еттинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
4. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
5. Ҳадисга амал..
Хатибнинг минбарда ўтириши
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни минбарга ўтирдилар, биз у зотнинг атрофларига ўтирдик».
Икки шайх ривоят қилишган.
🔗 https://islom.uz/maqola/20829
🕋 @islomuz
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«...Агар ёмғир ёғса: اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
«Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар».
(Дуонинг ўқилиши: «Аллоҳумма соййибан наафиъан»)
«Саҳиҳи Бухорий».
📚@hadisislomuz
12-боб.
Киши мушрик отасига истиғфор айтмайди
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
"Одоблар хазинаси" китобидан
#Одоблар_хазинаси
@hadisislomuz
Aллоҳ таолонинг Набийга ﷺ тасаллиси | Шифо, 11-дарс | Ҳусайн Бухорий
📚@hadisislomuz
Риёзус солиҳийн шарҳи. 66-ҳадис.
Абу Зарр Жундаб ибн Жунода ва Абу Абдурроҳман Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир, бу уни ўчиради. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил», деб айтдилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, уни ҳасан, деб айтдилар.
"БУ ЮРТНИНГ ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕРИДА ОЛИМНИНГ ИЗИ БОР..."
Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг "Ислом – тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15-октябрь
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📚 @hadisislomuz
22-дарс | Расулуллоҳ ﷺнинг бирор нарсага ёки бирор кишига суянган ҳолатлари
Риёзус солиҳийн шарҳи. 67-ҳадис.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларидан уловларига мингашиб кетардим. «Эй бола!» – дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам. «Мен сенга бир неча калималарни ўргатаман: Аллоҳнинг ҳақларини сақлагин - У Зот сени сақлайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла - Уни қаршингда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Агар кўмак тиласанг, Аллоҳдан тила. Билгинки, бутун уммат сенга бир манфаат етказмоқ учун жамлансалар ҳам, фақат Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган манфаатни етказа оладилар. Агар улар сенга бир зарар бермоқ қасдида тўплансалар ҳам, фақат Аллоҳ сенга ёзиб қўйган зарарнигина бера оладилар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриб бўлган».
Имом Термизий ривояти. Ҳасан-саҳиҳ ҳадис.
«Аллоҳнинг ҳақларини сақла - Уни қаршингда топасан. Ёруғ кунларингда Аллоҳни танигин - оғир кунларингда У Зот сени танийди. Билгинки, нима сени четлаб ўтган бўлса, унинг сенга тегиши (тақдирда) йўқ эди. Сенга етган нарсанинг (тақдири азалда) сени четлаб ўтиши йўқ эди. Билгинки, албатта ғалаба сабр билан, ёруғлик-ечим машаққат билан қўлга киритилади, шубҳасиз, оғирлик билан бирга енгиллик ҳам келур».
33. Суннатни маҳкам ушлаш ва бидъатлардан четланиш ҳақида | Арбаъин асаридаги йигирма саккизинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 14.10.2022
📹 Youtube орқали кўриш учун
🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz
Ҳадис дарслари (23-дарс).
Мовароуннаҳрда ҳадис ва муҳаддислар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Энди ушбу сатрлар ёзилаётган тилда сўзлашувчи халқлар юрти – Мовароуннаҳрдаги ҳадис илми тарихи, муҳаддислар ҳақида қисқача сўз юритиб ўтайлик. Бу борада аввал ҳам мақолалар ёзилган, маълумотлар тўпланиб, кичик бир китобчага тартиб ҳам берилганди. Аллоҳнинг иродаси билан бу китобча ҳижрат чоғида йўқолганича топилмади.
Аллоҳ таоло юртимизни Ислом нури билан мунаввар қилганда, баъзи саҳобаи киромларга ҳозирги Туркманистон ҳудудлари, хусусан, Нисо ва Марв шаҳарларида истиқомат қилишларини насиб этди. Албатта, саҳобалар бор жойда ҳадис дарслари уюштирилади. Одамлар теварак-атрофдан ҳам кела бошладилар. Натижада яхшигина ҳадис мактаби ташкил топди. Кейинчалик, бу мактаб Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ал-Марвазий ва Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий каби етук алломалар, буюк муҳаддисларни тарбиялаб етиштирди. Нисодан эса энг мўътабар олти ҳадис китоби – «Сиҳоҳи ситта»нинг бирини тузган Имом Насаий етишиб чиқдилар.
Ислом юртимизнинг бошқа бурчакларига ҳам тарқалиб, ерлик аҳоли Исломни яхши ўзлаштириб олди. Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини бўлмиш Исломда кишиларни ирқи, миллати, яшаш жойи, тилига қараб ажратиш йўқ эди. Ҳамма ихлосига, эътиқодига, қилган меҳнатига яраша қадр топар эди. Шунинг учун ҳам аслида қобилиятли бўлган Мовароуннаҳр диёри аҳолиси Исломда ўз ҳаловатини топди. Ислом туфайли ҳаётнинг барча соҳаларида улкан муваффақиятга эришди. Унинг сояси остида бу диёр гуллаб-яшнади. Халқ эса ўша вақтдаги дунёнинг пешқадамларидан бирига айланди. Агар тарихга диққат билан назар соладиган бўлсак, ҳаётнинг барча соҳаларида кўзга кўринган арбоблар, дунёга донғи кетган буюк шахслар айни Ислом давлатида, исломий ҳаёт соясида вояга етганлар. Бутун оламга фан, маданият, ҳазорат (цивилизация) марказлари сифатида танилган шаҳарларимиз ҳам ўша вақтда тилга тушган.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
"Азкор сабоқлари" 3-қисм📖
Устоз Анвар Аҳмад
Ислом оламининг мўътабар олимларидан ҳисобланган Имом Нававийнинг (рахматуллоҳи алайх) ушбу китобида Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) турли ҳолатларда айтиладиган салавоту саломлар, зикрлар, ўқиладиган дуолар ҳақидаги ҳадиси шарифлари жамланган.
Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз
5-суннат: Йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлаш
عَنْ أَبِي بَرْزَةَ الْأَسْلَمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ:
قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ ﷺ ، دُلَّنِي عَلَى عَمَلٍ يُدْخِلُنِي الْجَنَّةَ. قَالَ:
«أَمْطِ الْأَذَى عَنْ طَرِيقِ النَّاسِ».
رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي «الْأَدَبِ الْمُفْرَدِ».
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг», дедим.
«Одамларнинг йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла», дедилар».
Бухорий «Ал адаб ал муфрад»да ривоят қилган.
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
Она тилимизга Давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлди.
Бугун ҳар бир инсон ўзининг ёши, жинси, эътиқоди, касб-кори, лавозими ва яшаш жойидан қатъи назар, миллий ўзлигимиз ва ғуруримиз тимсоли бўлган она тилимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришдек шарафли ишга ўз ҳиссасини қўшмоғи лозим. Зеро, она тилига бўлган муносабат, мустақилликка бўлган муносабат ҳисобланади. Она тили миллатнинг руҳи, давлат тимсоли эканини эътиборга олган ҳолда, уни асраш ва ривожлантириш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Бинобарин, ўзбек тилини ривожлантириш, давлат тили сифатидаги ўрнини ва нуфузини янада мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифа барчамизнинг олдимизда турибди.
Абдулла Қодирий она тилимиз борасида куюниб шундай деган эди: «Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар».
Тил яшаса, миллат яшайди. Агар биз ўз тилимизнинг кўркамлиги, бойлигини дунёга тараннум этсак, миллатимиз янада чароғон, бирлигимиз мустаҳкам бўлади.
Ўзбек тили байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!
🔗 https://islom.uz/maqola/22781
🕋 @islomuz
Aллоҳ таолонинг Набийга ﷺ тасаллиси | Шифо, 11-дарс | Ҳусайн Бухорий
📚@hadisislomuz
* Arab tilida «xurfa» deb
pishib yetilgan, uziladigan
mevaga aytiladi. Bemor
birodarini borib ko‘radigan
kishining ajr-savobi va
mukofoti jannat bog‘ida
istagan mevasidan
uzib yeyishdir.
📚 @hadisislomuz
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббингиз Аллоҳга тақво қилинглар. Беш (вақт намоз)ингизни ўқинглар, (Рамазон) ойингиз(нинг рўзаси)ни тутинглар, молларингизнинг закотини беринглар ва ишбошингизга итоат этинглар, Роббингизнинг жаннатига кирурсиз», деганлар».
Термизий ривоят қилган.