hadisislomuz | Неотсортированное

Telegram-канал hadisislomuz - hadis.islom.uz

5611

Ҳадис китоблари

Подписаться на канал

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

‎* Bu oʼrinda Nabiy ﷺ bilgan
narsadan Аllohning azamati,
osiy bandalardan intiqom olishi,
oʼlim ‌‎payti, qabrda va qiyomatda
boʼladigan qoʼrqinchli holatlar
nazarda tutilgan.‎
📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

‎* Rahmatim, magʼfiratim
va tavfiqim ila u bilanman.‎
📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобий ва ривоят қилган ҳадиснинг адади

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу – 5374 та.

2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо – 2630 та.

3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу – 2286 та.

4. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо – 2210 та.

5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо – 1660 та.

6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу – 1540 та.

7. Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳу – 1170 та.

8. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу – 848 та.

9. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо – 700 та.

10. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу – 537 та.

11. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – 536 та.

🔗 https://islom.uz/maqola/22737

🕋 @islomuz 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Hadislarning jamlanishi va hadis kitoblarning yozilishi

Hasanxon Yahyo Abdulmajid

Imom Navaviyning «Arbaʼin» asari asosida tashkil qilingan hadis suhbatlaridan

📹 Suhbatning toʻliq shakli

🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Жума хутбаси учун баландроқ жой танлаш

عَنْ جَابِرٍ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ إِلَى جِذْعٍ، فَلَمَّا اتَّخَذَ الْمِنْبَرَ حَنَّ الْجِذْعُ حَتَّى أَتَاهُ فَالْتَزَمَهُ فَسَكَنَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْبُخَارِيُّ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо дарахти тўнкасида хутба қилар эдилар. У зот минбар тутганларида тўнка йиғлади. У зот келиб, уни тутганларида у йиғидан тўхтади».

Термизий ва Бухорий ривоят қилиш­ган.

عَنْ جَابِرٍ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ الْمَسْجِدُ مَسْقُوفًا عَلَى جُذُوعٍ مِنْ نَخْلٍ، فَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا خَطَبَ يَقُومُ إِلَى جِذْعٍ مِنْهَا، فَلَمَّا صُنِعَ الْمِنْبَرُ فَكَانَ عَلَيْهِ، سَمِعْنَا لِذَلِكَ الْجِذْعِ صَوْتًا كَصَوْتِ الْعِشَارِ، حَتَّى جَاءَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَوَضَعَ يَدَهُ عَلَيْهَا فَسَكَنَتْ. وَفِي رِوَايَةٍ: فَلَمَّا كَانَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَرُفِعَ إِلَى الْمِنْبَرِ فَصَاحَتِ النَّخْلَةُ صِيَاحَ الصَّبِيِّ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ بِلَفْظِ: فَحَنَّ الْجِذْعُ حَنِينَ النَّاقَةِ، فَنَزَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَمَسَّهُ فَسَكَنَ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Масжиднинг шифти хурмонинг устунлари устига ёпилган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилганларида ўшалардан бирининг ёнида турар эдилар. У зотга минбар ясаб берилгач, унинг устида эканларида ўша устундан ўн ойлик ҳомиладор туянинг овози каби овоз эшитдик. Ниҳоят, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, қўлларини унинг устига қўйган эдилар, у тинчланди».

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/20669

🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

32. Яхшилик ва ёмонлик | Арбаъин асаридаги йигирма еттинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 07.10.2022

🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Шифо китоби, 10-дарс | Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз ﷺ учун қасами | Шайх Ҳусайн Яҳё Абдулмажид
📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз

3-суннат Таомдан аввал ва кейин қўлларни ювиш одоби ҳақида


عَنْ سَلْمَانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عن النَّبِيِّ ﷺ قَالَ:
بَرَكَةُ الطَّعَامِ الْوُضُوءُ قَبْلَهُ وَالْوُضُوءُ بَعْدَهُ.
رَوَاهُ أَبُودَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Таомнинг баракаси ундан олдин (икки қўлни) ювишдир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.


Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла: «Солиҳ бандаларимга кўз кўрмаган, қулоқ эшит-‎маган, бирор инсоннинг хаёлига келмаган нарсаларни тайёрлаб қўйганман», деди», дедилар».‎
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.‎

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (23-дарс).
Ҳадисларни яхши тушуниш учун зарур омиллар
(давоми)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


6. Ҳадисни тушуниш учун мажоз билан ҳақиқатни ажрата билишнинг зарурлиги.

Ҳар бир тилда ўзига яраша киноя, қочирим, ўхшатиш каби услублар ишлатилади. Араб тилида бу нарсалар жуда ривожланган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари араб тилининг энг юқори чўққисида бўлганлиги учун мазкур нарсалар ҳам керагича у зотнинг нутқларига кирган. Бу араб тилида мажоз дейилади. Баъзи ҳадисларни тушуниш учун мажоздан ҳақиқатни ажрата билиш лозим бўлади.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз завжаи мутоҳҳараларига:

«Менинг ортимдан энг тез етадиганингиз – қўли узунингиз», деганлар. Яцни бу – қўли узунингиз мендан кейин биринчи вафот этиб, у дунёда менга энг тез қўшиладиганингиз, деганлари. Ушбу ҳадисдаги мажозни ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари – оналаримизнинг ўзлари ҳам тўғри тушунишмаган. Улар бу шарафга қай биримиз ноил бўлар эканмиз, деб, қўлларининг узунлигини ўлчаб кўрганлар. Сирни эса воқеълик кашф этган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин биринчи бўлиб Зайнаб бинти Жаҳш онамиз вафот этганлар. У зот розияллоҳу анҳо ҳунарманд аёл бўлиб, қўл меҳнати билан топган маблағларидан тез-тез садақа қилар эдилар. Демак, ҳадисдаги қўлнинг узунлигидан мурод, садақани кўп қилиш экан.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

21-дарс | Расулуллоҳ ﷺнинг бирор нарсага ёки бирор кишига суянган ҳолатлари


Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг "Шамаил ал-Муҳаммадия" асари асосидаги дарслар 📖

БEКНАЗАР МУҲАММАДШУКУР
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси

📹 Youtube орқали кўриш учун 📖

1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-16-17- 18-19-20-дарслар

#Видео #Шамаил_алМуҳаммадия

📚 @hadisislomuz @muhaddisuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз

4-суннат
: Таом ва ичимликни пуфламаслик

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ:
أَنَّ النَّبِيَّ ﷺ نَهَى عَنِ النَّفْخِ فِي الشَّرَابِ،
فَقَالَ رَجُلٌ: الْقَذَاةُ أَرَاهَا فِي الْإِنَاءِ، قَالَ: أَهْرِقْهَا،
قَالَ: فَإِنِّي لَا أَرْوَى مِنْ نَفَسٍ وَاحِدٍ؟
قَالَ: فَأَبِنِ الْقَدَحَ إِذَنْ عَنْ فِيكَ
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар. Бас, бир киши:

«Идишга тушиб қолган нарсани кўрсам-чи?» деди.

«Олиб ташла», дедилар у зот.

«Мен бир нафасда ича олмайман», деди.

«Ундай бўлса, қадаҳни оғзингдан узоқлаштир», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.


Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

"Азкор сабоқлари" 2-қисм📖

Устоз Анвар Аҳмад

Ислом оламининг мўътабар олимларидан ҳисобланган Имом Нававийнинг (рахматуллоҳи алайх) ушбу китобида Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) турли ҳолатларда айтиладиган салавоту саломлар, зикрлар, ўқиладиган дуолар ҳақидаги ҳадиси шарифлари жамланган.


📹 Youtube орқали кўриш учун

📚 @hadisislomuz #azkor_saboqlari @muslimaatuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

32. Яхшилик ва ёмонлик | Арбаъин асаридаги йигирма еттинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 07.10.2022


Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилди:
1. Яхшилик ва ёмонлик;
2. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳу таржимаи ҳоли;
3. Вобиса ибн Маъбад розияллоҳу анҳу таржимаи ҳоли
4. Йигирма еттинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
5. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
6. Ҳадисга амал.


Суҳбатни Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб бордилар.

📹 Youtube орқали кўриш учун

🔗 Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Риёзус солиҳийн шарҳи. 5- боб. Аллоҳ доим кузатувчи эканлигининг баёни. 59-ҳадис.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бирдан олдимизга оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора бир киши кириб келди. Унда сафар аломати ҳам кўринмас, орамизда ҳеч ким уни танимас ҳам эди. У келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўпараларига ўтирди. Икки тиззасини у зотнинг икки тиззаларига тиради. Кафтларини сонларининг устига қўйди ва: «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бер», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом – «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беришинг, намозни тўкис адо этишинг, закот беришинг, Рамазон рўзасини тутишинг ва агар йўлга қодир бўлсанг, Байтни ҳаж қилишингдир», дедилар. «Тўғри айтдинг», деди у. Биз бунга ажабландик: ўзи у зотдан сўрайди да, яна ўзи тасдиқлаб ҳам қўяди.
Сўнг у: «Менга иймон ҳақида хабар бер», деди. У зот: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига ва охират кунига иймон келтиришинг ва қадарнинг яхшисига ҳам, ёмонига ҳам иймон келтиришинг», дедилар. У: «Тўғри айтдинг», деди.
Сўнг «Менга эҳсон ҳақида хабар бер», деди. У зот: «Аллоҳга худди Уни кўриб турганингдек ибодат қилишинг. Гарчи Уни кўрмасанг-да, У сени кўриб туради», дедилар.
«Менга қиёматдан хабар бер», деди. У зот: «Бу ҳақда сўралувчи сўровчидан билимлироқ эмас», дедилар.
«Унинг аломатларидан хабар бер», деди. У зот: «Чўри ўз хожасини туғиши ҳамда ялангоёқ, яланғоч, муҳтожларнинг ва қўйчивонларнинг кимўзарга бино қуришини кўришинг», дедилар.
Кейин у чиқиб кетди. Бироздан сўнг у зот менга: «Эй Умар, савол берган кимлигини биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. У зот: «У Жаброил эди, сизларга динингизни ўргатгани келган эди», дедилар».
Имом Муслим ривояти. [1909].

Шарҳ: Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Ислом асослари – шаҳодат, намоз, закот, рўза ва ҳаждан иборатлиги. Улар Ислом биноси рукнлари экани ҳақида биринчи ҳадисда гапириб ўтдик.
2. Иймоннинг асослари – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхшию ёмон қадар Аллоҳдан эканига ишониш ва уларни тасдиқлашдан иборатлиги.
Уламоларимиз Ислом билан Иймон орасидаги алоқа, фарқ ва «қайси бири умумий», деганга ўхшаш саволлар ҳақида узундан-узоқ баҳслар қилганлар. Уларнинг бу ҳақда алоҳида китоб ёзганлари ҳам бор. Лекин гапнинг хулосаси шуки, Ислом ва Иймон тушунчалари умумий тарзда бир-бирига қовушиб кетаверадиган, бири иккинчисини ифода этаверадиган тушунчалардир. Аммо иккисини алоҳида олиб қарайдиган бўлсак, Иймон-эътиқод назарий масалаларга, Ислом эса, бўйсуниш-амалий масалаларга хосдир.
3. Эҳсон банданинг Аллоҳни кўриб тургандек ихлос билан Унга ибодат қилмоғи, ишонмоғи, ҳаёт кечирмоғидир. Жуда бўлмаса, «Аллоҳ мени кўриб турибди», деган ишонч билан, ўшанга яраша амал қилмоғи, яшамоғидир. Бу даражага етмаган шахс эҳсон-ихлос даражасига етмаган ҳисобланади.
4. Қиёмат соати қачон бўлишини Аллоҳ таологина билади. Бошқалар эса, қиёматнинг Пай¬ғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилган аломатларинигина биладилар

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

11-боб.
Ким ота-онасига яхшилик қилса, Аллоҳ унинг умрини зиёда қилади
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (22-дарс).
Ҳадисларни яхши тушуниш учун зарур омиллар (давоми)


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


5. Ҳадиснинг собит мақсади ва унга етиш воситаларини ажрата билиш.

Ҳадиси шарифларни фаҳмлаб етиш, уларга амал қилишда хатога сабаб бўладиган нарсалардан бири ҳадисдан кўзланган мақсад қолиб, кўпроқ мақсадга эришиш йўлидаги воситага эътибор беришдан келиб чиқади.
Имом Бухорий, Имом Насаий, Имом Шофеъийлар Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни тозаловчи ва Роббни рози қилувчидир», деганлар. Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, ҳадисдан асосий мақсад – оғизни тоза тутишга қизиқтириш. Мисвок деганда, бута шохидан, кўпроқ Арок деб аталувчи дарахтдан олинган ёғоч тушунилади. Агар ҳадиснинг лафзини ушлаймиз, десак, дунёдаги барча мусулмонларга Арок дарахти ёғочидан мисвок етказиб бериб туриш керак бўларди.

Баъзи кишилар шундай тушунишади ҳам. Имом Абу Ҳанифа мазҳабларида оғизни тозалаши мумкин бўлган ҳамма нарса билан, латта ёки бармоқ билан мисвок қилса бўлаверади, дейилган. Демак, замон ўзгариши билан пайдо бўлган янги тиш тозалаш воситаларини ишлатиш ҳам айни муддаодир.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Шифо китоби, 10-дарс | Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримиз ﷺ учун қасами | Шайх Ҳусайн Яҳё Абдулмажид
📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал