Ҳадис дарслари (8-дарс).
Суннатнинг санад жиҳатидан тақсими.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Суннат, ҳадислар санади бўйича, яъни ривоят қилган кишилар эътиборидан Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида учга бўлинади:
1. «Мутавотир» – бу истилоҳ луғавий жиҳатдан «кўплик» маъносини англатади. Уламолар истилоҳида эса бундай ҳадисларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган биринчи, иккинчи ва учинчи ҳалқа одамлари ёлғон келишувга имкон бермайдиган даражада кўп бўлиши керак. Мисол учун, бир ҳадисни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўттиз киши ривоят қилган. Худди шу ҳадисни мазкур ўттиз саҳобийдан шу қадар ёки ундан ҳам кўп ададдаги тобеъинлар, улардан эса худди шунча табаъ тобеъинлар ривоят қилганлар. Ана ўша ҳадис мутавотир ҳадис дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳорат қилишлари, намоз ўқишлари, рўза тутиб, ҳаж қилишлари, жумада хутба ўқишлари, азон, иқомат каби амаллари кўп марта ва кўпчилик ҳузурида бўлганлиги учун ҳаддан ташқари кўп одамлар ривоят қилганлар. Мана шу масалаларга тегишли ҳадислар мутавотир ҳисобланади. Шунингдек, Пайғамбаримизнинг «Ким менинг номимдан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», деган ҳадислари мазмунига ўхшаш кўпгина ҳадислар мутавотир ҳисобланади. Мутавотир ҳадис ила собит бўлган ҳукмни инкор қилган киши кофир, бундай ҳукмни эътироф этган, лекин унга амал қилмаган одам эса гуноҳкори азим бўлади.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жаллага маъсият ўлароқ махлуққа итоат йўқ», дедилар».
Аҳмад ривоят қилган.
28. Ҳар бир яхшилик садақадир | Арбаъин асаридаги йигирма учинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 02.09.2022
Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилди:
1. Ҳар бир яхшилик садақадир;
2. Абу Молик Ҳорис ибн Осим Ашъарий розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари;
3. Йигирма учинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
4. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
5. Ҳадисга амал.
Ҳадис дарслари (7-дарс).
Муҳаддис имомлар ва фиқҳий мазҳаблар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Имоми дорул ҳижрат – ҳижрат юрти имоми номига мушарраф бўлган Имом Моликни олайлик. У киши ўз даврининг энг йирик муҳаддиси эдилар. Мадинаи Мунаввара аҳлидан бўлганлари учун ҳадисни ҳаммадан кўп ва яхши билар эканлар. Мадинаи Мунавварада Расули Акрам ётсалар, мен қандай қилиб, улов миниб юраман, деб шаҳарда доимо пиёда юрар эдилар.
У кишининг «Муватто» китоблари «Сиҳоҳи ситта»нинг бири бўлишга номзод, агар шундай бўлса, Бухорий ва Муслимларнинг китобларидан кейинги учинчи китоб бўлиши муқаррар. Лекин шундай буюк муҳаддис ҳам ҳадис туриб, фиқҳнинг нима кераги бор, демай, эътироф қилинган тўрт фиқҳий мазҳаблардан бирига асос солдилар. Бу мазҳаб Ислом оламининг кўплаб юртларига тарқалди. Ҳозирда миллионлаб мусулмонлар бу фиқҳий мазҳабга мансуб эканлари билан фахрланадилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал эса ҳадис илмининг уммони бўлганлар. У кишининг ҳадисдаги «Муснад» китоблари энг мўътабар китоблардан ҳисобланади. У киши бу китобда келтирган қирқ минг ҳадиси шарифни етти юз эллик минг ҳадиснинг матнини ва уларнинг сон-саноқсиз ровийларини ўрганиб чиқиб, танлаганлар.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ширин сўз ҳам садақадир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.
Яхшилик ва ёмонлик | 27-ҳадис | Aрбаъин Нававийя | Ҳусайнхон Яҳё Aбдулмажид
📚 @hadisislomuz
• Ибн Арабий Моликий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
• «Таълим олишнинг икки юздан ортиқ шартлари ва вазифалари мавжуд,
• Бироқ ушбу шартларнинг барчаси етти нарсада мужассам бўлади:
• 1. Ихлос.
• 2. Илм учун тавозуъли бўлиш.
• 3. Муаллим учун камтарин бўлиш.
• 4. Муаллимнинг сўзига итоат қилиш.
• 5. Тадрижий илм ўқиш.
• 6. Ўқиган илмини такрорлаб туриш.
• 7. Илмига амал қилиш.
• Бундан бошқа шартлари эса унга ёрдамчи воситалар ҳисобланади».
©️ Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг
«Маолимур-рашодийя ли синоати толибил илми» китобидан.
Иккисига яхшилик қилиш баъзи нафл ибодатлардан устун
Ота-онага яхшилик қилиш қанчалар муҳим амал эканини ушбу сарлавҳадан ҳам билиб олиш мумкин. Бу ҳақда келган далиллар кўплигидан алоҳида бир боб очишни тақозо қилгани эътиборга сазовордир.
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْتَأْذِنُهُ فِي الْجِهَادِ، فَقَالَ: أَحَيٌّ وَالِدَاكَ؟ - وَقَالَ مُحَمَّدٌ: أَلَكَ وَالِدَانِ؟ - قَالَ: نَعَمْ. قَالَ: فَفِيهِمَا فَجَاهِدْ.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан жиҳодга изн сўраб келди. Шунда у зот: «Ота-онанг тирикми?» – Муҳаммаднинг айтишича: «Ота-онанг борми?» – дедилар. «Ҳа», деди у. «Икковлари учун жидду жаҳд қил!» дедилар».
Шарҳ: Яъни Аллоҳнинг йўлига, деб жиҳодга чиққанингдан кўра, ота-онангнинг розилигини олишга ҳаракат қилгин. Уларнинг розилиги учун қиладиган ҳаракатинг сенинг жиҳодинг бўлади, демоқчилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22489
🕋 @islomuz
Ҳадис дарслари (6-дарс). Суннат ва фуқаҳолар.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Фуқаҳоларимиз Қуръони карим ва Суннати мутоҳҳара, ижмоъ ва қиёс каби масдарлардан фойдаланиб, шаръий ҳукмлар чиқариш учун «Усулул-фиқҳ» номли қонун-қоидалар мажмуи илмини ижод қилганлар. Бу ниҳоятда улкан илм бўлиб, ундаги нозик қонун-қоидалар ёрдамида Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, уларнинг нозил бўлиш ёки айтилиш сабаблари диққат билан, синчиклаб текширилади. Уларда келган ҳукмлар умумийми ёки маълум бир шахс, макон ёки замонга хосми – шулар эринмай ўрганилади. Шунингдек, қайси бири носух – бошқасини амалдан қолдирганлиги ва қайси бири мансух – амалдан қолганлиги ўрганилади. Бунга ўхшаш нозик масалалар жуда ҳам кўп ва уларни асосан, мутахассислар тадқиқ қиладилар ва яхши тушунадилар.
Биз муҳаддис билан фақиҳнинг иши орасидаги фарқни яхшилаб тушуниб олсак, кифоя қилади. Аввал танишиб ўтганимиздек, муҳаддис ўзига етиб келган ҳадиснинг санади ва матнини чуқур ўрганиб, унинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мансуб эканини ва даражасини, васфини аниқлайди. Фақиҳ эса ўша ҳадиснинг саҳиҳлиги ва даражасини аниқ билиб олганидан кейин ундан шаръий ҳукм олишга киришади. Қуръонда келмаган тафсилий ҳукмлар Суннатдан олинган. Намозларнинг вақти, ракъатлари сони, қиём, рукуъ, сажда, қаъда ва уларнинг фарзлиги, бошқа ҳукмларнинг вожиб, суннат ёки мустаҳаблиги – ҳаммаси шу жумлага киради. Фақиҳ баъзи ҳадисларда келган ҳукмларнинг барча мусулмонлар учун умумий ҳукм ёки баъзи шахсларгагина хос ҳукм эканини ҳам аниқлайди. Мисол учун, Пешин намозининг фарзи тўрт ракат, дейилади. Бунга далил – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо тўрт ракат ўқиганлар, бошқаларга ҳам шуни амр қилганлар. Бу борада бошқа ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бошқа кўпгина ҳукмлар ҳам шунга ўхшаш.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Aллоҳ таолонинг Расулуллоҳга ﷺ лутфи | Шифо китоби 7-дарс | Шайх Ҳусайн Бухорий
📚 @hadisislomuz
Салавоти шарифнинг фазилати
Аллоҳ таоло ҳеч нарсага, ҳеч кимга эҳтиёжи бўлмаган ҳолда, Ўз Пайғамбари ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади, бас, бунга кўра, умматларининг ул зотга салавот айтмоғи нақадар зарурдир. Чунки мўъминлар у зотнинг шафоатларига муҳтождирлар.
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ [بُنْدَارٌ ] ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ خَالِدٍ بْنُ عَيْمَةَ، حدتَنِي مُوسَى بْنُ يَعْقُوبَ الزَّمْعِيُّ، حَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ كَيْسَانَ، أَنَّ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ شَدَّادٍ أَخْبَرَهُ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ، أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
قَالَ: «أَوْلَى النَّاسِ بِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ، أَكْثَرُهُمْ عَلَيَّ صَلَاةٌ ».
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг якини менга энг кўп салавот айтганидир» («Сунани Термизий», 352-боб, 484-ҳадис).
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22476
🕋 @islomuz 📚 @hadisislomuz
Isitmalagan kishining aʼzolarini
sovuq suv bilan yuvib, unga sovuq
suv ichirib, isitmasini tushiringlar.
📚@hadisislomuz
28. Ҳар бир яхшилик садақадир | Арбаъин асаридаги йигирма учинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 02.09.2022
🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz
Яхшилик ва ёмонлик | 27-ҳадис | Aрбаъин Нававийя | Ҳусайнхон Яҳё Aбдулмажид
📚 @hadisislomuz
Имом Термизий номидаги ислом институти ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020-2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023-2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.
Ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида Имом Термизий номидаги ислом институти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинади. Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.
Абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
таълим муассасаси ректори номига ариза;
паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади).
Абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонларини топширадилар:
Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл
Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (ижодий имтиҳон) 63 балл
Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл
Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
Маълумот ўрнида: Таълим муассасасига ҳужжат топшириш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Қабул имтиҳонларини ўтказиш санаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
🔗 https://islom.uz/maqola/22497
🕋 @islomuz