hadisislomuz | Неотсортированное

Telegram-канал hadisislomuz - hadis.islom.uz

5611

Ҳадис китоблари

Подписаться на канал

hadis.islom.uz

15-дарс | Расулуллоҳ ﷺнинг кийган совутлари ҳақида


Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг
"Шамаил ал-Муҳаммадия" асари асосидаги дарслар 📖

БEКНАЗАР МУҲАММАДШУКУР
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси

📹 Youtube орқали кўриш учун

1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-14- дарслар

📚 @hadisislomuz @muhaddisuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

5-боб. Ота-онага юмшоқ гапириш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Риёзус солиҳийн шарҳи. 64-ҳадис.

Абу Холид Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Олди-сотди қилувчига ажралмасларидан олдин ихтиёр бордир. Агар иккилари рост гапириб, айбини ошкора қилишса, олди-сотдиларида барака қилинади. Агар яшириб, ёлғон гапиришса, олди-сотдиларидаги барака ўчирилади», дедилар.
Муттафақун алайҳ. [Б, 2079. М, 1532]


Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда учта муҳим нуқтага эътибор беришимиз керак.

1. Савдо бўлган жойда икки тараф бир-биридан айрилиб кетмагунча ихтиёрлари ўзида бўлади. Айниб қолиб савдони кучдан қолдириш, нарсасини қайтариб олиш мумкин. Ажрашиб кетгандан кейин бир томон айниса, иккинчи томон қабул қилмасликка ҳақи бор. Фақат ихтиёр муддатини аввалдан келишган ҳолда чўзишган бўлса, бундан мустасно бўлади. Демак, савдо мажлисидан ажраб кетмагунча савдо ҳукми ҳам лозим бўлмай туради. Ажраш билан уни бажариш лозим бўлиб қолади. Фақат бундан бир хил савдо мустаснодир. Агар икки томон келишиб, савдо мажлисидан ажраб, тарқалгандан кейин ҳам маълум вақтгача ихтиёр бор, де­йишган бўлишса, ўша вақт ичида ҳам савдонинг ҳукми лозим бўлмай туради.

Зотан, Исломда савдонинг асосий шарти икки тарафнинг розилигидир. Икки тараф рози бўлган ҳолда қилинган савдода барака бўлади. Икки томон рози бўлмай туриб ажрашмасин, дейилгани савдони битиришмасин, дейилганидир. Акс ҳолда ўзаро розилик бўлмаган ва кимнингдир ҳақи ноўрин зое қилинган бўлади. Бу ҳол эса, Ислом таълимотига тўғри келмайди.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч кимнинг амали унга нажот бера олмайди», дедилар. Бир киши: «Сизга ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. У зот: «Аллоҳ мени раҳмати ила ўраб олмаса, менга ҳам. Лекин тўғриликни лозим ‎тутинглар», дедилар».‎
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.‎

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (5-дарс) «Улумул-ҳадис»

Юқорида зикр этилган илмларга қўшимча яна бир қанча илмлар ҳам юзага чиқди. Улар умумлаштирилиб, «Улумул-ҳадис» – «Ҳадис илмлари», деб аталади. Шу ўринда улардан бацзиларини сизларга таништириб ўтамиз:

1. Саҳобаларни таниш илми.

Бу илмга қўл урган уламолар саҳобаларнинг ҳаммасини, яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириб, у зотни тирик ҳолларида кўрган кишиларнинг барчаларини ўрганиб чиққанлар. Дунё тарихида ҳеч бир йўлбошчининг маслакдошлари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг саҳобалари каби батафсил ва мукаммал ўрганиб чиқилган эмас. Кимки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтириб, у зотнинг суҳбатларини топган бўлса, барчасининг ҳаёти тўла ўрганиб чиқилган. Исми, ота-боболарининг исмлари, ҳаёти, қачон Исломга келгани, нималар қилгани ва ҳоказолар шу жумладан бўлиб, барчаси ёзиб қолдирилган.

Уламолар саҳобаи киромларни ўн икки табақага бўлиб ўрганганлар. Маккада Исломни қабул қилганлардан тортиб, то болалигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганларгача аниқлаб чиқилган. Бу борадаги китоблардан Ибн Саъднинг «Табақотул-кубро», Ибн Асийрнинг «Асадул-Қоба фии маърифатис-саҳоба», Ибн Абдул Баррнинг «Ал-Истийъоб фии асмоил асҳоб» рисолаларини эслатиб ўтмоқчимиз.

2. Тобеъинларни таниш илми.

Уламолар нафақат саҳобаларни, ҳатто уларни кўрган авлод – тобеъинларни ҳам чуқур ўрганиб, китоблар ёзишган. Чунки саҳобий, тобеъин ва табаъ тобеъинларни фарқлай олиш ҳадис илми билан машғул бўлган ҳар бир киши учун зарурдир.

3. Ҳадис фиқҳини билиш илми.


Бу ҳадислардан фиқҳий аҳкомларни чиқара билиш илми бўлиб, бу илмда муҳаддис уламолардан Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий, Абдурраҳмон ибн Амр ал-Авзоъий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Суфён ибн Уяйна, Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқалар машҳур бўлганлар.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

27. Жаннат йўли| Арбаъин асаридаги йигирма иккинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 26.08.2022


Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилди:
1. Жаннат йўли;
2. Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари;
3. Йигирма иккинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
4. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
5. Ҳадисга амал.




Суҳбатни Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб бордилар.

📹 Youtube орқали кўриш учун

🔗 Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.


🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (4-дарс) Муҳаддислар

Биз Имом Бухорий ҳазратлари энг машҳур муҳаддис бўлганлари учун ҳам, кўпроқ у зотдан мисол келтирдик. У кишидан олдин ўтган муҳаддислар ҳам худди шундай йўл тутишган. Аслида бу ишнинг бошида фитналар давригача яшаб қолган саҳобаи киромлар туришган. Аввало ўша покиза зотлар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Суннатларини асл ҳолича сақлаб қолишга ҳаракат этиб, бу ишга бел боғлаган тобеъинларга беқиёс ёрдам берганлар.

Инсоният тарихида ўзининг кенг кўламлилиги, ихлосанлиги, поклиги, аниқлиги ва бошқа жиҳатлари билан мисли кўрилмаган бу илмий ҳаракатга Аллоҳ таоло улкан самаралар берди. Бу самаралар фақат мусулмонлар учун эмас, балки бутун дунё учун ҳам фойдали экани кундан-кунга равшанлашиб бормоқда.

Мазкур улкан ва муборак илмий ҳаракатнинг бош натижаси шу бўлдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатлари расмий равишда ёзилиб, ҳужжат сифатида тўпланиб қолди. Бу ишнинг бошловчиси халифа Умар ибн Абдулазиз бўлди ва у киши турли жойларга одам юбориб: «Мен уламоларнинг орамиздан кетишлари ва илм дарсларининг камайишидан қўрқмоқдаман. Қараб, суриштириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ёзиб олинглар», деб буюрди. Шундай қилиб, биринчи китобни буюк тобеъин Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий (124-ҳижрий санада вафот этган) ёздилар. Бу китоб содда бўлиб, саҳобалардан эшитиб, ёзиб олинган ҳадислар тўпламидан иборат эди. Шундан сўнг ҳадис китоблари ёзиш расм бўлди ва кенг миқёсдаги илмий ҳаракатга айланди.

Батафсил:
🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Илмни ман қилиш ҳалол эмас», ‎дедилар».‎
Дайламий ривоят қилган.‎


📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳар бир бўғин учун садақа лозим | 26-ҳадис | Арбаъин Нававийя | Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Байтул-мақдиснинг обод бўлиши – ясрибнинг хароб бўлишидир


عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «عُمْرَانُ بَيْتِ الْمَقْدِسِ، خَرَابُ يَثْرِبَ، وَخَرَابُ يَثْرِبَ خُرُوجُ الْمَلْحَمَةِ، وَخُرُوجُ الْمَلْحَمَةِ فَتْحُ القُسْطَنْطِينِيَّةِ، وَفَتْحُ قُسْطَنْطِينِيَّةَ خُرُوجُ الدَّجَّالِ»، ثُمَّ ضَرَبَ بِيَدِهِ عَلَى فَخِذِ الَّذِي حَدَّثَهُ أَوْ مَنْكِبِهِ ثُمَّ قَالَ: «إِنَّ هَذَا لَحَقٌّ كَمَا أَنَّكَ هَهُنَا، أَوْ كَمَا أَنَّكَ قَاعِدٌ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Байтул-Мақдиснинг обод бўлиши Ясрибнинг хароб бўлишидир. Ясрибнинг хароб бўлиши – катта урушнинг бошланишидир. Катта урушнинг бошланиши – Қустантиниянинг фатҳ бўлишидир. Қустантиниянинг фатҳ бўлиши эса Дажжолнинг чиқишидир», дедилар. Сўнгра қўллари билан ўзлари гапираётган кишининг тиззаси ёки елкасига уриб, «Бу – худди сенинг мана шу ердалигинг ёки худди сенинг бу ерда ўтирганингдек ҳақдир», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22448

🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз»

1. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Абу Суфён ибн Ҳарб бевосита менга айтди: «Мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўрталаридаги сулҳ пайтида жўнаб кетдим. Шомда эканимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ҳирақлга мактуб олиб келинди. Уни Диҳятул Калбий олиб келди. Уни Бусронинг бошлиғига берди. Бусронинг бошлиғи уни Ҳирақлга берди. Ҳирақл: «Бу ерда ўша набийман деяётган одамнинг қавмидан бирор киши борми?» деди. «Ҳа», дейишди. Мен бир тўп қурайшликлар билан бирга чақирилдим. Ҳирақлнинг олдига кирдик. У бизни қаршисига ўтқазди ва: «Қай бирингиз ўша набийман деяётган одамга насаб жиҳатидан яқинсиз?» деди. Абу Суфён айтди: «Мен», дедим». Шунда мени унинг олдига ўтказишди. Шерикларимни орқамга ўтказишди. Кейин таржимонини чақирди ва: «Уларга айт, мен манавидан анави ўзини набий деяётган одам ҳақида сўрайман. Агар менга ёлғон гапирса, ёлғон гапирганини айтинглар», деди. «Аллоҳга қасамки, агар мени ёлғончи дейишларидан қўрқмаганимда, албатта ёлғон гапирган бўлардим», деди Абу Суфён.

Кейин таржимон орқали суҳбат бошланди:

Ҳирақл: Ичингизда унинг насаби қандай?

Абу Суфён: У ичимизда соҳибнасабдир.

Ҳирақл: Унинг ота-боболаридан подшоҳ бўлганми?

Абу Суфён: Йўқ.

Тўлиқ ўқиш:
🔗 ушбу ҳаволада


🕋@Siyrat_uz 📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (3-дарс). Ҳадисни текшириш

Бу илмий иш қандай олиб борилганини яхшироқ тушуниб, тузукроқ англаб етиш учун оддий ва содда мисолдан сўз бошлай қолайлик.

Бунинг учун Қуръондан кейинги энг саҳиҳ китоб муаллифи, ҳадисда мўминларнинг амири Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ўзларининг машҳур «Жомеъус-Саҳиҳ» китобларида келтирган биринчи ҳадисни оламиз.

У киши қуйидагича баён қиладилар:

«Бизга ал-Ҳумайдий Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр ушбу ҳадисни айтди. У Суфёндан эшитган экан. Суфён Яҳё ибн Сацид ал-Ансорийдан эшитган. У «Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Таймий менга хабар берди», деган. У эса Алқама ибн Ваққос ал-Лайсийдан эшитган. Ал-Лайсий айтадики, у Умар ибн Ҳаттобдан эшитган экан. Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагини эшитдим», дейди:

«Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар бир одамга ният қилгани бўлади. Кимки дунё учун ҳижрат қилса, унга эришади. Хотин учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати – нима учун ҳижрат қилса, шунинг учун бўлади».

Демак, ушбу ҳадиси шариф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлиб, олти кишидан ўтгач, Имом Бухорийга етиб келган. Имом Бухорий ўз шайхлари Абдуллоҳ ибн Зубайр ал-Ҳумайдийдан бу ҳадисни эшитишлари биланоқ, дарҳол уни китобларига ёзиб қўяқолмайдилар.

Балки ҳадисни ҳар томонлама текширишни бошлайдилар. Аввало, ҳадисни иккига: «Санад» ва «Матн»га бўладилар.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Расулуллоҳ васфлари | Шифо 6-дарс | Шайх Ҳусайн Бухорий

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

27. Жаннат йўли| Арбаъин асаридаги йигирма иккинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 26.08.2022

🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳар бир бўғин учун садақа лозим | 26-ҳадис | Арбаъин Нававийя | Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид
📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Расулуллоҳ васфлари | Шифо 6-дарс | Шайх Ҳусайн Бухорий

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

14-дарс | Расулуллоҳ ﷺнинг қиличларининг сифатлари ҳақида


Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг
"Шамаил ал-Муҳаммадия" асари асосидаги дарслар 📖

БEКНАЗАР МУҲАММАДШУКУР
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси

📹 Youtube орқали кўриш учун

1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-дарслар

📚 @hadisislomuz @muhaddisuz

Читать полностью…
Подписаться на канал