Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатлари ҳақида (1-қисм)
Аллоҳ таоло:
«Ўшанда Аллоҳ: «Сизларга китоб ва ҳикмат берганим, кейин сизлардаги нарсани тасдиқловчи Расул келишига қасамки, албатта унга иймон келтирасиз ва ёрдам берасиз», – деб набийларнинг аҳду паймонини олган, «Иқрор бўлдингизми? Ана ўша асосда масъулиятли аҳдимни қабул қилдингизми?» – деган эди. (Улар:) «Иқрор бўлдик», – дедилар. (У Зот:) «Бас, гувоҳ бўлинглар, Мен ҳам сизлар билан бирга гувоҳларданман», – деди», деган («Оли Имрон» сураси, 81-оят).
Шарҳ: Ушбу ояти каримада ажойиб бир кўриниш васф этилмоқда: ҳамма пайғамбарлар Аллоҳ таолонинг ҳузурида тўпланганлар. Бу улкан йиғилишда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло пайғамбарларнинг ўзларини гувоҳ қилиб туриб, Ўзи ҳам бу гувоҳликка қўшилиб туриб, улардан ишончли, таъкидланган аҳду паймон олмоқда. Бу ишончли, таъкидланган аҳду паймонга биноан, Аллоҳ таоло китоб ва ҳикмат берган ҳар бир Пайғамбар ўзидан кейин унинг пайғамбарлигини тасдиқлаб келган Пайғамбарга албатта, иймон келтиради ва албатта, унга ёрдам беради.
Шу ўринда «Олдин ўтган Пайғамбар ўзидан кейин келган Пайғамбарга қандай қилиб иймон келтириб, қандай қилиб ёрдам беради?» деган бир савол туғилади. Жавоб шуки, Аллоҳ китоб ва ҳикмат берган ҳар бир Пайғамбар ўз умматини ўзидан кейин унинг пайғамбарлигини тасдиқловчи Пайғамбар келса, унга иймон келтириш ва ёрдам бериш руҳида тарбиялайди. Умматларининг иймон келтиргани унинг иймон келтиргани, умматларининг ёрдам бергани унинг ёрдам берганидир.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки неъмат борки, одамларнинг кўплари уларни бой бериб қўядилар – (улар) саломатлик ва бўш вақтдир», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
26. Мустақим туриш ва иймон ҳақида| Арбаъин асаридаги йигирма биринчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 12.08.2022
1. Мустақим туриш ва иймон ҳақида;
2. Абу Амр [Абу Амра ҳам дейилган] Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари;
3. Йигирма биринчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
4. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
5. Ҳадисга амал.
Маҳбуб зот рисолати...
(давоми)
"Аллоҳ таолонинг энг Маҳбуб зоти (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) учун бу даражада машаққатнинг нима кераги бор эди?"
Устоз Анвар Аҳмад билан
📹 Youtube орқали кўриш учун
#Ошиқлар
@bintusodiq 📚 @hadisislomuz
Абдурраҳмон ибн Оиз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Пухталик – ёмон гумондир», дедилар».
Қузоъий ривоят қилган. Уни Суютий Алий розияллоҳу анҳудан нақл қилган.
Ҳар бир яхшиликда ажр бор I 25-ҳадис I Aрбаъин Нававийя I Ҳусайнхон Яҳё Aбдулмажид
📚 @hadisislomuz
Риёзус солиҳийн шарҳи. 63-ҳадис.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Анбиёлардан бири (Уларга Аллоҳнинг салавоту саломлари) ғазотга чиқди. Қавмига: «Бирор аёлни никоҳига олиб, унинг ёнига кирмоқчи бўлган-у, ҳали ёнига кирмаган киши; уйлар қуриб, ҳали шифтини кўтармаган киши; бир сурув қўй ёки бўғоз туялар сотиб олиб, уларнинг туғишини кутиб турган киши менга эргашмасин», деди. Сўнг ғазотга чиқди. Шаҳарга аср намози ёки шунга яқин пайт яқинлашди. Қуёшга: «Сен ҳам буюрилгансан, мен ҳам буюрилганман. Аллоҳим, уни биз учун ушлаб тур», деди. Шунда (қуёш) ушлаб турилди. Ниҳоят, Аллоҳ унга фатҳ берди. У ўлжаларни тўплади. Шу пайт у – яъни олов* – буни егани келди, лекин емади. Шунда у (набий): «Аниқки, орангизда ўлжага хиёнат бор. Ҳар бир қабиладан бир киши менга байъат берсин», деди. Бир кишининг қўли унинг қўлига ёпишиб қолди: «Хиёнат сизларда экан. Қабиланг менга байъат берсин», деди. Шунда икки ёки уч кишининг қўли унинг қўлига ёпишиб қолди: «Хиёнат сизларда экан», деди. Улар сигирнинг бошидек тилла олиб келиб, қўйишди. Сўнг олов келиб, уни еди. Биздан аввалгилардан бирортасига ўлжалар ҳалол қилинмади. Сўнгра Аллоҳ ўлжаларни бизга ҳалол қилди. Бизнинг заифлигимиз, ожизлигимизни кўргач, уни бизга ҳалол қилди».
Муттафақун алайҳ. [Б, 3124. М, 1747]
Ашуро куни аҳлига кенглик қилиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар».
Имом Байҳақий «Шуабул иймон» китобида ривоят қилган.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар.
Имом Розийн ривоят қилган.
Суфён айтди: «Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик». Суфёндан мурод Суфён Саврийдир. Чунки муҳаддислар истилоҳида Суфён мутлақ айтилса, Суфён Саврий назарда тутилган бўлади. Имом Байҳақий ҳам «Шуабул-иймон»да Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ҳурайра, Абу Саид ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилган. Байҳақий ўзи ривоят қилган ҳадисни заиф санаган.
⛓ Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/3060
🕋 @islomuz 📚@hadisislomuz
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг каффорати бўлса», деб Аллоҳдан умид қиламан», дедилар». Имом Муслим ривояти.
Шарҳ: Ушбу маьнонинг ўзи ҳам Ашуро рўзаси қанчалар фазилатга эга эканлигини кўрсатиб турибди. Бу ҳадисларни чуқур ўрганган уламоларимиз Ашуро рўзасини тутиш суннати муаккада, деган хулосага келганлар. Ана шунга амал қилиб, ҳаммамиз бу куннинг рўзасини тутишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.
📚 @hadisislomuz
4-боб. Зулм қилсалар ҳам, ота-онага яхшилик қилиш.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
"Одоблар хазинаси" китобидан
#Одоблар_хазинаси
📚 @hadisislomuz
Анбиё ва Расулларнинг умумий сифатлари
Бутун оламлар Роббининг рисолатини етказиш, ваҳийини адо этиш учун инсониятнинг энг афзали ва улуғи бўлган зотлар ихтиёр этилган. Улар комил ва етук хулқлари, кўркам шакл-шамоиллари, шарафли насаблари, чирой муомалалари ва бошқа сифатлари билан ажралиб туришган, чунки улар инсониятга нур сочувчи чироқ ва гўзал намуна бўлишлари керак эди. Улар энг олий мартаба ва юксак даража соҳибларига айланишди. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади: «Албатта, Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Иброҳим оиласини ва Имрон оиласини оламлар устидан танлаб олди. Баъзилари баъзиларига зурриётдир. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир»[1].
Комил сифатлар, инсоний мукаммаллик барча расул ва набийларда мавжуд. Лекин Аллоҳ таоло пайғамбарликнинг аслидан бошқа хусусиятларда уларни бир-биридан афзал қилиб қўйган. Аллоҳ таоло айтади: «Булар расуллардир. Уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилдик. Улардан Аллоҳ гаплашгани бор ва баъзиларининг даражасини кўтарган»[2]. Аллоҳ таолонинг Ўзи мулоқот қилиб, афзаллик ато этган пайғамбарлар: Мусо ва Муҳаммад алайҳимассаломдир. Роббул оламийн Мусо алайҳиссалом билан Тур тоғида, Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан Меърож кечасида гаплашган. Дулажий раҳматуллоҳи алайҳнинг келтиришича, ояти каримадаги «баъзиларининг даражасини кўтарган» деган иборадан мурод Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдир, чунки у зотнинг даъватлари бутун инсониятга қаратилган, кўриш, гаплашиш, Аллоҳнинг ҳабиби ва халили бўлиш каби хусусиятлар, очиқ-ойдин мўъжизалар, оят-далиллар ато этиш билан хосланиб, даражалари кўтарилган эди.
26. Мустақим туриш ва иймон ҳақида| Арбаъин асаридаги йигирма биринчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 12.08.2022
🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz
Ҳадис дарслари (2-дарс) Суннат тарихи
Суннат Қуръони карим билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис Суннат тарихи ҳам Қуръони карим ва Ислом тарихи билан бирдир. Биз эса Суннатни илм сифатида шаклланиш тарихидан бошлаб ўрганамиз.
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръон каримнинг биринчи оятларини нозил қилиб, у зотни охирги Пайғамбар, деб эълон қилди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар эканларига иймон келтирмаган одам мўмин бўла олмаслиги узил-кесил ошкор бўлди. Мўминларнинг у зотга эргашишлари ва иқтидо қилишлари лозиму лобуд бўлди. Юқорида зикр қилинганидек, бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло Қуръон каримда қайта-қайта таъкидлади. Исломнинг биринчи кунидан бошлаб, мўмин-мусулмонлар каттаю кичик ҳар бир нарсани ўз пайғамбарларидан ўргана бошладилар. Улар у зотдан илоҳий дастур бўлган Қуръон карим оятларидан тортиб, то оддий таҳорат қилишгача бўлган ҳамма нарсаларни аста-секин қабул қилиб олар эдилар. Шунинг учун ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг бирор лаҳзаси ҳам саҳобаи киромларнинг диққат-эътиборларидан четда қолмас эди.
Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада
📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 🕋@hadisislomuz Читать полностью…
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, афзал кунларингиздан бири жума кунидир», дедилар».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар.
Ҳар бир яхшиликда ажр бор I 25-ҳадис I Aрбаъин Нававийя I Ҳусайнхон Яҳё Aбдулмажид
📚 @hadisislomuz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар”
(Имом Бухорий ривояти).
📚@hadisislomuz
Ашуро рўзасининг фазилати
Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асламлик бир кишига одамлар ичида «Ким бирон нарса еган бўлса, куннинг қолганида рўза тутсин, ким емаган бўлса, у ҳам рўза тутсин, чунки бугун Ашуро куни», деб жар солишга буюрдилар».
Икки Шайх ва Насаийлар ривоят қилишган.
Рубаййиъ бинт Муъаввиз ибн Афро розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ашуро куни эрталаб Мадина атрофидаги ансорларнинг қишлоқларига одам юбориб, «Ким рўза тутган ҳолда тонг оттирган бўлса, рўзасини тугал қилсин. Ким оғзи очиқ ҳолда тонг оттирган бўлса, кунининг қолганини (рўза билан) тугал қилсин», дедилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22399
🕋 @islomuz