hadisislomuz | Неотсортированное

Telegram-канал hadisislomuz - hadis.islom.uz

5611

Ҳадис китоблари

Подписаться на канал

hadis.islom.uz

20-дарс | Расулуллоҳ ﷺнинг суяниб ўтиришлари кайфияти ҳақидаги боб


Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг "Шамаил ал-Муҳаммадия" асари асосидаги дарслар 📖

БEКНАЗАР МУҲАММАДШУКУР
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси

📹 Youtube орқали кўриш учун 📖

1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-16-17- 18-19-дарслар

📚 @hadisislomuz @muhaddisuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

"Азкор сабоқлари", 1-қисм 📖
Устоз Анвар Аҳмад

Ислом оламининг мўътабар олимларидан ҳисобланган Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу китобида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг турли ҳолатларда айтиладиган салавоту саломлар, зикрлар, ўқиладиган дуолар ҳақидаги ҳадиси шарифлари жамланган.


📹 Youtube орқали кўриш учун

📚 @hadisislomuz #azkor_saboqlari @muslimaatuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

32. Яхшилик ва ёмонлик | Арбаъин асаридаги йигирма еттинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 07.10.2022


Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилди:

1. Яхшилик ва ёмонлик;
2. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳу таржимаи ҳоли;
3. Вобиса ибн Маъбад розияллоҳу анҳу таржимаи ҳоли
4. Йигирма еттинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
5. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
6. Ҳадисга амал.


Суҳбатни Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб бордилар.

📹 Youtube орқали кўриш учун

🔗 Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз

2-суннат Саломлашиш
одоби ҳақида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кирмассиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунча, мўмин бўлмассиз. Сизни агар (амал) қилсангиз, бир-бирингизни яхши кўргизадиган ишга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг тарқатинг», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилганлар.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин киши қўшниси оч бўлатуриб, ‎тўймайди», дедилар».‎
Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилган.‎

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Жума куни одамларга азият бериш ва сафларни бузишдан огоҳлантириш

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

«Эй иймон келтирганлар! Агар мажлисларда сизларга «Жой беринг», дейилса, бас, жой беринг, Аллоҳ сизларга ҳам жой берадир. Агар «Туринг», дейилса, турингки, Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур. Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир» (Мужодала сураси, 11-оят).

Бу ояти карима жума куни нозил бўлган.

Баъзи уламолар: «Жамоати катта бўлгани ва одамларга малол қилмаслик учун жума ва ийд намозларида саждаи саҳвни тарк қилмоқ маъқулдир», – деганлар.

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни хутба қилаётганларида бир одам келиб, одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. У зот унга: «Ўтир! Озор бердинг-ку!» – дедилар».

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/10415

🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Суннатларни ўрганамиз ва амал қиламиз

1-суннат ният тўғрисида


Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- عَنْ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

«Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ниятига яраша бўлади», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.


Чиндан ҳам Исломда ҳар бир нарсага ният шартдир. Шунинг учун кўпчилик фуқаҳолар: “Ҳар бир амалда ният фарз”, – деганлар.

Исломнинг буюк илоҳий неъматлиги шундан: банда ниятни яхшилаш билан ўз ҳожати учун қиладиган ҳар бир оддий ишни ҳам ибодат даражасига кўтара олади. Аммо бу улкан ҳақиқатни, қани эди, тўлалигича англаб етсак! Минг афсуски, ниятни тўғрилай олмаслигимиз туфайли ибодат учун қилган қанчадан-қанча амалларимиз қабул бўлмай қолади.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (19-дарс).
Суннатдаги аҳкомларнинг умумий ва хусусийга тақсимланиши


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан пайғамбарлик васфлари ила содир бўлган, мусулмонлар амал қилишлари лозиму лобуд бўлган, шаръий аҳкомларга тегишли бўлган Суннатга амал қилувчилар эътиборидан умумий ва хусусийга тақсимланишини ҳам алоҳида таъкидлайдилар. Яъни мазкур аҳкомлар мусулмонлар оммасининг амал қилишлари учун ва баъзи махсус шахсларнинг амал қилишлари учун кўзлангандир. Бу масалани тушунишимиз осон бўлиши учун одатдагидек, бир иқтибос келтирайлик.

Имом Шиҳобуддин ал-Қурофий ўзларининг «Ал-фуруқ» номли китобларида қуйидагиларни ёзган эканлар:

«Билки, албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам имоми аъзамдирлар, қозию аҳкомдирлар ва муфтию аъламдирлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам имомларнинг имомидирлар, қозиларнинг қозисидирлар ва олимларнинг олимидирлар. Аллоҳ таоло у зотга пайғамбарлик ила барча диний мансабларни тафвиз қилгандир. У зот Қиёмат кунигача ўша мансаблардан бирортасини эгаллаганларнинг барчасидан улуғдирлар. Қандай диний мансаб бўлса, у зот унинг энг олий мартабасидадирлар. Аммо у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий тасарруфотлари (Аллоҳнинг амрини) етказишдир.

Зотан, у зотнинг ғолиб сифатлари пайғамбарликдир. Шунинг учун ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасарруфотлари ичида Аллоҳнинг амрини етказиш ва фатволар ҳам, одамлар иттифоқ қилиб, қозилик юзасидан, деганлари ҳам, яна одамлар иттифоқ қилиб, имомлик, яъни давлатга раҳбарлик юзасидан, деганлари ҳам, шунингдек, бу икки мартаба орасида мутараддуд бўлиб қолгани учун уламолар ихтилоф қилиб, баъзилари бир мартабани ғолиб десалар, яна баъзилари бошқасини ғолиб деганлари ҳам бор.

У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу васфлар ила содир этган тасарруфотларининг таъсири шариатда турлича бўлади.

Батафсил: ушбу ҳаволада

@hadisislomuz @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Шифо китоби, 9-дарс | Зуҳо сураси тафсири. Aллоҳнинг Расулуллоҳга ﷺ икроми | Шайх Ҳусайн Бухорий

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (21-дарс).
Ҳадисларни яхши тушуниш учун зарур омиллар


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Араб тилини яхши билиш.

Ҳадиси шарифлар луғавий, балоғат ва фасоҳат ҳамда адабий жиҳатдан Қуръони каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Шундай экан, ҳадиси шарифларни тўғри англаб етиш учун энг аввало араб тилини яхши билиш керак. Араб тили дунёдаги энг нозик ва энг мукаммал тил бўлганлиги учун ҳам, Аллоҳ таоло Ўзининг охирги каломи бўлмиш Қуръони каримга айнан шу тилни ихтиёр қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам арабларнинг энг тили фасиҳ қабиласи Қурайшдан бўлиб, ўзлари чиройли, фасоҳатли сўзлар устаси бўлганлар. Бунинг устига, мўъжизакор Қуръон балоғати ва фасоҳати у зотга ўз таъсирини ўтказган. Шунинг учун ҳам у зотнинг каломлари Аллоҳнинг каломидан кейинги иккинчи ўринга кўтарилган. Ана шундай олиймақом каломни яхши тушуниш, нозик маъноларини тўла англаб етиш, улардаги шаръий ҳукм, ваъз-иршод ва ибратларни мукаммал ўзлаштириб олиш учун араб тили, унинг балоғат ва фасоҳатидан яхши хабардор бўлиш керак. Бу маънода маълум даражага эришмай туриб, муҳаддисликни даъво қилмаса ҳам бўлади.

2. Ҳадисларни Қуръон таълимотлари асосида англаш.

Ҳадиси шарифларни тўғри англаб етмоқчи бўлган одам, аввало Қуръони каримни, унинг таълимотларини, турли иршодларини, ҳукмлари ва кўрсатмаларини яхши тушуниб етган бўлиши лозим. Чунки Қуръони карим Исломнинг руҳи, унинг асосий баёнчиси, илоҳий дастуридир. Исломнинг асосий таълимотлари, қонун-қоидалари Қуръони каримда баён қилинган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннати мутоҳҳаралари эса асосий дастур бўлмиш Қуръони каримнинг шарҳи, назарий баёни ва амалий татбиқидан иборатдир. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифлар доимо Қуръони карим маъноларига мос келади. Қуръон таълимотларига мос келмайдиган «ҳадис»лар аслида ҳадис эмас, балки Ислом душманлари томонидан тўқилиб, «ҳадис» дея тиқиштирилган гап бўлади. Уламоларимиз Қуръони каримга солиштириш йўли билан кўплаб сақлаб юрилган «ҳадис»ларнинг сохталигини фош этганлар.

Агар ҳадис саҳиҳ (ҳақиқий) бўлса-ю, маъноси Қуръони карим таълимотларига зид кўринаверса, унда сиз билан биз уни тўғри тушунмаётган бўламиз. Бундай ҳадиснинг нозик нуқталари бўладики, уни мутахассис олимларгина баён қилиб бера оладилар.


Батафсил:
🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Dinni sanad bilan o'rganish

Qurʼoni Karim xodimi Hasanxon Yahyo Abdulmajid

Imom Navaviyning «Arbaʼin» asari asosida tashkil qilingan hadis suhbatlaridan

🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

32. Яхшилик ва ёмонлик | Арбаъин асаридаги йигирма еттинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 07.10.2022

🕋@hazratim_uz #Arbain #Audio 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (20-дарс).
Саҳиҳ ҳадисларни ҳам танлай билиш керак


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Кишиларга даъват, ваъз-насиҳат, тушунтириш ишларини олиб борувчиларнинг ҳадис саҳиҳ экан, деб, тўғри келган жойда, ҳар бир учраган одамга айтавериши ҳам дуруст эмас. Чунки кишиларнинг савияси, дунёқараши, шароитлари, тушунчалари ҳар хил. Баъзилари нотўғри тушуниб, нотўғри амал қилишлари мумкин.

Бунга далил қилиб, уламоларимиз Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисни келтирадилар. Мазкур ҳадиси шарифда ҳазрати Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида эшакка мингашиб кетаётган эдим. У киши:

«Эй Муъоз! Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи ва бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи нима эканини биласанми?» дедилар. Мен:

«Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқ», дедим. У зот:

«Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи – Унга ибодат қилмоқлари ва ширк келтирмасликлари. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳаққи эса Унга ҳеч нарсани ширк келтирмаган кимсани азобламасликдир», дедилар. Мен:

«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларга бунинг башоратини берайми?» дедим. У киши:

«Уларга башорат берма, яна суяниб қолмасинлар», дедилар».

Демак, ушбу ҳадиси шарифдаги гап кўринганга айтилаверадиган гап эмас экан. Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга ўхшаш тушунган, билган одамга айтса бўлар экан. Аммо у кўпчиликка айтилса, баъзилар нотўғри тушуниб, амал қилишни тарк этишлари, ушбу гапга суяниб қолиб, хато қилишлари мумкин экан. Ёки аксинча, умуман ҳеч кимга айтиш мумкин бўлмаганида, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гапни Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга ҳам айтмас эдилар. Бу маълум савиядаги одамлар билиб, маълум савиядагиларнинг билиши шарт бўлмаган гаплардан эди. Шунинг учун ҳам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу гуноҳдан қўрқиб, бу ҳадисни ўлимларидан олдин ҳузурларидаги кишиларга айтганлар. Бунга ўхшаш ҳодисалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бошқа саҳобаларнинг ораларида, жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан ҳам бўлиб ўтган. Бу эса даъватчи, олим, ваъзхон, имом ва хатиблар ўрганишлари лозим бўлган муҳим сабоқдир.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Олти нарсага кафил бўлинг, мен сизлар учун жаннатга кафил бўламан | Салоҳиддин домла Шарипов

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

10-боб.
Ота-онасини топиб жаннатга кира олмаган одам ҳақида
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Мавлид ҳақида ўйлар
(бешинчи мақола)

Шаръий насс – ҳужжат бўладиган матн билан талаб қилинган, тарғиб қилинган фарз, вожиб, суннат амаллар асл мақсад ҳисобланади. Бундай амалларни шариатда қандай кўрсатилган бўлса, шундайлигича бажариш шарт, ҳеч кимнинг ўзича бирор нарсани ўзгартиришга ҳаққи йўқ. Агар ўзгартирилса, энг камида бидъат иш бўлади. Аммо шариатда ўзи талаб қилинмаган, бироқ шариат талаб қилган ишга олиб борадиган, восита бўлган омиллар ўзгариб туриши мумкин. Масалан, ҳажни бажариш фарз, аммо ҳажга нимада бориш белгилаб қўйилмаган. Олдингилар улов ҳайвонларда, қайиқларда боришган бўлса, бугун машина ва самолётларда ҳам борилади. Ҳеч ким воситаларнинг ўзгаришини шариатга хилоф деб билмайди, балки буни шаръий зарурат дейиш мумкин.


Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннат хуш кўрилмаган нарсалар билан қуршалган, дўзах эса нафс хоҳлаган нарсалар билан», дедилар».* ‎
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.‎


‎* «Хуш кўрилмаган нарсалар» деганда бандага бажариш ёки тарк этиш буюрилган шариат аҳкомлари тушунилади. Чунки банда бунда нафсини жиловлаши, унинг баъзи хоҳиш ва истакларига қарши бориши лозим бўлади.‎
Демак, банда жаннатга нафси хуш кўрмаган машаққатли амалларни бажариш билан эришади. Дўзахга эса нафси хоҳлаган, хуш кўрган, шу билан бирга шариатга зид бўлган амалларни бажариш билан тушади.‎


📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Шифо китоби, 9-дарс | Зуҳо сураси тафсири. Aллоҳнинг Расулуллоҳга ﷺ икроми | Шайх Ҳусайн Бухорий

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал