hadisislomuz | Неотсортированное

Telegram-канал hadisislomuz - hadis.islom.uz

5611

Ҳадис китоблари

Подписаться на канал

hadis.islom.uz

‎* Unga koʼp ajr va savob
berish uchun uni musibatlar
bilan sinaydi.‎
📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Мавлид ҳақида ўйлар
(тўртинчи мақола)

Мавлид қилишнинг ўзига яраша шаръий далиллари бор, асослари бор ва кўплаб манфаатлари бор. Мусулмон уммати тақрибан минг йилдан бери буни қилиб келмоқда. Ислом умматининг таянчи бўлган қатор алломалар буни яхши амал санашган. Хусусан, бизда барча уламоларимиз мавлид қилишни тарғиб қилиб, ўзлари ҳам уюштириб келганлар. Бугунги кунда Мусулмонлар диний идораси раҳбарлари ҳам, шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари ва бошқа уламоларимиз ҳам мавлид қилишни ёқлайдилар. Халқимизда бу иш қадимдан анъанага айланган. Бунга қарши юриб фитна чиқариш ҳеч қанақасига оқланмайди, дину диёнатга заррача ҳам фойда келтирмайди.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (18-дарс).
Пайғамбар алайҳиссаломдан иршод тариқасида содир бўлган нарсалар


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Модомики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган иш, амалларнинг мусулмонлар диний ҳукм тариқасида эргашиши лозим бўлганлари ва диний ҳукм тариқасида эргашишлари лозим бўлмаганлари мавжудлигини ўрганар эканмиз, яна бир масалани зикр қилиб ўтмоғимиз лозим бўлади. Бу Суннати мутоҳҳарада амр ва наҳий лафзлари ила келган, аммо иршод – маслаҳат тариқасида айтилганларига тегишлидир. Усул илми уламолари бунга ўхшаш амрларни амри иршодий, наҳийларни эса наҳйи иршодий деб атайдилар. Бу ҳолатда гап амр (буйруғ) майлида ёки наҳий (қайтариқ) майлида келса ҳам, динимизда қилиниши ёки тарк этилиши Аллоҳдан савоб ёки У Зотдан розилик тилаб, адо этиладиган амаллар қаторига кирмайди.

Батафсил: ушбу ҳаволада

@hadisislomuz @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ‎
‎«Албатта, афзал кунларингиздан бири жума кунидир», дедилар».‎
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар.‎
🕋@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

31. Ҳар бир бўғин учун садақа лозим | Арбаъин асаридаги йигирма олтинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 30.09.2022


Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилди:

1. Ҳар бир бўғин учун садақа лозим;
2. Йигирма олтинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
3. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
4. Ҳадисга амал.


Суҳбатни Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб бордилар.

📹 Youtube орқали кўриш учун

🔗 Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Мавлид ҳақида ўйлар
(учинчи мақола)

Мавлид фақатгина туғилган кунни нишонлаш маъносида юзага келмаган. Балки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ошиқ қалбларнинг ушбу кунларда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кўпроқ ёдга олишлари, у зотнинг таваллудларини эсга олганда ўзларида шодлик ҳис этишлари, шу кунда у зот алайҳиссаломнинг таваллудларининг хурсандчилиги тасаввурларида гавдаланиши, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган соғинч туртки бўлган. Бу аслида инсоний табиатнинг инъикосидир.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (17-дарс).
Қандай нарсалар Муҳаммад алайҳиссаломдан башарлик тақозоси ила содир бўлган?
(давоми)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан тибга оид кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Ҳатто баъзи уламоларимиз турли ҳадис китобларидаги тиб боблари билан кифояланиб қолмай, «Ат-Тиббун-Набавийю» («Набавий тиб») номли китоблар ҳам таълиф қилганлар. Шу билан бирга, уламоларимиз аллома Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийга ўхшаб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисларнинг тиббий тажрибага боғлиқлари диндан эмаслиги, яъни мусулмонлар учун ўша ҳадисларга амал қилишлари динимиз талаби эмаслигини таъкидлайдилар. Чунки у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур ҳадиси шарифларни ўзлари яшаб турган замон ва макон ҳамда жамият тажрибасига суяниб айтганлар. Мисол учун, Ибн Можа, Ҳоким ва Абу Нуъайм каби муҳаддисларимиз ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сиз уйқудан олдин исмид(сурма)ни лозим тутинг, у кўзни равшан қилур ва тукни ўстирур», деганлар.

Бу, ҳар бир мусулмон, агар кўзидан шикояти бўлса, ухлашдан олдин исмид номли сурмани суртиб ётиши лозим. Агар шуни қилмаса, гуноҳкор бўлади, дегани эмас, балки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан ўз шароит ва тажрибаларига суяниб, атрофларидаги кишиларга берилган маслаҳатдир. Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир сўзлари, жумладан, тиб борасида айтганлари ҳам биз учун қимматли. Ҳозирги замон тиб илми у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиб борасида айтганлари мўъжиза эканини таъкидламоқда. Лекин шундай бўлса ҳам, илмий ҳақиқатнинг ўз қоидалари бор. Ҳамма нарсани ўз номи ила аташ керак. Айниқса, диндан бўлмаган нарсани дин дейишга ҳеч ҳаққимиз йўқ. Агар ана шундай қиладиган бўлсак, ҳар бир мусулмонга сурма қўйишни мажбурий қилган бўлар эдик. Ҳолбуки, баъзи макон ва ҳолатларда сурма қўйиш фойда бермаслиги ҳам мумкин.


Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Набийга салавот

اللهمَّ صَلَّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُتِي وَعَلَى الِ مُحَمَّدِه

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадинин набиййил-умиййи ва ъала али Муҳаммад».

Аллоҳим! Уммий пайғамбар бўлмиш ҳазрати Муҳаммадга ва ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салоту салом айла!

(Абу Довуд, "Салот", 183, р. (рақам): 981; Аҳмад ибн Ҳанбал, IV, 119, р. 17072; Табароний, "Ал-Муъжам ул-кабир", XVII, 251-252, р. 698.)

«Уммий» сўзи Қуръони Каримда келган бўлиб, бу ўринда «ўқишни, ёзишни билмаган» (онадан туғма фазилатли) деган маънодадир.

Чунончи, Анкабут сураси, 48-ояти каримасида билдирилади: «(Эй Расулим!) Сиз бундан олдин бирор китоб ўқимас эдингиз, уни қўлингиз билан ҳам ёзмас эдингиз. Агар шундоқ бўлмаса эди, (унда: бу Қуръонни бошқа жойдан ўқидинг ёки ёзиб олдинг, деб) ботилга эргашувчилар (ҳавойи нафсларига кўра фикрлайдиган ва яшайдиганлар), албатта, шубҳаланар эди».

Аъроф сураси, 157-оятида ҳам «Уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул» ибораси келади; оят маъноси: «У (Аҳли Китоб бўлган)ларки, ёнларидаги Таврот ва Инжилда ўзлари (номи ва хислатини) ёзилган ҳолда топадиган, уммий пайғамбар бўлган (сўнгги) Расул (ҳазрати Муҳаммад)га эргашурлар»...

Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг элчиси бўлишлари жиҳатидан Расул, халққа Ҳақнинг амрларини етказишлари ва хабар беришлари жиҳатидан Набий, яъни пайғамбардирлар. (Тафсири Қози Байзовий).

🔗 https://islom.uz/maqola/22593

🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бало нутққа топшириб ‎қўйилгандир», дедилар».‎
Асбаҳоний ва Суютий ривоят қилган. Санъоний ва Қузоъийлар ривоятида ‌‎«нутққа» сўзи ўрнига «сўзга» дейилган. Шу маънодаги гапни Ибн Абу Шайба ‌‎«Мусаннаф»да, Имом Бухорий «Адабул-муфрад»да Ибн Масъуд розияллоҳу ‎анҳудан нақл қилишган.‎

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

19-дарс | Расулуллоҳ ﷺнинг юришлари ҳақида


Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг
"Шамаил ал-Муҳаммадия" асари асосидаги дарслар 📖

БEКНАЗАР МУҲАММАДШУКУР
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси

📹 Youtube орқали кўриш учун

1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-16-17- 18-дарслар

📚 @hadisislomuz @muhaddisuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

‎* «Bizdan emas» deganda sunnatimizga
amal qiluvchi emas, bizning yoʼlimizdan
yuruvchi emas degan ‎maʼno ‎anglashiladi.
Demak, Qurʼon oʼqiganda ovozni yaxshilash
lozim. Chunki goʼzal ovozning qalbga taʼsiri
‎kuchli boʼladi. ‎Lekin bunda qurʼoniy lafzni
oʼzgartirib yubormaslik, biron harfni tushirib
qoldirmaslik yoki ‎ziyoda qilib ‎qoʼymaslik
shart qilinadi. Shuningdek, ohangga berilib
ketib, tilovat ahkomlaridan chetga chiqib
‎ketish ham ‎haromdir.‎
@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

9-боб. Маъсият бўлмаса, киши ота-онасига яхшилик қилаверади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

31. Ҳар бир бўғин учун садақа лозим | Арбаъин асаридаги йигирма олтинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 30.09.2022


🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

🌙 «Hilol dasturlari» sahifasida katta yutuqli tanlov eʼlon qilamiz!

👉 Batafsil maʼlumot

😎 @hilolnashr & @hiloldasturlari

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Саҳл ибн Саъд Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Амаллар хотимасига кўрадир», дедилар».‎
Бухорий ривоят қилган.‎

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Мавлид ҳақида ўйлар
(иккинчи мақола)

«Мавлид» сўзи «таваллуд», «таваллуд они» каби маъноларни англатади. Истеъмолда эса, охир замон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари, таваллуд кунлари, ойлари ҳамда шу муносабат билан қилинадиган йиғин ва унда ўқиладиган асарларга нисбатан ишлатилади.

Мавлид маросими қилишнинг шаръий ҳукми ҳақида турли илмий мақолалар, маърузалар халқимизга озми кўп тақдим қилинди. Хусусан, устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари бу борада керакли, лўнда ва энг мўътадил хулослаларни эълон қилдилар.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (16-дарс).
Қандай нарсалар Муҳаммад алайҳиссаломдан башарлик тақозоси ила содир бўлган?


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Муҳаддисларимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан башарлик тақозоси ила содир бўлган гап-сўз, иш, амалларни ҳам ривоят қилганлар. Суннатга амал қилишда мазкур нарсалар билан у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан пайғамбарликни етказиш борасида содир бўлганларини ажрата билишнинг нечоғлиқ муҳим экани ҳақида сўз кетганда деярли ҳамма уламоларимиз «Хурмони чанглатиш ҳадиси»ни ҳужжат-далил сифатида келтирадилар.

Аввал ўрганиб ўтилган бобда аллома Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий ҳам худди шундай қилдилар. Ҳақиқатда бу ҳадис шу масала бўйича белгиловчи ўрин тутади. Шунинг учун уни батафсил ўрганиб олсак, иншааллоҳ, иш осон кўчса, ажаб эмас.

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг «Саҳиҳ»ларида Анас розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам (хурмо) чанглатаётган бир қавмнинг олдидан ўтаётиб, «Агар буни қилмасангиз ҳам бўлаверади», дедилар. У (мева) ёмон чиқди. У зот яна ўшаларнинг олдиларидан ўтаётиб, «Хурмоингизга нима бўлди?» дедилар. Улар: «Шундай, шундай, деган эдингиз...» дейишди. У зот: «Сизлар дунёингиз ишини билувчироқсиз», дедилар».

Бу ҳадисдан қандай хулоса чиқарсак, тўғрироқ бўлади? Одамлар дунёвий ишларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра билувчироқ эканлариними? Ёки дин аҳкомлари дунёвий ишларга аралашмаслигиними? Ўзи дин ва дунё деганда нима тушунилади? Дин дегани – калимаи шаҳодат, намоз, рўза, ҳаж, закот, никоҳ ўқитиш, жаноза ва худойи қилишдан иборатми? Ҳаётнинг бошқа соҳалари дунё ҳисобланадими? Ундоқ бўлса, юқорида санаб чиқилган «ибодатлар»дан бошқа нарсаларга Исломнинг дахли йўқми?

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Мавлид ҳақида ўйлар (биринчи мақола)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Мавлид ҳақидаги хилофлар оз бўлса-да, айрим кишилар ўртасида ҳануз бор. Мавлид ҳақиқатан ҳам бидъатмикин ёки жоиз, савобли амалмикин, деган маънода иккиланиб юрганлар янада кўпроқ топилади. Мавлидни қўлловчилар ҳам, уни инкор этувчилар ҳам ўзларининг далилларини келтиришда давом этаверишади. Лекин кўп ҳолатларда икки тараф ҳам бир бирининг далилларидан қониқмайди. Натижада, ўртадаги хилоф борган сари чуқурлашиб, чигаллашиб бораверади. Шунинг учун ҳам мавлид ҳақидаги тортишувлар асрлар оша бир тўхтамга келмаган. Аммо холис ўрганилса, мавлидни ёқловчилар қадимдан кўпчиликни ташкил қилиб келган ва уларнинг далиллари омма мусулмонларни қониқтирган. Шунинг учун ҳам айрим уламолар мавлиднинг жоизлигига жумҳур уламолар иттифоқ бўлганлар, деб айтади. Ҳар қалай мусулмонлар ўртасида мавлидни ёқловчилар асосий қисмни ташкил қилиб келган. Ҳатто бугунги кунда ҳам мавлидга қарши кишилар ҳар қачонгидан кўп бўлса да, барибир мавлидни қўлловчилар олдида жуда ҳам озчиликни ташкил қилади. Айниқса, бизнинг юртларда деярли барча олимлар мавлидни жоиз, савобли амал деб биладилар.

Мавлид қилишнинг ўзига яраша шаръий далиллари бор, асослари бор ва кўплаб манфаатлари бор. Мусулмон уммати тақрибан минг йилдан бери буни қилиб келмоқда. Ислом умматининг таянчи бўлган қатор алломалар буни яхши амал санашган. Хусусан, бизда барча уламоларимиз мавлид қилишни тарғиб қилиб, ўзлари ҳам уюштириб келганлар. Бугунги кунда Мусулмонлар диний идораси раҳбарлари ҳам, шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари ва бошқа уламоларимиз ҳам мавлид қилишни ёқлайдилар. Халқимизда бу иш қадимдан анъанага айланган. Бунга қарши юриб фитна чиқариш ҳеч қанақасига оқланмайди, дину диёнатга заррача ҳам фойда келтирмайди.

Уламоларимиз Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг: «Мусулмонлар яхши санаган нарса Аллоҳнинг наздида ҳам яхшидир», деган сўзлари айнан мавлидга мос тушади, дейдилар. Нима бўлганда ҳам, биз кўпчиликнинг, жумладан, юртимиз уламоларининг фикрларини ушлаш билан чекланиб, ихтилофга ўрин бермаслигимиз ҳар жиҳатдан лозимдир. Зеро, бугунги кунда мавлиддан кўзланган мақсдаларга эришишга мусулмонлар ҳар доимгидан кўра кўроқ муҳтождирлар.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

18-дарс | Расулуллоҳ ﷺнинг изор ва ридоларининг сифатлари хусусидаги ривоятлар


Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг
"Шамаил ал-Муҳаммадия" асари асосидаги дарслар 📖

БEКНАЗАР МУҲАММАДШУКУР
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси

📹 Youtube орқали кўриш учун

1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-16-17- дарслар

📚 @hadisislomuz @muhaddisuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (15-дарс).
Муҳаммад алайҳиссаломдан пайғамбарлик сифатларидан ташқари содир бўлган суннатлар
.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Ҳиро ғорида Қуръони каримнинг биринчи ояти нозил қилиниб, у зот пайғамбар бўлганларидан сўнг кишиларга ўзларига Аллоҳ таолодан келаётган ваҳийни, у ваҳий хоҳ Қуръон бўлсин, хоҳ Суннат бўлсин, омонат ила етказа бошладилар. Лекин шу билан бирга, оддий инсонлик, бошқа одам болалари каби башарлик сифатлари ҳам давом этаверди. Зотан, у зот башарлар ичидан уларга Аллоҳ таолонинг тацлимотларини етказиб туриш учун Аллоҳ томонидан танлаб олинган етук инсон эдилар. Ўша инсон инсонларга Аллоҳ таолонинг исломий таълимотларини ўз шахсларида татбиқ қилиб, кўрсатиб беришлари керак эди. Бўлмаса, баъзи бир ўзини билмаганлар, Муҳаммад пайғамбар бўлганидан кейин оддий инсонлик даражасидан юқори даражага чиқиб олди. Бинобарин, унинг учун шариат таклифларига амал қилиш ҳеч қийинчилик туғдирмайди. Бизнинг эса оддий одам ўлароқ, у таклифларга амал қилишимиз мушкул, дейишлари турган гап эди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оддий инсонлик сифатлари сақланиб қолиши муҳим эди. Шундай бўлди ҳам. Ҳатто мушриклар: «Бу қандай Расулки, таом ер ва бозорларда юрур?!» деган иғволар ҳам тарқатдилар.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал