hadisislomuz | Неотсортированное

Telegram-канал hadisislomuz - hadis.islom.uz

5611

Ҳадис китоблари

Подписаться на канал

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Мавлид маросимларидаги хатолар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Аввалги мақолаларимизда мавлид маросимларида мавжуд бўлган бир қатор хато камчиликларга ишора қилиб ўтилди. Шу билан бирга, уларга қўшимча равишда яна айрим хатоларни алоҳида эсга олиб ўтиш даркор. Биз ҳозир ана шундай хатолардан ўз минтақамизга тегишли бўлганлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1. Мавзуъ – тўқима маълумотларни айтиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан ўрнини олаверсин!» деганлар.

Мавлид маросимларидаги суҳбатларда тўқима, уйдирма гапларни айтиш ҳали ҳам учраб туради. Мисол учун, мавлиднинг фазилати ҳақида имом Шофеъий, Ҳасан Басрий ва яна бошқа мутақаддим уламоларга нисбат берилган гаплар. Баъзилар шу маънода ҳадислар ҳам айтиб юборишади. Буларнинг ҳаммаси ёлғон. Чунки у азизларимизнинг даврларида мавлид маросими қилиш деган гап ҳеч қаерда бўлмаган, бировнинг хаёлига ҳам келмаган. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига тегишли асоссиз, тўқима ривоятлар ҳам бор. Айниқса, аёллар ўртасида бу ҳолат янада кўпроқ урчиган. Мисол учун, «Туркий мавлид» номи билан танилган мавлид асаридаги кўп ҳикоялар мавзу гаплардир. Муаллиф, Аллоҳ мағфиратига олсин, эҳтимол бу гапларни қайсидир манбадан олиб, уни рост деб ўйлагандир, ёки бошқа бир сабаблар бордир. Аммо омонат юзасидан, илмий масъулият юзасидан айтиш керакки, асардаги кириш ва дуоларидан фойда олиш мумкин бўлса-да, ундаги аксар маълумотлар, жумладан, «Лочин ва чумчуқ воқеаси» каби ҳикоялар умуман асоссиз гаплардир. Бу гап муаллиф раҳматуллоҳи алайҳ ва яна бошқа айрим катталаримизга нисбатан беодоблик эмас, балки бу баён қилиниши, очиқ айтилиш лозим бўлган илмий омонатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туҳмат қилишдан оғир ва хатарли гуноҳ йўқ. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни қандай бўлган бўлсалар, шундай танишимиз даркор. Қандайдир афсонавий шахсга айлантириб юбориш мутлақо ножоиз, диннинг офатидир. Тўғри, улуғларимиз бош устига, аммо динимиз ундан-да қадрли. Уламоларимиз биз учун азиз, аммо Расулимиз ҳаммадан ҳам азиз.


Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

30. Ҳар бир яхшиликда ажр бор | Арбаъин асаридаги йигирма бешинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 16.09.2022

📹 Youtube орқали кўриш учун

🕋@hazratim_uz #Arbain #Audio 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Набий алайҳиссаломнинг ўзлари эшитган мавлид

Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳи ҳасан санад билан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:

«Саййидимиз Аббос ибн Абдулмуттолиб Набий алайҳиссаломнинг туғилишлари ҳақидаги қиссани назм шаклига келтириб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ўқиб бердилар».

Ривоятда келадики:

«У, «Эй Аллоҳнинг Расули мен сизни юксакларга кўтариб мақтагим келаяпди. Рухсат берсангиз бирор сўз билан сизни мадҳ қилсам», деди».

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (14-дарс).
Муҳаммад алайҳисалломдан пайғамбарлик сифатлари ила содир бўлган суннатлар
.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Демак, сиз билан биз, мусулмонлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ таолонинг Пайғамбари сифатида содир бўлган Суннатга (усули фиқҳ уламолари истилоҳи билан айтганда, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бщлган гап-сўз, амал ва таҳрирларнинг шариат аҳкомларига тегишлисига) эргашмоғимиз матлубдир. Бу ишни қилмаган киши гуноҳкордир.

Юқорида ўрганиб чиққан маълумотларимиз, хусусан, Имом Абу Муҳаммад ибн Қутайба ва аллома Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳимларнинг тавсифларидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликни етказиш жараёнида содир этган Суннатлари ҳам иккига бўлинар экан:

1. Аллоҳ таолодан фаришта Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилинганлари

Жаброил алайҳиссаломнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони карим оятларидан бошқа ваҳийларни ҳам келтириб турганликлари маълум ва машҳур. Ана ўша қисм ваҳийлар Суннат сифатида ворид бўлган. Бу хилдаги Суннатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кишиларга етказганлар. У зотнинг етказишдан бошқа ҳеч қандай дахллари бўлмаган. Бунга Имом Абу Муҳаммад ибн Қутайба «Аёл киши ўз аммаси ёки холаси устига никоҳланмас», деган ҳадисни келтирадилар. Бу ҳадис ваҳий бўлиб, унинг маъносини Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга етказганлар. У зот ўз навбатларида мусулмон умматига етказганлар ва ҳаётга татбиқ қилганлар. Мазкур ҳадис ворид бўлганидан бошлаб, ҳамма мусулмон эркаклар учун хотинлари устига уларнинг қиз жиянини кундош қилиб олиш ҳаром бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу ҳукмдан фалончи истисно, деб айта олмаганлар.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Жума кунини ибодат ва дуо билан ўтказинг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума кунини зикр қилдилар ва:

«Унда бир соат бор. Қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)ни озайтириб кўрсатдилар».


Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг Мавлид табриги (islom.uz архивидан)

#Видео #Мавлид

🕋 @islomuz 📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ушбу масжидда 90.000 муҳаддиc Имом Бухорийдан ҳадис эшитган.


Фазилатли шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари.

Бухоро. Масжиди Калон.

📹 Youtube орқал кўриш учун

🕋 @islomuz 📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim meni tushda ko‘rsa, haqiqatan meni ko‘rgan bo‘ladi. Chunki shayton mening qiyofamga kira olmaydi», dedilar».

Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.

@islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннат оналарнинг оёқлари ‎остидадир», дедилар».‎
Суютий ва Қузоъий ривоят қилган.‎


📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

https://www.youtube.com/watch?v=VBZXyUpT_No&ab_channel=Islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

8-боб. Ота-онасини лаънатлаганни Аллоҳ лаънатлайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

30. Ҳар бир яхшиликда ажр бор | Арбаъин асаридаги йигирма бешинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 16.09.2022


Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилди:

1. Ҳар бир яхшиликда ажр бор;
2. Йигирма бешинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
3. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
4. Ҳадисга амал.


Суҳбатни Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб бордилар.

📹 Youtube орқали кўриш учун

🔗 Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ иштирок этган «Мавлид» тадбирларидан лавҳалар

#Мавлид

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Саҳролик бир кишидан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилиб нимани тарк қилсанг, албатта Аллоҳ сенга ундан-да яхшисини беради», дедилар».‎
Аҳмад ривоят қилган.‎

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

#Мавлид

«Мавлид маросимлари тарихи»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (13-дарс).
Муҳаммад алайҳисалломдан содир бўлган нарсаларнинг иккига бўлиниши.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг энг афзал пайғамбари бўлиш билан бирга, оддий инсон ҳам эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларига юборган ер юзидаги энг охирги элчиси сифатида ўз пайғамбарлик бурчларини адо этаётган пайтларида оддий бандалар қатори умргузаронлик қилар ҳам эдилар.

Шунинг учун у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсалар мазкур икки сифатларига оид бўлиши муқаррар. Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, муҳаддисларимиз у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳар бир нарсани ривоят қилганлар. Пайғамбарликка оид нарсаларни алоҳида ривоят қилиб, бошқаларини ажратиб қолдирмаганлар. Ёки пайғамбарликка оидларини алоҳида, пайғамбарликка оид эмасларини алоҳида ривоят ҳам қилмаганлар. Шунинг учун ҳам муҳаққиқ уламоларимиз юқорида танишиб ўтганимиз каби қоида ва қонунлар ила бу масалани кўпчиликка баён қилиб беришга ҳаракат этганлар. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ таолонинг Пайғамбари сифатида содир бўлган гап, сўз, иш, амалларга барча Ислом уммати, ҳар бир мусулмон эргашмоғи лозиму лобуддир.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Бугун юртимиз яна байрам оғушида. Мамлакатимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий воқеа – Ўзбекистонимиз мустақилликка эришган куннинг ўттиз уч йиллигини нишонламоқдамиз. Бу тарихий санани ота-боболаримиз асрлар давомида интилиб, орзиқиб кутган.

Ватанимиз ҳаётида янги даврни бошлаб берган мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллиги сиз азизларга муборак бўлсин.

Аллоҳ таолодан истиқлолимизнинг бардавом бўлишини сўраш баробарида мана шундай айём кунларида барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва икки дунё саодатини тилаймиз.

Читать полностью…

hadis.islom.uz

«Ал-Азкор» ва «Риёзус солиҳийн» китоблари ҳақида

Аллома Нуриддин Итр ал-Ҳанафий

📹 Youtube орқали кўриш учун

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал