hadisislomuz | Неотсортированное

Telegram-канал hadisislomuz - hadis.islom.uz

5611

Ҳадис китоблари

Подписаться на канал

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (12-дарс).
Суннат саҳобалар истилоҳида.


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларнинг фақатгина шаръий ҳукмга тегишлиларини Суннат деб, бошқаларини Суннат демаслик саҳобаи киромлар ва тобеъинларнинг одатлари бўлган.

Яъни улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларнинг барча мусулмонлар ҳам амал қилишлари лозим бўлган қисминигина Суннат деб атаганлар.

Мана шу тақсимга биноан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган амаллар ва гап-сўзлар суннат ва суннат бўлмаган қисмга бўлинган. Суннатига мусулмонлар эргашишлари лозим бўлган. Суннат бўлмаганига эса мусулмонлар оммасининг эргашиши лозим ҳисобланмаган.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи «Муснад» китобларида келтирган ривоятда Абу Туфайл розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтади:

«Мен Ибн Аббосга:

«Сенинг қавминг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байт(уллоҳ)ни рамл (паҳлавон юриш) ила тавоф қилганлар ва бу суннатдир», де­йишмоқда?» дедим.

«Ҳам рост, ҳам ёлғон айтишибди», деди у.

«Ҳам рост, ҳам ёлғон айтишибди, деганинг нимаси?» дедим.

«Рост айтганлари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Байтни рамл қилганлари. Ёлғон айтганлари – бу ишнинг суннат экани. Қурайшликлар Ҳудайбия замонида: «Муҳаммад ва унинг саҳобаларини тек қўйинглар, ҳайвонларга тушадиган қуртларга ўхшаб ўлиб кетсинлар», дейишди. У зот улар билан саҳобалари ила келгуси йили келишлари ва Маккада уч кун туришлари ҳақида сулҳ туздилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида, мушриклар Қуъайқиъон тарафда туришар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига «Байтни уч марта рамл қилинглар, лекин бу суннат эмас», дедилар», деди у.

«Сенинг қавминг «У зот Сафо билан Марва орасида туяга миниб, саъй қилганлар ва бу суннатдир», дейишмоқда?» дедим.

«Ҳам рост, ҳам ёлғон айтишибди», деди.

«Ҳам рост, ҳам ёлғон айтишибди, деганинг нимаси?» дедим мен.

«Рост айтишгани – у зот ҳақиқатдан ҳам Сафо билан Марва орасида туя миниб, саъй қилганлар. Ёлғон айтишгани – бу ишнинг суннат экани. Ўшанда одамлар Расулуллоҳдан четланмас ҳам, бурилиб ҳам кетмас эдилар. Бас, улар у зотнинг каломларини эшитишлари ва қўлларини у зотга теккизмасликлари учун туя миниб, саъй қилганлар», деди.

«Сенинг қавминг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо ва Марва орасида сацй қилганлар ва бу суннатдир», дейишмоқда?» дедим.

«Рост айтишибди», деди у».

Мана шу ривоятдан мацлум бўладики, саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир ишларига эргашишни суннат деб билмаганлар. Балки, шаръий ҳукмга боғлиқларинигина суннат деб билганлар ва уларга сўзсиз амал қилганлар.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

17-дарс | Расулуллоҳ ﷺ саллаларининг сифатлари


Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг
"Шамаил ал-Муҳаммадия" асари асосидаги дарслар 📖

БEКНАЗАР МУҲАММАДШУКУР
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси

📹 Youtube орқали кўриш учун

1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-16 дарслар

📚 @hadisislomuz @muhaddisuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

7-боб. Ота-онага оқ бўлиш.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

27-ҳадис I Aрбаъин Нававийя I Ҳусайнхон Яҳё Aбдулмажид
📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис ривоят қилиш одоби: Ҳадисдаги санад диндандир

Тошкент ислом институтида “Май – Ҳадис фани” ойлиги деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси томонидан фан ойлигига доир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

“Ҳадис ривоят қилиш одоби” мавзусидаги давра суҳбатига Қувайт элчихонаси ходими Зоҳидхон домла Қодиров ва Шайх Муҳаммад Аввома хазратларининг илмий жамоаси мутахассиси, Туркиядаги Ибн Халдун университети доктори Муҳаммадхон домла Жангиров таклиф этилди.

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Б.Аъзамов, ўқитувчи Ю.Абдураҳимов ва талабалар иштирок этган тадбирда меҳмонлар ҳадис илми тарихи, уни ривоят қилиш одоби тўғрисида маълумот берди.

Ҳадис илми тарихига яна ҳам чуқур назар ташлайдиган бўлсак, дастлаб халифа Умар бин Абдулазиз буйруғига биноан Ибн Шиҳоб Зуҳрий содда қилиб бир китоб таълиф этган.

Саҳобалар ёруғ дунёни тарк этганидан сўнг тобеинлар асри, шу билан бирга, фитна, адашган фирқа ва бидъатлар даври бошланди. Бу бошбошдоқликлар фитна эшиги синдирилиши билан бошланган эди.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Умарнинг олдида эдик. Шунда у: “Қайсингиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг фитна ҳақидаги ҳадисларини ўзлари айтгандек ёддан билади?” деди. “Мен”, дедим. У: “Сен ҳадиси равшан кишисан, нима дедилар?” деди. “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг: “Одамнинг фитнаси аҳлида, мол-мулкида, нафсида, фарзандида ва қўшнисидадир. Уларни рўза, намоз, садақа, амри маъруф ва наҳий мункар ювиб юборади”, деганларини эшитганман”, дедим. Шунда Умар: “Буни сўрамаяпман, денгиз тўлқини каби келадиган (фитна) тўлқинни сўраяпман”, деди. “У билан сизнинг нима ишингиз бор, эй амир ул-мўминин! Сиз ва унинг ўртасида ёпилган бир эшик бор”, дедим. У: “Эшик синдириладими ёки очиладими?” деди. “Синдирилади”, дедим. Умар: “Ундай бўлса, ҳеч қачон (қиёмат кунигача) ёпилмас экан-да”, деди. Биз Ҳузайфага: “Умар эшик ҳақида билармиди?” дедик. У: “Ҳа, эртадан олдин кечаси бўлишини билгандек билар эди”, деди” (“Саҳиҳи Муслим” муқаддимасидан).

Батафсил:
🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz @oliymahad

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (11-дарс).
Суннат муҳаддислар истилоҳида


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Муҳаддислар истилоҳида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, амал, таҳрир, халқий сифат, хулқий сифат ва сийратларга, агар пайғамбарликларидан олдин содир бўлган бўлса ҳам, Суннат дейилади.

Дарҳақиқат, ҳадис китобларини ўқийдиган бўлсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гап-сўзлари, қилган амаллари ҳамда саҳобаи киромлардан содир бўлган тасарруфотларни тақрир қилганлари билан бир қаторда, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадди қоматлари, шакл-шамойиллари, ҳар бир аъзолари қандай бўлганлиги ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқи ҳамидаларига оид: ҳусни хулқ, сабр-тоқат, ҳилм, тавозуъ, омонатлилик каби сифатлари ҳақидаги маълумотларни ҳам кўрамиз. Сиз билан биз уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга у зоти бобаракотнинг сийратлари – ҳаёт йўллари ёки бошқача қилиб айтганда, таржимаи ҳолларини ҳам муҳаддис уламоларимиз ўз китобларидаги собит ривоятлар ила етказганлар.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, муҳаддисларимиз истилоҳида келган суннатдаги ҳар бир нарсани мусулмонлар ўз ҳаётларига татбиқ қилишлари мумкин эмас. Мисол учун, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналари ва аъзоларини васф қилган ривоятлар маълумот учун, мусулмонлар ўз маҳбуб Пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сиймоларини қалбларига жо қилишлари учун кўзланган маълумотлардир.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

‎Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимни яхшилиги хурсанд қилиб, ёмонлиги хафа қилса, у мўминдир», дедилар.‎
Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар‎.

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

29. Аллоҳнинг бандаларига инъомлари ва фазли| Арбаъин асаридаги йигирма тўртинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 09.09.2022

🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис дарслари (10-дарс).
Ҳадис ила собит бўлган ҳукмнинг даражаси


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амаллари Қуръонда келган ҳукмни баён қиладиган бўлса, ўша ҳукмнинг даражаси Расули Акрамнинг амалларига ҳам даража бўлади.

Агар мазкур амаллар Қурцон ҳукмини баён қилиб эмас, ўзи мустақил равишда келса, уларнинг фарз, вожиб, мандуб ёки мубоҳ эканини билиб олиш учун махсус қоидаларни ишга солиш керак бўлади. Бу қоидалар бошқа шаръий далиллар учун ҳам бирдир. Лекин бизнинг баҳсимиз ҳадис бўлганлиги учун «ҳадис» сўзини ишлатсак бўлаверади, деб ўйлаймиз.

Фарз шариат томонидан қилиниши жазм ила, шубҳаси йўқ, қатъий далил ила талаб этилган нарсадир.

Ҳадис билан собит бўлган фарз амалларнинг мисоли намозда Қуръон қироат қилишдир. Бундай тарзда собит бўлган ҳукмни адо қилиш лозиму лобуддир. Уни бажарган одам улкан савобга эришади. Қилмаган одам эса гуноҳкор бўлиб, икки дунё иқобига учрайди. Мазкур ҳукмни инкор қилган одам эса кофир бўлади.

Вожиб шариат томонидан жазм ила қатъий бўлмаган далил билан талаб қилинган нарсадир.

Бунинг мисолига витр ва ҳайит намози, садақаи фитрга ўхшаш амаллар киради.

Чунки бу ҳукмлар оҳод ҳадислар ила собит бўлган. Вожибнинг ҳукми фарз билан баробар. Фақат вожиб нарсани инкор қилган одам кофир эмас, фосиқ бўлади. Фарқ шунда.

Суннат ёки мандуб – шариат томонидан жазм бўлмаган равишда талаб қилинган нарса.

Бундай ҳукмга амал қилган одам савоб олади, унга амал қилмаган одамга эса иқоб қилинмайди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан унга маломат ва итоб бўлиши мумкин.

Ҳанафий мазҳаби уламолари суннатни уч даражага бўладилар:

а) Суннати муаккада, яцни таъкидланган суннат.

Мисол учун, жамоат билан намоз ўқиш. Бу даражадаги суннат вожибдан кейинги ўринда туради.

б) Суннати машруъа – душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш ва шунга ўхшаш амаллар.

в) Суннати зоида – ейиш-ичиш, юриб-туриш, ухлаш каби ишларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш.

Батафсил:
🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Шифо китоби, 8-дарс | Аллоҳнинг наздида Расулуллоҳнинг ﷺ мартабалари | Шайх Ҳусайн Бухорий
📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Шайх Муҳаммад Аввома: Шайх Имом Зоҳид ал-Кавсарийга алоқадор ҳар қандай саволга жавоб беришим мумкин!

Аҳли сунна ва жамоа мактабининг энг забардаст тамсилчиси бўлмиш Шайх Муҳаммад Аввома. Хусусан ҳадис ва фиқҳда у зотга етадигани жуда нодир топиладиган олимлардан.

КИРИШ

Суннат бу – айни пайтда энг кенг кўламли ва энг тўғри илмни берувчи Ислом мадрасасининг иккинчи номидир. У мадрасада Аллоҳ Таолонинг оятларини муроди илоҳий доирасида қандай таълим олиш кераклиги ўрагатилади. Мусулмон умматининг илм-маърифатга энг кўп ҳисса қўшган устозлар айнан мана шу мактабда таълим олганлар. Абу Ҳурайра, Анас ибн Молик, Оиша, Саид ибн Мусаййиб, Абу Ҳанифа, Авзоий, Молик ибн Анас, Бухорий, Муслим, Ибн Ҳажар, Нававий, бу зотлар мазкур мактабнинг турли вақтларда яшаб ўтган талабалари ҳамда буюк устозларидир. Бу суннат мадрасаси тарихдан Исломга алоқаси бўлмаган идеалогик жамоаларнинг йўлини тўсганлиги боис, уларнинг бирламчи мўлжаллари ҳисобланган. Бугунги кунда эса, ориентализм қарашлари таъсири остида қолган ва баъзи мусулмон қатламлар томонидан, энг ноҳақ ва энг оғир танқидларга дучор бўлган. Шу ўринда Миср ва Ҳиндистон марказидан бўлган раддиялар, Шайх Имом Зоҳид Кавсарий, Аллома Кашмирий каби бир қанча буюк устозларнинг баракотли тадқиқотлари туфайли ҳеч қандай таъсир кўрсата олмаган.

Суннат мадрасасининг буюк устози Шайх Имом Кавсарий, асарлари билан бир қаторда талабалари билан илм дунёсига катта ҳисса қўшган ҳамда жуда кўплаб шогирдлар етиштириб чиқарган. Марҳум Шайх Абуфаттоҳ Абу Ғудда унинг энг яқин талабаларидандир. Аҳли сунна ва жамоа мактабининг энг забардаст тамсилчиси бўлмиш Шайх Муҳаммад Аввома эса, хусусан ҳадис ва фиқҳда у зотга етадигани жуда нодир олимлардандир.

Мадинаи Мунавварага ҳар борганимда Шайх Аввомани зиёрат қилишни жуда истайман, лекин у зотнинг фаолиятларига ҳалақит бераманми, деган андиша билан учраша олмайман. Шу боис тўғри Равзага, Равзадан тўғри ўз она юртимга, Расулуллоҳ алайҳиссаломдан бошқа - Аввома дохил - учрашолмай қайтган вақтларим бўлган. Баъзан талабаси бўлганим учун қандайдир жасорат мени у зотни безовта қилишдан тўхта олмаган вақтлар ҳам бўлган. Мадинали Юсуф Зулалий билан охирги марта зиёратларига борганимда ёнларида ўғли ҳам бор эди.


Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

6-боб. Ота-онани мукофотлаш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

#Одоблар_хазинаси

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

27-ҳадис I Aрбаъин Нававийя I Ҳусайнхон Яҳё Aбдулмажид
📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

29. Аллоҳнинг бандаларига инъомлари ва фазли| Арбаъин асаридаги йигирма тўртинчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи | 09.09.2022


Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилди:

1. Аллоҳнинг бандаларига инъомлари ва фазли;
2. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари;
3. Йигирма тўртинчи ҳадиснинг матни ва таржимаси;
4. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар;
5. Ҳадисга амал.


Суҳбатни Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб бордилар.

📹 Youtube орқали кўриш учун

🔗 Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

🕋@hazratim_uz #Arbain 📚@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кўп кулиш қалбни ўлдиради», ‎дедилар».‎
Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган.
Уни Имом Бухорий ‌‎«Адабул-муфрад»да келтирган.‎

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Абу Лубоба ибн Aбдулмунзир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:‎
‎«Жума куни кунларнинг саййиди, Aллоҳ таолонинг наздида буюгидир.», дедилар. ‎
Имом Aҳмад ривоят қилган .‌

🕋@hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Шифо китоби, 8-дарс | Аллоҳнинг наздида Расулуллоҳнинг ﷺ мартабалари | Шайх Ҳусайн Бухорий
📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

16-дарс | Расулуллоҳ ﷺ дубулғалаларининг сифатлари ҳақида.


Имом Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг
"Шамаил ал-Муҳаммадия" асари асосидаги дарслар 📖

БEКНАЗАР МУҲАММАДШУКУР
Ҳадис илми мактаби катта ўқитувчиси

📹 Youtube орқали кўриш учун

1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15- дарслар

📚 @hadisislomuz @muhaddisuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

📚 @hadisislomuz

Читать полностью…

hadis.islom.uz

Ҳадис орқали собит бўлган ҳукмлар тўрт қисмга бўлинади:

1. Қуръони карим ила собит бўлган ҳукмларни таъкидловчи ҳукмлар.

Бунга намоз ўқиш, закот бериш, рўза тутиш, ҳаж қилишга ундовчи ҳамда Аллоҳга ширк келтириш, ёлғон гувоҳлик бериш, ота-онага оқ бўлиш, бировни ноҳақдан ўлдириш каби ишлардан қайтарувчи ҳадислар киради. Мисол учун, «Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, магар ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина ҳалол», мазмунидаги ҳадис Қуръони каримдаги «Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» оятини таъкидлаш учун келган. Шунингдек, «Хотинларга яхши муомалада бўлинг» ҳадиси шарифи эса Қурцони каримнинг «Улар ила маъруф ҳолатда яшанг» оятини таъкидлаб келган.

2. Қуръонда умумий ёки мутлақ бўлган ҳукмларни хос ва қайдли қилувчи ҳукмлар.


Умумий ҳукмни хос қилишига мисол: Аллоҳ таоло никоҳи ҳаром бўлган аёлларни санаб бўлганидан кейин:

«Ва сизга булардан бошқалар ҳалол қилинди», деган.

Бу умумий ҳукмдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бир аёлни унинг аммаси, холаси, ака-укасининг қизи, опа-синглисининг қизи устига никоҳлаб бўлмайди», деган ҳадислари мазкур умумий ҳукмни хоссатан ушбу тўрт тоифа аёлни мазкур қариндошлари устига кундош қилиб олиб бўлмаслигини билдиради.

Батафсил: 🔗 ушбу ҳаволада

📚 @hadisislomuz 🕋 @islomuz

Читать полностью…
Подписаться на канал