НАМОЗГА КЕЧ ҚОЛГАН КИШИНИНГ НАМОЗИ
#намоз
❓1043-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар намозга кечикиб қўшилган одам қандай намоз ўқийди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозга кеч келиб, имомга иқтидо қилган киши, имомни намознинг қаерида топса ҳам унга иқтидо қилади. Агар имом товуш чиқариб (жаҳрий) қироат қилаётган бўлса, “Такбири таҳрима”ни айтиб (яъни, “Аллоҳу акбар” деб), сано (“Субҳанакаллоҳумма...”)ни ўқимасдан унга эргашади. Бироқ, бундай ҳолатда, етолмаган ракатини ўқиш учун турганида “Сано”, “Аъузу...” ва “Бисмиллоҳ...”ни айтиб қироатни бошлайди.
Агар имом овозини чиқармай (махфий) қироат қилаётган бўлса, кеч қолиб имомга эргашган одам санони ўқийди.
Жамоатга кеч қолиб келган киши имом билан бирга руку қилса, ўша ракатга етган ҳисобланади. Агар имом билан бирга руку қила олмаса, ўша ракатдан кеч қолган ҳисобланади. Бу хусусда “Аддуррул мухтор” китобида қуйидагилар келтирилади:
)وَلَوْ اقْتَدَى بِإِمَامٍ رَاكِعٍ فَوَقَفَ حَتَّى رَفَعَ الْإِمَامُ رَأْسَهُ لَمْ يُدْرِكْ ) الْمُؤْتَمُّ ( الرَّكْعَةَ(
“Рукуъда турган имомга иқтидо қилиб, туриб қолса, имом бошини рукудан кўтарса муқтадий ушбу ракатни топмаган бўлади”.
“Раддул муҳтор”да ушбу иборанинг шарҳлаб шундай дейилади:
وَكَذَا لَوْ لَمْ يَقِفْ بَلْ انْحَطَّ فَرَفَعَ الْإِمَامُ قَبْلَ رُكُوعِهِ لَا يَصِيرُ مُدْرِكًا لِهَذِهِ الرَّكْعَةِ مَعَ الْإِمَامِ
“Шунингдек, иқтидо қилиб кутиб турмаса, балки рукуга эгилса, имом унинг рукусидан аввал бош кўтарса, имом билан ушбу ракатни топмаган бўлади”.
Кечикиб келган киши имом салом бериб намозини тугатганидан кейин ўрнидан туради ва қолган ракатларни адо қилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"إذا سمعتم الإقامة فامشوا وعليكم السكينة والوقار، ولا تسرعوا، فما أدركتم فصلوا، وما فاتكم فاقضوا"
“Қачон иқоматни эшитсанглар виқор ва сокинликни лозим тутиб юриб боринглар, шошилманглар. Улгурган ракатларни ўқинглар. Улгурмаган ракатларни қазосини ўқинглар” деганлар. (Имом Аҳмад ривоятлари).
Шунга кўра, жамоатга кеч қолган инсон улгурган ракатларини имом билан ўқийди. Имом салом бергандан кейин туриб улгурмаган ракатларини ўзи ўқийди. Имом билан ўқигани намозининг охири, ўзи ўқиган намозининг аввали ҳисобланади. Кўпчилик намозхонлар кеч қолганда имомдан кейин намозни тугатиб қўйишни яхши биладилар. Бироқ қуйидаги икки ҳолат озгина мураккаброқ бўлгани учун батафсил баён қиламиз:
1) Тўрт ракатли пешин, аср ва хуфтон намозларининг тўртинчи ракатига етишган киши имом билан бир ракат ўқийди, имом салом берганидан кейин туриб, “Сано”, “Аъузу...” ва “Бисмиллаҳ...”ни айтади. Кейин Фотиҳа ва зам сура ўқийди, руку ва сажда қилганидан кейин ташаҳҳудга ўтиради. Чунки бу унинг учун саноқ жиҳатидан иккинчи ракат (қироат жиҳатидан биринчи ракат) ҳисобланади. Ташаҳҳуддан турганида учинчи ракатга турган бўлади. Яна “Бисмиллаҳ...”, Фотиҳа ва зам сура ўқийди (чунки бу қироат жиҳатидан қолиб кетган иккинчи ракат), руку-сажда қилади ва охирги ракатга туради. Шу охирги ракатда фақат Фотиҳани ўқийди, руку-сажда қилиб, ташаҳҳудга ўтиради ва салом бериб намозни тамомлайди.
2) Уч ракатли шом намозининг учинчи ракатига етишган киши ҳам имом салом бергандан кейин туриб бир ракатни зам сура билан ўқийди ва ушбу ракатда қаъдага ўтиради. Кейин туриб бир ракатни яна зам сура билан ўқиб намозни тугатади.
Бу ерда эътиборли томони кечикиб келган киши қолиб кетган ракатларни ўқиб олиш учун ўрнидан турганда у ёлғиз ўқувчи ҳукмида бўлади. (Фатавои Ҳиндия, Шарҳи виқоя). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
Амаллар сандиғи
Амаллар сандиғи
Унда ёлғиз бўласиз!
Абу Ҳайён Тавҳидий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Ал-басоир ваз-захоир» номли китобида келтиради:
«Димашқдаги бир қабрни устида шундай деб ёзиб қўйилганини кўрдим:
«Бу ер яхшилик қилганлар учун қандай ҳам яхши жой!».
Агар кимдир мендан қабрларни бирор ном билан номлашни талаб қилса мен қабрни «Амаллар сандиғи» деб номлаган бўлар эдим.
Бизга кичкина, тор, қоронғу, қўрқинчли ва хавфли кўринадиган жой кимдир учун жаннат боғларидан бир боғ бўлиши ҳам мумкин.
Биз йўқотган яқинларимиз учун бир неча кунгина йиғлаймиз. Аммо улар дунёдан қутилганларига хурсанд бўлишади.
Қабр қоронғудир. Уни Қуръон тиловати ва ибодатлар билан ёритайлик.
Қабр қўрқинчлидир. Уни садақаларимиз билан хотиржамлик маконига айлантирайлик.
Қабр тордир. Уни кўнгилларни олиш билан кенгайтирайлик.
Дунёдан топган бирор нарсамизни қабрга олиб кета олмаймиз. Фақатгина қилган яхшиликларимиз биз билан қабрга киради!
Абдулқодир Полвонов
Бериш ёқимлими ёки олишми?
Ҳикоя қилишларича, бир олим шогирди билан бирга дала оралаб кетаётган эди. Улар йўлда эски поябзал кўриб қолишди, яқин орадаги далада меҳнат қилаётган деҳқоннинг оёқ кийими бўлиши мумкин, ишини тугатиб, сўнг олиб кетса керак, деб ўйлашди.
Шогирд устозига: «Устоз бу деҳқонга бир ҳазил қилсак нима дейсиз, унинг оёқ кийимини яшириб, ҳолатни кузатайликчи, у қандай йўл тутар экан», деди.
Устоз шогирдига: «Биз бошқаларни хафа қилиб ўзимизни хурсанд қилишимиз, нотўғри бўлади. Бироқ сен бадавлат, қўлида катта мулкка эга инсонсан. Ўзинга ҳам ўша оддий деҳқонга ҳам саодатни жалб қилиш имкони бор. Бунинг учун сен пулингдан олгинда деҳқоннинг оёқ кийимига солиб қўй. Ана ундан кейин фақир кишининг бу ишга қандай муносабатда бўлишини кузатиш учун бирор жойга беркиниб ол», деди.
Шогирдга бу таклиф ёқди ва устози айтганидек деҳқоннинг поябзали ичига маълум миқдорда пул солиб, ўзлари дарахт ортига беркиниб олдилар. Бироз вақт ўтиб деҳқон даладаги ишларини якунлаб, кийимларини қоққанча поябзалини олиш учун келди.
Оёқ кийимини энди киймоқчи бўлган эдики, ичида нимадир борлигини пайқаб қолди. Қараса, маълум миқдорда пул бор экан. Чап оёғига ҳам поябзалини киймоқчи бўлганди, унда ҳам пул бор экан. У бу ҳолатдан ҳайрон бўлиб, поябзал ичидаги пулларга қараб турди. Туш кўрмаётганига ишонч ҳосил қилиш учун пулга тикилганча бир муддат туриб қолди.
Сўнг атрофга назар ташлади, бироқ ҳеч ким кўринмади. Пулларни ҳамёнига солиб, хорлик ҳолига тушиб, икки қўлини дуога очиб, кўзида ёш билан баланд овозда Роббисига нола қила бошлади: «Эй Роббим, Ўзинга шукрлар бўлсин. Эй аёлимнинг беморлигини, фарзандларимнинг оч қолиб, нон топа олмаётганини билган Буюк Зот, мени ва оиламни ҳалокатдан қутқардинг».
У шу ҳолда узоқ вақт қўлини дуога очган ҳолда йиғлаб, Аллоҳ таолонинг берган неъмати учун Унга шукр қилди. Бу ҳолатни кўрган шогирд таъсирланиб, кўзлари жиққа ёшга тўлди.
Устози ундан: «Поябзални яшириб қўйиш ҳақидаги биринчи таклифингдан кўра, ҳозир ўзингни бахтиёр ва хотиржам ҳис қилмаяпсанми?», дея ундан сўради.
Шогирд: «Модомики, тирик эканман, умр бўйи ибрат бўладиган дарс ўтиб бердингиз. Ҳаётим давомида тушунмаган мана бу гапнинг маъносини энди англаб етдим: «Бераётганингдаги ҳаловатни олганингда туядиган саодатдан кўра кўпроқ ҳис қиласан», деди.
Устоз: «Эй ўғлим, билиб қўй, бериш бир неча турли бўлади:
Жазолашга қодир бўла туриб, уни кечириб юборишинг — энг катта ҳадядир.
Биродарингнинг ҳақига ғойибона дуо қилишинг — энг катта ҳадядир.
Биродаринг учун узр исташинг, у ҳақда ёмон гумон қилмаслигинг — энг катта ҳадядир.
Биродарингнинг обрўсига тил теккизишдан сақланиб, уни ғийбат қилмаслигинг — энг катта ҳадядир».
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20864
@islomuz
Islomning maqsadi nima❓
Islom shariatida insonning imkonidan tashqari bo'lgan, uning ortiqcha qiynalishiga sabab bo'ladigan takliflar yo'q.
🕊 Islom — tinchlik, taraqqiyot, do'stlik dini. Islom keltirgan har bir ko'rsatma o'ta ishonchli ilmga suyangan. Islom taʻlimotlarining barchasi, shariat ahkomlarining hammasi insonni mukammal baxt-saodat bilan taʻminlashga qaratilgan.
Islom dini ham fikrga, ham hayotga, ham vijdonga ko'p narsalar beradi. Islom dinining asosi qulaylik hisoblanadi.
☺️☺️☺️☺️☺️
🌐 Premyera
@islomuz & @hilol_nashr
КАБУТАР БОҚИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ман кабутар боқаман. Эшитишимча, кабутарни фақат зийнат яъни чирой учун боқиш керак, учириш учун боқиб бўлмас экан. Мен эса фақат учишига қизиқиб боқаман. Шу жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ишқибозлик қилиб кетидан қувиб юрмаса кабутар боқиш жоиз. Уни учишига қизиқиб намозларнинг вақтини кечиктирмаслик, гаровлашиб қиморга айлантирмаслик шарт бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Эрон киносидан лавҳа.
Камбағал бир одам, пулсиз, ночор ҳолатда нон ўғирлади.
Сотувчи кўриб қолди ва тўхтатди.
Ёнида турган қизи сўради:
- Нима бўлди?
Сотувчи:
-Хеч нарса, отанг пулини ёддан чиқарибди.
Иккинчи сотувчи эса:
-Тўхтаб туринглар, сизлар олган бир қоп гуручингиз эсдан чиққан.
Туяқушга буларни ким ўргатган?
Туяқуш учишни билмайди, аммо у жуда тез чопади. Унинг тезлиги бир соатда 80 километрга етади.
Туяқушнинг барча сифатлари «энг» сўзи билан боғлиқ: энг учқур, энг катта, энг оғир. Мисол учун, Африка туяқуши билан ҳеч бир қуш бас келолмайди. Айримларининг бўйи 2,5 метр келади ва оғирлиги 130 килограммга етади. Бундай оғирликни қанотлари ёрдамида кўтариш хийла оғирлик қилади, тўғрими?!
Туяқуш тухумлари ҳам тухумлар орасида энг каттасидир. Унинг узунлиги 15-18 сантиметр, диаметри эса 13-15 сантиметр келади. Уни эрталабки нонуштага қайнатмоқчи бўлсангиз роппа-росса қирқ дақиқа вақтингизни олади. Ахир уникидан каттароқ тухум ҳам йўқ-да!
👉 Тўлиқ ўқиш:
@islomuz
РОССИЯДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устозлар дин йўлида қилаётган ишингизга Aллоҳ барака берсин, ажр мукофотини ўзи кўпайтириб берсин. Менинг саволим шундан иборатки биз Россияда ишлаймиз, мусофир бўлиб намозларни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқлигичами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияга бориб 15 кундан ортиқ туришни ният қилсангиз, муқим ҳисобланасиз. Намозларни тўлиқ ўқийсиз.
Одамлар орасида Россия ва бошқа чет давлатларда 15 кундан ортиқ юрган ватандошларни мусофир дейиш, "ватанидан узоқда юрган киши", маъносидадир. Лекин бу шаръий рухсатлар берилган "мусофир" маъносида эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалллам дедилар: “Албатта Аллоҳ субҳануҳу ва таоло: “Эй Одам боласи, Менинг ибодатимга фориғ бўл, қалбингни бойликка тўлдираман ва фақирлигингни кетказаман. Акс ҳолда, қўлингни иш билан машғул қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман”, дейди.
Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Ҳоким ва бошқалар ривояти.
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taqviym.uz/links
АРЗОН НАРХДА ОЛИБ, КЕЙИН ҚИММАТГА СОТСАМ БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓927-CАВОЛ: Мен тойсомон (пресс сомон) сезонида арзон нархда олиб, кейин қимматга сотсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ушбу савол эҳтикор масаласига оид савол. Ушбу масалага оид саволлар кўп бўлгани учун жавобга кенгроқ тўхталиб ўтишга ҳаракат қиламиз. Хадиси шарифларда эҳтикор хато ва лаънатга дучор қилувчи иш эканлиги таъкидланади. Эҳтикор ўзи нима? Эҳтикор луғатда бир нарсани қиммат бўлиши учун ушлаб туришга айтилади. Шариат истелоҳида эса инсонлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиш ва қимматлагунча ушлаб туришдир (Раддул муҳтор). Аксар фуқаҳолар эҳтикор озуқаларда бўлишини айтадилар. Эҳтикор ҳаром бўлиши учун бир неча шартлар мавжуд. Бу хусусда Ибн Қудома шундай дейди: "Учта шарт топилса эҳтикор ҳаром ҳисобланади.
Биринчи шарт сотиб олиш. Яъни ўзи яшаётган шаҳар ёки қишлоқдан сотиб олиш. Агар бошқа узоқ шаҳарлардан олиб келса ёки ўзи етиштирган нарсани сақлаб қўйса эҳтикор ҳисобланмайди.
Иккинчи шарт сотиб олинган нарса озуқа бўлиши керак. Озуқа бўлмаган нарсалар, масалан кийим-кечаклар ёки асосий озуқа бўлмаган нарсалар, масалан ширинликлар, асал каби нонхуруш учун ишлатиладиган нарсаларда эҳтикор юзага келмайди.
Учинчи шарт аҳолига зарар бўлиши. Бу икки ҳолатда юзага келади. Биринчиси кичкина шаҳар ёки қишлоқларда. Лекин катта ва кенг шаҳарларда эҳтикор ҳаром бўлмайди. Чунки уларда маълум миқдордаги нарсани сотиб олиш аҳолининг турмушига таъсир этмайди. Иккинчиси танглик ва қимматчилик ҳолатида шаҳарга кириб келган карвонни савдогарлар кутиб олиб сотиб олсалар. Лекин арзончилик вақтда сотиб олиб қўйиш ҳаром ҳисобланмайди. (Муғний, баъзи ўзгаришлар билан).
Юқоридагилардан шуни хулоса қилиш мумкинки, танглик ва қаҳатчилик бўлмаган ҳолатларда ва одамларга зарар бўлмайдиган вақтларда сомонни ёки умуман бошқа маҳсулотларни, масалан, дон маҳсулотлари, мева ва сабзовотни олиб сақлаш ва кейин қимматга сотиш жоиздир. Шунингдек, бошқа узоқ юртлардан олиб келиб ёки ўзи етиштирган маҳсулотларни сақлаб қўйиш шариатда жоиздир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
❗️Эртага рўза тутиш эсдан чиқмасин.
📎 Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
⏰ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:06
⏰ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:02
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
2023 ЙИЛГИ ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ ҚАЙ ТАРТИБДА БЎЛАДИ?
❗️Жорий йилда ҳам диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 20 июндан 20 июлга қадар давом этади.
Абитуриентлар ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
📝 таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📘 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
🔖 чет тили билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тили бўйича имтиҳон топширувчилар учун) асл нусхаси.
✅ Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига юртимиздаги ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролар қабул (тест синови) имтиҳонлари натижаларига кўра ўқишга қабул қилинади.
• Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфида 3 та олий ва 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаси мавжуд.
→ БАТАФСИЛ
• Мазкур диний таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонлар қайси фанлардан бўлади?
→ БАТАФСИЛ
• Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига хорижлик фуқаролар ҳам ҳужжат топширса бўладими? Уларнинг қабул ва имтиҳон жараёнлари қандай кечади?
→ БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taqviym.uz/links
#YANGI_NASHR_2023
✅“RIYOZUS SOLIHIN SHARHI ” ASARI NASHR ETILDI.
📝Kitob muallifi: Abu Zakariyyo Yahyo ibn Sharaf an-Navaviy.
🔰 Nashrga tayyorlovchilar: Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi ilmiy xodimi Hikmatulloh Abiyev va boshqalar.
🔹Kitob haqida: Faqihlarning buyugi va valiylarning ustuni deb sharaflangan atoqli olim Abu Zakariyyo Yahyo ibn Sharaf an-Navaviy qalamiga mansub ushbu “Riyozus solihin” ("Solihlar gulshani") kitobi bitilganiga salkam sakkiz yuz yil boʻldi. Shuncha yil oʻtgan boʻlsada, ushbu asar Qurʼoni Karim va Sunnati nabaviyya asosida insoniyatni hidoyatga chorlash, axloqini oʻnglash yo'lida katta xizmat qilib kelmoqda. Mazkur kitobda odob-axloqqa, ilmga targʻib qiluvchi, insoniy goʻzal fazilatlarga chorlovchi maʼlumotlar keltirilgan.
📖Hajmi: 408 bet
📚 Oʻlchami: 70×100 1/16.
📙Muqovasi: Qattiq
📑Nashriyot: "Hilol nashr"
Telegram |Facebook | Termiziy.uz | Twitter | Instagram | YouTube
ОМОНАТНИ ИШЛАТИБ ТУРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Омонатни ишлатиб, яна жойига қўйиб қўйса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлмайди. Омонатга қўйилган нарсадан эгасининг рухсатисиз фойдаланиш омонатга хиёнат ҳисобланади, агарчи у кейинчалик омонатни жойига қўйиб қўйса ҳам. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"То илм тортилмагунча, зилзилалар кўпаймагунча, (вақт қисқариб) замон ораси яқинлашмагунча, фитналар юзага чиқиб қотиллик кўпаймагунча Қиёмат қойим бўлмайди".
Имом Бухорий ривоятлари.
❇️ ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ! ❇️
☎️ Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази:
781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.
🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.
☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб, ибодат масалалари, хусусан ҳаж ва қурбонликка оид шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.
✅ Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!
Бизни саҳифалар:
Telegram | Facebook | Instagram | fatvouz">Tiktok
ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.
Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.
Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
Ҳаётини туну кун мол-дунё йиғиш билан ўтказди. Ва тўсатдан ўлим олиб кетди.
У ё қўлидаги дунёсидан фойдаланмади ва ё Охирати учун амал қилиб қолмади. Энди мол-дунёси бошқаларники, ҳисобни эса у беради.
Анас Солиҳ
ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Россияга ишлагани келганмиз. Бу ерда ҳаммом ҳам ҳожатхона ҳам бир жойда экан. Одамлар шу жойда таҳорат олишяпти. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги пайтда кўпқаватли уйларда ёки одам тиқилинч яшайдиган шаҳарлардаги бошқа уйларда, таҳорат қилиш жойи ва ҳожатхона бир ерда қилиб қуриляпти. Шунинг учун бу ҳолат кўпчилик мубтало бўлган ҳолатларга айланган. Шу сабабдан бугунги кунда уламолар бундай жойларда таҳорат қилишга рухсат беришган. Фақат бисмиллаҳни киришдан аввал айтасиз ва ўша кифоя қилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИМИЗДА ГЎШТИ ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ ҲАЙВОНЛАР
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#аудио
#таҳорат
Таҳоратсиз ҳолда телефондан Қуръон ўқиса бўладими?
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Ким намозни кечиктиришга одатланган бўлса, ҳаётидаги барча ишларини ортга суришга тайёргарлик кўраверсин: уйланиш, иш, зурриёт, офият... Зотан, Аллоҳ уни барча нарсада ортга суриб қўяди.
Ҳасан Басрий айтдилар:
«Агар сенга намозинг арзимас нарсага айланган бўлса, унда сен учун нима қадрли бўла олади?!
Намозинг қанчалик тўғри бўлса, ҳаётинг ҳам шунчалик тўғри бўлади.
Ахир билмайсанми, намоз «нажот»га яқин туради?! «Ҳаййа ъалас-солааҳ! Ҳаййа ъалал-фалааҳ!» (Намозга келинглар! Нажотга келинглар!)
Қандай қилиб Аллоҳдан У Зотнинг чақириғига жавоб қилмай туриб муваффақият сўрайсан?!»
Аллоҳим! Бизларни намозни ўз вақтида адо этадиганлардан қилгин!
Анвар Аҳмад
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taplink.cc/bayyinauz
Намозларни енгил ва ўз вақтида ўқиш сирлари:
1. гуноҳдан узоқ бўлиш;
2. доим таҳоратда юриш;
3. азон айтилиши билан, яъни намоз вақти кириши билан намозни ўқиб олиш.
Tashriq takbirlari qachon va qanday aytiladi?
Yaqinlaringizga ham ulashing!
@islomuz
Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорат
Эртага, 27 июнь сешанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
Ғафлатда қолманг. Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг!
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20797
@islomuz
КОБАЛТНИ БЕРСАМ БИР ЙИЛДА ЖЕНТРА ОЛИБ БЕРИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен Россияда ишлайман. Мен Россияга ишлашга кетишдан олдин машинамни бир яқин танишимга бериб кетар эдим. Ўрнига маълум бир вақтда менга бошқа машина олиб берар эди. Шу судхўрликка кирмайдими? Мисол учун кобальт машинасини берсам, бир йилда жентра олиб берса. Шу жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу келишув шаръан тўғри эмас. Буни тўғрилашни йўли машинангизни нархлаб насияга маълум муддатга сотиб кетасиз, келгандан кейин келишилган пулни олиб, ўзингиз хоҳлаган машинани оласиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Диний таълим муассасалари билан қандай боғланиш мумкин?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларининг 2023-2024 ўқув йили қабул жараёнлари бўйича маълумот олишни истасангиз қуйидаги манзил, телефон рақамлар, интернет сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларга мурожаат қилишингиз мумкин:
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ:
1. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Телефон рақами: 71-227-42-37 Сайти: www.oliymahad.uz Telegram канали: /channel/oliymahad 41.3388788,69.2388493,60m/data=!3m1!1e3!4m15!1m8!3m7!1s0x38ae8b0cc379e9c3:0xa5a9323b4aa5cb98!2z0KLQsNGI0LrQtdC90YIsINCj0LfQsdC10LrQuNGB0YLQsNC9!3b1!8m2!3d41.2994958!4d69.2400734!16zL20vMGZzbXk!3m5!1s0x38ae8c7f951380ed:0x8261c6069e45cca1!8m2!3d41.3388841!4d69.239034!16s%2Fg%2F11b7glp7k0?hl=ru">Жойлашув манзили?
2. Мир Араб олий мадрасаси Телефон рақами: 95-604-45-97 Сайти: www.mirarab.uz Telegram канали: /channel/Mirarabuz Жойлашув манзили?
3. Ҳадис илми мактаби Телефон рақами: 66-240-20-51 Сайти: www.muhaddis.uz Telegram канали: /channel/muhaddisuz Жойлашув манзили?
ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ:
1. "Кўкалдош" ўрта махсус ислом таълим муассасаси Телефон рақами: 71-244-48-27 Сайти: www.kukaldosh.uz Telegram канали: /channel/kukaldoshuz Жойлашув манзили?
2. "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси Телефон рақами: 71-248-47-52 Сайти: www.xadicha.uz Telegram канали: /channel/xadichauz Жойлашув манзили?
3. "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом таълим муассасаси Телефон рақами: 90-209-68-70 Сайти: www.maxdum.iiau.uz Telegram канали: /channel/maxdumuz Жойлашув манзили?
4. "Ҳидоя" ўрта махсус ислом таълим муассасаси Телефон рақами: 88-572-6006 Сайти: www.hidoya.uz Telegram канали: /channel/hidoyauz Жойлашув манзили?
5. "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси Телефон рақами: 75-542-74-25 Сайти: www.xojabuxoriy.uz Telegram канали: /channel/Xojabuxoriy Жойлашув манзили?
6. "Мир Араб" ўрта махсус ислом таълим муассасаси Телефон рақами: 95-420-45-97 Сайти: www.mirarabmadrasa.uz Telegram канали: /channel/mirarabmadrasa Жойлашув манзили?
7. "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси Телефон рақами: 65-221-77-44 Сайти: www.juyborikalon.uz Telegram канали: /channel/juyborikalon Жойлашув манзили?
8. "Фахриддин ар-Розий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси Телефон рақами: 95-606-92-55 Сайти: www.arroziy.uz Telegram канали: /channel/arroziyuz Жойлашув манзили?
9. "Муҳаммад ал-Беруний" ўрта махсус ислом таълим муассасаси Телефон рақами: 55-101-55-12 Сайти: www.alberuniy.uz Telegram канали: /channel/alberuniyuz Жойлашув манзили?
10. "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси Телефон рақами: 55-451-05-96 Сайти: www.imomtermiziy.uz Telegram канали: /channel/termiziylar Жойлашув манзили?
Диний таълим муассасаларига оид энг муҳим маълумотлар, долзарб савол-жавоблар ва сўнгги янгиликларни islom.uz сайтининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида кузатиб боринг.
@islomuz