Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат
🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
🌹 Равза — боғ деган маънони билдиради.
🤲 Уламолар бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат боғига ўхшайди, деб таъриф берганлар.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Хавотирдагиларга тасалли бериш
Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: "Ким дўстини хавотирланган, қайғуланган ҳолатда кўрса, унга ғамини кетказадиган, кўнглини хотиржам қиладиган сўзларни айтиши мустаҳаб бўлади".
"Фатҳул-Борий". 9/363.
Дўстларимизни қайғу ёки хавотирда кўрсак албатта, “Не гап? Бирон ёрдам керакмасми? Ин шаа Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади”, каби сўзлар билан тасалли беришимиз лозим.
Суннатуллоҳ Абдулбосит
———
Bayyina.uz
НАБАВИЙ ТАЪЛИМОТ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир аъробий туриб, масжид(нинг чети)да бавл қилди. Одамлар унга ташланиш учун ўринларидан туришган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: “Уни тек қўйинглар ва бавлининг устига бир челак [ёки бир пақир] сув қуйинглар. Ахир осонлаштирувчи этиб юборилгансиз, қийинлаштирувчи қилиб юборилмагансиз”, дедилар”.
Имом Бухорий ривоят қилган.
- Мункар ишлардан қўполлик билан, масхара билан қайтарилмайди.
- Қўполлик ва масхара қилиб қайтариш набавий таълимотга зид иш.
- Қўполлик ва масхара одамларни диндан нафратлантириб қўяди.
- Билмаган кишига мулойимлик билан таълим берилади.
- Эҳтимол у киши шуни тўғри деб ўйлаб қилаётгандир.
- Эҳтимол, у Исломга янги киргандир.
- Эҳтимол, у кишининг қандайдир биз билмаган узри бордир.
- Эҳтимол, ...
- Эҳтимол, ...
- Эҳтимол, ...
- Эҳтимол, қӯполлик ва масхара қилаётганлар бу ишлари билан ундан кӯра каттароқ мункарни қилишаётгандир.
Мункар ишларни ҳеч қачон оқламаймиз. Лекин уни набавий таълимот билан бартараф этишга буюрилганмиз. ....
Қанийди, ҳадисдаги кўрсатмага ҳаммамиз амал қилолсак, ...
«Ҳикматлар чашмаси»дан
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taplink.cc/bayyinauz
#бахтиёроила
Бахтиёр оила
Бўлажак келин-куёв қандай бўлиши керак, қайнона-келин, маҳрам ва номаҳрам, фарзанд тарбияси каби масалаларда етарли илм ва кўникмага эҳтиёжи бор бўлган мухлислармизни islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида тақдим этилган «Бахтиёр оила» туркум кўрсатувини томоша қилишга таклиф этамиз.
Ушбу кўрсатувлар жамиятимиздаги оилавий муаммоларга ижобий ечим бўлади деган умиддамиз. Бахтиёр оила мавзусидаги кўрсатувлар билан танишиб чиқиш учун ҳаволага мурожаат қилинг:
1. Kimga uylanish kerak?
2. Kimga turmushga chiqish kerak?
3. To'y qanday bo'ladi?
4. To'y kimning zimmasida?
5. Yangi hayot Zafar o'ylagandek boshlanmadi
6. Ko'cha xandon, uy zindon
7. Tong saharlab ko'cha supurtirishadi
8. Qaynonalar bizni noto'g'ri tushunishmasin!
9. U uyda qat'iyatli erkak yo'q
10. Hurmati musohara
11. Farzand ham Allohdan ekanligini bilsak edi...
12. O'g'il farzand ko'rish tajribasi
13. Farzand tug'ilganda qilinadigan amallar
14. Farzandga ismni kim qo'yishi kerak?
15. Farzand ta'minotini kim qilishi kerak?
16. Ta'minot otadan, tarbiya onadan
17. Kelajakni rasvo qilayotgan otalar
18. Baxtiyor oila bo'yicha imtihon
19. Oyat, Hadis: 24 ta like, Qitmircha post: 500 ta like
20. Internetda fahshdan pul topayotganlar
21. Bolalaringiz o'rtasida adolat qilinglar!
22. Ota-ona ta'minotini kim qilishi kerak?
23. «O'yinchoq emas meros masalasi»
24. Qush uyasida ko'rganini qiladi
25. Faxsh botqog'iga botgan o'zbek seriallari
26. Fahshni targ'ib qilayotgan kulgu jamoalari
27. Ota-onaning farzand ustidagi haqlari
28. Allohning roziligi ota-onaning roziligi ichidadir
29. Psixologlar haqida «Oila kerak emas bizga»
30. Taloq qilaymi yoki oq bo'laymi?
31. Uyingizdagi Jannat eshigi
32. Onasidan xotinini ustun ko'rgan yigit
33. Uyingdagi ota-onang yo jannating yo do'zaxing
34. Silai rahm haqida
35. Ajrashgan ayolning ta'minotini kim qiladi?
36. Er-xotin orasida taloq masalasi
37. Er-xotin orasiga nizo soluvchilar
38. Qanday ayolga jannat hidi harom bo'ladi?
39. Erkaklar erkaklik maqomida turishi kerak
40. Ona o'g'lini rashk qilsa uylantirib nima qiladi?
41. 1. Erkaklar bu imkoniyatni suiste'mol qilmasinlar
41. 2. Ajrim: idda muddati qancha, bolalar kimda qoladi?
42. Qaysi birimiz eng yaxshi?
43. Oilaviy munosabatlar: romantika, rashk, dam solish...
44. Ayolining quchog'ida Qur'on o'qish...
45. Erkaklar uchun zarur sunnatlar
46. Ayolini aybi uchun jazolash shart(mi)?
47. Alloh — Arhamur rohimiyndir
48. Haqiqiy romantika qanday bo'ladi?
49. Ahli ayoliga muhabbatli bo'lish sunnat amaldir
@islomuz
Кўк кит Ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. Кўк кит овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ ейишга эҳтиёжи бор. Кунига дейсизми? Ҳа, ҳар бир кунига!
Аллоҳ уни яратди ва Ўзи билгувчи ҳикматига кўра унинг ризқига кафил бўлди. Бир кунига 3,5 тонна емишни ризқини биттагина маҳлуқига етказиб қўйган Зот ҳақида билатуриб ўзингнинг ризқинг хусусида безовта бўляпсанми?...
Аллоҳдан ёрдам сўра, ризқ сабабларини ушла ва Аллоҳга ишон.
Изоҳ: Кўк кит – шу замоннинг энг катта маҳлуқоти, балким энг оғири ҳам. Узунлиги 33 метрни ташкил этса, оғирлиги 150 тоннадан сал ошади. У мўйловчи китлар оиласига мансуб бўлиб денгиз планктонлари, яъни денгизўтлари ва жониворлари билан озиқланади.
«Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам Аллоҳ ризқ берадир...».
(Анкабут сураси, 60-оят).
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taplink.cc/bayyinauz
Шубҳасиз, бўш идиш тўлдирилади. Аввало, онг ва қалблар соғлом эътиқод, дунёқараш ва гўзал хулқлар билан тулдирилиши лозим.
Читать полностью…Тафаккур
Оталаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризқга қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб ухлар ва таҳажжудга турар, ўз вақтида бомдод намозига уйғонар эдилар. Шунда жисмлари дам олиб, асаблари жойида бўлар эди.
Бугун эса кечки 11 да овқатланамиз, соат 1 да ухлаймиз ва 9 да уйғонамиз...
Аллоҳнинг кўрсатган йўлини ўзгартирдик. Натижада Аллоҳ бизни саломатлигимизни беморликка ва роҳатланишимиз ўрнини чарчоққа алмаштириб қўйди...
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20499
@islomuz
"Folga ishonma, folsiz ham yurma" deyish gunoh
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
ЎЛИК ТУҒИЛГАН БОЛАГА ЖАНОЗА
#жаноза_намози
❓15-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Ой-куни тўлмай тушиб қолган болага жаноза намози ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Агар бола тирик туғилса ёки унга далолат қилувчи аломат (масалан, қимирласа, йиғласа) бўлса, унга исм қўйилади, ювилиб кафанланади ва жаноза ўқиб кўмилади. Аммо ўлик туғилса, унга жаноза ўқилмайди, исм қўйилмайди, ювиб, матога ўраб дафн қилинади ("Баҳрур роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollarСавол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
РАМАЗОН ҲАЙИТИДА ҲАМ АРАФА БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Арафа куни Рамазон ҳайитидан бир кун олдинги кунми ё Қурбон ҳайитидан бир кун олдинги кунми? Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда ҳар-хил гапларни учратяпмиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Арафа куни шариатимиз нуқтаи назаридан Қуръбон ҳайитидан олдинги — ҳожилар Арафот тоғига чиқадиган кундир. Халқимиз урфида эса, ҳар бир муҳим санадан олдинги кунни арафа дейишлик одат тусига кирган. Масалан, байрам арафасида, никоҳ тўйи арафасида ва ҳоказо, деганимизда, шу муҳим кунлардан олдинги кунни тушунамиз. Шу жиҳатдан олиб қараганда тилимиз ва урфимизга кўра Рамазон ҳайитидан аввалги куннинг арафа дейилиши жоиздир. Шундай экан, бу нарсани жиддий хато сифатида талқин қилмаслик керак. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
✅ РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).
🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
АЗОН ОВОЗИ ҚИСМАН УЗИЛИБ ЭШИТИЛАДИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Менга масжид бир оз узоқ бўлгани учун Азон овози қисман узилиб эшитилади. Шу вазиятда намозни ўқишим учун алоҳида азон айтишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Доим масжидларида азон айтилиб турадиган шаҳар ва маҳаллаларда яшовчилар, уйларида азон ва такбирсиз намоз ўқишлари жоиз, макруҳ бўлмайди. Лекин шунда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишлари афзал бўлади, савобга эришадилар.
Демак, сизни шароитингизда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишингиз афзал бўлади, савобга эришасиз. Зеро, ҳадиси шарифда шундай дейилади:
إِذَا كَانَ الرَّجُلُ بِأَرْضِ قِيٍّ ـ أي فلاة ـ فَحَانَتِ الصَّلَاةُ، فَلْيَتَوَضَّأْ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ مَاءً، فَلْيَتَيَمَّمْ، فَإِنْ أَقَامَ صَلَّى مَعَهُ مَلَكَاهُ، وَإِنْ أَذَّنَ وَأَقَامَ، صَلَّى خَلْفَهُ مِنْ جُنُودِ اللهِ مَا لَا يُرَى طَرَفَاهُ.
“Бир киши саҳро жойда бўлганда намоз вақти кирса, таҳорат қилсин, сув тополмаса, таяммум қилсин. Иқомат такбири билан намоз ўқиса, у билан икки фаришта намоз ўқийди. Агар азон ва иқомат айтиб намоз ўқиса, унинг орқасида икки чети кўринмайдиган Аллоҳнинг қўшинлари намоз ўқийди” (Салмон Форсий разияллоҳу анҳудан Имом Табароний Имом Абдурраззоқ ривоятлари).
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
РИЁКОР БЎЛИБ ҚОЛМАЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 7 ой бўлди. Кўчада дўппи кийиб юрсам "Ҳа намозхонмисан" деб сўрашяпти. "Ҳа, намоз ўқишни бошладим", дейман. Шу риёга кириб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз: "Фарз ибодатларни адо қилишда риё йўқ", дейишади. Бу дегани Сиз "Ҳа, намоз ўқишни бошладим" дейишингиз ёки "Рамазон рўзасини тутаман" дейишингиз риё бўлмайди. Чунки булар ҳар бир мусулмон киши бажариши лозим бўлган ибодатлар ҳисобланади. Динимизда нафл — қўшимча ибодатларда риёдан сақланишга буюрилган. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
Матни қисқа салавотлар
1. “Аллоҳумма солли ва саллим ва борик ъало саййидино Муҳаммадив ва ъало олиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн” (“Ал-адъийатул-воридату фил-ойотил каримати вал-аҳолисиш-шарифаҳ”, 149-с).
Маъноси: Ё Аллоҳ! Саййидимиз ҳазрат Муҳаммадга, у зотнинг оилалари (аҳли)га ва жамиъи саҳобаларига раҳмат айла, салом айла ва барчаларини муборак-баракотли қил!
2. “Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадив ва ъало оли саййидино Муҳаммад”.
Маъноси: Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га раҳмат айла!
3. “Аллоҳумма солли ъало саййидино Муҳаммадин ъабдика ва набиййика ва ҳабибика ва Расуликан-Набиййил-уммиййи ва ъало олиҳи ва соҳбиҳи ва саллим” (“Ал-адъийатул-воридату фил-ойотил каримати вал-аҳодисиш-шарифаҳ”, 61-с).
Маъноси: Ё Аллоҳ! Бизнинг саййидимиз, Сенинг банданг, пайғамбаринг, ҳабибинг ва уммий набий бўлмиш Расулинг ҳазрат Муҳаммадга ва у зотнинг оилалари (аҳли)га ва саҳобаларига салоту салом ёғдир!
Расулиҳин-набиййил умиййи... (“Унинг уммий Пайғамбари бўлган Расулига”) деган ибора Қуръони Каримнинг «Аъроф» сураси, 158-оятида, яна «Анкабут» сураси, 48-оятида келгани юқорида айтилди. Шунинг учун бу салавот ҳам жуда савобли салавотлардан ҳисобланади.
Ориф Абул-Аббос ал-Марисийдан нақл қилинишгича, ким бу салавотни бир кеча-кундузда беш юз марта ўқишда бардавом бўлса, тушида ҳазрат Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўрмагунича вафот этмайди.
Манба
ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН СОАТ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва: «Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб туриб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, У Зот унга ўшани албатта бергай», – дедилар ва қўллари билан у (соат)нинг озлигини кўрсатдилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Telegram | Youtube
ШАРИАТ ЮЗАСИДАН НИМА ҚИЛИШЛИК КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен ҳозирда бўйдоқман, ёшим 23 да. Бомдод намозига турган пайтимда кўпинча уйқуда эҳтилом бўлиб қоляпман. Кейин қарасам бомдод намозига оз вақт қолган бўлади ёки намоз вақти кирган бўлади. Шундай вазиятда шариат юзасидан нима қилишлик керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агарчи намоз вақти чиқиб кетишига оз қолган бўлсада ғусл қилиб сўнг намоз ўқийди. Намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилишга улгурса, ғусл қилиб намоз ўқийди. Агар ғусл қилгунча вақт чиқиб кетса, намознинг қазосини ўқийди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ona o'limi oldidan xat yozib qoldiribti
Ona vafot etibti, tabiiyki farzand onasini qabristonga qo'yib uyiga qaytibdi,
Uyga kelganda esa onasi yotgan uyga kirib biroz yig'lab ko'nglini bo'shatibdi.
Songra uyning javonidagi onasi doim koz qora chiğidek asrab kelgan qutichani ochibdi ichida esa bir maktub va bir dori bor ekan
Xatda esa:
Bolam men o'lsam yig'laysan, bolaligingdan yig'lasang tomog'ing og'riqdan shishib ketadigan odating bor bu esa tomoq og'rig'i uchun dori üni ichib ol deb... yozilgan Ekan.
Hozrda o'zimizda mavjud bo'lgan boyliklarimizni
borida, boricha, ardoqlaylik.
Xulosa har kim uchun....
Рамазондан кейин қандай яшамоқчимиз?
Ҳар бир рўзадор, рўзаси ва қиёми-таровиҳ намози солиҳ, мақбул бўлишини умид қилади. Саъй-ҳаракатини Аллоҳнинг наздида мақтовга сазовор бўлиши хоҳлайди. Ва манашу хоҳишлари рўёбга чиқиши учун Аллоҳга дуо қилади. Зеро у Рамазон ойи рўзасини тутди ва тунларини намоз билан ўтказди.
Энди бу амалларининг қабул бўлгани ишорали аломатлари, далолат қиладиган далиллари ҳамда ушбу тилакнинг ҳосил бўлиши умид қилинадиган сифатлари бўлади.
Шулардан: Инсон Рамазондан кейин олдингига қараганда рағбат ва қаттиқ хоҳиш билан ибодатга юзланувчи, фарз ва вожибларни муҳофа қилувчи, намозларни жамоат билан масжидларда адо этувчи, маъруф-яхшиликни суювчи, унга амал қилиб, буюрувчи, мункарни ёмон кўриб, ундан четлашиб, ҳазир бўлишга чақирувчи бўлган ҳолатда ўзини яхшилик, тўғри-устиворлик ва тоатда бўлишидир.
👉 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/7682
@islomuz
#ТАБРИК
🚶Бир ёш бола: «Менда сизга аталган катта маблағ бор» деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Ўн сўм берса керак» деб ўйлайсиз.
👨💼 Агар катта корхона мудири: «Менда сизга аталган катта маблағ бор», деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Миллион сўм берса керак» деб ўйлайсиз.
🤴 Агар подшоҳ: «Менда сизга аталган катта маблағ бор» деса, унинг мавқеи ва даражасидан келиб чиқиб, «Миллиард сўм берса керак» деб ўйлайсиз.
☝️ Агар бутун оламларнинг подшохи Аллоҳ таоло: “Рўза мен учун. Банда таомини, ичимлигини ва шаҳватини мен учун тарк қилади, унинг (рўзанинг) мукофотини ўзим бераман", (#ҳадис) деса нима деб ўйлайсиз?!
✅ Меҳрибон Роббимизнинг рўзадорлар учун улуғ мукофотлари ва мағфирати барчамизга тўлиқ насиб қилсин 🤲🤲
🍃🌸🌹 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН 💐🌸🍃
Яқинларни ҳам табрикланг!
Каналга уланиш⤵️ https://t.me/joinchat/DbFIyxykfDDI4BEvilEtEg
✅ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2023 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 21 апрель (шаввол ойи 1 куни) жума кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
🌙 Шунга кўра 2023 йил 21 апрель жума куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 06:00 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.
🌙 Рамазон ҳайити намозини вилоятларда ўқиладиган вақтлари:
1. Андижон вилояти 05:50
2. Бухоро вилояти 06:20
3. Жиззах вилояти 06:10
4. Навоий вилояти 06:20
5. Наманган вилояти 05:50
6. Самарқанд вилояти 06:20
7. Сирдарё вилояти 06:00
8. Сурхондарё вилояти 06:15
9. Тошкент вилояти 06:00
10. Тошкент шаҳри 06:00
11. Фарғона вилояти 05:50
12. Хоразм вилояти 06:30
13. Қашқадарё вилояти 06:20
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:40
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Рамазон ҳайити 21 апрелга тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда
Рамазон ҳайитининг санаси – ишчи гуруҳнинг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин, 2023 йил 20 апрел куни эълон қилинади. Шунингдек, диний идора ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлишга ҳамда ҳайит кунини белгилаш атрофидаги маълумотларни турлича талқин қилмасликка чақирди.
🕌 Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.
❗️Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taplink.cc/bayyinauz