Рамазон ҳайити қачон?
Агар Рамазон ойи 29 кун келса, яъни пайшанба куни кечки пайт шаввол ойининг янги ҳилоли кўринса, жума куни ҳайит бўлади.
Агар янги ҳилол кўринмаса, Рамазон ойи 30 кун келган бўлади ва шанба куни ҳайит бўлади.
Буни эса пайшанба куни кечки пайт кузатиб, хулоса қилиш мумкин (агар астрономик ҳисоб-китобларга асосланиб, олдиндан айтилмаса). Демак, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатвосини кутамиз.
Асоссиз маълумот ва эълонларни тарқатиш эса мўмин-мусулмонларни алдаш ва чалғитиш ҳисобланади.
#Ҳақиқат
Қадр кечасида ухлаб, янги йил кечасида то тонга қадар бедор бўлган бу уммат, жудолигу-хорлиги сабабини сўрамай қўяверсин!
Азҳари Шариф шайхи Аҳмад Тоййиб
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taqviym.uz/links
#ЭСЛАТМА
МУБОРАК ҚАДР КЕЧАСИ
Азизлар, бугун 15-апрел, шанба, Рамазон ойи охирги ўн кунлигининг биринчи тоқ, яъни 25-кечасидир.
Шу бугунги тоқ кечадан бошлаб қолган тоқ кечалари ҳам шом намозидан бомдод намозига қадар биз, мўмин-мусулмонлар имкон қадар бедор бўлиб, ибодат билан шуғулланишимиз зарур. Қадр кечаси Рамазон ойи охирги ўн кунининг тоқ кунларидан бирида яширилган.
Зеро, Оиша онамиз ривоят килган саҳиҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунидан изланглар". Бухорийнинг ривоятларида эса: "Рамазоннинг охирги ўн кунининг тоқ кечаларида (изланглар)", деб хабар берилган.
Шундай экан, муқаддас Рамазон ойи муборак кечасининг баракотларидан бебаҳра қолмаслик учун астойдил сайъ-ҳаракат қилайлик.
ҚАДР КЕЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
«Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар»
(Термизий, Ибн Можа ривояти)
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taqviym.uz/links
Ёш ўтиб, соғликда муаммолар пайдо бўла бошлагач ТАЯММУМ ва унинг ҳукмларини билмаган киши ўзини қийнаб қўяди ёки ибодатларни ташлаб қўяди.
Читать полностью…ДУОИНГИЗ ИЖОБАТ БЎЛДИ
Доктор Ишон Ҳусайний сафарга отланди. Тиббиёт соҳасида кўрсатган хизматлари учун халқаро анжуманга таклиф этилган.
Самолёт осмонга кўтарилди-ю, об-ҳаво айнигани боис йўналишини ўзгартириб, бошқа шаҳарга қўнди. Кейинги рейс ўн олти соатдан сўнг экан. Бундан хабар топган доктор қаттиқ асабийлашди: “Шунча вақт кута олмайман, кечга қоламан ахир!” Аэропорт ходимлари ижарага автомашина олиб, манзилга тезроқ етиб бориш мумкинлигини айтишди.
Жаноб Ҳусайний шоша-пиша йўлга чиқди, аммо аксига олиб, тез орада жала қуя бошлади. Атрофда на бир зот, на бошқа улов кўринади. Бундай ҳавода машина бошқаришнинг ўзи бўлмайди. Доктор йўл юзидаги чоғроқ бир уй ёнида тўхтаб, эшикни тақиллатган эди, қулфланмаган экан. Ёмғирда ивиб кетган мусофир мезбондан ижозат ҳам сўрамай, ўзини ичкарига урди. Унга кекса аёл пешвоз чиқди. Доктор онахонга узрини айтиб, ҳовлиққан кўйи вазиятни тушунтирди:
– Зудлик билан қўнғироқ қилишим лозим, телефонингизни бериб турсангиз.
Аёл кутилмаган меҳмоннинг аҳволини кўриб, унга ачинди:
– Болам, ичкарига киринг, бир пиёла чой ичиб, уст-бошингизни қуритиб олинг. Иш қочмас...
Доктор бу гапларга аҳамият бермай, илтимосини такрорлади:
– Телефонингиз борми, қўнғироқ қилиб олсам бўладими?
– Телефонимиз йўқ-да, болам, – хижолатомуз жавоб берди аёл.
Чорасиз қолган меҳмон онахоннинг таклифини қабул қилди, ичкарига кириб исинди, эгнини қуритди, бир оз тамадди қилди. Шунда қўшни хонада унсизгина ётган гўдакка кўзи тушди. Тепасига бориб, унинг хаста эканини англади.
– Холажон, бу болага нима бўлган?
– Бу неварам... ҳам отаси, ҳам онасидан айрилган. Шаҳарчамиз шифокорлари касалига чора топа олишмади. Уларнинг айтишича, пойтахт томонларда Ишон Ҳусайний дегани бор экан, неварамни фақат шу одам даволай олармиш. Уни қанақа қилиб топаман? Ўзим у ёқларга боролмасам, бировни жўнатиб, чақиртирай десам, қўлим калталик қилади... – Онахоннинг овози титраб кетди. – Кечаю кундуз Парвардигорга илтижо қилиб, жигарбандимнинг дардига даво топадиган ўша бандангга рўпара қил, дейман.
Хокисор бу аёлнинг гапларини тингларкан, жаноб Ҳусайнийнинг бўғзига бир нима тиқилди, кўзлари ёшланди.
Холажон, Аллоҳ дуоларингизни қабул қилибди. Сизнинг илтижоларингиз осмонда чақмоқ чақтириб, самолётни ерга қўндирди, жалалар қуйдирди ва ниҳоят, мени эшигингизга келтирди. Сиз излаётган доктор Ҳусайний мен бўламан. Яратган бандаларининг чин ихлос билан қилган дуоларини ижобат этишига, истакларини рўёбга чиқаришига яна бир бор имон келтирдим. Гўдакка шифони Аллоҳ беради, мен бир сабабчиман, холос.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@hamd_masjidi
Кундузи рўза оғиз, тунда таровеҳда қоим бўлиб, садақалар улашиб, хатми Қуръон қилиб, одамларни ҳожатини чиқариб юрсангда, кейин бошқа киши келиб барча ҳасанот ва яхшиликларингни олиб кетишидан эҳтиёт бўлинг!
Ғийбат қилишдан эҳтиёт бўлинглар!!!
———
Bayyina.uz | #Рамазон_2023
📹 Vafot etganlar ruhidan madad so'rash | Zikr ahlidan so'rang →
👤 #Islom_uz islomuz">→
Таровеҳ намозлари қандай ўқилади? (1-кеча) | Азизхўжа домла Иноятов
– Таровеҳ сўзининг луғавий маъноси;
– Таровеҳга кеч қолган одам аввал қайси намозни ўқийди?
– Таровеҳдаги Қуръон хатмидан қолдириб юборган суралар масаласи;
YouTube: → https://youtu.be/mDMeDmzmrDw
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taqviym.uz/links
#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя
✅2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)
❓Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Қандай амаллар рўзани бузади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
Telegram | Instagram | Facebook
fatvouz">🔗 Улашинг:fatvouz"> @diniysavollar
🌙 RAMAZON TAQVIMI
m.2023 / h.1444 (Toshkent uchun)
🕓 Yurtimiz hududlaridagi saharlik va iftorlik vaqtlarining Toshkent vaqtiga nisbatan tafovuti:
🔸Toshkentdan oldin: Angren–3/3, Andijon–11/12, Xonobod–14/15, Shahrixon–10/12, Xo‘jaobod–12/13, Namangan–9/9, Pop–6/7, Chortoq–9/10, Chust–7/8, Farg‘ona–8/10, Rishton–6/8, Qo‘qon–5/7, Quva–9/12.
🔹Toshkentdan keyin: Bekobod–2/0, Buxoro–22/19, Gazli–25/23, G‘ijduvon–21/18, Qorako‘l–25/21, Guliston–4/2, Sardoba–5/4, Jizzax–8/6, Zomin–6/3, Forish–10/9, G‘allaorol–9/7, Navoiy–18/16, Zarafshon–22/24, Mingbuloq–25/26, Konimex–20/21, Nurota–17/16, Uchquduq–16/14, Nukus–37/39, Mo‘ynoq–37/42, Taxtako‘pir–34/37, To‘rtko‘l–33/34, Qo‘ng‘irot–39/42, Samarqand–12/9, Ishtixon–14/11, Mirbozor–12/9, Kattaqo‘rg‘on–15/12, Urgut–12/10, Termiz–14/7, Boysun–13/8, Denov–10/5, Sherobod–15/9, Sho‘rchi–11/5, Qarshi–18/13, Dehqonobod–15/10, Koson–19/14, Muborak–20/16, Shahrisabz–14/9, G‘uzor–17/11. Urganch–37/34.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal
🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
РАМАЗОНГА МИНИМУМ ТАВСИЯ
1. Бомдод, ҳуфтон ва таровеҳ намозларини масжидда ўқиш;
2. Илм суҳбатларида қатнашиш ва тинглаш;
3. Қуръонни камида бир марта хатм қилиб ўқиб чиқиш;
4. Кўз, қулоқ, қалб ва бошқа аъзоларни ҳаромдан сақлаш;Агар бунга узрсиз қодир бўлмасангиз, иймонингизни яхшилаб текшириб олинг!
Саҳл Тустарийдан: "Агар Аллоҳ бандасини севиб қолса нима қилади?" дея сўрашди. У киши жавоб қилдилар: "Хато қилганда истиғфор айтишга илҳомлантириб қўяди".
Астағфируллоҳа ва атубу илайҳ. (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).
Суҳбатдошни танланглар
Аллоҳ таоло айтади: “Эвоҳ! Қани эди, фалончини дўст тутмаган бўлсам. Батаҳқиқ, менга Зикр келганидан сўнг, у мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетувчидир”.
Фурқон сураси, 28-29 оятлар.
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Фожирлар билан ҳолва егандан кўра, аброрлар (яхшилар) билан тош ташиганинг яхшироқдир”.
“Ровзатул уқало” китобидан
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taqviym.uz/links
Қадр кечаси амаллари ва эътикоф ҳақида | Азизхўжа домла Иноятов
YouTube: → https://youtu.be/8rQMbLhp1dk
———
Bayyina.uz | #Рамазон_2023
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taqviym.uz/links
Британиянинг Кембриж университети тарихда биринчи марта очиқ ифторлик уюштирди.
🌙 Унда юзлаб одамлар, университет ходимлари, талабалар ва оддий фуқаролар иштирок этди.
🕋 https://islom.uz/video/20475
@islomuz
#РАМАЗОН2023
#закот #фитр #фидя
✅2023 (ҳижрий 1444) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)
❓САВОЛ: Закотни умумий хайрия фондларга ўтказсак буладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закотни марака учун ишлатса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Мен иккинчи гуруҳ ногирониман. Мен ҳам закот берсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Ҳовлимни сотсам ундай закот бераманми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Қорамолнинг закоти
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закот беришда ният қилиш шартми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закотни кечиктириш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закотнинг моҳияти нима?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Киши закотга қодир бўлганини қандай аниқлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Чорва молларидан қандай закот берилади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
❓САВОЛ: Закот кимларга берилади ва кимларга берилмайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Telegram | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ўлимингиздан кейин одамлар сизни жуда тез унутишларини билганингизда эди, фақат Аллоҳнинг розилигини истаб яшаган бўлар эдингиз
Анас Солиҳ
УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Уйқуга зор халифа
Умри давомида тўйиб ухламаган Ҳазрати Умарнинг гапларини эшитинг:
«Қачон ухлай экан. Кечқурун ухласам Парвардигорнинг ҳақини зое қиламан, кундузи ухласам бандаларнинг ҳақини зое қилиб қўяманку».
📹 Умар ибн Хаттоб Сериали
Кўриш ва эшитишда имконияти чекланганлар Умра ибодатини адо этишди
2023 йил — мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили, деб эълон қилинди. Албатта, бу юртимизда инсон қадри нақадар улуғ эканидан далолатдир. Қолаверса, мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш борасида алоҳида тизим шакллангани ҳам таҳсинга лойиқдир. Энг муҳими, бу каби хайрли ишлар диёримизда қадрият сифатида эъзозланиб, бугунги кунда энг устувор вазифа сифатида белгиланмоқда.
Давоми: https://islom.uz/video/20372
@islomuz
5. Савол: ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?
Жавоб:
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: كَانَ النَّبِىُّ ﷺ إِذَا أَفْطَرَ، قَالَ: «اللَّهُمَّ لَكَ صُمْنَا، وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْنَا، فَتَقَبَّلْ مِنَّا، إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ». رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма, лака сумнаа ва ъалаа ризқика афторнаа, фатақоббал миннаа, иннака антас Самийъул-Алийм» (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, биз-лардан қабул айла. Албатта, Сен Эшитувчи ва Билувчи Зотсан), дер эдилар».
Дорақутний ривоят қилган.
عَنْ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: وَكَانَ رَسُولُ اللهِ ﷺ إِذَا أَفْطَرَ، قَالَ: «ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الْأَجْرُ، إِنْ شَاءَ اللهُ». رَوَاهُ الْبَيْهَقِيُّ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида «Заҳабаз-зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» (Чанқоқ кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар.
Байҳақий ривоят қилган.
—
6. Савол: нималар билан ифторлик қилиш суннат?
Жавоб: пишган хурмо, хурмонинг қоқиси ёки ҳеч бўлмаса од-дий сув билан ифторлик қилиш суннатдир. Хурмо бўлатуриб бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир.
عَنْ سَلْمَانَ بْنِ عَامِرٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ ﷺ: «إِذَا أَفْطَرَ أَحَدُكُمْ، فَلْيُفْطِرْ عَلَى تَمْرٍ، فَإِنْ لَمْ يَجِدْ فَعَلَى مَاءٍ، فَإِنَّهُ طَهُورٌ». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан, чунки у покловчидир», дедилар.
Табароний ривоят қилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Мўминнинг қалқони» китобидан
———
Bayyina.uz | #Рамазон_2023
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taqviym.uz/links
РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ
نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ
Навайту ан асума совма шаҳри Ромазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taqviym.uz/links
🕌 ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида бундай деганлар:
"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).
“Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривояти).
🔸 Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровеҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.
🔸 Таровеҳ намозини ўқиш таъкидланган суннатдир. Таровеҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
🔹Таровеҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.
🔸 Таровеҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбеҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбеҳни уч марта айтиш одат бўлган:
Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.
Ушбу тасбеҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбеҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.
🔸 Таровеҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.
🔸 Таровеҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.
🔸 Таровеҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровеҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.
🔸Таровеҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровеҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.
🔸 Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари).Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#taroveh #namoz #xatmi_quron
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: РАМАЗОНДА МАСЖИДЛАРДА ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИ БИР ХИЛ ЎҚИЛАДИ, ЯКУНИ ЭСА ҚАДР КЕЧАСИДА БЎЛАДИ
Muslimuzz/videos">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ramazon #muftiy #qadr_kechasi
БОШҚАНИНГ НОМИДАН УМРА ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра
❓882-CАВОЛ: Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бир киши солиҳ амал (нафл намоз, тиловати Қуръон ва бошқа савобли амаллар) қилиб, унинг савобини тирик ёки вафот этган кишиларга ёхуд иккаласига бағишласа жоиз бўлади. Буни фиқҳий манбаларимизда "Ийсолу савоб" деган атама билан келтирилади. Шунинг учун Умрага борган киши ўзининг зиммасидаги суннат умрани бажаргач, қўшимча нафл умра қилиб савобини тирик одамга бағишлашлиги мумкин бўлади.
"من صام أو صلى أو تصدق وجعل ثوابه لغيره من الأموات والأحياء جاز". (ج2، ص: 243) فقط والله أعلم
"Кимки рўза тутса ёки намоз ўқиса ёки садақа қилса ва савобини бошқага ўлган ёки тирик бўлсин бағишласа жоиз бўлади" ("Дуррул Мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Telegram | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
Яна...
"Ҳуббуз-зуҳур" деган ибора бор. Бу ўзбекчада "диққат марказида бўлишга интилиш"га тўғри келади. Қалб касалликларидан бири, ихлоснинг ашаддий душмани ва кемирувчиси. Юз фоиз ҳаммамиз бу билан касалланганмиз.
Энг ёмони, бунга ҳозир нафақат интиляпмиз, балки ўзимизни "диққат маркази"нинг чўққисидамиз, деб ўйлаб қолганмиз. Шу сабаб, "энг тўғри фикрни мен айтаман" деган даъводамиз.
Даволанишимиз даркор...
@MubashshirAhmad