Бутун ҳаётдаги асосий муваффақият эса, мўмин ҳолатда яшаб, мўмин ҳолатда Роббимиз ҳузурига боришдир!
Читать полностью…АЗОННИ АЙТМАЙ, ТАКБИР АЙТИБ НАМОЗ ЎҚИЙМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен эрталаб турганимда азонни эшитмайман яъни азон айтиб бўлингандан кейин тураман. Шунда мен азонни айтмай, такбир айтиб намоз ўқийман. Шу ишим тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта маҳаллангиз масжидида айтилган азон кифоя қилади. Уни эшитган бўлишингиз шарт қилинмайди. Такбир айтиб намоз ўқишингиз жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламолар ҳайъати бемор кишиларнинг курсига ўтириб намоз ўқиши масаласида фиқҳий манбаларни атрофлича ўрганиб, бир қанча муҳокамалардан кейин ўзининг навбатдаги фатвосини эълон қилди. Ушбу Фатвонинг хулосаси Фатво маркази Уламолар ҳайъати раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров томонларидан тасдиқланди.
Фатвонинг тўлиқ шакли билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
✅ КУРСИДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҲУСНБУЗАРДАН СУВ ЧИҚСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳуснбузардан игнани учичалик сув чикса таҳорат бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Танадан чиққан қон, йиринг ёки сариқ сув атрофга тарқаладиган, яъни, оқадиган даражада бўлса, таҳоратни бузади. Бу нарсалар чиқсаю оқмайдиган даражада бўлса таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Вақтдаги барака
Вақтдаги барака
«Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади», деган гап жуда машҳур бўлиб, мушоҳад, яъни кўз билан ҳам кўрилгандир. Улар қисқа вақт ичида жуда катта-катта ишларни қилиб борадилар.
Имом Аззолий роҳимаҳуллоҳнинг мукаммал умрлари у киши ёзган асарларнинг ҳисоби билан тақсимланса, бир кунга ўн олти жуз китоб тўғри келган. Буни ҳеч қанақасига тушуниб бўлмайди.
Имом Абдулваҳҳоб Шаъроний «Ал-явоқийт вал жавоҳир» китобида: «Бу китобнинг уч юзта боби бўлиб, унинг ҳар бир бобини ёзишда шайх Муҳиддин ибн Арабийнинг «Ал-футуҳот» китобини мукаммал кўриб чиқдим», деб ёзадилар. «Ал-футуҳот» эса бир неча минг саҳифалик китобдир. Демак, у киши «Ал-явоқийт вал жавоҳир» китобини ёзишда «Ал-футуҳот» китобини уч юз маротаба ўқиб чиққан бўляптилар. Шу билан бирга у киши: «Ал-явоқийт вал жавоҳир» китобини ўттиз кунда ёздим», дейдилар. Бинобарин, имом Шаъроний икки минг саҳифадан кам бўлмаган «Ал-футуҳот» китобини бир кунда ўн мартадан ўқиган эканлар. Солиҳ олимлар ҳамда улуғларнинг бундай воқеалари жуда ҳам маъруф ва машҳурдир.
Шу ўринда «Вақтда бу қадар кенглик қандай қилиб ҳосил бўлиши мумкин?» деган савол пайдо бўлади. Ҳолбуки, бирор кишининг соати олтмиш дақиқадан, бир кеча-кундузи эса йигирма тўрт соатдан ошмайди.
Ҳужжатул Ислом, ҳазрат мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутвий роҳимаҳуллоҳнинг бу тўғридаги тадқиқлари шуки, вақтнинг бир «тувл», яъни бўйи, узунлиги бўлади. Буни ҳамма билади. Соат ва дақиқалар мана шу тувлнинг номидир. Худди шунингдек, вақтнинг «арз», яъни эни ва кенглиги ҳам бўладики, бу омманинг назарига кўринмайди. Аллоҳнинг дўстлари вақтнинг мана шу эни ва кенглигида улкан ишларни амалга оширадилар.
«Мажолиси Ҳакимул умма» китобидан
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20303
@islomuz
КВАС ИЧИМЛИГИНИ ИЧИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Саволим шундан иборатки ҳозирги кунда Квaс ичимлигини ичиш мумкинми? Уни ачиган нарсадан тайёрлашади.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Квас ичимлигига спиртли махсулот қўшилмагани аниқ бўлсагина ичиш жоиз. Лекин ҳозирда баъзи мутахассислар кваснинг баъзи турларида (100 грамм миқдорида) 1 ёки 2 грамм алкаголь яъни этил спирти мавжуд эканини айтишган. Шунинг учун эҳтиёт йўлини тутганингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ҚАЙНОНАМ УЙДА ЧИРОҚ ЁҚИБ ИС ЧИҚАРАДИЛАР
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қайнонам уйда чироқ ёқиб ис чиқарадилар. Буни бизга, яъни хўжайиним, мен ва фарзандларимга зиёни йўқми? Бор бўлса қандай маслаҳат берасиз? Бу иш нотўғри эканлигини билсам ҳам бунга қаршилик қилолмайман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сизларга зарари бўлмайди. Ҳар бир инсон ўзи қилган иши учун жавобгар бўлади. Сизлар ўзингизга дам солиб юринглар. Ибодатга маҳкам бўлинглар. Қайнонангизга гапи ўтадиган инсонлар бу ишнинг нотўғри эканини тушунтиришсин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
🌙 Шаъбон ойингиз муборак бўлсин!
🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).
Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
«Агар Ислом шу бўлса, у ҳолда мен мусулмон бўлишни хоҳлайман»
Лорен Бут (Lauren Booth) – инглиз журналисти ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси. Буюк Британиялик, Лондон шаҳрида туғилган. Радио ва телевидениеда диктор ва бошловчилик қилган. Турли телеканал ва журналларга мақолалар ёзган. Улардан жуда катта ададда чоп этиладиган машҳур Daily Mail газета таблоидини келтириб ўтиш мумкин.
1967 йилда туғилган, асл исми Сара Бут. Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блернинг рафиқаси Шери Блернинг опаси. Ислом келиши ҳақида шундай ҳикоя қилади: «Фаластинда эканимда жуда кўплаб аёллар, оналарни кўрдим. Улар ҳар куни мусибат ва машаққатлар ичра яшашарди. Яқинлари урушда вафот қилган, яна кимларидир қамоққа олинган. Лекин улар улкан сабр ва ирода билан шунақа хотиржамлик билан ҳаёт кечиришардики, мендан кўра анча бахтиёр кўринишарди. Рамазон ойида бир оила мени ифторликка таклиф қилди. Оила бекаси мени: «Ассалому алайкум», дея қаршилади.
Уйига таклиф қиларкан, худди мени бир қасрга таклиф қилаётгандек, алоҳида такаллуф билан бошларди. Уйи бўлса, оддий, қуп-қуруқ эди. Деворлар, шифт ва ер. Камгина овқатларини пластик идишларда келтириб олдимга қўйди. Мен ўзимни тўқ кўрсатиб овқатни рад этдим. У аёл бўлса, буни қабул қилмади ва мени таомлантирмагунча хотиржам бўлмади. Шунда мен (Аллоҳ кечирсин) Исломдан жаҳлим чиқди. Шундоқ ҳам оч одамларга ўттиз кун давомида оч юришлари кераклигини буюрган Китобдан ҳам жаҳлим чиқди. Мен у аёлдан сўрадим: «Нима учун Рамазон ойида рўза тутасизлар?»
У жавоб бериб: «Мен рўза ибодатини адо этишим билан бирга, фақирлар ва муҳтожларни ҳис қилиш, уларни ёдда тутиш ва ҳамдард бўлиш учун ҳам тутаман», деди. У аёлда дунёнинг бойликларидан ҳеч вақоси йўқ эди. Лекин ундаги неъматлардан ҳам камроғига эга инсонлар ҳақида унутмаслик учун ҳам ўз қалби, нафсини тарбиялар, у билан ишларди. У аёл бутун вужудила Яратган ато этган, эга бўлиб турган неъматларга ташаккур айтар, шукр қиларди.Мана шу ҳол мени жуда қаттиқ таъсирлантирди. Мен арабларни, уларни меҳмондўстлигини ва эътиқодига бу олийжанобликни яхши кўриб қолгандим.
Ўзимга: «Агар Ислом шу бўлса, у ҳолда мен мусулон бўлишни хоҳлайман. Мен мана шу саховат, бошқаларга ҳамдардлик ва қайғуришнинг бир бўлаги бўлишни хоҳлайман. Мен ушбу эътиқодга бутун қалбим билан қўшиламан, дедим».
У яна сўзида давом этади: «Лондонга қайтганимдан сўнг Исломни қабул қилдим. Бир неча йилки, мусулмонман. Шу вақт ичида ҳаётимда жуда кўп воқеа-ҳодисалар бўлиб ўтди. Лекин энг саодатли ҳол шулки, мен ва менинг суюкли қизларим ҳам мусулмон, алҳамдулиллаҳ».У инсон ҳуқуқлари фаоллари билан бирга Фаластинда, Ғазо секторида бўлган вақтда Ислом ва мусулмонлар билан қизиқиб қолган. 23 октябрь 2010 йилда Британиянинг «Islam Channel» телеканалида ҳижоб ўраган ҳолда чиқиб, шундай деган эди: «Мен – Лорен Бутман ва мен мусулмон бўлдим». Ўша йилдан телеканалда «In Focus» кўрсатувини олиб боради.
Айни дамда «Исломга саёҳат» автобиографиясини ёзмоқда. Ўзи каби икки қизи – Александра ва Холли ҳам Ислом дини қабул қилишган.
Лорен 2020 йилда Туркияга кўчиб ўтди ва айни дамда Истанбул шаҳрида истиқомат қилади. Инстаграмда 60 мингдан ортиқ аъзога эга саҳифаси бор.
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20238
@islomuz
Ушбу жадвалда имом Бухорийнинг илм йўлидаги сафарлари келтирилган
Тахминан 8500 км масофа, ўша даврдаги улов ва сафардаги машаққатларни тасаввур қилишни ўзи одамни шунчаки ҳайрон қолдиради. Аллоҳ бизга раҳм қилсин.
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taplink.cc/bayyinauz
Солиҳ салафларнинг Қуръондан бош кўтармай, малол кўрмасдан, узоқ вақт қироат қилишлари мени ҳайратлантирарди.
Энди телефонга мубтало бўлганларни кўрганимдан кейин ўша ҳайратим сўнди. Чунки кўнгил бир нарсани севса, у билан қаттиқ машғул бўларкан.
Айман Ёғий
Шайх ҳазратлари билан турли сафарларга чиқилганида ҳам йўлда ортиқча гурунгга берилмас, асосан зикр билан машғул бўлар, агар илмий мавзуларда сўз очилсагина суҳбатга қўшилар эдилар, дея хотирлашади яқинлари.
«Вақтнинг қадрига етган одам уни фойдасиз нарсага сарфламайди. Чунки, Аллоҳ таолонинг зикрини қўйиб, кераксиз гап-сўзлар билан машғул бўлган одам гавҳарни қўйиб, тезакни олган билан баробардир. Бу эса, умрни бекор ўтказишдир». («Руҳий тарбия» 1-жуз)
👉 (Тўлиқ қуйида ўқинг) 👈
#Такрор
4 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.
8 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.
12 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг бўлиши.
18 ёшингда муваффақият - машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.
23 ёшингда муваффақият - олийгоҳни битиришинг.
25 ёшингда муваффақият - иш топа олишинг.
28 ёшингда муваффақият - ўзингга муносиб киши ёки аёл билан турмуш қуришинг.
30 ёшингда муваффақият - фарзандли бўлишинг.
35 ёшингда муваффақият - мол-дунёга эга бўлишинг.
45 ёшингда муваффақият - кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.
50 ёшингда муваффақият - фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.
55 ёшингда муваффақият - эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.
60 ёшингда муваффақият - машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.
65 ёшингда муваффақият - хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.
70 ёшингда муваффақият - бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.
75 ёшингда муваффақият - атрофингда дўстларинг (тирик) бўлиши.
80 ёшингда муваффақият - уйингни мустақил топиб кела олишинг.
85 ёшингда муваффақият - иштонингни ҳўллаб қўймаслигинг.
Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдимга тушди:
"Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир".
("Рум" сураси, 54-оят).
Рамазон ойи шундай фурсатки, Аллоҳ таоло унда осий кимсалар, бузуқ йўлга кирганлар ва улкан гуноҳларни қилганлар учун эшикларни очади. Аммо кибру ҳавога берилган, умр бўйи Аллоҳнинг дини учун ҳийла ва найрангларни уюштирган ва Аллоҳнинг китоби бўлмиш Қуръонни масхара қиладиган қайсар кимсаларга эшик очмайди. Илоҳий калом бундай кимсаларни Аллоҳнинг раҳматидан қувилган эканликларини эълон қилгандир.
"Албатта бизнинг оятларимизни ёлғон деган ва улардан кибру ҳаво билан (юз ўгирган) кимсалар учун ҳаргиз само эшиклари очилмас ва токи туя игна тешигидан ўтмас экан, улар ҳам жаннатга кира олмаслар (яъни ҳеч қачон жаннатга кира олмаслар). Биз жинояткор-осийларни мана шундай жазолагаймиз",
(Аъроф сураси, 40 оят).
Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taplink.cc/bayyinauz
Рамазонда таҳорат ола туриб, бир томчи сувни ҳам ютиб юбормайди.
Аммо синглисининг меросини бемалол юта олади. Қўшнисининг бир метр ерини бемалол юта олади. Муомалотда бировнинг ҳаққини бемалол юта олади.
@MubashshirAhmad
#ЭСЛАТМА
#БАРОАТ_КЕЧАСИ
Бу йилги Бароат кечаси милодий 6 март душанбадан 7 март сешанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда!
Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).
ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ
Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
🔗
ЯНГИ АВТОМОБИЛ ОЛИШ ШАРТИ БИЛАН НАСИЯ САВДО ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Лабо автомобилим бор. Шу автомобил бир танишимга жуда зарур экан. У танишим янги Лабо автомобили олиш учун заводга тўлов қилипти. 6 ойда чиқар экан. Мен ўзимни автомобилимни унга бериб 6 ойдан кейин заводдан чиқадиган янги автомобилни олиш шарти билан айирбошласам бўладими? Aгарда бу иш жоиз бўлмаса, батафсил тушунтириб беринг.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу кўринишда савдо қилиб бўлмайди. Бир хил моделдаги машиналарни алмаштириш пайтида насия қилинган машинани таъйин қилиш шарт бўлади. Иккинчи Лабо ҳали ўзи йўқ бўлгани учун уни таъйин қилиб бўлмайди ва бу савдо дуруст бўлмайди.
Бу савдони тўғрилаш учун машинани маълум бир маблағ эвасига насияга сотилади. Янги машина чиққанда, ўзаро розилик билан, қарзини янги машинани бериб ўтайди.
Лекин савдо пайтида қарзни машина билан ўташни аввалдан шарт қилинмайди. Харидор қарзни келишилган маблағни тўлаб, узишга ҳаққи бор. Ўз навбатида сотувчи ҳам тўловга машина таклиф қилинганда пул талаб қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Диний_савол_жавоб
Пешонани ёпган бош кийим билан сажда қилса бўладими?
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#янгилик
Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги дўстона алоқалар ривожланмоқда
Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва бошқа масъуллардан иборат делегация Миср Aраб Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Сафар давомида делегация вакиллари «Aл-Aзҳар» мажмуаси раҳбари ўринбосари шайх Муҳаммад ад-Дувайний ва Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Аллом билан учрашдилар.
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20268
@islomuz
Дин ходими ўзини юриб бораётган Ислом маркабини манзил сари боришида ўз кучи билан ёрдам беряпти деб ўйламасин.
Балки у ўзини (шу меҳнат орқали) ўша маркабга чиқиб олиб, манзилга омон-эсон етиб оляпман, деб ўйласин. Зотан, бу маркаб ўзи юраверади, унга хизмат қилаётганлар фақат ўзларига ёрдам берган бўлишади.
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
«Она, келинг, бирга намоз ўқиймиз. Мен имом бўламан»
Оталардан бири айтади: «Бир куни қўшниларимиз билан фарзандларни намози ҳақида узун суҳбат бўлиб қолди. Баъзи қўшнилар: «Иши кўплиги, уйда бўла олмаслигини, шу туфайли фарзандларини намозига кўп аҳамият бера олмаслиги» ҳақида айтиб, шикоят қилишди.
Яна бошқаси: «Унинг фарзандлари ўзи буюрганда намозига аҳамият бермаяпганлигини, лекин агар ўқитувчилари ёки дўстлари буюрса, итоат қилаётганини» айтди. Узун суҳбатдан кейин масала нимада эканлигини ва унинг ечимини топдик. Қўшниларимиз билан намозни муҳофаза қилишга келишиб олдик. Уйларни қаватларга бўлиб олдик ва ҳар бир қаватга биттадан болалар учун мукофот сандиқини қўйдик.
Биз: «Баъзилар ишга кетганда, уларнинг фарзандларини намозини мулойимлик билан кузатиб борамиз. Агар ким намоз вақтида ўйнаётган болани кўриб қолса, уни намозга чорлайди ва ибодатни адо этса мукофот беради. Ҳафтанинг охирида шу уйнинг болалари учун ҳар хил намоз тўғрисида мусобақалар ўтказамиз. Ҳамма қўшнилар мусобақа тугаганидан сўнг фарзандларига ҳар хил совғалар беришади» деб келишиб олдик. Бу қилган ишимиз бир-биримизга анча ёрдам берди».
Саҳобия аёллар ўйинчоқлар болаларни овутишлигини қаердан билишди?
Улар бу услубни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганишган. Негаки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам набираларини масжидга олиб келиб, уларни елкаларида ўйнашига рухсат берганларини кўришган. Шу услуб орқали фарзандларини ёшлигидан исломий ибодатларни ўрганиб бориши ва қалбида муҳаббат уйғотиши учун ҳар хил нарсалар орқали чалғитишган. Пайғамбаримизнинг мана шу тарбиявий услубларига кўра ҳаётда тажриба қилинган гўзал воқеалардан сизларга тақдим қиламиз.
Оналардан бири айтади: «Ўғлим беш ёшлигида мен билан бирга намоз ўйинини ўйнашни яхши кўрар эди. У менга: «Она келинг бирга намоз ўқиймиз. Мен имом бўламан. Сиз мени орқамда намоз ўқийсиз» деб айтар эди. Мен фарзандимни бу фикрига рози бўлиб, у мени олдимда гўзал бир кичик имомча бўлиб турар эди. Албатта, бизни бу ҳолатимиз бироз кулгули, бироқ жуда гўзал ҳисобланар эди. Намоз ўқиб бўлганимиздан кейин мен ўғлимни бағримга босаман. Сўнгра, пешонасидан ўпиб: «Эй бизни имом, Аллоҳ бу ибодатимизни ўз даргоҳида қабул қилсин!» деб унга мақтов сўзларни айтар эдим».
Йигитлардан бири айтади: «Отам мени бомдод намозини яхши кўрадиганлардан қилиб қўйдилар. Негаки, бомдод намозига ёшлигимда елкаларида кўтариб, масжидга олиб чиқар эдилар. Табиийки, бомдод намозида намозхонларни сони оз бўлар эди. Отам мени ёш бола бўлишимга қарамай, елкаларига кўтариб, масжидга олиб чиқишларидан асло уялмас эдилар».
Оналардан бири айтади: «Фарзандларим масжидда ўйнашлари учун мен уларга бир нечта овози чиқмайдиган ўйинчоқлар сотиб олганман. Фарзандимни ҳар намоз вақтида масжидга олиб чиқаман ва ўйинчоқларни масжидга қўйиб қўйганман. Фарзандимни намоз ўқилаётган вақтда ҳеч кимга зарари тегмаслиги учун ўйинчоқларни унинг олдига қўйиб қўяман. Намоздан қайтаётган вақтимизда масжиддаги ўйинчоқларни ўз жойига қўйиб, сўнг уйга қайтамиз. Кейинги намоз вақтларида ҳам худди шундай, иложи борича намозни масжидда ўқишга ҳаракат қиламан».
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20230
@islomuz
Ibodat vaqtida koʻngilga har xil narsalar kelishi
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Эрлар ва хотинлар...
Хотиннинг жиҳоди – эрга итоат этмоқдир.
Алий ибн Абу Толиб
Хотинининг нафсоний орзуларига бўйсунган ҳар бир эркакни Аллоҳ жаҳаннам оташига отмай қўймайди.
Ҳасан Басрий
Қиёмат куни хотиндан сўраладиган биринчи нарса намоз, сўнг эрининг ҳақи.
Каъбул Ахбор
Ақлли аёл эрининг камчиликларига бир кўзини ёпади ва иккинчи кўзи билан унга қараб яшайди.
Араб ҳикмати
Дунёнинг роҳати ҳақиқий дўст, меҳрибон хотин, қобил фарзанд ва саломатликдадир. Негаки, фақат шуларгина кишига хотиржамлик келтира олади.
Суқрот
Ақлли аёл эркак учун муаммо эмас, аксинча муаммонинг ечимидир.
Габор
Хотиннинг хўрлашига йўл қўйган эркак – эркак ҳам эмас, аёл ҳам эмас, демак, шунчаки ҳеч нима!
Наполеон
Аёлнинг чинакам гўзаллиги – унинг феъл-атвори мулойимлигида, аёлнинг жозибадорлиги эса сўзларининг майинлигида.
Ахикар
«Ҳилол» журналининг 10(43) сонидан
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20188
@islomuz
Vaqtingizni bekorchi gaplar bilan oʻtkazmang
©️ Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf
@islomuz
Сиз Умра қилмоқчимисиз ёки...
Сўнги вақтларда Аллоҳнинг марҳамати, фазлу карами билан умрага бориш осонлашиб қолгани учун минглаб юртдошларимиз ҳарамайнга бориб, зиёрат ва умра ибодатларини адо этиш бахтига муяссар бўлмоқдалар. Бунинг учун меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.
Лекин, умрада ёки ундан қайтгач айрим миллатдошларимиз жуда ғалати, кулгили, риёга йўғрилган янгидан-янги «оламшумул» ишларни ўйлаб топаётганлари ачинарли.
Эҳтимол, ҳозир айтмоқчи бўлган сўзларим баъзи биродарларимизга ёқмас, аммо, айтиш мендан лозим. Азизлар, динимизда ҳар ишда мўътадиллик, урфга мувофиқлик ва кўпчиликдан ажралиб олмаслик каби тамойилларга риоя қилиш ниҳоятда муҳим саналади.
Кекса отасини опичлаб тавоф қилдираркан суратга олдирган инсонни кўрдим. Бугун эса худди акробатлар сингари аёлини икки оёғини бошининг икки тарафидан ўтказиб, елкасига ўтқазиб олиб, тавоф қилдираётган ва шу аснода видеога олдираётган инсонни кўрдим.
Бу ишлар тўғри эмас, азизлар. Нима учун дерсиз?.. Тушунтираман. Бугун имконият ва шароитлар минг йил аввалгидек эмас. Қадимда баъзилар отаси ёки онасини опичлаб тавоф қилдирган бўлиши мумкин. Чунки, у вақтда бугунгидек қулай аравачалар йўқ эди. Шу боис ўша замонга нисбатан бу ғайритабиий ва урфга зид иш бўлмаган.
👉 Тўлиқ ўқиш:
@islomuz