ГАЗГА НАСОС ҚЎЙИБ ИШЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Газга насос қўйиб ишлатса бировни ҳаққи бўлмайдими? Гуноҳ бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиш мумкин эмас, бу бошқаларга зулм қилиш ҳисобланади. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзлари Исломнинг асос қоидаларидан биридир:
لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ رواه الامام ابن ماجه عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه
яъни: “Зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ” (Имом Ибн Можа ривояти).
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
Аёл отасиз гўдакни тарбия қила олади...
Бир аёл эрига овозини баланд кўтарди. Эри бундан ғазабланиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига шикоят қилиш учун борди. Уйларига етиб бориб, энди эшикни тақиллатмоқчи бўлганида, уй ичидан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг аёллари баланд овозда у зотга гапираётганини эшитди.
Бу хонадонда ҳам шу аҳвол экан, ортимга қайта қолай, деб энди қайтмоқчи бўлганда, ичкаридан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу чиқиб қолдилар-да: «Ҳой, менда бирор-бир юмушинг бормиди?!» деб сўрадилар.
Ҳалиги одам: «Ҳа, ҳузурингизга аёлимдан шикоят қилиб келгандим. Қарасам, сизда ҳам меникидек аҳвол экан», деди.
Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Кийимларимни ювса, ётоғимни ҳозирласа, фарзандларимни тарбия қилса, уйимни озода тутса, ваҳоланки, бу ишларни Аллоҳ таоло унга буюрмаган. Лекин аёлим буларнинг ҳаммасини эҳсон, фазилат, мурувват тариқасида ихлос билан бажаради. Шундай экан, овозини баланд кўтарса, бунга чидамаслигим, бардош бермаслигим керакми?!» дедилар.
Эй, саййидимиз Форуқ, жинлару шайтонлар сизнинг ҳайбатингиздан қўрқиб, сиз юрган йўлдан қочиб, бошқа йўлдан юрарди. Аммо сиз шу қадар ҳайбат, виқор соҳиби бўлсангиз ҳам эркакларга аёлига нисбатан қандай мулойим бўлиши кераклиги ҳақида таълим беряпсиз.
Ҳой эркаклар, аёлнинг сабрини енгил санаманг. Бағрида тўққиз ой кўтариб юрган ҳомиласини тўлғоқ азобига дучор бўлиб ва унга бардош бериб дунёга келтирган аёл, сизни қалбидан чиқариб юборишга қодирдир.
Аёл биргина сабрнинг ўзи билан кўп изтиробларга бардош бера олади. Шундай экан, аёлларни қандай ҳурмат қилишни ўрганайлик.
Аёл киши жамиятнинг ярмини дунёга келтириб, тарбия қиладиган хилқатдир.
Аёл ўзини севадиган кишининг ёнида сукут сақлаб турган бўлса, айтадиган гаплари ёш кўринишида кўзларидан томади.
Аёл шундай хилқатки, бошида сизга яқинлашишга қўрқади, кунлар ўтиб ундан узоқлашсангиз йиғлайди.
Аёл шундай хилқатки, унинг қалбини камдан-кам эркак тушуна олади.
Аёл киши сиздан амру маҳол нарсани сўрамайди. Балки ўзига меҳр бериб, эътибор қаратишингизни сўрайди.
Аёл: ё улкан макр ёки улкан муҳаббат. Агар биз аёлга нисбатан макр ишлатсак, у ҳам бизга макр ишлатади, аксинча, агар уни севсак, у ҳам бизни севади.
Аёл киши ўзи иситмалаб, жони оғриб турган бўлса-да, сизга дори тайёрлаб беради.
Аёл киши ўзи сиқилиб турган бўлса-да, сизга таскин, тасалли беради.
Аёл киши ўзи чарчаб, хориб турган бўлса-да, сиз билан тун бўйи бедор бўлади.
Аёл шундай хилқатки, танимаган кишиси учун ҳам маҳзун бўлаверади.
Аёл шундай хилқатки, у билан худди гўдакларга муомала қилгандек муносабатда бўлишингизни ёқтиради.
Агар эркак аёл кишининг ғам-андуҳларини кўтаришга қурби етмаса, унинг қалб эшигини чертмасин.
Ишга кетаётганингизда аёлингизни қўлидан бўса олиб кетинг. То қайтгунингизча ўзгача ҳиссиётлар оғушида юрсин. Бу ишни ҳар куни такрор қилингки, ўзини сизга ато қилинган Аллоҳнинг неъмати деб билсин.
Аёл киши ҳар қанча қўпол бўлса ҳам унинг қалби меҳр-шафқатга лиммо-лим бўлади.
Аёлнинг эркалигини ва рашкини фақатгина уни чин дилдан севган инсонгина кўтара олади.
Аёл хиёнатдан, яқинларини йўқотишдан қўрқади. Яхши кўрган инсонини йўқотиб қўйса, уни унутиши қийин бўлади.
Аёл отасиз гўдакни тарбия қила олади, лекин эркак онасиз гўдакни тарбия қила олмайди.
Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20012
@islomuz
Кўзни зинодан сақлаш
Аллоҳ таоло: «Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар...», деди (Нур сураси, 30- оят).
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Назар солиш шайтоннинг заҳарли ўқларидан биридир. Ким Аллоҳдан қўрқиб, уни тарк қилса, Аллоҳ азза ва жалла унга қалбида ҳаловатини топадиган иймон беради», дедилар» (Имом Ҳоким ривоят қилган).
1. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбни гуноҳкорлик алами ва азобидан сақлайди.
2. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбда тақвони кўпайтиради.
3. Кўзни ҳаромдан сақлаш кўзларни ва юзни мунаввар қилади.
4. Кўзни ҳаромдан сақлаш илм йўлларини онсонлаштиради, қалбдаги нур воситасида ҳақдан ботилни ажрата олади.
5. Кўзларни ҳаромдан сақлаш қалбга қувват, собитлик ва шажоат беради. Қўрқишга лойиқ бўлган Зот фақат Аллоҳ эканлиги ҳиссини кучайтиради.
6. Ҳаромга қарамаслик шаҳватга асир бўлишдан асрайди ва қалбга ёруғлик, сурур бағишлайди.
7. Кўзларни ҳаромдан сақлаш жаҳаннам эшикларидан бирини ёпади ва банданинг Аллоҳга дўст бўлиш даражасини кўтаради.
8. Ҳаромга қарамаслик ақлни қувватлантиради. Амалларнинг оқибатини ўйламаслик эса ақлнинг заифлашишига олиб келади.
9. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбни ғафлат ботқоғидан сақлайди. Ҳаромга қараш банда билан жаннат ўртасида парда ҳосил қилади.
10. Кўзни ҳаромдан Аллоҳнинг амрига итоат қилиш нияти билан сақласа, банда бу дунёда ҳам, охиратда ҳам улуғ саодатга эришади.
11. Ҳаромдан кўзни сақлаш заҳарли ўқнинг қалбга қадалишига ва шайтоннинг қалбга киришига тўсқинлик қилади.
12. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбга жаннатга олиб борувчи амаллар билан машғул бўлиш истагини беради...
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20011
@islomuz
Мусо алайҳиссалом ва тавба қилган банда қиссаси
Ҳикоя қилишларича, Бани Исроил қавмига бир муддат ёмғир ёғмай қўйди. Аллоҳнинг Набийси Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолодан ёмғир ёғдиришини сўраб дуо қилдилар. Шунда Аллоҳ таоло: «Орангизда қирқ йилдан бери Менга исён қилаётган банда бор», деб ваҳий қилди.
Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолодан: «Бизга нимани буюрасан?» деб сўрадилар.
Аллоҳ таоло: «Уни орангиздан чиқариб юборинглар, агар у орангиздан чиқса, ёмғир ёғади» деб марҳамат қилди.
Мусо алайҳиссалом қавмларига юзланиб: «Эй Бани Исроил, орамизда қирқ йилдан бери Аллоҳ таолога гуноҳ қилиб юрган кимса бор. Унинг гуноҳи сабабидан осмондан ёмғир ёғмай қўйди. У орамиздан чиқиб кетмагунча, ёмғир ёғмайди», деб хитоб қилдилар.
Гуноҳкор банда бу хитобга жавоб бермай, қавм орасидан чиқмади. Ичида: «Эй Роббим, бугун мен одамлар орасидан чиқсам шарманда бўламан. Агар уларнинг орасида қолсам, барчамиз ташналикдан ҳалок бўламиз. Олдимда фақатгина Сенга тавба қилиб, истиғфор айтиш йўли бор холос. Мени мағфират қилгин ва гуноҳларимни беркитгин», деди-да, Аллоҳга тазарруъ билан дуо қила бошлади. Аллоҳ таоло унинг тавбасини эшитиб, қабул қилди. Банда сўзи ва дуосини охирига етказмай туриб, осмондан ёмғир ёға бошлади.
Мусо алайҳиссалом: «Эй Роббим, орамиздан ҳеч ким чиқмай туриб ёмғир ёғди», дедилар.
Аллоҳ таоло: «Қирқ йилдан бери Менга гуноҳ қилган бандамнинг тавбасидан рози бўлганим сабабли ёмғир ёғди», деб марҳамат қилди.
Мусо алайҳиссалом: «Эй Роббим, менга ўша бандангни кўрсатиб қўйгин, мен ҳам унинг тавбасидан қувонай», дедилар.
Шунда Аллоҳ таоло Ўзининг Набийсига: «Эй Мусо, қирқ йил Менга гуноҳ қилиб турганда уни яширдим, бугун Менга тавба қилганда шарманда қиламанми?!», дея марҳамат қилди.
Субҳаналлоҳ, эй Роббимиз, нақадар Меҳрибонсан!
Азизлар, тавба эшиги очиқ экан, Роббимизга ихлос билан тавба қилайлик. Зеро, У тавбаларни кўплаб қабул қилувчи Зотдир.
Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф
👉🏻 Манба: https://islom.uz/maqola/20007
@islomuz
ПОЕЗДДА СУВ ЙЎҚ БЎЛГАНДА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Поездда сув йўқ бўлганда таяммум қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар поезднинг бирор қисмида сув топилмаса ва намоз вақти чиқиб кетмай туриб яқин бекатга ёки манзилга етишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилиш мумкин. Гарчи поезд юриб кетаётган вақтда ташқарида сув кўриниб турган бўлса ҳам. Чунки, сувни мавжудлиги, кўриниб туриши таҳорат олишни вожиб қилмайди. Балки, таҳорат олиш учун ундан фойдалана олиш қудрати топилиши шартдир. Шунинг учун фуқаҳолар сув мавжуд бўлсада, унинг истеъмолига қодир бўлмаса таяммум қилишга рухсат берганлар. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
ЕЛ ЧИҚСА МУСТАҲАБ ҚИЛИНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир киши эрталаб бомдодга таҳорат олиб намоз ўқиса ва пешингача бавл қилмасдан фақат ел чиқарса таҳорат олишдан олдин ҳожатхонага кириб мустаҳаб қилиб чиқадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ел ва уйқу сабабли истинжо (мустаҳаб) қилинмайди. Ел, уйқу ва олд, орқа нажосат йўлларидан бошқа жойлардан чиққан нажосат (қон, йиринг каби)лардан истижо қилиш бидъат (яъни, динда йўқ иш).
Олд ва орқа нажосат йўлидан чиққан нажосатлар: сийдик, нажосат (ва бошқа жисмга эга нарсалар) сабабли истинжо қилиш суннат. ("Мухтасарул виқоя", "Фатҳу бобил иноя") Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Охират_озиғи
"Биров унга яхшилик қилса, яхшилик эгасига: "Жазакаллоҳу хойрон" - "Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофотласин!" десин. Шунда у мақтовни маромига етказган бўлади".
Имом Термизий ривояти.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Заводдан махсулотни комплект қилиб 3 млн сўмдан сотиб олиб, уни онлайн сайтда 5 млн сўмдан сотса бўладими? Буни ичига солиқ, сайт харажати, йўл харажатлари киради.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Заводдан сотиб олгандан кейин уни сиз ёки вакилингиз қўлингизга олишингиз керак. Масалан, омборга тушириб олишингиз ёки вагонни ўзингиз турган шаҳарга олиб келиб, кейин инсоф билан кўтарганича нарх қўйиб сотишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво ҳайъати.
🎬 Ҳаётингизни тилсиз тасаввур эта оласизми, унда дархол сўкинишни тарк этинг!
🎙Гулистон тумани бош имом-хатиби Дилмурод домла Сулаймонов
Яқинларга ҳам улашинг!
@tavbauz | @gulistonjome
030. Қабртоши қўйиш керакми?
🎙 Дилмурод Муҳаммад - "Исломобод" жоме масжиди имом хатиби
Яқинларга ҳам улашинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEwuprMFm5wsnJfXNQ
Сафарда суннат намозларни қандай ўқилади?Muhammad Ayyub domla HOMIDOV
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌸 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🌸
🌹 Бошланган янги кунингиз хайрли, барокатли, мазмунга бой бўлсин!
🌹 Бахт сизни ҳеч қачон тарк этмасин! Доимо табассум қилиб юринг! 😊
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!👇👇
🎬 Таомланиш одоби ва нематлар шукронаси
🎙Гулистон тумани бош имом-хатиби Дилмурод домла Сулаймонов
Яқинларга ҳам улашинг!
@tavbauz | @gulistonjome
ПИЁДАЛАР УЧУН ЎЛИМ ТУЗОҒИ
❗️Ушбу видеони ҳар бир одам кўриши керак, мактабларда алоҳида дарс сифатида ўқитилиши керак.
Зеро ўзини асраганни Аллоҳ ҳам асрайди.
#Долзарб
Умра ибодатидан қайтган зиёратчини кутиб олишдаги хурофотларга
МУНОСАБАТ
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра зиёратини адо этиб келган аёлни кутиб олишда унинг қадами остига шолчалар, кийимлар тўшалгани, ёш болани зиёратчининг оёғи остига бостирилиши акс этган видеолавҳа кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.
✅ Батафсил ўқиш
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Ота-онангизнинг олдида телефонга қараманг!
Ота-онангиздан узоқда, алоҳида яшайсизми? Бугун уларни кўргани бордингизми? Сиздан илтимос, қўлингиздаги телефонни қўйинг! Улар сизни соғинишган, сиз билан гаплашиб ўтиргилари келади, ичларида сизга айтадиган гаплари бор. Илтимос, соғинчдан оғриган юракларига ширин суҳбатингиз билан бироз малҳам бўлинг!
Биласизми, улар сизни анчадан бери кутиб ўтиришган эди. Қадамларингизга кўзлари нигорон эди. Бугун улар кутган кун келди. Соғинган дилбандлари – сиз уларни зиёрат қилгани келдингиз.
Уларнинг кўзларига боқинг! Кўряпсизми? Кўзларидаги соғинч ва висолнинг қоришиб кетган асарини кўряпсизми? Хурсандликлари билинмаяптими?
Агар сиз уларнинг ҳузуридаям телефондан бош кўтармасангиз, эртага уларни йўқотиб, "Келдингми, болам" деган гапларига зор бўлганингизда уларнинг суҳбатини нақадар беназир ва мароқли суҳбат эканини ҳис қиласиз. Шу пайт қўлингиздаги телефон кўзингизга ёмон кўрина бошлайди. Шундай ноқулай вазиятга тушмаслик учун уларнинг ёнларида ўтирган чоғингизда телефонингизни токчага қўйиб қўйинг ёки ҳамёнингизга солиб қўйинг. Уларнинг ёнида умуман телефондан фойдаланмасингиз ҳам майли. Нима? “Ишхонадан телефон қилишади” дейсизми? Келишингиздан олдин ишхонангизга “Мен бугун ота-онамнинг зиёратига кетяпман. Телефоним ўчиқ бўлади. Қолган гапни келганимдан кейин гаплашамиз” деб айтмаганмидингиз? Бу сафардан кейин шундай қилинг.
Улар сизнинг овозингизга, суҳбатингизга, меҳр тўла кўзларингизни кўришга ошуфталар. Дўстим, уларни бу бахтдан маҳрум қилманг!
Сизнинг суҳбатингиздан уларнинг қалблари қанчалик шодликка тўлишини биласизми? Ҳадислардан бирида “Фарзлардан кейин Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал – мўминнинг қалбига хурсандчилик киритишдир” дейилган. Энди ўша хурсандчиликни ота-онанинг қалбига киритиш ҳақида нима деб ўйлайсиз?
Сиз бемалол телефонингизни ўйнаб ўтираркансиз, уларнинг диллари бу ишдан қанчалик озорланишини бир тасаввур қилиб кўринг. Соғинган боласи келсаю, уларни соғинмагандек телефонига тикилиб ўтирса. Ишонинг, бу ишингиз уларга жуда қаттиқ таъсир қилади.
Демак, бугундан бошлаб, иншаа Аллоҳ, бу айтилганларга амал қиламиз-а, шундайми?
Ота-онамизнинг олдиларига борганимизда диққат-эътиборимиз уларда бўлади-а?
Телефонга муккасидан кетмаймиз-а?
Барибир сизга қўнғироқ қилган, смс ёзган ёки телеграмда хабар жўнатган киши ота-онангиздан азизроқ бўлмаса керак!
Аллоҳ таоло барчамизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёда бахту саодатга эришишимизни насиб этсин, омин!
Нозимжон Ҳошимжон
———
Bayyina.uz | Обуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
→ taplink.cc/bayyinauz
Агар исломга жонингиз куйишини, унинг учун қайғуришни хоҳласангиз:
Аввало ўзингиз учун қайғуринг!
Гуноҳларингиздан, бузилишларингиздан хавф қилинг!
Аллоҳ таолонинг динини ўзгартирганингиздан, алиштирганингиздан қайғуга тушинг!
Аллоҳ таоло билан муомалада рост бўлмаганингиздан қўрқинг!
Аллома, имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
КЕЛИН ҚАЙНОТАСИНИНГ ХИЗМАТИНИ ҚИЛИШИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Келин қайнотасининг ички кийимларини ювмасликка ҳақлими? Қайнонам билан бу мавзуда кўп тортишиб қоляпмиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Келин қайнота ва кайнонанинг хизматини қилиши, дуоларини олиши оиланинг тинч-баракотли бўлишига сабаб бўлади. Албатта, буни ғанимат билиш керак. Агар қайнотанинг кийимларини ювишга ҳеч ким бўлмаса, келин ювишида шаръан монеълик йўқ.
Лекин хизматни ҳам чегараси бўлади. Келинга хизмат қилдиришда шариат доирасидан ташқари иш қилиш турли нохушликларга сабаб бўлмоқда. Қайнота майкаларини ечиб, келинга массаж қилдириши, калта иштонда ётиб, оёқларини уқалатиши каби ўзбек миллатида ҳеч қачон эшитилмаган, шариатга зид ишлар содир бўлмоқда. Аслида бу каби хизматлар келиннинг вазифаси саналмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
ПОЕЗД ЁКИ ЕНГИЛ МАШИНАДА НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Поездда туриб ўқишнинг имкони бўлса, туриб ўқилади. Бўлмаса ўтириб ўқилади. Енгил машиналарда фарз намозларини ўтириб ўқилмайди, ерга тушиб ўқилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
Болаларимизни масжидга олиб чиқишга ғайрат қилганимиз каби, телеканалларда берилаётган диний сериалларни кўрсатишга ҳам ҳарис бўлайлик.
Бўлганда ҳам улар билан бирга кўриб, тушунмаган жойларини тушунтирайлик, изоҳлаш керак жойларини шарҳлаб берайлик. Зотан, кинодан кучли таълим ва тарбия воситаси йўқ.
Ўзимиз "Рисолат" фильмини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниган, ислом ҳақидаги илк таассуротларга эга бўлган авлодмиз. Кейинчалик ўқиган тарих ва сийрат китобларимизни ана шу кинодан олган тасаввурларимиз устига қурганмиз.
#савол_беринг
Ҳижобнинг шаръий қоидалари қандай?
Кўрсатувни тўлиқ ҳолда томоша қилиш учун👇
YouTube: https://youtu.be/uR7tssSa4ts
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
"Аллоҳнинг сизга берган мол-мулкидан уларга ҳам беринг"
Дилмурод СУЛАЙМОНОВ
Гулистон тумани бош имом-хатиби.
👉http://sirdaryomuslim.uz/622-2/
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
Бу Фаластинлик йигит. У уйланиш учун қиз топди. Келин ҳам бой оиладан. Юрт нотинч, фақирлар жуда кўп бир пайтда, келин тўйни дабдабали қиламиз деб шарт қўйди.
Йигит «Сенга эр керакми ё тўйми?» дедида, шартта тўйга аталган пулга 450 нафар мискинга эхсон улашди!
Яша азамат. Биз ҳам қанчадан қанча бева бечораларга ёрдам беришимиз мумкин эди. Уни ўрнига дабдабаю, исрофгарчиликка бой тўйлар қилдик...👇
Telegram | Instagram | Tik Tok
Беморлик Аллоҳнинг бандасига юборган энг кичик рисолаларидан биридир. У рисолада инсонга "қанчалар заифсан!", дея нома битилган.
Али Тантовий
🗣 Намозга бепарволарга насиҳат қилинг😥
⚡️Бир «Намозхонлар»га вайл бўлсин. (4)
⚡️
Улар ўз намозларини унитувчилардир. (5)
Ана ўшалар риё қиладиганлардир. (6)
(Маъун 4-5-6-оятлар)Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир. (Бақара 153-оят)
👇
⚡️♻️🌷👍Каналга уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEbLBWMm2IJuUP9rDA
#Тақвим
Исломобод масжидида намоз ўқиш вақтлари:
⏳Бомдод 06:50
⏳Пешин 13:00
⏳Аср 16:00
⏳Шом 17:40
⏳Хуфтон 19:20
@gulistonjome
ФОЗИЛЖОН ҚОРИ
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам :
"Аллоҳдан уялмайсизларми?"
дедилар!!!😢😢😢
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
➡️ Каналга уланиш⬇️
☪ /channel/imonuz
«Мулк» сурасининг мўъжизаси — Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Instagram | Facebook | YouTube | Telegram