gulistonjome | Неотсортированное

Telegram-канал gulistonjome - Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

2640

Дилмурод Муҳаммаднинг телеграм саҳифаси ✍Савол ва таклифлар👇👇 @GulistonJomeAdmin YouTube: https://youtube.com/channel/UCV3eltCOQZElW_NdUY23Tpg

Подписаться на канал

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

Тарих омонатдир (биринчи мақола)

«Зид ва ўхшашлардан олий Аллоҳга ҳамд бўлсин! Махлуқотларнинг энг яхшиси Муҳаммад Мустафога ва у зотнинг ҳидояту ҳақнинг имомлари бўлган ахли‑оиласига салавот бўлсин!

Аллоҳ таолонинг халойиқ манфаатлари борасидаги нозик тадбирларидан ва барча яратмишларига бўлган улуғвор неъматларидан бири шуки, Ўз оламида ҳеч бир замонни одил раҳбардан холи қилмайди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/21077

@Hasanxondomlauz

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

Ovqat yaxshi hazm boʻlmasa

@sobirsaid

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

​​ЭМИЗИКЛИ ГЎДАК СУТНИ ҚУСИБ ЮБОРИШИ КИЙИМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#сут #кийим

❓1222-CАВОЛ: Эмадиган гўдак баъзида ичган сутини қусиб юборади. Мана шу қусуқ кийимни нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиҳқий китобларимизда инсоннинг оғиз тўла қусиши таҳоратни синдириши ва ушбу нарса қаерга текса ўша жойни нажосат қилиши айтилган. Ёш боланинг қусиши ҳам шундай ҳукмда бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусган бўлса, у теккан нарса нопок бўлади. Агар гўдак оғиз тўла қусмаса, у теккан жой нажосат бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:
وهو نجس مغلظ ولو من صبي ساعة ارتضاعه هو الصحيح لمخالطة النجاسة ، ذكره الحلبي
“Қусуқ оғир нажосат ҳисобланади. Гўдак эмган заҳоти қусиб юборса ҳам нажосат бўлади. Чунки унинг сути нажосатга аралашган бўлади. Тўғри фатво шудир. Имом Ҳалабий ҳам бу масални китобларида келтирганлар”.
Бу мавзуда “Фатҳул қодир” китоби соҳиби ҳам бундай деганлар:
صَبِيٌّ ارْتَضَعَ ثُمَّ قَاءَ فَأَصَابَ ثِيَابَ الْأُمِّ ، إنْ كَانَ مِلْءَ الْفَمِ فَنَجِسٌ ، فَإِذَا زَادَ عَلَى قَدْرِ الدِّرْهَمِ مُنِعَ
“Гўдак эмгандан кейин қусди ва қусуқ онанинг кийимига тегди. Агар оғиз тўла қусган бўлса, қусуқ нажосат ҳисобланади. Агар ушбу қусуқ она кийимига дирҳам миқдори (ўртача танга миқдори)дан кўп тегса, бу кийим билан намоз ўқиш ман қилинади”.
لو قاء الرضيع لبنا فحكمه حكم القيء إن كان ملء الفم فنجس وإن لم يكن ملء الفم فليس بنجس
“Эмизикли гўдак сут қусса, ҳукми бошқа қусуқлар билан бир хил: Оғиз тўла бўлса, нажосат, оғиз тўла бўлмаса, нажосат саналмайди”. (“Мухтасар фил фиқҳий ҳанафий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

#Видео
#дин

🎙Динимизда ит боқиш мумкинми?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,


🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

"ФАРЗАНДИМНИНГ КЕЛАЖАГИНИ ТАЪМИНЛАШИМ КЕРАК" ДЕЙДИГАНЛАР УЧУН..

Муқотил ибн Сулаймон роҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансурга байъат қилинган куни, унинг ҳузурига кирдилар. Шунда Мансур: "Менга насиҳат қилинг, эй Муқотил!", деди. Муқотил: "Сизга кўрганим ҳақида гапирайми, ё эшитганим ҳақидами?", дедилар. "Балки кўрганингиз ҳақида" дегандан кейин, Муқотил қуйидагиларни айтдилар: "Эй амирул муъминийн, Умар ибн Абдулазиз ўн бир фарзанд кўрдилар. Вафотларидан кейин ўн саккиз динор қолдирдилар.

Ундан беш динорига кафанландилар. Қабрлари тўрт динорга сотиб олинди. Қолган маблағ фарзандлари ўртасида тақсимланди.

Ҳишом ибн Абдулмалик (кейинги умавий халифалардан) ҳам ўн бир фарзанд кўрдилар. Ҳар бир фарзандларининг меросдаги ҳиссаси минг минг (миллион) динорга тўғри келган.

Эй амирул муъминийн, Умар ибн Абдулазизнинг бир фарзандлари Аллоҳ йўлида жиҳод учун юзта от садақа қилганини ва Ҳишом ибн Абдулмаликнинг бир фарзанди бозорларда тиланиб юрганини бир куннинг ўзида кўрдим.

Ўлим тўшагида ётганларида Умар ибн Абдулазиздан одамлар: "Фарзандларингизга нима нарса қолдирдингиз, эй Умар?", деб сўраганларида у киши: "Уларга Аллоҳдан тақво қилишни қолдирдим.

Агар улар солиҳ бўлишса, Аллоҳ солиҳларни қўллайди. Агар бундай бўлишмаса, уларга Аллоҳга нисбатан гуноҳда ёрдам қиладиган нарсани ҳаргиз қолдирмайман", деб жавоб қилдилар.

Яхшилаб ўйлаб кўринг.. Кўпчилик кишилар фарзандларининг келажагини таъминлаш учун ҳаракат қилишади, машаққат ва азият чекишади.

Буни улар, ўлганларидан кейин фарзандларининг қўлларида мол-дунё бўлиши, улар учун омонлик деб ўйлаганлари сабабли қилишади.

Аммо Аллоҳ Ўз Китобида қуйидагича зикр қилган улуғ омонликдан ғафлатда қолишади: "Ўзлари заифҳол зурриётларини ортдан қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқсинлар ва тўғри сўз айтсинлар" (Нисо сураси, 9-оят)".

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

Асабийликнинг муолажаси

"Мўминалар" журналидан.

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#namoz #Ramazon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА

🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.

🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

Chorsu "mardikor" bozoridan kitobxongacha — kitob sabab o‘zgargan yigitl...
https://youtube.com/watch?v=--HDbfnIzFE&feature=shared

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

🕌ҚАДР КЕЧАСИДАГИ 1600 ТА ХАТМОНАГА МАРҲАБО!

🕌 Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, Рамазон ойида юртимиздаги 1600 дан зиёд жомеда Қуръон хатмлари мўмин-мусулмон халқимизнинг имону ихлосини янада зиёда қилмоқда.


🤲 Масжидларимизда шу йил 5 апрель оқшомида Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси Қуръон хатмлари якунланиб, барча масжидларда бир вақтнинг ўзида бир неча миллион халқимиз Аллоҳ таолога ёлвориб, дуога қўл очадилар.


🗣Барчангизни ушбу фараҳбахш онларни биргаликда "УзРепорт" телеканали, muslim.uz ва alquran.uz ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали жонли эфирда кузатишга таклиф қиламиз.

🌙 5 апрель куни кечки соат 20:20 дан бошланадиган Қадр кечасидаги Қуръон хатмонасига марҳабо!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Quron #xatm #ramazon #qadr_kechasi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

📣 PREMYERA

Hazrat vafotlariga 9 yil to‘ldi...

Ammo  u zot eslanganda hamon qalblar entikadi, sog‘inch qaytalanadi. U zotdan qolgan kitoblar, xotiralar va solih zurriyotlar bizga taskin berib turadi.

🎥 E’tiboringizga havola qilayotgan ushbu videoklip hazratning muborak xotiralariga bag‘ishlanadi.

✍️ She’r, musiqa va ijro muallifi Azizbek Po‘latov

Telegram | Instagram | peshqadamkarvoni">YouTube |Facebook

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

#Рамазон2024
#Рамазон_саволлари

КОЛЛ-МАРКАЗ ОРҚАЛИ РЎЗАГА ОИД ЭНГ КЎП СЎРАЛАЁТГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР:
1. 00:21 Саҳарликка ухлаб қолган киши сув ичиб, кейин оғзини ёпадими?
2. 01:10 Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
3. 02:05 Рўзадор киши бурнига ёки оғзига спрей дорисини сепсам бўладими?
4. 03:22 Укол олиш билан рўза бузиладими?
5. 05:20 Рўза тутган киши баданига маз суртса бўладими?
6. 05:42 Рўзадор киши атир сепса бўладими?
7. 06:44 Рўзадор киши унутиб, еса ёки ичса рўзаси очиладими?
8. 07:50 Рўзадор киши қон олдириши мумкинми?
9. 08:25 Рўзадор киши ювиниши мумкинми?

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

📹 Germaniyadagi o'zbek biznesmen: Qanday qilib yengilmas kuchga ega bo'lish mumkin? | Asliddin Ostonov
👤 Umidjon Ishmukhamedov UmidjonIshmukhamedov">→

@yutub_savebot: 📹240p

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

​​ЦЕМЕНТГА ОЛДИНДАН ПУЛ БЕРИБ ҚЎЙИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром

❓1197-CАВОЛ: Бизда уй қурмоқчи бўлганлар цемент, шифер, ғишт сотувчилар билан келишиб аввалдан пул бериб қўйишади. Масалан, цементнинг килоси 1000 сўм бўлса, олдиндан пул берилаётгани учун 900 сўмдан берилади. Оладиган вақт келганда нарх 1200 сўм бўлиши мумкин. Шундай келишиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган келишув “Салам” савдоси дейилади ва бу дуруст савдо ҳисобланади.
Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
قَدِمَ اَلنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم اَلْمَدِينَةَ، وَهُمْ يُسْلِفُونَ فِي اَلثِّمَارِ اَلسَّنَةَ وَالسَّنَتَيْنِ، فَقَالَ: " مَنْ أَسْلَفَ فِي تَمْرٍ فَلْيُسْلِفْ فِي كَيْلٍ مَعْلُومٍ، وَوَزْنٍ مَعْلُومٍ، إِلَى أَجَلٍ مَعْلُومٍ " (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ)
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида одамлар мевалар учун бир йил ёки икки йилга пул олардилар. У зот алайҳиссалом: “Ким хурмо учун қарз олса, маълум кайл (ўлчов идиши)га, маълум оғирликка ва маълум вақтга олсин”, – дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Салам савдосида риоя қилиниши керак бўлган бир нечта шартлари бор. Бу савдода сотилаётган маҳсулот цемент сингари килолаб, сув, сут сингари литрлаб, мато сингари метрлаб сотиладиган ёки ғишт, тухум каби деярли бир-биридан фарқ қилмайдиган маҳсулот бўлиши керак. Сиз айтган учала маҳсулот ҳам бу шартга тўғри келади.
Сотилаётган маҳсулот юқоридаги шартга тўғри келгач, унда салам битимини тузиш учун қуйидаги жиҳатлари маълум бўлиши керак:
1. Маҳсулотнинг жинси (масалан, цемент),
2. Нави (масалан, “фалон заводники” ёки “Фалон маркадаги”),
3. Сифати (масалан, “олий”, “ўрта”, “паст”),
4. Миқдори (кило, метр, дона ёки ҳажми),
5. Вақти (саламнинг энг кам муддати 1 ой). Бу муддатдан камига салам савдосини қилиб бўлмайди.
6. Тўланадиган пулнинг миқдори (битим ўз кучида қолиши учун маҳсулот сотмоқчи бўлган одам пулни олдиндан олиши керак),
7. Маҳсулотни ташиш харажатли бўлса, маҳсулотни етказиб бериш жойи маълум бўлиши лозим. (“Фатҳи бобил иноя”, “Ал-Мухтор”китоблари).
Шунингдек, маҳсулот икки томон келишган вақтдан бошлаб, топшириладиган кунгача одамларда ёки бозорларда мавжуд бўлиши лозим. Чунки тўлаш муддати келганда сотувчи уни топиб бера олиши керак.
وَلَا يَجُوزُ السَّلَمُ حَتَّى يَكُون الْمُسْلَمُ فِيهِ مَوْجُودًا مِنْ حِينِ الْعَقْدِ إلَى حِينِ الْمَحِلِّ
“Салам савдоси Муслам фиҳ(сотиб олинаётган маҳсулот) келишув вақтидан бошлаб, топшириш муддатигача мавжуд бўлсагина жоиз бўлади”. (“Жавҳаратун наййира”).
Сиз айтган ҳолатда икки томон мазкур шартларга риоя қилиб, келишувга эришсалар, қилган савдолари шаръан тўғри бўлган ҳисобланади. Бу ҳолатда келишилган нарх ўз кучида қолади. Нархнинг тушиб кетиши ёки ошиб кетиши бу келишувга таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

Марҳумлар капалакка айланмайди

Борлигида кўп бора бориб,
Суҳбатлашинг дилдан ўтириб,
Қоларкансиз зор-зор қидириб,
Капалакка айланса даданг...

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

Koʻp yoshlarni qiladigan xatosi

@sobirsaid

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

Shirinlikni ovqatdan keyin yemang!

@sobirsaid

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

📹 Sen meni shunchaki yaratganing yo'q, shunchaki yashashni men odat qildim!

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

Умрадаман!

Ҳаётий воқеликка асосланган...

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

Кечагина Рамазон келган эди, бугун эса ҳайит ҳам ўтди. Бошқа кунларимиз ҳам шу зайлда тез ўтиб кетяпти. Аллоҳ вақтларимизга барака берсин. Вақтингизни асранг!

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

📹 Sardor Rahimxon- ROB YONIDA KO’RISHGUNCHA RAMAZONIM. Judayam ta’sirli, hamma ko’rsin.
👤 Sardor Rahimxon SardorRahimxon">→

@yutub_savebot: 📹360p

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

🌙 Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:50

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:

Закот
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.


Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

Фидя
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

🌙 Alvido Ramazon

«Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome’ masjidi imom noibi Muhammadxon qori Karimulloh o‘g‘li

Taroveh namozi 1445 | 2024

📹 https://youtu.be/kzAGhSgz4zE

Yaqinlaringizga ham ulashing!

@islomuz

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

❗️ Қарздор одам закот сўрашдан олдин оддий ҳаёт тарзига тушиши, ҳашаматдан воз кечиши керак.

Устоз Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов

@Zakotim — закот берувчиларга ва қарздорларга видеони улашинг

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

ТАРОВЕҲ ТАСБЕҲЛАРИ

Таровеҳ намози витрдан ташқари йигирма ракаат ҳисобланади. Унинг вақти хуфтон намозидан кейин кириб, то бомдод вақти киргунча давом этади. Витрдан олдин ҳам, кейин ҳам ўқиш дуруст бўлади. Лекин афзали таровеҳни витрдан олдин ўқишдир. Таровеҳ икки ракаатдан ўқилади, ҳар тўрт ракат ўқилгач, бир оз истироҳат учун ўтириш маъқулдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишарди. Таровеҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровеҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбеҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди.

Бизнинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбеҳлар ўқиш одат бўлган:

سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَنَامُ وَ لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ў қ и л и ш и
:
«Субҳаана зил мулки вал малакуут, субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруут, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа янааму ва лаа ямуут, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳ, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ, нас-ъалукал жанната ва наъуузу бика минан наар».

М а ъ н о с и :
Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қудрат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз.

Яна бир тасбеҳ:

سُبْحٰانَ الْحَنّٰانِ الْمَنّٰانِ سُبْحٰانَ الْمَلِكِ الدَّيّٰانِ الْمَعْرُوفِ بِاْلاِحْسٰانِ
اَلْمَوْصُوفِ بِالْغُفْرٰانِ مَرْحَبا، مَرْحَبا ،يَا شَهْرَ رَمَضٰانَ مَرْحَبا، مَرْحَبا ، يٰا شَهْرَ التَّرٰاوِيحِ وَ التَّسابِيحِ وَ خَتْمِ الْقُرْآنِهَذا شَهْرٌ أَوّلُهُ رَحْمَةٌ وَ أَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ وَاخِرُهُ عِتْقٌ مِنْ النِّيْرانِ لٰا إِلٰهَ إلاَّ اللّٰهُ نَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ. نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ نَعُوذُ بِكَ مِنَ النّٰارِ

Ў қ и л и ш и :

«Субҳаанал ҳаннаанил маннаан, субҳаанал маликид дайян, ал маъруфи бил иҳсан вал мавсуфи бил ғуфрон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳро Рамазон. Марҳаба, марҳаба, я шаҳрот таровийҳи ват тасаабийҳи ва хотмил Қуръан. ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум минан нийрон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, нас-ъалукал жанната ва наъузу бика минан наар».

М а ъ н о с и :

Ҳаннон ва Маннон бўлган, қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровеҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жанатни сўраб, дўзаҳдан паноҳ тилаймиз.

———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

#ХУШХАБАР
#Рамазон_2024

Рамазон ойи муносабати билан Фатво марказининг қўнғироқлар хизмати иш тартибига ўзгартириш киритилди. Эндиликда Рамазон ойи давомида саволларингизга Фатво марказининг малакали мутахассислари ҳар куни эрталаб соат 06:00 дан 18:00 га қадар жавоб берадилар.
Бунинг учун 781503344 телефон рақами орқали колл-марказга қўнғироқ қилиб, биз билан боғланинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ТЎҒРИСИДА

🗣Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.

🟢Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.

🔭 Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

АРВОҲ КАПАЛАК
#бидъат

416-CАВОЛ: Баъзи одамлар арвоҳ капалак уйга келса унга тегиб болмайди ва у ҳам одамга тегиб кетса ёмон бўлади, дейишади. Баъзилар у келганида икки калима Қуръон ўқиб юбориш керак, дейишади. Шулар қанчалик тўғри?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Илмий тилда “Бражник”, халқ тилида эса "Арвоҳ капалак" деб аталадиган ҳашаротнинг вафот этганларга мутлақо алоқаси йўқ. Баъзилар томонидан ушбу капалак бўйича турли асоссиз гап-сўзлар юради. Аслида мусулмон инсон бундай бузуқ ва хурофот бўлган эътиқодлардан сақланиши керак.

Вафот этган инсоннинг руҳи таносух бўлади, яъни бошқа инсонга ёки ҳайвонга ўтади, деган тушунча Ислом шариатига мутлақо зиддир. Бу авом халқ томонидан ўйлаб топилган ботил ақидадир. Бунга диндан бехабар кишилар ишонишади. Динимизда шумланишдан қайтарилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر" (أخرجه أحمد وابن ماجة)

яъни: “Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️

Читать полностью…

Ibrat.uz | Dilmurod Muhammad

إن الله ليرفع بهذا القرآن أقواما ويضع به آخرين.
Alloh taolo ushbu Qur'on ila bir qavmni oliy, boshqalarini esa past qiladi...

Tarovihni sog‘ingan qalblar uchun...

Читать полностью…
Подписаться на канал