Смартфондаги сунъий интеллект нима ва у қандай ишлайди?
Сўнгги бир неча йил ичида сунъий интеллект тизимларининг ривожланиши трендга айланди. Буни, айниқса, смартфонлар мисолида яққол кўриш мумкин — AI (artificial intelligence) турли вазифаларни оптималлаштириш учун қўлланилади.
AI қандай қилиб смартфонларда пайдо бўлди?
Оддий дастур, инсон томонидан ёзилган муайян алгоритмга биноан бирор вазифани бажаради. Агар бундай вазифалар кўп бўлса ёки дастлабки маълумотлар ва шартлар доимо ўзгариб турса-чи?
Инсон катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлай олмайди ва минглаб алгоритмларни ёза олмайди. Шу сабаб ҳам ушбу вазифани жонсиз машина бажаргани маъқул.
Асосийси уни тўғри созлаш лозим, шунда унинг ўзи оптимал ечимни излай бошлайди. Сунъий интеллект ва унинг бир бўлими бўлган машиналаштирилган ўрганиш (машинное обучение) айнан шу сабаб пайдо бўлди. Машиналаштирилган ўрганиш алгоритмларидан бири бу — нейрон тармоқлардир (нейросети).
Смартфондаги сунъий интеллектдан кўпчилигимиз фойдаланганмиз. Масалан, флагман смартфонлардаги экран қулфини юз билан очиш, навигация иловалари орқали йўллардаги тирбандликларни ҳисобга олган ҳолда маршрут тузиш, галереямиздаги табиат ёки селфи каби фотосуратларнинг автоматик саралаб бериши, овозли ёрдамчи билан мулоқот қилиш кабиларнинг барчаси ақлли алгоритмларсиз имконсиз бўлар эди.
Сунъий интеллект орқали бажариладиган кўплаб вазифалар масофавий бўлиб: сўров серверга юборилади, қайта ишланади ва жавоб қайтади.
Сунъий интеллектни тўғридан-тўғри смартфон ичига жойлаштириш қуйидаги афзалликларга эга:
тезлик — маълумотлар алмашинуви учун вақт ва трафик сарфлашга ҳожат қолмайди;
хавфсизлик — барча маълумотлар смартфоннинг ўзида сақланади ва уни учинчи томон хизматларига жўнатиш зарурияти бўлмайди.
Ишлаб чиқарувчилар шу сабаб сунъий интеллект учун мобил процессор ичида алоҳида блок — NPU (Neural Processing Unit, нейрон модул) ажратдилар. Бу, машиналаштирилган ўрганиш алгоритмларини тезлаштирувчи бўлиб, унинг ёрдамида смартфон вазифаларни тезроқ бажаради ва кам энергия талаб қилади.
NPU (нейрон модулли) билан биринчи процессор Huawei нинг 2017 йил охирида чиқарган Kirin 970 эди. Бугунги кунда смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг кўплаб қурилмалари процессорида нейрон модулли мавжуд. (Samsung Galaxy S10, S20/21, Note 10/20, Xiaomi Mi 10 5G/Mi 11)
Юқорида қўшимча равишда, сунъий интеллект алгоритмлари ушбу вазифалар учун ҳам қўлланилади: батарея сарфини оптималлаштириш, смартфон ишлашини тезлаштириш, овоз сифатини ошириш, фотосуратларни яхшилаш, матн ёки овозни таниб олиш ва таржимон иловалари кабиларда.
#маълумот
◾️Албатта, барча яхши билади, сотилаётган товарнинг албатта, қайси йўсинда бўлмасин рекламаси бўлиши керак. Яна шуниси ҳам борки, сотилаётганда ҳаддан зиёд товарга яхши баҳо берилади, баъзида сотувчи ўзидан ҳам қўшиб юборади бу мақтовни.
◾️Масалан, ҳақиқий оргинал, Xiaomi Mi 10 Lite – квадрокамерали ҳамёнбоп 5G-флагман шунингдек, маҳаллий бозор учун чиқарилган бирорта смартфоннинг…
👉 Батафсил
⚖️ Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида!
📞 Ишонч телефони: 1159
📣 @consumeruz
🌐 Сайт | Instagram | Facebook | YouTube
Сайт|Instagram | Facebook | Telegram
Android операцион тизимида ишлайдиган смартфонлар фойдаланувчилари 23-март куни турли хил иловалар ишлашида хатоликларга дуч келишди.
Google вакилларининг таъкидлашича, компания муаммони билади ва уни ҳал қилишга уринмоқда. Муаммо саҳифаларни очадиган WebView тизим иловаси билан боғлиқ. Ундаги хато туфайли иловалар ишдан чиқади. Муаммонинг ечимлари:
— смартфон созламаларида Android System WebView иловасининг барча маълумотларини ўчириш
ёки
— Google Play Маркет орқали Android System WebView иловасини янгилаш
ёки
— Google Play Маркет орқали Chrome браузер иловасини янгилаш
Маълумотларни ушбу усулда ўчириш мумкин, фақат Google Play Маркет иловаси ўрнига Android System WebView иловасини танланг.
/channel/gsmgurus_FAQ/593?single
#маълумот #шошилинч
Samsung компанияси Snapdragon процессорли Galaxy А52 ва Galaxy А72 смартфонларини тақдим этди
Samsung Galaxy A52 дунёдаги энг машҳур смартфонлардан бири бўлиши мумкин.
Ушбу смартфон юртимиз ва дунё бозорида энг кўп сотилган Galaxy A50 ва A51 нинг вориси ҳисобланади, лекин Samsung компанияси A52 да янада кўпроқ ўзгаришларни амалга оширди.
Унинг ўтмишдошлари (A50 ва A51) нарх ва параметрлар мувозанати жиҳатидан мақбул бўлса-да, ноёб хусусиятлар ёки ностандарт юқори кўрсаткичларни таклиф қилмаган. A52 бозорга кўпроқ ўзгаришлар билан кириб келмоқда ва бу камера, экран сифатида яққол кўринади.
Иккала смартфон ҳам, илгари A сериясида учрамаган IP67 сув ва чангдан ҳимоя тизимига эга, шунингдек, янгиланиш частотаси 90 Гц ва максимал ёрқинлиги 800 нит бўлган янги AMOLED экранлари ўрнатилган. Galaxy A52 бироз ихчам бўлиб, 6,5 дюймли экранга, Galaxy A72 эса 6,7 дюймли экранга эга. Уларнинг процессорлари ҳам бир хил бўлиб, Samsung компаниясининг Exynos эмас, балки Qualcomm компаниясининг Snapdragon 720G чипи ўрнатилган (баъзи фойдаланувчилар учун бу муҳим аҳамиятга эга).
- IPS ёки AMOLED қайси дисплей тури смартфонлар учун яхшироқ?
- Samsung Galaxy S21 смартфонларида ўрнатилган Exynos 2100 ёки Snapdragon 888 процессорлари таққосланганда
Иккала қурилмада ҳам 64 Мп (мегапикселли) асосий камералар, 12 Мп кенг бурчакли камера, 5 Мп макрообъектив ва яна 5 Мп чуқурлик сенсори ўрнатилган. Шунингдек, оптик стабилизация, 4К-видео ёзиш ва видеодан юқори сифатли 8 Мп фотосуратларни олишга имкон берувчи Video Snap функсиясини қўллаб-қувватлайди. Galaxy А72 да 3-карра оптик зумга эга телеобъектив мавжуд.
- Aфсона: Камерада қанча мегапиксел бўлса, расмлар шунчалик яхши бўлади
- Нима учун смартфонда 108 мегапикселли камерага зарурият йўқ
Galaxy А52 ва А72 стерео карнайлар, Dolby Atmos технологияси, NFC, экран остидаги бармоқ изи сканери ва 3,5 мм аудио жек ўрнатилган.
Аккумулятор сиғими 4500 mAh (A52) ва 5000 mAh (A72). Иккала модел ҳам USB-C порти орқали 25 Вт зарядлашни қўллаб-қувватлайди, аммо комплектида 15 Вт қувватга эга адаптер мавжуд.
- Афсона: Батарея ҳажми қанчалик катта бўлса, смартфон шунча узоқроқ ишлайди.
- Смартфонни тез зарядлаш (Fast, Quick charge) нима?
Қутидан қурилмаларга Android 11 тизими ва One UI 3 график қобиғи ўрнатилган . Иккала смартфон ҳам уч йил давомида дастурий таъминот янгиланишини ва камида тўрт йил давомида мунтазам хавфсизлик янгиланишларини қўллаб-қувватлаши ҳақида маълумот берилган.
Galaxy A сериясининг янги моделларини 18 мартдан бошлаб сотиб олиш мумкин бўлади (тахминий нархи А52 $370, А72 $490).
Galaxy А52 смартфонининг рақобатчилари асосан нарх борасида устунликка эга. Лекин, сифатли AMOLED экрани, камера имкониятлари, сув ва чангдан ҳимоя тизими, барқарор дастурий таъминот, шахсий инновациялар, расмий кафолат, синалган ва ишончли бренд каби жиҳатлари ушбу смартфонни рақобатчиларидан ажратиб туради.
#маълумот #янгилик #Samsung
Хакерлар SMS орқали икки босқичли текширувнинг заифлигини исботлашди
Турли хизматлар ёрдамида, барча кирувчи SMS хабарларни рақам эгасидан рухсат сўрамасдан ва ҳатто огоҳлантирмасдан бошқа рақамга осонгина йўналтириш мумкин экан.
Смартфон деярли ҳар доим эгасининг олдида, шунинг учун рўйхатдан ўтган телефон рақамига SMS орқали юборилган шахсни тасдиқлаш коди, икки босқичли текширувнинг ишончли усули ҳисобланади. Бироқ, хавфсизлик бўйича мутахассислар ушбу текширув усули камчиликлардан ҳоли эмаслигини исботлашди. (Икки босқичли текширув нима ва ундан қандай фойдаланиш керак?)
Vice нашриёти мутахассиси хавфли муаммони аниқлади: телекоммуникация компанияларининг тегишли хизматларини сотиб олиш, жабрланувчиларнинг SMS хабарларини бошқа рақамга яширинча йўналтиришга имкон беради.
Журналист Джозеф Кокс (Joseph Cox) ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассисдан ўзининг рақамига жўнатилган SMS хабарларни бошқа рақамга йўналтиришни сўради.
Мутахассис, бошқа қурилмага матнли хабарларни қайта юбориш имконини берадиган Sakari деб номланган қонуний хизматдан фойдаланди ва ҳужум унга атиги 16 долларга тушди. Бундай тизим одатда савдо ва хизматларни тарғиб қилиш учун ишлатилади.
"Мен ойлик обунани 16 долларга сотиб олиш учун олдиндан тўлов картасидан фойдаландим, сўнгра LOA (Letter of Authorization) шаклини шунчаки сохта маълумотлар билан тўлдириш орқали рақамни ўғирлашга муваффақ бўлдим", - дея изоҳ берди мутахассис.
Letter of Authorization — имзолаган шахс телефон рақамларини ўзгартириш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида ҳужжат.
Sakari — шу каби хизматларни таклиф қиладиган кўплаб компаниялардан бири ва уларнинг барчаси қонун доирасида ишлайди.
SMS дан ташқари махсус мобил илова (Яндекс.Ключ, Google Authenticator) ёки электрон калитдан ҳам фойдаланиш мумкин.
#маълумот
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқлар аккаунтини фаоллаштириш коди маҳаллий рақамлардан келишининг сабаби
• Хавфсизлик тизимларининг энг заиф бўғини - бу инсон (Telegram мессенжери хавфсизми?)
Йўқолган смартфонни офлайн қидириш технологияси
Йўқолган смартфонни топиш функцияси ҳозирда барча Android смартфонларда мавжуд ва бу ҳақида каналимизда ҳам маълумот берганмиз (Йўқолган ёки ўғирланган смартфонни қандай топиш мумкин?)
Агарда смартфон ўчирилган ёки қуввати тугаган бўлса, унда юқорида кўрсатилган қидирув функциясидан фойдалана олмайсиз. Ҳозирча Samsung ва Apple компаниялари ушбу муаммонинг ечимини топишди.
SmartThings Find хизмати Android 8 ёки ундан юқори версияларда ишлайдиган Galaxy қурилмаларини тез ва осон топишга ёрдам беради. Ушбу хизмат Galaxy смартфонлари, планшетлари ва тақиладиган қурилмаларини (смарт соат, гарнитура) топиш учун кам қувват сарфловчи Bluetooth Low Energy (BLE) ва ултра кенг полосали алоқа (UWB) технологияларидан фойдаланади.
SmartThings Find орқали қурилма офлайн (тармоқ мавжуд эмаслиги) бўлса ҳам топиш мумкин, чунки SmartThings фойдаланувчилари бир-бирларини топишда ёрдам бериш имконига эга. Масалан, смартфон 30 дақиқа мобайнида офлайн режимда бўлса, у бошқа қурилма томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган BLE сигналини юборади.
Агар SmartThings Find ёрдамида йўқолиш ҳақида хабар берилса, яқин атрофдаги ҳар қандай Galaxy смартфони ёки планшети Samsung серверига унинг жойлашган жойи тўғрисида хабар бериб, қидиришда ёрдам бериши мумкин. Сервердан сигнал йўқолган қурилманинг эгасига юборилади.
Йўқолган қурилмани топиш харитадаги кўрсатмалар ва қурилмага "қўнғироқ қилиш" имконияти туфайли осон. SmartThings иловасини очинг ва топмоқчи бўлган қурилмани танланг, шундан сўнг унинг аниқ жойлашуви харитада кўрсатилади. Керакли нуқтага яқинлашганда фойдаланувчи овозли сигнални ёки кенгайтирилган реалликка асосланга "Яқин-атрофда қидириш" функциясини ёқиши мумкин: экранда рангли графикалар пайдо бўлади, улар қурилмага яқинлашган сари ёрқинлашиб боради.
SmartThings иловасини юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.samsung.android.oneconnect
Юқорида кўрсатилган технология ҳозирча Samsung Galaxy қурилмаларида ишлайди. Лекин яқин орада Google ўз Android тизимида ушбу технологияни барча учун қўллаши мумкин. Шунда йўқолган смартфонни топиш имконияти янада кенгаяди, чунки хизмат фақат битта компания қурилмаларига боғлиқ бўлиб қолмайди.
Ушбу технология ҳақида сиз қандай фикрдасиз ва Samsung Galaxy смартфонларида синаб кўрганмисиз?
#маълумот
Android қурилмаларидаги иловаларга расмларни қандай нусхалаш ва жойлаш мумкин?
"Нусхалаш" ва "Жойлаш" (Копировать ва Вставить) функцияларидан иш жараёнида фойдаланиш жуда қулай. Айтайлик, смартфонингизда бирор маълумотни Интернетдан нусхалаб уни турли хил иловалар орқали жўнатмоқчисиз. Кўпчиликнинг хабари бор, матнни нусхалашда ҳеч қандай муаммо йўқ ва бунинг учун тизимдаги вақтинчалик хотира (буфер обмена) имкониятидан фойдаланилади.
Лекин расмларни нусхалаш ва уларни битта иловадан бошқасига жойлаш имконияти фақат баъзи иловаларда мавжуд. Ушбу функциядан тўлақонли фойдаланиш учун қўшимча иловалар ўрнатишингиз керак бўлади.
Image to Clipboard - тизимдаги "Улашиш" (Поделиться) функцияси орқали расмларни вақтинчалик хотира (буфер обмена) нусхалашга имкон беради ва кейин уни Google Gboard клавиатураси ёрдамида бошқа иловага жойлайди.
Android тизимининг ўзида мавжуд бўлган стандарт "Жойлаш" (Вставить) функцияси расмлар билан ишламайди. Шунинг учун, агар қурилмангизда Gboard клавиатураси бўлмаса, уни ҳам ўрнатишингиз керак бўлади (аксарият Xiaomi смартфонларида Gboard ўрнатилган).
• Image to Clipboard иловасини юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.slash.clipboard
• Gboard клавиатурасини юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.inputmethod.latin
Gboard клавиатурасининг қўшимча имкониятларини #Gboard хештеги орқали каналимизда кўришингиз мумкин.
#маълумот #Gboard
Telegram учун фойдали ботлар:
• @ImageConverterRobot — Расмларни турли хил форматларга ўзгартириш боти. Мавжуд форматлар: BMP, DIB, EPS, GIF, ICO, IM, JPEG, JPEG200, PCX, PNG, PPM, SGI, TGA, TIFF, WEBP.
• @JustYoutubeMusicBot — YouTube / YouTube Music хизматидан турли хил сифатларда мусиқаларни юклаб олиш боти.
• @JPG2PDFBot — JPG ёки BMP расмларни PDF форматидаги ўгириб бериш боти.
• @StikRobot — Ушбу бот ёрдамида матнли, расм кўринишида стикерлар яратишингиз ёки шунчаки фотосуратларни стикерларга айлантиришингиз мумкин.
• @epub_to_pdf_bot — ePub (электрон китоблар) форматидаги файлларни pdf форматига ўзгартиришингиз мумкин.
• @download_it_bot — Ушбу бот ёрдамида Instagram, TikTok, Facebook, SoundCloud, Vimeo, VK ва Twitter каби тармоқлардан расм, видео, мусиқа ва бошқа турдаги файлларни юклаб олишингиз мумкин. 1000 дан ортиқ сайт ва хизматлар қўллаб-қувватланиши ҳақида маълумот берилган.
• @RadioBot — Ушбу бот Telegram мессенжеридан чиқмасдан турли хил радиостанциялар эфирларини тинглаш имкониятини беради. Каталогида машҳур Россия, Англия, Америка, Италия радиостанциялари мавжуд. Бир соатлик эфир вақтига тахминан 15 Мб трафик сарфланади.
Каналимизда 100 дан ортиқ турли хил Telegram ботлар ҳақида маълумот мавжуд. Ўзингизга кераклисини топиш учун #Бот хештегини танланг.
#Telegram #Бот #Телеграм
"Google Календарь" ва бошқа тақвимларда спамдан қандай қутулиш мумкин?
Агар Android қурилмангиз ёки компютерингизда "Google Календарь" ёки Google билан синхронлаштириладиган бошқа тақвим иловасидан фойдалансангиз, вақти-вақти билан шубҳали мазмундаги тадбирларга спам-таклифнома олишингиз мумкин. (Спам нима ва унинг ҳозирда кўп қўлланилаётган турлари ҳақида)
Тақвимлар орқали спам шу тарзда ишлайди:
- Спамерлар сиздирилган маълумотлар базаларида электрон почта манзилларини топишади ва уларга тақвимга таклифнома кўринишида хат юборишади.
- Таклиф хати спам сифатида аниқланади, аммо хизмат алгоритмлари таклифни кўргач, уни автоматик равишда Google ҳисобига боғланган тақвимга қўшади ва қурилмангизга билдиришнома юборади.
"Google Календарь" да спамни қандай ўчириш мумкин
Электрон почта манзилингизни билган одам, сизга, тадбирларга спам-таклифнома юбориш учун рухсат берадиган иккита созлама мавжуд.
Ушбу созламалардан бирини Android даги "Google Календарь" иловасида, иккинчисини тақвимнинг онлайн версиясига кирганингизда ўчириб қўйиш мумкин.
- Смартфонингизда "Google Календарь" иловаси созламаларига киринг (юқори ўнг бурчакдаги 3та нуқта) ва "Gmail асосидаги тадбирлар" бўлимида худди шу номдаги созламани ўчириб қўйинг.
- Google ҳисобингиз ёрдамида "Google Календарь" расмий веб-сайтига ўтинг - https://calendar.google.com/calendar/ ва созламаларда:
"Общие" => "Мероприятия" =>"Автоматически добавлять приглашения" бўлимида "Нет, показывать только приглашения, на которые уже отправлен ответ" пунктини танланг.
Юқоридаги каби реклама ва спам хатлари келмаслиги учун, номаълум сайт ва хизматларда вақтинчалик электрон почта манзили яратиб берадиган Telegram ботлардан (@fakemailbot) фойдаланинг.
#реклама #маълумот
Instagram энди лайк ва обуна бўлишни сўраган хабарларни блоклайди
Instagram ишлаб чиқувчилари спамга қарши курашишнинг турли механизмларини амалга оширишда давом этмоқдалар. Бу сафар ижтимоий тармоқ — лайк (ёқтириш) қўйиш, обуна бўлиш ва шарҳ қолдириш каби чақирув хабарларини ўчира бошлади. Бу ҳақда Gurov Digital Telegram канали хабар берди.
Instagram нинг аксарият фойдаланувчилари учун лайклар сони жуда муҳим, чунки у ижтимоий тармоқнинг умумий лентасидаги хабарлар рейтингига катта таъсир қилади. Айнан шунинг учун улар кўпинча ўз аудиторияларидан турли хил усулларда лайк қўйишни сўрашади.
Бундай "тиланчилик" энди жазоланади — хабарлар "лайклар, обуналар, репостлар ёки видеоларни кўриш сонини кўпайтириш учун спам" сифатида ўчирилади. Ушбу хабарлар муаллифлари, тармоқ кўрсатмаларига зид бўлган контент тўғрисида огоҳлантириш олишади.
Бундай ташаббус биринчи навбатда GiveAway ва LikeTime каби реклама усулларидан фойдаланадиганларга таъсир қилади, чунки блоггерлар лайклар, обуналар ва шарҳлар учун совғалар беришади. Instagram тармоғида бундай хабарлар камаяди деб умид қилинмоқда.
Шу ой бошида ижтимоий тармоқ, шахсий ёзишмалардаги ҳақорат учун фойдаланувчи аккаунтларини блоклашни бошлаши маълум бўлган эди.
Шунингдек, тез орада фойдаланувчилар нафақат бирор аккаунтни бан қилибгина қолмай, балки бан қилинган фойдаланувчи томонидан яратилган барча кейинги аккаунтларни бутунлай тақиқлашлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Нима сабаб Instagram тармоғида блокланиш мумкин
• Instagram-аккаунтингизни бегоналардан қандай яшириш мумкин
• Google, ижтимоий тармоқ ва мессенджерлардаги аккаунтни тўлиқ ўчириш мумкинми?
• Эсдан чиққан аккаунтлар логин ва паролини қандай тиклаш мумкин
#маълумот #Instagram #Инстаграм
Telegram 7.5 версиясига янгиланди (Хабарларни автоматик ўчириш, виджетлар ва вақтинча таклиф ҳаволалари ва бошқалар)
Хабарларни автоматик ўчириш
• Энди чатнинг барча иштирокчилари учун хабарларни автоматик равишда ўчиришни созлашингиз мумкин - юборилганидан кейин 24 соат ёки 7 кун кейин.
• Шахсий чатларда, шунингдек администратор ҳуқуқига эга бўлган гуруҳ ва каналларда автоматик ўчиришни ёқишингиз мумкин.
• Автоматик ўчиришни ёқиш учун ⋮ > Тарихни тозалаш бандини босинг ва керакли вақт оралиғини танланг.
Бош экран виджетлари (Смартфонда виджет нима ва у нима учун керак?)
• Виджетлар ёрдамида, иловага кирмасдан, муҳим чатларни телефоннинг бош экранидан кузатиб боришингиз мумкин.
• Виджетни қўшиш учун бош экранингизда бармоғингизни босиб туринг, "Виджетлар" га босинг ва Telegram ни танланг.
Гуруҳлар ва каналлар учун таклиф ҳаволалари
• Энди таклиф ҳаволаси амал қилиш муддатини ёки қанча одам ундан фойдаланиши мумкинлигини созлашингиз мумкин.
• Қайси аъзолар сизнинг ҳаволангиз ва бошқа администраторлар томонидан яратилган ҳаволалар орқали қўшилганини кўришингиз мумкин.
• Ҳар бир ҳавола учун QR-код яратиш мумкин: фойдаланувчилар аъзо бўлишлари учун, телефон камерасини унга йўналтиришлари керак. (QR-коди бу нима ва ундан қандай фойдаланиш керак?) (QR-кодини сканерлаш илова ва усуллари)
• Ҳаволаларни бошқариш учун гуруҳ ёки каналингиз профилига ўтинг ва Таҳрирлаш > Таклиф ҳаволалари рукнига киринг.
Чекланмаган аъзоларга эга гуруҳлар
• Агар гуруҳ 200 минг аъзо чекловига яқинлашса, уни чекланмаган сондаги аъзоларга эга бўлиш имконини берувчи трансляция гуруҳига айлантириш мумкин.
Такомиллашган чатлар импорти
• Бошқа иловалардан ёзишмаларни ўтказишда хабарлар асл юборилган сана бўйича тартибланади (агар уларни янги ёки 1000 та хабардан кам бўлган чатга импорт қилган бўлсангиз).
Батафсил маълумот ушбу мақолада:
https://telegram.org/blog/autodelete-inv2/uz
Иловани юклаб олиш: Google Play, APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk) ёки тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK).
#Telegram #Телеграм
"Яқин-атрофга юбориш" функцияси орқали энди иловаларни ҳам улашиш мумкин
Google компанияси "Яқин-атрофга юбориш" (Обмен с окружением) имкониятини кенгайтирди. Илгари ушбу функция ёрдамида расмлар, видеолар ва бошқа турдаги файлларни улашиш учун фойдаланишингиз мумкин эди, энди Play Маркетдан ўрнатилган иловалар ва ўйинларни ҳам худди шу тарзда битта смартфондан бошқасига ўтказишингиз мумкин.
Иловалар, интернетдан фойдаланмасдан ўзаро Wi-Fi тармоғини яратиб (SHAREit га ўхшаб) узатилади. Иккала қурилмада ҳам Play Маркет 24.0 ёки ундан юқори версияси ўрнатилган бўлиши керак. Агар у пастроқ бўлса, Play Маркет ўзи янгилашини бир неча кун кутинг.
Иловаларни қандай улашиш мумкин:
1. Иккала смартфонда ҳам Play Маркетни ишга туширинг.
2. "Илова ва ўйинларим" (Мои приложения и игры) менюсидаги "Улашиш" (Поделиться) ёрлиғини танланг.
3. Биринчи смартфонда "Юбориш" (Отправить), иккинчисида "Қабул қилиш" (Получить) ни танланг.
4. Юбормоқчи бўлган иловаларни танланг, яқин атрофдаги смартфонлар рўйхати пайдо бўлгунча кутинг ва тегишли смартфонни танланг.
5. Хавфсизлик учун иккала смартфонда ҳам код кўрсатилади. Унинг мос келишига ишонч ҳосил қилинг.
6. Қабул қилувчининг смартфонида "Қабул қилиш" тугмасини босинг.
7. Илова ўтказилгандан сўнг, уни ўрнатишингиз керак. Бир нечта иловаларни узатишда уларни бир вақтнинг ўзида ўрнатишингиз мумкин, бунинг учун "Ҳаммасини ўрнатиш" (Установить всё) ни босинг. Юборувчининг смартфонидаги созламалар уларда сақланмайди.
Улашиш тугагандан сўнг, смартфонлар орасидаги алоқани узиш учун "Узиш" (Отключить) тугмасини босинг. Play Маркет орқали эмас, балки бошқа манбалардан ўрнатиладиган иловаларни бу тарзда ўтказиш мумкин эмас. Улар бошқа смартфонга юборилиши мумкин бўлган иловалар рўйхатида кўринмайди.
Изоҳ: Охирги пайтларда SHAREit иловасида "ғалати" рекламаларнинг кўрсатилиши, тушунарсиз ўйинларнинг интернетдан ўз-ўзидан кўчирилиши каби ҳолатлар кузатилмоқда.
Шу сабаб, файлларни бошқа смартфонга ўтказиш учун айнан "Яқин-атрофга юбориш" функциясидан ёки SHAREit иловасининг муқобил вариантларидан (ShareMe) фойдаланишни тавсия қиламан.
#янгилик
UZIMEI тизими бепул бўладими ёхуд ўз қарорини 1 йилдан буён ижро қилолмаётган Парламент ҳақида
Бундан роппа-роса 1 йил аввал «Mening fikrim» порталида IMEI кодларни рўйхатга олишда тўлов ундиришни бекор қилиш бўйича петиция эълон қилинган эди. Мазкур петиция бор-йўғи 3 соат ичида керакли овоз (10 минг)ни тўплаганди. Бугунга келиб бу овозлар сони қарийб 25 мингга яқинлашди.
Жамоавий мурожаатнинг сўров қисмида аниқ ва тиниқ қилиб «IMEI кодлaрини рўйхaтгa олишда тўловларни бекор қилинишини сўрaймaн» деб ёзиб қўйилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори билан тасдиқланган низом талабига кўра, Парламент ва Ҳукумат номига йўлланган мурожаат камида ўн мингта қўллаб-қувватловчи овозни олганда у белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ҳамда мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор модератор томонидан 60 кундан ошмаган муддат ичида «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштирилиши лозим.
‼️Аммо, орадан 365 кун ўтган бўлсада, мурожаат ҳамон “Кўриб чиқиш жараёнида” турибди.
Бу қандай Парламент бўлдики, айнан ўзи тасдиқлаган, юридик кучи бўйича қонунга тенг ҳужжатнинг ижросини таъминлай олмаса?!
Нега минглаб фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган, халқ учун эмас фақат маълум идораларнинг манфаатлари учунгина амал қилиб турган бу тартибни бекор қилиш чоралари кўрилмади?
Эртага тушунмовчилик бўлмаслиги учун аниқлаштираман: гап IMEI тизимини бутунлай бекор қилиш ҳақида кетмаяпти, чунки бу тизим орқали қора бозорга анча чек қўйилди (100% бўлмаса ҳам), расмий сотув кўпайди ва ўз-ўзидан давлат бюджетига жуда катта миқдорда солиқлар тушишни бошлади. Шу сабабли бу тизим қолиши тарафдориман, фақат рўйхатдан ўтказиш БЕПУЛ, мантиқий ва ортиқча бюрократиясиз бўлсин.
❓Энди Сизларга савол, ҳурматли СЕНАТОР ва ДЕПУТАТЛАР: чегарачи, божхоначи ва солиқчилар ўз ишини эплолмаётгани учун, яъни ноқонуний телефонлар кириб келишини олдини олишолмаётгани учун ўйлаб топилган UZIMEI тизими нега халққа пуллик бўлиши керак? Нега?! Ҳукумат ҳам бюджетга юз миллиардлаб солиқ туширсин, ҳам халқдан юз миллиардлаб тўлов (бу ҳам солиқ аслида) ундирсинми? Яхши бузоқ иккита сигирни эмади, деганими бу? Сизнингча, шу адолатданми?
Кўзбўямачилик учун очилган «Mening fikrim» порталининг нима кераги бор унда? Барибир Парламент у ердаги масалаларни ҳал қилишни эплолмаётган бўлса?
Хуллас, ўтган йили масъулларга қарата айтган гапларимни яна қайтараман:
«Агар Сизга жамоатчилик фикри қизиқ бўлса, унда тўловларни бекор қиласиз. Агар Сизга жамоатчилик фикри мутлақо қизиқ бўлмаса, унда билганингизни қилаверинг!»
👉 @xushnudbek 👈
Telegram хизматлари. Техник Ёрдам
✳️Расмий сайти
telegram.org
✳️Веб-версияси (иловасини ўрнатмасдан фойдаланиш)
web.telegram.org
✳️Компьютер (Windows) учун версиясини юклаб олиш
desktop.telegram.org
✳️ Telegram функциялари ҳақида маслаҳатлар расмий канали
@TelegramTips
✳️ Ғоя таклиф қилиш ёки бирор хатолик ҳақида хабар бериш (инглиз тилида)
bugs.telegram.org
✳️ Фирибгарлик (алдов) ҳақида шикоят
@notoscam
✳️ Токен яратиш (ҳар қандай ботнинг асоси)
@BotFather
✳️ Спам-блокка тушганингизни текшириш
@SpamBot
✳️ Мақола ёзиш
@telegraph
Telegra.ph
✳️ Стикерлар қўшиш
@Stickers
✳️ Техник қўллаб-қувватлаш (инглиз тилида ёзинг)
• sms@telegram.org - аккаунт яратишда SMS билан боғлиқ муаммолар
• dmca@telegram.org - муаллифлик ҳуқуқи шикояти
• abuse@telegram.org - таркибга (контент) оид шикоятлар
• sticker@telegram.org - стикерлар ҳақида шикоят
• stopCA@telegram.org - болаларга нисбатан зўравонлик
• recover@telegram.org - ҳисобни (аккаунт) тиклаш
• support@telegram.org - умумий қўллаб-қувватлаш
• security@telegram.org - хавфсизлик масаласида мурожаат
#маълумот #Telegram #Бот #Телеграм
МегаФон ва USM Telecom Ўзбекистон бозорига кирмоқда
«ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорининг технологик илғори бўлиши кутилган янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этишди.
Янги ҚК таркибидан мамлакатнинг телекоммуникация бозори илғори бўлган Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ўрин олишди.
Ўзбекистон хукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) орқали ҚКга Ucell телеком-операторининг 100% улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 млн доллар миқдорида инвестиция, шу билан бирга USM’нинг шўъба корхоналари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan киритмоқда.
Батафсил: https://ucell.uz/uz/myucell/press_srv/USM_Telecom_and_MegaFon_enter_the_Uzbek_market
Изоҳ: Ва ниҳоят музлар эрий бошлади. Ҳақиқий рақобат бозорида тобланган компанияларнинг юртимиздаги фаолияти, аҳолимиз учун ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди деб умид қиламиз.
Шунингдек, Тинькофф, Сбер, Mail.ru Group каби компаниялар рақамли маҳсулотлари ҳам юртимизда яқин келажакда пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли бўлмаса керак.
#янгилик
Xiaomi ўз смартфонлари нархларини кўтаришни режалаштирмоқда
Айни пайтда жаҳон бозорида яримўтказгич (полупроводник) маҳсулотларининг глобал тақчиллиги кузатилмоқда . Бу аллақачон автомобиллар учун микросхемалар бозорига, қисман — видеокарталар ва процессорлар бозорларига, шунингдек дисплейларга таъсир кўрсатди. Эндиги навбат смартфонларга етиб келди.
Xiaomi вице-президенти Ван Сяннинг сўзларига кўра, бренднинг смартфонлари учун нарх ошиши ҳали тугагани йўқ. Компания уларни энг паст даражада ушлаб туриш учун жуда кўп ҳаракат қилаётганига қарамай, баъзи моделлар яқин келажакда қимматлаша бошлаши эҳтимоли юқори.
Сяннинг таъкидлашича, харажатларнинг ўсиши Qualcomm процессорларининг кескин тақчиллиги билан боғлиқ. Американинг яримўтказгич ишлаб чиқарувчиси, барча ҳамкорларининг ортиб бораётган талабини қондира олмай, уларнинг айримларига маҳсулотни етказиб беришдан рад этишга мажбур бўлди. Шу сабабли, Samsung бу йил Galaxy Note 21 смартфонини чиқаришдан воз кечди, чунки унга ҳам процессорлар етмади (Эслатиб ўтаман, Qualcomm процессорлари ҳам Америкадаги Samsung заводларида тайёрланади).
Сяннинг сўзларига кўра, Xiaomi ўз смартфонларидаги нархларни минималлаштириш учун харажатларни оптималлаштириш йўлларини изламоқда. Эҳтимол, компания бошқа етказиб берувчилар билан музокаралар олиб боради ва чегирмалар эвазига таркибий қисмларнинг катта қисмини сотиб олишни уларга ваъда қилади (Xiaomi смартфонларини MediaTek процессорига ўтказиши ҳақида янгиликлар тарқатилди).
Xiaomi смартфонларининг қайси моделлари учун нархларни кўтариши ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Мантиқан, бу флагманлар бўлиши мумкин, чунки асосан кучли процессорларга тақчиллик мавжуд. Бироқ, Xiaomi премиум сегментдаги қурилмаларнинг нархларини кўтармаслик учун, барча фойдаланувчилар орасида харажатларни тенг улушларда бўлишишни исташи мумкин.
#маълумот #янгилик #Xiaomi
Қайси ҳолатларда 32 ГБ хотира 128 ГБ дан яхшироқ ёки нима учун смартфонингиз секин ишлайди
Смартфон иловалар билан ортиқча юкланмаган ва кучли процессорга эга бўлса ҳам, у секин ишлаши мумкин. Чунки қурилмада ўрнатилган ички флеш-хотира турига боғлиқ ҳолатлар мавжуд.
Ҳар бир фойдаланувчи смартфонидаги илова ва файлларни тезроқ очилишини хоҳлайди. Одатда, бунинг учун кучли процессор, катта ҳажмдаги оператив хотира ва кўпроқ гигабайт флеш-хотирага эга смартфон сотиб олишади. Бироқ, бошқа тенг параметрларда 32 ГБ флеш-хотирага эга смартфон 128 Гбайтли қурилмадан тезроқ ишлашини ҳисобга олишмайди.
Флеш-хотиранинг хусусиятлари
Ишлаб чиқарувчилар флеш-хотиранинг маълумотларни ўқиш ва ёзиш тезлигини маълум қилишганда, улар одатда катта ҳажмдаги маълумотлар алмашинувининг тезлигини кўрсатишади.
Аммо смартфондаги иловаларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар катта ҳажмдаги файлларни ёзиш амалини бажармайди. Иловаларнинг одатий ишлаши кичик хотира блокларидаги 4-16 килобайтдаги амаллардан иборат. Бу катта ҳажмдаги маълумотларни ўқиш ёки ёзишга қараганда анча оғирроқ режим.
Агар смартфондаги флеш-хотира кичик блокларда ишлашнинг юқори тезлигини таъминлай олмаса, кучли процессор ва катта ҳажмдаги оператив хотира ёрдам бера олмайди. Шунинг учун, масалан, компютерда механик қаттиқ дискни, SSD (флеш-хотира) билан алмаштириш қурилма ишлашини анча тезлаштиради.
Иловалар учун флеш-хотира тезлиги
microSD каби хотира карталари катта ҳажмдаги маълумотлар (видео, катта ҳажмдаги файллар) алмашинуви учун жуда мос, лекин кичик блоклар, яъни иловалар билан ишлаш учун мос эмас. Шу сабаб, доимий ва муаммосиз ишлаши керак бўлган иловаларни (масалан Telegram) ташқи хотира картасига (microSD) кўчирмасликни каналимизда бир марта таъкидлаганмиз.
Смартфонларнинг ички хотирасида ЕММC ва UFS типидаги флеш-хотиралардан фойдаланилади. Қисқа қилиб айтганда, EMMC секин ва арзон, UFS эса тез ва қиммат. Ушбу стандартларнинг ҳар бири бир неча авлодга эга, улар тезлиги билан фарқланади.
ЕММC флеш-хотира SD формати билан жуда ўхшаш ва аслида смартфон платасида чип шаклидаги SD хотира ҳисобланади. Шунинг учун EMMC кичик блоклар билан ишлашда SD билан бир хил муаммоларга эга. Сўнгги версиядаги eMMC 5.1 катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлашда 125 МБ/с ва 4 КБ блокларни ёзишда 7.16 МБ/с тезлик кўрсатгичига эга. 2019 йилда такомиллаштирилган eMMC 5.1A тақдим қилинган.
Сўнгги бир неча йил давомида Universal Flash Storage (UFS) хотираси оммалашиб бормоқда. UFS 1.0 нинг биринчи версияси 2011 йилда ишлаб чиқилган бўлса, 2018 йилда катта ҳажмдаги маълумотларни ёзиш тезлиги 1801 МБ/с, 4КБ блокларида эса - 137,5 МБ/с бўлган UFS 3.0 ни тақдим этилди. Бугунги кунда машҳур бўлган UFS 2.1 хотираси катта ҳажмдаги маълумотларни ёзишда 260 МБ/с ва 4КБ блок ёзишда 140 МБ/с тезликда таъминлайди.
Биринчи авлод UFS хотиралари файлларни нусхалаш тезлигини eMMC га қараганда уч баравар тезроқ амалга оширган. UFS ва eMMC ўртасидаги яна бир фарқ шундаки, биринчиси маълумотларни бир вақтнинг ўзида ўқиши ва ёзиши мумкин, иккинчиси эса фақат ўқиши ёки фақат ёзиши мумкин.
Секин, лекин катта ҳажмли хотирага эга смартфонларга мисол: Huawei P30 Lite (128 ГБ eMMC), Xiaomi Redmi Note 8 (128 ГБ eMMC), Samsung Galaxy A70 (128 ГБ eMMC), Xiaomi Redmi Note 7 Pro (128 ГБ eMMC).
Тез, лекин кичик ҳажмли хотирага эга смартфонларга мисол: Samsung Galaxy S8/S9 (64 ГБ UFS 2.1), Xiaomi Redmi Note 8 Pro (64 ГБ UFS 2.1), Samsung Galaxy A51 (64 ГБ UFS 2.0), Xiaomi Mi 9T (64 ГБ UFS 2.0).
Смартфонингизда ўрнатилган хотира турини билиш учун, ушбу сайтдан фойдаланинг:
https://nanoreview.net/ru/phone-compare
#маълумот
Смартфонингизни ўзгартиришга нима ундайди? Мутахассислар фойдаланувчилар ўртасида сўровнома ўтказишди
Янги русумдаги смартфонларнинг асосий ўзгаришларидан бири, 5G тармоғини қўллаб-қувватлаш, аммо, маълум бўлишича, бу фойдаланувчилар смартфонларини янгисига ўзгартиришлари учун энг машҳур сабаб эмас. Ушбу маълумот BlinkAI аналитик агентлигининг ҳисоботидан келиб чиқади.
iPhone ва Android смартфонлари эгаларининг аксарияти, батарея қуввати кўпроқ муддат ишлаши учун янги қурилмани харид қилишлари мумкин. Ушбу сабабни барча фойдаланувчиларнинг 73%, iPhone эгаларининг 72% ва Android қурилмалари эгаларининг 75% айтишган.
Нима учун смартфон батареяси тезда тугайди?
Иккинчи энг машҳур сабаб - ички хотира ҳажмининг катталиги. Иккала платформа (iOS ва Android) фойдаланувчиларининг тахминан ярми учун у етарли эмас.
Тезлик учинчи ўринда бўлиб, Android фойдаланувчилари орасида процессор кучидан норозилар кўпроқ (47%). iPhone эгалари учун тезлик сўралганларнинг 39% учун муҳим кўрсаткич.
Нима учун смартфон қотиб ишлайди?
Тескари ҳолат фото ва видеоларни суратга олиш сифати билан боғлиқ. Бунинг учун iPhone эгаларининг 43% ва Android фойдаланувчиларининг 39% смартфонларини ўзгартирмоқчи.
Смартфон камерасидаги дастурий таъминот ҳақида
Смартфонни ўзгартиришга сабаблар орасида 5G тармоғини қўллаб-қувватлаш охирги ўринда. iPhone эгаларининг 32% ва Android смартфонларининг 36% фойдаланувчилари кейинги смартфонларида 5-авлод тармоқларини қўллаб-қувватлашни хоҳлашади.
Савол: Смартфонингизни ўзгартиришга нима сабаб бўла олади?
#маълумот #янгилик
Telegram 7.6 версиясига янгиланди (Овозли чатлар 2.0: каналлар, миллионлаб тингловчилар, ёзиб олинган чатлар, администраторлар учун воситалар
Бир вақтнинг ўзида миллионлаб тингловчилар
• Гуруҳ ва каналлардаги овозли чатларда иштирокчиларнинг сони чекланмаган.
Овозли чатларни ёзиб олиш
• Чатдан кейин фойдаланиш учун овозли чатни ёзиб олиш имконияти.
• Ёзиб олиш пайтида сарлавҳа ёнида қизил нуқта кўрсаткичи пайдо бўлади.
Иштирокчилар рўйхати такомиллашди
• Овозли чат иштирокчилари рўйхатида фойдаланувчи профилининг тавсифи.
• Администраторларга, гапиришни хоҳлашингизни кўрсатиш учун қўлингизни кўтариш имконияти.
Ташкилотчилар учун воситалар
• Овозли чат тингловчи ёки гапирувчилари учун алоҳида таклиф ҳаволалари.
• Муҳокама мавзусини билдириш учун овозли чат номини ўзгартириш имконияти.
• Шахсий ҳисобингизни яшириш учун овозли чатга канал номидан қатнашиш имконияти.
Батафсил маълумот ушбу мақолада:
https://telegram.org/blog/voice-chats-on-steroids/uz
Иловани юклаб олиш: Google Play, APK расмий сайтдан (http://telegram.org/dl/android/apk) ёки тасдиқланган каналдан (http://t.me/TAndroidAPK).
#Telegram #Телеграм
📲 Энди электрон ҳукумат хизматлари телефонингизда!
🌐 My.gov.uzнинг янги талқиндаги мобил иловаси ишга туширилди. Уни юклаб олинг ва электрон ҳукумат хизматларидан исталган вақтда фойдаланинг!
🛂 Мазкур илова барча машҳур мобил платформалар учун очиқ. Уни Google Play ҳамда App Store дан юклаб олиш мумкин.
💁🏻♂️ Эътиборлиси, жорий этилган хизматларда электрон рақамли имзо талаб этилмайди.
❓Мобил илова сизга нима беради?
🔹 Шахсий маълумотлар қулай ва автомат тарзда тўлдирилади, ҳужжатлар ҳар доим қўл остингизда бўлади.
🔹 Ҳужжат ва маълумотларни учинчи шахсга тақдим этишда ўз розилигини бошқариш имконияти туғилади.
🔹 Электрон ҳукумат хизматларидан фойдаланишда вақтида хабардор бўлиш ва тўловларни тўлашда тезкорлик таъминланади.
♻️ Маълумотларни автомат тарзда, бир зумда олишингиз мумкин:
🔹 яшаш жойи бўйича, солиқдан қарзи йўқлиги тўғрисида маълумотнома
🔹 пенсия ҳақида маълумот
🔹 ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот
🔹 масофадан туриб, коммунал тўловларни амалга ошириш
🔹 СТИРни аниқлаш
🔹 ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш: электр энергия, иссиқ сув, ичимлик суви
🛃 Мобил иловани йўлга қўйишдан мақсад:
🔖 Аҳолимизнинг электрон ҳукумат хизматларини қоғозли ҳужжатлардан фойдаланмай ва давлат идораларига ташриф буюрмай тезкор ва онлайн олишини таъминлаш.
📥 Иловани юклаб олинг ва электрон ҳукумат хизматларидан исталган вақтда фойдаланинг! 👇
Қайси смартфон олд (селфи) ва орқа камерасига бир вақтнинг ўзида суратга олиш мумкин?
Юқоридаги савол гуруҳимизда тез-тез учраб туради ва баъзи вазиятларда олд (селфи) ва орқа камерасига бир вақтнинг ўзида фото/видеога олиш керакли функция.
Асосан эски моделдаги смартфонларда (Samsung Galaxy S3 дан S7 гача) учраган ушбу функция, бугунги кунда кенг тарқалган смартфонларда деярли учрамайди.
Янги моделдаги смартфонлардан POCO X3, LG ва Nokia қурилмалари иккала камерасига бир вақтнинг ўзида фото/видеога олиш имконияти мавжуд.
Баъзи смартфонларга қуйидаги иловалар ёрдам бериши мумкин:
- Double Side Camera (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.bagestudio.doublesidecamera)
- Nokia Camera (https://www.apkmirror.com/apk/hmd-global/nokia-camera-new/)
Савол: Иккала камерасига бир вақтнинг ўзида суратга олиш функциясини қайси смартфонларда учратгансиз?
#маълумот #APK
Telegram дан хавфсиз фойдаланиш бўйича "Роскачества" маслаҳатлари
"Роскачество" (Россия сифат тизими) давлат ташкилоти мутахассислари Telegram дан фойдаланиш бўйича тавсиялар беришди. Уларнинг фикрига кўра, ушбу мессенжер кўплаб функцияларга эга, аммо у тўлиқ модерация (назорат) қилинмайди, шунинг учун ундаги фирибгарлик каналлари ойлар давомида мавжуд бўлиб, турли хил янги ахборотларга мослаштирилиб қайта номланади.
"Роскачество" мутахассислари томонидан берилган маслаҳатлар:
• Мессенжердан қайси ҳаволаларга ўтаётганингизга эътиборли бўлинг. Telegram да биржалар, интернет-дўконлар ва компанияларнинг расмий саҳифаларини такрорловчи фишинг (сохта) саҳифаларига ҳаволалар кенг тарқалган. Манзил сатридаги саҳифа манзили тўғрилигини, хавфсиз уланиш (https) мавжудлигини текширинг, мессенжер орқали ўтилган шубҳали сайтлардаги шаклларда шахсий ва тўлов маълумотларингизни киритманг.
(Изоҳ: баъзилар "код ёки шахсий маълумотларингизни бировга айтманг" деган огоҳлантиришни сўзма-сўз тушунишади, аслида сайтлардаги шакллар орқали жўнатилган маълумотни ҳам бировлар ўқиши мумкин.)
• Сизга тўғридан-тўғри ёзган ёки ўз хизматларини каналларда реклама қиладиган, инвестициялар, криптоактивлар ва фойдали сармоялар бўйича "мутахассислардан" эҳтиёт бўлинг. Осон даромад ваъдаси ёки малакали инвестор мақоми билан мукофотлаш таклифларига учманг. Бундай таклифларнинг аксарияти фирибгарлик.
• "Қўллаб-қувватлаш хизматлари" нинг хабарларидан эҳтиёт бўлинг: ушбу схеманинг тури, агар жабрланувчининг ҳақиқатан ҳам бирон бир молиявий платформада аккаунти бўлса — сохта қўллаб-қувватлаш хизматининг хабарлари, уни гўёки платформанинг Telegram даги расмий каналига олиб боради (ҳақиқийсига ўхшаш). Одатта натижа фишинг ҳаволаси, SMS хабаридаги кодни сўраш ёки зарарли бўлиб чиқадиган иловани смартфонга ўрнатиш таклифи билан тугайди.
• Ҳеч қачон ва ҳеч кимга комиссия ёки йиғимларни тўламанг ёки тўлов маълумотларини юборманг. Ушбу турдаги энг машҳур фирибгарликлардан бири, гўё дастлабки тўловни талаб қиладиган уйда ишлаш ваъдаси билан боғлиқ.
• Telegram да "пул ишлаш учун ботлар" деб номланган нарсалардан фойдаланмаган маъқул, улар орасида фирибгарлик схемалари мавжуд (масалан, сиздан фақат каналга обуна бўлишни эмас, балки ташқи сайтга кириб, баъзи амалларни бажаришни сўрашса, сайт зарарли бўлиши мумкин).
• Агар кимдир сизга дўстингиз номидан ёрдам сўраб ёзса (айниқса молиявий), яқинингиз ҳақиқатан ҳам унга муҳтожми ёки йўқлигини текшириб кўринг. Унга қўнғироқ қилинг ва овоз билан муаммони муҳокама қилинг (агар бу фирибгар бўлса, у қийин аҳволда эканлигини ва ҳозирда гапира олмаслигини айтади, шу билан бирга овози эса қандайдир ноаниқ ва таниб бўлмайдиган бўлиши мумкин). Аниқлик киритиш учун, жавобларини фақат иккалангиз билишингиз мумкин бўлган саволлар беринг (лекин "социальная инженерия" усулини эсдан чиқарманг, фирибгар оддий жавобларни билиши ёки тахмин қилиши мумкин).
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумот:
• Мобил фирибгарликлар: пуллик рақамларга қўнғироқ ва "биз бу ерлик эмасмиз" усули
• Мобил фирибгарликлар: қўнғироқларда телефон рақамини қалбакилаштириш
• Telegram даги SCAM белгиси нимани англатади?
• Спам: "Нигерия мактублари" ва "омадли ютуқлар" ҳақида
#маълумот
Юз билан очишни (Face ID) фотосурат билан алдаш мумкинми?
Смартфон экран қулфини очиш учун камера ва эгасининг юзидан фойдаланиш жуда қулай.
Аммо ушбу технология бармоқ изи сканери билан таққослаганда қанчалик ишончли ва уни алдаш мумкинми? Ҳа мумкин, лекин ҳамма қурилмаларда ҳам эмас.
Ўрта ва бюджет сегментидаги Android қурилмаларда юз билан очиш технологияси, селфи-камера ва баъзида қоронғида юзни ёритиш учун IR (инфра-қизил) ёритгич ечимига асосланади . Чуқурлик харитасини яратишга асосланган ечим асосан флагманларда қўлланилади.
Баъзида ҳатто флагман моделлари ҳам юқори ўлчамдаги оддий фотосурат билан бир неча бор алданган. Маълум бўлишича, смартфон чуқурликни текширмайди ва натижада фотосуратни ҳақиқий юз сифатида қабул қилади. Худди шу ҳийлани, смартфондаги фотосуратни бошқа қурилма камерасига тутиб синаб кўриш мумкин.
Юз сканерига қўшимча равишда Samsung ўз смартфонларида (Galaxy S8, S9) кўз пардасини сканерлаш технологиясини қўшган эди, лекин кейинчалик бу фикрдан воз кечди.
Хулоса
Чуқурлик ва масофани аниқлаш ToF-датчикига (ToF camera) эга смартфонлар юз билан очиш тизимини оддий фотосурат билан алдаб бўлмайди.
(ToF-датчикининг қўшимча имкониятлари ҳақида билмоқчи бўлсангиз, сўровларингизни шу хабар остида ёзиб қолдиринг)
Савол:
1. Смартфонингиздаги юз билан очиш, экран қулфини фотосурат билан алдаб кўрганмисиз, натижа қандай?
2. Ниқоб таққан ва соқоли ўсган каби юз ўзгаришларида, смартфон ўз эгасини таниб олиши учун яна қандай имкониятини ишга солади?
#маълумот
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
- Эслатма! бармоқ изи ёки юз билан очиш фойдаланувчилари учун
- Смартфондаги бармоқ изи сканерининг (отпечатка) қўшимча имкониятлари
- Smart Lock технологияси (ақлли блоклаш): бу нима ва у қандай ишлайди?
- Экран қулфи паролини унутган бўлсангиз, смартфонни қандай очиш мумкин?
4G+ интернет ёки LTE частотаси агрегацияси нима?
Мобил интернет тезлиги операторга ҳам, абонент қурилмасига ҳам боғлиқ. Смартфонингиздаги интернет белгиси 4G+ ёки 4.5G билан кўрсатилса, демак қурилма ва оператор LTE частоталарни бирлаштириш (агрегация) технологиясини қўллаб-қувватлайди.
4G+технологиясининг вазифалари нимадан иборат?
4G+технологияси тармоқ кенглиги ва маълумотларни узатиш тезлигини оширишга имкон беради. 4G тармоғини бир полосали йўлга қиёслаш мумкин бўлса, 4G+тармоғини икки-беш полосали магистралга қиёслаш мумкин. 4G+ тармоқ кенглиги, оператор тармоғи ҳолатига ва смартфон имкониятларига боғлиқ.
LTE частоталарни агрегацияси нима?
Частоталар агрегацияси - бу смартфон модеми бир вақтнинг ўзида бир нечта алоқа каналларига уланиб, уларнинг ўтказувчанлик имкониятини бирлаштирадиган алоқа режимидир. Маълумотлар икки (ёки ундан ортиқ) линиялар бўйича параллел равишда узатилади ва қабул қилинади, бу эса LTE орқали интернетга уланиш тезлигининг ошишига олиб келади.
Муҳим жиҳатлари
Ҳар бир смартфон алоқа модулига эга, унинг техник хусусиятларидан бири LTE Cat. Агрегация Cat.6 версиясидан бошлаб қўллаб-қувватланади, максимал тезлик 300 Мбит/с га етиши мумкин. Рақам қанча юқори бўлса, қурилма шунча юқори тезликни беради. Масалан, сўнгги Samsung флагманларида тезлик 2 Гбит/с гача чиқиши мумкин.
Агрегациянинг афзалликлари аниқ: агар битта частотада максимал тезлик 75 Мбит/с бўлса, иккинчи диапазонни бирлаштирганда 150 Мбит/с ёки ундан кўпроқ тезликни олиш мумкин.
Лекин баъзи бир камчиликлар ҳам бор: қурилма бир вақтнинг ўзида бир нечта таянч станциялари билан алоқа ўрнатиши кераклиги сабабли, заряд тез сарфланади. Асосан Huawei смартфонлари фойдаланувчилари агрегацияни созламаларда ўчириб-ёқишлари мумкин.
Смартфон техник хусусиятларини ушбу сайтдан (www.devicespecifications.com/ru/) текшириб, LTE Cat 6 (4G+) технологияси қурилмангизда ишлаш ёки ишламаслигини билишингиз мумкин.
Ўзим текширган Samsung S9, Huawei P20 смартфонлари ва Ucell, Beeline операторларида интернет 4G+ тармоғида ишлади (натижа расмда).
Савол: Қайси смартфон ва мобил операторларда интернет 4G+ ёки 4.5G тармоғида ишлашини биласиз ва тезликда оддий 4G дан фарқ сезганмисиз?
Мавзуга оид каналимиздаги қўшимча маълумотлар:
• Смартфондаги G, E, 3G, H, H+, 4G, 4G+ белгилари нимани англатади?
• Мобил интернет: 4G ҳар доим ҳам 3G дан тезроқ эмас
#маълумот
Samsung Galaxy смартфонлари Android 11 янгиланишида видео қўнғироқ олиб ташланди
Samsung компанияси смартфонлари афзалликларидан бири, бу – интернетсиз видео қўнғироқни амалга ошириш имконияти. Афсуски, бир қатор Samsung смартфонлари Android 11 (One UI 3) янгиланишини олгандан сўнг ушбу имконият ўчириб қўйилди (сабаби номаълум).
Шунга ўхшаш муаммо, Android 10 тизим янгиланишидан кейин ҳам кузатилган эди ва Google Duo иловасини ўчириш орқали ечим топган. Лекин ушбу усул Android 11 тизимида иш бермади.
Албатта Android 11 тизимида бошқа янгилик, ўзгариш ва тузатишлар кўп. Батафсил маълумот (ўзбек тили ойнанинг юқори қисмида танланади) : https://doc.samsungmobile.com/SM-G973F/CAC/doc.html.
Агарда сизга видео қўнғироқ зарур бўлса, унда Android 11 янгиланишини ўрнатмаганингиз маъқул. Ўрнатиб бўлганларга эса мутахассис ёрдамида тизимни орқага қайтариш хизмати ёрдам беради (айтганча, бизнинг сервис марказда шу каби хизматлар кўрсатилади). Тизим янгилангандан сўнг, Android нинг эски версиясини қайтариш мумкинми?
Бугунги кунда Ўзбекистон учун қуйидаги смартфонларга Android 11 (One UI 3) янгиланиши жўнатилиши бошланган:
Galaxy S20 серияси
Galaxy Note 20 series
Galaxy S20 FE
Galaxy S10 Lite
Galaxy Note 10 series
Galaxy S10 series
Galaxy Note 10 Lite
Galaxy A51
Galaxy Tab S7/S7+
Савол: Интернетсиз видео қўнғироқлардан фойдаланасизми ва айнан ушбу имконият учун тизим янгиланишидан воз кечишга тайёрмисиз?
#янгилик #Samsung
Xiaomi смартфонларида Fastboot ёки Recovery режимлари ва ундан чиқиш усуллари
Баъзида смартфонни ўчириб-ёққанда унинг экранида Fastboot, Recovery ёзувлари чиқиб қолиши ҳолатлари учраб туради.
Албатта, смартфон тўлиқ ёқилмаслиги ва юқорида кўрсатилган режимларга кириб қолишининг турли хил сабаблари мавжуд. Лекин аксарият ҳолларда босилиб қолган овоз тугмалари бунга сабаб бўлади (ғилофни ечинг ва тугмалалар атрофини чангдан тозаланг).
Бу режимлар нима ва ундан қандай чиқиш мумкин.
Fastboot (bootloader mode) — компютер ёрдамида смартфоннинг операцион тизимини ўрнатиш (прошивка), янгилаш ва тиклаш учун ишлатиладиган дастурий таъминот тўплами.
Fastboot режимидан чиқиш учун: Қувват тугмасини 15-20 сония ушлаб туринг ва смартфон қайта ёқилади (баъзан қувват ва овоз баланд тугмалари смартфон ўчиб-ёнгунга қадар босиб турилади).
Recovery (тиклаш режими) — смартфон операцион тизими ишлашини тиклашга имкон берувчи махсус меню.
Одатда ушбу менюда фақат 3 функция мавжуд: Reboot (смартфонни қайта ишга тушириш), Wipe Data (смартфондаги маълумотларни тозалаш) ва Connect with MI-Assistant (Mi-ассистент билан компютер ёрдамида уланиш).
! Wipe Data функцияси смартфонингиздага барча маълумотларни ўчиради, шу сабаб ушбу бўлимга кирманг.
Recovery режимидан чиқиш учун:
1. Reboot ёзувини овоз тугмаси ёрдамида танланг ва қувват тугмаси (питания) билан тасдиқланг. Операцион тизим қайта ишга туширилиши ва юкланиши керак.
2. Агар бирон сабабга кўра биринчи усул ишламаган бўлса, унда қувват тугмасини узоқ вақт ушлаб туринг.
3. Баъзи смартфонларда ҳеч қандай тугмаларни танламасдан 3-5 дақиқа кутилса, тизим ўзи қайта ишга туширилади.
#маълумот #Xiaomi
Расмда кўрсатилган SMS билдиришнома, огоҳлантириш сифатида барча мобил операторлар абонентларига жўнатилмоқда.
Мобил телефонингизда оператор антеннаси ўз-ўзидан йўқолиб қолиши ҳолатлари кузатилса, биринчи ўринда қуйида кўрсатилган усуллар билан қурилма IMEI-кодини текшириб кўринг.
Текшириш натижасида: "Сизнинг IMEI-кодингиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш таъқиқланган" ёзуви мавжуд бўлса, мобил телефонни харид қилган сотувчига мурожаат қиласиз.
Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини онлайн рўйхатдан ўтказиш усуллари:
1. 1170 қисқа рақамига SMS юбориб: https://uzimei.uz/#reg-by-sms;
2. USSD сўров орқали: https://uzimei.uz/#reg-by-ussd;
3. Тизим оператори веб-сайтида: https://uzimei.uz/#register;
4. ЯИДХП веб-сайтида: www.my.gov.uz.
#uzimei
Онлайн мусиқа тинглаш учун стрим хизматлари
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида машҳур бўлган онлайн мусиқий стрим хизматлари аста-секин ҳаётимизга кириб келмоқда.
Юртимиздаги Beeline мобил оператори абонентларига анчадан буён таниш бўлган "Beeline Music & Radio", кейинчалик "Яндекс.Мусиқа", ва яқинда солиқ органларида рўйхатдан ўтган "Spotify" каби мусиқий стрим хизматларининг нима афзалликлари бор?
Нега онлайн мусиқа тинглаш, уни юклаб олишдан кўра машҳур бўлиб бормоқда? Ва энг муҳим савол: одатта mp3 ларни интернетдан "бепул" юклаб юлишга одатланган аҳолимиз, нима сабаб мусиқа учун пул тўлаши керак?
1 - Бу қулай
Стрим хизматлари, мусиқани, смартфон хотирасидаги катта гигабайтли тўпламларга қараганда анча осон ва тезроқ топишга имкон беради. Талаб қилинадиган нарса: хизматга кириш, излаш ва плейлистга (ижро рўйхати) сақлаш. Бундан ташқари, тўпламлар юзлаб қидирув мезонлари бўйича - жанр, ижрочи, мамлакат ва бошқалар бўйича сараланган ва улар доимо тўлдириб борилади.
Смартфон минимал ички хотирага эга бўлса ҳам, мусиқа ҳар доим биз билан бирга.
2 - Бу вақтини тежовчилар учун
Турли хил манбалардан мусиқаларни саралаб олишга ёки уларни бирма-бир интернет тармоғи орқали излашга вақтингиз бўлмаслиги мумкин. Стрим хизматлари вақтни тежайди ва ўзингиз учун янги мусиқа йўналишларини кашф қилишга ёрдам беради. Унинг алгоритмлари танловимизни, плейлистларимизни, муайян ижрочилар ва қўшиқларни тинглаш вақтини таҳлил қилади ва биз учун чексиз мусиқалар тўпламларини ҳар куни автоматик равишда тўплаб боради.
Энди вақтни сарфлаб мусиқа архивларни юклаб олиш ва ҳар бирини саралаб чиқишга ҳожат йўқ, танлов аллақачон тайёр. Шунчаки ёқинг ва маъқул бўлган мусиқаларга махсус белгини (юракча) қўйинг, бу эса, алгоритмларни биз учун шахсий тўпламни янада яхшироқ яратишга ўргатади.
3 - Бу қонуний
Ҳар қандай стрим хизмати мусиқа муаллифлари, эгалари ва муаллифлик ҳуқуқи эгалари билан расмий шартномаларга эга ва мусиқаларни бевосита улардан олади. Яъни, мусиқа хизматлари мусиқани мутлақо қонуний равишда тинглашга имкон беради ва нархи нисбатан арзон.
Бугунги кунда юртимизда мусиқий стрим хизматлари (Яндекс.Мусиқа ва Beeline Music) нархи ойига ўртача 16-18 минг сўмни ташкил этади. Бундан ташқари деярли ҳар бир хизматнинг баъзи чекловларга эга бепул версияларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Албатта, онлайн мусиқа тинглаш учун чекланмаган интернет ёки операторларнинг махсус хизматларидан фойдаланган маъқул. Билишимча, бугунги кунда фақат Humans оператори, онлайн мусиқий стрим хизматлари учун чекланмаган трафикни тақдим этган.
Ўзим, Яндекс plus обуна турига кирувчи Яндекс.Мусиқа хизматидан фойдаланаман ва ундаги алгоритмлар, подкастлар, турли хил қурилмаларда (смартфон, компьютер, TV) мавжудлиги маъқул бўлган (ўзбек ижрочилари мусиқалари ҳам талайгина).
Энг кенг тарқалган мусиқий стрим хизматлари: Яндекс. Музыка, Google Play Music, Apple Music, СберЗвук, Spotify, Tidal, Pandora, Deezer, Groove Music, SoundCloud, Boom, YouTube Music, Яндекс.Плюс.
Савол: Мусиқий стрим хизматларидан фойдаланасизми ва улар ҳақида фикрингиз қандай?
#маълумот
LG смартфонлари ва компания ҳақида шахсий фикрим
Яқинда бир қатор интернет сайтларда, "LG компанияси смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича бизнесини зиён кўраётгани сабабли ёпмоқчи" деган хабарлар тарқалди.
Маълумот берилишича, LG нинг мобил бизнеси 2015 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб, деярли 6 йил давомида зарар билан (4,5 миллиард доллар) ишлаган.
LG смартфонлари фойдаланувчиси ва сервис хизматлари кўрсатиш (таъмирлаш ва дастурий таъминот) соҳаси вакили сифатида, баъзи фикрларим билан бўлишмоқчиман.
2001 йилдан мобил телефонлар ишлаб чиқаришни бошлаган LG компаниясининг энг биринчи Android смартфони — P500 Optimus One 2011 йилда дунё бўйлаб 50 миллион дона сотилган эди.
2011 йилнинг ўзида LG компанияси дунёда биринчи икки ядроли P990 Optimus 2X ва 3D экранли Optimus 3D смартфонларини ишлаб чиқарган.
Ўзим фойдаланган ва компанияни 2013-2014 йиллардаги энг омадли смартфонлари LG Optimus G, G2 аксарият юртдошларимизга ҳам таниш бўлса керак.
Юқоридаги маълумотлардан ҳам англаш мумкинки, LG компанияси, смартфонлар бозорида етакчилардан бири бўлишга ўз тажрибаси ва инновациялари билан лойиқ эди.
Лекин, менинг назаримда, айнан 2014 йилда LG G3 флагман смартфонида ўрнатилган Qualcomm Snapdragon 801 процессори билан боғлиқ нуқсон компаниянинг муаммоларига бош сабабчи бўлди.
2015 йилнинг техник имкониятлари ва дизайни жиҳатидан энг яхши смартфонлари, LG G4 ва V10 флагман смартфонларида ўрнатилган Qualcomm Snapdragon 808 процессори билан боғлиқ навбатдаги нуқсон, компаниянинг энг катта муаммосига айланди.
Процессор билан боғлиқ нуқсон, смартфонни ўз-ўзидан қайта ишга тушишига (перезагрузка) ёки умуман ўчиб қолишига сабабчи бўлди ва бу ҳолат компания томонидан ишлаб чиқаришдаги нуқсон (заводской брак) деб тан олинди. (Смартфоннинг платаси текинга алмаштириб берилди)
LG компанияси 2016 йилдан вазиятни қўлга олиб, оммавий нуқсон кузатилмаган сифатли смартфонларни ишлаб чиқаришни бошлади. Афсуски энди кеч бўлганди, бир томондан Хитой компанияларининг ҳамёнбоп смартфонлари, иккинчи томондан мижозларнинг LG брендига ишончи, LG смартфонлари ўз мавқеини йўқотишига сабаб бўлди.
Хўш, энди LG компанияси смартфонлар ишлаб чиқармайдими?
Ўйлашимча, LG ўз номидан смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатмайди, фақат олдингидек бошқаларга ўхшамайдиган инновацион қурилмалар ўрнига, ODM шартномасига асосланган бошқа компаниялар маҳсулотини LG бренди остида кўрамиз (Xiaomi смартфонларининг 75% ODM шартномаси асосида ишлаб чиқарилади).
Савол: LG смартфонларидан фойдаланиб кўрганмисиз ва бошқа компаниялар маҳсулоти билан таққослаганда нима афзаллик ва камчиликлари бор?
#маълумот
____
Ушбу каналда (@gsmgurus_FAQ_shop) Кореядан олиб келинган турли хил LG смартфонларини харид қилишингиз мумкин. Масалан LG G7 флагман смартфони нархи 1 793 500сўм.
Telegram ва бошқа ижтимоий тармоқлар аккаунтини фаоллаштириш коди маҳаллий рақамлардан келишининг сабаби
Бундан олдинги хабаримизда, турли хил аккаунтларни фаоллаштириш кодлари маҳаллий рақамлардан келишининг сабаби, республикамизда, шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилгани бўлиши мумкинлигини тахмин қилгандик.
Афсуски, бундай бўлиб чиқмади ва сабаби ўқувчиларимиз ёрдамида аниқланди. Лекин, топилган жавоб янада кўпроқ саволларни келтириб чиқарди.
Гап шундаки, хоҳлаган фойдаланувчи махсус иловани ўрнатиб, ўз тариф режасида мавжуд бўлган бепул SMS-хабарлар орқали "пул ишлаши" мумкин экан.
Иловага шундай тавсиф берилган: Биз сизнинг SIM-картангиздан OTP SMS -хабарларини (OneTimePassword ёки Google, Telegram, Facebook каби йирик компанияларнинг тасдиқлаш кодлари) мамлакатингиздаги бошқа SIM-карталарга юбориш учун ишлатамиз.
Яъни Google Play Маркетда мавжуд бўлмаган ва ноъмалум манбалардан кўчириб ўрнатилган иловага, телефонингиздан бошқаларга SMS жўнатишга рухсат берсангиз, бир ойда 5-10$ виртуал пул ишласа бўлармиш.
Ушбу иловадан фойдаланиб пул ишлаётганлар ҳам асосан ўзимизнинг "қора кўзлар" экан.
Эътибор беринг!
- Илова расмий иловалар дўкони Google Play Маркетда мавжуд эмас
- Мобил операторлар ушбу илова сабабли SIM-картангизни блоклаб қўйиши мумкин
- Илова SMS орқали бошқаларга фақат тасдиқлаш кодларини жўнатишига кафолат йўқ. Лекин телефондан жўнатилган ҳар бир хабарга унинг эгаси жавобгар
- Илованинг расмий веб сайти блокланган
Илова ҳақида маълумотларни излаш жараёнида, ўзимни қизиқтирган асосий саволларга жавоб топа олмадим:
1. Ушбу илова Google, Telegram, Facebook каби йирик компанияларнинг тасдиқлаш кодларини қандай қўлга киритади?
2. Ҳеч қандай ҳимояланмаган бошқа қурилмадан жўнатилган код, аккаунтлар хавфсизлиги учун таҳдид эмасми?
Юқоридаги саволларнинг жавобларни билганлар, фикрларини шу хабар остида ёзиб қолдиришлари мумкин.
#маълумот