fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

«Quran.uz» каналига уланиш учун линкни босинг!
⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEKXLidzA0S5fOVB_Q

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Саволлар

238. Саломга алик

Савол:
Шайх ҳазратлари! Сизнинг қаламингизга мансуб Кифоя-3 китобининг 366-бет 10-бандида Бегона қизларга салом бериш макруҳдир деб ёзилган екан. Саволим шундан иборатки бегона қиз салом берганда алик олиш ҳам макруҳми ёки алик олиш керакми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:

— Ҳолатга қаралади. Фитнадан қўрқилса, алик олинмайди.

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Намоз
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Юқоридаги икки суратда банда мажбур бўлиши Аллоҳ таолонинг раҳматидандир. Чунки инсон йўқ ҳолида ёки яхши ёмонни фарқига бормайдиган ақл ва илм маърифатдан йироқ бўлган чақалоқлик ҳолида ўзига нима яхши ёки нима ёмон бўлишини танлай олмайди. 3-суратда эса банда бир қонунга бўйин сунади. Бу қонун динни тутган инсонга хосдир. У қонун Аллоҳ таоло тарафидан бир ишни қил ёки қилма – дегандир. Банда ўша қонунга амал қилишга лаёқатли ҳолатда бўлади. Агар лойиқ бўлмаганида Аллоҳ таоло унга бу қонунни жорий қилмаган бўлар эди ва “фалон нарсани қил, фалонларини қилма” демаган бўлар эди. Аллоҳ таоло бир бандасига бирор ишни қилишга ва бирор ишни қилмаслигига буюриши, тақдирда бандага иккисидан бирини танлашга ихтиёр берганлигига далилдир. Ақл юритишига, яхши-ёмонни ажратишлигига ихтиёр берилганлигига далилдир. Агар бу ихтиёрни берилмаганида эди Аллоҳ таолонинг баъзи ишларни қил ва баъзиларини қилма – дейиши бефойда бўлиб қолар эди. Чунки инсон ўша ишни қилиш ёки қилмасликка қобиляти йўқ, фикр юритиб қайси яхши ёки ёмонлигини ажрата олмаса, техника каби юргизса юрадиган, юргизмаса турадиган ҳолатда бўлса, унга бир нарсани қил ёки қилма дейиш Аллоҳ таолога ярашмайди. Банданинг юқоридаги икки суратдаги ҳолати тақдирда битилганидек. Учинчи суратдагади ихтиёрли бўлиши ҳам тақдирга битилган. Юқорида зикр қилинган Жабария фирқаси Аллоҳ таолонинг қудрат сифатига эътиборни қаратиб “Ҳар нарса Аллоҳ таолонинг қудрати ва қайюмлигидан ташқари бўлолмайди ва инсон ҳар ишда мажбур” деб ҳукм чиқаришди. Биз уларга “сизлар “Ҳар нарса Аллоҳ таолонинг қудрати ва қайюмлигидан ташқари бўлолмайди” деган гапда ҳақсизлар. Лекин инсонни мутлақ мажбур қилишда хато қиляпсизлар. Чунки, сизлар бу гапни айтаётганингизда Аллоҳ таолонинг бошқа сифатига умуман эътибор қаратмаяпсизлар. Аслида у ҳам Аллоҳ таолонинг сифати. Аллоҳ таолонинг Қайюмлигига эътибор қаратганингиздек бошқа сифатига ҳам эътибор қаратишингиз шарт. Аллоҳ таоло Қодир ва Қайюм сифатлари билан сифатланганидек, Одил сифати билан ҳам сифатлангандир. Бир сифатга эътибор қаратишингиз бошқа сифатни бекорчи бўлиб қолишига сабаб бўлмаслиги керак” деймиз. Шундай экан Аллоҳ таолонинг ҳар бир сифатини бирдан эътиборга олишимиз шарт. Акс ҳолда бирини бошқасидан устун қўйиш ёки бекорчига чиқариб қўйишга тўғри келади. Қудрат ва қайюмлик ҳар нарса Аллоҳнинг изни билан бўлишини тақозо қилса, адолат сифати Аллоҳ таоло бандага қилиш қилмасликка ихтиёр берган бўлиши ва гуноҳ қилган киши ўз ихтиёри билан гуноҳ қилгани учун азоб беришини тақозо қилади. Банда бирор ишни қилиш қилмасликда ихтиёрли бўлишида ҳам қудрат сифати аралашганини кўрамиз. Чунки гуноҳкор ҳам Аллоҳнинг изи билан юриб турган юрак, оқиб турган қон ва нури олиб қўйилмаган кўзлардан фойдаланиб гуноҳ қилади. Аллоҳ унинг ишидан рози бўлмасада, ҳаётини тўхтатиб қўймаётганини кўрамиз. Қадария фирқаси эса, Аллоҳ таолонинг адл сифатига эбтиборни қаратиб, қудрат сифатига аҳамият бермадилар. Буларнинг мисоли йўлнинг ўртасидан икки томонга қараб кетиб қолган кишиларга ўхшайди. Агар иккиси бири бирига қараб юрганларида эди, бир нуқтада бирлашган бўлар эдилар. Ҳақ улар бир-бирига қараб келиб учрашадиган нуқтададир. Яъни бу қудратни ўз мақомига қўйиши у эса адолатни ўз мақомига қўйишидадир. Шу энг ўрта фикрдир. Шунда инсоннинг тақдирга бўладиган нисбати аён бўлади. Қадарийлар Аллоҳнинг адолат сифатида ғулувга кетиб “Аллоҳ инсондан содир бўладиган ишларни ҳам содир бўлмагунча билмайди” дейишди. Бунга
وَمَا جَعَلْنَا الْقِبْلَةَ الَّتِي كُنتَ عَلَيْهَا إِلاَّ لِنَعْلَمَ مَن يَتَّبِعُ الرَّسُولَ مِمَّن يَنقَلِبُ عَلَى عَقِبَيْهِ
Сен аввал юзланган қиблани орқасига қайтадиганлар ким-у, Расулга эргашувчилар ким эканини билишимиз учунгина қилганмиз. (Бақара 14-оят).

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Демак, пардаларда ҳам жонли нарсанинг сурати бўлмаслиги керак. Болиш ва шунга ўхшаш оёқости бўладиган нарсада бўлса, ҳечқиси йўқ. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
448. Фарзанд тарбияси (15-дарс)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Поделитесь с друзьями
Чтобы присоединиться к каналу:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Ижтимоий_тармоқлардаги_муносабат
Ижтимоий тармоқлардаги муносабатлар хусусида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

@BintuSodiq канали➡️

https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmjkcgNMF21-xg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

6-воқеъа. Ийсо алайҳиссалом туғилиб, пайғамбар бўлиб тирик ҳолларида осмонга кўтарилганларидан 40 йил ўтиб, яҳудийлар Рум салтанатининг подишоҳларига қарши бош кўтаришди. Румликлар шаҳар ва масжидни вайрон қилиб, яна аввалги вайрона ҳолатига келтириб қўйишди. Ўша вақтда подишоҳнинг номи Тетас(Тйтс ҳарфлар билан келтирилган экан) эди. У яҳудий ҳам насроний ҳам эмасди. Ундан бир неча йиллар ўтиб Кустунтийн аввал насороликни ихтиёр қилди. Ундан кейин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг замоналаригача масжид вайрон ҳолатда турди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу уни таъмирлади. Бу олти воқеъа Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Баёнул Қуръон” тафсирида “Тафсири Ҳаққоний”дан ҳавола қилинган. Қуръони каримда зикр қилинган икки воқеъа олти воқеъадан қайси бири эканлигини тайин қилиш мушкул. Кўплаб уламолар ўша икки фасод тўртинчи ва олтинчи воқеъалар содир бўлган вақтдаги фасод тарқалиши – дейишган. “Тафсири Қуртубий”да Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳунинг ривояти билан узун бир марфуъ ҳадис ривоят қилинган ҳадисда қуйидагича келади:
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу: Мен “Байтул Мақдис Аллоҳ таолонинг наздида қадри олий масжид-а” дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У дунё уйларининг орасида энг мумтоз ва қадри олий бир уйдир. Аллоҳ таоло уни Сулаймон алайҳиссаломга олтин-тилло, қимматбаҳо гавҳар, ёқут ва зумрат тошлардан қурдирган. Сулаймон алайҳиссалом уин қуришни бошлаганларида Аллоҳ таоло жинларни у кишига бўйинсундириб берган. Барча қиматбаҳо олтин ва кумушларни уларга келтиртирган ва масжид қурдирган” дедилар. Мен “Ўша олтин кумуш ва қимматбаҳо тошлар қаерда ва қандай йўқ бўлган” дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бану Исроил Аллоҳ таолога итоатсизлик қилиб, гуноҳ ва фисқ-фужурга мубтало бўлганида, пайғамбарларни ҳам қатл қилишди. Аллоҳ таоло уларнинг тепасига Бухтннаср номли подшоҳни келтирди. У мажусий бўлиб, етти йил Байтул Мақдис устидан ҳукмронлик қилди. Қуръон каримдаги ушбу оятдан шу воқеъа ирода қилинган:
فَإِذَا جَاء وَعْدُ أُولاهُمَا بَعَثْنَا عَلَيْكُمْ عِبَادًا لَّنَا أُوْلِي بَأْسٍ شَدِيدٍ فَجَاسُواْ خِلاَلَ الدِّيَارِ وَكَانَ وَعْدًا مَّفْعُولاً۝
5. Бас, ўша икки(бузғунчилик)дан биринчисининг ваъда вақти келганда, устингизга шиддатли куч-қудратга эга бандаларимизни юборамиз. Бас, ҳовли-жойлар оралаб изғийдилар. Бу ваъданинг ижроси эди.
Бухтуннаср лашкари Байтул Мақдисга бостириб кирди. Эркакларни қатл қилди, аёл ва болаларни асирга олиб, Байтул Мақдисдаги бутун олин-кумуш ва қимматбаҳо тошларни 170.000 уловга юклаб ўз юрти Бобилга олиб кетди. 100 йилгача Бану Исроилни қул қилиб турли машаққат ва ишларга мажбурлади. Сўнг Аллоҳ таоло Форс подшоҳларидан бирини Бобилга қарши қилди. У Бобилни фатҳ қилди ва Бану Исроилни Бухтуннаср асирлигидан озод қилди. Байтул Мақдисдан келтирилган барча бойликларни Байтул Мақдисга қайтарди ва Бану Исроилга: “Агар яна итоатсизлик ва фисқ-фужурга қайтсанглар биз ҳам сизларни қатл қилиш ва асирга олиш азобини қайтарамиз” дейишди. Аллоҳ таолонинг:
عَسَى رَبُّكُمْ أَن يَرْحَمَكُمْ وَإِنْ عُدتُّمْ عُدْنَا وَجَعَلْنَا جَهَنَّمَ لِلْكَافِرِينَ حَصِيرًا۝
8…Агар сиз қайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Ва жаҳаннамни кофирларга зиндон қилганмиз” оятидан шу ирода қилинган. Сўнг Бану Исроил Байтул Мақдисга қайтди, бутун бойликларни ҳам ўз қўлларига олишди. Сўнг гуноҳ ва фисқ-фужурга яна қайтишди. Шу вақт Аллоҳ таоло уларга Рум подшоҳи Қайсарни устиларидан султон қилди. Қуръони каримдаги:
فَإِذَا جَاء وَعْدُ الآخِرَةِ لِيَسُوؤُواْ وُجُوهَكُمْ وَلِيَدْخُلُواْ الْمَسْجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوْاْ تَتْبِيرًا۝

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3016-савол
Пуфлаб ичиш ҳақида


Ассалому алайкум! Азиз устозлар, қилаётган хизматларингизни Аллоҳ ажрини берсин! Саволим шундан иборатки Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сувни пуфлаб ичмаслик ҳақидаги суннатлари биламан, лекин шуни ҳадис ва тафсири билан менга тушунтириб берсангизлар. Нима учун пуфлаб ичиш мумкин эмас?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ النَّفْخِ فِي الشَّرَابِ، فَقَالَ رَجُلٌ: الْقَذَاةُ أَرَاهَا فِي الْإِنَاءِ، قَالَ: أَهْرِقْهَا، قَالَ: فَإِنِّي لَا أَرْوَى مِنْ نَفَسٍ وَاحِدٍ؟ قَالَ: فَأَبِنِ الْقَدَحَ إِذَنْ عَنْ فِيكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар. Бас, бир киши:
«Идишга тушиб қолган нарсани кўрсам-чи?» деди.
«Олиб ташла», дедилар у зот.
«Мен бир нафасда ича олмайман», деди.
«Ундай бўлса, қадаҳни оғзингдан узоқлаштир», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомланиш маданиятини қанчалик меҳнат билан жорий қилганларининг ёрқин намунасини кўриб турибмиз. Ҳар бир нарсани айтиб, тушунтириш, турли саволларга чидам билан жавоб бериш лозим бўлган экан. Аввал у зот саҳобаларга ичиш одобларидан бирини баён қилмоқдалар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликка пуфлашдан қайтардилар».
Аммо ҳамма ҳам бу қайтаришни эшитиши билан «Бундай қилмаслигимиз керак экан», деб кетавермади.
Бас, бир киши:
«Идишга тушиб қолган нарсани кўрсам-чи?» деди».

Яъни, «Сиз идиш ичига пуфламанглар деяпсиз. Аммо бир ичимликни ичмоқчи бўлиб, оғзимга олиб борсам, идишда – ичимлик устида бир нарса турган бўлса, пуфлаб юбориш керак бўлади-ку?»
Бу саволга жавобан:
«Олиб ташла», дедилар у зот».
Яъни «Ўша нарсани ҳам пуфлама, балки олиб ташла». Сўровчида яна бошқа савол пайдо бўлди ва у ўша саволни ҳам берди:
«Мен бир нафасда ича олмайман», деди.
Яъни, «Мен идишдаги ичимликни бир нафас билан охиригача ичиб, битира олмайман. Орада нафас олишим керак бўлади. Орада нафас олсам, идиш ичига пуфлашим керак бўлади. Бунга нима дейсиз?»
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу масалани ҳам сабр билан ҳал қилдилар:
«Ундай бўлса, қадаҳни оғзингдан узоқлаштир», дедилар».
Яъни, «Нафасинг етмай қолганда идишни оғзингдан узоқлаштириб, нафасингни ростлаб олиб, кейин ичишда давом этсанг, идиш ичига пуфлаш содир бўлмайди».
Одамнинг оғзидан чиқадиган нафасда турли кўзга кўринмас зарарли нарсалар, қўланса ҳид ва бошқалар бўлиши ҳозирги пайтда ҳаммага маълум бўлиб қолди. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
447. Фарзанд тарбияси (14-дарс)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Намоз
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Қуръон_мусобақаси

Навои вилоятида Қуръон мусобақаси давом этмоқда

Facebook орқали онлайн
👇👇👇
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1980306122207304/

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Динимиз фидойилари

Муаллиф: Амирсаидхон Усмонхўжаев

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун манба
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3015-савол
Дуо


Ассалому алайкум! Банда Аллоҳга зорланиб дуо қилишлиги учун. Аллоҳдан тавфиқ кeракми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Албатта. Аллоҳ бир бандасига беришни хоҳласа дуо қилишни ҳам бериб қўяди. Бунинг учун эса банда Аллоҳ таоло томонига ҳаракат қилиши керак. Аллоҳ таоло “Анкабут” сурасида марҳамат қилади:
وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ۝
69. Биз учун жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчилар биландир.
Аллоҳнинг йўлида бор имкониятларини ишга солиб, ҳаракат қилганларни Аллоҳ таолонинг Ўзи тўғри йўлга бошлаб туради. Яхши амалларни қилганларни ёлғиз қўймай, Ўзи улар билан бирга бўлади. Бу ҳақиқатни мўминлар бир лаҳза ҳам унутмасликлари керак. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Islomuz_kanal #Зиёрат

Раҳматуллоҳ қори Обидов

“Зиёрат” рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг уйларига ташриф буюрдик.

ТАҚДИМ

Раҳматуллоҳ қори Обидов 1951 йили Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида туғилган. Илк сабоқни фақиҳ ва Қуръон ҳофизи бўлган отасидан олган. Ўн тўрт ёшида Қуръони каримни тўла ҳифз қилган. 1973-1978 йиллари Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олди ва тўрт йил мударрислик қилди. 1983 йили Тошкент Ислом институтини тугатиб, шундан буён Тошкентдаги Шайх Зайниддин жомеъ масжидида имом-хатиб, 1999 йилдан Тошкент Ислом университетида проректор бўлди. Тошкент Давлат шарқшунослик институти араб филологияси факултети ва аспирантурасини тамомлаб, 2001 йили «Қуръони каримда Исо пайғамбар сиймоси» мавзуида номзодлик иши ёқлаган. «Аллоҳнинг гўзал исмлари ва Исми аъзам», икки жилдли «Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир», «Қуръон, тафсир ва муфассирлар» ва бошқа китоблари бор.

Тўлиқ матн учун манба islom.uz...

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
449. Фарзанд тарбияси (16-дарс)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Ва шу каби оятларни далил қилишди. Улар “Аллоҳ ким Расулга эргашиб амал қиладию, ким ортига қайтиб кетишини билишимиз учун” деган оятини Аллоҳ бандадан содир бўлмагунча билмас эканда деган нарсага йўйишди. Улар келгувсида билиш билан имтиҳон қилиб билишни орасини ажрата олишмади. Билмаганини билиш бандага хосдир. Аллоҳ таоло эса, бандага ихтиёр берганда нима қилишини бандага билдириш учун ихтиёр беради. Бунга мисол шуки, мактаб директори ўқитувчи олдига келиб ўқувчиларингиз имтихондан қандай баҳо олади? деса, у ўзи ўқитган ўқувчиларини яхши билгани учун фалончи аъло фалончи ўрта фалончи паст баҳо олади деб белгилаб беради. Директор бунга тўлиқ ишонмайди. Имтиҳон бошланиб ўқитувчи унда қатнашмайди лекин натижа ўқитувчи айтгандай бўлади. Чунки устознинг баҳолаши ўта синчковлик ва тажрибага асосланган эди. Яхши ўқишни билмайдиган ўқувчи менга имкон бериб имтиҳон қилганингизда аъло баҳо олардим демаслиги учун уни яна имтиҳонга қўяди. Шу ерда ўқитувчи ўқувчини имтиҳонга қўйиши у ҳақда билмаганини билиши учун эмасди балки, имкон бериб ўзини кимлигини билдириши учун эди. Аллоҳ бандасини имтиҳонга қўйиши унга савоб ва иқоб берилганда банда “Менга ихтиёр бериб имтиҳон қилганингда яхши ишларни қилар эдим” демаслиги ва “Мен сенга ихтиёр бердим ва яхши ёмонни пайғамбарларим орқали билдирдим лекин сен улар йўлига юрмадинг деб ҳужжат қоим қилиши учундир. Аллоҳ улар ҳақида билганини тақдирга ёзиб қўйиши уларни шу ишга мажбур қилиши дегани эмасдир. Ушбу мисолдан ҳам билмаганни билиш билан имтихон қилишнинг фарқи маълум бўлади. Гуноҳни қилиб Аллоҳ тақдиримга шундай ёзган бўлса, энди нега мени азоблайди дейювчилар масаланинг бир томонига қарайдилар. Яъни азоб бериш тарафига қарайдилар. Аммо яхши ишни қилганига нега савоб беради дейишмайди. Демак инсон масалани ҳамма тарафига эътиборни қаратмай фақат баъзи жиҳатларигагина аҳамият берар экан. Агар инсон ўзини қайси жиҳатдан мажбур ва қайси жиҳатдан ихтиёрли эканига қараганида эди, бу хулосага келмаган бўлар эди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3019-савол
Одамнинг тақдири


Ассалому алайкум! “Ҳар бир инсон тақдирида ёзалганини кўради” дейишади. Тақдирни ўзгартириб бўлмайди деган гапам бор. Тақдир ҳақида тушунча берсангизлар. Одамнинг умр давомида қилган гуноҳлариям, савоблариям ўзига ҳаволами ёки шу ҳам тақдирига битилган бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
Қазои қадар
Қазои қадар иймоннинг асосий рукн ва устунларидан бири бўлиб, унга иймон келтириш ва ҳар бир яхшилик ва ёмонликни Аллоҳдан деб билишимиз шартдир. Бусиз киши мўмин бўлаолмайди. Қазои қадар илми (жуда мушкил бўлиб,) оддий оми инсонлар тугул олимлар орасида ҳам турли ихтилофларга сабаб бўлган. Саҳобалар замонасидан сўнг бу борада кўплаб кишиларнинг қадамлари тойилган. Баъзилар Аллоҳ таолонинг бир сифатига эътибор қаратиб бошқа сифатини эътибордан четда қолдирган. Баъзилари бири эътиборсиз қолдирган сифатга эътибор беришда чуқур кетиб бошқаси эътибор қаратганни четда қолдирган. Натижада “Банда ҳар нарсада мажбур, ўзида ҳеч қандай ихтиёр йўқ” деган тушунчага борган Жабария ва “Ҳамма нарса банданинг ўз ихтиёрида Аллоҳ таолонинг бу ишга ҳеч қандай дахли йўқ” деган Қадария каби фирқалар пайдо бўлди. Бу ерда эътибор қаратиш керак бўлган икки нарса бўлиб, инсон тақдирда битилганига мажбурми? Ёки ўзида ҳам ихтиёр борми? – деган нарса ўртага ташланади. Буни яхшилаб тушинишга эса, бир оз муқаддима келтириб ўтиш керак бўлади. Чунки бир нарсага ҳукм чиқаришдан аввал ўша нарса ҳақида тасаввурга эга бўлиш керак. Шундай экан биз аввало устидан ҳукм чиқармоқчи бўлган инсон тўғрисида тасаввурга эга бўлишимиз керак. Бир нарсада ноаниқлик унда зоҳир бўлган икки хил жиҳатдан келиб чиқади. Биринчи жиҳатни қувватловчи далил ҳам бор, иккинчи жиҳатни қувватловчи далил ҳам бор. Масалан : бир инсонни сахийми ёки бахилми – деб ҳукм чиқариш керак бўлса, ундан содир бўлаётган ишларга қаралади. Агар ҳамма иши саҳоватга далолат қилса, уни сахий деб ҳукм қилишда шак йўқ. Агар бахилликка далолат қилса, уни бахил деб ҳукм қилишда ҳам шак йўқ. Аммо баъзи ишлари саховатга баъзи ишлари бахилликка далолат қилса, у ҳақида сахий ёки бахил деб ҳукм чиқариш мушкул бўлади. Шунингдек инсон ҳолати ҳам турличадир.
1-инсон ҳақида содир бўлаётган ишлар.
2-инсоннинг устида ташқаридан содир бўлаётган ишлар.
3-инсон тарафидан содир бўлаётган ишлар.
1-суратда инсонда ҳеч қандай ихтиёр бўлмайди. Масалан; инсон қайси ота-онадан туғилиши, эркак ёки аёл бўлиб туғилиши, қайси шакл ва суратда, рангини оқ ёки сариқ бўлиши, юрак уриши қачон тўхташи, каби нарсалар. Бу борада инсоннинг ҳеч қандай ихтиёри йўқ. Бу борада банда тақдирга бўйинсунади. Бу ишларнинг содир бўлишида у мажбур.
2-суратда ҳам инсонда ҳеч қандай ихтиёр йўқ. Инсон учун ўзидан ташқаридан содир бўладиган ишлар. Масалан инсон бошига қандай ишлар тушади. Соддароқ қилиб айтилганда инсон бошига келадиган яхши ва ёмон ишлар.Аллоҳ таоло уни нималар билан имтихон қилади. Банда буни билмайди ва бу унинг ихтиёрида ҳам эмас. Бу икки суратда бандада ҳеч қандай ихтиёр йўқ. Бу борада унинг зиммасига вазифа ҳам юклатилган эмас.
3-сурат. Бунга инсон тарафидан содир бўладиган барча ишлар мисол бўла олади. инсон ўзи тарафидан содир бўладиган ишни қилиш-қилмаслик ва улардан бирини танлаш ихтиёри бор. Савоб ишни қилгани учун савоб олиши, гуноҳни қилгани учун жазо олиши шу суратда бўлади. Шундан келиб чиқадики, “Ҳамма нарса мутлақо банданинг ўз ихтиёрида” дейиш ҳам “Бандада мутлақо ихтиёр йўқ” дейиш ҳам хатодир. Ундай дейювчилар инсонни тасаввур қилиш ва нима учун яратилганини тўлиқ ангалаб етишда хатога йўл қўйган бўладилар. Бир киши Али розияллоҳу анҳудан банда барча нарсада ихтиёрлими ёки тақдирга мажбурми деганида, Али розияллоҳу анҳу унга: “Ўнг оёғингни кўтар” деди. У киши ўнг оёғини кўтарди. “Ўнгини туширмай, чап оёғингни ҳам кўтар!” деди. Кўтаролмади. Шунда: “Шунчалик ихтиёринг бор” деди.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3018-савол
Ҳайвон расмли чойшаб


Ассалому алайкум! Саволим ноўрин бўлса узр, лекин сўрамасам бўлмайди. Расмли простынларда(чойшаб)ётиш мумкинми? Мумкинмас деб эшитгандим, айниқса хайвонлар расми бўлганда. Ҳозир чақалоқларни урайдиган йўргакларниям, кийимларниям расмсизини топиш қийин бўляпти. Нима маслаҳат берасизлар?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنْ زَيْدِ بْنِ خَالِدٍ، عَنْ أَبِي طَلْحَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَدْخُلُ الْمَلَائِكَةُ بَيْتًا فِيهِ كَلْبٌ وَلَا تَمَاثِيلُ، قَالَ زَيْدٌ رَضِي اللهُ عَنْهُ: فَأَتَيْتُ عَائِشَةَ فَسَأَلْتُهَا عَنْ هَذَا، فَقَالَتْ: سَأُحَدِّثُكُمْ بِمَا فَعَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، إنَّهُ خَرَجَ فِي غَزَاتِهِ فَأَخَذْتُ نَمَطًا فَسَتَرْتُهُ عَلَى الْبَابِ، فَلَمَّا قَدِمَ فَرَأَى النَّمَطَ عَرَفْتُ الْكَرَاهِيَةَ فِي وَجْهِهِ فَجَذَبَهُ فَهَتَكَهُ، وَقَالَ: إِنَّ اللهَ لَمْ يَأْمُرْنَا أَنْ نَكْسُوَ الْحِجَارَةَ وَالطِّينَ، قَالَتْ: فَقَطَعْنَا مِنْهُ وِسَادَتَيْنِ وَحَشَوْتُهُمَا لِيفًا، فَلَمْ يَعِبْ ذَلِكَ عَلَيَّ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ
Зайд ибн Холиддан, у Абу Толҳа розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фаришталар ит бор уйга ҳам, ҳайкаллар бор уйга ҳам кирмаслар», дедилар».
Зайд розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига бориб бу ҳақда сўрадим. Бас, у киши:
«Мен сизларга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима қилганларини айтиб берурман. У зот ғазотларига чиқдилар. Мен бир наматни эшикка парда қилиб қўйдим. У зот келиб наматни кўрдилар. Юзларидан ёқмаганини сездим. Бас, у зот уни тортиб олдилар-да, йиртиб ташладилар ва:
«Албатта, Аллоҳ бизга тош ва лойни кийинтириш амр қилмаган», дедилар. Кейин ундан иккита болиш бичдик. Уларга лийф солдим. У зот буни менга айб санамадилар».

Иккисини Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ривоятнинг ровийларидан бирлари Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳудир. У киши уйда жонли нарсанинг сурати ва ҳайкали бўлса, фаришталарнинг ўша уйга кирмаслигига сабаб бўлиши ҳақидаги ҳадиси шарифни ривоят қилиш билан бирга, бу масала бўйича яна ҳам кўпроқ нарса билиш мақсадида
«Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига бориб бу ҳақида сўрадим», дейдилар.
Оиша онамиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан уй шароитида кўп яшаганлари учун бу каби масалаларни яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам эркагу аёл саҳобалар у кишининг ҳузурларига масала сўраб кўп боришар эди. Мана, Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳу ҳам мазкур масалани сўраб Оиша онамизга мурожаат қилдилар.
«Бас, у киши:
«Мен сизларга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима қилганларини айтиб берурман», дедилар.

Яъни, бу масалада ўз фикримни айтмайман. Бу масала бўйича Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ишларнинг айни ўзини айтиб бераман.
«У зот ғазотларига чиқдилар».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сафардаликларидан фойдаланиб ҳужрамизни бир оз тартибга солиб қўйиш мақсадида
«Мен бир наматни эшикка парда қилиб қўйдим».
Ўзимча «Ҳам эшик очилганда ташқарини тўсиб туради, ҳам ҳужранинг ичи бир оз бўлса ҳам чиройли кўринади», деб ўйладим.
«У зот келиб, наматни кўрдилар. Юзларидан ёқмаганини сездим. Бас, у зот уни тортиб олдилар-да, йиртиб ташладилар»
Чунки бошқа ривоятларга кўра, мазкур наматда қанотли отларнинг сурати бор эди. Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ишларини шарҳлаб:
«Албатта, Аллоҳ бизга тош ва лойни кийинтириш амр қилмаган», дедилар».
Шундан кейин уй ичида жонлиқнинг сурати бор нарсани сақлаш жоиз эмаслиги билинди.
«Кейин ундан иккита болиш бичдик».
Яъни, ўша наматдан ўтирганда ёнбошга суяш учун иккита болиш қилдик.
«Уларга лийф солдим».
Яъни, икки болишнинг ичига хурмо пўстлоғининг ички тарафидаги юмшоқ толалардан солдим.
«У зот буни менга айб санамадилар».
Чунки, мато йиртилгач, ундаги суратлар ҳам парчаланиб кетади. Қолаверса, бу нарсалар болиш қилинганда ҳурматли жойга эмас, ёнбошга, паст жойга қўйилади, топталади.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хушхабар

«Олтин силсила»нинг олтинчи жилди нашрга тайёрланяпти

Маълумки, «Ҳилол» нашриёт-матбааси томонидан чоп этилаётган «Олтин силсила» туркуми буюк ватандошимиз Имом Бухорийнинг «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» китоби билан бошланади.

Бугунги кунгача «Саҳиҳул Бухорий» номли саккиз жилдлик бу тўпламнинг беш жилди нашрдан чиқарилган эди. Ҳозирги кунда тўпламнинг бир неча йилдан бери орзиқиб кутилаётган олтинчи жилдини нашрга тайёрлаш ишлари бошланиб кетди.
Бу хайрли иш юртимизда сўнгги йилларда бошланган тарихий ислоҳотлар, жумладан, давлатимиз раҳбарининг Ислом дини ‎ривожига улкан ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг беназир меросини илмий ‎асосда чуқур ўрганиш, уларни юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик ўртасида ‎кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялаш, уларнинг ‎қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш ҳақидаги қарорига муносиб жавоб бўлди.
Қарорда ҳадис илмининг асл моҳиятини, илмий-‎маънавий асосларини, юртимиздан етишиб чиққан мутафаккир зотлар меросини ҳар ‎томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, турли мафкуравий хуружлар авж олаётган бугунги кунда ушбу мероснинг эзгу ғоя ва таълимотларини кенг халқ ‎оммасига етказиш ва шу асосда ёшларда соғлом дунёқарашни кучайтириш, уларни ‎азалий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Ушбу қарорга биноан Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи қошида Ислом маданияти, умумбашарий цивилизация ривожига беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганишга ихтисослашган халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил қилинди.
Юртбошимиз БМТ минбаридан туриб бутун дунё афкор оммасига Ислом динининг асл моҳияти ҳақида сўзлаб, ушбу нуфузли анжуман тарихида биринчи бор айнан буюк ватандошимиз Имом Бухорий ҳазратларини ва у зотнинг «Жомеъус-саҳиҳ» тўпламларини тилга олдилар, унинг Ислом оламида Қуръони Каримдан кейинги иккинчи мўътабар манба эканини эслатиб ўтдилар.
Ана шундай тарихий, оламшумул ижобий ислоҳотлар доирасида «Саҳиҳул Бухорий» китобининг тўлиқ чоп қилиниши Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг очилишига, юртимизда ўтказилаётган Қуръон мусобақаси ҳамда фестивалига гўзал, муносиб тўёна бўлади.

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Намоз
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

7. Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз. Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир. Бас, кейинги(бузғунчилик)нинг ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборурмиз) оятидан воқеъа ирода қилинган. Рум подшоси қуруқлик ва денгиз икки йўл орқали уларга жанг қилди. Кишилардан кўпини қатл қилди, қолганларини асир олди ва Байтул Мақдиснинг барча бойликларини 170.000 уловга юклаб олиб кетди ва ўзларининг “Канисатуз Заҳаб” деган жойларига қўйишди. Бу барча бойлик ҳозиргача ўша ерда туради. Қиёматга яқин имом Маҳдий уни Байтул Мақдисга 170.000 уловда қайтариб олиб келади ва ўша жойда Аллоҳ таоло аввалийн ва охирийн ҳаммани жамлайди” дедилар.
Қуртубий ўзларининг тафсирларида ривоят қилганлар. Биз уни узун бўлиб кетмаслиги учун маъносини ривоят қилиб келтирдик. Фаластин халқининг бошига келган бу балолар ўша ерда Аллоҳнинг буйруқларига итоатсизлик қилганлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа жойлардаги каби суннатларидан юз ўгирганлиги туфайлидир. Хулоса қилиб айтсак Байтул Мақдис аҳли Аллоҳ таолога итоат қилишда бардавом бўлсалар дину-дунёда зафар топадилар. Диндан юз ўгирсалар хорликка дучор бўладилар, кофирлар улар устидан ғолиб бўлиб, жону-молларига талофат етади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3017-савол
Мужда умидида


Ассалому алайкум! Муҳтарам аҳли илмлар, Исро сурасининг 4-оятида Аллоҳ таоло «Биз у китоб (Таврот) да Бани Исроилга, ер юзида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга кетурсизлар, деб билдирдик», дейди.
5 ва 6-оятлардан уларнинг биринчи катта бузғунчиликлари тарихда бўлиб ўтгани англашилади. Иккинчи катта туғёнлари ҳам тарихда бўлганми ёки 7-оятдаги «масжидга аввал кирганларидек киришлари учун» дейилганини бугунги кунларда сионист яҳудийларнинг Байтул Мақдисга киришда мусулмонларга қилаётган азиятлари, таъқиқлари, қолаверса Фаластин халқига, мусулмонларга қарши қураётган ўйинлари, найрангларининг сўнги келишига ва оятда айтилганидек, «юзларини қора қилинишига» умид берувчи бир башорат, мужда сифатида қабул қилсак ўринли бўладими? Аллоҳ таоло дийнимизни ва мусулмонларни азиз қилсин, умматни суннати мутоҳҳарада собит қилсин, уммат фахри бўлган сизлардек уламоларимизни илмларини зиёда ва фойдали қилиб, Ўз ҳифзи-ҳимоясида асрасин!


ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган 4-оятда Бану Исроил кишилари икки бор гуноҳга ботганлар, Раббоний ҳукмларга зид иш қилганлар. Шунда Аллоҳ таоло уларнинг душманларини устиларига султон қилган. Натижада улар ҳалокатга дучор бўлишган. Биринчи бор шундай воқеъа содир бўлганида улар тавба қилиб, ёмон амаллардан тўхташган ва яна Байтул Мақдисни қўлларига олишган. Кейинчалик яна фисқ-фужурга берилганларидан кейин Аллоҳ уларнинг душманлари орқали уларга яна жазо берган. Қуръони каримда шу икки бор фасод тарқатганларида ҳалокатга учраганларини зикр қилган. Тарихда бу каби олтита воқеъани зикр қилинган. 1-воқеъа Сулаймон алайҳиссалом Масжидул Ақсони бино қилганлар ва обод қилганлар. У зот вафот топганларидан кейин Байтул Мақдиснинг ҳокими динсизлик ва ёмон амалларга берилган. Ўша вақтда Мисрнинг бир подишоҳи устиларига бостириб келиб Байтул Мақдиснинг бутун бойликларини ташиб кетган. Аммо шаҳар ва масжидни вайрон қилмаган.
2-воқеъа. Тақрибан 400 йил ўтиб Байтул Мақдис атрофида яшовчи яҳудийлардан баъзиси бутпараст бўлиб кетишган. Қолганлари уларга эътироз билдириб ўртада жанг бошланган. Ўша иш туфайли Мисрнинг бир подишоҳи устига бостириб келган, шаҳар ва масжиднинг иморатларига ҳам нуқсон етган. Шаҳар халқи бошига тушган кулфатлардан ибрат олиб Аллоҳнинг ибодатига қайтишган.
3-воқеъа. Ўша воқеъадан бир неча йил ўтиб Бобил мамлакатининг подишоҳи Бухтуннаср Байтул Мақдис устига бостириб келган. Шаҳарни фатҳ қилиб, мол-дунёси ва кўплаб одамларини асир қилиб олиб кетган ва Байтул Мақдиснинг аввалги подишҳининг хонадонидан бир эркак кишини ҳоким сифатида тайин қилиб кетган.
4-воқеъа. Ўша тайинланган подишоҳ бутпараст ва фисқ-фужурга берилган киши эди. Бухтуннасрга қарши чиқди, у иккинчи бор улар устига лашкар тортиб, шаҳар халқини қатл қилди, шаҳарга ўт қўйиб кулини кўкка совурди. Бу ҳодиса масжид таъмиридан 415 йил ўтганидан кейин содир бўлди. Ушбу воқеъадан кейин яҳудийларни Бобилга сургун қилинди, ўта даражада хорликда етмиш йил ҳаёт кечиришди. Сўнг Эрон шоҳи Бобил шоҳи устидан ғалаба қозониб, Бобилни фатҳ қилди. Сўнг Эрон шоҳи сургун қилинган яҳудийларга раҳми келиб, уларни Шом мамлакатига қайтарди ва уларга бир қанча мол-мулк ҳам берди. Бу вақтда яҳудийлар гуноҳдан ва ёмон амаллардан тавба қилиб бўлишган эди. Қайтадан Байтул Мақдис атрофига келиб жойлашишди ва аввалги шаклидаги каби масжидни бино қилишди.
5-воқеъа. Яҳудийлар Байтул Мақдисга келиб осуда ҳаёт кечиришни бошлаганларидан кейин ғулувга кета бошлашди. Аввалги хорликларини унутишди, фисқ-фужурга мубтало бўлишди. Ийсо алайҳиссаломнинг туғилишидан 170 йил аввал Антокия подишоҳи улар устига бостириб келди. 40.000 яҳудийни қатл қилди, 40.000ни чўри ва қул қилиб ўзи билан бирга олиб кетди. Масжидга ҳам ўта даражада беҳурматлик қилди. Масжид сақланиб қолди, аммо кейинчалик у подишоҳнинг ўрнига ўтирган подишоҳлар шаҳар ва масжидни буткул вайронага айлантиришди. Бироз муддат ўтгач Байтул Мақдисга Рум султонлари ўз ҳукмронлигини ўрнатишди. Масжидни қайта бино қилишди. Шундан саккиз йил ўтиб Ҳазрати Ийсо алайҳиссалом дунёга келдилар.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@fiqhuz_kanal #жаноза

62. Тобут кўтариш тўғрисида

Тобутни тўрт киши бўлиб кўтариш суннатга мувофиқдир. Чунки ибн Масъуд (р.а): “Жанозада иштирок этган кишилар тобутни ҳамма томонидан кўтарсин. Зеро, бу суннатдандир”, деганлар. Абу Дардо(р.а)нинг ҳам тобутни тўрт оёғидан кўтариш суннатлиги ҳақида айтган сўзлари бунинг ёрқин далилидир.

Шофиий (р.а) мазҳабида тобутни икки киши кўтариши суннат ҳисобланади. Ва Саъд ибн Маоз (р.а)нинг тобутлари икки киши томонидан кўтарилганини далил қилиб келтирилади. Ҳанафий мазҳаб уламолари Саъд ибн Маознинг тобутлари Малоикалар издиҳоми учун икки киши томонидан кўтарилганини бир қанча далил ва ҳужжатлар келтириш билан исбот қилишади.
Маййит кўтариб кетилаётганда, йўлда турган ҳар бир одам у ўтиб кетгунича ўрнидан туришлари мустаҳаб. Маййит кўтариб кетилаётганини кўрган одамлар Аллоҳ таолога ўзини ҳаётда қолдиргани учун шукрлар айтиш билан бирга, бир куни келиб ўзининг ҳам ҳоли мана шундоқ бўлишини хаёлига келтириши ва ибратланиши лозимдир. Маййит кўтариб кетилаётганини кўрганлар ҳеч бўлмаса бир неча қадам юриб қўйиши одобдандир.
Ёш бола жасадини бир киши икки қўлида кўтариб боради. Катталарники эса тобутда олиб борилади. Тобут кўтариб кетилаёганда унинг орқасидан пиёда юриш афзал саналади. Зеро, Савбон (р.а) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қўйидагиларни ривоят қилган, "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан маййит олиб кетилаётганда бирга эдик, у зотнинг уловлари ҳам бор эди. Лекин шунга қарамасдан жанозани дафн қилиб қайтгандан кейин уловларига миндилар. Расулуллоҳ(с.а.в)дан бунинг боисини сўралганда, шундай дедилар, “Малоикалар пиёда юриб кетаётгани учун мен уловда бўлишни истамадим, кетганидан кейин уловимга миндим". Бу ривоятда тобут ортидан пиёда юриш афзал эканига далолат бор.
Тобут ортидан овозни кўтариб йиғлаш, қичқириш, ёқа йиртиб дод-вой солиш кабилар шариатимизда ман қилинган амаллардир. Олов кўтариб, маййит орқасидан юриш ҳам шулар жумласидан. Абу Мусо ал-Ашъарий(р.а) вафот этаётганларида. “Менинг тобутим ортидан олов билан эргашманглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ишдан қайтарганликларини эшитганман”, деганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси муборакларида маййитни лаҳадга қўйишдан олдин ўтириш ножоизлиги алоҳида таъкидланган. Маййитни иложи борича тезроқ дафн қилишга шошилиш лозим. Имом Ахмад ва Насоий(р.а)лар ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Яъни, “Агар маййит яхши одам бўлса, уни кутиб турган жойига имкони борича тезроқ етказиш яхшироқдир ва агар яхши одам бўлмаса, у ҳолда бу номақбул юкни тезроқ елкаларингиздан туширингизлар” деганлар.

«fiqhuz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Сийрат

Салоҳиддин домла Шарипов - Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқлари билан зийнатланайлик
👇👇👇
Видеони кўриш учун манба...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Саволлар

235. Ухлаш макруҳ бўлган вақтлар

Савол:
Бомдод вақти чиққандан кейин қуёш тўла чиққунча ухламаслик вақти тахминан қанча? Баъзи манбаларда тахминан 30 дақиқа дейилган экан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:

— Бомдод вақти чиқиши билан ухласа бўлади. Чунки ўшанда қуёш чиқишни бошлаган бўлади.

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Савол_жавоб

Намоздаги хушуъ

САВОЛ: Ассалому алайкум, Одинахон опа! Намозни хушуъ билан ўқишни жуда хоҳлайман, бунинг учун қандай йўл тутишим керак ёки нималарга эътибор беришим лозим? Илтимос, маслаҳат беринг.

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ушбу савол кўп сўралгани ва муҳимлигини ҳисобга олиб, бир мақола тайёрладик.Қуйида ана шу мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1. Намоз учун тайёргарлик.

Аввало намозни адо этадиган ерингизга эътибор беринг. Агар у шовқинли жой бўлса, бошқа тинч жойни танланг. Эркаклар учун энг яхши жой масжидда, жамоат ичида намоз ўқишдир. Аёл киши эса уйидаги энг тинч хонани ўзига намозгоҳ тутсин.
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•

2. Намоз асносида.

Қиёмда турганингизда тўғри туринг. Қалбингиз Аллоҳ таолодан қўрқиб турсин, кўзларингиз очиқ бўлсин, сажда ўрнига қараб туринг.

•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•

3. Намоздан сўнг.

Намозни тугатгач, дарров ўрнингиздан туриб кетманг. Балки бир муддат ўтириб, намозингизнинг нуқсонларини тўлдириш учун зикр қилинг, тасбеҳ айтинг.

•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•

4. Намоздан ташқарида.

Намозга фақатгина ибодат деб қараманг, балки уни ҳаётингизнинг асосий бир қисми деб билинг. Намозингиз тўғри бўлгани сари ҳаётингиз ҳам тўғри йўлга тушибборади, аксинча бўлса, бу ҳолатнинг тескариси бўлади.

•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈┈•

Вақтингизни намоз пайтларига қараб тартибга солишингиз керак. Аксинча эмас! Ишингиздан бўшаб олгунингизча намозни кечиктирманг. Ишингизни шундай режалаштирингки, намозни ўз вақтида ўқишга тайёр бўлинг.

Уйқуга эртароқ ётишга урининг. Шунда бомдод намозини ўз вақтида қоим қилишга қодир бўласиз. Қолган намозлар ҳақида ҳам шу гап айтилади. Аллоҳ таоло:

«Албатта, намоз мўминлар учун ўз вақтида фарз бўлган», деган (Нисо сураси, 103-оят).

Узоқ вақт телевизор томоша қилиш ёки мусиқа тинглаш каби ақлни машғул қиладиган нарсалардан йироқда бўлишга ҳаракат қилинг. Чунки ушбу ишлар намоз ичида хаёлингизни олиб қочади.

Ҳар бир мусулмон ва муслима намозда хушуънинг энг юқори даражасига етишишни жуда истайди. Ушбу кўрсатма ва тавсияларга эргашган ҳолда Аллоҳ азза ва жаллани рози қиладиган кўринишда намозингизни қоим қила оласиз, деган умиддамиз, иншааллоҳ.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Батафсил

«BintuSodiq» каналига уланиш учун линк

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Намоз
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3014-савол
Булар таҳоратни бузмайдими?


Ассалому алайкум! Аёл киши таҳорат қилиб кейин бўянса, яъни кўзига қалам, кипригига туш, юзига пудра ё тональный крем ё озиқлантирувчи крем(агар у крем тоза махсулотдан, табиий гиёх ўтладан бўлса) тахорат бузиладими? Ўша бўянган холида намоз ўқиса бўладими? Агар лаб бўёқ қўйган бўлса, намоз ўқишдан олдин фақат лабидаги бўёқни учирсада, намоз ўқиса жоизми? Лаб бўёқ тахорат ўтказмаслигини эшитганман, аммо юқорида келтирган воситалар ҳам шундайми? Сурма кўйилган ҳолда ҳам намоз ўқиса бўладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
1). Бузилмайди.
2). Бўлади.
3). Ўзидан сув ўтказадиган крем ва турли бўёқларни суртгандан кейин устига таҳорат олса бўлади. Тирноқларга қўйиладиган лак сув ўтказмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал