fotihauz | Неотсортированное

Telegram-канал fotihauz - Fotiha.Uz

26918

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш. https://instagram.com/muhammadayyubxon_domla?igshid=YmMyMTA2M2Y= Диний саволлар учун: https://savollar.islom.uz/ © Каналдан маълумот ол

Подписаться на канал

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
446. Фарзанд тарбияси (13-дарс)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Намоз
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Эслатма!

«Фарзанд тарбияси» рукни остидаги дарсларимиз давом этади. Бу дарслар фақат фарзанд тарбияси учун эмас, балки ҳар бир мусулмон учун билиш лозим бўлган муҳим мавзу ва маълумотларни ҳам ўз ичига олган. Шунинг билан бирга улар динимиз аҳкомларини энди ўргана бошлаган ва илм олишга энди қадам босган янги намозхон биродарларимиз учун ҳам ажойиб қўлланма бўлади деган умиддамиз.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@BintuSodiq канали➡️

https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmjkcgNMF21-xg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Қуръон_мусобақаси

Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидаги Қуръон мусобақасидан
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Қуръон_мусобақаси

Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида Қуръон мусобақаси бошланди

Facebook орқали онлайн
👇👇👇
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1979055132332403/

Читать полностью…

Fotiha.Uz

​​@Savollar_kanal
Сабрнинг мукофоти бўлган минора

Кирим инсоннинг ихтиёридаги нарса эмас. Аллоҳ ҳамманинг ризқини белгилаб қўйган. Чиқим эса банданинг ихтиёридаги нарсадир. Бир ҳунарманд шаҳар айланиб юрганида минораси йўқ жоме масжид ёнидан ўтиб қолди. Шу масжидга баланд, кўркам, азон айтилганида узоқларга эштиладиган бир минора қуриб, ортидан садақаи жория бўлиб қолишни қалбига мақсад қилди. Ҳунарманд бой эмасди, шундай бўлсада кунлик ҳаражатидан баъзи бирларини қисқартирди ва уларга кетадиган маблағни бир хумчага тўплай бошлади. Орадан 10 йилларча ўтди, хумча тўлди. Ҳунарманд шаҳар қозисининг олдига бориб ўша масжидга минора қуришга изн сўради. Қози ҳунарманднинг ташқи ҳолига қараб аввало ўзини бунча маблағни қаердан топганини суриштирди. Ҳунарманд қандай топганини очиқ-ойдин баён қилганидан кейин қози унга минорани қуришга ижозат берди. Усталар ёлланиб, маблағ сарфланиб жоме масжидга баланд, азони узоққа эштиладиган кўркам бир минора қад ростлади. Шунда ҳунарманд минорага қараб: “Эй нафс сал қолса шу катта минорани ютиб юборар эдинг-а?!” деди. Ҳар бир мўмин мусулмон охиратга иймон келтирган киши ҳою-ҳавас, усиз ҳам иш битадиган ўринларга сарфланадиган маблағни ўзидан кейин савоби тўхтамай бориб турадиган садақаи жорияларга сарфлашга ҳаракат қилиш керак.

Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3012-савол
Юракка иймон тўлдириш


Ассалому алайкум! Сизга берадиган саволим шуки мени яқинда турмушга беришмоқчи, лекин у бола умуман диндан хабари йўқ. Намоз ўқишниям билмас экан, мен унга қандай намоз ўқинг деб айтишим мумкун? Айтишадику аёли эрига устозлик қила олмайди, бўлмайди деб. Илтимос шу масалада ёрдам беринглар. Агар мен қори болага турмушга чиқаман десам, ўқиган ва диндан хабари бор боллар ҳам фақат ўзига ўхшаган ўқиган қизларга уйлансалар, ўқимаган ва диндан унча хабари йўқлар шудай қолиб кетаверадиларми? Шунинг учун мен ҳам у болани ва оиласини хеч бўлмаса фарз бўлган 5 вақт номозга чорламоқчиман. Бу ишим тўғрими ёки нотўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Чорлашингиз мумкин, аммо намозга ва ибодатга кирмаса бир умр ўзиз билган махлуқ билан яшаб ўтасиз. Аввал намозга кирсин, мустаҳкам бўлсин кейин турмушни ўйлаб кўриш ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
444. Халқнинг назарини эмас, Ҳақнинг назарини кўзла

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хабар

Ислом.уз интернет-радиоси

Ушбу дастур орқали ислом.уз порталининг интернет-радиоканалини тинглашингиз мумкин.
Ислом.уз радиоси Аллоҳ таолонинг инояти ила 1439 йил рабиъул-уло ойининг илк жума кунида иш бошлади. Интернет-радиомизда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ўзлари ўқиган асарлари, маъруза ва суҳбатлари, саволларга берган жавоблари бериб борилади, намоз вақтлари кирганда азон айтилади, хатми Қуръонлар ва машҳур қориларнинг тиловатлари эшиттирилади.
Шунингдек, келгусида радиоканалда устозимизнинг бошқа асарлари, исломий илмлар, жумладан, тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ, тажвид ва бошқа илмлар бўйича дарслар, савол-жавоблар, илмий-маърифий суҳбатлар ҳам бериб борилади.
Эндиликда фойдаланувчиларга радиони тинглашини янада қулайлаштириш учун Android тизимида ишловчи дастури ҳам ишлаб чиқилди. Қуйидаги ҳавола орқали Play Market'дан юклаб олишингиз мумкин:
👇👇👇
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.islom.radio

Читать полностью…

Fotiha.Uz

Самарқандда ўтказилган мусобақа ғолиблари эълон қилинди
#Ўзбекистон_Қуръон_мусобақаси_2018

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасида бўлиб ўтган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқич ғолиблари эълон қилинди.

Эркак иштирокчилар ўртасидаги ғолиблар:

Ҳифз йўналиши

18-25 ёш:

1-ўринга Хушвақтов Аҳмаджон;
2-ўринга Зубайдуллаев Раҳматуллоҳ муносиб деб топилди

26-40 ёш:

1-ўринга Ғаниев Муҳаммаджон;
2-ўринга Абдураҳмонов Ҳабибуллоҳ;
3-ўринга Ёшузоқов Абдумалик муносиб деб топилди.

Тиловат йўналиши

18-25 ёш:

1-ўринга Қурбонов Абдулло;
2-ўринга Темиров Маҳмуджон;
3-ўринга Мусаев Жалолиддин муносиб деб топилди.

26-40 ёш:

1-ўринга Жўраев Иброҳим;
2-ўринга Бегимқулов Турсун;
3-ўринга Жўраев Шахбоз муносиб деб топилди.

Ҳудудий босқич ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Бизни кузатишда давом этинг, Самарқанднинг бошқа ҳудудлари бўйлаб мусобақалар давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни йиғлатган ҳодисалар

Муаллиф: Сумайро Мурод

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун манба
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Islomuz_kanal #Зиёрат

Зоҳидхон Қодиров Отахон ўғли

“Зиёрат” рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Зоҳидхон Қодиров отахон ўғлининг уйларига ташриф буюрдик.

ТАҚДИМ

Зоҳидхон Қодиров Отахон ўғли 1951 йил 28 декабрда Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилган. 1967 йили ўрта мактабни тугатиб, 1973 йили Бухородаги Мир Араб мадрасасини, 1979 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом маъҳадини, 1982 йили эса Ливиядаги Ислом даъвати факультетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. Шундан кейин 1982-1990 йилларда Ислом маъҳадида устоз, мудир ноиби (проректор), мудир (ректор) вазифаларида ишлади. 1990-1993 йиллари Тошкентдаги Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг таълим ва халқаро алоқалар бўйича ноиби бўлиб хизмат қилди. 1993-1994 йиллари яна Ислом маъҳади мудири (ректори), 1995-1996 йиллари Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада халқаро бўлим бошлиғи, 1996-2002 йилларда Ўзбекистон – Саудия Арабистони қўшма корхонаси бўлмиш “Дорус-салом” ширкати директори бўлди. 2002 йилдан буён Қувайт давлатининг Ўзбекистон Республикаси элчихонасида таржимон ва консуллик вазифаларида ишлаб келяпти. Бир неча илмий-маърифий китоблар муаллифи.

Тўлиқ матн учун манба islom.uz...

«Islom.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3011-савол
Дўстимни менга берган саволи


Ассалому алайкум! Устозлар, мeни бир дўстим «Сeнга ким устун ота-онангми ёки Пайғамбаримизми?» дeган савол бeрганди. Мeн қайси бири тўғри жавоблигини билмай ота-онам дeб юборибман. У эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан кeйин ўринда турадилар дeб инкор қилди. Саволим шуки дўстимни гапи тўғрими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ҳеч бирингиз унга отасию боласидан севимли бўлмагунимча мўмин бўла олмас», дедилар».
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَحَدَّثَنَا آدَمُ قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسٍ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бирингиз унга отасию боласидан ва барча одамлардан севимли бўлмагунимча мўмин бўла олмас», дедилар».
Изоҳ: Бу ҳадислардаги «мўмин»дан мурод комил мўмин экани ҳақида Аҳли Сунна ва жамоа уламолари иттифоқ қилишган. Бу ҳақда «Умдатул Қорий»да шундай дейилади: «Бу жумбоққа жавоб қуйидагича бўлади: «Шориъ (Аллоҳ) каломида келган «иймон» лафзи «иймоннинг асли» маъносида келади. Бунда қуйидаги: «Иймон – Аллоҳга, фаришталарига, Унга йўлиқишга ва элчиларига иймон келтиришинг, қайта тирилишга иймон келтиришингдир. Ислом эса Аллоҳга ибодат қилишинг, Унга ширк келтирмаслигинг, намозни тўкис адо этишинг, фарз закотни беришинг ва Рамазон рўзасини тутишингдир» ҳадиси мисол бўла олади ва иймонда амал бирга бўлиши эътиборга олинмайди». Демак, ҳадисда зикр қилинган сифатларга эга бўлмаган киши комил иймон эгаси эмас. Лекин иймоннинг юқоридаги турига – иймоннинг аслига кўра, бундай инсон мўмин ҳисобланади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ушбу ҳадиси шарифни эшитганлари замони унга амал қилишларини билдирмоқчи бўлиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мен учун ўзимдан бошқа ҳаммадан кўра маҳбуброқсиз», деганлар.
Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ундай бўлса, бўлмабди. Ўзингдан кўра ҳам бўлиши керак», деганлар. Ҳазрати Умар дарҳол:
«Ўзимдан кўра ҳам!», деганларида у зот алайҳиссалом:
«Ана энди бўлди, эй Умар», деганлар.
Яъни, ана энди иймонинг комил бўлди, деганлар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Қуръон_мусобақаси

Сирдарё вилоятида хотин-қизлар ўртасида Қуръон мусобақаси давом этмоқда

Facebook орқали онлайн
👇👇👇
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1977613749143208/

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@siyrat_uz #Китоб

Мўминалар силсиласи

Муаллиф: Фотимахон Сулаймон қори қизи

Китобни онлайн тарзда ўқиш ёки pdf шаклда юклаб олиш учун манба
👇👇👇
Сийрат кутубхонаси...

«Siyrat.uz» каналига уланиш

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Қуръон_мусобақаси

Бухоро шаҳридаги “Абу Ҳафс Кабир” жоме масжидида Қуръон мусобақаси бошланди

Facebook орқали онлайн
👇👇👇
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1979613568943226/

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Мақола
Танланган мақолалар
445. Фарзанд тарбияси (12-дарс)

Компьютердан очиш учун...

Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#Асмаул_Хусна

"Прекрасные имена Всевышнего Аллаха"

Чтобы присоединиться к каналу:
https://t.me/joinchat/AAAAAED1iYjz1fJm3v4xHg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Қуръон_мусобақаси

Самарқанд вилояти, Ургут туманида Қуръон мусобақаси бошланди

Facebook орқали онлайн
👇👇👇
https://www.facebook.com/www.muxlis.uz/videos/1723630110992203/

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Намоз
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

​​Бугун Зуҳо намозини ўқидингизми?
@Savollar_kanal
3013-савол
Зуҳо намози


Ассалому алайкум! Зуҳо намози қандай намоз? У қандай ва қайси пайт ўқилади?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!
ЗУҲО (ЧОШГОҲ) НАМОЗИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким чошгоҳ намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади», дедилар»
Имом Термизий ривоят қилган.
Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганда кириб (яъни қуёш чиққандан тақрибан ярим соат кейин), заволга бир соат қолгунча давом этади. Бу «даҳватул кубро», яъни катта тонг, дейилади. Зуҳо намози икки ракатдан саккиз ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлар. Унинг энг афзал вақти наҳорнинг тўртдан бири ўтгандан кейиндир. (“Мўминнинг меърожи” китобидан). Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

«My5» телеканалида Мусҳафи шариф чоп этилиш жараёнидан лавҳа

@HilolNashr

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Намоз
Зикр аҳлидан сўранг каналига уланиш учун босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal #Таъзия

Ватандошларимизнинг охирати обод бўлсин!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир» деб марҳамат қилган. Мўмин-мусулмонлар Аллоҳ таолонинг қазою қадарига бўйсуниб, мусибат келганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз» деб истиржоъ айтадилар.
Биз ҳам Роббимизнинг қадарига бўйсуниб, истиржо айтган ҳолда Қозоғистонда автобус ёниб кетиши оқибатида бўлиб ўтган машъум воқеада ҳалок бўлган ватандошларимиз оила аъзоларига, барча яқинларига Ислом.уз портали ҳамда «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси номидан чуқур таъзия билдириб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.
Ўтиб кетган ютдошларимизнинг охиратлари обод бўлсин. Албатта улар иккинчи даражали фарз амалини бажариш пайида вафот топдилар.
Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалол ризқ талаб қилиш иккинчи даражадаги фарздир», дедилар».
Аллоҳим барчаларини ушбу ҳадисни таҳтига дохил айласин.
Ортларида қолган фарзанду аржумандларига Аллоҳ таолодан сабру салвон тилаймиз, Аллоҳ таоло барча хайрли ишларини, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, Ўз мағфиратига олиб, охиратларини обод қилсин, жойларини жаннатдан қилсин дея қуйида бир оят ва бир ҳадисни келтирамиз:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَعِينُواْ بِالصَّبْرِ وَالصَّلاَةِ إِنَّ اللّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ۝
Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир. (Бақара сураси 153-оят)

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ عِظَمَ الْجَزَاءِ مَعَ عِظَمِ الْبَلَاءِ، وَإِنَّ اللهَ تَعَالَى إِذَا أَحَبَّ قَوْمًا ابْتَلَاهُمْ، فَمَنْ رَضِيَ فَلَهُ الرِّضَا وَمَنْ سَخِطَ فَلَهُ السُّخْطُ
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмни яхши кўрса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга розилик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади», дедилар».

Шарҳ: Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлиб, сабр қилган бандадан Аллоҳ таоло рози бўлади. Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлмай, ўзига етган балодан ғазабланса, ўша бандага Аллоҳ таолонинг ғазаби бўлади. Шунинг учун мўмин банда ўзига етган ҳар бир кўнгилсизликни Аллоҳ таоло томонидан синов деб билиб, сабр қилса, Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлса, албатта, Аллоҳ таоло ҳам ундан рози бўлади. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

Албатта, кўз ёш тўкади, қалб маҳзун бўлади, аммо Роббимизни рози қиладиган нарсадан бошқани айтмаймиз. Албатта, биз сизларнинг фироқингиздан жуда маҳзунмиз. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#хабар
«Тафсири Ҳилол» китобига 2017 йил октябрь ойида буюртма берганлар диққатига!

Ассалому алайкум! Буюртмангиз тайёр бўлди. Сиздан 10 иш куни ичида буюртма берган дўконингизга бориб, китобни олиб кетишингизни сўраймиз. Ўзингиз билан шахсингизни таcдиқловчи ҳужжат ҳамда биз томонимиздан берилган квитанцияни олиб келинг. Китоб нархи 498,000 сўм этиб белгиланди.
Саволларингизни @Hilol_admin га йўллашингиз мумкин.
Ҳурмат ила, «Hilol» нашриёт-матбааси.

Читать полностью…

Fotiha.Uz

#СИЙРАТ

ЯНГИ АСР ОЛИМИ

Аллоҳ таоло то қиёматга қадар ҳар юз йилда бир олим чиқариб туради, дейишади. Дарҳақиқат, бугунги кунда ер юзига Ислом дини тарқалиб кетган экан, ҳар бир ҳудуднинг ўз машҳур уламолари ҳам мавжуд.

“Муслимаат.уз” сайти яна бир янги лойиҳага қўл урмоқда. Яъни, машҳур олимлардан Муҳаммад Мутаваллий аш-Шаъровий ҳақида батафсил ёритиб, унинг илмий фаолияти билан, хусусан, фатволари ила таништириб бориш ниятида.

Хўш, Муҳаммад Мутаваллий аш-Шаъровий ким ўзи?

МУҲАММАД МУТАВАЛЛИЙ АШ-ШАЪРОВИЙ

Муҳаммад Мутаваллий аш-Шаъровий 1329 ҳижрий сананинг рабиъул аввал ойида таваллуд топган. 1419 ҳижрий йилда сафар ойида вафот этган. Шаъровий янги асрнинг машҳур тафсирчи олимларидан биридир.

Таваллуди ва илмий ҳаёти


Батафсил…

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@islomuz_kanal #Хабар

«Бугуннинг гапи» кўрсатувида Исмоил Муҳаммад Содиқ билан суҳбат («Маданият ва маърифат» телеканали)
https://t.me/joinchat/AAAAAEHZQeuVw_Jq0k57Bw

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@Savollar_kanal
3010-савол
Қилаётган касбим ҳалолми?


Ассалому алайкум! Исмим Санжар ёшим 24да ва ман системный администратор ловозимида фаолият юритаман. Мани қиладигон ишим корхонадаги компютерларни ишчи холатини сақлаш ва тамир талабдагиларни тамирлаш. Буни амалга ошишида биз ИТ(айтишниклар) лицензияси «пиратский» бўлган Мicrosoft office ва Windows ва албатта калитлари «пиратский» бўлган 1 ойлик NOD32 антивирусларини ишлатамиз. Мicrosoft office ва Windows ларни лицензиясини сотиб олиш қимматга тушади ва шундоққина олдимизда текини турганда лицензияга кам инсонлар қарайди. Антивирусни бўлса баъзи фирмалар олишади, шундай бўлса ҳам жуда кўпчилик шундай ишлатади. Бу қилаётган ишимиз жоизми?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Муаллифлик ҳуқуқига риоя қилинг. Лекин бир нарсани ўзингиз сотиб олсангиз уни кўпайтириб тижорат мақсадида сотмасангиз бўлди. Кимгадир ҳадя қилишингиз ёки ўзингиз учун ундан нусха кўчиришингиз жоиз. Муаллифлар ўта даражада чегаралашлари шариатга мувофиқ эмас. Валлоҳу аълам!
Муҳаммад Тақий Усмоний “Фиқҳул буюуъ” китоби.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба

Читать полностью…

Fotiha.Uz

@BintuSodiq канали➡️

https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmjkcgNMF21-xg

Читать полностью…
Подписаться на канал