— Kursni bitirib, ish bilan ta'minlaysizlarmi?
— Ha, ish taklif qilamiz yoki pulingizni 100% qaytarib beramiz!
«Najot Ta'lim» markazi o'zining yillik hisobot, yangi rejalar va takliflarini quyidagi videoda premyera qilmoqda.
Dasturlash, dizayn va marketing kabi zamonaviy kasblar bo'yicha ta'lim berib kelayotgan ushbu markaz o'zining bitiruvchilarining doimiy tarzda statistikalarini berib keladi.
Premyera qilinadigan videoda bizga quyidagilar taklif qilinmoqda:
— ish bilan 100% ta'minlash yoki pulni 100% qaytarib berish kafolati;
— yilda bir marotaba chet elga sayohat yutish;
— 5,000,000 so'mgacha pul mukofoti;
— 5,000,000 so'mgacha ingliz tili uchun bepul vaucher;
— 24/7 kun-u tun ishlaydigan bepul kovorking;
— har hafta soha bo'yicha musobaqalar va master-klasslar;
— bir vaqtning o'zida ham oflayn, ham onlayn ta'lim olish.
Natijalar, rejalar va takliflar bilan batafsil tanishish uchun quyidagi havola orqali «Najot Ta'lim» YouTube sahifasiga o'ting!
👉 Havola: https://youtu.be/vsxNqpfLPmA
Бир етук олим бўлса. Бир миллат у каби олимни тарбиялаб етиштириш учун ўнлаб, балки юзлаб йилларини сарфлашига тўғри келса. Муборак заминларда, тайинли илм даргоҳида, дунё таниган олимлар қўлида узоқ йиллар таълим олган бўлса. Ўзи узоқда, қалби ватанида эканини бот-бот тармоқларда улашиб турган бўлса.
Мазҳаби, манҳажи, мақсади аниқ кўриниб турса.
Зиёратларига борган ҳар қайси ватандош билан орасини ажратмасдан очиқ, самимий суҳбатга доим хўп деб уларни қабул қилса. Дуолар, яхши тилакларини ошкор изҳор этиб турган бўлса.
Уни ватаннинг расмий ё норасмий солиҳ мўътабар кишилари таниса ва у ҳақида яхши гувоҳликлар беришса. Энг муҳими, ВАТАН, МИЛЛАТ у кабиларга муҳтож бўлса......
У эса шунча рутбаси билан бемор ҳолида аеропортма-аеропорт сарсон-саргардон бўлиб юрса!!!
© Ikrom Sharif
@MubashshirAhmad
Shu illat juda ko’pchiligimizdan bor. Xususan menda ham. Alloh asrasin. Bilib, bilmay qilgan gunohlarimizni kechirsin.
Читать полностью…Mahallamiz raisi qilayotgan ishlarni qadrlayman. Samimiy, rostdan yaxshi ishlar qilyapti.
Shunga ovoz yig’ib yuribdi ekan yigitlar. Manam yordam beray dedim.
https://openbudget.uz/boards-list/1/08efb64c-1d57-4c97-aeaa-b707bfe3f3b1
Shu qo’shiqqa ovoz bering.
@fikrbank
ЧАД-Майндсет:
1. Аёлларни эъзозла. Лекин аёл киши сени бехурмат қилишига йўл қўйма.
2. Ҳиёнат қилган аёлни олдига қайтиб борма.
3. Ўтирган ҳолатингда қўл бериб кўришма.
4. Бошқаларни олдида яхши кўриниш учун ўзинга молиявий зарар берма.
5. Тановвул пайтида ўзинг сотиб олмаган нарсани охирги қисмига қўл узатма.
6. Доим яхшироқ бўлиш ҳаракатида бўл.
7. Ортингдагини ҳимоя қил, ёнингдагини хурмат қил.
8. Берилган саволга жавоб беришдан аввал 1-3 сонияга паузани бос.
9. Муносабат учун ялинма.
10. Ҳафтасига камида 4 маротаба бадантарбия қил.
11. Таклиф қилинмаган жойга боришни сўрама.
12. Доим ўзинг билан нақд пул (кеш) олиб юр.
13. Ҳар қандай вазиятда яхши кийиниб юр. (Озода ва тартибли)
14. Тингла, бошингни қимирлат ва албатта кўз билан контакт қил.
15. Пул топишнинг бир неча йўлини тадбир қил.
@fikrbank
Эътиқод масаласи ўйинчоқ эмас. "Жаноби Рамга шарафлар бўлсин" деб ёшлигимизда камон-камон ўйнаганлар қанча. Мультиклар (аниматсиён фильмлар) ҳаммаси ҳам сизлар ўйлагандек беғубор ва беозор эмас.
(Дисклеймер: Бу твит мусулмонлар учун ёзилди.)
@fikrbank
Мотивация учун:
2023 йил режаси:
- 2020, 2021 ва 2022 да бажарилмаган ишларни бажариш.
@fikrbank
Ибн Баттута 1304 йилда 25 февралда, Бағдод яксон қилинган кейин 50 йилдан кейин туғилган. Ибн Баттута шимолий Африкадаги бадавий Араб қабилаларидан бўлган. Отаси фақих бўлган.
Ибн Баттута ўзи яшайдиган Тангир шаҳрини 21 ёшида Ҳажж ва саёҳат қилиш учун тарк этади ва шу билан ватани (Марокаш)ни 24 йил кўрмайди.
24 йиллик саёҳатдан сўнг уйга қайтганида оиласи ва кўп қариндошлари "Қора Ўлим" ёки "Бубон вабоси"га чалиниб вафот этганларини билади. Тангирда қолишдан маъно кўрмасдан яна саёҳатларини давом эттиради. 1368 йилда вафот этади.
Шунчаки фикр, Шенген визасига ўхшаган бошқа қанақадир тўплам визалар учун "Ибн Баттута Визаси" яхши ном бўла олади.
@fikrbank
Домлани сигарет чекаётган одамга насихат қилиши тўғри. Аммо, бу ишни ИИВ ходими билан бирга қилиши НОТЎҒРИ. Домлалар хақда туриб тўғрини тўғри, нотўғрини нотўғри дейиши керак расмий идоралар аралашувисиз!
Домлаларни мактаб ва университетларда рўмол ва соқолга қарши ваазлари қанчалик системага нисбатан негативни кучайтирган бўлса, юқоридаги «система» билан бажарилган ҳолат ҳам одамларнинг негативини оширади. Фақат бу сафар динга нисбатан ҳам негатив қўшилади.
Исломда яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш бор. Лекин бу ишни бу тартибда (ходимлар билан, камерага олиб) қилинишида қусурлар бисёр.
Шахсий фикрим.
@fikrbank
Nega ko'pchilik «oltinboshlar» O'zbekistondan ketadi?
Akalaringiz yangi mavzu bilan qaytdi! Bu safar oxirgi vaqtlarda trendga aylanayotgan "Surish kerak!?" mavzusida siz yaxshi tanigan, chet el hayotini ko'rgan akalar bilan suhbatlashdik.
• Insonlarni "surish"ga nima majbur qiladi?
• Surish qay holatda to‘g‘ri, qay holatda aksincha?
• Har yili qancha inson yurtni tark etadi va qaysi sabab bilan?
Mana shu barcha mavzularni bugun 20:30 da bo'lib o'tadigan loyihamizning navbatdagi soni premyerasida bilib olasiz, agar premyerani tomosha qilsangiz! 😉
Havola: https://youtu.be/tx1uza9Pb24
605 Agentligida ishla
Biz agentlikda quyidagi mutaxassislar rezyumelarini ko'rib chiqyapmiz. Savollarga oldindan javob beraylik:
- Maosh bozor ko'rsatkichlarida
- Ish 5/2, 10:00 - 19:00
- Ofis Xalqlar Do'stligi metrosi atrofida
Vakansiyalar:
- Grafik dizayner. Ish tajribasi 3+ yil
- Lead manager / Targetolog / Kontekstolog (yana nima deb nomlanadi?!). Ish tajribasi 2+ yil
- Videograf. Montaj + Motion. Ish tajribasi 2+ yil
- PR Manager. Ish tajribasi 1+ yil
- Kreativ kopirayter (SMM kopirayter emas).
- SMM menejer. Tajriba 2+ yil.
Shuuncha ish. Yaxshi Zo'r mutaxassis kerak. Tajribalar yillari aslida muhim emas. Muhimi potensial. O'zining bozorini tushunishi, anglashi, sezishi. O'sish istagi.Savollar CV va Portfolio uchun: @osharapov
Rivojlanish uchun — @marketingdaishla
«Ислом одатда империал Хиристианликдан кўра толерантроқ эканлигини Яҳудийлар ва маҳаллий Христианларга каттароқ диний эркинликлар бериш орқали исботлаган. (Исломгача) Аксар маҳаллий Насроний черковлари четдаги асосий Ортодокс насроний черкови томонидан шизм ва мунофиқликда айбланиб, таъқиб қилиниб келган.»
"Europe and Islamic World: History" J.Tolan G.Veinstein H.Laurens, Page (16)-bet
@fikrbank
«Ориентал» (шарққа оид, шарқона) сўзига қўшимча «Оксидентал» сўзи мавжуд. Маъноси "ғарбга оид, ғарбона."
Мисол: Жонатан ориентлистлар ва оксиденталистлар илмий ишларини солиштирар экан, айрим фикрлар уйғунлигига гувоҳ бўлди.
#atamalar
@fikrbank
Мани аёлларга муносабатимни кузатувчилар, атрофимдагилар, таниганлар, қўл остимдаги 40 дан ортиқ аёл ходимлар яхши билишади. Бу борада ман ислом дини тамойилларини имкон қадар ўзимга андоза қиламан эътиқодимдан келиб чиқиб.
Аёллар таълим олиши кераклиги, уларнинг иқтисодиётдаги улуши ортишига ислом қарши эмаслигини кўп таъкидлайман. Бунга вокал va амалий ҳаракат қилиб келаман. 2020 йил, олмалиқда солиқчилар аёллар нисбатан зўравонлик қилгани учун адолат талаб қилганимда шахсан қўмита шикояти билан маъмурий жавобгарликка тортилганим ҳам кўпчиликка маълум факт.
Шу билан бирга (экстримистик) феминизим дин va шарқона маданият билан мос эмаслигини кўп айтаман. Айни шу таъкидлашим сабаб, айрим оғзи шалоқ экстримист-фемкалар va атеист айримлар томонидан нишонга олиниб тураман. Бу нормал. Тухмат ва фикрни айлантириб беришлар ҳам нормал. Зеро, принцип масаласида диний экстримистдан заррача фарқ қилмайдиганлардан бошқа нарса кутмайсиз.
Мани бошқа нарса ташвишга солади. "Ўзбек аёллари ЁППАСИГА хўрланяпти" деган гаплар. Жамиятда аёлларни эъзозлайдиган эркаклар кўп. Атрофингизга қаранг. Жамиятда одамларни кузатинг. Онаси, синглизи, опаси, қизи бор ёки диндаги уларни ҳуқуқларини биладиган онгли эркаклар кўп.
Шу билан бирга, учраётган муаммоларга бефарқ бўлмасдан таҳлил қилиш лозим. Шахсий фикрим, эбюзлар асосан шаҳарлардан кўра чеккароқ ҳудудларда кўпроқ Ўзбекистонда. Балки урбанизация билан кореллация бордир. Бунинг ечими таълимда деб ишонаман ҳалиям.
Хулоса, аёлларга нисбатан зўравонлик борми? Бор. Инкор қилмайман. У аксар оилаларда борми? Манимча, ҳусусий ҳолатларда, айрим оилаларда бор. Эр ва хотин, қайнона ва келин, келин ва қайнсингил.. Айнан шуларни таҳлил қилиб, ечим қидириш керак, ёппасига эркакларни айбламасдан. Мавзуни ёпаман.
@fikrbank
Ассалому алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Баракатуҳу.
Азизлар, барча мўмин-мусулмонларга Ийд-Рамазон муборак бўлсин. Қилган барча ибодатларимизни нуқсонларини кечириб қабул қилсин Ўзи.
Муборак кунлар шарофатидан Аллоҳ оилаларга - барака ва тақво, беморларга -шифо, қарздор ва мазлумларга - нажот берсин. Ўзидан адаштирмасин, Ўзидан ўзгага муҳтож айламасин. Дунёда тинчлик бўлсин. Оилалардан хурсандчилик кетмасин. Оқибат охиримизни хайрли қилсин.
Австралияда 5 ёшли болага ўртоқлари иккита танга таклиф қилишади. Бири катта 1$ лик иккинчиси кичкина $2 лик. Бола катта тангани танлайди. Кейинчалик ўртоқлари доим шу тажрибани қўллаб унинг устидан кулиб юришади.
Кузатувчилар кейичалик болага $2 лик танга ҳажми кичкина бўлгани билан қиймати баланд эканлигини тушунтиришади. Бола эса буни билишини, лекин $2 лик тангани танласа ўртоқлари унга бошқа бу тажрибани таклиф қилмасликлари мумкинлигини айтади. Бир мунча пул жамғариб қўйган бўлади.
Бу тажрибани Де Боно «Think! Before it’s too late»да келтиради. Қиссадан ҳисса, болакай дўстларини кузатувчидан яхшироқ билади ва баъзан мантиқ йўлидан кўра, идрок йўли киши учун фойдали бўлишини кўрсатади.
@fikrbank
Shu kunlarda kimdir zakot miqdorini hisoblamoqchi bo’lsa, yaxshi kalkulyator qilib qo’yishibdi. Juda qulay.
https://zakotim.uz/
⚜️ Барчага ушбу муқаддас ойда яхши амал, ибодатларни бериё бажаришни, гуноҳлардан фориғ ҳолатда бўлишни Ўзи насиб қилсин. Аллоҳга осон. Кимнидир дилини ранжитган бўлсам узримни қабул қилинг.
Рамазон муборак азизлар.
Хуршид Марозиқов
Diniy ma’ruzalarni hech kimga yubormang!
Siz yaxshilik qilmoqchidirsiz, ammo siz yuborgan material taqiqlangan boʻlsa, jinoiy javobgarlikka tortilishingiz mumkin!
Yaqinlaringizga ham ulashing, ularni ham ogohlantiring!
➡️ Kanalga qo‘shiling:
Deputat Shohruxbek
Биг Дата - нима? Содда тил билан айтганда, таҳлил қилиш учун катта компьютер қуввати керак бўладиган маълумотлар жамланмаси. Биг Дата ҳукуматларга, умуман ҳар биримизга реал вазият қандайлигини англашга ёрдам беради.
Инсон тажрибаси чекланган. Масалан, 80 ёшли отахон 80 йиллик умр давомида кўрган ва кечирганлари асосида кимгадир маслаҳат бера олади. Лекин чекланган. Биг Датада бундан бир неча маротаба каттароқ маълумотлардан ҳулоса қилиш мумкин бўлади.
БигДата нинг иккинчи яхши томони, ёлғонларга қарши иммунитет. Одатда сўровномаларда кишилар ёлғон ишлатишга мойил бўлишади. Яхши кўринимоқчи ёки ҳақиқатни айтишни исташмайди. Буни фанда Ижтимоий Жозибадорлик байиси дейишади.
Агар тўпланаётган маълумотлар (интернет қидирувлари, лайклар ва ҳ.к ) таҳлил қилинса, асосий картина кўрина бошлайди. Ҳозирда биз аноним деб ўйлаган бир қанча маълумотларимизни Интернет компаниялар ёки ҳукуматлар шахсимизни очиқламасдан (баъзан очиқлаб) айнан бигдата сифатида фойдаланишади.
Одамлар бир бирларига турли ижтимоий босим, ёки уят сабабли очиқламаётган ёки муҳокама қилмаётган масалалари ҳақида Google аллақачон билади. (Масалан қанча эркак ёки аёл жинсий ҳаётидан қониқади, қанча одам яхудийларни ёмон кўради ва ҳ.к з.)
@fikrbank
Шу кунларда бошқа платформаларга қараганда твиттерда анча активман. Твиттерни ўзим учун кашф қилганимга ярим йилча бўлди. Бошида мослашиш озроқ қийин, лекин кейинчалик аудио-чатлар ва фикрлар ҳилма-ҳиллиги мани твиттерда ушлаб қолди. Facebook ва Инстаграмдан кўра анча актив. Янгиликлар тезроқ.
👉 Твиттерда манга «фоллов» қилинг.
Ассалому алайкум, азизлар.
Бугун сизларга ўзимиз таниган-билган баъзи инсонларнинг фойдали Телеграм каналлари ҳақида маълумот бериб ўтмоқчимиз. Уларнинг аксарияти ижтимоий тармоқларнинг фаоллари, халққа зиё, маърифат улашиш йўлида жонбозлик қилиб келаётган кишилар бўлгани учун яхшиликни сизларга илиндик. Киринг, кўринг ва манфаатланинг.
Дониёр Насриддинов — 👉ҳавола
«COLBA таълим маркази» асосчиси, кимё фани эксперти Дониёр Насриддинов шахсий ҳаётдаги тажрибалари ва ёшларни илм олишга тарғиб қилувчи постларни бериб боради.
Икром Шариф — 👉ҳавола
"Кoʻkaldosh" мадрасаси битирувчиси, "Сакинат тил мактаби", "Сакинат оила мактаби" ва "Sakinat Travel" сайёҳлик агентлиги асосчиси Икром Шариф оила ва фарзанд тарбияси ҳақида ҳамда ижтимоий-ахлоқий мавзуларда тавсиялар, мақола ва ҳикматлар улашиб боради.
Ийсохон Яҳё — 👉ҳавола
"Sayyid academy" асосчиси, мадраса ва Олий маъҳад битирувчиси Ийсохон Яҳёнинг шахсий мулоҳазалари, ўқиганлари ва таржималари билан танишиб боришингиз мумкин.
Жаҳонгир Пўлатов — 👉ҳавола
"Cambridge" ўқув маркази, "Modme" платформаси асосчиси, тадбиркор Жаҳонгир Пўлатовнинг шахсий тавсиялари, тадбиркорлик йўналишидаги маслаҳатлари бериб борилади.
Жавоҳир Иззатуллоҳ — 👉ҳавола
Ўқитувчи, таржимон, Бизнес бошқаруви фанлари магистри, "Нажот Таълим" маркази Ўқув бўлими раҳбари Жавоҳир Иззатуллоҳнинг бу ўткинчи дунёда кўрган-кечирганлари, мусулмон ўзбек фарзанди учун долзарб мавзулардаги ўзига хос фикр-мулоҳазалари.
МИГРАНТ — 👉ҳавола
Ботиржон Шермуҳаммад томонидан асос солинган migrant.mobi ахборот-хизмат портали саҳифаси. Хорижда юрган ёки четга чиқмоқчи бўлганлар учун фойдали мақолалар, хабарлар ва юридик маслаҳатлар.
Муҳаммад Темур Аъзам — 👉ҳавола
Эркин журналист, блогер ва копирайтер Муҳаммад Темур Аъзам шахсий блоги. Ижтимоий-сиёсий, диний мавзуларда ёзади.
Муҳаммадали Эшонқулов - 👉ҳавола
Юксалиш мактаблари ва Юксалиш лидерлар академияси асосчиси, ўқитувчи ва тадбиркор Муҳаммадали Эшонқулов устозлардан олган билимлари, ҳаётий тажрибалари ва ёшларни илмга тарғиб қилувчи постларни улашиб боради.
Nuruddin Blogs — 👉ҳавола
"Product Management" соҳасида фаолият юритувчи ҳамюртимиз Нуруддин Иминохунов "IT" соҳасидаги қизиқарли маълумотлар ва ўзи фойдали деб топган ресурслар билан бўлишади.
Темурбек Адҳамов — 👉ҳавола
"Нажот Таълим" маркази асосчиси, "Осмондаги болалар" ва "Алоҳида мавзу" лойиҳалари муаллифи Темурбек Адҳамов иш ва шахсий ҳаётдаги тажрибаларини ўртоқлашиб боради.
Валижон Туракулов — 👉ҳавола
Иқтисодчи, Акфа университети профессори Валижон Туракуловнинг иқтисодий ва шахсий ривожланиш бўйича блоги.
Хуршид Саидмуҳаммад — 👉ҳавола
Бизнес бошқаруви, Менежмент консалтинг соҳасида фаолият юритувчи, "Аpple" компанияси(Япония)да Менежер лавозимида ишловчи ўзбек йигити 'Leadership' (етакчилик), шахсий ривожланиш ва мусофирчиликда топган ҳикматларини улашиб боради.
Ғайратхўжа Ғаффорхўжа ўғли — 👉ҳавола
AZON гуруҳи ходими, AzonTVuz/search?query=fikrat">“Фикрат” таҳлилий дастури бошловчиси Ғайратхўжа Ғаффорхўжа ўғлининг шахсий фикрлари, қарашлари ва имкон қадар холис таҳлил.
Ғиёсиддин Юсуф — 👉ҳавола
Оилавий муносабатлар бўйича устоз, бир неча китоблар муаллифи Ғиёсиддин Юсуфдан фарзанд тарбияси ҳақида блог.
Шавкат Ҳасан — 👉ҳавола
Оилада эр ва хотин муносабатлари ҳақидаги саҳифа. Бу ерда асосан никоҳ, талоқ, идда каби оилавий масалаларга оид маълумотлар берилади.
@fikrbank
Nima uchun tish doktorligi muhim?
Chunki erkakning bir qoshi bo'lmasa ham siz birinchi unin kulgusiga e'tibor berasiz.
@fikrbank
****
ОНА ТИЛИМ. Бизни
футболчиларимиз Марокашликлардан футбол ўйнашни ўрганишса, амалдорларимиз ватанни, она тилимизни севишни ўргансалар бўларкан..
Марокаш дарвозабони Ёсин Боно ўйиндан кейинги пресс конференцияда бу ҳақида мастер класс ўтиб берди.
Журналистлар берган саволларига Ёсин фақат араб тилида жавоб қайтараверди.
--- Жаноб, фақат футбол ўйнайвермасдан инглиз тилини ўргансангиз бўларкан!-- деди ахийри тоқати тоқ бўлган журналистлардан бири.
Ёсин пинагини бузмай шундай деди:
-- Биринчидан, таржимон олиб келмаган бўлсангиз айб менда эмас, иккинчидан, мен инглиз, француз ва испан тилларини мукаммал биламан. Аммо бугун фақат она тилимда гапиришни истайман!
Мажнуний.
@fikrbank
Нимага одамлар Facebook ёки твиттерда жанжаллашади. Одамларни кайфияти нега бундай? Шуларни билмоқчимисиз?
Оралиқ инстинкти. Инсон сифатида биз одатда воқеликни иккига бўлишга мойиллигимиз. Бизга қарши улар. Яхши ва ёмон.
Негатив инстинкти. Асосан негатив (ёмонлик)ни тез пайқаймиз. негативга мойиллигимиз. (Масалан, ҳаммаси расво бўлмоқда деб ўйлаш - аслида фактлар буни тескарисини кўрсатаётган бўлса ҳам.)
Тўғри чизиқ инстинкти. Чизиқ текис бирдек давом этади деб ўйлашимиз. Аслида ҳаётда бундай чизиққа тушадиган воқеиликлар кам бўлса ҳам.
Қўрқув инстинкти. Миямизга бириктирилган ҳавотирланиш ва қўрқувга мойиллигимиз.
Ўлчам Инстинкти. Одатда ўлчамларни бўрттирамиз ва асоссиз кичрайтирамиз. Ҳақиқий ўлчам билан қизиқмаймиз. (Масалан, меҳнат мухожирларини иқтсодиётдаги улушини энг котта фактор деб кўришимиз, ёки Америкада иммигрантларга қарши реторика сабаб улар ҳажмини мияда аҳолининг асосий қисми бўлиб қоляпти деб ўйлаш.
Умумлаштириш инстинкти. Гуруҳ, давлат, эътиқод каби тушунчаларда бир неча гуруҳларни бир категория остига қўйишга мойиллигимиз. (аслида улар ички гуруҳларда бир биридан тубдан фарқ қилса ҳам.)
Тақдир инстинкти. Давлат, миллат, дин, ғоя ёки уларга мансуб одамларнинг тақдирини "Улар шундай бўлгани учун шу ҳолатда, бундан қочиб қутулиб бўлмайди" деб ўйлашга мойиллигимиз.
Ягона қараш. Дунёни тушуниш учун қарашларимизни бир канал орқали шакллантиришга мойиллигимиз.
Айблаш Инстинкти. Биз мураккаб муаммоларга ёки қандайдир ёмон ходисаларга аниқ ва содда жавоб қидиршга мойилмиз.
Зарурат инстинкти. Хавф қаршисида тез ҳаракат қилишга мойиллигимиз ва бу жараёнда бошқа инстинктларимизни кучайтиришимиз.
Булар ҳақида батафсил Ҳанс Рослингни «FACTFULNESS» китобини ўқисангиз янада мукаммалроқ билиб оласиз.
VII-X асрларда Византия ва Форс империясида чет-эллик император ҳукумронлиги остида яшаётган аҳоли учун мусулмонларни ҳукумронликка келиши қулликни англатмаган. Кўп византияликлар ўз хоҳишлари билан Греко-Рим бошқарувидан воз кечиб араб хукмронлиги остида яшашга рози бўлганлар. Чунки диний эркинликка қўшимча, фақатгина бир турдаги «зиммийлик» солиғини тўлашган ва бу анча арзон тушган.
"Europe and the Islamic World: A History"
J.Tolan G.Veinstein H.Laurens, Page 11.
@fikrbank
Assalomu alaykum, ijtimoiy tarmoqdagi faol do’stlar. Kamina haqdagi biror bir ma’lumotni e’lon qilmoqchi bo’lsangiz avvalo menga aloqaga chiqsangiz yoki matbuot xizmati rahbariga. Har qanday yolg’on xabar yoki tuhmatning qonuniy javobgarligi borligini eslatib o’tmoqchiman. Biz doimo ochiqlikka tayyormiz. E’tiboringiz uchun rahmat.
UPD: Xabar haqiqatga to’g’ri kelmasligi sababli tarmoqlardan o’chirilibdi. Kuzatuvchilarni ham tasdiqlanmagan ma’lumotlar yuzasidan shoshib xulosa qilmaslikka chaqiraman ✊
@alisher_sadullaev
Ҳар биримизнинг ҳаётимизда юқори қадриятлар ва шубҳасиз ҳис-туйғулар мавжуд. Ота-онани қадрлаш. Болаларга бўлган меҳр. Ватан байроғи билан фахрланиш. Бунинг учун сабаб ёки изоҳлар керак эмас – бу шункачи қалбимиздаги туйғу. Давлат байроғи куни муборак бўлсин, азизларим!
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿
В жизни каждого из нас есть высшие ценности и безусловные чувства. Почитание родителей. Любовь к детям. Гордость за флаг Родины. Это не нуждается в причинах и не требует объяснений – это просто живет в наших сердцах. С Днем Государственного флага, дорогие мои!