duoyuzikr | Неотсортированное

Telegram-канал duoyuzikr - SHIFO DUOLAR

597

Дуо инсонни аллоҳга яқинлаштирадиган энг ишончли воситалардан бири.Шунинг учун Инсон бемор булганида шифо дуоларни ихлос билан уқиса.Аллоҳим бандасига шифосини беради.

Подписаться на канал

SHIFO DUOLAR

Ухлаш учун тўшакка ётганда.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:

"Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн",

деб айтсин", дедилар.
Дуонинг маъноси:
Эй Роббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, ҳудди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.)
Имом Буҳорий ва Муслим ривоятлари

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Маашааллоҳ


/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Таъзия

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази жамоатчилик билан ишлаш бўлими бош илмий ходими Аброр Мухтор Алийга волидаи муҳтарамалари Ҳуриниссо ҳожи аянинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло ҳожия аянинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин!

Марҳуманинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига Аллоҳ таолодан сабру жамил ва ажру мукофотлар тилаймиз

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

@islomuz & @hilolnashr

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ٱهۡدِنَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلۡمُسۡتَقِيمَ

«Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин»
(Фотиҳа сураси, 5-оят)

Дуо пайтида қалбнинг уйғоқ бўлиши дуо ижобат бўлиши шартидир. Одамлар: «Аллоҳим, бизларни тўғри йўлга йўллагин», деб кўп дуо қилишларига қарамай, кўпчиликлари залолатдадирлар. Зеро, қалб уйғоқ бўлмаган ҳолда қуруқ тилнинг ўзи билан дуо қилиш беҳуда сўзлашдан бошқа нарса эмас.

✍️ Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Савр ғори пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам маккадан мадинага хижрат қилиш вақтда бир неча кун турган ғорлари.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

БЕШ РАББОНИЙ МАРТАБА

1. Шафоат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади” (Имом
Муслим ривояти).

2. Рифъат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни Қуръон соҳибига: “Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади”, деб айтилади» (Имом Абу Довуднинг “Сунан”идан).

3. Суҳбат.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир” (Имом Бухорий ривояти).

4. Хайриёт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни ўргатган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).

5. Аҳлиëт.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонлар орасида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли - Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар (Имом ибн Можа ривояти).


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Одамлардан қўрққан вақтда ва душманга қарата ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ إِنَّا نجعلُكَ في نحورِهِمْ، ونعُوذُ بِكَ مِنْ شرُورِهمْ

«Аллоҳумма иннаа нажъалука фий нуҳуурҳим ва наъузу бика мин шурууриҳим»
Маъноси: “Аллоҳим, биз Сени (ёмонларга қарши) рӯбарӯ қӯямиз. Уларнинг ёмонликларидан Сендан паноҳ тилаймиз”.

(Абу Довуд ва Насаий ривояти)
/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

FITR ZAKOTI

Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhu deydilar:

«Rosululloh sollallohu alayhi vasallam fitr zakotini xurmodan bir so’ yoki arpadan bir so’ miqdorida har bir qul va hurga, erkak va ayolga, kattayu kichik musulmonlarga farz qildilar. Va buni hayit namoziga chiqishdan oldin berishga buyurdilar».

(Imom Buxoriy rivoyati)


Aksar ulamolar nazdida fitr zakotini kattayu kichikdan berish vojibdir. Valiy o‘zi boqayotgan kishilaridan va ayolidan beradi. Homiladan berilishi mustahabdir.

***
Xonadon ahlidan har biri, o‘zining ta’minotiga yetarli moli bo‘lsa, masalan ishlaydigan farzand, fitr zakotini o‘zi beradi. Ular uchun otalari bersa ham bo‘ladi. Ba’zi salaflar ishchilardan chiqarishni mustahab sanashgan.

***
Fitr sadaqa berish uchun eng afzal vaqt bomdod bilan hayit namozi orasidagi vaqtdir.

***
Fitr sadaqasini hayitdan bir yoki kun oldin berish joiz. Zero, sahobalar shunday qilishgan. Ibn Umar roziyallohu anhumo uch kun oldin berardilar.

***
Quyosh chiqishidan keyinga kechiktirilgan bomdod namozi botil bo‘lgani kabi hayit namozidan keyinga kechiktirilgan fitr sadaqasi ham botildir. Magar unutish kabi uzr bilan bo‘lsa, botil bo‘lmaydi.

***
Fitr zakoti ma’lum o‘lka odamlari odatda nonushta yoki kechki ovqatlanishda tanovul qiladigan guruch, un kabi taomlardan chiqariladi. Ma’lum o‘lkada o‘sha yer aholisi iste’mol qilmaydigan taomlardan fitr zakoti chiqarilmaydi, garchi uni boshqa o‘lka aholisi iste’mol qilsa ham.

***
Fitr zakoti sifatida berish mumkin bo‘lgan taomlar zamonga qarab o‘zgarib boradi. Hozirgi kunda arpa va xurmodan berish durust emas, garchi hadisda bularing zikri kelgan bo‘lsa ham. Chunki arpa yeyilmaydi, xurmo esa taom emas, mevaga aylangan.

***
Na Nabiy sollallohu alayhi vasallamdan va na sahobalardan fitr zakotining qiymatini chiqarish sobit bo‘lmagan. Biroq bunga amal bir guruh tobeiynlardan kelgan bo‘lib, uzoqdagi muhtoj o‘lkalarga g‘amxurlik qilish kabi ezgu amallar maqsadida pulda berish joizdir.

***
Fitr zakoti zakot beruvchining o‘lkasida berilishi afzal. Muhtojroq o‘lka topilsa, o‘sha yerga junatish joiz. Agar taomda jo‘natishning imkoni bo‘lmasa, pulda jo‘natiladi.

***
Ishchi va xizmatchilarga fitr zakoti berish ikki holatga ko‘ra bo‘ladi:
1) Agar ular bilan tuzilgan shartnomada yeb-ichishlari kafolatlangan bo‘lsa, ularga fitr zakoti berish joiz bo‘lmaydi;
2) Agar shartnomaga ko‘ra, yeb-ichish o‘zlarining zimmasida bo‘lsa, berish joiz bo‘ladi.

Shayx Abdulaziz Torifiy

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Жаннат хазинасидан бўлган, Аршнинг остидаги калимага далолат қилайинми?”. Агар сен: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи”, десанг, Аллоҳ: “Бандам таслим бўлди ва саломат бўлди”, дейди” дедилар.
Зоҳир ибн Муҳаммаддан “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”нинг маъносини сўрашганда у: “Яхши кўрган нарсангни фақат Аллоҳ учун оласан, ёқтирмаган нарсангдан фақат Аллоҳнинг ёрдами ила тийиласан”, деб жавоб берди.

“ад Дуррул Мансур” китобидан.

Изоҳ: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи»нинг маъноси ҳақида имом Нававий имом Муслимнинг Саҳиҳларига ёзган шарҳларида «Абул Ҳайсам, ҳавл-ҳаракат маъносидадир. Шунда умумий маъно Аллоҳнинг хоҳишисиз ҳеч бир ҳаракат ҳам, қувват ҳам йўқ дегани бўлади» деб айтган, деганлар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳи - «Аллоҳнинг маъсиятидан У зотнинг сақловисиз бурилиш йўқ. У зотнинг тоатига Ўзининг ёрдамисиз қувват йўқ», деганидир», деганлар.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким тонг отган пайтда оятал курси ва Ғофир сурасининг аввалги икки ояти,

حمٓ.تَنزِيلُ ٱلۡكِتَٰبِ مِنَ ٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡعَلِيمِ

"Ҳамим, танзийлул китааби миналлоҳил ъазийзил ъалийм..."ни ўқиса, ўша кун то кеч киргунича уни муҳофаза қилинади. Ким кеч кирган пайтда ўқиса, то тонг отгунича уни ўша тунда муҳофаза қилинади", дедилар.

Имом Байҳақий ривояти.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Шайх Халил Хусорий ўзининг “Қуръон билан бирга” китобида шундай дейди: “Қуръон – агар инсон унинг тиловатини ўзига лозим тутар, ўзига яқин дўст ва сирдош ушлар, тиловати ҳаққини адо этар экан, оятлари ва сураларини фаҳмлашга уринар, жумлалари ва калималарини чуқур англашга ҳаракат қилар экан, у ҳолда Қуръон руҳияти ва ҳидояти қалбини тўлдиради. Ҳамда уни улкан ақл, тўғри фикр, фаросат ва зеҳнли, нозик ҳисли ва мусаффо, покиза нафс соҳиби даражасига етказади. Шунингдек, Қуръон тиловати барча яхшиликлар билан келади ва барча ёмонликларни четлатади”.

/channel/+t_OdROw5qm5iZmYy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#сақлаб_қўйинг

Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.” (Абу Нуайм)

Тонг ва шомда ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирни минаннор” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)

Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллази ла йадурру маасмиҳи шайун фил арди ва ло фиссамаи ва ҳувассамиул алим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)

Тонгда 3 марта “Аузу биллаҳис самиил алими минашшайтониррожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.” (Термизий)

Бомдод намозидан кейин 11марта Ихлос ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.” (Хараит)

Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарикалаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ало кулли шайин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий) (“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)

Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.” (Термизий)

Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил азим ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.” (И.Аҳмад)

Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (И.Аҳмад)

Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбиаллоҳу ла илоҳа илла ҳу алайҳи таваккалту ва ҳува Раббул аршил озийм” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)

Кундузи “Аллоҳумма ма асбаҳа би мин ниъматин ав би аҳадин мин халқика фа минка ваҳдака ла шарийка лака фалакал ҳамду ва лакаш-шукр” дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади.)

Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.” (Дайламий)

Уйдан чиқаётганда “Бисмиллоҳи таваккалту алаллоҳ ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий)

Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.” (Табароний)

Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.” (Ширъа)

Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.” (Эй ўғил илмиҳоли)

Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.” (Тазкиратул Қуртубий)

Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)

Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул озийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.” (Ширъа)

Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳал озийм аллази ла илоҳа илла ҳувал ҳаййал қаййум ва атуби илайҳ” ни ўқиш керак.)

Кунига 100 марта “Ла илоҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)

Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллоҳит-тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.” (Муслим)

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

“Аллоҳумма ас’алука қолбан салийман”, (Аллоҳим, мен Сендан салим қалб сўрайман).

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан.

arabicuz


/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Тобеъинлардан бўлган Қатода айтдилар:
Хўжакўрсинга ибодат қиладиган мунофиқ тунда таҳажжуд ўқишга имкони йўқ, чунки унинг ибодатини одамлар кўрмайди. Чин иймоннинг аломати тунги таҳажжуд намозидир, деб айтишар эди.

Ибн Муборакнинг «зуҳд» китобидан.

/channel/+t_OdROw5qm5iZmYy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Unutma!

Sen ro‘zaning (iftordan oldingi) oxirgi soatlarida his etadigan ochlikni millionlab faqir kishilar har soatda, yil bo‘yi his etib yashamoqdalar...

Doktor Rotib Nablusiy.

/channel/+t_OdROw5qm5iZmYy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Million marta gunoh qilsangiz ham, istig’for ayting va tavba qiling. Zero, shaytonning maqsadi sizni Allohning rahmatidan umidsizlantirishdir. Rahimli va G’ofur bo’lgan zot esa: «Meni Rahmatimdan noumid bo’lmangiz» - deb aytgan.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Дуонинг арабча матни:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَالْهَرَمِ وَالْمَأْثَمِ وَالْمَغْرَمِ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан дангасаликдан, ўта қариликдан, гуноҳга ботишдан ва қарзга ботишдан паноҳ сўрайман».

/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Парвардигоро,
уйларимизни хайр ва барокат уйларидан қил!
Парвардигоро,
уйларимизни тақво ва хидоят уйларидан қил!
Парвардигоро,
уйларимизни гуноҳлардан сатр ва иймонимиз учун сиҳҳат уйларидан қил!
Парвардигоро,
уйларимизни шодлик ва саодат уйларидан қил!
Парвардигоро,
уйларимизни раҳмат ва мағфират уйларидан қил!
Парвардигоро,
уйларимизни муваффақият ва нажот уйларидан қил!
Парвардигоро,
уйларимизни ҳузур ва ҳаловат уйларидан қил!

Парвардигоро,
уйларимизни ўзингни зикринг, шукринг, фикринг ва фазл-иноятинг билан тўлдир!


Тавсия!
Уй қуришдан ёки уй сотиб олишдан олдин ушбу ният ва дуо қилинса, ин ша Аллоҳ ўша уйда кўпроқ хайр ва барака бўлади.


/channel/+nhamv-UPHu0xNzRi

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Менга намозимда ўқийдиган бирор дуо ўргатинг», деди. «Аллоҳумма, иннии золамту нафсии зулман касийрон, ва лаа йағфируз-зунуба иллаа анта, фағфирлии мағфиротан мин ъиндика варҳамнии, иннака антал ғофурур-роҳийм», дегин», дедилар».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, албатта мен ўз жонимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга ҳеч ким кечира олмайди. Шундай экан, Ўз ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени кечир ва менга раҳм қил. Албатта, Сен Ғофурсан ва Роҳиймсан».

Имом Бухорий ривояти.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Пайғамбаримиз Ҳз. Муҳаммад (с.а.в.)га пайғамбарлик вазифаси берилган чоғда Иблиснинг
ёрдамчилари ҳовлиқиб келиб:
— Бир пайғамбар жўнатилибди ва бир уммат пайдо бўлибди, деб хабар беришибди. Иблис
сўрабди:
— Ўша уммат нафснинг ҳавойи истакларига берилиб
яшашни севарканми? Ёрдамчилари:
— Ҳа, севаркан, деб жавоб беришибди. Иблис дебдики:
— Нафснинг ҳавойи истакларига берилиб яшашни севсалар, ҳеч бокиси йўқ. Бутга
топинишлари мутлақо шарт эмас. Мен уларни уч усул билан йўлдан оздираман:
1. Ҳақсиз ва ғайриқонуний фойда топтириш орқали.
2. Топган тутганларини лойиқ бўлмаган нарсаларга харж қилдириш орқали.
3. Лойиқ бўлган нарсаларга сарфлашдан юз ўгириш орқали. Мана, бутун ёмонликларнинг
манбаи шулардир.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

* КИМ ТАКОСУР сурасини душанба ва чоршанба кунлари 40 марта ўқиса,*
*УНГА КУТИЛМАГАН ЕРДАН КЎП РИЗҚ КЕЛАДИ*

*РОББИМ ҲАММАГА ҲАЛОЛ РИЗҚНИ БЕРСИН*



*Кунига 1000 оят ўрнини босувчи сура.. Такосур сураси....*

*Жаннатга киришимиз учун Роббим бизга қандай қулайлик беради. Лекин инсон зотлари туриб олишади...*

*Расулуллоҳ алайҳиссалом:*

*Ким бир кечада 1000 оят қироат қилса, ўзини табассум билан кўрса ҳам Аллоҳ билан суҳбат қуради.*
* «Ё Расулуллоҳ, ким минг оят қироат қилишга қодир?»*
деб сўралганда, *Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алҳакумуттакасур»ни (Такосур сурасини) басмала билан охиригача ўқидилар ва:

*Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, бу сура минг оятга арзийди.

(Ҳз.Умар (р.а.)дан).

/channel/+t_OdROw5qm5iZmYy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

РАСМАН: РАМАЗОН ҲАЙИТИ 2023 ЙИЛ 21 АПРЕЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун тузилган Ишчи гуруҳи хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астрономия институтидан олган маълумотларга кўра, 1444 ҳижрий йил Шаввол ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) шу йил 20 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 09:12 да содир бўлган (туғилган).

🔶 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астраномик маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Сенга етарманми, яна Рамазон?!

Келишинг байрамдир, кетишинг ҳижрон,
Гуноҳга каффорат, эй қалбда иймон!
Сенга етарманми яна, билмадим,
Ойларнинг султони, хайр, Рамазон!

Яна бир ой – Рамазон ойи, имконият ойи, барокат, мағфират ва дўзахдан нажот ойи ортда қолди. Кимдир уни муносиб шаклда қадрига етиб фойдаланиб қолди, кимдир эса қандай катта имкониятни қўлдан бой берганини тушунмай ҳам қолди.

Ё Роббим! Ҳолимизга раҳм қил! Сен раҳм қилмасанг, кимга юзланамиз, қаердан нажот топамиз?! Зотан, энг меҳрибон, раҳм-шафқатли Зот Ўзингсан!

Ё Роббим, раҳматинг ва марҳаматинг билан бизни Рамазонга етказдинг! Ундан жаннатни қўлга киритиб, қалбларимизни ислоҳ қилиб, Ўзинг рози бўладиган шаклда чиқишимизни насиб эт!

Ё Роббим, ҳолимизга раҳм қил! Билиб-билмай қанчадан-қанча гуноҳу маъсиятларга қўл урдик, бизни мағфират айла! Ҳолимизга Ўзинг раҳм қилмасанг, батаҳқиқ, залолатда қоламиз!

Муҳаммад Солиҳ

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Лайлатулқадр дуоси

-  Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний - Аллоҳим, Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт. Менинг аҳлим ва зурриётимни ҳам афв эт...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени онамни, отамни ва уларнинг ота-оналарини, ота-оналарининг ота-оналарини ҳам афв этгин...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг оға-иниларим, биродарларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
  -Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг тоғаларим, холаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
  -Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг амакиларим, аммаларим ва уларнинг зурриётларини ҳам афв этгин...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Менинг дўстларим, ҳамкасбларим, қўшниларим, мени севган ва мен уларни севганларимни афв этгин...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Мени ҳаққимга ортимдан ғоибона дуо қилганларни ва мени дуо қилишга ундаганларни ҳам афв эт...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизни зиммамизда ғамхўрлик қилишимиз ва адо этишимиз лозим ҳақлари бўлган ва биз улар хусусида сусткашлик қилганларимизни афв эт...
-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Бизнинг вафот этган марҳумларимизни ва мусулмонларнинг марҳумларини афв этгин...

-Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв этишни яхши кўрасан. Барча ушбу дуоимни ўқиб “амийн” деб турганлари афв этгин. Амийн, амийн, амийн..

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

لاَ إلَهَ إلاَّ الْلَّه وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ
Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳ даҳула шарика лаҳ.
Лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ала кулли шай ин қодир.

"Саҳиҳайн"да келган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бу калимани юз марта айтса, унга ўнта қул озод қилганнинг савоби берилади», дедилар.
Агар банда Рамазоннинг охирги ўн кунининг ҳар кечасида бу дуони юз мартадан айтадиган бўлса, албатта Қадр кечасида ҳам айтган бўлади. Энди Қадр кечасининг фазилатини, яъни амаллар савоби бир неча баробарига кўпайтирилишини ҳисобга олсак, бу зикрни 100 марта айтган одам худди 300000 (уч юз минг) та қул озод қилгандек бўлади! Зотан, озод қилинган бир қул туфайли банда дўзахдан озод қилинади.
"Саҳиҳайн"да келганидек: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ таоло (ўша қулнинг) ҳар бир аъзоси эвазига (озод қилган кишининг ҳам) аъзоларини дўзахдан озод қилади», дедилар.

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.
Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.

Ибн Сунний ривоятлари.

/channel/+t_OdROw5qm5iZmYy

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

duo

Rasululloh ﷺ doim o'qib yurgan duolari jamlanmasidan.

اللَّهمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي كُلَّهُ دِقَّهُ، وَجِلَّهُ، وَأَوَّلَهُ وآخِرَهُ وعَلانِيَتَهُ وَسِرَّهُ

Ey Allohim, Mening barcha gunohlarimni, kattayu-kichik, avvalu oxir, yashirinu oshkorlarini mag‘firat et. (Muslim rivoyati).

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

ЭЛЕКТРОН СИГАРЕТА РЎЗАДА

@Savollar_kanal 12728-савол

Хурматли шайх хазратлари. Менинг дўстим тамаки таъсирига тушиб қолган. Тамакини ташлаш учун электрон сигарета сотиб олди. Ушбу аппаратдан фойдаланиш, рўзани бузадими?

ЖАВОБ:

- Бу рўзани бузади. Умуман мумкин эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

Odamlarga qoʻyib bersa kresloda oʻtirib taroveh oʻqisa...!

Imomi noib va qur'on xodimi Ustoz Shayx Hasanxon qori Yahyo Abdulmajid

/channel/+SWjU2m2ZUAOawl9g

Читать полностью…

SHIFO DUOLAR

#огоҳлантириш
#тўқима_ҳадис

Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин.

Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йилги Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Читать полностью…
Подписаться на канал