Doniyor qorining rasmiy kanaliga xush kelibsiz! Bizni Instagram, Facebook va YouTube tarmog'larida ham kuzatib boring 👇🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#ОГОҲЛИККА_ДАЪВАТ
Изоҳ: Рибо ейиш, яъни пул устига фойда (фоиз ) олиш; судхўрлик билин шуғулланувчилар.
Аллоҳ таоло бу катта гуноҳдан огоҳлантириб шундай деган:
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (чинакам)мўмин бўлсангиз, рибо (судхўрлик) сарқитидан ҳам воз кечинг!
Агар (сизлар бу буйруққа итоат) қилмасангиз, бас, Аллоҳ ва унинг Расули томонидан (сизларга қарши бўлажак) урушни (азобни)билиб қўйингиз..!”
(Бақара сураси, 278-279-оят)
@doniyorqori
#КУН_ҲАДИСИ
📌 ШИРКНИНГ ОҚИБАТИ НАҚАДАР ОҒИР
🔈 Дониёр Файз
👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
📌 ШИРКНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
🔊 Дониёр Файз
👉🏼 @doniyorqori
ЗУҲО – АВВОБИЙНЛАР НАМОЗИНИ ӮҚИШ ЁДИНГИЗДАН ЧИҚМАСИН.
1) Қуёш чиққанидан сўнг ўқиладиган намоз шариатимизда зуҳо, яъни чошгоҳ намози деб аталади.
2) Зуҳо намози икки ёки тўрт ракъат ёки ундан ҳам кўп ўқилиши мумкин. Зуҳо намозининг 4 ёки 8 ракат ёки ундан ҳам зиёда ӯқилиши ҳақида бир неча саҳиҳ ҳадислар ҳам мавжуд.
Қуйида шулардан айримларини келтириб ӯтамиз.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам зуҳо (чошгоҳ) намозини тўрт ракат ўқир эдилар. Аллоҳ хоҳлаганича ундан ҳам зиёда қилаверардилар".
(Муслим ривояти.)
Умму Ҳониъ бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Макка фатҳи куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, ювинаётган эканлар. Қачонки, ювиниб бўлганларидан кейин саккиз ракат намоз ўқидилар. Ана шу зуҳо намози эди".
(Бухорий ва Муслим ривояти.)
Хулоса шуки, Зуҳо намозининг энг ками икки ракатдир.
3) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари «Зуҳо» намозини – "Аввобийнлар", яъни "тавба қилувчилар намози" деб атаганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"لا يحافظ على صلاة الضحى إلا أواب، وهي صلاة الأوابين" رواه ابن خزيمة والحاكم.
«Бирор ким Зуҳо намозини доимий ўқимайди, (магарам) тавба қилувчилар (аввобийнлар) бундан мустасно. Дарҳақиқат, у тавба қилувчиларнинг намозидир», дедилар.
(Ибн Ҳузайма ва Ҳоким ривояти. Ҳасан ҳадис.)
4) Зуҳо намози ӯқилишининг энг афзал пайти ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"صلاة الأوابين إذا رمضت الفصال" رواه مسلم.
«Аввобийнлар намози ёш туялар оёғи қизиган пайтдир».
(Муслим ривояти).
Яъни, Зуҳо намозини ўқишнинг энг афзал вақти, қуёш юқорироққа кўтарилиб, чўққига чиқишидан бир оз олдинроқ бўлган вақтдир. Яна ҳам аниқроғи, пешин вақти киришидан бир оз олдинроқ ўқилади. Яъни кундузи соат 11:00 дан то 12:00 гача бӯлган вақт. Валлоҳу аълам.
📌 Эслатма: Агар ишга борадиганлар ёки кундузи бирор юмуши туфайли шу пайтда ӯқий олмайдиган кишилар бӯлса, улар қуёш чиққандан кейин ҳам ӯқиб олишлари мумкин.
Дониёр Файз
@doniyorqori
#КУНДАЛИК_ЗИКР
АЛЛОҲНИ ДОИМ ЭСЛАЙЛИК!
@doniyorqori
#БИЛМАГАНГА_БИЛДИРИШ
📌 Ражаб ойининг муайян кунларида рўза тутиш ёки баъзи кечаларида махсус таҳажжуд намозлари ўқилиши ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ишончли ҳадис келганми?
🔉 Дониёр Файз
👉 http://myurls.co/doniyorqori
#ҲАР_ДАМ_ҒАНИМАТ
НАФЛ РӮЗАЛАРНИ КАНДА ҚИЛМАЙ ТУТИБ ЮРАДИГАН АЗИЗЛАРИМИЗНИНГ ДИҚҚАТИГА:
📌 Эртага душанба саҳарлик пайти Тошкент вақти билан соат 06:05 гача (оғиз) ёпиб олинса, мақсадга мувофиқ бӯлади. Оғиз очиш вақти эса оқшом соат 17:40 га тӯғри келади.
Валлоҳу аълам
Улашинг👉👉👉
#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК
📌 Ҳозирда дӯст ёки дугоналар қайси бир хайрли мажлис ёки давраларда ӯтарган бӯлсангиз, ушбу «Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака анта-т-тавваабур роҳийм» – истиғфорни ӯқиб қӯйинглар. Шунда сиз, ИншаАллоҳ, суннатга эргашган бӯласиз.
Истиғфор
«ربِّ اغْفِرْ لي، وتُبْ عليَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوابُ الرَّحِيمُ».
«Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака анта-т- тавваабур роҳийм»
Маъноси: “Эй Роббим, мени мағфират қилгин, тавбамни қабул эт. Албатта, Сен Рауфф (ӯта меҳрибон ва шафқатли) ва Роҳийм(Қиёмат куни фақат мӯминларга раҳим қилувчи) дурсан”.
(Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий саҳиҳ ҳадис, дедилар).
👉🏼 /channel/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Умра сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма
📌 САФО ВА МАРВА ТЕПАСИДА ТУРИЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#БИЛМАГАНГА_БИЛДИРИШ
Каналимиз обуначилари томонидан йўлланган саволлардан бири...
Савол: Ҳаж ёки умра зиёратига чиққан пайтда эҳромга кирилгандан сўнг, йўлда автобусда бироз ухлаб қолса ёки меҳмонхонада ёки Арафот ва Минода баъзи ҳожилар таҳорат ёки ғусл қилишдан олдин эҳромларини ечиб сўнг яна уни кийишалари жоизми?
Жавоб: Уламолар бу савол юзасидан шундай жавоб беришади:
Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.
Ҳа, киши бундай ҳолатларда эҳромни ечиши кейин яна қайта кийишида ҳеч қандай танглик йўқ. Бу жоиздир.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
📌 Умра сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма.
Читать полностью…(БИЛИБ-БИЛМАЙ) ШИРК КЕЛТИРИБ ҚЎЙИШДАН ХАВФЛАНГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ وَأَنَا أَعْلَمُ ، وَأَسْتَغْفِرُكَ لما لا أعلم
Аллоҳумма инний аъуузу бика ан ушрика бика ва ана аъламу, ва астағфирука лимаа лаа аълам.
Маъноси: "Аллоҳим! Сенга билиб турган ҳолимда ширк келтириб кўйишдан Ўзинг сақлагин. Билмаганларим учун Сендан кечирим-мағфират сўрайман".
(Ушбу дуони имом Бухорий "Адабул муфрад" китобларида
ривоят қилганлар).
📌 Эй намозхон мӯмин биродарим, мӯмина синглим, ҳар бир намозларимиз олдидан ушбу ояти карималарни бир эсга олиб қӯяйлик ва унга амал қилайлик.
http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Ширк – شِرْكٌ
“Ширк” арабча сӯз бӯлиб,
луғатда “икки нарсани тенглаштириш”, “тенгдош қилиш”, “шерик қилиш” деган маъноларни англатади. Унинг шаръий маъноси:
Ширк – холиқликда, маъбудлик ва Робблик жиҳатдан, шу каби Аллоҳ таолонинг гўзал исму сифатларида махлуқларни унга тенгдош қилиш, шерик қилиш тушунилади. Ким ширкка мансуб ана шундай ақидани ўзига муносиб кўрса ёки амалини қилса, мушрик ҳисобланади. Ширкнинг ҳар бир кўриниши катта зулмдир. Зулм бўлганда ҳам, Аллоҳга, Яратган Зотга, ҳисобсиз неъматлар ато қилган Розиқ Зотга нисбатан бўҳтондир. Ким ширк келтирса, ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги алоқани узган бўлади.
У энди Аллоҳ таолонинг мағфиратига лойиқ бўлмай қолади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло мушрикларнинг қилган ширкини ҳеч қачон кечирмайди. Аммо иймон билан ўтганларнинг – ширк келтирмаганларнинг (қуйидаги ояти каримада айтилганидек) бошқа гуноҳлари бўлса, шулардан хоҳлаган бандасини мағфират қилаверади.
«Албатта, Аллоҳ Ўзига
(бирор нарсанинг)
шерик қилинишини кечирмас, шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандасидан кечириб юборур.
Ким Аллоҳга (бирор нарсани) шерик қилса,
бас, у катта, буюк бир
гуноҳни тўқиб
чиқарибди»
(Нисо, 48-оят).
(Манбалар асосида тайёрланди).
@doniyorqori
#СУННАТГА_ЭРГАШАЙЛИК!
Яқинларингизга ҳам улашинг 👉
@doniyorqori
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).
@doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
📌 СУННАТГА ЭРГАШИШ – НАЖОТ ЙЎЛИДИР
🔉 Дониёр Файз
👉 http://myurls.co/doniyorqori
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).
@doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Умра сафарига тараддуд қилаётган азизларимиз учун эслатма
📌 САФО ВА МАРВА ТЕПАСИДА ТУРИЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Аввал Сафо (тоғига) яқинлашганда қуйидаги оят охиригача ўқилади:
إِنَّ الصَّفَا وَالْمَرْوَةَ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ فَمَنْ حَجَّ الْبَيْتَ أَوِ اعْتَمَرَ فَلا جُنَاحَ عَلَيْهِ أَنْ يَطَّوَّفَ بِهِمَا وَمَنْ تَطَوَّعَ خَيْراً فَإِنَّ اللَّهَ شَاكِرٌ عَلِيمٌ"
"Иннас-Софаа вал-Марвата мин шаъааириллаҳ. Фаман ҳажжал-байта ави-ътамаро фалаа жунааҳа ъалайҳи ай-йаттоввафа биҳимаа. Ва ман татовваъа хойрон фаинналлоҳа Шаакирун Ъалийм".
(“Бақара” сураси, 158-оят).
Сўнгра қуйидаги ҳадис ўқилади:
(أَبْدَأُ بما بَدَأَ اللَّهُ به)
«Абда’у бимаа бада’аллоҳу биҳ».
Маъноси: "Аллоҳ (оятда) бошлаган (яъни бошлаб айтган) жойдан (саъйни) бошлайман!"
(Муслим ривояти).
Сўнг: «Аллоҳу акбар», деб такбир айтдилади.
Сўнг: Тавҳид калимаси айтилади
(لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَشَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ، أَنْجَزَ وَعْدَهُ، وَنَصَرَ عَبْدَهُ، وَهَزَمَ الأَحزاب وَحْدَهُ)
Ўқилиши:
"Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул-мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, Анжаза ваъдаҳ ва насоро ъабдаҳ ва ҳазамал-аҳзааба ваҳдаҳ".
Маъноси: «Аллоҳдан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. У шериксиздир. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уникидир ва У барча нарсага қодир. Аллоҳдан ўзга (ҳақ)илоҳ йўқ. У ваъдасининг устидан чиқди: бандасини ғолиб этди, гуруҳларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди».
Шу (калималар)ни уч марта айтдилади. Марва тепасида ҳам худди шундай қилинади. (Яъни, уч марта такбир, тавҳид калималари айтилади ва дуо қилинади).
(Муслим ривояти)
Манбалар асосида тайёрланди.
Яқинларингизга ҳам улашинг👉
http://myurls.co/doniyorqori
#БИЛМАГАНГА_БИЛДИРИШ
Каналимиз обуначилари томонидан йўлланган саволлардан бири...
Cавол: Эҳромдаги кишига қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиш ва соябон (зонт) тутиш тақиқланганми?
Жавоб: Уламолар бу савол юзасидан шундай жавоб беришади:
Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.
Қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақиш, соябон (зонт) тутиш, қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган камар кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сирасига кирмайди.
Булардан фойдаланиш мумкин.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
📌 ҲАЖ ВА УМРА САФАРИДАН ОЛДИН ҚИЛИНАДИГАН ИШЛАР
🔉 Дониёр Файз
Холис Аллоҳ йўлида бошқа яқинларингизга ҳам улашинг.
Чунки кўпчилигимиз бу ишларга эътибор бермаймиз.
👉 http://myurls.co/doniyorqori
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур"
(«Зориёт» сураси, 55-оят).
@doniyorqori
#ОГОҲЛИККА_ДАЪВАТ
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўзимдан кейин эркакларга аёллардан кўра зарарлироқ фитна ташлаб кетмадим", деб айтдилар.
(Бухорий ва Муслим ривояти)
@doniyorqori