32649
Doniyor qorining rasmiy kanaliga xush kelibsiz! Bizni Instagram, Facebook va YouTube tarmog'larida ham kuzatib boring 👇🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#ДУОНИНГ_АЙНИ_ПАЙТИ
👉 Эй, мўмин биродарим! Эй, мўмина синглим!
Ҳозир жума кунининг аср вақти ўтиб, шомга яқинлашиб бормоқдамиз...
Агар уйингизда бўлсангиз, бир оз холироқ хонага киринг.
Агар ишхонада бўлсангиз, ҳеч ким безовта қилмайдиган жой топинг.
Агар машинада йўлда бўлсангиз, уни бир четроққа олиб чиқиб тўхтанг ва ичида Роббингиз билан холи қолинг.
Хуллас, Роббингиз билан бир неча дақиқа холи қолишингиз мумкин бўлган жойни топинг...
Сўнг бир лаҳза дунё ташвишларини четга суринг.
Телефонни бир тарафга қўйинг.
Юрагингизни Роббингизга буринг.
Ахир, ҳар биримизнинг Аллоҳдан сўрайдиган қанчадан-қанча ҳожатларимиз бор...
Иншааллоҳ, айнан шу вақт дуолар ижобат бўладиган вақтлардан бўлишлигини умид қиламиз.
Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уни (дуо ижобат бўладиган соатни) асрнинг охирги соатларидан изланглар», деганлар.
(Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ҳоким саҳиҳ деган.)
Дуодан қолманг.
Раббимиз эшитувчидир, яқиндир ва жавоб берувчидир.
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
ТОНГГИ ЗИКРЛАР
☀️ Азиз мўмин биродарим, мўмина синглим!
Расулуллоҳ ﷺ саҳобаларини ва умуман сизу биз – умматни тонгги ва кечки зикрларни айтиб юришга қаттиқ тарғиб қилганлар.
Шу боис ҳадисларда:
«Ким тонг отганда ёки кеч кирганда... айтса» ёки «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда... деб айтса» каби иборалар келади.
Бу иборалардан мурод — мажбур қилиш эмас, балки умматни тонгги ва кечки зикрларга ундаш, рағбатлантириш ва аҳамиятини таъкидлашдир.
Яъни Расулуллоҳ ﷺ саҳобаларни ҳам, бизларни ҳам бу зикрларни доимий айтиб юришга тарғиб қилганлар.
#Яна_бир_ҳафта_кетди
Изоҳ: Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганларидек, йил ойдек, ой ҳафтадек, ҳафта эса бир кундек ўтиб кетмоқда. Лекин энг хавфлиси вақтнинг ўтиши эмас — балки инсоннинг ўтаётган вақтдан ҳам, ўзининг кетиб бораётган умридан ҳам огоҳ бўлмаслигидир.
Дониёр Файз
👉 Келинг, Пайғамбаримиз ﷺ га бир саловот айтиб қўяйлик…
@doniyorqori
#Суннатга_эргашайлик
Бир ажиб имконият сизга ҳар куни очиқ!
Азиз намозхон укам ва синглим!
💧 Ҳар сафар таҳорат олганингизда, сиз фақат юз-қўлни эмас, қалбни ҳам ювяпсиз. Ҳар қатра сув гуноҳни ювмоқда. Шундай муборак фурсатдан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган зикрни айтяпсизми?
ТАҲОРАТДАН СЎНГ АЙТИЛАДИГАН ЗИКР:
"أَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ."
Маъноси:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, У ёлғиз ва Унга шерик йўқлигига, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман».
👉 Нима бўлади бундан сўнг?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки таҳорат олиб, уни яхшилаб адо қилса ва «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу», деб айтса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади. У ўша эшиклардан хоҳлаганидан киради.”
(Имом Муслим ривояти)
📌 Изоҳ: Бу эшиклар қандай эшиклар?
Аҳли сунна уламолари бу ҳадисдаги жаннат эшиклари ҳақида шундай дейишган:
1. Бу жаннат эшиклари ҳақиқий эшиклардир. Ҳар бири маълум бир амал учун ажратилган. Масалан: Райён эшиги – рўзадорлар учун.
2. “Ҳоҳлаган эшигидан кирур” дегани, у банда жаннат эшикларининг ҳаммасига лойиқ амал қилган бўлади. Бу эса Аллоҳнинг катта инояти, таҳоратга ва иймонга бағишланган муҳаббат самарасидир.
3. Уламолар таъкидлайдилар:
Бу ҳадис бизга таҳоратга бўлган назаримизни тўғрилашни ўргатади.
Чунки таҳорат — Аллоҳга яқинлаштирувчи амал, гуноҳларни ювувчи ва банда учун жаннат эшикларини очиб берадиган улуғ сабабдир.
👉 Нега бу зикрни айтмай қоляпмиз?
Кўпинча шошилинчда ёки одат ила таҳорат қилиб, ҳадисда ваъда қилинган бу зикрни унутиб қўямиз. Бир неча сониялик бу зикр эвазига жаннат эшиклари очилар экан!
#Унутманг, бу зикр жаннат калити.
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ
ПАЙШАНБА КЕЧАСИ РУҲЛАР УЙГА КЕЛАДИМИ?
🎤 Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
#фойда_бугун
✅ Агар ёдидан чиққанлар бўлса, бу зикрни айтиб қўйишингиз ҳали ҳам кеч эмас.
📌 Эй, мўмин биродарим, мўмина синглим, бугун ушбу ☝️ зикрни 10 марта айтдингизми?
Бу зикрни айтиш учун сизга бор йўғи 1 дақиқа керак, холос...⏳
📌 Шуни ёдда тутайликки,
Али розияллоҳу анҳу айтганларидек: "Бугун амал бор, ҳисоб йўқ. Эрта (Қиёмат)ҳисоб бор, амал йўқдир".
http://myurls.co/doniyorqori
#ДОЛЗАРБ_ЭСЛАТМА
АЛЛОҲ ТАОЛО ҲАМ РАШК ҚИЛАДИ... ЛЕКИН НИМА УЧУН?
🔈 Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
Эй, ишбилармон, ўз касбини сидқидилдан адо этаётган азиз биродарим ва мўмина синглим!
Ушбу долзарб эслатмани эшитиб, ундан манфаат олдингизми?
Унда унга бефарқ бўлманг.
Уни сиз каби ҳалол меҳнат қилаётган яқинларингизга ҳам улашинг.
#Кундалик_эслатма
ПАЙҒАМБАРЛАР ҚИССАЛАРИНИ ЎҚИСАНГИЗ, ҲЕЧ ҚАЧОН УМИДСИЗЛИККА ТУШМАЙСИЗ
📔 📖 📔
🔈 Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
#ХОЛИС_ЭСЛАТМА
Баъзан ӯқувчиларимиз айрим каналларда эълон қилинган ҳадисларни юбориб, унинг ҳукмини сӯрашади. Илм омонат эканлиги ҳамда Аллоҳ таолонинг розилиги учун ушбу ҳадислар ҳақидаги аҳли илмларнинг фикрларини "Холис эслатма" рукни остида бериб боришга қарор қилдик.
Ҳукм бизга қолмаган. Катта муҳаддис олимлар бундай ҳадислар ҳақидаги аниқ ҳукмларни баён қилиб кетишган.
Каналимиз обуначилари томонидан йўлланган саволлардан бири...
САВОЛ: Қуйидаги ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бӯлганми? ⤵️
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Қачонки кун (қаттиқ) исиганда, бир киши: "Аллоҳдан ӯзга илоҳ йӯқ. Бугуннинг иссиғи жуда қаттиққ-а!. Аллоҳим, мени жаҳаннам иссиғидан асрагин", деб дуо қилса, Аллоҳ азза ва жалла жаҳаннамга: "Менинг бандаларимдан бири сенинг ӯтингдан паноҳ беришлигимни сӯради, сен гувоҳ бӯлгинки, мен уни сенинг ӯтингдан асрадим", дейди. "Қачонки кун (қаттиқ) совиганда, бир киши: "Аллоҳдан ӯзга илоҳ йӯқ. Бугуннинг совуғи жуда қаттиққ-а!. Аллоҳим, мени жаҳаннам замҳарири (қишнинг қаттиқ совуғи)дан асрагин", деб дуо қилса, Аллоҳ азза ва жалла жаҳаннамга: "Менинг бандаларимдан бири сенинг совуғингдан паноҳ беришлигимни сӯради, сен гувоҳ бӯлгинки, мен уни сенинг совуғингдан асрадим", дейди..."
----------
✍️ ЖАВОБ:
Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг расули Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломларимиз бӯлсин.
Аммо юқорида зикр қилинган (Қачонки кун (қаттиқ) исиганда, бир киши...) ҳадис жуда заиф иснод бӯлиб, уни Ибн Сунний «Амал ал-явм вал-лайла”» да, Байҳақий эса «Ал-Асмо ва сифат» да киритганлар. Унда яна бунга ўхшаш сўзлар мавжуд бўлиб, бир неча уламолар бу ҳадисни жуда заиф деб таъкидлаганлар.
Бу санадда бир қанча улар борасида гапирилган бир жамоа ровийлари бор. Яъни, бу жарҳ ва таъдил юзасидан гапирилган.
Улар ичида Яҳё ибн Айюб ал Мисрий. У ҳақида Аҳмад ибн Ҳанбал: «саййиул ҳифз» – (у ровининг) ҳифзи яхши эмас, деган.
Насоий (у ҳақида): "Унақа кучли эмас", деган. Дора Қутний: "Унинг баъзи ҳадисларида изтироб бор" деган. Аҳмад Ҳоким у ҳақда: "Ҳифзидан, яъни ёддан ҳадис айтса, хато қилади" деган.
Шунингдек, имом Ас-Саховий «Ал-Мақосид»да ва ал-Ажлуний “Кашф ул-хафо”да бу ҳадиснинг заиф эканлигини эътироф этишган.
Яна бир қанча замондош ҳадисшунослар юқоридаги ҳадисга "мункар" деб ҳукм беришган.
Изоҳ: "Мункар" – иснодида заиф ровий бўлиб, ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келган ҳадис. Мункар ҳадиснинг ҳукми – уни олмаслик, яъни, рад қилишдир. Шунга кӯра, "мункар" ҳадисни асло Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериб айтилмайди.
Валлоҳу аълам
Тавфиқ Аллоҳдандир
Дониёр Файз
👉 Шундай бўлса-да, мусулмон киши гоҳида бу дуони Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бермаган ҳолда айтса ёки шунчаки Аллоҳдан жаҳаннам азобидан паноҳ тиласа, бунинг зарари йўқ, деб ўйлаймиз.
Ёки бу дуонинг ӯрнига сиз муҳтарам ӯқувчи учун айнан шу мавзуга оид Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадисда келган қуйидаги дуони ӯқиб юришингизни тавсия қиламиз.👇
✔️ СУННАТДА_КЕЛГАН_ДУО
Аллоҳдан жаннатни сӯраш ва дӯзаҳдан паноҳ тилаш дуоси
اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَأَسْتَجِيرُ بِكَ مِنَ النَّارِ
Аллоҳумма инний ас'алука-л-жанната ва астажииру бика мина-н-наар.
(3 марта айтилади)
Маъноси: "Аллоҳим, сендан жаннатни сўрайман ва (сендан) дӯзаҳдан паноҳ тилайман".
(Термизий 4/700: Ибн Можжа, 1453. «Саҳиҳу Насоий», 3/1121 да қуйидагича лафз билан ривоят қилинади:
«...Ким Аллоҳдан жаннатни 3 марта сўраса, жаннат: «Эй Аллоҳим, уни жаннатга киритган", - дейди. Ҳамда, ким дўзах ўтидан 3 марта паноҳ сўраса, дўзах: «Аллоҳим, бу (банданг)ни дўзах ўтидан асра», - дейди»).
@doniyorqori
☀️ ТАБИАТГА ҚАРАБ ТАФАККУР ҚИЛИНГ
🌹🥀🌱🍃☀️🌤️🌒 🌙
Иссиқ ҳам Аллоҳнинг бир оятидир
Аллоҳ таолонинг яратилишдаги суннатлари ҳақида тафаккур қилсак, қалбимизга ажиб тасалли киради.
Эй, азиз биродарим, мўмина синглим!
Ҳозир ёзнинг энг жазирама иссиқ кунларини бошимиздан кечиряпмиз. Бир лаҳза тафаккур қилиб кўрайлик.
Аллоҳ таоло бу коинотни муайян суннатлар — ўзгармас қонунлар асосида бошқаради. Ана шу кавний суннатлардан бири шуки, ҳар бир нарса ўз авжига етгач, кейинги босқичига ўтади.
Ёзнинг иссиғи қанчалик кучайса, билингки, куз шунчалик яқинлашган бўлади.
Қуёш осмоннинг энг юқори нуқтасига кўтарилганда, аслида унинг ботиш вақти ҳам яқинлашган бўлади.
Кеча қоронғилиги энг зулматли паллага етганда, бу тонг отишига оз қолганидан даракдир.
Қишнинг қаҳратон совуқлари қанчалик қаттиқ бўлмасин, баҳорнинг илиқ нафаси ундан узоқ эмас.
Шундай экан, мўминнинг ҳаётидаги дардлар, мусибатлар ва синовлар ҳам авжига чиққан пайтда умидини йўқотмаслиги керак. Чунки Аллоҳнинг суннати шуки, оғирлик абадий эмас. Ҳар бир синовнинг ҳам ниҳояси, ҳар бир мусибатнинг ҳам фарожи бор.
📖 Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик бор. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик бор.»
("Шарҳ" сураси, 5–6-оятлар).
Шунинг учун бугунги иссиқ, бугунги қийинчилик ёки бугунги мусибатга қараб ҳукм чиқарманг. Балки Аллоҳнинг суннатларига қаранг. Чунки Роббимиз ҳеч қачон бандаларини умидсизликка чақирмайди.
Мўминнинг кўзи синовга назар ташлаш билан бирга, синов ортида турган Роббисининг ҳикмати, раҳмати ва лутфига ҳам қараб яшайди.
Аллоҳ қалбларимизга сабр, мустаҳкам яқин ва Ўзи ҳақида яхши гумонни насиб этсин. Омийн
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
📌Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувайрия разияллоҳу анҳони бомдод намозидан кейин жойнамоз устида чошгоҳ пайтигача Аллоҳни зикр қилиб ўтирганини кўрдилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам (унга): “Ҳали ҳам зикр қилиб ўтирибсанми?” дедилар. (Жувайрия): “Ҳа”, деди. Шунда у зот: “Мен сенинг олдингдан чиққанимдан кейин тўртта калимани уч марта айтдим. Агар сен шу пайтгача айтган зикрларинг билан бу калимани тортиб кўрилса, албатта бу калималар оғир келади”, дедилар (ва юқоридаги 👆зикрни айтдилар).
(Муслим ривояти)
📝 Эслатма
“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризоо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидаада калимаатиҳи”
шунингдек:⤵️
“Субҳаналлоҳи ъадада холқиҳи, субҳаналлоҳи ризоо нафсиҳи, субҳаналлоҳи зината аршиҳи, субҳаналлоҳи мидаада калимаатиҳи”
☝️ушбу икки зикр шакли ҳам Имом Муслимнинг саҳиҳида ворид бўлган. 📔
Иккаласи ҳам бир-бирига яқин бўлган икки ҳадисда, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан, Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган.
Шунинг учун ҳар икки зикр шакли ҳам саҳиҳ ва тўғри ҳисобланади.
✅ Хулоса шуки, мусулмон киши бу икки зикрни гоҳида бири, гоҳида бошқаси билан алмаштириб ўқиб юрса, жоиз ва яхши амалдир.
Валлоҳу аълам
Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
📌👈 Ёш болалари бор ота-оналарга холис эслатма
Бир кун келиб: “Эҳ, ўшанда диққат қилсам бўлар экан...” демаслик учун!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Кечанинг аввалида (яъни шом пайтида) болаларингизни кўчага чиқарманглар, чунки жин-шайтонлар ўша пайтда тарқалишади. Кечадан бир муддат ўтгандан кейин чиқараверинглар..."
(Бухорий ва Муслим ривояти)
📌 Ҳадис шарҳи ва ҳаётий тафаккур:
Бу ҳадисдаги буюруқ болаларни бир муддат, яъни шомдан кейин тахминан 45-50 дақиқа давомида уйда ушлаб туриш ҳақидадир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жин-шайтонлар айнан шом пайтида тарқалишини ва бу вақтда улар одамларга, айниқса заиф болаларга озор бериши эҳтимолини билдирганлар.
🔸 Бу пайт – кун билан тун орасидаги ўтиш палласи, яъни шайтонлар фаоллашадиган вақт. Уларнинг табиати норасида болаларнинг танаси ва ақлига таъсир ўтказиши осонроқ бўлади.
🔹 Илмий жиҳатдан ҳам, баъзи руҳий касалликлар ва тўсатдан юзага келадиган безовталиклар айнан шом вақтида кучаяди, дейишади. Бу шариат ҳикматини янада тасдиқлайди.
☝️ Оналарга алоҳида мурожаат:
Қадрли оналар, ҳар бир бола – синов, аммо умид ҳамдир.
Сиз улар билан кўпроқ вақт ўтказасиз. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси айниқса сизларга қаратилгандай. Бу ҳадис шунчаки маслаҳат эмас, балки боланинг жисмоний ва руҳий ҳимояси учун илоҳий кўрсатмадир!
📌 Хулоса:
Бола – офатлар даврида ёнидаги энг ишончли қалқонни онаси сифатида сизни кўради. Унга нафақат овқат ва меҳр, балки дунёвий ва маънавий ҳимоя ҳам керак.
Бас, шундай экан, келинг, шом пайтида ҳадисда айтилганидек болаларимизни бир муддат уйда ушлаб туришни одат қилайлик.
Зеро, бу сақланиш – сабабдир, сақлаш эса Аллоҳдан!
Дониёр Файз
@doniyorqori
📣🎤 Эй, мўмин биродарим, мўмина синглим!
Қачонки нафсинг: "Қуръон ўқиш қийин... вақтим йўқ..." деса, Роббингнинг мана бу сўзига қулоқ сол:
﴿وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ﴾
«Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, (ибрат олувчи) зикр қилувчи борми?!» ("Қомар" сураси, 17-оят)
Аллоҳ: «Осон қилдим», деяпти... Биз эса: «Қийин», деймизми?
Биродарим, бугун Қуръондан неча оят ўқидингиз?
Телефонга вақт топилади, ижтимоий тармоқларга вақт топилади. Нега Роббимизнинг каломига бир неча дақиқа вақт топилмайди?
📖 Келинг, ҳозироқ мусҳафни ёки Қуръон иловасини очайлик. Камида бир-икки бет тиловат қилайлик.
Шояд шу тиловат қалбингизга нур, гуноҳларингизга каффорат ва Қиёмат куни сизга шафоатчи бўлар.
Бугун бошлайлик. Кейинга қолдирмайлик!
http://myurls.co/doniyorqori
#Кундалик_эслатма
ҚАЛБИНГИЗНИ ЕМИРАДИГАН ИККИ ДАРД ВА УЛАРНИНГ ДАВОСИ
🎤 Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
#Қурьоний_дуо
رَبِّ هَبْ لِي حُكْمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ * وَاجْعَلْ لِي لِسَانَ صِدْقٍ فِي الْآخِرِينَ * وَاجْعَلْنِي مِنْ وَرَثَةِ جَنَّةِ النَّعِيمِ
Робби ҳаб лий ҳукман ва алҳиқний бис-солиҳийн
Важъал лий лисаана сидқин фил-ахирин
Важъалний мин варосати жаннатин-наъийм.
🎤 Дониёр Файз
🪶 Иложи бўлса, ушбу дуони ёдлаб олишга ҳаракат қилинг.
Бироз ҳиммат қилсангиз, уни қисқа вақт ичида осонгина ёдлаб олишингиз мумкин.
http://myurls.co/doniyorqori
🌅 Тонгни зикр билан бошланг, кечани ҳам зикр билан якунланг!
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам тонгни Аллоҳнинг номи билан бошлар, кечани ҳам У Зотнинг зикри билан якунлар эдилар. Биз-чи?...
Тонгда уйғонган заҳоти, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай зикр қилар эдилар:
الحَمْدُ لله الذِي أحْيَانا بَعْدَ مَا أمَاتَنَا وإلَيْهِ النَشُور
«Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаана баъда маа амаатана ва илайҳин-нушуур».
Маъноси: «Бизларни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва охир-оқибат Унга қайтамиз».
(Бухорий ривояти)
🌙 Уйқудан олдин қайси зикрни айтамиз?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечани ҳам зикр билан якунлар эдилар. У зот ётиш пайтида шундай дуо қилар эдилар:
باسْمِكَ اللَّهُمَّ أمُوتُ وأَحْيَا
«Бисмикаллоҳумма амууту ва аҳйаа»
Маъноси: "Ё Аллоҳ, Сенинг номинг билан ўламан ва Сенинг номинг билан тириламан.
(Бухорий ривояти)
Бу зикр инсоннинг таваккули ва таслимиятининг гўзал ифодаси.
Ё Аллоҳ, Сен хоҳласанг ухлайман (яъни ҳаётдан бир муддат узиламан), Сен хоҳласанг, қайта уйғонаман.
Хулоса:
Мўминнинг куни зикр билан бошланади ва зикр билан якунланади.
Бу зикрлар ҳаёт услуби, қалб тарбияси ва охиратга тайёргарликдир.
@doniyorqori
#МУҲИМ_ЭСЛАТМА
📌 ИСТИДРОЖ
🔈 Дониёр Файз
👉🏼 http://myurls.co/doniyorqori
#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ ❓
ҚАРЗДОР ҚАРЗИНИ ТЎЛАГАНДАН КЕЙИН ҲАДЯ БЕРСА, УНИ ОЛИШ ЖОИЗМИ? БУ РИБО БЎЛМАЙДИМИ?
🔈 Дониёр Файз
http://myurls.co/doniyorqori
📢 Азиз биродарим, мўмина синглим!
Мабодо Зуҳо (Чошгоҳ) намозини ўқиш ёдингиздан чиқмадими?
Дунё ташвишлари орасида ушбу суннат амалини унутиб қўймайлик.
http://myurls.co/doniyorqori
#Холис_эслатма
📌 Депрессия – руҳий тушкунликка тушиш ва ўзига бўлган ишончни йўқотишдир.
✅ Бундан қутулишнинг ӯнлаб йӯллари бор:
🔈 Дониёр Файз
📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 http://myurls.co/doniyorqori