beminnat_chqbt | Неотсортированное

Telegram-канал beminnat_chqbt - 🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

2050

O‘z.Res. XTV va MV HChT bo‘yicha OAV matbuot kanali. Respublikadagi barcha harbiy-vatanparvarlik bo‘yicha VRYOTBDO‘-HChTR lariga yordam berish. Barcha turdagi tadbirlar va ish hujjatlari bo‘yicha beminnat yordam. Fikringizni qoldiring 👇 👉@beminnatCHQBT

Подписаться на канал

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Manzilimiz: Chortoq tumani
Quddus sihathohi.
Telefonimiz: +998975088871.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Бунга у жуда осон эришди.
Аслидачи...

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Абдулла Орипов

АЛИШЕР

Жаҳонки муқаддас нени кўрибди, —
Барига онасан, эй қодир ҳаёт.
Беш юз йил наридан боқиб турибди,
Нурли бу юзларга нуроний бир зот.

Шу буюк ўғлингни ардоқлаб дилдан, —
Халқим, таъзим этсанг арзигай тамом.
Унинг номи билан бирга битилган
Дунё дафтарига ўзбек деган ном.

Бойқаро ирғишлаб истак отида
Жаҳонга боққанда мисли бола шер, —
Ҳирот дарвозасин бир қанотида
Шеърий лашкарини тизган Алишер.

Дунёда бирор ном қолдирмоқ учун
Юрт бузиш шарт эмас, деган гап-ку, рост.
Кимдир пеш қилганда найзанинг кучин,
Алишер қаламни кўрсатган, холос.

Тун билан тонг эрур ташбиҳга удум,
Мисоли заҳру май, ҳажру шакар лаб.
Кимнидир қуёшдай эсласа мардум,
Кимнидир зулматдай юрарлар қарғаб.

Нидо тингла, бу кун, юртинг тарафдан,
Эй, йироқ Ҳиротда маскан топган эр!
Огоҳ бўл, Алишер, сен ушбу гапдан:
Ҳар икки набиранг бири — Алишер.

Байтингга бир бора қовушган ҳар лаб,
Такрорлаб кетгуси маҳшаргача то.
Қаратиб турибсан бу ён, не ажаб,
Миллиард мартабали жаҳонни ҳатто.

Бировлар наздида жоҳил Осиё
Фақат завол кўриб, кўрмаган камол.
Мусо илтижоси етди-ю гўё,
Ҳақ Тур тоғи узра кўргазди жамол —

Жаҳон меҳробида пайдо Алишер...
Шодмон қасида айт сен ҳам, эй қуёш!
Беш юз йил унга ҳам нима гап ахир,
Мингга қадам қўйди йигирма беш ёш.

1968

✍ Абдулла Орипов

@Abdulla_Oripov_sherlari

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

#Сўраган_эдингиз

Энди мактабларга туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарлик қилолмайдими?

#Савол
Яқинда президент Андижонга ташрифи чоғида ХТБ фаолиятини танқид қилиб, директорларга эркинлик бериш кераклигини айтганди. Эшитишимизча, шу сабабли янги ташкил этилаётган бўлинмалардан мактабларга раҳбарлик қилиш функцияси бутунлай олиб ташланибди. Шу гап тўғрими?

#Жавоб
Ҳақиқатдан ҳам ҳудудий бўлинмалар фаолияти бир неча бор танқид қилинди. Шунингдек, президентнинг ПФ-14-сонли фармони билан барча соҳаларда ихчам бошқариладиган тизимни йўлга қўйиш бўйича вазирликларга топшириқ берилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида керакли чораларни кўряпти. Шу муносабат билан, вилоят ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг вақтинчалик тузилмаси ва низоми тасдиқланди.

Аммо, ҳудудий бўлинмаларнинг мактабларга умумий раҳбарлик қилиш функцияси бутунлай олиб ташлангани йўқ. Ҳудудий бўлинмалар тизимига бўлимнинг аппарати, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари киради.

Улар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши ҳамда тасарруфидаги таълим ташкилотлари, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари ва давлат талаблари бажарилиши устидан тизимли равишда мониторинг юритади.

Шунингдек, ушбу бўлинмалар мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.

Уларда мактабларда қатъий назоратдаги ўқув ҳужжатларининг тўғри юритилишини, битирувчиларга шаҳодатнома "олтин” ва "кумуш" медаллар берилишини, ўқувчиларнинг давоматини назорат қилиш ҳамда шунга ўхшаш яна бир қанча функциялар сақланиб қолган.

👉Xalq ta'limi Info

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

⚡️Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида қайси лавозим штат бирликлари бўлади?

Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан ҳудудий бўлинмаларнинг вақтинчалик тузилмаси, штатлар сони ва лавозимлар номи тасдиқланди.

❕Демак, янги ташкил этиладиган туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимида қуйидаги лавозимлар бўлади:

1. Бошлиқ

2. Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўбаси:
а)
шўба мудири
б) бош мутахасис
д) методист

3. Дарсликлар бўйича методист

4.АКТни жорий этиш бўйича методист

5.Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўбаси
а)
шўба мудири
б) методист

6.Мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этиш бўйича методист

7.Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ва оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича бош мутахасис

8.Таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш ишлари бўйича бош мутахасис

9.Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш таълим шўбаси:
а)
психолог (методист)
б) ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича методист

10.Инсон ресурсларини бошқариш шўбаси:
а)
шўба мудири
б) инспектор-методист

11.Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишловчи бош мутахасис

12.Умумий ўрта таълим мактабларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича методист

Маълумот учун:
Марказлашган бухгалтерия хизмати ва махсус таъмирлаш эксплуатация хизмати штат бирликлари сони алоҳида меъёрий ҳужжатларга асосан киритилади.

👉Xalq ta'limi Info

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Ҳудудий халқ таълими бўлимлари вақтинча сақлаб қолинди, айрим штат бирликларида қисқартишлар мавжуд

Кеча хабар берганимиздек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий халқ таълими бошқармаси аппарати, туман (шаҳар) бўлимларининг вақтинчалик штат бирликлари ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида буйруғи имзоланди.

Мазкур буйруқ билан барча ҳудудий бўлинмалар тугатилиб, уларнинг негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилмоқда. Буйруқ билан бўлинмаларнинг муваққат низоми ва вақтинчалик намунавий тузилмаси ҳам тасдиқланди.

Бунда штат бирликлари қисқартирилмаган ходимлар билан меҳнат муносабатлари давом эттириади, штат бирликлари қисқартирилган ходимларга эса амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра огоҳлантириш хатлари берилиши назарда тутилган.

Фаолияти тугатилаётган бошқарма таркибида штат бирлиги қисқартирилаётган лавозимларда ишлаб келаётган ходимлар биринчи навбатда қайта ташкил этилаётган Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таркибий бўлимларига амалда фаолият кўрсатаётган йўналишлари тенг ёки қуйи лавозимларга очиқ танловларсиз ўтказилади.

Қайта ташкил этилаётган ҳудудий бўлимда иш ўринлари бўлмаганда, бўшаётган ходимларни малакасига мувофиқ бошқа лавозимларга шу жумладан, таълим муассасаларида вакант раҳбарлик лавозимларига амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлаш чоралари кўрилади.

👉Xalq ta'limi Info

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Oʻzbekiston Prezidentining tegishli farmoyishi bilan polkovnik Farrux Nartojiyevich Ziyabayev Markaziy harbiy okrug qoʻshinlari qoʻmondoni etib tayinlandi.

Farrux Nartojiyevich ushbu tayinlovga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari Bosh shtabi boshligʻining oʻrinbosari lavozimida faoliyat olib borgan.

Yangiliklarni kuzatib boring:

➡️ Telegram | LIVE |Facebook | Youtube |Instagram | Twitter

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

🇺🇿Samarqand garnizonidagi harbiy qism targ'ibot guruhi hamda Oqdaryo tumani 56-umumta'lim maktabi o‘quvchilari bilan Alisher Navoiyning 582 yilligiga bag'ishlangan "G‘azalhonlik", "Sherhonlik" va sahna chiqishlar namoyish etildi.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

TURKIYA XALQIGA...
Kelar bo'lsang tashrifingni ilhaq kutib,
Turar edik bir-birovga yelka tutib,
Binolar na,bo'ldi ming-ming dillar vayron,
Esiz,bugun cho'kkalading qonlar yutib.
Qardoshlarim aro o'zing chiroy,ko'rkim,
Aziz boshing mudom omon bo'lsin,Turkim!
Anduhlaring dorlar qurib osgim keldi,
Hamdardingman,bir bag'rimga bosgim keldi,
Nelar bo'ldi–qiyomatmi,oxir zamon
Qurbonlarga marsiyalar yozgim keldi.
Uyg'oq hanuz jismim ichra qo'rqinch,hurkim,
Aziz boshing mudom omon bo'lsin,Turkim!
Qayg'uyingga butun dunyo bo'lib sherik,
Yo'lladilar xizmatingga harbiy–cherik*
Shon-sharafing,dovrug'ing bek olam aro,
Azaldan ham xalqing bo'lgan botir,erik*
Turkiy xalqlar gar koshona,sensan arkim,
Aziz boshing mudom omon bo'lsin,Turkim!
Yonadirsan tomlar bosgan yosh-keksaga,
Murg'ak go'dak yo bo'y cho'zgan no'sh maysaga*
Manzil olis,she'rdan o'zga madadim yo'q,
Darding olay,ilsin mayli bir paysaga.
Yordam shudir:Haqqa duo qilsin har kim,
Aziz boshing mudom omon bo'lsin,Turkim!

She'r yozuvchilar uyushmasi rasmiy kanalidan olindi.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Туркиянинг зилзила бўлган ҳудудида яшовчи дугонам ёзяпти (Сизлар учун таржима қилиб беряпман):

«...Кўчада қолган бошпанасиз одамларнинг ёнидан бошимизни баланд кўтариб ўтиб кетардик ёки инсоф қилсак, майда пул бериб ўтардик. Зилзиладан кейин, ҳокимият тарқатаётган емаклардан олиш учун улар билан бир қаторда навбатга туришга мажбур қолдик... Йўқ, мен бундан нолимаяпман. Сенга бошқа нарсани айтмоқчиман.
Кўчада олов атрофида исиниб ўтирганимизда кекса бир киши: «Ол, қизим, шунга ўраниб ўтир», - деб қалин кўрпа кўтариб келди. Кейин: «Ўғлинг тирикми, жабр кўрмадими?» - деб сўради. Ҳайрон бўлдим. Бутунлай нотаниш одам. «Худога шукр, ўғлим соғ-омон» - десам, хурсанд бўлиб кетди. Бироз гаплашдик. Билсам, бу одам кўчада яшаркан. Қачондир ўғлим иккимиз унга тўртта нонга етгулик пул берган эканмиз... Унутмаган экан... Ўпкам тўлиб кетди... Бу зилзила шахсан мен учун хайрли бўлди. Ўз қобиғимга ўралиб, одамгарчиликдан чиқиб қолаётган эканман. Ўзимга келдим. Кўзим очилди!..
Сен шуни ёз. Токи, бошқаларнинг ҳам кўзи очилиши учун бошига бир бало келиши шарт бўлмасин. Одамлар кўзини очсин!..»

© Dilfuza Komil

Kanalga ulanish uchun 👇👇
Isroil Tillaboyev blogi
@domlajon

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Qardoshlar og'ir kunda bilinadi.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

🇺🇿Kattaqo'rg'on garnizonidagi harbiy qismda Kattaqo'rg'on shahar 20-sonli maktab o'quvchi yoshlari ishtirokida "Xalq bilan armiya bir tan-u bir jon" shiori ostida yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash Qurolli Kuchlarimizning nufuzini yanada mustahkamlash hamda"Milliy armiyamiz-Yangi O‘zbekistonning mustahkam qalqonidir" mavzusida Ochiq eshiklar kuni doirasida davra suhbatlari tashkil etildi.
Tadbir davomida o'quvchi yoshlar harbiy xizmatchilar uchun yaratilgan shart-sharoitlar, qurol-slaxalar, o'quv xonalari bilan tanishdilar.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Bizdayam ko'pchilik shunaqa ma'noda murojaat qilyapti. Har kim o'z darajasida.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

#Сўраган_эдингиз

Халқ таълими бўлими ўқитувчиларни ҳудудий марказга офлайн тарзда малака оширишга мажбурлаб юбориши тўғрими?

#Савол
Халқ талими бўлимлари ўқитувчиларни вазирликнинг буйруғи бор деб офлайн малака оширишга юбориши қанчалик ҳақиқатга тўғри келади? Онлайн ёки офлайн ўқиш ўқитувчининг шароитидан келиб чиқиб белгиланмайдими? Ёки ҳақиқатдан шунақа буйруқ чиққанми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

#Жавоб
Малака ошириш тизимидаги энг катта ўзгаришлардан бири бу ўқитувчиларнинг қаерда ва қандай шаклда малака оширишни шахсан ўзлари томонидан танлаши йўлга қўйилганлигидир.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги қарор низомига кўра, Реестр орқали халқ таълими ташкилотининг ҳар бир ходими, ҳар йили 6 октябридан 15 октябрига қадар, ўз эҳтиёжи ва ихтиёридан келиб чиқиб, навбатдаги календарь йилда малака ошириш шаклини танлайди.

Агар ўқитувчи онлайн ўқишни танлаган бўлса, “Узлуксиз касбий таълим” (onlinedu.uz) электрон платформаси орқали масофадан туриб малака оширади. Агар офлайн малака ошириш шаклини танлаган бўлса, ҳудуддаги малака ошириш марказига бориб малака оширидаи.

Яъни педагог ходим малака ошириш шаклини ўзи танлаш ҳуқуқига эга.

Тўғри, педагог ходимларни малакасини ошириш курсларининг 2023 йил учун умумий режаси вазирликнинг тегишли буйруғи билан тасдиқланган. Мана шу режада 2023 йилда қанча ходим педагогик марказда, қанчаси онлайн платформа орқали малака ошириш кераклиги айтилган. Аммо, ман шу режа ҳам педагог ходимларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб тасдиқланган.

Малака ошириш курси дастурини қандай шаклда бўлишидан қатъий назар тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга давлат намунасидаги электрон генерация қилинган ва электрон имзо ёки унинг муқобил шаклдаги ҳужжатни тасдиқловчи воситалар (QR-код, штрихкод) билан тасдиқланган ҳужжат (сертификат) берилади.

Шундай экан педагог ходимларни қайси шаклда малака оширишларини ҳудудий халқ таълими бўлимлари томонидан белгилаб бериш, уларни мажбурий тарзда офлайн малака ошириш институтларига юбориш мумкин эмас.

👉Xalq ta'limi Info

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

3 феврал 2023 йил Тошкент шахри Яшнобод тумани 170 мактаб синфларида сухбат ва актовый залида Узбекистан Республикаси Куролли кучлариининг 31 йиллигига багишланган  Мактаб укувчилари ва Ватан таянчи аьзолари Билан Уч авлод учрашуви утказилди унда ДХХ ЧК сержант Шухрат медали совриндори огир атлетика буйича12 карра жахон чемпионы, 3 карра жахон рекордчиси 8 марта урта осие чемпионы,12 марта Узбекистон чемпионы Узбекистанда биринчи  генисс  китобиги киргизилган аел Алиева Мухтарам катнашди.Тадбир жуда кизикарли ва мазмунли утди.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

🔴СЕРАГЕМ нинг Мастер V3 массаж кроватлари ва СЕРАТОНИК матлари хусусиятлари:

🟣Конни ва кон томирларини тозалайди;
🟠Кон айланишини таъминлайди;
🟢Мушаклардаги огрикни олади;
🔴Иммунитет ва регенерацияни кутаради;
🟡Бош мия атеросклерози,бош огрик,эпилепсия;
🟤Паркинсон касаллиги;
⚪️Мияда кон айланиши бузилиш асорати;
🔵Невроз,уйкусизлик,депрессия;
🟠Генекологик,урологик касалликларда ва думгаза муаммосида;
⚫️Геморрой;
🔴УМУРТКА ПОГОНА касалликлари:остеопороз,остеохондроз,грижа,радикулит,ревматизм ва х.к. ларда самараси жуда катта.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

👆👍👍 "Эҳ жўралар".
Жалолиддин Ахмадалиев.
Охиригича эшитинг.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Бугун – 9 февраль куни буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Навоийнинг ҳақиқатда буюк шоирлигига шубҳа билан қараганлар унинг ижодига тегишли мазкур 👆 мисраларни чапдан ўнгга, хоҳласа тепадан пастга қарата ўқиб кўрсин...

@ikkiKarraikkiBesh - Обуна бўлинг!

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Иккита идора бир-бирига қўшилиб қайта ташкил этилганда ким раҳбар бўлади?

Жуда оддий, лекин ҳозирги кундаги долзарб савол тўғрими? Хўш, қайси органдан мисол келтирсак экан-а. Келинг, вилоят ХТБ ва вилоят МТБ мисолида кўриб чиқамиз. Бўладими?

Вилоят ХТБ ва вилоят МТБ бир-бирига қўшилиб, уларнинг ўрнида вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ташкил этиляпти ва бу МК 98-моддада кўрсатилган қайта ташкил этиш ҳисобланади. Бу ҳақида кўп гаплашдик-а? Яъни, бунда ходимлар билан меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этаверади. Бироооқ...

Бироқ, икки ташкилот қўшилиб, уларнинг ўрнида битта ташкилот пайдо бўлса, демакки биринчи раҳбар энди иккита эмас, битта ва яккаю ягона бўлади. Ахир бир қозонда икки қўчқорнинг боши қайнамайдику.

Демак, мавжуд вазиятда штат бирлигининг қисқариши бор, яъни вилоят Мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозими бир дона бўлганлиги учун ёки вилоят ХТБ бошлиғи, ёки вилоят МТБ бошлиғи ишдан кетиши керак. Иккиси ҳам эмас, улардан бири. МК 100-модда иккинчи қисми 1-банди бўйича ва штат бирлиги қисқариши муносабати билан. Лекинннн...

Лекин, МК 92-модда 2-қисмига асосан уларнинг иккисидан бирига янги вилоят Мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи лавозими таклиф этилиши, яъни топширилиши лозим. Ташқаридан бошқа бир шахсни олиш нотўғри бўлади, чунки бу МК 92-моддаси 2-қисмига зид бўлиб қолади ва эртага бу судда иш берувчига яхшигина ташвиш туғдиради.

Мазкур раҳбарлик лавозимини қайси бирига ва айнан кимга таклиф қилган маъқул? Айтинг, кимга?

Айни мана шу жойида амалдаги МКнинг 103-моддаси деган "зот" гурсиллаб катта саҳнага чиқиб келади. МК 103-модданинг 1-қисми бўйича юқоридаги икки раҳбардан қайси бирининг малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлса, демак ўша раҳбарда имтиёз юқори бўлади ва ўша шахс янги бошқарма бошлиғи лавозимини эгаллайди.

Кейингисига ёки бошқа иш таклиф қилинади, мабодо у рад қилса ёки унга мувофиқ иш бўлмаса, айнан ўша иккинчи раҳбар ишдан кетади. МК 100-модда иккинчи қисм 1-банди билан. Қисқартириш муносабати билан. Агарда ушбу иккисининг ҳам малакаси ва унумдорлиги тенг бўлиб, ким колишини ажратиш имкони бўлмаса, унда МК 103-модданинг 2-қисмидаги критерияларни қўллашга тўғри келади.

Хуллас дўстларим, аслида икки ташкилот қўшилиб қайта ташкил этилганда, уларнинг ўрнида пайдо бўлган янги ташкилот раҳбарлигига номзодни ташқаридан ахтариш нафақат мантиқсизлик, балки қонунбузарлик ҳамдир.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари бирлаштирилиши ҳисобига штатлар сонида кескин қисқаришлар бўлади

Демак, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари, Президент таълим муассасалари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари тугатилиб, уларнинг негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этиляпти.

Бундан кўриниб турибдики, ҳозирги кунгача фаолият юритиб келган 3 та бўлинма ягона, 1 та бўлинмага жамланмоқда. Таҳминимизча, бу бўлинмалардаги штатларда 3 баробар қисқариш бўлади дегани. Чунки, штатлар сони ҳам унчалик кўп белгиланмаган.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, барча бўлинмалар бирлаштирилиши ҳисобига штатлар сонида анчагина қисқаришлар бўлади. Қайта ташкил этилган бўлинмаларда қайси лавозимлар мавжуд эканлиги ҳақида навбатдаги постларимизда маълум қиламиз.

👉Xalq ta'limi Info

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

#tayinlov

O‘zbekiston Prezidentining tegishli farmoyishi bilan Sharqiy harbiy okrug qo‘shinlari qo‘mondoni polkovnik Buzrukov Lutfullo Yusupovich Qurolli Kuchlar Bosh shtabi boshlig‘ining o‘rinbosari lavozimiga tayinlandi.

Lutfullo Buzrukov 2018-yil yanvardan beri Sharqiy harbiy okrug qo‘shinlari qo‘mondoni lavozimida faoliyat yuritib kelayotgan edi.

Yangiliklarni kuzatib boring:

➡️ Telegram | LIVE |Facebook | Youtube |Instagram | Twitter

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

O‘zbekiston Prezidentining tegishli farmoyishi bilan Markaziy harbiy okrug qo‘shinlari qo‘mondoni general-mayor Saidov Aybek Azadovich Sharqiy harbiy okrug qo‘shinlari qo‘mondoni etib tayinlandi.

General-mayor Saidov Aybek Azadovich 2017-yil oktabrdan beri Markaziy harbiy okrug qo‘shinlari qo‘mondoni lavozimida faoliyat yuritib kelayotgan edi.

Yangiliklarni kuzatib boring:

➡️ Telegram | LIVE |Facebook | Youtube |Instagram | Twitter

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

🇺🇿Samarqand garnizonidagi SCHR bataloni targ‘ibot guruhi tomonidan Samarqand shahrida joylashgan 50-maktab o‘quvchi yoshlari bilan xalq va armiya yakdilligini yanada mustahkamlash, yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, shuningdek aholi o‘rtasida Qurolli Kuchlarimizning nufuzini yanada mustahkamlash hamda"Milliy armiyamiz-Yangi O‘zbekistonning mustahkam qalqonidir" shiori ostida buyuk ajdodlarimiz
"Alisher Navoiy va Zahiriddin Muhammad Bobur "mavzusida yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalashga qaratilgan davra suhbatlari tashkil etildi.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

2023-yilgi Davlat dasturi loyihasi e’lon qilindi

Umumxalq muhokamasi uchun joylangan prezident farmoni loyihasida:

2023/2024-o‘quv yilidan boshlab respublikaning barcha viloyatlari va Toshkent shahrida boshlang‘ich sinf o‘quvchilarini bepul ovqat bilan ta’minlashni yo‘lga qo‘yish;

➖ 2023-yil 1-sentyabrdan boshlab har bir tuman (shahar)ning bittadan umumiy oʻrta taʼlim muassasasida oʻquvchilarni ikkita xorijiy til va bitta kasb-hunarga oʻrgatish amaliyoti bosqichma-bosqich yoʻlga qoʻyilsin

➖Shuningdek, oʻquvchilar 10-sinfdan boshlab 64 ta ishchi kasblar, 21 ta sohada tadbirkorlikka, 10 ta IT va “kreativ industriya” yoʻnalishidagi kasblarga oʻrgatiladi. Ushbu jarayonga yoshlar yetakchilari va hududdagi taniqli tadbirkorlar jalb qilinadi.

Davlat dasturiga takliflar qabul qilinmoqda, kirib o‘z taklifingizni qoldirishingiz mumkin.

Kanalga ulanish uchun 👇👇
Isroil Tillaboyev blogi
@domlajon

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Зилзила вақтида нима қилиш керак?

Видео йўриқномани кўринг.

Яқинларингизга улашинг!

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Абдулла Орипов

ТУШМАСИН
У йироқ тоғларга қор тушса тушсин,
Сенинг боғларингга зинҳор тушмасин.
Ўртага айрилиқ, зор тушса тушсин,
Ва лекин ҳеч қачон ағёр тушмасин.

Мен секин кузатдим шитоб дунёни,
Нечоғ омонатдир одамзот жони.
Қўлинг энди ошга етгани они,
Бошингга ногаҳон чўқмор тушмасин.

Биров тингламаса сухан не керак,
Ҳар кимга буюрсин сирдош бир юрак.
Агарда бор бўлса содиқ дўст-тиргак,
Орага туғаноқ – девор тушмасин.

Учрагай дунёда турфа хил армон,
Гоҳи ғолибдурсан, гоҳ мағлуб, нолон.
Кўниккай барига ҳаётда инсон,
Лекин ғам устма-уст , такрор тушмасин.

Тепангда бор экан Парвардигоринг,
Магарки элу юрт номус ва оринг,
Ватанни куйламак бўлса шиоринг,
Дилингга бошқа ҳеч қарор тушмасин.
1988.
@Abdulla_Oripov_sherlari

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Toshkentda “Vatan tayanchi” harakati a’zolariga ko‘krak nishonlari topshirildi

📌Batafsil:
https://mudofaa.uz/23256/

Yangiliklarni kuzatib boring:

➡️ Telegram | LIVE |Facebook | Youtube |Instagram | Twitter

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

#киноя

Тўғри-да, ваъданинг устидан чиқиш керак-да... 🤣🤦🏻‍♂️

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

Qattiq yerdan qaqrab chiqqan boychechak,
Yumshoq yerdan yumalab chiqqan boychechak.

Baxmal, O'smat, Jarbuloq-Uyas qishlog'i.

Читать полностью…

🇺🇿 Beminnat CHQBT.O‘z.Res.XTV. Harbiy.ChT

#KUN XABARI
# ANGREN
# 35-MAKTAB

Angren shahar XTBga qarashli 35-umumiy o'rta ta'lim maktabining CHQBT rahbari zahiradagi podpolkovnik G'.S.Mamatqulov o'zining egallagan bilimi va tajribalarini qo'llagan holda, o'quvchi yoshlarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash va ularni vatanga muhabbatini oshirishda o'z hissasini muntazam ravishda qo'shib kelganligi uchun O'zbekiston Respublikasi "VETERAN" jangchisi faxriy va nogironlar birlashmasi raisi T.Muradovning 02.02.2023 yildagi buyrug'iga asosan "YOSHLARNI VATANPARVARLIK RUHIDA TARBIYALASH UCHUN" medali bilan taqdirlanadi!!!

Читать полностью…
Подписаться на канал