bekajon_gazeta_uz | Неотсортированное

Telegram-канал bekajon_gazeta_uz - bekajon.uz

940

Ўзбекистондаги севимли оилавий нашр - "Бекажон" газетасининг расмий канали. Унда ўзингиз истаган барча маълумотни топасиз. Қизиқарли ва самимий! ✍️ Мурожаатлар учун: 👉 @Umid 👉 @bekajontahririyati 📲 Реклама учун алоқа 👉 @BekajonReklama

Подписаться на канал

bekajon.uz

#иқтибос

Тарихимизнинг ақлдан озган йигирма-ўттиз йилида ҳамма тенгдошларим қатори давр талвасаси олдида буткул эсанкираб ва ожиз ҳолда қоларканман, бу кунларда ёзувчи бўлиш шараф деган элас-элас ҳиссиётдан ўзимга таянч топдим, шунга кўра бу таянч менга мажбурият юклади. Хусусан, менга бизнинг умумий тарихимиз зарбаларини ўзига қаратганлар тақсимлаб олган бахтсизлик ва умидлар юкини кучим ва имконим қадар зиммамга олиш мажбуриятини юклади.

Албер Камю

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

⚡️РАСМАН: Абдуқодир Тошқулов олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди

2021 йил 14 январдаги 6141-сонли Президент Фармонига асосан Абдуқодир Ҳамидович Тошқулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди.

✅ Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан:

➖ Иномжон Уришевич Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й);

➖ Ўктам Раҳимович Саломов Фарғона политехника институти ректори (14-сон, 14.01.2021 й);

➖ Авазжон Раҳимович Мараҳимов Термиз давлат университети ректори (15-сон, 14.01.2021 й) лавозимига тайинланди.


👉 @xushnudbek 👈

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

​​Ойбек рафиқадан ёлчиган одам эди. Зарифахонимдек фидоий аёлни китобларда ҳам учратмаганман. У бутун умрини Ойбекка бағишлади. У Ойбек деб яшади. Икковлари турмуш қурган кунларидан бошлаб, Зарифахоним Ойбек ёзган ҳар бир варақ қоғозни кўз қорачиғидек эҳтиёт қилади. Ҳозир Ойбек архивига кўз ташласангиз унинг жамики матбуотда эълон қилинган шеърлари алоҳида конвертда, кайси газетада, қайси куни босилгани ёзиб кўйилган. Юзлаб шунақа конвертлар Ойбек меросини ўрганувчиларга хизмат қиляпти. Ойбек умрининг охирги йилларида гапиролмай колди. Бармоқлари қалам тутолмасди. Бўлғуси аҫарларини бировга айтиб ёздиришнинг ҳам иложи йўқ. Ўзим ёзай, деса бармоқлари қалам тутишга ярамайди. Эр-хотин бир-бирларига шунчалик ўрганиб кетишган эдики, бир имо билан Ойбекнинг нима демоқчилигини Зарифахоним билиб оларди.

Саид Аҳмад

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қатра

Aксиома

Ҳаммадан бошқачаман деб ўйлади у. Aммо кўчага чиқиши билан ҳудди ўзи билан бир хил кийинган қизга кўзи тушди.

Диёра Aбдулҳамидова

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#факт

Қайғу ва бахт

Испан халқ оғзаки ижодиётида лимон қайғу (алданган муҳаббат) рамзи саналади. Бахт рамзи сифатида кўпчилик севиб истеъмол қиладиган цитрус мева апельсин танланган.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#кичик_ҳикоя

ЖОДУ

Дунёдаги энг соҳибжамол қиз дераза оша кўчага термилади. Дераза ойналари шу қадар тоза ва тиниқки, одамнинг акси равшан кўринади. Деразадан нарида, шундоққина кулба тагида дунёдаги энг кўркам ва барно йигит ҳам дераза оша ичкарига термилиб турибди. Улар ҳар куни шу тахлит учрашадилар, шу кўйи гаплашадилар, шундай дийдорлашадилар. Соҳибжамол ва барно йигит бир-бирини севади. Бу дунёдаги энг гўзал, энг соф, энг беғубор муҳаббат манзараси. Афсус, минг афсуски, ҳижрон тўсинларини – дераза ўрнашган деворни кўчириб ташлашга на қизда, на йигитда куч бор. Соҳибжамол қиз остона ҳатлаб эшикка чиқа олмайди, йигит эса бўсағадан нарига ўта олмайди. Улар бир-бирларининг висолига, дийдорига зор. Тақдир ҳукмини ўзгартиришга ким ҳам ботина оларди!
Айтишларича, минг йиллар аввал аҳду паймон қилган икки қалб соҳиблари мангу ёш қолиш ва абадий ширин умр кечириш учун боқий ҳаёт шаробини сипқоришган экан. Улар нек ният қилишган экану, аммо бунинг тақдир ҳукмдорига хуш келмаслигини англамаган эканлар. Улар инсон ўз тақдирини ўзгартириши, қисмати илоҳийга қўл теггизиши кечириб бўлмас хато эканини, афсуски кеч идрок қилишибди. Шу боис абадий ҳаёт шаробини сипқорган соҳибжамол қиз ва кўркам йигит тақдир ҳукмдори қаҳрига учрашибди. Худди сеҳрлангандек бир-бирининг жамолига термилиб турган йигит-қиз илкис турган кучли бўрондан ҳимояланиш мақсадида унгурга чопиб кирибдилар. Остона ҳатлаб кирганлари замон туйқус йигитнинг кўркам юзлари буришиб, бетига ажинлар тошибди, қовоқлари салқи тортиб хунуклашибди, бели букчайиб, нақ тўқсон яшар бемадор чолга айланибди қолибди. Қиз бечора бундан қўрқиб кетиб ташқарига югуриб чиқибди. Аммо соҳибжамол икки қадам ҳам босиб-босмай, йигит бечоранинг кўйига тушибди: сочлари зумда оқариб кетибди, юз териси тарс ёрилиб, манглайини чизиқлар энлабди, қўллари қавариб, нақ саксон яшар кампирнинг ўзи бўлибди қолибди. Шу-шу, қиз остона ҳатлаб ташқариласа, қариб-чуриган кампирга, йигит эса ичкарига оёқ қўйган замон ёшини яшаб қўйган чолга айланар экан.
Дераза оша бир-бирига соатлаб термилиб турган дунёдаги энг гўзал қиз ва дунёдаги энг кўркам йигит хайрлашаётган дам бир-бирларини шу ёлғонлар билан овутарканлар:
-Cен дунёдаги энг гўзал қизсан!
-Сиз эса дунёдаги энг кўркам йигитсиз!

Умид

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#тафаккур

Бор гап

Азизлик тавозедадир. Ким уни кибрдан изласа, оловдан сув излаган каби бўлади.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ханда

Бир киши йўлда кетаётиб одам калла суягини топиб олибди. Яхшилаб тозалаб музейга Ньютонники деб 500$ га сотибди. Эртасига ўша одам яна калла суягини олиб борибди, лекин кичикрок эди.
- Яна нима?
- Ньютоннинг калла суягини оласизми?
- Эй жинни, кеча олдимку?
- Бу ёшликдагиси, дермиш!

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#жаҳон_адабиёти

КУТИШ МУДДАТИ

Уч йил мобайнида йигит катта шаҳардаги таҳсилгоҳда таҳсил олиб, бирор бор ўз онасини йўқламабди. Онаизор ўғлини қаттиқ соғинибди. Кунларнинг бирида ўзининг номига мактуб келибди. Мактубда ўғли тез кунда қишлоққа қайтаётгани ҳақида ёзилган экан. Шу куни она уйни саранжомлаб, ўғил учун алоҳида тайёргарлик кўрибди. Зиёфатни қуюқ қилибди. Байрамона кўйлак тиктириб кийибди. Либос эгнига тушганида у ўзини ўн ёшга ёшаргандек ҳис этибди.
Сониялар, дақиқалар, соатлар, кунлар ҳам бир-бирини қувиб ўтибдию ўғилдан ҳамон дарак йўқ эмиш. Бир куни эса ўғлининг хизматкори катта юк халта кўтариб кириб келибди. У онаизорга ўғли йўлда бир дўстини учратиб ушланиб қолганини маълум қилибди. Вақт имиллаб ўта бошлабди. Она вақтни ўтказиш учун тикиш қилиб, қўлига игна олган экан, аммо кўзлари хиралашгани учун ипни игна тешигидан ўтказа олмабди. Ҳовли четига гуллар ўтқазишга шайланмоқчи бўлибди, аммо сув сочилиб кетаверибди. Чой ичиш учун хонага қайтиб кирибди, аммо чойнак қўлидан сирғалаверибди. Она ўғлини кутишга ортиқ дош бера олмабди. У бир парча қоғозга нома ёзиб, хизматкордан ўғлига бериб юборибди.
Ўғил югурдак етказган хатни ўқиб бўлибоқ дўсти билан хайрлашиб, уйга, онаси ҳузурига шошибди. У ўқиган хатда шу сўзлар муҳрланган экан: “Сени кутяпман, аммо ҳар бир дақиқа йилга тенг бўляпти, ўғлим...”
Ўғил остонага етиб келган замон онасига иддао қила кетибди:
-Ойи, ахир хизматкоримдан уйга келаётганим хабарини етказгандимку? Бунча шошқалоқ бўлмасангиз?
-Ўғлим,-дебди онаизор,-агар сен ҳам мен сингари кутиш азобига йўлиққанингда эди менинг айни дамдаги изтиробимни туйган бўлардинг... –шу гапни айтиб тугатибоқ у ўғлини тўрга, дастурхон атрофига чорлабди.
Шу тахлит ўғил она уйида бир неча кун қўноқ бўлиб, сўнг тағин шаҳарга қайтибди. Орадан вақт ўтибди. Бир куни йигит дилбар бир қизни учратиб, шу он унга маҳлиё бўлибди қолибди. Қизга ҳам йигит ёқиб тушибди. Шу тариқа улар бир-бирларига кўнгил қўйиб учраша бошлабдилар. Аммо учрашувда қиз йигитни узоқ вақт куттириб келаркан. Йигит бир даста гул билан хиёбондаги ўриндиқда ўтириб, ўз маҳбубасини кутаркан, ногоҳ онаси хизматкори орқали йўллаган мактубдаги сўзлар ёдга келибди:
“Сени кутяпман, аммо ҳар бир дақиқа йилга тенг бўляпти...”
-Сиз ҳақ экансиз, ойижон, ҳақ экансиз...-пичирлабди йигит онасини кўз олдига келтираркан.

А.Лопатина

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#факт

Ўрта асрларда Европада унаштирув маросими ўзга халқлар никоҳ маросимидан фарқланган. Келин-куёвнинг ота-оналари ўзаро «унаштирув битими» тузиб, қатъий амал қилишган. Битим шартига кўра, агар бўлажак келин ё куёв тўй муддатигача вафот этса, ҳалок бўлганларнинг ўрнига уларнинг яқин кишиси (акаси ё синглиси) турмуш қуриш ҳуқуқини қўлга киритган. Шундай воқеалардан бири Англия қироли Генрих VIII ҳàқида. У Екатерина Арагонскаяга уйланган

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#қатра

Тасодиф

- Энди ўзингизни асранг,-деди ҳамшира бемор аёлнинг қон босимини ўлчаркан. -Фарзандларингиз келса, рухсат берамиз.
- Улар кетган...
- Сизни ташлаб-а?
-Йўқ, воз кечганман ўзим.
Берилган жавобдан ҳайратланиб ерга қараган ҳамшира бир вақтлар ўзининг ҳам кенг далага, пичанлар ичига ташлаб кетилганини ўйлади.

Диёра Aбдулҳамидова

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#назм

Tarjimayi hol

Og'rinib keltirdim buloqdan suvni,
Og'rinib yashadim malollar aro.
Simirib ichilgan ko'zyoshlarimdan
Chechaklar undirdi ko'klamda Xudo.
Og'rinib o'yladim yulduzlar haqda -
Hiloldan ulkanroq, baxtsiz qizchalar.
Mening o'ylarimni o'g'irlab shamol
Har kecha savdoyi kuylarni chalar.
Boshimni devorga urdim og'rinib,
Yuzimdan qon sizdi, nochor, simillab.
Alam olay desam biror kimsa yo'q,
Faqat vaqt yuribdi, holsiz, g'imirlab...
Og'rinib keltirdim buloqdan suvni.

Feruza

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#кичик_ҳикоя

ЙИГИТЛИК БУРЧИ

Йигит уйига кириб келганига энди бир кун бўлганди. Кечаги байрам бугун ҳам давом этаётганди. Уни яқинлари ҳамон кўкка кўтаришар, иззат-икром кўрсатишаётганди.
Ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигит икки йилик машаққатга тўла ҳаётини унутганди гўё.
-Йигитлик бурчингни бажардинг, болам.-ўғлига фахрла боқиб деди ота.
-Ҳа, саллот бўлиб келди болам,-кўзида қувонч ёшлари билан деди она.
Оилавий байрам авжида эди. Бир вақт эшик тақиллаб қолди. Йигитнинг мактабда ўқийдиган укаси югуриб бориб, дарров изига қайтди.
-Сизни сўраяпти, ака.-деди ука.
Йигитлик бурчини ўтаб қайтган ўғил виқор билан одим ташлаб эшикка яқинлашди. Бўсағадан нарида жиддий қиёфадаги “ҳарбий комиссиариат” ходимини кўриб, ҳайрон бўлди.
-Военкоматга боринг, зудлик билан.-деди у. Сўнг йўлига бурилаётиб, қўшиб қўйди,-уруш бошланибди.

Умид

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#тафаккур

Мағлубият

Мағлубият учун сиқилиш ва ҳаракатни тўхтатиш – яна бир мағлубиятдир.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#ханда

— Алло, компьютер устахонасими? ⠀
— Ҳа, нима бўлди?⠀
— Компьютерим ишламай қолди.⠀
— Ўзингиз ичини кавлаб кўринг.⠀
— Шундай қилсам, ишлаб кетадими?⠀
— Йўқ! Бизга иш кўпаяди. Даромад ҳам!

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

Қўчқор Норқобил, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

ЧАРХ АЙЛАНГАН КУН

Ҳикоя

1988 йилнинг айни ёзи... Болакайнинг қўйлари адирлик адоғидаги ҳарбий қисм томон улоқиб кетибди. Отаси билан излаб борди.
– Нега бу ерда бунча ивирсияпсанлар? – тутоқди сап-сариқ офицер.
– Баран, бараны... – отанинг гапи оғзида қолди.
“Сариқ” ўшқирди:
– Какой ...й, тут баран. Ты сам баран.
Улар ғижиллашиб, тутақишди. Офицер отанинг жағига мушт туширди. Бесўнақай аскар болакайни пилдиратиб тупроққа ирғитди.
Ота-бола калтак еб қайтишди. Бола қўлларини мушт қилди. Титраб-қақшади. Хаёлига келган гап тилига кўчди:
– Ота, отажон, – деди ҳиқиллаб, – бир кун катта бўлсам, шу ернинг энг каттаси, ҳамма офицерлари Сизга “честь” беради, ота, отажон, шундай бўлади...
Бола қиблага юзланиб, уввос тортиб йиғлаб юборди.

###

...2019 йилнинг айни баҳори. Вазирлик штабидан кутилмаганда келган буйруққа асосан тунги рейсда учган полковник Шерматов ярим кечаси бошқа ҳарбий қисмда ҳозир бўлди.
Тонг пайти тобе офицерлар қуршовида қисм ҳудудини айланиб чиқди. Қисм назорат пункти дарбозаси олдида аскар фарзандларини кўргани келган ота-оналар билан ҳол-аҳвол сўрашди. Навбатчи аскар ортида турган чолни кўриб бир қалқди, ичида нимадир узилиб тушгандай бўлди. Оёқ қўли дириллаб, гандираклаб чол қаршисига борди. Ҳамон ердан кўз узмай, бир нуқтага тикилиб, алланечук хавотиру ҳадик билан қимтиниб турган чол бош кўтариб, полковникка қаради. Иккиси ҳам оний ҳолатда тош қотишди. Лаҳзада ўзини тутиб олган полковник шаҳд билан ўнг қўлини боши чеккасига тираб чол қошида ғоз турди. Бошқа офицерлар ҳам шундай қилишди – чолга “честь” беришди. Полковникнинг кўзидан дувиллаб ёш сизарди. Вужидига қамалган аччиқ фарёд олови димоғини куйдирарди.
Чол ортга тисланди.
– Ўғлим, – деди қалтираб.
– Ота мени бу ерга кеча юборишди, – деди полковник, – Онам яхшимилар? Ҳозир уйга бормоқчи эдим. Сиз бу ерда?..
– Раҳматли кенжа укангнинг ўғли, неварам Аброржонни кўргани келувдим, у шу ерда хизмат қилаяпти.
Ўғил отасини бағрига босди. Сўнгра унинг қошида тош қотиб “честь” берди.
Бошқа офицерлар ҳам ҳамон “честь” бериб туришарди...

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#жаҳон_адабиёти

Лопатина А.

АГАР ЎҒЛИНГ ШЎХ БЎЛСА...

Бир аёлнинг беш нафар фарзанди бор эди. Тўрт нафари ишчан ва бамаъни, бешинчиси эса ерга урса, кўкка сапчийдиганлар хилидан эди. Худонинг берган куни бир ҳунар кўрсатмаса, кўнгли жойига тушмас эди. Бир куни у баланд дарахтга чиқиб олдики, тушириш осон кечмади. Охири арқон ёрдамида пастга туширишди. Бошқа бир кун ўрмонга сайр қилиш учун жўнаб, адашиб қолди. Қишлоқда уни икки кеча-кундуз излашди. Болакай ботқоққа тиқилиб қолган экан. Мўъжиза юз бериб, чўкмай қолибди. Дўнгроқ жойни чангаллаб, эмаклаб чиқибди. Кенжатойни кўппак топиб олди. Унинг излари ортидан искаланиб борган эдида. Ҳурганда итнинг овозини эшитиб, қишлоқдагилар югуриб келишди.
-Нега ботқоққа кириб олдинг,-ҳайрон бўлиб сўради ота.
-Йўлни айланиб ўтишга эриндим, тезроқ уйга етиш мақсадида, тўғрига юравердим,-жавоб берди кенжатой.
Кунлардан бирида қув болакайнинг лозими нимагадир илиниб, шир йиртилиб кетди, бу камлик қилгандай оёғи лат еди. Бу бежизга бўлмаган эди. Кенжатой қўшнининг томорқасига тушиб, бодринг ўғирлаётган эди, қўшни кўриб қолиб югуриб келиб, уриб юборганди. Онаизор кенжатойининг жароҳатига пахта босиб, оппоқ латта ўраб боғлади, лозимининг йиртилган жойини тикди. Сўнг ўғлидан сўради:
-Нега қўшнинг томорқасига тушдинг? Ўзимизни томорқада сабзавотлар камми?
-Қўшнининг бодринглари мазали-да,-жавоб берди шўх болакай ҳозиржавоблик билан.
Шу тахлит кенжатой ҳар кун шўхликлар қилиб, онаизорининг ўпкасини ёрадиган бўлди. Кечқурунлари юрагини ушлаб ётди. Онанинг хавотирга тушиб қолганини сезган бир қўшни шундай деди:
-Нега безовталаниб қолгансиз? Ахир бир-биридан кўркам, жасур, меҳнаткаш ўғилларингиз бўлса. Сизларга қанот бўлса...
-Мен гапга кирадиган, қобил ўғилларимдан мамнунман, кўнглим тўқ. Кенжатойдан эса юрак ҳовучлвб ўтираман. Яна бирор иш кўрсатмадимикан деб...
-Кўрсатганда-чи? Ахир бу одатга айланмадими?-деди бефаросатлик билан қўшни.
-Ҳа, шундайликка шундайку-я,-деди онаизор,-аммо билсангиз, кенжам беш бармоғимнинг энг кичкинаси, жинчалоғи. Ақлинг тўлишгур кичкина, аммо етказадиган хавотири катта. Акаларидан кўнглим тўқ. Улар босиқ. Уларнинг тинчидан хотиржам ухласам бўлади, аммо кенжатой ундай эмас-да. Шу десангиз, бир қўлнинг бармоқларидан жинчалоғининг оғриғи катта бўларкан.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#назм

Ёмғирнинг изидир
ўрмон.
Вайрона изидир тўфоннинг.
Мен сенинг изингман,
ҳамиша
эшигинг тагида тугайман.

Али Ризо Роҳиб

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

Ушбу шеърим Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29-йиллиги 14-январь" Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланади.

Тинчлик завқи

Байрамингиз муборак бўлсин,
Жасур ҳарбий эркак аёллар.
Ватан гўзал олам топган нур,
Чунки, борсиз қўрқмас ўғлонлар.

Тинчлик ила етгай эл шонга,
Кўз тегмасин гўзал ҳар онга.
Ҳурлик берган Сиз-ку замонга,
Раҳмат ҳушёр барча посбонга.

Шодлик топди,сиз-ла одамлар,
Тинчлик завқи беғубор дамлар.
Довюрак эл кўрмагай камлар,
Матонат бор чекингай ғамлар.

Қўриқлайди тунлар ухламай,
Эл деб ёнар, юрт аскарлари.
Жасур ўғлон мард ёшлар ила,
Гўзалликдан яшнар ер шари.

Омон бўлсин доно Юртбошим,
Халқимга куч берсин бахт ҳиси.
Аллоҳ сочсин нурин жаҳонга,
Мағлуб бўлсин дунё вируси.


Бахтиёр Йўлдошев
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

​​СУЛАЙМОН РОЖИҲИЙ: ПУЛИ ЙЎҚ МИЛЛИАРДЕР

Саудия Арабистонидаги Ал-Қосим шаҳридаги хурмо боғида 200 мингдан ошиқ хурмо дарахтлари бор ва Аллоҳ йўлида сарфланади. Ушбу боғда 45 хил хурмо мавжуд бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш 10000 тонна хурмони ташкил этади.
Бу боғ ер юзидаги энг катта вақфдир. Ушбу боғдан тушган маблағ бутун дунё бўйлаб масжидлар қуриш, хайрия ишлари ва иккита муқаддас масжидда (Макка ва Мадина) ифторлик қилишга сарфланади.
Ушбу боғни Саудия Арабистонининг энг бой одами Сулаймон Рожиҳий Аллоҳ йўлига бағишлаган.
Сулаймон Рожиҳий қашшоқликда ўсган. У мактабда ўқиб юрганида бир куни мактаб маъмурияти кўнгилочар саёҳат ташкил этиб, ким боришни истаса бир риёлдан пул олиб келишларини сўради.
У уйига бориб ота-онасидан пул сўради. Аммо уларнинг бир риёл ҳам пули йўқ эди. Саёҳат куни яқинлашган сари унинг хафалиги ҳам ортиб борарди. Шу орада чораклик имтиҳонлар натижаси чиқиб, у ўз синфида биринчи ўринни эгаллади ва фаластинлик ўқитувчиси унга 1 риёл мукофот берди. Ўша пайтда унинг қувончини кўрсангиз эди!
Вақт ўтиши билан у таълим олди ва ишлай бошлади. Жидда шаҳрида бир хонани ижарага олиб, исломий банк очди ва ҳаётини ҳалоллик, содиқлик ва меҳнатсеварлик билан бошлади. Аллоҳ ҳам унинг ишини баракали қилди.
Қисқа вақт ичида “Ар-Рожиҳий” деб номланган банклар тармоғи Саудия Арабистонига тарқалди.
Бироқ Сулаймон Рожиҳий фаластинлик ўқитувчисини унутмаган эди. Излаб-излаб уни топди. Устози нафақага чиққан, иқтисодий аҳволи ҳам унчалик яхши эмас экан.
Рожиҳий устозини машинасига ўтқизиб унга: "Мен сизнинг олдингизда қарздорман", деди. Устози унинг сўзларига ҳайрон бўлди.
Рожиҳий устозига кўплаб йиллар олдин унинг 1 риёл мукофот берганини эслатиб қўйди. Ўқитувчи кулиб юборди, “энди сен ўша риёлни менга қайтаришни хоҳлайсанми?” деди. Рожиҳий айланиб-айланиб бир данғиллама уй олдида машинасини тўхтатиб, уй ва машинасини устозига ҳадя қилганини айтганида кекса устознинг кўзларидан севинч ёшлари тўкилди. Яна барча харажатларни ҳам Рожиҳий ўз бўйнига олди.
Фаластинлик ўқитувчининг кўзларида ёш билан уй ва машинанинг жуда қимматлигини айтганида, Рожиҳий “сиз ўша куни менга берган 1 риёл мукофот берганингизда менинг бахтим сизнинг севинчингиздан неча баробар катта эди”, деди.
Ҳозирги вақтда Сулаймон ар-Рожиҳий вақфининг нархи 60 миллиард риёлдан ортиқ.
У Саудия компанияси ва “Ар-Рожиҳий” банкининг соҳиби. Яқинда у коронавирусига қарши курашиш учун 170 миллион риёллик хайрия ва Маккадаги иккита меҳмонхонани Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳадя қилган.
Forbes журнали уни дунёдаги 20 энг буюк сахий одамлардан бири деб атаган.
Дунёдаги энг катта исломий банкини барпо этиш билан бир қаторда, Яқин Шарқдаги энг йирик паррандачилик фабрикаси бўлган Al-Watania Poultry компаниясига асос солган.
Саудия Арабистонида Рожиҳий оиласи томонидан масжид қурилмаган шаҳарни топа олмайсиз.
Энг муҳими, улар 1,5 миллион кишини иш билан таъминлаган.
У шундай дейди: «Мен саксондан ошдим! Менга энди нима керак? Жамғарма менинг тўловларимни тўлайди, мени турар жой, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва транспорт билан таъминлайди, мен буни минимал даражада сақлашга ҳаракат қиламан. Мен яхши таъминланганман!"
Ундан сўрашди:
- “Пулсиз миллиардер ҳам бўладими?! Ўзингизни қандай ҳис қиласиз?” - деб сўрашганда у яна табассум қилди, кўзлари чақнаб кетди ва деди:
- “Мен енгилман! Мен ўзимни эркин ҳис қиламан! Мен ўзимни қуш каби ҳис қиляпман... ва Аллоҳ мени чақирганда, Унинг ҳузурига енгил юк билан бораман!”.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

– Сизни табриклайман!
– Нега?
– Сизга уйғониш бахти насиб этибди!

Тонгда уйғониш — бахт! Катта бахт! Хайрли тонг бахтлилар!

🌺 Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#иқтибос

Адабиёт туфайли, адабиёт уйғотган тафаккур, интилиш ва истаклар туфайли, хаёлот салтанатига сафар чоғи кўнгилда бош кўтарган кечинмалар туфайли бугунги цивилизация одамийлашди, нажот топди. Адабиёт аҳли ўйлаб топган бадиий тўқима қумга сингиган сувдек изсиз кетмади, билъакс тошга айланган юракларни мумдек эритди. Яхши китоблар бўлмаганида эди, инсониятнинг бугунги ҳолига маймунлар йиғлаган бўларди, мустақил фикрдан маҳрум лаббайчилар урчиб кетарди, кўнгил бирлиги йўқоларди, мутелик кайфияти кенг тарқалиб, ўз-ўзини англаш туйғуси — тараққиётнинг етакчи омили — йўқоларди.

Марио Варгас Лоса

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

​​МАКТУБ

🌺🌺🌺

Йўқ, орзу ўйимдан зарра хавотир,
Мунаввар туйғулар кўнглимда ҳоким.
Тошлар орасида нетайин, ахир,
Яшашга маҳкумман,
Яшашга маҳкум.

Она,
Душманлардан хафа эмасман,
Уларнинг мақсади шундай ҳам аён.
Дўст кум у,
Дўст ким у?
Билмайман фақат,
Дунёда дўст борми,
Борми?
Онажон!

Онажон, ўзимни оқлаб не қилдим,
Кўксимга қамадим нолаларимни.
Сизни кўп ўйлайман десам бу ёлғон,
Кўпроқ ўйларканман болаларимни.

Оҳ!
Улкан изтироб – осмондай савол,
Кўнгилжон, дардимни кимларга тўкай.
Тунлари тушимга кириб чиқади,
Қирққизда югуриб юрган болакай.

Бир йиғи келади бўғзимни тирнаб,
Кимга ҳам керакдир бу шуҳрат-шоним.
Ҳамма осмонлардан юксак ва катта,
Фақат ичимдаги маним осмоним.

Эй дил!
Эҳтиёт бўл!
Замин муқаддас!
Кўкларга кўтаргим келади ерни.
Онажон – шу сўздир энг гўзал назм,
Пойингизни ўпай, сиз гўзал – шеърни.

Онажон, онажон, онажонгинам,
Ёммон ёлғонлардан кўп бўлдим озор.
Сизнинг сўзларингиз ҳақ экан,
Дунё –
Ҳамма ўзин ўйлар бир катта бозор.

Бошингиз оғритдим бари зўр, тинчлик,
Ўпкам тўлиб кетди шунчаки, тамом!
Сизни жуда қаттиқ соғинганимдан,
Кўнглимдан тўкилиб кетди-да пайғом.

Онажон бор бўлинг,
Кўп яшанг, она!
Дуолар жаннатдан хуш насим, сабо.
Шоиргина кўнглим сўрайди йиғлаб,
Барча оналарни асрагин, Худо!

🌺🌺🌺

Ғайрат Мажид
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

“Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни ерга тўртта чизиқ чиздилар ва: “Бу нима, биласизми?” деб сўрадилар. Саҳобалар: “Аллоҳ ва унинг Расули билгувчидир”, дейишди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Булар жаннатнинг энг афзал аёллари — Хадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Марям бинти Имрон ва Фиръавннинг аёли Осиё бинти Мазоҳимдир”, дедилар.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

Ўлимингиздан сўнг унутилишни истамасангиз: ё ўқишга арзигулик нарсалар ёзинг ёки ёзишга арзийдиган ишлар қилинг.

Бенжамин Франклин

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

Бир мўмин бошқа бир мўминни ғойибона дуо қилса, у мўминнинг хабари бўлмаган ҳолда яъни, бу дуо ижобатга ниҳоятда яқиндир. Аллоҳнинг изни билан тез фурсатда ижобат бўлади. Ишнинг энг яхши томони шундаки, сен бир мўмин биродарингни дуо қилаётган пайтингда Аллоҳ азза ва жаала сенинг ҳаққингга фаришталарига дуо қилдиради! Ул фаришталар: "Йаа, Роббим! Бу банданг фалон мўмин ҳаққига нимаики сўраса, аввало ортиғи билан ўзига ато этгин!" дея ёлворадилар ва "Амиин!" дейдилар. Бу дуони фаришталар, яъни гуноҳлардан покланганлар истаяпти. Тез муддатда ижобат бўлади. Сен ҳеч бирор мўминни дуо қилдингми? Севганларингни "Йаа, буюк Мавлом, фалончи, менинг биродаримга дунёю охиратда саодат бергин! Қалбини, қўлини, тилини хайрга машғул қилиб қўйгин!" дедингми? Инсон дуоси қадар севади. Севгани қадар қиймати юксалади...

Профессор Ҳаяти Инанч суҳбатларидан.

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

​​#Гўзал_шеьрлар

ШУ ЁМҒИРЛАР КЕЧА ЁҒСА БЎЛМАСМИДИ?

Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди,
Интиқ йўлнинг ҳалқоблари тўлмасмиди?
Мен соғинчнинг кўзларини шеърга солдим,
Шу шеърларни ўзинг айтсанг бўлмасмиди?

Ким эди у, қўлин силкиб чорлаётган,
Номозшомда девор оша бўйлаётган,
Юрагимни қўлга ўргатиб хўрлаётган,
Азобларни Парвардигор билмасмиди?

Хушхабарлар ўз вақтида келганида,
Умрим — қадаҳ, маромида тўлганида,
Бу саволлар ўз вақтида келганида,
Манзуражон, ўғилгинанг ўлмасмиди?

Баҳорларим баҳорини сарғайтирган,
Ташрифларим кўзларини қабартирган,
Ўз юзини шапалоқдан қизартирган,
Шул чеҳралар қувончдан бир кулмасмиди?

Кечаларни шалоплатиб кечиб ўтдим,
Гўдакларнинг тушларидан учиб ўтдим,
Бор умримда бир нидодан қочиб ўтдим:
Бундай бўлса, кейин ундай бўлмасмиди?

Худойимнинг иши тугаб қолмасмиди,
Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди…

Шодмонқул САЛОМ

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🍃 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🍃 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍃 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🍃 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🍃 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🍃 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🍃 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹💐🌞XАЙРЛИ ТОНГ!😊💐🌹

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…

bekajon.uz

#жаҳон_адабиёти

БАХТ КУЙИ ЁДГА ТУШГАНИДА

Чол ва кампир бирга яшар эдилар. Улар ёшликда бир-бирларига кўнгил беришган, муҳаббатлари жўшқин эди. Севишиб турмуш қурдилар. Эр ҳар куни севимли рафиқасига совға олиб келарди: баъзан дала гуллари, баъзан бежирим узук ёки маржон шодаси. Сўнг у чўнтагидан гармон чиқариб, лабларига қистирар ва қувноқ бир куйни чалар, хотини эса жилмайганча рақсга тушарди.
Йиллар бир-бирини қувиб ўтди. Эру хотин ҳам кексайишди. Бешафқат ҳаёт иккаласининг ҳам юзларига ажинлар сочди, сочларини оққа бўяди. Бу камлик қилгандай бечораларга касаллик дориди. Гоҳо кексайган аёл тўшагидан туролмай қоларди. Чол эса вайсай-вайсай ўрнидан туриб уйдан чиқиб кетар, шу кўйи қош қорайганда кириб келарди. Бечора кампир эса ёлғиз уззукун қолиб кетарди хонада. Ана шундай кунлардан бирида чол ўйга ботган ҳолда уйга кириб келди ва хотини сари жилиб, унга гул тутқазди.
-Нима бўлди сизга?-қўрқиб кетди кампир.
Чол хонанинг ягона деразаси олдига бориб, бир амаллаб унинг қанотларини ёзиб юборди. Ташқарида ажиб қувноқ куй эшитиларди. Кампир ўрнидан инқиллаб туриб, зўр-базўр дераза олдига юриб келди-да пастга боқди. Ташқарида гармонни лабларига қистириб олган ёш мусиқачи куй чалар, унга бақамти сочлари оппоқ, бир чаккасига пушти атиргул тақиб олган раққосса берилиб ўйинга тушмоқда эди.
Мусиқаси куйни узмай, навбатдагисини улаб чалишда давом этар, раққосса ҳам хиром этишдан ҳеч тўхтамасди.
Кампир манзарани кузата туриб, маҳзун жилмаркан, неча йиллик жуфти ҳалоли, муҳаббати, бахти ўзидан кўз узмай турган чолга термилди. Шу он икковларининг хотиралари узоққа, ўтмишнинг ширин дамларига қанот ёзганди.

А Лопатина

/channel/bekajon_gazeta_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал