azhar_uz | Неотсортированное

Telegram-канал azhar_uz - Azhar.uz

2494

Azhar.uz - Илмий маърифий канал. Ушбу саҳифада устозларимизнинг диний-маърифий маърузалари, мақолалар ва медиа маҳсулотлар жойлаб борилади. Диний саволлар учун: savollar.islom.uz savollar.muslimaat.uz

Подписаться на канал

Azhar.uz

Ғазо. Чодирда уҳлаб ётган тинч аҳоли устига ташланган Бомба.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Якшанба куни ғолиб фикрни аниқлаймиз. Изоҳда юқоридаги иқтибос ҳақида фикрингиз билан бўлишинг.

Читать полностью…

Azhar.uz

Сен қанотлар билан туғилгандинг нега уларни судраб юрипсан.

Бугун ўқиган энг оғриқли жумлам.

©Сайёҳ.

Читать полностью…

Azhar.uz

Улар уйларида, Биз эса меҳмондамиз.

Муаллиф ушбу жумла билан бизга нима демоқчи, изоҳда биринчи бўлиб тўлиқ жавоб берган инсонга кичик совғамиз бор.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

🌙 Фаришталар салавот айтувчиларни ёзиб қўядилар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Пайшанба куни бўлганда Аллоҳ фаришталарни кумушдан бўлган саҳифалар ва тилладан бўлган қаламларни туширади. Улар пайшанба куни ва жума кечаси менга кўп салавот айтган инсонларни (унга) ёзиб қўядилар", дедилар (Ибн Асокир ривояти).


☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

#juma #salovat #duo

➡️/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Aссалому алайкум.

🌺💐🌺💐🌺💐🌺💐🌺💐

Душанба тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


Душанба Кунингиз файзга меҳрга тўла барокатли ўтсин!

😎/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

#juma #namoz

🇺🇿БУГУНГИ ЖУМА НАМОЗИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
  

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Раҳмоннинг зикри бўлмаганида руҳларимиз ғам-ташвишдан ўлиб битган бўлар эди.
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар!» (Аҳзоб сураси, 41-оят).

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

🤲 Аллоҳдан ҳидоятида бардавом қилишини сўраш дуоси

﴿رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ﴾

Ўқилиши: "Роббанаа лаа тузиғ қулуубанаа баъда из ҳадайтанаа ва ҳаб ланаа мил ладунка роҳматан иннака антал ваҳҳааб".

Маъноси: “Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан".


(Оли Имрон сураси, 8-оят).

#duo #Alloh #Robb

😎/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

🌙 ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".


☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

😎/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Muzaffar qori Axmedovga Hakim-Termiziy jome masjidi nomidan

Surxondaryo viloyati vakili bosh imom hatibi ustoz Aliakbar domla Sayfiddinov tashakkur nomani o'qib berib taqdirladilar.

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ўз ҳузурида энг улуғ кунларни бизга байрам қилиб берган Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсин! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд ва салавотларимиз бўлсин!

Ассалому алайкум, муҳтарам дин қардошлар, азиз қадрдонлар! Сиз азиз мухлисларни ҳамда сиз орқали оила аъзоларингиз ва яқинларингизни Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман! Сизларга оилавий бахту саодат, дину дунё ишларингизда мувафақиятлар тилаб қоламан! Аллоҳ бутун Ислом оламига офият ва зафар берсин! Келаси шу ой, шу кунларга соғ-саломат, илму тақвода зиёдалик билан етиб боришимизни барчамизга насиб айласин!
Яна бир бор барчаларингизни ўзим, оила аъзоларим,  ходимларим номидан мўмин-мусулмонларни Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Аллоҳ таолодан юртимиз ҳамиша обод, ҳалқимиз тинч ва иттифоқликда яшашини, фаровон бўлишини сўраб дуои хайрлар қиламиз! Омин

Хурмат ва эхтиром ила:
МУЗАФФАР қори Ахмедов

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

#tabrik

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"

"Аллоҳ биз ва сиздан
(ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.

Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин. Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

🌐 /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Termiz shahar “Namuna” mahallasida joylashgan "Sulton Saodat" ziyoratgohi yonida yangi qurilgan 2400 o‘rinli masjid ochilib foydalanishga topshirildi.

Ertaga 10-aprel kuni hayit namozi o‘qiladi, hayit namoziga mazkur masjidga Muftiy xazratlarining o‘rinbosari Muxamadolim domla tashrif buyuradi.

Barchani yangi qad rostlagan masjidda hayit nomozlarini o’qish uchun taklif qilib qolamiz

➡️Kanalga ulanish: /channel/surxonmuslimuz

Читать полностью…

Azhar.uz

🇺🇿SENI YANA SOG'INIB KUTAMIZ RAMAZON!

➡️/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Расмдаги 6 ёшли қизнинг исми Ҳинд Ражаб.

Норасмий манбалар улар бўлган автомобилга 335 маротаба ўқ узиб ўлдирилганини ёзишмоқда.

The Times of Israel ва AL-Monitor ҳабарларига таянадиган бўлсак бу қиз Исроил террочилик ҳаракати томонидан ўлдирилган.

*Террорчилар қиз ва унинг оиласи ҳамда Тел ал-Ҳава ҳудудидагилар учун юборилган Тез ёрдам машинасига ҳам ўқ узишган.

Жуда ачинарли ҳолат.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Ўрнига ўзингни қўйиб кўрмагунча, бировнинг устидан ҳукм чиқарма!

Қўлида чўғ ушлаган қўлида гул ушлаган каби эмас.

Ушбу пост ҳақида изоҳда фикрингизни қолдиринг, энг кўп 👍 йиғган бир нафар изоҳ эгасига 45.000 сўм ўтказамиз. Фикр билдиришни хоҳлмаганлар фикр билдирганларнинг изоҳларини ўқинг ўзингиз учун энг яхши деб ҳисоблаганингизга 👍 босинг

Читать полностью…

Azhar.uz

Сизлар ва ўзимиз учун кичик янгилик. Бизда янги лойиҳа.

Эндиликда, каналга иқтибос ёки муаллифларнинг ҳикматли сўзлари, диний ва ҳаётимизга оид турли мавзуларда саволлар бериб борамиз.

Ушбу мавзуларда сизнинг фикрингиз биз учун ва канал аъзолари учун қизиқ ҳамда фойдали илм бўлиши мумкин.

Мавзу бўйича пост жойлаймиз, сиз эса ўз фикрингиз ва биринчи тўғри жавобингиз учун кичик рағбатлантириш оласиз.

Шартлари осон: Шунчаки бир икки сўз билан эмас, балки мавзу тўғрисида ўз фикрингизни тўлиқ, тушунарли ва фойдали йўл билан билдиришингиз керак. Канал фойдаланувчилари эса фикрларни ўқиб ўзларига тўғри ва фойдали деб билганларига 👍 лайк босишлари орқали ғолибни аниқлашда ёрдам беришлари керак. Энг кўп 👍 лайк тўплаган битта фикр эгасига 45 минг сўм карта хисобига ўтказиб берамиз. Ушбу лойиҳада ҳар биримиз қатнашишимиз мумкин. Каналга обуна бўлиш ва мажбурий шартлар йўк.

Фақат битта шарт: Ёзилган ҳар бир фикр учун ўзингиз жавобгарсиз, ҳар икки дунёда ҳам. Шундан келиб чиқиб фикр билдиришингизни сўраб қоламиз.

Ушбу лойиҳа сизга ва бизга манфаатли ва янги илм ўрганиш, фикр алмашиш имконияти бўлади деган умиддамиз.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Мушукларни яхши кўраман.

Кўчада мушукни кўриб қолсам олдига бораман агар қочмаса бошини силаб эркалаб ўтиб кетаман, ёнимда егулик бўлса бераман, гарчи улар кир бўлса ҳам. Фақат қутуриш касаллиги бўлмаса бўлди, ва ўйлаб қоламан, уларнинг усти кирдур, қорни очдир, лекин баъзиларингизнинг қалбингиз ичингиздан кўра уларнинг усти анча тоззарок, улар беғуборроқ. Қорнингиз тўқ, устингиз тозза. Аммо калбингиз, кир, кибрингиз эса Фиравн (Валид ибн Мусаб) нинг кибрига тенглашиш билан овора.

©Сайёҳ

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

АЛЛОҲГА ҚАЙСИ ИСМИ ИЛА ДУО ҚИЛСАК, ИЖОБАТ ЭТАДИ?

☝️ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ.
🤲 “Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман” деяётганини эшитиб: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

🗣 Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад.

#duo #дуо #Alloh #ijobat

➡️/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилиндилар

Шу
йил 20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди.

Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

Унда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22059

🕋 @islomuz

Читать полностью…

Azhar.uz

Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ
نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

♻️ Улашинг

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Толеимиз паст эмас, лекин қалбларимиз Аллоҳдан узоқ бўлгани учун тушкунликда яшаяпмиз.
Аллоҳни эсланглар, У Зот ҳам сизларни эслайди
.

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

"ЭЙ БАНДАМ"

"Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй, инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг. У одам айтади: "Эй, Раббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлатуриб, мен сени қандай кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтадики:
"Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида мени топган бўлур эдинг. Эй, инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда унинг ҳузурида мени топган бўлур эдинг". Аллоҳ айтади: "Эй инсон фарзанди, мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг. Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен сенга қандай қилиб сув беришим мумкин?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар берганингда эди, мени унинг ҳузурида топар эдинг"
.

"Минг бир ҳадис" китобидан.
/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Ramazon oyidagi ijobiy xislatlarni qanday saqlab qolishi mumkin?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Ramazon tuhfasi: Termiz shahridagi yangi qurilgan 3 200 o‘rinli masjidda hayit namozi o‘qildi

Prezidentimizning 2019-yilda Surxondaryo viloyatiga tashrifida "Sulton Saodat" majmuasi hududida yangi masjid, keng zamonaviy yo‘llar hamda boshqa obyektlar qurilishi loyihasini amalga oshirish belgilangan edi.

Bugun ushbu loyiha doirasida bunyod etilgan 3 200 o‘rinli "Sulton Saodat" jo’me masjidida Ramazon hayiti namozi o‘qildi.

Yangi masjidda o‘qilgan Ramazon hayiti namozida Din ishlari bo‘yicha qo‘mita raisining birinchi o‘rinbosari Davron Maxsudov va O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisining o‘rinbosari, Toshkent Islom instituti rektori Muxamadolim Muxamadsidiqov hamda boshqa diniy ulamolar, vohalik mo‘min musulmonlar ishtirok etdi.

Shuningdek, bugun viloyatimizdagi 130 ta masjidda Ramazon hayiti namozi o‘qildi.

/channel/surxonmuslimuz

Читать полностью…

Azhar.uz

🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби

🌐/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?

🤲 Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

🌐/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

#Хушхабар

🕌Термиз шахрида яна бир масжид иш фаолиятини бошлайди.

✔️10-апрел куни Термиз шахар "СУЛТОН САОДАТ" жоме масжидида ҳайид намози ўқилади, масжид очилишида юртимиздаги таниқли уламолар ва Сурхондарё вилояти бош имом хатиби А.Сайфидинов иштирок этади.

🌐/channel/surxonmuslimuz

Читать полностью…

Azhar.uz

💰КИМЛАР ФИДЯ БЕРИШИ КЕРАК?

🩺Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган кексалар ва сурункали касал бўлиб, тузалишига умид бўлмаган беморларга шариатимиз рўза тутмасликларига рухсат беради.
Улар Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришади.

🧮Фидянинг миқдори қанча?
Фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
2024 йил учун ҳар бир жон бошига фитр садақасининг миқдори:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

❗️Эслатма! Фитр садақаси қийматлари Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланган бўлиб, ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

📝Рўзанинг қазосини тутадилар, агар...
Агар улар фидя беришганидан кейин қувватга тўлиб, рўза тутишга кучлари етадиган бўлиб қолишса, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишлари керак бўлади.

📖Рўза тутишга қодир бўла туриб, фидя берилмайди
Рўза тутишга ярайдиган қарияларга эса рўза тутиш фарз бўлади. Рўза тутишга қодир бўла туриб фидя берса, рўза ундан соқит бўлмайди ва фидяси ўз ўрнига тушмайди.

📝Улар фидя бермайдилар....
Маълум вақтлардан кейин тузаладиган касалликка чалинган шахсларга рўза тутиш зарар қилса, уларга ҳам рўза тутмасликларига шариатимиз рухсат беради. Аммо булар фидя бермайдилар, чунки қачондир тузалишларига умид бор. Тузалганларидан кейин қазо бўлган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.

📆Фидя қачон берилади?
Фидя берувчилар хоҳласалар рамазон ойи кириши билан фидяларининг ҳаммасини бирданига жамлаб ёки ҳар куни бўлиб-бўлиб беришлари ҳам мумкин.

🤲Фидя кимларга берилади?
Фидяни мискин, фақир, бева-бечора, етим-есир, ночор ва закот беришга қодир бўлмаганларга берилади. Аммо отаси, онаси, фарзандлари, набиралари, эри, хотини ва закот беришга қодир бўлганларга бериши жоиз эмас.

📲/channel/azhar_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал