azhar_uz | Неотсортированное

Telegram-канал azhar_uz - Azhar.uz

2494

Azhar.uz - Илмий маърифий канал. Ушбу саҳифада устозларимизнинг диний-маърифий маърузалари, мақолалар ва медиа маҳсулотлар жойлаб борилади. Диний саволлар учун: savollar.islom.uz savollar.muslimaat.uz

Подписаться на канал

Azhar.uz

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.

Кўпроқ салавот айтинглар!
​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари


1. Аллоҳнинг амрига бўйинсунган бўлади.

2. Саловот ва салом айтувчига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари жавоб қайтарадилар.

3. Аллоҳ таоло саловот ва салом айтувчига ўн марта саловот айтади.

4. Саловот ва салом айтувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришади.

5. Саловот ва салом айтувчига ўнта яхшилик ёзилади.

6. Саловот ва салом айтувчидан ўнта ёмонлик ўчирилади.

7. Саловот ва салом айтувчининг қалбида нур порлаб, юзининг нурафшон бўлишига сабаб бўлади.

8. Саловот ва салом айтувчи саодат ва хотиржамликка етади.

9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам саловот ва салом айтувчини яхши кўрадилар.

10. Саловот ва саломни кўп айтувчи қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин манзилда бўлади.

-------------------
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у(салавоти) сабабидан юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ унга у (салавоти) сабабидан мингта салавот айтади. Кимки менга мингта салавот айтса, унга дўзах ўти тегмайди”.

Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади


Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Бу маълумотни яқинларингизга улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

Каналга уланиш учун !👇
/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

💠 Ким мол-дунёга муҳаббат қўйса дунёга хизматкор бўлади. Ким Аллоҳга муҳаббат қўйса дунё унинг хизматкори бўлади.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.       

🌞 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. ХАЙРЛИ ТОНГ.


♻️ Улашинг: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн,  ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.

Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

#Ҳаж_2023

▪️Ҳаж хутбаси

▫️Ҳижрий 1444, милодий 2023 йил ҳаж мавсуми хатиби сифатида 27 июн – 9 зулҳижжа, сешанба куни Арафот водийсидаги Намира масжидида ҳаж хутбасини Икки Муқаддас масжид кутубхонаси раҳбари Доктор Юсуф ибн Муҳаммад ибн Саид ўқийди. Масжидул Ҳаром имоми Моҳир Муақилий эса, Арафа кунининг хатиблигига захира имом сифатида тайинланган.

▫️Ўтган йили Арафадаги ҳаж хутбаси 14та:
Инглиз, француз, малай, урду, форс, рус, хитой, бенгал, турк, ҳауса (Чад), испан, ҳинд, тамил (Шри-Ланка) ва суаҳили (шарқий ва марказий Африка) тилларига синхрон таржима қилинган ҳолда ҳожиларга эшиттирилган эди.

▫️Намира масжидида имом ҳаж хутбасини ўқийди, сўнгра пешин ва аср намозлари учун азон айтилади ва иккита алоҳида иқомат билан 2 ракат қилиб пешин ва аср намозлари қаср ўқилади.

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Zulhijjaning ilk o’n kunida Qur’onni xatm qilish rejasi

Manba: Shayx Alijon qori rasmiy
sahifasi
:

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

#bugun

Assalamu alaykum va rahmatullohi va barakatuh
   
📅Bugun-Dushanba
19-iyun, 2023
1-Zulhijja,1444

🤲 Alloh taolo boshlangan kunimizni barchamiz uchun xayrli va barokatli qilsin

“… Ulardan (o’n ikki oydan) to’rttasi (urush) ta’qiqlangan oylardir …” (“Tavba” surasi, 36-oyat).

✅ Zulhijja – mana shunday oylarning biri.

✅ Abu Saʼid Xudriy roziyallohu anhudan rivoyat qilingan hadisda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday deganlar:
👉 “Oylarning sayyidi – Ramazon. Oylar ichida hurmati eng ulug‘i – Zulhijja”.

©️ Imom Bayhaqiy rahimahulloh rivoyati.

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Зулҳижжа ойи кириб келмоқда. Бу ойда қандай амаллар бажарилади?

Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
• “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
Зулҳижжа ойи қандай ой?
• Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
• Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн,  ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.

Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

ВАЛИЙЛАР АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИДИР

«Эй Одам фарзанди!
Мен Аллоҳдирман, Мендан бошқа илоҳ йўқ. Менга ибодат қилинг, Менга шукр қилинг, куфр келтирманг.

Эй Одам фарзанди!
Ким валийларим - дўстларимга душманлик қилса, Мен билан уришишга бел боғлабди. Мендан бошқа ёрдамчиси бўлмаган кимсага зулм қилган киши учун ғазабим қаттиқдир. Ким тақсимлаб қўйган насибамга рози бўлса, ризқига барака бериб, хоҳламаса ҳам, дунёни у кишининг оёғи остига келтириб қўяман».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
AZHAR.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇👇👇
/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

RASULULLOH SOLLALLOHU ALAYHI VASALLAMNING QURʼONDAGI ISMLARI

MUHAMMAD

Alloh taolo shunday marhamat qiladi: “MUHAMMAD Allohning rasulidir ...” (“Fath” surasi, 29-oyat).

Alloh taolo Qurʼoni karimda Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga nisbatan g‘oyatda eʼzoz, ikrom va taʼzim ila munosabatda bo‘lgan. Bir qator oyatlarda, shuningdek, hadislarda ham Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning “MUHAMMAD” ismi bir necha bor tilga olingan. Jumladan, Qurʼoni karimda mazkur ulug‘ ism to‘rt marta zikr etilgan, hatto butun boshli bir sura “MUHAMMAD” deb nomlangan:

➡️ BATAFSIL O'QISH

Abdulloh Abdulmajid tayyorladi

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

✅  “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️✨🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🍀✨🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Кимки сен ҳақингда билмаган нарса билан сени очиқча мадҳ этиб мақтадими, демак, у сен ҳақингда билмаган нарса билан ҳам яширин айблайди.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Шофеий раҳимаҳуллоҳ деди: “Баъзи ишончли биродарларимдан эшитдим: “Динимни асрайман деб уйланган эдим. Қайтанга (ёмон хулқли аёл сабаб) менинг диним, онамнинг дини ва қўшниларимни дини ҳам (бузилиб) кетди”.

Имом Байҳақийнинг “Маноқибуш Шофеий” асаридан

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Муфтий ҳазрат туркиялик депутатни қабул қилдилар

✅ Шу
йил 1 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркия парламентининг “Туркия – Ўзбекистон” парламентлараро гуруҳи раиси, депутат Осман Местенни қабул қилдилар.

🔸 Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга равнақ топаётгани, икки юрт раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги муносабатларга замин бўлаётгани таъкидланди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Читать полностью…

Azhar.uz

Диний-маърифий йўналишлардаги ишлар сарҳисоб қилинди

Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.

Мулоқотда диний-маърифий йўналишларда, буюк аждодларимиз илмий меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Бугунги таҳликали дунёда халқимиз, айниқса, ёшларга ислом моҳиятини тўғри тушунтириб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис юртимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, диний таълим сифатини янада ошириш, ушбу йўналишдаги илғор халқаро тажрибани ўрганиб, юртимиздаги диний таълим муассасалари фаолиятига татбиқ этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 мартдаги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда муборак Рамазон ойи файзли ва шукуҳли ўтди. Инсонларни яхшилик ва меҳру саховатга, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизни қадрлашга ундайдиган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан барча имом-хатиблар иштирокида маҳаллалардаги 1 миллиондан зиёд кам таъминланган аҳолининг уйида ифторликлар уюштирилди. “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳисобидан ёрдамга муҳтож фуқароларга 2 миллиард 446 миллион сўмлик хайру эҳсонлар қилинди.

Бу йилги Рамазон ойидаги яна бир муҳим янгилик 1 минг 400 нафар кам таъминланган фуқароларнинг давлат томонидан умра зиёратига юборилиши бўлди. Улар муқаддас манзилларда туриб, халқимизга тинчлик, файзу барака тилаб хайрли дуолар қилдилар.

Президент жамиятда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг виждон эркинлигини кафолатлаш бўйича ўз фикрларини билдирди.

🕋 https://islom.uz/maqola/20526

@islomuz

Читать полностью…

Azhar.uz

Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар

Қурбонлик қуйидаги ҳайвонлардан бирини сўйиш билан адо топади:

Қўй (қўй дейилганда эчки ҳам тушунилади), қорамол ва туядир. Ушбу ҳайвонлардан бошқа ҳайвонлар қурбонлик ўрнига ўтмайди.

Қўйда ёлғиз бир киши, қорамол ва туяда эса бир кишидан етти кишигача шерик бўлиб адо қилишлари мумкин. Қўй олти ойлик ва ундан катта бўлиши шарт. Қорамол икки ёш ва ундан катта бўлиши шарт, туя беш ёш ва ундан катта бўлиши шарт.

Шу билан бирга, қурбонликка сўйиладиган ҳайвон семиз, йўғон ва ёши катта бўлиши афзал саналади. Қурбонликка ярамайдиган айби ёки нуқсони бор ҳайвонларни сўйишдан эҳтиёт бўлиш лозим.

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ичимизда туриб: “Тўрт нафар ҳайвон қурбонликка ярамайди: кўзи кўрлиги билиниб турган (айбли) ҳайвон, касали зоҳир касал ҳайвон, чўлоқлиги зоҳир чўлоқ ва ўрнидан тура олмайдиган ўта озғин ҳайвон”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Курбонлик қилинадиган ҳайвон айбдан холи бўлиши лозим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг қулоғи, ёки думи, ёки кўзининг бир қисмидан кўпроғи йўқ бўлса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас.

Касал, чўлоқ ва озғин ҳайвонлар сўядиган жойга ўз оёғи билан юриб бора олмаса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас.

Қурбонлик қилиш вақти

- қурбонлик ҳайит намози ўқиб бўлингандан кейин бошланади.
- ҳайитнинг учинчи куни қуёш ботиши билан тугайди.

Қурбонликнинг қийматини садақа қилиш мумкинми?

Қурбонлик талаб этилган жонлиқлардан бирини сўйиш орқали адо этилади. Жонлиқни сўймай, жонлиқни ёки унинг миқдорига тенг маблағни бериш қурбонлик ҳисобланмайди. Балки садақа ҳисобланади. Алоуддин Косоний раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди: “Бир киши қурбонлик кунларида қўйнинг ўзини ёки қийматини садақа қилса, қурбонлик ўрнига ўтмайди. Чунки қурбонликнинг вожиблиги қон оқизишга боғлиқдир” (Бадоеъус саноеъ).
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!

Читать полностью…

Azhar.uz

Кимнинг таоми болтасидан (яъни қўл меҳнати ва пешона теридан) бўлса, қарори бошқаларни аралашувисиз ўз фикридан бўлади.

Шайх Абдулқодир Ҳусайн.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

✅ Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон   05:10
2. Наманган  05:10
3. Фарғона  05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё  05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий  05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро  05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм  05:50
14. Қорақалпоғистон Рес.  05:50

☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн,  ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.

Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).

🌙 Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ.
БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).

🌙 Эслатиб ўтамиз, 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир, ИншаАллоҳ.

Даврон НУРМУҲАММАД
@mehrob_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Qiroat imomlari 17-suhbat | Imom Hamza ibn Habib az-Zayyot al-Kufiy rahimahulloh | 2-dars

Suhbatni to'liq holda YouTube sahifamizda quyidagi link orqali soat 20:30 da tomosha qiling:👇

📹 https://youtu.be/kul58aJ41wI

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram

Читать полностью…

Azhar.uz

“QUR’ONI KARIM SHAFOATI” KITOBINING VIDEO VA AUDIO SHAKLI

O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Nuriddin domla Xoliqnazarov tashabbusi bilan “Qur’on va tajvidni o‘rgatish” bo‘limi hamda “AlQuran.uz” veb-sayti tomonidan bir qator xayrli ishlar amalga oshirildi.

Jumladan, Muftiy hazrat Nuriddin domlaning tashabbuslari bilan 2022 yil 27 oktyabr kuni “Qur’on va tajvidni o‘rgatish” bo‘limi mudiri Shayx Alijon qori Fayzulloh Maxdum o‘g‘li tomonidan nashrga tayyorlangan “Qur’oni karim shafoati” kitobining taqdimoti bo‘lib o‘tgan edi.

Ushbu kitob xalqimiz tomonidan juda iliq kutib olindi. Kitobning ilk nashri tez fursatlarda sotilgani buning yaqqol isboti.

Hozirda kitobxonlarning talab va istaklarini inobatga olgan holda “Qur’oni karim shafoati” kitobining video va audio shakli tayyorlanmoqda.

Endilikda “Qur’oni karim shafoati” kitobini nafaqat o’qishingiz, balki ovozli tarzda tinglashingiz, hatto video shaklida tomosha qilishingiz ham mumkin.

Bu jarayon “AlQuran.uz” veb-saytining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida e’lon qilib boriladi.

Bizni kuzatishda davom eting!

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram

Читать полностью…

Azhar.uz

#namoz_vaqtlari

●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●
📅 2023 йил 17 июнь
📅 1444 йил 28 зулқаъда санасига
🗺 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари:
●▬▬▬▬▬▬▬๑۩۩๑▬▬▬▬▬▬▬●

╭─━━━⊱☪️⊰━━━─╮
⏳ Бомдод  -  04:15
⏳ Пешин   -  13:00
⏳ Аср     -  18:15
⏳ Шом     -  20:10
⏳ Хуфтон  -  21:40  
╰─━━━⊱☪️⊰━━━─╯

❈ ══════❖══════ ❈
  ☀️ Кундузи     - +42°
  🌙 Кечаси      - +26°
  🌅 Қуёш чиқиши - 05:10
  🌄 Қуёш ботиши - 19:53
  🌬 Шамол       - 3~7 метр/сек.
  💥 У.бинафша н.- 10 (ўта юқори)
❈ ══════❖══════ ❈

┏◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚┓
  🍵 Саҳарлик   -  03:20
  🍽 Ифторлик   -  20:10
┗◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚◚┛

/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

KAHF SURASI
🎙Музаффар қори Ахмедов

JUMA MA'RUZASI
🎙Ustoz Shayh Sayyid Aliakbar Sayfidinov
Youtube: 👇
https://www.youtube.com/live/SrQgrOzGxWw?feature=share

Читать полностью…

Azhar.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни президентлик сайловида эришган ғалабаси билан самимий қутлади.

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

Читать полностью…

Azhar.uz

Намоз вақтлари. Термиз шаҳри вақти билан.
1444 йил 22 шаввол | 2023 йил 12 май. Жума.

👉 Бомдод - 04:30
👉 Пешин - 13:00
👉 Аср - 17:50
👉 Шом - 19:45
👉 Хуфтон - 21:15

✅Ўз яқинларингизга ҳам улашинг.
Манзилимиз:
/channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Россия
Мавлиди шариф-2023.

"Ҳаёт бу нима? " номли илмий анжуман.

@MEHROB_UZ

Читать полностью…

Azhar.uz

Ибн Абдулбарр роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Кишининг ўзига бино қўйиши ақлининг заифлигига далилдир.

“Жамиъу баянил ъилми ва фазлиҳи” асаридан.

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…

Azhar.uz

Ийдул фитр - Рамазон ҳайити табриги

Ассалому алайкум, Azhar.uz илмий- маърифий каналининг азиз мухлислари, илм толиблари!

Сизларни Рамазони шариф ҳайити билан ўзим номимдан ва Azhar.uz жамоаси номидан муборакбод этаман. Фазилатли кечган улуғ ойни ғанимат билиб кундузлари тутган савм- рўзаларингиз, таровеҳу таҳажудда ўқиган Қуръонларингиз охиратда шафоатчингиз бўлсин. Ибодатларингизни қабул қилсин, гуноҳу хатоларни мағфират этсин, тақвоингиз зиёда бўлсин! Сизга ва оилангизга тинчлик, фаровонлик ва икки дунё саодати насиб бўлсин.

Устоз Музаффар қори Аҳмедов

Манзилимиз: /channel/azhar_uz

Читать полностью…
Подписаться на канал