SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar... Muallif: Abror Zohidov Murojaat uchun: @Abror_Zohidov Инстаграм: instagram.com/abrorzohidov1
10 МИЛЛИОН СЎМ! ИЛК ЖИДДИЙ БЕКАТГА ЕТИБ КЕЛДИК!!!
Яна бир ажойиб таклиф: Илхом Жураевнинг 7 млн сўми ёнига Фарход Турсунов 3 млн сўм қўшимча бермоқда. Яъни икки дўст биргаликда 10 млн сўм илгари суришяпти! Қизиқ, қизиқ... Қабул қиламиз.
Бир неча дўстлар, жамоалар бирлашиб таклиф киритишлари мумкин албатта!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
Жамоатчилик фаоли, миллат жонкуяри Ойбек Алижондан – 5 млн сўм!!!
Янги қадамларни кутамиз!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
Минг йиллик жонажон укамиз Аҳмаджон Юсуповдан – 4 миллион сўм! Болалигимдан орзу қилгандим 🥹
Кейинги қадамларни кутамиз!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
Жавоб кўп куттирмади: 2,5 миллион сўм – Улуғбек Мирзодан! Ташаккур!!!
Давом этамиз.
Аброр Зоҳидов
@az_sss
⚡️ Диққат, янги аукцион: Баҳодир Жалоловнинг имзоли қўлқопини харид қилинг! Пули бемор болаларга!!!
☘️ Навбатдаги савобли кимошди савдомизни бошлаймиз. Унга қўйилган лот жуда антиқа – олимпиада ғолиби, ўзбекнинг фахри бўлган Баҳодир Жалолов ўзининг имзоланган бокс қўлқопини тақдим этмоқда!
⭕️ Тушган пулларнинг салмоқли қисми хорижда мураккаб операция учун пул йиғилаётган 13 ёшли Нуразиз Саидов учун сарфланади. Нуразизнинг ўзи ҳам спорт билан шуғулланган, яхши натижаларга эришган. Аммо энди оққон деган оғир дард билан курашмоқда. Шунингдек, савдо ҳажмига кўра энг муҳтож деб топилган бошқа бемор болажонлар учун ҳам ҳисса ажратилади.
🔥 Ҳозир тахминан 100 млн сўм пул шу қадар зарурки...
👉 Аукцион ғолибига совринни чемпионнинг ўзи топширишига ҳаракат қиламиз, ваъда эмас албатта, олимпиада яқин. Демак бошладик!
☝️ Бонус! Ғолибга бемор болалардан миннатдорлик рамзи сифатида алоҳида совға ҳам бор. Нималиги ҳозирча сир.
✅ Дастлабки баҳо 10 минг сўм! Ҳа, бор йўғи ўн минг сўм. Ким оширади?
✍️ Таклифларни изоҳда, шахсийда ёки /channel/Abror_Zohidov телеграм орқали бевосита билдиришингиз мумкин. Аукционда қатнашмай, шунчаки эҳсон қилиш ҳам мумкин – 9860120113552208
Зоҳидов. Демак бошладик, энг қизиқ таклифларни эълон қилиб борамиз.
💥 Илтимос, постни тарқатишда ёрдам беринг!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
❓ Маккага яёв жўнаш ҳам эрмакка айланяптими?
🤷🏻♂️ Бу постим учун хойнаҳой танқидларга учрасам керак. Бироқ айнан кўпчилик сингари фикрламаганим учун ёзганларимни ўқийсизку, шундайми? Демак тўғри тушунишингизга умид қиламан.
👨🦽Ҳаж ва умрага велосипедда кетиш ёки ота-онасини аравага солиб жўнаш урф бўлди. Деярли ҳар куни шундай лавҳаларни кўрамиз. Қирғиз киноижодкорлари бу ҳақда фильм ишлаб ташлашди. Тренднинг энг чўққиси – каттақўрғонлик 70 яшар онахоннинг битта ўзи велосипедда суриб юбориши бўлди.
🐫 Бу нима, илмсизликми, диққатни жалб қилишми ёки шунчаки бекорчилик? Ахир пайғамбаримизнинг ўзи ҳам “енгилини танланглар, чуқурлашманглар” дея ўгит бермаганмилар. Тўғри, қадимда Маккаю-Мадинага пиёда борганлар кўп бўлган. Лекин у пайтда айтарлик уловнинг ўзи йўқ эди, бори ҳам кўпга чидамаган. Қолаверса, давлатларда аниқ чегаралар, бугунгидек қатъий ҳужжатлар бўлмаган. Аниқки, ҳозир таваккал қилаётганларнинг мутлақ кўпчилиги на тил билади, на чегаралардаги виза муаммолари ҳақида тасаввурга эга. Умуман, улар биринчи марта юртидан чиқаётган бўлсалар неажаб.
🔥 Айниқса ўзи йўлга чиққан онахонни олайлик. Бу хавфсизлик нуқтаи назаридан калтабинлик, диний жиҳатдан эса мутлақ мумкин бўлмаган ҳолат. Аёл киши ёшидан қатъи назар албатта маҳрами билан бориши шарт. Онаси ёки опасини шунча узоқ йўлга, довону-зовларга, чўлу-биёбонлар оша ўтган йўлларга жўнатганлар қаерлари билан ўйлашди экан а? Наҳотки шу қаҳрамонлик бўлса?!
✈️🚌 Самолётлар, автобусу-машиналар ҳам Аллоҳнинг бандасига инъом қилган неъмати. Уларни рад этиш ақлдан эмас, аксинча, ўрнида фойдаланиш, муборак қилиб берилган жонни эса асраш керак. Айниқса аёллар!
🪶 P.S.: Ана энди бошланглар – “Бунинг савобини билмайсан”, “Сенинг нима ишинг бор?”...
Аброр Зоҳидов
@az_sss
42 МИЛЛЛЛЛЛИОННННН!
Сорок два миллиона!!!!
Нурмуҳаммад давом этмоқда!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
37 МИЛЛЛЛЛЛЛЛЛИОНННН!
Лекин бу сафар таклиф бошқа ИНСОНдан!
ҲА, АЙНАН 37 (ЎТТТИЗ ЕТТИ) МИЛЛЛЛЛЛЛЛИОНННН СЎМ!
Дўстлар... Жудаям-жудаям ҳаяжонли ҳолат бўляпти. Колхозимизда алғов далғов! ☺️
Янги қаҳрамон жуда жиддий таклиф билан кириб келди Нурмухаммад Шарипович 37 миллион таклиф қилмоқда.
Сув-пув ичиб олмасам бўлмайди...
Аброр Зоҳидов
@az_sss
27 (йигирма етти) миллллллиооооонннн сўм!!!
Кўргазмаларимиз тарихидаги абсолют рекорд янгиланди! Бекзод Маматкулов – инсон!!!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
⚡️ 20 млн сўм!!!!!!!!!!!!
17 млн сўмлик рекорд янгиланмайди, деб адашдим!!!! Рекорд янгиланди! Бекзод Маматкуловнинг янги таклифи – 20 млн сўм! Терга тушиб кетяпман очиғи...
✅ Шифохона учун электрокоагуляторни албатта сотиб оламиз!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
15 млн!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Бекзод Маматкулов. Ўзбек!!!!!
Читать полностью…Бекзод Маматқулов 6 млн сўм! Айни пайтдаги рекорд!!! Хўўш?..
@az_sss
Фейсбукдаги яна бир дўстимиз Roziya Hashimдан 2,5 млн сўм таклиф! Ундан ҳам зўр!!!
@az_sss
Қизиқ таклиф ва савобли харид! Мақсад – болалар операциясига ёрдам!!!
💥 Болалар онкологияси шифохонасида жуда кўп операциялар ўтказилади. Унда ишлатиладиган электрокоагуляторлар эскирган, тез бузилади ва етишмайди. Шундан битта харид қилиш ва шифохонага ҳадя этиш учун навбатдаги аукционимизни ўтказамиз. Унда сотиладиган сурат ҳам ажойиб!
🏠 Тошкентда бир неча авлод яшаб ўтган квартирани сотиб олгандим. Таъмирлаш чоғида уй чордоғидан шу картина чиқиб қолди. Ўлчами 150/120 см бўлган бу сурат 1962 йил 1 декабрда чизиб тугатилган экан.
⚡️ Номаълум рассомнинг номаълум картинаси бир неча марта аукционларда сотилди ва қайта ҳадя этилди. Охирги марта 2023 йилда “Эрудит” ижодий маркази томонидан 8 млн сўмга харид қилинди ва сурат уларга бутунлай топширилди. Аммо яқинда марказдаги дўстларимизнинг ўзлари уни яна қайта ҳадя қилишди.
☘️ Бугун суратни яна аукционга қўйяпмиз ва тушган пулларни электрокоагулятор сотиб олишга сарфлаймиз. Бу ускунанинг эскиси 20 млн, янгиси 40-45 млн сўм атрофида экан. Ажабмас, савдомиз юришиб кетса. Сурат эса арзийди – 62 йиллик тарих ахир, тасвир ҳам жуда чиройли. Йирик идораларни, ҳашаматли уйларни безашига ишонаман. Пули эса жуда савобли ишга сарфланади.
✅ Бошланғич баҳоси 100 минг сўм! Хўш, ким қанча беради?
✍️ Таклифларни изоҳда, шахсийда ёки /channel/Abror_Zohidov телеграм орқали бевосита билдиришингиз мумкин. Аукционда қатнашмай, шунчаки эҳсон қилиш имконияти ҳам бор – 9860120113552208
Зоҳидов. Демак бошладик, энг қизиқ таклифларни эълон қилиб борамиз.
🔥 Илтимос, постни тарқатишда ёрдам беринг!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
✅ Ҳам савобли, ҳам катта даромадли иш бор!
👨🦽Бу оғир беморлар ёки кексалар парвариши. Алоҳида диплом талаб қилинмайди. Фақат сабр, кенг феъл ва уқув зарур.
🧖♂️ Бир жияним бор – қариндошлар шифохонага оддий аравакашликка жойлаб қўйишди. Қиладиган иши беморларни ташиш эди. Аста-секин касаллар билан муомалани, уларни парваришлашни ўрганди. Ҳозир қўли қўлига тегмайди, бўшашини кутишади, бирваракайига бир нечта хонадонда хизмат кўрсатади. Амаллаб ўқиб ҳам олди. Ишига шўнғиб кетганидан уйланишниям кечиктирворди.
🛌 Тиббиёт ривожланган, оғир беморлар умри ҳам узайяпти. Тузалмайдигани ҳам ўзига яраша қаровни талаб қилади. Ўзи чет элларда беморлар парвариши улкан индустрияга айланган. Бизга ҳам аста-секин кириб келяпти. “Болалари қарайди, қариндошлардан ортмайди” дейиш ҳар доим ҳам тўғри эмас. Бу ҳам ўзига яраша профессионаллик талаб қилади. Қолаверса, яқинлар ўртасида ийманиш, оғриқ ва руҳий ҳолатдан эзилиш бўлади. Бола отаси ёки онаси дард чекканида ёрдам бера олмаганидан, ота-она эса фарзандини қийнаб қўяётганидан хижолат чекади. Ҳар ким ҳам бунга чидаши қийин. Оғир касалга қараганлар, бошидан ўтказганлар яхши тушунади буни.
✍️ Бу ишга киришганлар коллеж даражасида билим олса, бир хорижий тилни билса, ҳатто чет элларда ҳам нонини топиб ейиши мумкин. Энг муҳими – ишини сидқидилдан бажарса, ҳам улкан савоб, ҳам яхшигина ҳақ тўланади. Қийин дейсизми? Осон жойда ош борми?!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
Миллатимиз жонкуяри Илҳом Жўраевдан дадил таклиф – 7 млн сўм!
Ажойиб!!!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
Маданият вазири матбуот котиби, салоҳиятли журналист ва энг муҳими – яхши инсон: Жамшид Ниёзовдан 4,5 млн сўм!!!
Ҳаяжондаман!!!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
Қадрдоним Отабек Чориевдан: 3 миллион сўм! Баракалла!!!
Давом этамиз.
Аброр Зоҳидов
@az_sss
Бисмиллоҳир роҳманийр раҳийм, деб бошладик!
Лочинбек Амановдан зўр таклиф – 2 миллион сўм!
Ўзимнинг укам!!! Хўўўш...
Аброр Зоҳидов
@az_sss
💥 Дам олиш кунларида Зоминга борманг. Асло!
🤷🏻♂️ Зоминга бордик. Мезбонларга гап йўқ, жуда эъзозлашди. Албатта, 15 кишилик жамоадан 14 киши мақтаб келди. Танганинг иккинчи тарафига назар ташлаган мен аҳмоқни эса кечирарсизлар.
1. Ҳали “сезон” бошланмаган. Лекин одам шу қадар кўпки, ўзингизни бозорда юргандай ҳис қиласиз. Машиналар тиқилиб кетган, пробкааааааа. Ҳайдовчилик маданиятимиз ҳар доимгидек “аъло”!;
2. “Тоғларга саёҳат” деганда одатда Чорвоқ билан Зомин солиштирилади. Табиат гўзаллиги бўйича Зомин яққол олдинда. Аммо сервис жиҳатдан Чорвоқ илгарилаб кетгани бор гап. Тўғри, Зоминдаям ҳаракат қилиняпти, катта куч ва маблағ ташланган. Лекин улгуришмаяпти назаримда. Чорвоқда одатда дача олинади ва барча шароитларга эга пана ҳудудда оила ёки дўстлар билан маза қилиб дам олиш мумкин. Зоминда ҳаммаси аралашиб кетган, сиз ўтирган сўридан 10 метр нарида алкашлар тўдаси тонггача қичқириб чиқиши оддий ҳолат;
3. Алоҳида мавзу – ўша темир кўприк. У ерда одам сонига нисбатан хизмат НОЛЬ! На бир стоянка бор, на шунча оқиб бораётган мошиналарга битта ГАИ қўйилган, на тартибсиз савдолар билан кимдир шуғулланяпти. Ит эгасини, мушук бекасини танимайди. Сигнал овозидан, бир-бири билан урушган ҳайдовчилар овозидан, йўлнинг ўртасида юрган пиёдалардан диққатингиз минг бўлади. Мен кўприкка чиқмадим, навбатларга кетадиган уч соат вақтимни тежай қолдим;
4. Зомин қўриқхонасига киришда блокпост қўйилган ва ҳар бир кишидан 17 минг сўмдан ундириляпти. Етиб бориш ва пулни тўлаш учун бир соат пробкада турмасангиз ҳисобмас. Нега айнан 17 минг сўм ва у нимага сарфланади, буниси катта савол;
5. Тепадаги алламбало меҳмонхоналар нархлари билан қизиқдим. Ишонинг, Зоминда бир ҳафта дам олишдан кўра Анталияга бориб келиш арзон чиқаверяпти. Аммо Анталия бу – Анталия-да!;
6. Ҳожатхоналар... Ўзбекнинг оғриғи ҳақида қайта ёзмоқчи эмасман. На бирор мард шу соҳага пул тикди, на биз ёввойилар нормал ҳожат қилишни ўргандик. Ор бу масала!
😒 Хуллас ўша гап – Ўзбекистон Швейцарияси Ўзбекистон Бомбейига айланиб қолибди...
Аброр Зоҳидов
@az_sss
⚡️⚡️⚡️ 45 МИЛЛЛЛЛИОН СЎМ!!!!!!!!!!! 🔥🔥🔥
✨ Ҳа, айнан қирқ беш миллион сўм!
✅ Бўлди, тамом! Мен ўз ваколатимдан фойдаланиб, аукционни муддатидан олдин якунлайман ва Бекзод Маматкуловни ғолиб деб эълон қиламан.
💥 Чунки мақсадга етарли таклиф киритилди. Аслида бунча маблағни ҳатто орзу ҳам қилмагандик.
🤝 Электрокоагулятор харид қилиниб, Бекзод Маматқуловнинг ўзи ёки ташкилоти томонидан вакиллари иштирокида болалар онкологиясига тақдим қилинади!
🤲 Барака топсинлар!!!!
🙋♂️ Энди тушликда терларни артиб, нафас ростлаб, бир пиёла чой ичамиз...
Аброр Зоҳидов
@az_sss
40 МИЛЛЛЛЛЛИОННННН!
Бекзод укамиз яна майдонда!
Бу рекордни аниқ янгилаб бўлмаса керак...
Аброр Зоҳидов
@az_sss
Аввалига 30 млн, кейин 35 млн сўм!!!!
35 (ЎТТТИЗ БЕШ) МИЛЛЛЛЛЛЛЛИОНННН СЎМ!
Таклиф эгасини сиз биласиз!!!! Мен эълон қилиб улгурмаяпман!!!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
25 миллллллиооооонннн!!!
Бекзод Маматкулов ёзмоқда: "Аброр ака, бугунги кун учун бу асар нархини 25 млнга кўтардим.
Бошқа яна қандай таклиф бор?"
Рекорд! Умуман, бу кўргазмаларимиз тарихида абсолют рекордга жуда яқин. У рекорд Солиқ қўмитасининг бир неча ходимлари томонидан ўрнатилган – 26 млн сўм!
Аброр Зоҳидов
@az_sss
Ҳуқушунос, журналист ва асл инсон: Botirjon Shermuhammad – 17 млн сўм!!!! Фахраланаман сизлар билан!!!!
Читать полностью…Суперрр!!! Botirjon Shermuhammad дўстимиздан рекорд таклиф 8 млн сўм! Бекзод Маматқулов таклиф қилган 7 млн сўмни эълон қилишгаям улгурмадим!!!
Читать полностью…Учинчи таклиф: Нурмухаммад Шарипович – 5 млн! Машаллоҳ!!!
Читать полностью…Фейсбукдаги дўстимиз Бекзод Маматқуловдан 2 млн сўм таклиф! Зўр!!!
@az_sss
✅ Тўқсонинчи йиллар ва оқ-қора кўйлак
⭕️ Ижтимоий тармоқларда 1996 йилдаги битирувчилар оқшоми лавҳалари тарқалмоқда. Эътибор берган бўлсангиз ундаги йигитларнинг деярли ҳаммаси оқ-қора йўл-йўлли кўйлак кийиб олишган.
🙋♂️ Ўзимда ҳам шу кўйлакдан иккита бўлган. Брезентдай мустаҳкам, плёнкадай ҳаво ўтказмас ва ўз даври учун жуда арзон эди. Ўша қийинчилик даврларида айнан арзонлиги учун роса сотилган ва кийилган.
💥 Энг қизиғини айтайми? Ўша йиллари Асака автозаводида ишлашга келган корейслар бир хил иш кийими кийиб юришаркан. Улардан биттаси кўчаларни, бозорларни кўриб “Сизларда яна бирорта катта завод борми? Нега ҳамма бир хил кўйлак кийиб юрибди?” деб сўраган экан😄.
☘️ У тўйлардаги, кечалардаги гул базмлари, рақслар алоҳида мавзуууу...
Аброр Зоҳидов
@az_sss
Уйим ёнгинасида бир яшар қизалоқ қулаган дарахт остида қолиб жон берди
🌘 Нақадар мусибат... Энди кўзни қувнатиб қадам ташлаб қолган фарзандидан айрилган онанинг, уни аравачада олиб кетаётиб шу нуқтага олиб келган ва айбсиз айбдорга айланиб қолган энаганинг ҳолини тасаввур қилиб бўлмас.
🏝 Ўзи бугун эрталаб ишга кетаётиб “Кварталимиз жуда сердарахтда” деган хаёл кечганди. Скверда бир дарахтнинг катта шохи синиб тушиб, оппоқ “Спарк”ни пачақлабди. Ишда ўтирсам қизгинанинг аянчли ўлими хабари келди.
👁 Қайтишда кўриб ўтдим. Қуриб битаёзган улкан дарахтни кесишга уринишган, лекин рухсат олишолмаган. Яна тагидаги қувур ёрилган, усталар ёнини ковлаганда атрофни тўсишмаган. Ҳам остидан сув сизиб, ҳам ёни қазилган дарахт оғиб қулаб кетган ва гўдак тил тортмай ўлган. Даҳшатли силсила хуллас...
☝️ Дарахт ҳам вақтида буталмаса, кесилмаса потенциал хавфга айланишига мисоллар кўп. Ўзи бизда қуриб-чириган дарахтларни кесиш бўйича қандайдир тизим, назорат борми?
Аброр Зоҳидов
@az_sss