az_sss | Неотсортированное

Telegram-канал az_sss - Abror Zohidov

1822

SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar... Muallif: Abror Zohidov Murojaat uchun: @Abror_Zohidov Инстаграм: instagram.com/abrorzohidov1

Подписаться на канал

Abror Zohidov

☝️Ҳеч қачон ишга жойлаштириш масаласида ўртага тушманг. Ҳеч қачон!

🤝 Ўрнини топишга қийналиб юрган бир йигит бўларди. Уч-тўрт марта иш сўради, “танишларингизга ишчи керакдир”, деди. Ёрдам бера олмай хижолат бўлиб юргандим.

✅ Бир куни ўрни келиб қолди шекилли, дурустгина маош берадиган дурустгина бир компанияга ишчи кераклигини билиб қолдим ва шу йигитни ошиғич тавсия қилдим. Ишга жойлашиб кетганини эшитиб хурсанд бўлдим.

❓Икки ойча ўтиб нима бўлганига қизиқдим. Ишхонадагилар менга шундай дейишди:
– Ака унингиз (унингиз!) на ўзи бир ишни эпларкан, на айтганни қиларкан. Бирор нарсани эплай олмагани камлик қилгандек, бир ойдан кейин ойликларинг кам экан деб жанжал қилди. “Бўпти, тўғри келмаса кетақолинг” десак “Бўшатганинг учун компенсация тўлайсанлар” деб роса можаро қилди. Ўзи бир йилда тўрт жойда ишлаб, тўполон билан кетган экан. Сиз айтганингиз учун йўқ демай олгандик...
Роса изза бўлдим. Орқаваротдан ўша ишчининг версиясига ҳам қизиқдим:
“Ойлигининг тайини йўқ, яна бир-бало ишлар буюраверишади. Иш-иш, тиним йўқ. Кўтар, дедимей! Ўзи Аброр ака айтгани учун йўқ дея олмай ўтгандим у жойга...”.

🤷🏻‍♂️ Ҳе, танкалигу ўртакашлик қилган Аброр аканг ҳам ҳар нарса бўлсин!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

Ким нима деб ўқиди? 😁

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

✍️ Ижодкор укамиз Мурод Файзиевдан дунёни ўзгартириш бўйича намуна!

🙋‍♂️ Ҳар биримиз бунга қодирмиз. Фақат уйғонган иштиёқни сўндирмасак, дангасаликни енга олсак бас. Эзгулик қилиш имкониятлари чексиз.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🚘 Жиловни буткул йўқотдик – автотерроризм авжида!

💥Ишонинг, бу соҳада қиличдан қон томадиган тизим зарур. Ҳайронман, “Эски Ўзбекистон”да бунчалик қутирмагандикку?!

👁 Бухородаги ҳолатга эътибор беринг: ёш қизлар кўрга ҳассадай қилиб чизилган пиёдалар йўлакчасидан ўтаётиб ҳам аянчли ўлим топишди. Манави отарчи эса қонунларга кўндаланг қўйгани камлик қилгандек, яна буни телефонга олиб мақтаняпти ҳам. Чунки билади: битта тўйда ишлаб топганининг ўндан бирини гадойга бергандек тўлайди ва қутилиб кетаверади.

👨‍🦽Мана шулар тимсолида кўринади – жуда кўпчилик жиловни йўқотди, қонунларга, давлатчиликка тупурди, пул билан ҳаммасини бости-бости қилиш мумкинлигини ҳис қилмоқда! Келажагимиздан даҳшатга тушаман...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

⚡️ Мана бунинг отини ғирт ёлғон дейдилар!

🤷🏻‍♂️Ё машҳурларга мумкин, ё бу қурувчиларни сўрайдиган қолмаган. Чунки кўзни лўқ қилиб алдаш ва харидорнинг устидан кулиш бундан ортиқ бўлмайди.

🏠 Ёрқинхўжани эшитинг: “Авиатор мажмуасидан 10 минг долларга хонадон харид қилиш мумкин...”. Атай сўрадим. Қизиғи, сўраш учун рўйхатдан ўтаркансиз, кейин ўзлари боғланишаркан. Фаёз исмли йигитнинг айтишича, 10 минг доллар бу бошланғич тўлов холос, қолганини кейин тўлайсиз.

❓ “Унда нега 10 минг долларга хонадон сотиб олиш мумкин, деб алдаяпсизлар?” – дея сўрасам, “Батафсил маълумотни боғланиб олиш мумкинлиги кўрсатилганку”, деб жавоб берди. Тасаввур қилинг, нархини 10 минг сўм деб айтишгани учун сиз ниманидир сотиб олмоқчисиз. Борганингизда эса “Кечирасиз, аслида нарх 70 минг сўм” дейишсая!

✅ Бу ҳақда олдин ҳам
айтгандим – қурувчилар интернетда оммани истаганча чалғитиб, алдашяпти. Реклама назоратига масъул бўлган Рақобат қўмитаси бу томонларгаям бир назар солиб қўйса бўларди.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

😱Чирчиқ. Ёввойи итлар кичкина қизалоқни талаб ташлашган...

Биласизми нима? Бу ҳолатда итлардан эмас, анави иккита итдан паст махлуқдан жирканиш лозим. Сенлар ҳам инсонсанда, эркаксанда⁉️

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🔥 Босини ГАЗ, чемпион! Ким сенга нимадир дея оларди?

🥊 Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев шаҳар марказида "Президент совғаси"ни учириб, 110 км/с тезликда ҳайдади ва буни оммага мақтанди.

✅ Тўғрида, бу мошинани ким ҳам тўхтата оларди? Тўхтатсаям жа борса арзимаган жарима, ГАИ гапни кўпайтирса, бир-иккита муштда давоси. Так что босини газ, чемпион! Ҳаммага ўрнаксан!!!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

Бу дарахтга атаб шеърлар битилган, қўшиқлар куйланган...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

💥 Соат 10.00 га қадар 46 та мурожаат қабул қилдик. Шу билан бу эълон кучини йўқотди!

✅ Энди энг зарур деб ҳисобланганлар танлаб олинади ва улар алоҳида чақирилади. Чақирилганлар – соат 16:00 дан кечикмай болалар Гематологияси шифохонаси дарвозаси ёнига келинг.

🤝 Таклиф қилинмаганлар келмаслигини, таклиф қилинганлар кимнидир еталаб келиб, уларга ҳам беришларини сўраб хижолат қилмаслигини илтимос қиламиз.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🔥 “Новостройкачи”лар қандай қилиб оммани чалғитишяпти?

• Биринчидан – ҳаммасида бир хил касал: нарх айтмаслик! Ҳар қандай мулкка қизиқишнинг биринчи шарти нарх. Тўғри, алоҳида суҳбатда деталлар аниқланади. Лекин харидор нарх ориентирисиз қадам босмайди;
• Иккинчиси – тайёр макетни кўрсатиб, уйлардан бирини олиш иллюзияси. Аслида ҳали ҳатто котлован ҳам қазилмаган бўлади. Яна деярли ҳаммаси уйни кечикиб топширади;
• Учинчиси – аниқ манзилни кўрсатмаслик, “шаҳар маркази” деб алдаш. “Юнусободда” дегани билан боғланиб кўрсам, бетонкадан нарида, вилоят ҳудудида экан. “Юнусобод бизга жуда яқин” дейди яна;
• Тўртинчи ва энг жиддийси – “60-70 млн сўм тўланг ва хонадон соҳиби бўлинг!”, деган ҳавойи гаплар айтишади. Аслида бу бошланғич тўловлиги, яна икки-уч йил қурилиш давомида пул тўланиши ва кадастр чиққандан кейин катта тўлов бўлишини яширишади. Жаҳлни чиқаради бу!

❓Албатта, реклама қонунчилигида муболағага йўл берилган. Лекин интернетда очиқдан-очиқ чалғитиш ва ёлғонлар кетяпти. Ўзи “новостройка”лар бўйича биринчи бериладиган савол – “Мошенникмасми?”.

✅ Шундай пайтда чалғитиш ўрнига максимал очиқ тушунтиринглар, барака топкурлар!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

✍️ Бир сатрга, бир жумлага арзимаган шоирлар...

✅ Дўстим Отабек Чориев билан 30 йиллик қадрдонмиз. Ўзи шифокор бўлсада, сўнгги йилларда унда ижод учқунлари кўриниб қолди ва Отабек Ўрмон тахаллусини олиб, биз кабиларни ортда қолдириб ҳам кетди.

💥 Яқинда Жалолиддин Аҳмадалиев ижросида куйга солиниб янграган мана бу шеърга эътибор беринг:

Қаламдайин кўчат бугун терак бўлди,
Кўксимдаги дунёга тенг юрак бўлди.
Бугун онам сочларида оқ кўрганда,
Йиғлай десам болалигим керак бўлди.

Олис кетдим кўкка етсин дедим куйим,
Дунёларда жарангласин дедим куйим.
Боғда отам изларини топа олмай,
Юрай десам болалигим керак бўлди.

Учиб юрдим енгил руҳим, енгил жоним,
Бўлди энди, бўлди ерга қўнгил жоним.
Кўнглингда не гаплар бор а, сингилжоним?
Сўрай десам болалигим керак бўлди.

Севган қизим берди дунё ғашларини,
Юрагимга қадаб олди қошларини.
Битта-битта қилиб ўрим сочларини,
Тортай десам болалигим керак бўлди.

Йўлбарс ортга қайтмас босган изи билан,
Йигит номи кетар қайтган сўзи билан.
Бу дунёни фақат меҳр кўзи билан,
Қарай десам болалигим керак бўлди.

Йиғлай десам болалигим керак бўлди


🍃 Қанчалар самимий, қанчалар ҳаётий а? “Жалолиддин шеъримни қўшиқ қилиб айтди ва охирида бу шеър муаллифи Отабек акамиз деб эълон қилди. Залдаги 4000 одамнинг қувончини йиғса, меникичалик бўлмагандир” дейди кулиб.

⭕️ Чиндан, шоирлар бир оғиз ширин сўз гадоси. Лекин ўйлаб кўрилса, зўр қўшиқнинг пойдеворини яратиб, томигача ёпган шоирлар нега тилга олинмайди? Сўз эгаси четда қолиб, хонанда кўкка-кўтарилаверишига не сабаб?

❓Нега шунча чиройли, маъноли шеърлардан яралган қўшиқларимиз бору, шу шеър муаллифлари кўшиқ видеосининг бир четидаги бир сатрга, ёки оғзаки айтилган бир жумлага арзимайди?! Мухлислар ҳам бу сатрларни худди қўшиқчининг ўзи ёзгандек қабул қилади ва эгасини суриштирмайди. Мисол учун, Ботир Қодиров концерт дастуридаги “Ойнинг ўн беши қоронғу”, “Эй дил”, “Бир лаҳзалик дийдор учун” каби қўшиқлар шеъри муаллифлари ким? Нега уларни ҳалқимиз танимаслиги керак?

☘️ Эсингизда бўлса, бир вақтлар Озодбек Назарбеков ижросидаги “У гўзал бошқа” қўшиғи роса хит бўлган, шеър муаллифи кимлигини топиш бўйича газетага эълон ҳам берилганди. Вақт ўтиб бу сўзлар камтаргина ижодкор Абдуқаюм Йўлдошев қаламига мансублиги маълум бўлди.

🤷🏻‍♂️ Афсуски, ОАВ, сайтлар, телеканаллар ҳам қўшиқларни эълон қилишда шеър муаллифини “унутиб қолдиришни” одат қилишган.

☝️ Унутмаслик керак, ҳаммаси сўздан, СЎЗдан бошланади!

Аброр Зоҳидов
@az_sss

Читать полностью…

Abror Zohidov

🐏 Салом, 300 доллар!

✍️ Олдинги сўров бекорга эълон қилинмади. Қурбонликка аталган жонлиқ баҳоси ҳам бозорнинг ўзига хос индикатори.

🙋‍♂️ Пул топиб, қурбонлик қилишни энди йўлга қўйган пайтларим 100 долларнинг кучи дадил эди шекилли, туппа-тузук қўй билан бирга яхшигина қайтим ҳам берарди. Йиллар ўтгани сайин қайтим камая борди ва йўқолди. Кейин 100 доллар мен мўлжаллаган қўйга етмай бошлади. Ҳисобимдан чиқиб кетмай деб, килосидан тежаб, шу пулни етказдим бир-икки йил.

🤷🏻‍♂️ Охири ҳечам бўлмади, 100 доллар ҳеч нарсага етмай қолди. Шунда бюджетни 200 долларга оширдим. Зўр қўй, зўр қайтим олдим. Кейинчалик биттаси кичрая борди, вақт ўтиб икковиям. Айнан ўтган йилдан бошлаб 200 долларга ўзим мўлжаллаган қўйни ололмай қолдим.

⭕️ Бу йил аввал “брендлар” нархлари билан қизиқдим ва лол қолдим. Балки олдин ҳам бўлгандир, лекин бу йил қўйларни реклама қилиш, келиб сўйиб бериб кетишни жуда улкан ишдек тақдим этиш кўпайиб кетди. Шулардан бири билан боғлансам, энг кичиги 4 млн сўмдан бошланишини, бу 30-33 кг гўшт қиладиган қўй эканлигини айтди. Қиммат! Аниқ қиммат!!
Ўрни келганда тавсия – жимжимадор рекламалардаги ялтираган қўйларга кўпам маҳлиё бўлманг. Ҳам қиммат, ҳам маза жиҳатдан далада ўтлаган жайдарига етмайди.

💥 Хуллас, яна ўша ўзимизнинг даштлик қассоб биродарларга боғландим. Улар ҳам келиб, чиройли қилиб сўйиб, нимталаб, ўлчаб топшириб кетишади. Нархларни бир-икки ой олдинроқ қилган садақаларимизга нисбатан оширишибди. 200 доллар узил-кесил етмади.

Ишим 300 доллар билан, яна қайтимсиз битаркан. Салом, янги марра! Қизиқ, энди бу 300 доллар неча йилга яраркин?..

Аброр Зоҳидов
@az_sss

Читать полностью…

Abror Zohidov

5. Ваҳима тарқатмасликка чақириқнинг ўзи ваҳима
Вазият бўйича узил-кесил тасаввур пайдо бўлганидан кейин барча расмийлар “Ваҳима қилманглар” позициясига ўтиб олишди. Ҳозир яна бир ҳадик бор – ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар аҳоли орасидан “Асоссиз хабар тарқатганлар”ни овлашга киришиб кетишмаса бас. Ҳар кимнинг боласи ўзига азиз, ота-онаси ўзига табаррук. Бир инсон уйини шоша-пиша ташлаб чиқиш қарорига келиши осон эмас. Айниқса минг машаққат билан топган мол-мулкини ташлаб. Демак бундай пайтда “Ваҳима кўтарган” аҳолини айблашни эмас, саросимага асос бўлган вазиятни, уни туғдирган воқеалар силсиласини синчиклаб ўрганиш зарур.

Лекин бундай қилинмаса керак, иш битди, ҳаммаси тинчиди, яна бундай ҳолат туғилгунча ким бор, ким йўқ?..


Аброр Зоҳидов

@az_sss

Читать полностью…

Abror Zohidov

☘️ Уч тақдир, уч алам ва уч имкон

✍️ Ҳожатхона ёнида яшаяпмиз

Отам ўлган. Опам оққонга чалинди. Қаровчиси йўқлиги учун икки болам билан ортидан келдим. Тошкентдаги бир ҳожатхона ёнидаги фаррошлар буюмлари сақланадиган хонада яшаб турибмиз. Ижарага, дори-дармонга пулимиз йўқ. Нафақат дори, болаларимни овқатга тўйдира олмайман. Кийимлари ҳам ўнгиб кетган....
* * *
✍️ Битта тикув машинаси бўлса эди...

Иккинчи гуруҳ ногирониман. Ҳар ой даволаниб тураман, дорилар қиммат. Фарзандим телефон таъмирлайди. Савдо суст бўлиб, икки ой давомида дўкончага ижара пулини бера олмаган. Дўкон эгаси ичидаги аппарат, товарлари билан дўконни олиб қўйган. Келиним ҳомиладор. Унинг ҳам дориларимни олиб бера олмаяпмиз. Уй ижара пулини ҳам тўлай олмаяпмиз.
Менга тикув мошинкаси ҳам олишга ёрдам қилинглар. Тикиш-бичиш қилиб фарзандларимга ёрдам берай. Кўчага чиқа олмайман, оёқларим оғрийди. Ҳеч бўлмаса уйда ўтириб пул топай. Олдин ўқитувчи бўлиб ишлаганман. 3 йилдан бери ногиронман. Кимдадир бекор турган тикув машинаси бордир...
* * *
✍️ Тикув машинамни сотиб беринг!

10 ёшли ногирон қизимни Тошкентда операция қилиш керак. Аммо моддий имкониятим йўқ. Шу қизимга атаб битта тикув машина олиб қўйгандим. Пул топиш учун шуни аукцион қилиб сотиб беринг, илтимос. Пули тўлиқ операция қилиш учун ишлатилади.
Сотишга бошқа ҳеч нарсам қолмади. Болам соғайиб кетса бас...
* * *
⭕️ Бу келаётган хатлардан айримлари. Одатда ўз эҳсоним бўлса берардим, хайриялар эълон қилмасдим. Аммо сўнгги пайтлар имконим етмай қолди. Қайси тақдир эгаси қизиқ бўлса, боғланинг (/channel/Abror_Zohidov). Бевосита контактларини, карталарини бераман. Олдиндан раҳмат!
* * *
🔥 P.S.: Дарвоқе, бу ҳақда олдин ҳам ёзгандим. Қайсидир тўйларда, катта зиёфатларда егуликлар ортиб қолса, бегона қилманг. Худди шундай кийилмай қолган кийимлар ҳам. Манзилларни бераман. Хижолатли жойи йўқ.

Аброр Зоҳидов
@az_sss

Читать полностью…

Abror Zohidov

🔥 “Пешеход”дан ўтаётган икки бола “КамАЗ” тагида аянчли ўлим топди, она оғир аҳволда

💥 Фитратимизга элементар қоидалар сингимаган ҳолда машинага ўтирмоқдамиз, газни босмоқдамиз, темир билан бирга ўзимиз ҳам қутирмоқдамиз!

⚡️ Болаларимдан, дунёни мўъжиза дея кўрадиган кўзлари каттакон гўдаклар тақдиридан қўрқаман. Менимча бу даҳшат тугамайди...

P.S.: Видеони қўйишга юрагим чидамади.

Аброр Зоҳидов
@az_sss

Читать полностью…

Abror Zohidov

Оддий халққа уй йўқми?

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🤲 Бунча одам адашиши мумкин эмас ёки мен ҳам ана шу кўп қаторидаман!

✍️ Менда диний илм йўқ, фақат ақлим доирасида айрим хулосалар чиқара оламан. Шулардан бири жамоат ибодати, айниқса жума намозлари.

🙋‍♂️ Минглаб, ўн минглаб одам орасида бўларканман, беихтиёр ўйлайман: “Миллиардлаб инсон асрларки адашиб юриши мумкин эмас. Нотўғри таълимот мунтазам кенгайиб бора олмайди. Ёки ҳеч бўлмаганда охирги таскиним – шунча одам нима бўлса, мен ҳам шу бўламан-да...”.

Бекорга жамоат намозларига жиддий урғу берилмайди ва тарғиб қилинмайди.

P.S.: Суратни бугун олдим. Ундаги позитивни топинг ва изоҳга ёзинг!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🪱Ылондаги Э!

😃 Янгийўлда илонлар қочиб кетиши ортидан бир воқеа эсимга тушди.

✅ Воҳалик бир киши телефон орқали банк ҳисоб рақамини айтаётган, мен ёзиб олаётгандим. Йигирматалик сонларни, МФО, ПИНФЛ ҳаммасини айтиб охирида:
– ЭНЭНЭН, деди.
– ИННми, сўрадим мен.
– Йўқ, ЭНЭНЭН! Ылондаги Э, таъкидлади у))

✨ Шеваларингдан, оҳангларингдан айланай, ўзбегим!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

Буёғи неча пулдан тушди?!

🙋‍♂️Мана шу йигит билан санъаткорлар солиқ тўлаши кераклиги ҳақида баҳслашгандим. “Қонун буни назарда тутмаган” деган позицияни маҳкам тутиб, осмондан келганди.

🔥Қизиқ, қонун ишлатилган газга ҳам пул тўлаш зарурлигини назарда тутмаганмикин? Гўдакка ҳам аёнки, отаси номига расмийлаштирилган бу меҳмонхона ўзиники. Чунки уни қуриш жараёнида қўшнилар билан анча сан-манга бориб, видеолар чиқарганди.

🤷🏻‍♂️Судгаям тан бермадим – бу ўғирлик учун аввал 8 йил жазо тайинлабдида уни кейин бир амаллаб 1 йил шартлига айлантирибди. Жиноятчи эркинликда хуллас!

✅ Шунча ўғирликни боласи совқотган Матқовул қилганида эди, энасини эналаригача кўрарди. Отарчисию-масхарабозини эркалаган ҳукуматимдан ўргулай!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

⚡️ Чирчиқда қизчани ит талаши кўпам ғайритабиийга ўхшамайди

👉 Муштарий жўнатган видеога эътибор беринг: бу болалар ўйингоҳига ҳатто катталар тушиши ҳам хавфли.

🔥 Ало, Чирчииииқ!!!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🤷🏻‍♂️ Шахматчиларга ҳожатхона ёниям бўлаверади!

🏆 Шахматчилар кутиб олинибди, пуллар, мошиналар берилибди. Ақл мусобақасига эътиборда буям. Фақат қайсидир "фаросат" ҳаммасини ҳожатхона ёнида тўплаб суратга туширибди. Туширибсан туширибсан, энди бу расмни тарқатиб нима қилардинг?!

Дарвоқе, BYD Chazor ҳам 110 тезликда учмасмикин ишқилиб?..

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

"Новостройкалар" нархи ошиши мумкин

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🔥 Янтоқ чопган аёл – биз кимни алдамоқчимиз?

👁 Ўша лавҳани кўпчилик кўрди, аёлга ачинди. Ҳокимият вакиллари ҳам боплашди – йигирматаси тўпланиб, аёлни бурчакка қадашди ва гўё ноҳақлигини исботлашди.

🤷🏻‍♂️ Аслида муаммомиз шунда: биз муаммоларни тизимли эмас, “точечный” ҳал қилиб ўрганиб қолганмиз. Яъни кимдир тасодифан бош кўтаради, унинг ё айтгани бажарилиб, ё ёлғончига чиқарилиб, олов ўчирилади, ҳужжат ёпилади, ҳисобот берилади.

💥 Хўп, ўша аёлнинг ери, нўхати ва товуғи бор экан. Нима, юраги эзилиб янтоқ чопаётган, таппи қораётган ҳамда телевизорда рангдор ва бахтиёр оламни томоша қилиб, болаларига битта тансиқ таомни едиришни орзулаб яшаётган аёллар йўқми?

Биз кимни алдамоқчимиз ўзи?

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

Илтимос, шошилинч бўлиб қолди. Бўлишворинглар ва албатта шартларини ҳам кўрсатинглар:

* Мурожаатга оилавий аҳвол, муҳтожлик сабаби, манзил, телефон каби қисқа маълумотларни киритиб, /channel/Abror_Zohidov телеграми орқали йўллаш сўралади;
* Танловда устунлик тартиби: дастлаб беморлар ва уларнинг яқинлари, кейин ижарада яшовчи муҳтожлар, ундан сўнг талабалар, мусофирлар ва ҳ.к.;
* 20 киши танлаб олингач, қабул тўхтатилади. Рад этсак, хафа бўлманг;
* Пул қиймати вазиятга кўра ҳал қилинади. Пул ҳаммага зарур, бу тушунарли. Шу боис кимгадир рад этсак, хафа бўлманг;
* Кўмак берганларга раҳмат, яна бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!

✍️ Намуна!

1. ФИО, манзил, телефон, пластик карта;
2. Муҳтожлик сабаби батафсил (беморлик бўлса, бемор исм-шарифи, бевалик, талабалик, ижара бўлса, у ҳолат...);
3. Яқин 6 ой ичида биз томонимиздан эҳсон тарқатилганда олган-олмаганлигингиз.

* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг;

🖌 Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади.

⚡️Муносиб топилмасангиз жавоб ёки изоҳ берилмайди.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: “Қизим, бошимни силагин, қўлларинг онамнинг қўлларига ўхшайди...”

✍️ "Ватан" журналининг 2-сони нашрдан чиқди. Унда халқимиз ардоқлаган, муборак Ислом дини ривожи учун буюк ҳиссасини қўшган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақида у кишининг ўғли Исмоил Муҳаммад Содиқ билан суҳбат эълон қилинган.

☘️ “Оиламиз 1993-1994 йилларда Саудия Арабистонида, 1994-2001 йилларда Ливияда яшаган бўлса, падари бузрукворимиз бирон кун бекор ўтирмадилар, илмий-маърифий ва ижтимоий фаолиятини ўша ерда давом эттирдилар.

Бир куни қарасак, падаримиз дарахт олдида жуда ўйчан ўтирибдилар. Қаттиқ изтироб чекаётгани кўриниб турарди. Волидаларини сўнгги йўлга ўзлари кузата олмаганидан ич-ичидан қийналаётган эдилар. Кейин уйга кириб йиғлаганларида олдиларига синглим Одинахон бориб юпатмоқчи бўлди.
– Ота, йиғламанг, – деди.
Шунда отамиз:
– Қизим, бошимни силагин, сенинг қўлларинг онамнинг қўлларига ўхшайди, – дедилар.
Синглим отамизнинг бошини силар экан, қаттиқ йиғлаб юбордилар...”.
* * *
P.S.: Ҳа, биз кимлар билан замондош бўлганимизни ҳали англаб ета олганимиз йўқ. Мен бир жамоатни кўрганман – бирор жума, бирор ҳайит намози бу қадар катта бўлмаган. Кўкча намозига оқиб келаётган одамларни кўрган мутасаддилар тарихда кузатилмаган ишга жазм қилишганди: пешин намози соат 13:00 дан олдин, вақти кириши билан ўқиб юборилган ва унинг ортидан тезлик билан жаноза адо этилганди.
💥 Бу 2015 йил 10 мартда бўлган, шу куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафот этганди.

Аброр Зоҳидов
@az_sss

Читать полностью…

Abror Zohidov

💥 Ўзимиз сезмаган ютуқлар ва бугунги ушалмасдек орзулар

✨ Бир вақтлар пластик/нақд муаммоси, чегаралардаги ёпиқлик, конвертация каби мавзулар диққат марказида бўлган. Яқин 3-5 йил олдин жамиятимизни энг кўп ўйлантирган, доимий муҳокамаларга сабаб бўлган, танқидларнинг нишонига айланган мавзуларни бир эслагим келди.

🐢 Интернет тезлиги
Ўзбекистонда интернет тезлигини тошбақага қиёсламаган одам қолмаганди. Бу ҳақда шунчалик кўп гапирилардики, ҳеч қачон ечимини топмайдигандек эди. Ҳозир ҳеч ким эсламай ҳам қўйди. Нормал ишлаш ва тежамаслик оддий ҳолдек.

🌘 Тонировка
Бу қулайлик ҳам етиб бўлмас орзудек эди. Эришдик. Бугун унутдик ҳам.

🚘 ЎзАМ монополияси
Бу энг-энг-энг ва яна энг оғриқли муаммо, ўзбекнинг ҳақиқий дарди эди. Хитой омили, рақобат ўз ишини қилди. Тасаввур қилиш қийин – нари борса 1-2 йил олдин одамлар “Оникс”, “Трэкэр” деб ойналарни синдириб киришганди. Бугун бу машиналар устамасиз насияга бериляпти, омборларда тиқилиб ётибди.

✅ Албатта, бу ютуқларга эришишда сиёсий ирода билан бирга жамоатчиликнинг меҳнати, эътибори ва танқидларининг ўрни катта бўлди.

🤷🏻‍♂️ Бугун энди оммани бошқа, ҳали ечимини топмаган ва азалий муаммолар ўйлантирмоқда – элитар коррупция, газ/свет нархлари ва таъминоти, иқтисоддаги муаммолар, бюджетдаги улкан тақчиллик, шиддат билан ошиб бораётган қарзлар ва шиддат билан чўкиб бораётган сўз эркинлиги...

☘️ Буларни ҳам унутиб юборармикинмиз?

Аброр Зоҳидов
@az_sss

Читать полностью…

Abror Zohidov

Ҳаёт манзаралари

🚑 Дадамни операция қилдирганимизда палатада яна бир эркак ётганди. Мен, аям дадамга алмашиб қараймиз, у эркакни хотини парваришлайди. Палата коридорнинг бошида, эшикдан кирганда. Эшик ёнида кирди-чиқдини кузатиб бир санитарка ўтиради. Алмашиб туришади.

💥 Бир куни ҳалиги эркакнинг хотини кўчадан кириб, палатанинг ичида тўполон қилиб кетди:
– Сиз одам бўлмадингиз-бўлмадингиз! Ўлиб кетганингиз яхши, бешта болани ўйласангиз бўлмайдими? Шунча йилдан кейин ҳам...

🔥 Ҳалиги одам ўрнида туролмайди. Оғзига шланглар тиқиб ташланган. Хола тинмай жаврайди. Бир вақт аччиқ устида ўғлига телефон қилди. Яна бир тасодиф – ўғлининг исми Аброр экан:

– Аброр! Тез кел, отангни йиғиштириб ол. Менга керакмас, кетаман!

⚡️ Ҳалиги киши гапиролмайди. "Уввввв", "уввв" дейди кўзлари катта-катта бўлиб. "Кетма, мени ташлаб кетма!" дея сўзсиз ялингани шундай сезилиб туради.

🥀 Аёл “кетаман” деб бақираверади, аммо кетмайди. Эрининг оғизларидан сувлар оқиб кетади, артиб қўяди. Очилиб кетган устини ёпади. Қайта-қайта кетаман дейди, лекин палата ичида айланиб гапириб юраверади.

🤷🏻‍♂️ Ноқулай вазият. Бир вақт шоша-пиша ўғли келди. Амаллаб сўрадим:

– Адаш, ўзи нима гап?
– Бир вақтлар отамнинг иши зўр эди. Қозоғистондан юк олиб ўтарди, пули кўп бўлган. Шунда яна бир хотин олганди. Кейин у хотини билан узилишиб кетди, биз ҳам унутдик. Ўша хотин шу ерда санитарка бўлиб ишлаётган экан. Бугун эшик ёнида ўтирганига онам "Атайлаб келиб олган" деб тўполон кўтаряпти. У бечораям нима қилсин, дежурствасига келганда. Қўйинг, десам ҳам онам ҳеч тушунмаяпти. Ҳар эшик очилганда у аёлни кўриб ҳовури босилмаяпти)))

Аброр Зоҳидов
@az_sss

Читать полностью…

Abror Zohidov

⚡️“Ҳисорак” воқеаси: ахборот вакууми, тизимсизлик ва табиий ваҳима

“Ҳисорак” сув омбори билан ташвишли хабарлар шукрки тасдиғини топмади, бирор ҳудудни сув босмади, ҳеч ким жабрланмади. Аммо ҳолат бундай вазиятларда аниқ тизимнинг йўқлиги, бирор амалдор жавобгарликни зиммасига ололмаслиги ва энг муҳими – зарур ахборот танқислиги юзага келишини кўрсатди.

✍️ Келинг, хронологияга эътибор қаратамиз. “Ҳисорак” сув омбори ҳақидаги илк хабарлар 10 июнь куни соат тахминан 17.00 атрофида тарқала бошлади. Дастлаб шунчаки сув сизиб чиқаётгани ҳақидаги гап-сўзлар аста-секин кучайиб бориб, тўғон ёрилганига ва катта сув пастга қараб эниб бораётгани ҳақидаги ваҳималарга айланди.
🔥 Кўп ўтмай ўша нуқтадан олинган видеолар ҳам пешма-пеш пайдо бўлди: уларга қаралса ва маҳаллий аҳолининг реакцияси кузатилса, ўта катта ҳажмда сув отилиб чиқаётгани, бундай ҳажм олдинги йилларда кузатилмаганини англаш мумкин.
Ҳудуд аҳолисининг шошилинч ва оммавий равишда қочишига оид хабарлар тахминан 20.00 дан кейин кела бошланди.
Албатта, бундан олдин ҳам кетганлар бор эди. Аммо кўпчилик бирваракайига жўнаши илк хабарлардан бир неча соат кейин кузатилди. Яъни аҳоли дарҳол ваҳимага тушмади, сабр билан кузатиб турди. Бироқ сарлавҳадаги муаммолар аниқ бўй кўрсатди: бирор арзирли расмийнинг аниқ ахборот бермаслиги, вазиятни тушунтирмаслиги ва узуқ-юлуқ ҳамда ишончсиз хабарлар фонида одамларда туғилган саросима барибир ўз ишини қилди.

💥 Бу бежиз эмасди. Шундоқ ҳам сув балосини яхши англайдиган халқимиз яқин тарихда бу офат билан тўқнашиб улгурган, Сардоба фожиаси ҳали унут бўлмаганди. Ўзи сув омборлари биқинида доим ҳадик билан яшайдиганлар учун бундай вазиятда ҳар қандай гап асосли туйилиши табиий.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Ҳисорак” сув омборига тегишли илк расмий хабари воқеалар шамолидан тахминан 6 соат ўтиб, соат 23:25 да эълон қилинди. Унда авария ҳолати тан олинган ва сув сизиб чиқиш кузатилгани расман қайд этилган.
Эълонда вазият тўлиқ назоратда эканлиги таъкидланган бўлсада, бу акс таъсир қилди – ҳадик саросимага, оддий гап ҳам ваҳимага айланиб кетди ва олатасир қочиш бошланди. Шундан кейин яна бир соат ўтиб, Шаҳрисабз туман ҳокими ва вилоят ФВБ раҳбари видеочиқиш қилиб, барча ваҳималар асоссиз эканлигини билдиришди.

Ҳаммаси хайрли якунланган бўлса, муаммо нимада?

1. Ахборот вакууми
Расмийлар воқеа ҳақида хабар топишлари билан ҳудудга тезкор етиб борганларига шубҳа йўқ. Лекин мана шу жараёнларнинг ёритиб борилмаслиги, масалан “Ҳоким етиб борди ва мана шундай деди” каби ахборотнинг йўқлиги ваҳималар пайдо бўлишига асосий сабаб бўлди;

2. Бошқарувнинг ҳаддан зиёд марказлашуви
Бундай пайтларда раҳбарлар ҳам масъулиятни ўз зиммаларига олишни ўрганишлари лозим. Аниқки бу вазиятда ҳамма юқорининг буйруғини кутган. Якуний видео, яъни туман ҳокими ва бошқарма бошлиғининг баёноти ҳам вилоятдан келган кўрсатма асосида янграган;

3. Режалаштирилган ишлар эълон қилинмаслиги
Катта эҳтимол билан вулқондек отилаётган улкан ҳажмдаги сув бу йилги ёғин-сочинли йилнинг ҳосиласи. Яъни бундай ташламалар ҳар йили амалга оширилган, аммо сезиларли бўлмаган. Тоғдек сувнинг отилиб туриши ҳар қандай инсонда ваҳима ўйғотишини кўра билмаган мутахассислар йўқлиги аён бўлди-қолди;

4. Бундай вазиятларда аниқ қўлланма йўқлиги

Ҳатто “Сардоба” фожиасидан кейин ҳам аниқ қўлланма асосида ишланмаётгани жуда ғалати. Яъни бундай вазиятларда ким биринчи воқеа жойига етиб бориши керак? Ўрганиш бўйича тезкор комиссияга кимлар кириши, у қандай хулосалар бериши зарур? Энг муҳими – эвакуация бўйича қарор ким томонидан ва қанча вақтда чиқарилади?

Читать полностью…

Abror Zohidov

😄 Жўқ жойдан кулгу бўлганим

✍️ Бир куни ҳамкасблар учрашдик. Роса қаҳқаҳалар бўлди. Одатда бировга гап бермайман, лекин шу куни қаттиқ кулгуга қолдим.

💥 Соҳанинг казо-казолари, қадрдонлар йиғилган. Хушнуд Худойбердиев, Азиза Қурбонова, Зафар Қосим, Гулноза Ҳусанова, Сардорбек Усмоний, Мадина Нурман ва бошқалар... Асосий меҳмон бир қарич дунё гўзали – Саидабону! “Севимли”даги Жаҳонгир Олимов эриди, барака топсин.

🤝 Вилоятларга борсак Хушнудбекдан, Жаҳонгирдан дастхатлар олишарди, бирга расмга тушишарди. Ҳеч ким эътибор бермаса, “Хафа бўлманглар, ҳозир ташкиллаштирамиз” деб ҳазиллашардим ва атрофдагиларни “Буларни танимайсизалрми?” дея "қитиқлардим".

🙋‍♂️ Тошкентдаги ўтиришимизда ҳаммамиз тўплангандан кейин қоши чимирилган официант қиз кириб келди ва “Нима буюрасизлар?” деди қовоғини очмай. Қарасам, атрофда шунча юлдузлару, бу ғофил ҳеч кимни танимаяпти. Менинг яна тилим қичиди:
– Шошманг, меҳмонларга яхшилаб қаранг, кимларни танидингиз, – сўрадим.
Қиз нигоҳини ҳаммага бир-бир қадаб чиқди ва яна менга боқиб, шундай деди:
– Фақат сизни танидим.
Ҳамма “вўўўўўў” деб юборди.
– Адашмаяпсизми, мени қаердан танийсиз?
– “Қалпоқ”да чиқасизку мўйлов қўйиб!

⭕️ Энди у ердаги кулгуни тасаввур қила олмайсиз...

Аброр Зоҳидов
@az_sss

Читать полностью…

Abror Zohidov

💥 Ака, мен Аллоҳдан қўрқаман

⚡️ Кўп савдоларда бўламан. Икки тоифага ишонгим келмайди – кўп гапирганга ва ҳеч бир эҳтиёжсиз “Ака, ман Аллоҳдан қўрқаман, сизни алдамайман” деган мазмунда гап қилганга.

⭕️ Сабаб бор – шу ёшга кириб (астағфуриллоҳ) "Аллоҳдан қўрқмайман" деганни кўрмадим. Лекин суҳбатига диний безакни аёвсиз бериб, кейин лафзини арзон сотганни кўп кўрдим.

✍️ Биродар, эътиқод охиратингиз, қалбингиз, ўзингиз учун. Уни чўнтагингизга фойда ниятида йўналтирган заҳотингиз барига путур етади.

Аброр Зоҳидов
@az_sss

Читать полностью…
Подписаться на канал