ayolning_41_olami | Неотсортированное

Telegram-канал ayolning_41_olami - Sohiba Mullayeva blogi

1102

Phd in mass-media Teacher in UzJOKU Kopirayter IELTS 6.5 Dekretdagi jurnalist Ayolning 40 joni bor, men bilan esa 41-olamini kashf etish uchun kanalimda qoling! Мурожаат учун 👉 @kopiraytadmin_mullayeva

Подписаться на канал

Sohiba Mullayeva blogi

АЁЛЛАР ҲУҚУҚЛАРИ - ХУН БИЛАН ТЎЛАНГАН ҲУҚУҚЛАР !
(Тарқатинглар)

Ўзбекистонда қизлар ўғил болалар билан бирга мактабларга борадилар, ота-оналарининг дунёқарашлари илғорроқ бўлса, олий маълумотга эга бўладилар, тақдирларига қараб ишлашлари ёки уйда ўтиришлари мумкин. Улар паранжига ўранишга, эркаклардан 7 қадам орқада юришга мажбур эмаслар. Улар тошбўрон қилинмайдилар, минора тепасидан ташланмайдилар, ёввойи мушуклар билан бирга қопга қамаб ўлдирилмайдилар.

Буларнинг барчаси Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқлари анча илгарилаганлигини билдиради. Тўғри, республикадаги 200 та ҳокимдан бор йўғи тўрттаси аёл бўлсин деса иштонини бошига кийиб олиб додлайдиганлар топилади. Тўғри жамиятда қизларни эрта эрга беришни хоҳловчилар, аёл ўқиши, ишлаши керак эмас деб ҳисоблайдиганлар, ҳатто аёллар қайтадан паранжига ўранишлари, бировларга биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи хотин бўлиб, туғиш машинаси, жонсиз предмет бўлишлари керак деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор. Бу маърифат ва жоҳиллик ўртасидаги абадий кураш...


Дунёда бир нечта секталар бор. Улардан айримларида "Аёлларни бўлиб олиш ва аёлларга хоҳлаганча эгалик қилиш" ғояси асос қилиб олинган бўлади. На инсониятга, на жамиятга, на инсонларнинг ўзларига бир тийинлик фойдаси йўқ, аксинча турган битгани зарар бўлган мазкур секталарга ҳам минглаб, ҳатто миллионлаб инсонлар қўшилганлари қайд этилган. Чунки бундай секталарга қўшиладиганларнинг ҳиссиётлари шундай манипуляция қилинган-ки, уларнинг миялари фақат ўзларининг икки оёқлари ораси ҳақида ўйлайди ва кўзлари фақат жинсий эҳтиёжларни кўради. Умуман "жинсий" мавзу жуда нозик мавзу ҳисобланиб, дунёда кўплаб динлар, ташкилотлар ва мафкуравий доиралар ундан қурол сифатида фойдаланадилар.

Суриядаги "Исломий давлат" деб аталган секта вакиллари ҳам эркакларга истаганча аёллар ва қизларни ваъда қилганлиги, бутун дунёдаги руҳан ожиз қиз ва аёлларни диний алдовлар билан жалб қилиб жинсий фоҳишаларга айлантирганлиги худди шундай усуллардан бири ҳисобланади...

Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола : https://telegra.ph/Ayollar-huquqlari---xun-bilan-tolangan-huquqlar-01-31

"Уч замон" каналига ҳали обуна бўлмаганлар учун ҳавола: 👉 /channel/uchzamon

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

               
Кўрдингизми,  қайта кўришмоқ
Азобининг кўзёши тотлиғ.  
На тазарру,  на-да уришмоқ
Завқ бермайди кўнгилга ортиқ.  

Кўрдингизми,  парвоздан карахт
Бургутларнинг қисмати шундай –
Қанча баланд учганин фақат
Қулаётган вақтда тушунгай!  

Кўрдингизми,  Худо меҳрибон,
Бизга берди майин айрилиқ,  
Сиздан совиб кетмадим ҳамон,
Исботи шу –
Сўзларим илиқ...

Мендан ўтди. Иқрорман. Узр.
Билишимча, юрагингиз ғаш.  
Кўрдингизми, нақадар ҳузур
Кимнидир жим қизғониб яшаш?!

Шаҳриёр Шавкат
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​Донишманд билан қурилган биргина суҳбат бир ойлик мутолаадан афзалдир.

Хайрли кун, яхшилар!

@Ayoning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Якшанба_мутолааси

ОНАМ КИМГА КЕРАК?...

Тўйхонада келин билан куёв баҳтиёр, орзулар билан ўтиришарди. Даврада эса куёвни онаси чиқиб ўйнарди. Таниш билиш, эл-юрт, қариндошлар чиқиб куёвни онасига қистир, қистир қилар, онани бугунги тантана билан қутларди. Ҳаммани назарида турарди она. Онаҳон ярим соатларча ўйнади. Бу ҳолат келинга ёқмади шекилли секин куёвни қулоғига шивирлади. Онангизни даврадан чиқазиб юборинг, ҳали даврага чиқиб ўйнайдиган дугоналарим кўп, деди. Куёв мийиғида бир кулиб қўйди ва ўрнидан туриб даврага чиқди. Ҳамманинг ҳаёлига онасини қутлагани чиқди деган ўй-ҳаёл келди. Лекин Куёв тўғри созандаларни олдига бориб микрафонни олди, ашула тўxтади.
Куёв тўйхонага келганларга қарата, ОНАМ КИМГА КЕРАК..? деди. Тўйга келганлар куёвни бу сўзидан карахт бўлишди. Ҳаммалари бир бирига қарашар, куёв эса яна, ОНАМ КИМГА КЕРАК..? деди. Ҳамма таажжубда, куёвни бу ҳаракатини тушунишмасди. Наҳотки ўз онасини шунақа қилса, дейишарди. У ёқда эса келин мийиғида кулиб, ҳозирдан айтганимни қиляптилар, демак кейин ҳам чизиғимдан чиқмас эканлар, деб қувонарди. Куёв эса яна, ОНАМ КИМГА КЕРАК, деб учинчи марта такрорлади. Ҳамма жим қотиб қолган, куёвнинг бу ишига нимадир дейишга сўз топишолмасди. Онаизорни юзларига кўзидан чиққан ёш юмаларди. Ўғлини бу сўзи юрагига ханжардек ботарди. Шунда куёв, ОНАМ МЕНГА КЕРАК, - деди ҳамда қўлидаги никоҳ узукни ерга отди ва келинга қараб, УЧ ТАЛОҚСАН, деб онасини даврадан олиб чиқиб кетди.
Атрофдагилар ва келинни яқинлари нима бўлганини тушунмасдилар. Келин тамон куёвни ёқасидан олди, шунда,ТЎХТАНГЛАР, деб келинни дадаси келди. Куёв қайнотасига ҳаммасини айтди. Қайнотаси бироз ўйланиб, КУЁВ, СИЗДЕК ЙИГИТГА ҚИЗИМНИ БЕРГАНИМ УЧУН ЎЗИМДАН ФАҲРЛАНАМАН, лекин ШУНДАЙ ҚИЗ ЎСТИРИБ, ТАРБИЯ БЕРГАНИМ УЧУН ЎЗИМДАН НАФРАТЛАНАМАН, - деди ва даврадан чиқиб кетди...


@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Якшанба_мутолааси

ИБРАТЛИ ХИКОЯ

​Камбағал эканлиги кўринишидан тайин бўлган киши кўрпа — тўшак сотиладиган дўконга келди. Сотувчидан оиласи учун зарур бўлган энг арзон кўрпаларни сўради. У 6 та кўрпа олиши, ёнида 100 риёли бор эди. Дўкондор:

— Менда, Чинда ишлаб чиқарилганлари бор. Яхши иситади. Унинг донаси 20 риёлдан. Агар 5 та олсангиз 6 чисини текинга бераман, — деди.

Фақир киши 6 чисини ҳадиядек олаётганига жуда хурсанд бўлди. Кўрпаларни олиб кетаркан, Аллоҳ ўнглагани учун кўзларидан қувонч ёшлари тўкиларди. У узоқлашиб бўлгандан кейин, воқеа гувоҳи бўлган дўкондорнинг дўсти сўради:

— Бу ўша сиз энг яхши, энг қиммат, деб ўтган ҳафта 350 риёлдан менга сотган кўрпалардан эмасми? деди.

— Аллоҳга қасам, азиз дўстим, худди ўшандан. Мен сизга унинг устига қўймасдан ўз нархига сотгандим, — деди, савдогар.

— Унда нимага бу кишига бу нархда сотдингиз? — деб сўради.

— Мен Роббим билан савдолашдим, дўстим. Унинг ризосини истаб, мискин киши ва оиласи, қаттиқ совуқ келиши кутилаётган қишда шунга муҳтож бўлишини билганим учун шундай қилдим. Шояд шу билан Роббим мени жаҳаннам иссиғидан асраса. Агар у кишининг иззат нафсига тегмаса, бекорга бериб юборардим, -деди.

Умму Абдуллоҳ таржимаси

Хулоса ўрнида қуйидаги оятларда келган Аллоҳнинг ваъдалари етарлидир.
«Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи зотдир. Аллоҳнинг йўлида молларини сарфлаб, сўнгра сарфлари кетидан миннат қилмай ва озор бермайдиганларнинг ажрлари Роббилари ҳузуридадир. Уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар.

(Бақара: 261,262 оятлар)
(«Тафсири Ҳилол»)

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​Хеч нарса бермасдан туриб олишга уринган инсон, кўп холларда, табиатда — ўғри ёки браконьерга, жамиятда эса порахўрга айланади.

Хайрли кун, яхшилар!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Диний_билим

«Аёл киши эрининг уйида раҳбардир ва у ўз қўл остидагидан сўралур»

Исломда оила бекалиги буюк шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Оиланинг бекаси бўлганидан кейин, унинг ички ишларининг ҳаммаси ўша беканинг қўлида, ихтиёрида бўлади. Оиланинг иқтисоди беканинг тежамкорлигига, ўзига ишониб топширилган тирикчилик воситаларига хиёнат қилмаслигига ва исроф қилмаслигига боғлиқ бўлади.

Энг улкан масъулиятлардан бири эса, фарзандни туғиб, чиройли боқиш, етук инсон қилиб тарбиялашдир. Бу масъулиятни муслима аёллар доимо шараф билан адо этиб келганлар. Хулоса қилиб айтилганда, муслима аёлнинг оиладаги масъулияти беқиёсдир. Эрнинг ишлари муваффақиятли бўлишида аёлнинг тутадиган ўрнини ҳеч ким инкор қила олмайди.

«Эрни эр қиладиган ҳам хотин, ер қиладиган ҳам хотин» деб бежиз айтилмаган. Гап ҳар бир муслима аёл ўз масъулиятини тўла тушуниб етишида қолган, холос.

✍️ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
("Бахтиёр оила" китобидан)

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​Она, мени ўғил қилиб туғсанг бўларкан,
Уй томин бошқатдан ёпиб берардим.
Ишлаб, давлат топиб, ҳеч ким киймаган,
Асл матолардан топиб берадим.

Қиз бола бировнинг ҳасми, палаҳмон,
Узоқ-узоқларга отилиб кетдим.
Ваъда этилгани ўша бир ҳирмон,
Сариқ чақаларга сотилиб кетдим.

Қара, қолиб кетди қарзлар узилмай,
Сен йўқ остонани ялаб -юлқадим.
Сени соғинсам ҳам қучиб суёлмай,
Кимни "онажон" деб тинмай алқадим.

Она,мени ўғил қилиб туғсанг бўларкан,
Умрим ўтмасмиди етти букилиб.
Менга деб бармоғинг тешилиб тиккан,
Естуқ жилдларига кетдим тӳкилиб.

Қизинг қисматидан куйиб кетмасдинг,
Эзилиб кетмасдинг мендан минг чандон.
Етмишга букилиб кетмасди қаддинг,
Негаям қиз қилиб туғдинг онажон!

Кечир, кечиролсанг, мендан рози бўл,
Сўлитган мен бўлдим гулдек юзингни!
Оҳ, Она, шундаям дуо қиласан,
Фақат қизларини ўйлар қизингни!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

#iqtibos #munosabatlar

Аёлни сизнинг кимлигингиз эмас, балки сиз учун ким эканлиги кўпроқ қизиқтиради.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

#гузал тарона

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

Ишончли ва содиқ эркак аёл учун тақдирнинг энг яхши туҳфасидир!

Хайрли кун, яхшилар!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Эркакларни_ қандайсевишкерак?

Уни оламнинг марказига қўйманг, ўзингиз ҳам унинг учун оламнинг маркази бўлишга интилманг!

✔️ Орамизда эрига ҳаддан ортиқ ўзида бахшида қилиб юборадиган аёллар талайгина. Шунча меҳр бергач, кутганича эътибор ололмасдан ўзини ўзи еб, йўқ жойдан муаммолар чиқариб юришади.

🔸 Ҳа, айланайлар, шундай. Бўлар-бўлмас эътибор билан унинг жонига тегманг, ниманидир (олайлик, илк учрашган санангиз ёки янги уйга кўчиб ўтган кунингиз)ни унутгани учун ундан хафа бўлманг.

🔹 Унинг ҳам, сизнинг ҳам ўзига хос ташвишларингиз, ўз дунёнгиз бор. «Ҳаётимни сизга бағишладим», деб бечорани безор қилманг. Шунчаки, ёнида яшанг, унга бахт ато қилинг, ўзингиз ҳам бахтли бўлишни эпланг.

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Руҳият

Аёл нега рашк қилади?

Баъзи аёллар эрини ҳар ким ва ҳар нарсадан қизғонаверади. Ёки унаштирилган жуфтликларда ҳам шу ҳолат кузатилади. Ҳали тўйи бўлмасидан рашк билан боғлиқ жанжаллар бўлиб туради.

🔹 Албатта! Оилада рашк бўлгани яхши, фақат меъёрида бўлса тузук. Шу туфайли низолар келиб чиқаётган бўлса, албатта унинг сабабларини ўрганиб чиқиш керак бўлади.

🔸 Рашк нимадан келиб чиқади? Меҳр-эътибор етишмаслиги ва инсоннинг ўзига ишончи йўқлигидан. Эр агар аёлига етарлича меҳр бера олмаётган бўлса, аёл рашк қилади.

✔️ Унда: “Менга тегишли бўлган меҳр кимгадир кетиб қоляпти”, деган тушунча пайдо бўлади. Бунда нафақат аёлнинг балки эркакнинг ҳам айби бор. У аёлига етарлича эътибор кўрсатмаяпти.

Эътибор деб кўпчилик эркаклар аёлга нимадир олиб беришни тушунишади. Аммо уни меҳр билан бирга бермаса, аёл буни ҳам сезади.

🔹 Уй бекаларига рашк яна қачон пайдо бўлади? Ўзидан қониқмаганда. Ўзини бошқа аёллар олдида паст сездими, тамом, у рашк қилишни бошлайди. Инсон ҳар доим ўзига юқори баҳо бериши керак.

🔸 Бошқа аёллар уни енгиб қўйишидан қўрқиб яшаш ҳам кучли рашкка сабаб бўлади. Шунинг учун аёллар беъмани хаёлларга берилиб, ўзларини сиқмасликларини, ундан кўра ташқи кўринишларига алоҳида эътибор бериб, турмуш ўртоғи ишдан келганда уни уйда худди бирор байрамни кутиб олаётгандек қарши олишга одатланмоқлари керак.

Нима дедингиз?

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Мунозарали_мавзу

Ғалати туюлса-да, жамиятимизни асосан шу савол-жавоб бошқаради. Эркак кишининг имтиёзи жуда кўп: кеч қолиши (умуман келмаслиги ҳам), истаганини қилиши, турмуш ўртоғини ўзи истаб танлаши ва ҳоказоларни бемалол қилиши мумкин. Бу имтиёзлар унга болаликдан ота-онаси, қариндош-уруғлари, умуман, жамият томонидан тақдим этиб борилади.

🥀 Аёл эса оиласи чизиб берган чизиқда юришга мойил қилиб тарбияланади. Ўша чизиқдан четга чиқиш аёл обрўсига путур етказади, у ҳақда турли фикрлар (асосан, ёмон) туғилишига сабаб бўлади.

😢 Ижтимоий, иқтисодий, маиший, маънавий яъни, ҳаётнинг деярли барча соҳаларида намоён бу ҳол бот-бот «Нега эркакларга мумкину менга мумкин эмас, уларнинг шохи борми?» деган саволни туғдиради. Баъзи аёллар шу кайфиятдан туғилган аламзадалик билан оила бузилишигача олиб келадиган ишларга қўл уриб қўйиши мумкин.

🔹 Шунинг учун бу масалада қизиққонлик ва жаҳл билан эмас, балки ақл билан иш кўрган маъқул. Сабаби, жаҳл келганда ақл кетишини яхши биласиз.

🔸 Тўғри, Аллоҳ наздида барча баробар. Аммо бу баробарлик иймон келтириш, фарзларга амал қилиш, ютуққа қувониб кетмаслик, ғамдан тушкунликка тушмаслик кабиларга оиддир.

Эркак ва аёл тенглиги масаласининг кўндаланг қўйилишига сабаб бўладиган асосий ҳолат хиёнат бобида эса баробарлик ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас.

🌹 Cиз ўз ўрнингиз ва қадрингизни гўзал ахлоқингиз, мустаҳкам иймонингиз ҳамда билим-салоҳиятингиз билан билдиринг! Ана шунда ҳаммаси жойида бўлади, нима дедингиз?

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Эркакларни_ қандайсевишкерак?

Мақтанг!

Бирор пост изоҳларида бир ҳолатни кўп кузатаман: баъзи аёллар эрини бор вужуди ва бор кучи билан ёмонлайди.

❓ Шундай аёлларга бир савол бермоқчиман: Агар мақтовга арзирли жиҳатлари бўлмаса, ҳеч бир иши кўнглингизга ўтиришмаса, нима учун унга турмушга чиққансиз?

Бирор фазилати бордирки, ёқтиргансиз, севгансиз. Ўша жиҳатларини ёдда тутинг. Турмуш ўртоғингиз учун талабчан бошлиқ, маслаҳатгўй она ёки инжиқ қиз ролига кирманг. Шунчаки, унга ғамхўрлик қилинг-у, аммо буни жуда бўрттириб юборманг.

✅ Муҳими, эрингизни мақтаб туринг. Йўқ эмас, бор сифатларини айтиб, самимий равишда. Яхшилаб қаранг, унда бундай жиҳатлар, албатта, топилади. Чунки идеал инсон бўлмаганидек, юз фоиз ёмон одам ҳам мавжуд эмас.

👆 Кўпчилик аёллар мақтов одамни бузади, деган нотўғри қараш билан турмуш ўртоқларидан ширин сўзларини қизғанишади. Кап-катта, эси жойида одамни меъёрдаги мақтов билан бузиб бўлмайди. Мақташ, бу тилёғламалик қилиш эмас, унда яхши фазилатларни кўриш истагидир.

❗️ Унутманг! Сиз мақтамасангиз, бошқалар бу ишни амалга оширади. Мақтов эшитиш эҳтиёжи эса ҳамма одамда мавжуд.

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

#Руҳият

Чиройли ва ўзига эътибор билан қараб юрган аёллар касалликка камроқ чалиниб, кучли соғлик эгаси бўлишади.

Гўзаллик бу — одамларга ёқиш хоҳиши билан боғлиқ. Аммо бу хохиш қаердан пайдо бўлади? Аёлларда бу хоҳиш табиатдан сингдирилган: эркакни ўзига жалб қилишидан мақсад наслни давом эттириш. Шуни такидлаймизки, ўзига қараб чиройли бўлиб юрадиган аёллар соғлигига ҳам худди шундай этибор қаратишаркан!

Шундай экан азиз аёллар, соғом бўлай десангиз, гўзал бўлишга интилинг! Ана шунда ҳам ёрингизга ёқасиз, ҳам соғлом юрасиз!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

Вақт ўтган сари улғаётганингдан, инсонлар сенга алоҳида шахс сифатида муносабатда бўлаётганидан мамнун бўласан. Аммо вақт ўтган сари қариб бораётганингни ўйлаш бу - даҳшатли. Қариликдан қўрқиш ҳиси нафақат аёлларга, балки эркакларга ҳам хос. Кўзингдан нур, белингдан қувват кетиши, олдингидай қошиқ-санчиқини эркин ушлай олмаслигингни тасаввур қилиш сен учун қўрқинчли бўлиши мумкин. “Лекин бирор-бир янги нарсани ўрганаётганингда қариш унчалик азобли туюлмайди”, - дейди япон ёзувчиси Харуки Мураками. Сен учун қайсидир маънода ёқимсиз ёки қўрқинчли бўлган келажак билан вақтлар ўтиб юзлашасан. Шундай экан ҳозирги кучинг, салоҳиятингдан максимал даражада фойдаланиб қол. Ҳеч қачон ҳозиргидан ёшроқ, кучлироқ, келишган ёки гўзалроқ бўлмайсан. Бу боис бугун янги билимларни ўзлаштир, нимадир ўрган, қўлингдан келса янгилик ярат. Фойдали ёки муваффақиятли иш билан машғул бўл. Зеро қариликда ортга қараган чоғингда юзингда афсус-надомат эмас, майин табассум бўлсин.


@allaevuzb

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Якшанба_мутолааси

"Ойижон, мен сизни яхши кўраман!"

Она кеча олиб келган лаббўёғини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги лаббўёқнинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади. "Қаэрга суркадинг буни?" деган саволига «деворга» деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди лаббўёғингизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга беланган оппоқ қўл бир паста лаббўёқдек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди.

Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "Ойижон, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман – Севаман" деган ёзув бор эди. Фломастер билан лаббўёқни фарқига бормаган қизча она лаббўёғини бўёққалам деб ўйлаб, онага бўлган муҳаббатини деворга ёзиш билан изҳор қилган экан. Она эса бундан бехабар. Шунда игна санчган пайтда қиз қўлидан сизган қон каби она кўзидан ёш сизиб чиқди. Чарчоқни унутиб, тезда қизининг хонасига шошди. Бечора қиз юмшоқ каравотига кўтарилишга ҳам кучи этмай ерда ухлаб ётарди. Она қўли бинт билан чандилган қизига қараб ҳўнграб юборди.

Эртасига эрталаб қизи ўқийдиган мактабга борди. Қиз бетоблиги учун мактабга келолмаслигини муаллимга билдириб қўймоқчи эди. Қизи ўқийдиган синф эшигини аста қоқди. Киришга изн бўлгач, ичкарига кирди. Синф ўқувчиларга тўлган. Фақат биринчи партада ўтирадиган қизининг ўрни бўш, холос. Она доскага қаради. Доскага ката ҳарфлар билан "ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман" деган ёзув ёзилган эди.

– Келинг, марҳамат. Раънохон қани? – деди муаллим.

– Бироз тоби қочган эди, шунга келолмади.

– Шамолладими?

Нима деб жавоб беришга ўйланиб қолган она:

– Ҳа, шша-мол-лаб қолди, – деди дудуқланиб.

– Терлаб турган бола совуқ сув ichgandirda...

– Shunday... – деди юзи қизарган она.

– Кечаги дарсда "онани яхши кўриш" мавзусида сўзлашган эдик. Ўқувчиларга уй вазифаси топшириб, ҳар бир бола уйга бориб онасига "мен сизни яхши кўраман" деб оғзаки ва ёзма равишда баён қилсин, деган эдик. Қизингиз Раъно вазифасини бажардими?

Она жавоб бериш ўрнига юзини ерга қаратди. Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб:

– Ҳа, бажарди, – деди.

– Мен унга ишонаман. Қизингиз ажойиб қиз. Вазифаларни мен ўйлагандан кўра аъло даражада бажаради. Катталар калласига келмаган ажойиб фикрларни ўртага tashlaydi...

– Қизимнинг партасига ўтирсам майлими?

– Бемалол.

У қиз ўрнига ўтириб дарсни тинглай бошлади. Тасодифан қўли парта остидаги қоғозларга тегиб кетди. Қоғозлардан бирини олиб ўқиди. Унда "Азиз муаллим, мен онажонимни сиз айтмасингиздан олдин ҳам жуда-жуда яхши кўраман", дейилган эди. Қизининг хатини таниган она бошини янада қўйи эгди. Унсиз йиғлай бошлади.

Қилмишига пушаймон бўлди....!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Якшанба_мутолааси

Атиргул

Бир йигит гулзорга кирибди. Гулларнинг ичини оралаб, энг чиройли атиргул олдида тўхтабди. Бахмалдек товланиб, кулиб турган атиргулни аста хидлабди. Хидидан боши айланиб, сархуш бўлаёзибди. Уни новдасини аста сийпалаб, узмоқчилигини айтибди.
- Мени узма, мен бу гулзорнинг энг гултожисиман. Қанча дилларни яйратишим, кўзларни қувнатишиб керак - дебди.
-Ёрим мендан аразлаган, сени кўрса, балки кўнгли юмшармикин, - дебди йигит.
–Эрта кел, - дебди атиргул.
Йигит эртасига келибди. Атиргулни узмоққа шайланибди. Атиргул кечагидек кулиб, жилмайиб рози бўлибди. Гулзордаги барча гуллар чайқалиб, оҳ-ваҳ тортиб юборишибди. Йигит узаётган пайт Атиргул уни тўхтатибди;
-Менга ваъда бер, кейин мени авайлайсанми, чунки мен узоқ яшай олмайман.
Йигит ваъда бериб, гулни охиста узиб олибди. Гулзорда хайрлашув оғир бўлибди. Қанча гуллар бағри тиғланиб, барглари ерга тўкилибди. Бошларини ерга хам қилиб йиғлаб олишибди. Шунда ҳам атиргул жилмайганча ифорини таратиб, гулзорни тарк этибди. Йигит уни чиройли гулдонга сув солиб, севгилисини хонасига қўйибди. Қиз атиргулга қарамабди. Атиргул ширин исларини хонага таратибди, секин қўшиқ куйлабди. Қизни димоғига атиргул иси урилибди. Атиргул кулиб туриб, қизни ўзига чорлабди.
Қиз гулга маҳлиё бўлиб, уни қўллари билан сийпаб, аста ўпиб қўйибди. Қиз ҳар гал атиргулни кўрганда меҳри тобланиб, уни силаб нозик қўллари билан сийпаб қўяр, атиргул эса қувонганидан бор вужуди билан ифорини таратар экан.
Қиз шундай чиройли атиргул олиб келган севгилисидан миннатдор бўлиб, уни кечирибди. Улар яна олдингидек, иноқ бўлишибди.
Атиргул эса умри тугаб сўла бошлабди. Кундан кун барглар қовжираб тўкила бошлабди. Бундан йигит билан қиз қаттиқ қайғуришибди. Қанчалик мехр кўрсатишмасин вақт ўз хукмини ўтказибди.
“Мен ўз вазифамни бажардим. Сизлар бахтли бўлинглар”-дебди атиргул. Қиз уни, жонсиз атиргулни ташлаб юбормай, уни авайлаб китобини орасига солиб қўйибди.
Ҳаётда ҳам шундай. Айримлар ўз ҳаётини ўйламай, ўзгалар ҳақида қайғуришади, уларга бор мехр муҳаббатларини бахшида этишади.
Сиз ҳам шундай атиргулга ўхшай оласизми?

Ҳилола Иброҳимова

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

ЎРДАК ШИКОЯТ ҚИЛАДИ, БУРГУТ САМОДАН АЙЛАНАДИ
У айтади:
“Аэропортдан меҳмонхонага бормоқчи бўлиб таксиларнинг олдига келдим. Насибам ўша ерда турган жуда ҳам тоза автомобил бўлди. Унинг ҳайдовчиси ҳам жуда чиройли ва покиза кийинган эди.
Ҳайдовчи машинасидан тушиб менга орқа ўриндиқнинг эшигини очди. Мени ўтиришга таклиф қилиб қўлимга карточка тутқазиб деди: “Исмим Аҳмад. Бугун мен сизнинг ҳайдовчингизман. Юкларингизни юкхонага қўйгунимга қадар мана бу карточкадан мен кўрсатадиган хизматлар билан танишиб чиқинг”.
Мен карточкани ўқий бошладим: “Аллоҳ вақтингизни саодатли қилсин! Менинг вазифам сизни имкони борича кўзлаган манзилингизга тез ва эсон-омон, зарар етказмасдан, роҳат берувчи ва муҳаббатга тўла ҳаво биланн етказишдир...”.
Аҳмад ўриндиққа яхши ўрнашиб олгач, машина кўзгусидан менга табассум ила боқиб сўради:
-Қаҳвага хоҳишингиз қалай? Менда оддий ва кофеинсиз қаҳва бор!
Мен ҳазиллашиб дедим:
-Раҳмат! Мен совуқ ичимликларни яхши кўраман.
У деди:
-Менда оддий газли ичимлик ҳам бор. Истасангиз шакарсиз апельсин шарбати ҳам бор.
Мен:
-Унда апельсин шарбати бўлақолсин.
Аҳмад менга апельсин шарбатини узатар экан “бисмиллаҳ”, деди. Сўнгра машинини ҳайдаб туриб деди:
-Қирқ дақиқа вақтимиз бор экан. Истасангиз мана бу радиостанцияларнинг рўйхати. Истаганингизни танлашингиз мумкин. Ёки йўлдаги кўрган нарсаларингиз ҳақида маълумот беришим ҳам мумкин. Хоҳласангиз сизни хаёлларингиз билан ёлғиз қўяман. Агар ўқишни истасангиз эрталабки газеталар ва ҳафталик журнал ҳам бор!
Мен ундан сўрадим:
-Сайидим Аҳмад! Барча йўловчиларга доимо шундай хизмат қиласизми?
Аҳмад деди:
-Афсуски, буни фақатгина икки йил олдин бошладим. Олдинлари қолган ҳайдовчилардан фарқ қилмас эдим. Аксар ҳайдовчиларнинг машиналари ювилмаган, кўринишлари бир аҳволда бўлар, улар фақат шикоят қилишар эди. “Танлаш кучи” номли ажойиб фикр ҳақида эшитиб қолдим ва ўзимни ўзгартиришга қарор қилдим. Унда “Ўрдак ёки бургут бўлиш ихтиёри ўзингда”, дейилган эди. Ўрдак ўзининг ночорлигидан шикоят қилар экан. Бургут эса хурсанд бўлиб қанот қоқар, самони айланар экан. Мен секин-секин ўзимни ўзгартиришга қарор қилдим. Кўрганингиздек, мана шу даражага етиб келдим. Ўзим саодатни ҳис қиламан. Мижозларимга ҳам саодат улашаман. Бу йил киримим ҳам тўрт баробар кўпайди. Мижозларим кўп. Улар мен билан боғланиб манзилларига элтиб қўйишимни илтимос қилишади. Мен лаббай дейман".

Ўрдак бўлишдан тўхтанг. Шикоятни йиғиштиринг. Бургут каби ҳаётни бошланг. Барчанинг устидан парвоз қилинг. Бунга бирдан эришиб бўлмайди. Биринчи қадамни ташланг. Сўнгра унга иккинчисини уланг. Бир қадам...бир қадам. Ҳафтада бир қадам бўлса ҳам майли. Иншааллоҳ тезда Аллоҳнинг изни билан нима бўлишини кўрасиз.
Ёдингизда тутинг: “Албатта, токи бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмайди!”.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Ҳаётий_воқеа

Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар.

Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди.

— Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан.

— У кун бўйи банд бўлади, – деди котиба аччиқланиб.

— Майли, биз кутамиз, — жавоб қилди аёл.

Котиба уларни тўрт соатча ёлғиз қолдирди. У эр-хотиннинг тоқати тоқ бўлиб қайтиб кетишларини истарди. Йўқ, улар кетишмади. Котибанинг эса жаҳли чиқди. Аҳмоқона иш деб билса-да, ректорни безовта қилишга қарор қилди.

— Эҳтимол, сиз бир неча дақиқа улар билан кўришсангиз, балки қайтиб кетишар, — деди у ректорга.

Ректор чуқур хўрсинди ва рози бўлганлигининг аломати сифатида бошини қимирлатиб қўйди. Муҳим шахс бўлганлиги сабабли унда ҳар ким билан ҳам узоқ суҳбатлашиш учун вақт топилмас эди. У қабулхонасининг кўркини бузаётган рангпар либос ва йигирилган костюмдан ижирғанди.

Ректор кескин юзланди ва савлат билан эр-хотин томон қадам ташлаб, уларнинг ёнига келди.

— Бизнинг Гарвардда биринчи курсда ўқийдиган ўғлимиз бор эди. У Гарвардни севарди. Бу ерда бахтиёр эди. Лекин, бир йил олдин у тасодифан ўлдирилди. Мен ва эрим унинг хотирасига кампуснинг бирор ерида ёдгорлик барпо этмоқчимиз, — деди аёл.

— Мадам, — деди ректор қўрс оҳангда, — Биз Гарвардда ўқиб, вафот этган ҳар бир киши учун ҳайкал қўя олмаймиз. Агар шундай қилганимизда, бу ер қабристонга ўхшаб қолган бўлар эди.

— Оҳ, йўқ, — деди аёл ва тезда тушунтирди, – Биз ҳайкал қўймоқчи эмасмиз. Биз Гарвард учун янги бино қуриб бермоқчи эдик.

Ректорнинг энсаси қота бошлади. У яна ўша рангпар аёллар либоси ва афтода костюмга назар солди ва хитоб қилди:

— Бино?! Биласизми ўзи бино қуриш учун қанча керак? Гарварддаги биноларимиз етти ярим миллион доллардан ортиқроқ туради!

Аёл бир муддат сукут сақлади. Ректорнинг юзида мамнуният аломатлари балқиди. Эҳтимол, энди улардан қутулар. Шунда аёл эрига юзланди ва секингина деди:

— Университет қуриш учун бор йўғи шунча пул кифоями? Унда нега ўз университетимизни қура қолмаймиз?

Эри бошини силкитди.

Ректорнинг афти хижолатдан суллайиб қолди. Мистер ҳамда Миссис Лиланд Стэнфорд ўринларидан туришди ва чиқиб кетишди. Улар Пало Алтога, Калифорнияга сафар уюштирдилар ва ўша ерда Гарвард қадрига етмаган ўғиллари учун ёдгорлик ўлароқ янги илм даргоҳи — Стэнфорд университетига асос солдилар.

Муслим Бухорий таржимаси

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​Таниқлиг-у шарафинг отангдандир, меҳрибонлик, мушфиқлик онангдандир.

✍️ Маҳмуд аз-Замахшарий

Хайрли кун, яхшилар! Жума айёмида яқинларимизни йўқлашни унутмайлик!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​Одамзот нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра шолғом экса, қозонига тушади-ку...🥘

Одамзот нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку...👨‍🍳

Одамзот нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку...⭐️

Одамзот нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи «ичидан тўқиб чиқаргани»ни билади-ку...😥

Одамзот нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирса-ю, тўсатдан болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади...Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку!🤴

Одамзот нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?👼

Одамзот нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳум уларни кўрмайди-ку...🧎

Гап шундаки, Одамзотни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи — "ИНСОНИЯТ".👨‍👩‍👧‍👦

Ўткир Ҳошимов

Хайрли кун, яхшилар
!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​Ҳаётда йўқотганларимизнинг ҳаммаси ютқизиқ эмас.
Қадрингни билмагандан қутилиш.. бу янги ҳаётдир.
Айман Ягҳий

Хайрли кун, яхшилар!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Руҳият

Аёл ва эркакнинг дам олишида, бўш вақтларини ўтказишида ҳам ўзига хосликлар мавжудлигини биламиз.

🔹 Уларнинг дам олишларини олайлик. Эркак хордиқ олаётган пайтда ташқи дунёдан бутунлай узилиб қолади, аёл эса ҳатто тушида ҳам эшитади.

✔️ Дам олаётган эркак миясининг фаоллиги 70 фоизга пасайиб кетади. Хотин киши ҳордиқ чиқараётганда эса, унинг ақлий фаоллиги 10 фоизга камаяди, холос. Шу туфайли қўшниникида сўри ғирчилласа, эркакнинг хурраги унга ҳамоҳанг янграйверади, бироқ бу “шовқин” аёлни бемалол ақлдан оздириши ҳам мумкин.

🔸 Аёл сасни, товушни аниқ эшитади ва уларнинг қайси томондан келганини тўғри топади. У гўдагининг йиғисини эшитса дарров уйғониб кетади, эркак эса хуррак отиб ухлайверади.

Юқоридаги маълумотлар олимларнинг тадқиқот натижалари холос. Бизларнинг қандай эканлигимизни, сурату сийратдаги фарқларимизни Аллоҳ таолонинг Ўзи яратган ва Ўзи билгувчироқдир.

Нима дедингиз?

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Кун ҳикмати

🔹 Ёқтириш ва севгини ўртасида кичкина фарқ бор.
Ёқтириш - «Xавотир олма, ўзингни эҳтиёт қил».
Севги -"Xавотир олма, мен сени эҳтиёт қиламан!".

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​Ишқ ҳаётнинг моҳияти ва мақсадидир.

©Элиф Шафақ

Хайрли кун, яхшилар!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

ҚОРА ВА ОҚ

Оқаверсин, майли, дарёлар,
Мойчечаклар гулласин қийғос.
Ерга қадар эгилсин ўрмон –
Энди менга бари бир, инон,
Мен учун оқ қародир энди,
Ахир менмас, бегона аёл
Сайр этади маъшуқам билан.

***

Мен сенинг боғингда кўкариб ундим,
Чанқаб ёмғирларни ичдим мен, эй, ёр,
Саратон офтобин шимириб қондим
Ва гулладим – энди сени кутгум зор.

Эдит Сёдергран (швед шоираси),
Хуршид Даврон таржималари
@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​Ҳаёт йўлингиз нурафшон бўлишини истасангиз, инсонлар қалбига зиё улашишга ҳаракат қилинг!

Хайрли кун, яхшилар!

@Ayolning_41_olami

Читать полностью…

Sohiba Mullayeva blogi

​​#Аёлларни_қандай_севиш_керак?

Қарорни сиз қабул қилинг!

Эркак киши аниқ-равшан фикрлайди, масъулиятни зиммасига ола билади, журъатли ва иродали.

🤦🏻‍♀️ Аёллар эса туйғулар таъсирида хаёлларининг минг кўчасига кириб чиқади. Шу боис тез қарор қабул қилишга қийналамиз.

Биз то ҳамма нарсани ипидан-игнасигача ўйлаб чиққунимизча эркакларимиз бир қарорга келади-қўяди!

💪 Албатта, унинг қарори муҳокама қилинмайди, айтдими, тамом, бажарилади дегани эмас бу. Шунчаки, аёллар узоқ ўйланиб, чўзилиб ўтирадиган эркакларни ёқтиришмайди. Энг қизиғи ҳам шунда: аёл ўзи кўп ўйланиб, иккиланиб юрса-да, дангал эркакларни кўпроқ қадрлайди! 🙃

😎 Шундай экан, азиз эр-йигитларимизга аёлига қулоқ тутишни, масалаҳатлашишни, лекин сўнггида қарорни ўзи қабул қилишини маслаҳат берамиз. Унутманг, аёллардан зўр-зўр маслаҳат ва фикрлар чиқади!

Читать полностью…
Подписаться на канал