beshinchitomon | Неотсортированное

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2654

Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1

Подписаться на канал

Байрам АЛИ

#xayrlikech #retro

📹 Тошпулат Маткаримов - Оқ тулпорим бор эди

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Одамларни чарчатган ҳаёт эмас, балки, ҳаёт саҳнасида ўйнаётган ролларидир.

© Уильям Шекспир

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#9_май_хотира_ва_қадрлаш_куни

«Абдумурод аканинг уйимизга қандай кириб келишлари ҳам охирги пайтда тез-тез кўз олдимдан ўтаётир. Мен ҳар қанча қувониб кутиб олмай, у киши дарвоза қоқиб келганидан хижолат тортаётганга ўхшар, худди келишига бирор баҳона шартдек, қўлтиғига талабалик даврида йиққан китобларидан икки-учтасини қистириб оларди. Ана, у киши олиб келган “Фауст”, “Уруш ва тинчлик”, “Телба”, “Абадият қонуни” каби ўнлаб дурдона китоблар халиям кутубхонамни безаб турибди...»

Байрам АЛИ.
ДАРАХТ, МЕНГА ЯШАШНИ ЎРГАТ...
эссе

https://telegra.ph/DARAHT-MENGA-YASHASHNI-%D0%8ERGAT-05-08

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​​​#muborak_kun

​​"9 май – Хотира ва қадрлаш куни" қутлуғ бўлсин!

«Беш яшар вақтимдаги бир хотира кўнглимга муҳрланиб қолган. Ўшанда онамнинг онаси – Улдон момом билан қишлоғимиздаги қабристон ёнидан ўтаётган эдик. Уч яшар синглимни елкасида кўтариб, мени эргаштириб бораётган момом бир жойда тўхтаб, синглимни ерга туширди-да, қўлимиздан ушлаб қабристон томонга қараб қичқирди: “Ойсут опа! Ойсут опа! Мана, набираларингиз Эшқобил, Хосият. Набираларингиз катта бўлаяпти. Қаранг уларга, соғ-саломат, ўйнаб-кулиб юришибди. Ойсут опа, буларни дуо қилингизлар!”. Улдон момом чақираётган Ойсут момом отамнинг раҳматлик онаси эди.
Бу манзарани эсласам, кўзим ёшга тўлади. Дунёнинг қайсидир манзилида 100 қаватли бинонинг тўқсонинчи қаватида компьютер тўппончасини ўйнаб, инсоннинг беғубор туйғулари ва ҳаяжонлари устидан мийиғида кулиб ўтирган одамга бу ҳолат ниҳоятда соддалик, ҳатто гўллик бўлиб туюлар... Лекин мен бу ҳолатда инсон қалби моҳиятини, инсон хотирасининг ёруғ изтиробларини кўраман. Бунда катта руҳий мароқ бор эканлигини биламан...»

Эшқобил ШУКУР

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #tabassum

«Сиз ёққансиз менга ҳамиша»

Қўшни аёл қўли гул чевар. Баъзан куйлак, шим тиктириб тураман. Кеча кечқурун телефонига шу икки смсни жўнатдим:
"Менга ёқасиз"
"Яктак тикиб беринг".

Бир оздан кейин жавоб қайтди:
"Сизам менга ёқасиз"
"Рости, анчадан бери айтаолмай юрувдим..."

Мен, мен, мен... Ахир кийим ҳақида гапирган эдим...

✍️ "Қишлоқлик ўқитувчи" фесбук саҳифасидан.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Аёлларнинг энг катта хатоси шундаки, улар ўзларининг севгиси инсонни ўзгартиради деб ишонишади ва кўпинча худбин эркакларга боғланиб қолишади.

© Рабиндранат Тагор

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Шернинг кун бўйи яшаш учун қанчалар курашганини кузатсангиз, кун охирига бориб унинг бир охуни тутиб ейиши сизни хурсанд қилади. Агар охунинг кун бўйи яшаш учун қандай курашишларини кўрсангиз, кун охирида унинг шер тарафидан тутиб ейилиши сизда ғазаб ўйғотади. Яъни, инсонда воқеани қайси нўқтадан кузатишига кўра икки хил ҳукм чиқади. Демак, исоннинг қалбидаги адолат туйғуси воқеани қайси нуқтадан ва қанча вақт кузатишига боғлиқдир.

Фёдор Достоевский, «Камбағал одамлар»

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#retro

Аёл ва мусиқани тушунмасдан ҳам севиш мумкин, деган экан машойихлар.

«Филичета»! Даниэль Витале ва Каролина Протсенко талқинида!

Албатта тингланг!

Жа мусиқашунос эмасману, улар менга ёшлик, фидоийлик ҳақида суйлаётгандай туйилаверади. Ҳарқалай ўзимни фидо қилиш учун бир санам, бир ғоя, бир сабаб ахтариб тентак-сентак юрган ўспирин чоғларимни эсга солади...

Вой, белимай...


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Yakshanba_mutolaasi

Қадр кечаси илоҳий қушга йўлиққан одам нимагаки бармоқ тегизса у олтинга айланиши ҳақида эшитган эдим. Кортасар менга ўша афсонани эслатади. Унинг асарларида оддий автобус ҳам шунчаки улов эмас, балки, жуда катта рамз. Қизиғи, унинг ичига бутун бир ҳаёт "сиғиб" кетади...

Ҳикоянинг тасаввурингизда ясаган иллюзияларига путур етказмаслик учун таҳлилга киришиб кетиш тийиламан. Сизларга фақат иккита савол билан юзланмоқчиман. Атрофдагилар қиз билан йигитга нима учун бунчалар кин билан боқишди (ё икковлонга шундай туйилди)? Уларнинг қўлларида нима сабаб гул йўқ эди?

Хулио КОРТАСАР. АФТОБУС (ҳикоя)
👇👇👇
https://kh-davron.uz/kutubxona/jahon/xulio-kortasar-avtobus.html

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Муҳаббат ⸺ тортиқ қиладиган ўзга нарсангиз қолмаганда бериладиган буюм эмас. Бундай вазиятда, у туҳфа қилинган одамини камситади...


Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat #munosabatlar

Назаримда, аёл ҳаёти давомида кимнидир севиши керак. Йўқса, у ҳаммадан нафратлана бошлайди.

Стефан Цвейг

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma #kayfiyat

Катталар хулоса ясашга уч бўлади. Ҳар қандай омад ё омадсизлик, бахт ё бахтсизлик ниҳоя бўлиб туйилаверади. Аммо болалар унақа эмас! Уларнинг тасаввурлари бу борада кенгроқ ва ҳаётнинг, кўтарсанг, юракни безиллатадиган пардалари оша бўйлашдан чўчиб ўтирмайдилар. Эҳтимол, шунинг учун ҳам, «алқисса, шаҳзода билан малика мурод-мақсадига етибди...» деб эртагингни тугатсанг, омон бўлгурлар «кейинчи?!» деб сўрашади.


Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#mulohaza

КОИНОТ ВА ОДАМ

Коинотда бир ажиб ҳодиса рўй бераётир. Олам кенгайяпти. Бу кенгайиш оқибатида кўзга кўринмас зарралардан тортиб сайёра ва юлдузларгача бир-биридан узоқлашади. Наинки коинот жисмлари, бу узоқлашиш Ерда ҳам давом этади: бус-бутун империялар парчаланади, эр-хотинлар ажраб кетишади, яқин жигарлар бир-биридан йироқлашиб, ўртадан меҳр-оқибат кўтарилади. Ҳатто мусиқа ансамбллари тарқалиб, барча ўзига хон, ўзига бек бўлгиси келади. Бу одамзод ихтиёридан ташқарида рўй беради.
Лекин орадан юз йил ўтадими, минг йил ўтадими, табиат қонунига асосан коинот яна торая бошлайди. (Чексиз кенгайишнинг имкони ҳам йўқ.) Осмон жисмлари бир-бирига яқинлаша боради. Ерда ҳам турли-туман бирлашмалар, уюшмалар таркиб топади, хуллас, одамлар ўртасида яқинлик пайдо бўла бошлайди. Хўжаликлар йириклаша боради. Никоҳ тўйлари кўп, ажралишлар кам бўлади. Одамлар бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишади, ҳар қадамда виждон, диёнат деган тушунчалар манаман деб бўй кўрсатиб туради...
Аммо оламнинг ўша торайиши қачон рўй беради, буни билмайман...

Шароф Бошбеков

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Доим хаёлимгa келасан. Руҳинг ёқтирган инсон ёнида ўзинг нега йўқ?


Ўздемир Асаф

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Аёлнинг сўзларига ҳеч қачон ишонманг, у ҳатто «ёнимда қол», демоқчи бўлганида ҳам, «Кет!» деб айтади...

© Шекспир

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Савол:

Навоий қандай ёзув қуролида ёзган?

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #masal

Олам яралганининг илк кунлари. Ҳамма паррандалар йиғилиб, ҳаёт учун зарур илмлар ўргатила бошланибди. Ғоз, сава, булбул, каклик... ҳаммаси қатнай бошлабди сабоққа. Уларнинг орасида келишган, хушбичим хўроз айниқса фаол экан. Азбаройи чаққонлигидан, ўргатилган илмларни битта уринишдаёқ ўзлаштириб олар экан.
У фақат бир кун сабоққа кечикибди.
Бир кунгина!
Атиги!..
Ўша куни нима ўргатилган экан, денг?
Учиш!..
Шу-шу, семиз каклик, думи чўлтоқ бедана, ҳатто бесўнақай ғоз учишни ўрганибди, хўроз бу ҳунардан бебаҳра қолаверибди. Алқисса, шундан бери каллаи саҳарлаб турволиб, шўрлик “Улгуриб қолинглар, улгуриб қолинглар!” деб қичқиришни одат қилган экан...


Бир кун – энг муҳим кун бўлиши мумкин!

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#qatralar

1944-йил ҳикоялари

ИККИ ЯРАДОР

Чида, дўстим, жароҳатингни боғлаб қўйдим. Бизникилар яқин қолди.
— Бизникилар-чи?




ТАКЛИФ

Менга тегишга розимисиз?
— Қора нонингиз бўлса, майли.




ТАНЛОВ

Сизга қайси жанг усули маъқул, генерал? Танкда қуршовми, прожекторли ўқчилар билан ҳужумми?
— Иккови ҳам, майор, қани олға! Сержант, қани қаҳвам?




ЛАГЕРДАГИ АЁЛЛАР

Мен ўқитувчи эдим.
— Мен тикувчи эдим.
— Мен... уруш нималигини билмаган пок қиз эдим.



ТУНГИ СУҲБАТ

Менга келажагимни айтиб бер, дўстим, ахир, башорат қила оламан дегандинг-ку?
— Эртага ҳеч кимни ўлдирмаймиз!
— Ишонмайман...

©
Бобур Нусратов


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Яхшилик қилсанг: меҳрибон инсонлар қадрига етади, лоқайдлар унутади, такаббурлар эса янада
такаббурлашиб кетади.

Ричард Олдингтон, инглиз шоири.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikech #umr_manzaralari

АДОЛАТСИЗЛИК

Ўқитувчимиз синфга завхоз билан кириб келди. Энг орқа партада ўтирадиган қиз бола синфдошимизни турғазди-да, устига янги куртка кийгазди.
⸺ Сенга, қизим! Совға! Яхши ўқиганинг учун!
Адолатсизликка учраган биз болалар куртка олган синфдошимизга гизли термулар, ул шўрлик айбдорона кўз қарашлари билан бунда айби йўқлигини тушунтирмоқчи бўларди.
Рост-да! Биз ҳануз тушунмас эдик: қанақасига у аълочи бўлади, кундалигида битта “беш” йўқ?! Савол бериб қолишларидан чўчиганидан, ана, ўзи ҳам энг орқа партага ўтириб олади!
Уйга боргач, воқеани онамга ҳам гапириб берганман. Эсимда. Онам сергак тортиб, бироз ўйланиб қолган, кейин гапни бошқа ёққа бурганди...
Яқинда, аниқроғи икки йилча олдин ўша синфдошим билан кўришиб қолдик. Болаликда ўтган дамларни, табиийки, мактаб чоғларимизни эсладик. Шунда “лоп” этиб куртка воқеаси эсимга тушди. Қаранг-а, ўшанда алам қилганидан, шу чоққача унутмаган эканман!
⸺ Совғага куртка олганингда менинг роса ҳасадим келган! ⸺ дедим ярим ҳазил, ярим чин қилиб.
Синфдошимнинг кулиб турган кўзлари бирдан маъюс тортди.
⸺ Ҳа-а... Уми.., ⸺ деди, чуқур хўрсинаркан. ⸺ Шунақа совғалардан болаларим олмасин-да, деб умид қилардим, лекин... Уларнингам бошида бор экан...
⸺ Тушунмадим... У қаердан келганди ўзи?
⸺ “Unicef”дан... Боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож оилада туғилган болаларга ҳомийлик қиладиган ташкилотдан...
⸺ ...

Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

ҚАСД

“Селия, барига сен айбдорсан. Бу хатни олганингда мен бассейнда чўкиб ўлган бўламан. Мени кечир. Умберто”
Мана шу бир энлик хатни ўқиши билан у уйдан ўқдай отилиб чиқди ва мураббога тушган катта чивиндай сувда юзтубан ҳолда қалқиб ётган танамга кўзи тушди-ю, ўйлаб ўтирмай мени қутқаришга ошиқди, бироқ сувга калла ташлагани ҳамон сузишни билмаслиги эсига тушди. Мен эса сувдан чиқдим.

Марта ЖАРА

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos #kechinma

Умрининг ёмон кунларини баҳам кўрганларнинг эмас, яхши кунларини баҳам кўраётганларнинг кўпроқ қадрига етинг. Чунки яхши кунларини баҳам кўрганлар ёмон кунларида ҳам ёнингизга келади. Лекин ёмон кунларини баҳам кўрган ҳар қандай инсон ҳам, омад кулиб боққанида ёнингизга келавермаслиги мумкин...

© Байрам АЛИ, «Мен билган очун»дан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #iqtibos

Поезд жўнайдиган бекатлар никоҳ ўқиладиган идоралардан кўра кўпроқ самимий ўпичларни кўрган ва шифохона деворлари черковлардан ортиқроқ самимий ибодатларга гувоҳ бўлгани аниқ.

© Алберть Эйнштейн

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

КОНФУЦИЙДАН ЭСКИРМАЙДИГАН ҲИКМАТЛАР:

•••
Мабодо нафратланаётган бўлсанг, демак сени енгибдилар.

•••
Майда-чуйда ишлардан ўзини тия олмаслик, улуғ ишларни ҳалок қилади.

•••
Қадимда одамлар ўзларини етукроқ қилиш учун ўқирдилар, ҳозир ўзгаларни ҳайрон қолдириш учун ўқимоқда.

•••
Сени билмасликларига қайғурма. Сени билишларига чиндан ҳам лойиқмисан, мана бунга қайғур.

•••
Қадимда одамлар кўп гапиришмаган. Улар ўз сўзларига етолмай қолишдан хавотир олишарди.

•••
Ўзингдан сўра: «Мен қайси ишни бажаришни шунчалар истардимки, буни текинга бажаришга ҳам рози бўлардим?»
Бу саволга жавоб бера олсанг, сен ҳаётдаги вазифангни тушунган бўласан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Сийратингни сувратингдан ортиқроқ покла, зеб бергин. Чунки сувратингни халқ, сийратингни эса холиқ кўради.


⸺ Мавлоно Румий

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#asardan_iqtibos

Соат 10 да югуриб поездга чиқиб олдим, купедаги ҳамроҳларимнинг ҳеч бири юзимга термулиб, айни пайтда дунёдаги энг бахтсиз одам эканлигимни хаёлларига келтиришмасди. Аслида ҳам шундай эмасми: биз бошқаларга кўрсатадиган қиёфа, деярли ҳамма вақт бизнинг ички ҳис-туйғуларимизга мос келмайди...

© Тильда Суинтон

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Муносабат

«Бугун аёл зотини сунъийлаштиришга уринаётган, аёлни ўз жозибаси – иффатидан айирмоқчи бўлаётганлар хақлик талабидан тўхтаб, бир лаҳза ўйлаб кўришса яхши бўларди. Улар ўзлари билиб ё билмай эркак ва аёл табиатинининг ўртасидаги деворларни йиқитиш ҳавасидамасмилар? Бу уларнинг ҳамма бир хил фикрлашига қарши эканлик даъволарига қанчалар мос?.. »

«Санъат ўз олдига бежизга башариятнинг ботиний қиёфасини барпо қилишни мақсад қилиб қўймайди. Ботиний қиёфани яратиш орқали у маданий онгни уйғотмоқчи бўлади. Чунки ҳамма фожиалар айнан қиёфасизлик бошланган нуқтадан бошланади. Қиёфасизлик бошланганда юзакилик, сўзбозлик, манфаатпарастлик, беномуслик авж олади»

«Бугун давлатлар бир-бирига қарши курашишнинг интеллектуал йўлини танлаётган, ўз рақибларини вужудидан “мен”ни суғуриб олиш орқали “ўлдираётган” бир даврда, ўзликка интилиш нафақат биз, балки бутун дунё мамлакатлари учун бирдай долзарб. Бу курашда фикрловчи жамиятгина ютади..»


«Янги Ўзбекистон» газетаси, 2024 йил, 66-сон.

Байрам АЛИ:
ЭНГ ҚИММАТ БОЙЛИК – МАЪНАВИЙ ҚИЁФА


https://telegra.ph/EHNG-%D2%9AIMMAT-BOJLIK--MANAVIJ-%D2%9AIYOFA-04-03

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Озгина бахтсизлик инсонни дунёдаги энг бахтсиз одамга айлантириб қўйиши мумкин, лекин бутун оламдаги бахт ҳам инсонни буткул бахтли қилолмайди.


Артур Шопенгауэр

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Эслайсизми, ёшлигимизда акамиз ё опамизнинг катта ва эски либосларини кийдиришарди.
— О, ярашди! — дейишарди кейин. — Гулларини, кашталарини қара!..
Мақтовларни эшитгач, биз ҳам кийим менга ярашди, деган хулосага келар, димоғларимиз чоғ бўлиб кўчага отланардик...
Ўшандан бери кўп нарса ўзгармади, дўстим! Ҳамон атрофимиздагилар бахт ҳақида, бойлик ҳақида бизни алдаб келишаётир...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kayfiyat

​​«Қишлоқлик ўқитувчи»га Бекорчи Хўжадан хат

Ассалому алайкум, қўшни. Гартак ҳасратлашишга вақтдан борми? Шу десанги, эсга тушиб қолди, устоз Луқмон Бўрихоннинг "Сирли муаллим" дегич қиссаси бор. Нажот Ғайбулла отли биттаси сохта ҳужжатларини қўлтиқлаб, "менам малимман", дея мактаб остонасига дорийди. Шўрнинг ҳужжатлари сохта, ўзи чин педагог эди. Неча йиллаб ўқитувчи бўлмоқ, ёшлар қалбини маърифатга буркамоқ каби баланд парвоз истакларда ёнган бечорани тизимнинг "ўта адолатли" мезонлари олий таълимга йўлатмаган. Ана сўнг, нима қилсин? Гўр бўлсин, деб дипломни ясаттирган, қўйган... Ўзингиз айтинг, дипломи чин, ўзи сохта педагоглар камми, қўшни?!
Бу гаплар, майлик, ўз йўлига. Аммо бул маърифатли "жўжахўроз"ни мактаб даргоҳи қучоқ очиб кутиб олди, дейсизми? Йўқ... У ҳамкасбларига бошидан ёқинқирамади. Ўқувчилар билан жон койитиб ишлашларини кўриб, ҳатто жамоада "Анув довдир болаларни экстремизмга тайёрламаяптими ўзи?" деган гаплар оёқ ёзди. Чунки бу қилиқлари ҳаммаси эмас-да! Унинг ёшлар билан ишлашлари ҳали ҳолва-да! Ярамас, чуғурлаштириб атрофига болаларни йиққани камдай, ўта озода, тартибли кийинарди. Ўқитувчилар хонасидаги ортиқча гап-гаштакларга қўшилмасди. "Ма, сенга совға" деб, болаларга пайдар-пай китоб тарқатарди... Ахир бўлмайдими, хотинларнинг холаси бўлиб ўқитувчилар хонасида гап сотиб ўтирса?! Бўлмайдими, шу китобларнинг пулига икки отим нос олиб чекса, ё анов Эгамназар амакимнинг магазинига бориб бешта-бешта отса?! Бўлмайдими... Кўпчилик бошқа эркак домилалар қатори мактабга "классик" кастим минан... "Жинси" шим...
Эээ, қўшни, асар нима билан тугади, эсда йўқ. Эсда бору, ёзишга умман ҳафсала йўқ. Яхшиси, эртан ишга борганда ҳамкасбларга айтинг, ўқитувчилар ҳақидаги энг яхши асар, шул қиссани ўқишсин.

https://n.ziyouz.com/portal-haqida/xarita/uzbek-nasri/luqmon-bo-rixon-1965/luqmon-bo-rixon-sirli-muallim-qissa

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Подписаться на канал