arabicuz_matn | Неотсортированное

Telegram-канал arabicuz_matn - arabic.uz (matnli kanal)

3136

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Подписаться на канал

arabic.uz (matnli kanal)

Фазилатли шайх, мураббий, муҳаддис Мустафо Абу Сулаймон Надвийнинг таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти ҳақида

У зот Миср Араб Республикасининг Дақаҳлия муҳофазаси, Мансура шаҳри, Ажа марказига тобе Санбахт қишлоғида 1374 ҳижрий сана, Рамазон ойининг 27 чиси, милодий санага кўра 1955 йилнинг 19 май кунида таваллуд топган. У отаси шайх қори Саййид Бадавий Аҳмад Сулаймоннинг энг кичик ўғли бўлган. Насаблари Али розияллоҳу анҳунинг ўғлилари имом Ҳусайн розияллоҳу анҳумога бориб тақалади. Оталари раҳимаҳуллоҳ қишлоқнинг Қуръон ва илмда шайхи эдилар. Шу билан бирга, аллома имом Шамсиддин Қовуқжи раҳимаҳуллоҳнинг ноиби, қовуқжия, шозилия тариқати шайхи эдилар.

Мустафо Надвий Қуръон, илм, зикр ва ибодатга машғул бўлган хонадонда тарбия топди ва келувчиларнинг хизматида бўлди. Унинг онаси ҳам салоҳияти, тақвои ва меҳмонларга иззат-икром билан машҳур аёл бўлган. Унинг ўзидан катта учта акаси бор эди.

🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22581

🕋 @islomuz

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11990. Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, нафси гуноҳ ва айблар билан тўлган кимса сифатида айтаманки, Қуръон тиловати ва уни эшитишдан бошқа тавбага йўлловчи, қўрқувни ҳозир қилувчи ва кўзга ёш келтирувчи ва қалбни юмшатувчи нарсани билмайман.

Аллома Абдулҳамид ибн Бадийс, “Ал-асар” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube'

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11989. Ундан қўрққанидан, Унинг ҳузуридаги нарса(афв, мағфират ва жаннат)дан умид қилганидан ва Аллоҳга муҳаббати сабаб бомдод намозини ўқиш учун кўрпасидан турган бандани Аллоҳ раҳм қилсин!
У бандани уйқу лаззати ҳам, кўрпанинг юмшоқлиги ҳам (намозни адо этишдан)тўса олмайди. Эй жаннатга рағбат қилувчилар, бомдодга эътиборли бўлинглар!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube'

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

‏قال الإمام الشوكاني رحمه الله : إن الباطل وإن ظهر على الحق في بعض الأحوال وعلاه ، فإن الله سبحانه سيمحقه ويبطله ويجعل العاقبة للحق وأهله كالزبد الذي يعلو الماء فيلقيه الماء ويضمحلّ .

📒فتح_القدير

11987. Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳ: «Албатта, баъзан ботил ҳақнинг устидан устун келса ва баъзи ҳолатларда олий бўлсада, Аллоҳ таоло уни йўқ қилади, ўчиради ва кетказади. Оқибатни эса ҳақ ва унинг аҳлиники этади. Бунинг мисоли шундайки, кўпик сувнинг устида кўтарилгани билан, барибир сув уни пастга туширади ва у йўқ бўлиб кетади», деди.

«Фатҳул қодир» асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11985. “Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайди. Унинг асли собитдир, шохлари эса осмондадир”, Иброҳим сураси, 24 – оят.
Изоҳ: Яхши сўз, ҳақ сўз иймон сўзидир. У сўзни Аллоҳ таоло бир яхши, соғлом дарахтга ўхшатмоқда. Бу дарахтнинг асли собитдир. Унинг томирлари ерга чуқур илдиз отгани учун мустаҳкамдир. Турли шамоллар, бўронлар ва бошқа омиллар уни жойидан қимирлата олмайди. Айни чоқда, бу дарахтнинг шохлари осмонда, юксакликдадир. У доимо мева бериб туради. Иймон ҳам худди шу яхши дарахтга ўхшайди. Асли мустаҳкам. Ҳеч нарсадан таъсирланмайди. Мартабаси олий. Доимо самарасини ҳам бериб туради. (“Тафсири Ҳилол”дан).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11983. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
Қалб кенгайишини улкан сабаблари қуйидагилардир:
Тавҳид: ҳидоят ва тавҳид қалб кенгайишининг улкан сабабларидандир.
Илм: албатта илм билан қалб очилади ва ҳатто дунёлардан-да кенг бўлади.
Аллоҳга инобат, қайтиш: Унга бутун қалб билан муҳаббат қилиш, Унинг ибодатлари билан неъматланиш ва Унга иқбол, пешвоз чиқиш билан қалб кенгаяди.
Барча ҳолат ва ўринда зикрда бардавом бўлиш: кўкснинг кенгайиши ва қалб роҳатланиши учун зикрнинг ажиб таъсири бордир.
Халқларга эҳсон қилиш ва имкон қадар уларга фойда етказиш: бунда мол-мулк, бойлик билан эҳсон қилиш, бадан билан наф етказиш ва турли эҳсонлар кўрсатиш ила қалб кенгаяди.
Шижоат: Чунки шижоатли инсоннинг кўкси кенг ва қалби очиқ бўлади. Бахил, зиқна эса одамлар ичида кўнгли торроқ ва қалби хасисроқ инсон бўлади.
Мазаммат қилинган сифатлардан қалб дағаллигини чиқариш: Ортиқча аралашиш, эшитиш, сўзлаш ва қарашни тарк этиш. Чунки бу ҳаддан ошишлар қалбда ғам, қайғу ва аламларни зиёда этади.

“Зодул маъод” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11981. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон овқат есалар, уч бармоқларини ялардилар. Сўнгра: “Сизлар таомингизнинг баракаси қаерида эканини билмайсизлар-ку”, дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овқатдан кейин бармоқларни ва лаганни ялашга буюрдилар. Ва: «Сизлар таомингизнинг баракаси қаерида эканини билмайсизлар», деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11979. Чин дўст машаққат вақтида пайдо бўлади, ёнингда туради ва сенга ёрдамчи бўлади. Дўзахга равона бўладиган инсондек торликка йўлиққан одам бўлмайди. Шундай вақтда солиҳ дўст келиб, Аллоҳнинг ҳузурида уни шафоат қилади ва у дўзахдан чиқиб жаннатга киришига сабабчи бўлади.
Дўстларингизни яхши танланг ва ихтиёрни яхшиланг. Чунки улар нажотингиз сабаби ҳам бўлиши мумкин.
Аллоҳим бизни солиҳлар суҳбати, дўстлиги билан ризқлантир!

Самир Маҳмуд.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11977. Салоҳиддин Айюбийнинг дуоси:
Илоҳим, дининг нусрати учун ердаги барча сабаблар кесилди. Менда қолгани фақатгина Сенга қайтиш, Сенинг арқонингга маҳкам боғланиш, Сенинг фазлингга суянишгина холос. Сен менинг кифоячимсан ва Сен қандай ҳам яхши вакилсан!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11975. Бу уммат ҳозирги ҳолатида, гарчи Қуръон ўқишни, уни нашр этишни, уни тафсири ва қироатини дарс қилишни кўпайтирса ҳам, унинг оятлари такрорлаб ўқиб турилиши учун Қуръоний фазовий каналлар йўлга қўйсада, шунга қарамай Қуръонни “ҳажр қилиш” (уни ўқимаслик, беэътибор ташлаб қўйиш) ҳолатида турибди.
Қуръонни ҳажр қилиш ҳолати деганда, унга амал қилмаслик, унинг маънолари ва далолатларини тадаббур қилмаслик, унда ирода этилган нарсаларда билимни оширмаслик, унинг тақозосига кўра ҳаётни барпо этмасликдир. Шунинг учун тили ва қулоғи Қуръон билан машғул бўлсада, юқоридаги талабларни амалга оширмаса, у “ҳажр”дан ташқари эмасдир.
Уммат токи Қуръон лафзлари, маънолари, таъвили, татбиқи ҳамда унинг асосида комил яшашга ўтмас экан, уни ҳажр қилиш ҳолатидан чиқа олмайди. Қуръонни ташлаб қўйиш, ҳажр қилиш улкан хато бўлиб, ҳар бир мўмин ва мўмина унга тушиб қолишдан сақланиш лозим.

Улвонийнинг “Ҳивару маъал Қуръан” асаридан.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11973. Мусибатлар гуноҳларга каффорот бўлиши мумкин ёки инсоннинг дунёдаги ҳаётида машаққат ва енгиллик аралаш берилишидаги Аллоҳнинг суннатларидан бири бўлиши мумкин. Қуръондаги: “Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер”, (Бақара сураси, 155) ояти инсонлар учун умумий бўлган Қуръоний қарор бўлиб, у ўзида бандаларининг дунё ҳаётида маъсиятлар ва уларга берилиб кетишларидан қатъий назар бу нарса Аллоҳнинг суннати эканини баён қилмоқда.

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11971. Осим ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оишадан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги намозни нима билан бошлардилар?» деб сўрадим. У шундай деди: «Сендан олдин ҳали ҳеч ким сўрамаган нарсани сўрадинг. У зот турганларида ўнта такбир, Аллоҳга ўнта ҳамд, ўнта тасбеҳ, ўнта таҳлил ва ўнта истиғфор айтардилар, сўнг «Аллоҳуммағфирлий, ваҳдиний, варзуқний ва ъаафиний» деб, Қиёмат кунидаги тангликдан паноҳ сўрардилар».

(Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, мени мағфират қил, ҳидоят қил, ризқлантир ва офият бер”.

Абу Довуд ривояти.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11969. Аллоҳ таоло айтади: “Ҳавойи нафсга эргашма! Яна у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштирмасин. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиганларга, унутганлари учун, ҳисоб кунида шиддатли азоб бордир”, Сод ураси, 26-оят.

Изоҳ: Ҳавойи нафсга эргашиш Аллоҳнинг йўлидан адашишга, бу эса ўз навбатида, Аллоҳни унутишга олиб келади. Аллоҳнинг йўлидан адашиш дегани Аллоҳни унутиш деганидир.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11967. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: “Одамларга шундай замон келадики, улар жамланадилар ва масжидларда намоз ўқийдилар, лекин уларнинг ичларида (комил) мўмин бўлмайди”.

Исноди саҳиҳ, Ибн Абу Шайбанинг “Иймон” асарида ва “Мусаннаф”да ривоят қилинган.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11965. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “(Ҳаддан ташқари) тўқлик жисмни оғирлаштиради, қалбни қаттиқлаштиради, ақлни бўшаштиради, уйқуни чақиради ва соҳибини ибодатдан заифлаштиради”, дедилар.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11991. У ишларни асло қилма, одатланма!
1. Кибр.
2. Ғурур, манманлик.
3. Ҳасад.
4. Адоват, душманлик.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube'

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

✨ «Hikmatlar» ilovasi yangilandi!

Android qurilmalar uchun «Hikmatlar» ilovasiga hikmatlarning 24-qismi joylandi va jami hikmatlar soni 12 000 taga yetdi.

Maʼlumot uchun, ushbu ilova ustoz Anvar Ahmad jamlagan hikmatlar asosida tuzilgan.

Marhamat, ilovani yangilab oling va saralangan hikmatlarni mutolaa qiling. 😊

📖 Ilovani yangilab olish

* Yangi hikmatlar iOS qurilmalardagi ilovamizga tez orada qoʻshiladi, inshaalloh.

🟢 @hiloldasturlari

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11988. Ким Аллоҳ азза ва жалланинг йўли, тариқатига ихлос билан хизмат қилса, тариқат азизлигига эришади. Кимки тариқат воситасида ўзининг нафсига хизмат қилса, бирон нарсага эришолмайди. “Биз Аллоҳ Ислом билан азиз қилган қавммиз”. Бу эса динлари восита қилиб дунё неъматларини емаган, балки динларида холис бўлганлар эришадиган насибадир.

Фазилатли шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий раҳимаҳуллоҳ.

Изоҳ: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ бизни Ислом билан азиз қилган қавммиз. Агар азизликни Исломдан бошқа жойдан изласак, Аллоҳ бизни хор қилади”, деганлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11986. «Усмон ибн Абу Ос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, шайтон менинг намозим ва қироатимга халақит бериб, қироатда адаштиряпти», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу Хинзаб деган шайтондир. Уни сезсанг, «Аъузу биллаҳи» дегин-да, чап томонга уч марта туфлагин», дедилар. Шундай қилган эдим, Аллоҳ уни мендан кетказди».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11984. Тавсия

Бирон иш сенга қийин келса, садақа бер ва Аллоҳга тақво қил!
🔹«Аммо кимки ато берса ва тақво қилса...»
Натижа эса қуйидагича бўлади:
🔹«Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз», (Лайл сураси, 6,7 – оятлар).

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11982. Нифоқ - ёмон нафс, пасткашлик, хорлик ва аҳлоқларнинг тубанлашувидир. Унинг соҳиби жамиятда четга сурилган, қувғин қилинган ва хорланган бўлади.

Муҳаммад Хайр Рамазон Юсуф.

Изоҳ: Мунофиқликни англатувчи сўзларнинг ўзаги бўлмиш “нифоқ” сўзи ичи бўш, ташқи кўриниши ўзгача деган маънони англатади. Истилоҳда эса сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга лойиқ бўлмасликка “мунофиқлик” дейилади. Бу динимизда қаттиқ қораланган иллатдир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11980. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Уйланиш, оила қуришнинг неъматларидан бири пуштикамарингдан Аллоҳга ибодат қиладиган зурриётни чиқишидир”, дедилар.

“Бадоиъул фавоид” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11978. Устоз адиб Мустафо Содиқ Рофиъий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Мусулмонларнинг ҳар куни беш маҳал азон айтилганда атрофни тўлдириб улуғ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари нидо этилиб, зикр этилишларидан ғафлатда эканлари ажабланарлидир. Сўнгра ҳар бир фарз, суннат, нафл намозларда у зотнинг бутун танани тўлдирган ҳолда пичирлаб зикр этилишларининг ҳикматидан ғофил эканлари ажибдир.
Бунинг ҳикмати, Аллоҳ таоло мусулмонлар ўз пайғамбарларидан тарих давомида бирон кун, куннинг бирон қисмида бўлсада узилмасликларини фарз этгани, буюргани эмасмикин?
(Бунинг натижасида) гарчи замонлар ўтсада, мусулмон киши худди рисолат руҳияти юборилган Пайғамбари билан биргадек бўлади, қалбини нубувват зиёси ёриштириб туради. Шу билан бирга, ишларида худди ер юзидаги биринчи мусулмондай ҳолатда бўлади”.

Салмон Абдулфаттоҳ Абу Ғудда.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11976. Таом одобларидан

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бирор таомни айбламасдилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар”.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Бу таом ва таомланишда таъкидланган одоблардан бўлиб, “шўр бўлибди”, “тузи кам бўлибди”, “тахир бўлибди”, “бўш бўлибди”, “қаттиқ бўлибди” ва “яхши пишмабди” каби таомни айблаш кабилардан сақланишга чақиради.

Имом Нававийнинг “Шарҳи Муслим” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11974. Аллоҳ бир ишни буюриб, Ўзидан бошласа, демак билингки у иш жуда улкандир:

«Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам Пайғамбарга дуо-ю салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва салом айтинглар!» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11972. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: “Фақирликка (ҳақиқий) сабр қилиш фақат акобир, забардаст бандаларгина эриша оладиган мартабадир”, деди.

“Ал-бидояту ван-ниҳоя” асаридан.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11970. Ота-онага нисбатан яхши муомала(биррул волидайн)нинг энг латиф кўринишларидан бири, (ортида қолган фарзандлардан бири) токи, отаси ажрда шерик бўлсин учун, унинг вафотидан сўнг Мусҳафини олиб ўқиб юришидир. Бу амалнинг асли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидир:
“Банда вафот қилганидан кейин ҳам, қабрида ётган жойида етти
амалдан ажр савоб бориб туради:
1. Илм ўрганган бўлса;
2. Анҳор оқизиб қўйган бўлса;
3. Қудуқ қаздирган бўлса;
4. Хурмо (дарахт) эккан бўлса;
5. Масжид қурган бўлса;
6. Мусҳаф (Қуръон) мерос қолдирган бўлса;
7. Вафотидан кейин ортидан истиғфор айтадиган фарзанд қолдирган бўлса”, дедилар.

Баззор ривоят қилган.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11968. Балки эрталаб таққан соатингни (сен вафот этиб) меросхўринг қўлингдан ечар...
Балки машинангни эшигини қулфлайсану, уни тез ёрдам ходими очар...
Балки кўйлагинг тугмаларини қадарсан, уни ғассол сендан ечиб олар...
Балки хонангни шифтига тикилиб кўзингни юмасан-у, қиёмат куни Еру осмонларнинг Жаббори бўлган Аллоҳнинг ҳузурида кўз очарсан...

Тавозели, камтар бўл, умр қисқадир....

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11966. Намозни кечиктирманг
Ало ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади: «Пешиндан қайтаётиб, Анас ибн Моликнинг ҳузурига кирдим. У Басрадаги ҳовлисида эди. Унинг уйи масжид ёнида экан. Олдига кирганимизда: «Асрни ўқидингизми?» деди. «Ўзи пешинни ҳозир тугатдик‑ку», дедик. У: «Энди асрни ўқинглар», деди. Биз туриб, намоз ўқидик. Тугатганимизда у шундай деди: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Мунофиқнинг намози шуки, қуёшни кузатиб ўтиради-да, у шайтоннинг икки шохи орасига етганда туриб, тўрт марта «чўқилайди». Унда Аллоҳни жуда кам зикр қилади», деганларини эшитганман».

Имом Муслим ривояти.

Читать полностью…

arabic.uz (matnli kanal)

11964. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Покиза қалб асло Қуръонга тўймайди”, дедилар.

“Иғосатул лаҳфан” асаридан.

Читать полностью…
Подписаться на канал