11266. Ҳусни хулқ динимизнинг энг улкан ғояларидан биридир
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гўзал хулққа ҳидоят этишини сўраб ушбу дуони ўқирдилар: “Аллоҳуммаҳдиний лиаҳсанил аҳлаақ, лаа яҳдий лиаҳсаниҳаа илла анта. Васриф ъанний саййиаҳаа, ва лаа ясрифу ъанний илла анта”, эди.
Имом Муслим ривояти.
Маъноси: “Аллоҳим, мени гўзал ахлоққа ҳидоят қил. Сендан ўзга унинг гўзалига мени ҳидоят қилолмайди. Аллоҳим, мендан ёмон аҳлоқни кетказгин, Сендан ўзга унинг ёмонини мендан кетказолмайди”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11264. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Риёнинг асли, келиб чиқиши мақтовни яхши кўришдир”деди.
Ибн Абу Дунёнинг “Авлиёлар” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
اقْتَرَبَ لِلنَّاسِ حِسَابُهُمْ وَهُمْ فِي غَفْلَةٍ مُّعْرِضُونَ
🕌 Қуръондан оят: "Одамларга ҳисоблари яқинлашиб қолди. Улар эса ғафлатда, юз ўгирувчи бўлган ҳолдалар", Анбиё сураси, 1 - оят.
@arabicuz
11262. Мусибатларни бартараф этиш қоидалари
1- қоида: Сен ёлғиз эмассан. (яъни, Аллоҳ сен билан ва синову мусибатлар фақат сенинг бошингда эмас).
2- қоида: Аллоҳ нимаики тақдир қилса, ўзига яраша ҳикмати билан тақдир қилган бўлади.
3- қоида: Фойдани жалб қилувчи ва зарарни даф қилувчи Аллоҳдир. Унга ўзгага боғланма.
4- қоида: Нима сени четлаб ўтган бўлса, унинг сенга тегиши (тақдирда) йўқ эди. Сенга етган нарсанинг (тақдири азалда) сени четлаб ўтиши йўқ эди.
5- қоида: Дунёнинг моҳиятини англагин, хотиржамлик топасан.
6- қоида: Роббингга гўзал гумонда бўлгин.
7- қоида: Аллоҳ таолони сенга ихтиёр этгани, сен ўзингга танлаб, ихтиёр қилганингдан хайрли бўлади.
8- қоида: Синовлар шиддатлашгани сайин енгилликнинг келиши яқинлашади.
9 -қоида: Кушойиш қай йўсин келишини ўйлама. Чунки Аллоҳ таоло бирон ишни бўлишини ирода қилса, унинг сабабларини хотирга келмайдиган шаклда пайдо этиб қўяди.
10- қоида: Енгиллик очқичлари қўлида бўлган Зотга дуо қилиш.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
📖 "Бизга нима бўптики, Аллоҳга таваккул қилмас эканмиз?! Ҳолбуки, У бизни йўлимизга ҳидоят қилди. Ва сиз берган озорларга албатта сабр қиламиз. Таваккул қилувчилар Аллоҳгагина таваккул қилсинлар", Иброҳим сураси, 12- оят.
Изоҳ: «Таваккул дунё ва охират ишларида фойдани жалб ва зарарни даф қилиш бўйича Аллоҳ азза ва жаллага сидқидилдан суянишдир. Ишларнинг барчасини Унга ҳавола қилишдир. Ундан ўзгаси бирор нарсани бера олмаслигига, ман қила олмаслигига, зарар етказа олмаслигига ва фойда бера олмаслигига бўлган иймонни рўёбга чиқаришдир»
Ибн Ражабнинг «Жомеъул улуми вал ҳикам» китобидан.
@arabicuz
11260. Саййид Маъруф Кархий: «Ким бир кунда ўн маротаба: «Аллоҳумма аслиҳ уммата Муҳаммад, Аллоҳумма фарриж уммата Муҳаммад, Аллоҳуммарҳам уммата Муҳаммад», деса у абдоллардан деб битилади», деди.
Маъноси: «Аллоҳим, уммати Муҳаммадни ҳолини ислоҳ қил, Аллоҳим, уммати Муҳаммадга кушойиш бер, халос эт, Аллоҳим уммати Муҳаммадга раҳм қил!»
Абу Нуъайм Исфаҳонийнинг “Ҳилятул авлиё” китобидан.
Изоҳ: Ибн Абид Дунё “Китабул авлиё”да Абуз Заноддан ривоят қиладилар, у киши шундай деганлар: “Пайғамбарлар Ернинг устунлари (тутқичи) эдилар. Улар кетгач Аллоҳ таоло уларнинг ўрнига Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан қирқ кишини ўринбосар қилиб қўйди. Уларни “Абдоллар” деб аталади. Улардан бири вафот этса, Аллоҳ унинг ўрнига бошқасини пайдо қилади. Ана улар Ернинг устунларидир. Улардан ўттизтасининг қалби Иброҳим алайҳиссаломнинг яқиний имонига баробардир. Улар бу фазилатга намозларининг кўплиги ёки рўзаларининг кўплиги билан эришмадилар. Балки, тақво, яхши ният, саломат қалб ва барча мусулмонларга насиҳат қилиш билан етишганлар”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
🕌 Ҳидоятга келган асир қиссаси:
Сумома ибн Усол розияллоҳу анҳу
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажд тарафга бир гуруҳ отлиқларни юбордилар. Улар Бану Ҳанифадан Сумома ибн Усол деган кишини олиб келишди. Уни масжид устунларидан бирига боғлаб қўйишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига чиқиб: «Эй Сумома, сенда нима гап?» дедилар. Сумома: «Эй Муҳаммад, менда яхшилик. Ўлдирсанг, хуни(ни сўрайдигани) борни ўлдирасан, (озодлик) инъом этсанг, шукрпешага инъом қилган бўласан. Мол-дунё истасанг, ундан хоҳлаганингча сўра», деди.
Эртаси куни у зот унга яна: «Эй Сумома, сенда нима гап?» дедилар. Сумома: «Ўша айтганим, (озодлик) инъом этсанг, шукрпешага инъом қилган бўласан», деди. У зот уни қўйиб қўйдилар, ниҳоят индинига: «Эй Сумома, сенда нима гап?» дедилар. У: «Ўша ўзингга айтганим», деди. У зот: «Сумомани қўйиб юборинглар», дедилар. У масжид яқинидаги хурмозорга йўл олди. Ғусл қилди.
Кейин масжидга кириб, «Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. Эй Муҳаммад, Аллоҳга қасамки, ер юзида менга сизнинг юзингиздан ёқимсиз юз йўқ эди, энди эса сизнинг юзингиз мен учун энг суюкли юз бўлиб қолди. Аллоҳга қасамки, менга сизнинг юртингиздан ёқимсиз юрт йўқ эди, энди сизнинг юртингиз мен учун энг севимли юрт бўлиб қолди. Отлиқларингиз мени ушлаб олди. Мен умра қилмоқчи эдим. Нима дейсиз?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга хушхабар бердилар ва уни умра қилишга буюрдилар.
У Маккага келгач, кимдир: «Динингни ўзгартирдингми?» деди. У: «Йўқ! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшилиб мусулмон бўлдим. Йўқ! Аллоҳга қасамки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изн бермагунча сизларга Ямомадан бир дона ҳам буғдой дони келмайди», деди». Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
11258. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ деди: “Кимки анбиёлар меросига ворис бўлишни ва уларнинг экинзорларида ҳосил йиғувчи бўлишни истаса, фойдали илм ўргансин. У илм ҳадисда келганидек дин илмидир: “Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”. Ҳамда уламоларнинг мажлисларида ҳозир бўлсин, албатта у масжлислар жаннат боғларидир.
“Тазкироту фил ваъзи” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11256. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшаклари теридан бўлиб, ичига хурмонинг қипиғи тиқилган эди».
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11254. Бир йигит шайхдан: “Ота-онам учун тортиқ қилишим мумкин бўлган энг афзал ҳадя қайси?” деб сўради. Шайх жавоб бериб: “Салоҳиятинг, тузалишинг (уларга энг яхши ҳадядир)” деди.
Бу ҳақда ўйлаб кўргин ва ота-онасига яхшилик қилувчи солиҳлардан бўлиш учун қаттиқ тиришгин.
Маҳмуд Зиёда.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11252. Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Биродарлар, аламли бўлсада, ҳақиқатни эшитишга тайёрмисиз?
Ҳақиқат шулки, бизнинг хусуматчиларимиз (Исломга адовати, хусумати борларни назарда тутяпман) ишлайдилар, биз ухлаган вақтда, улар бедор бўладилар. Биз эса тасбеҳ ишлатишнинг ҳукми ҳақида машғул бўламиз, шимни калта кийиш ва соқолни узунроқ қўйишга даъват қиламиз. Улар эса бу вақтда ҳар бир (мусулмон аҳоли истиқомат қиладиган) мамлакатнинг аҳволи, шароити, диний, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий аҳволини ўрганадилар, дарс қилиб ўқийдилар...
Сўнгра эса (ўша тадқиқотларидан келиб чиқиб) ҳар бир юртга уларнинг болаларини ва ўсиб келаётган авлодларини залолатга кетказиш, тойилтириш ва Ислом динидан чиқариш учун ўзига хос бўлган ўқув дастур ва манҳажларини ишлаб чиқадилар. Бу учун ўн йил, йигирма йилларни қамраб олувчи режалар тузадилар.
Биз бўлсак, икки оёғимиз остидан узоғини кўрмаймиз, олдимиздан узоқроқни кўриш учун нигоҳларимизни чўзмаймиз. Биз фақат ўша (устимизга улар соладиган жабр-зумлар ёки хорлашлар каби) воқелик содир бўлишига интизор турамиз. Кейин эса (у муаммолар ечими учун) турли мажлис ва конференциялар чақириб ўтказамиз, қарорлар қабул қиламиз ва баланд овозда, таъсирли нутқлар қиламиз ҳамда ғазаблантириб, жунбишга келтирадиган мақолалар ёзамиз. Бундан эса фақат бармоқларимиз куйгани қолади холос. Душманларимиз эса бизга парво қилмай (ўз режаларига кўра) йўлларида давом этадилар. Чунки ўзимиз бизда фақат (қуруқ ва фойдасиз) гап ва ишларимизда кўзбўямачилик ва ўхшатишдан бошқа нарса йўқ эканини уларга маълум қилиб, билдириб қўйган бўламиз.
“Фусули фид даъвати ва ислааҳ” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11250. «Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир». Буруж сураси, 20-оят.
Хотиржам бўлинглар! Аллоҳнинг қудрат қўли хос йўналишда ҳаракат қилади.
Изоҳ: Уларни амалларини Билувчидир. Уларнинг қилаётган амалларидан ҳеч нарса Унга махфий эмасдир. Улар(кофирлар)дан олдингиларга нозил қилган нарса(иқоби, азоби)ни уларга ҳам туширишга қодирдир. (Бағавий тафсири)
Аллоҳ уларнинг каттаю кичик ҳар бир ишини, гапу сўзини қамраб, иҳота қилиб туради. Заррача нарса ҳам Унинг қамровидан чиқмайди. Кофирлар ўзларича хомхаёл қилиб юрибдилар. Тасдиқлаб, иймон келтиришлари лозим бўлган нарсаларни ёлғонга чиқариб юрибдилар. Жумладан, Аллоҳнинг каломи бўлмиш Қурьонни ҳам ёлғонга чиқармоқдалар. (Тафсири Ҳилолдан).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11248. Ҳакимлардан биридан ақл ва мурувват орасидаги фарқ ҳақида сўрашди. У зот: “Ақл фойдали нарсага буюрса, мурувват (олийҳимматлик) юксак ва олийжаноб ишларга буюради”, деб жавоб берди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Қуббатус саҳро масжиди
Масжид ҳокақоҳи умавий халифалардан бири Абдумалик ибн Марвон томонидан Умавийлар давлати Шомда ўрнашиб пойтахт Мадинадан Дамашққа кўчирилгандан сўнг 72 -ҳижрий санада бино қилинган.
Масжид қурилиши 66-ҳижрий (милодий 685- йил) санада бошланган ва 72- ҳижрий сана (милодий 691 -йил)да якунига етган.
Қурилишга машҳур тобеинлардан, меъмор ва муҳандис Ражо ибн Ҳаё Киндий ва Абдумалик ибн Марвоннинг мавлоси Язид ибн Саломлар бошчилик қилиш шарафига ноил бўлишган.
Масжидга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърож кечасида кўтарилган қоятош номидан келиб чиқиб “Қоя гумбази” яъни, “Қуббатус саҳро” номи берилган.
Қоя чўққиси масжид марказида жойлашган бўлиб, баландлиги 1,5 метрни ташкил этади. Унинг диаметри нотекис ҳолда 12-18 метр. Бино ўртасида айланаси 20 метрча келадиган думалоқ шаклда улкан гумбаз қурилган бўлиб, гумбаз томи ташқаридан олтин билан қопланган ва баландлиги 35 метрча келади. Энг тепасида 5 метрча келадиган ҳилол ўрнатилган.
Изоҳ: Қуббатус саҳро масжиди Қуддуси шарифда жойлашган ва Масжидул Ақсо мажмуаси ичига киради. У Ислом меъморчилигининг ёрқин намунаси бўлган қадимий ёдгорликдир. У бугунги кунда ҳам ўзининг буюклиги, салобати ва гўзаллиги билан дунё мусулмонларини ўзига мафтун этади. Қуббатус саҳро ҳақида шунингдек, кўплаб тўқима ҳикоялар, исроилиёт қиссалари ва ўйдирма маълумотлар кенг тарқалган ва буларнинг биронтаси ҳақиқатга тўғри келмайди.
@arabicuz
🕌 Масжидул Ақсо ҳақидаги 10 муҳим маълумотлар
1. У Қуръони каримда Исро сурасининг 1-оятида зикр этилган. Масжидил Ақсо калимаси Аллоҳнинг Китобидаги калимадир. (..баракали қилганимиз Масжидул Ақсога).
2. Масжидул Ақсо - Байтил Мақдиснинг номларидан бири сифатида ҳам ишлатилади. Аллоҳ таоло уни яхши кўради ва бандаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тунда у ерга сайр қилдирган.
3. У Байтул Ҳаромдан қирқ йил ўтиб бино қилинган. У ер юзидаги Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган энг қадимги уйнинг иккинчисидир.
4. Аллоҳ унинг атрофини баракали қилгандир. Абул анбиё - Иброҳим алайҳиссалом у ерга ҳижрат қилиб борганлар ва ўғлилари Исҳоқдан бўлган зурриётлари ўша ерда истиқомат қилишган.
5. Учтанинг учинчисидир. У Байтул Ҳаром ва Масжиди Набийнинг биродаридир. У ерда ўқилган намознинг ажри бир неча баробар кўпайтириб берилади.
6. Унинг умумий сатҳи тахминан 144.000 метр квадратдан иборат. У катта ва чиройли масжид бўлиб, унинг саҳни, ҳовлиси яшил ва кўркамдир.
7. Байтил Мақдиснинг диққатга сазовор обидалари 200га яқин. У ерда жуда кўп гўзал исломий осорлар, меъморий иншоотлар мавжуд.
8. Мусулмонларнинг илк қибласи... Рибот ерининг бир бўлаги... Фаластин ва Шом ерлари...
9. Байтил мақдис Қуддус шаҳрида жойлашган ва бугунги кунда унинг қадимий шаҳарнинг 1/6 қисми саҳюнийлар, яҳудийлар томонидан эгаллаб олинган.
10. У ерда яшайдиган 1.600.000 кўпроқ мусулмон аҳоли масжидул Ақсони яхши кўришади ва уни асло ёлғиз ташлаб қўйишмайди.
Изоҳ: 1. Аллоҳ таоло айтади: "Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. Албатта, У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир", Исро сураси, 1-оят.
2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўч боғлаб бориш фақат уч масжидгагина бўлади: Менинг ушбу масжидимга, Масжидул Ҳаромга ва Масжидул Ақсога», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.
3. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Масжидул ақсодаги бир намози эллик минг намозга тенгдир... ”. дедилар. Ибн Можа ривояти.
@arabicuz
11265. Киши фақат зурриётни ўзини сўраши дуруст эмас. Чунки фарзандлардан баъзан бало ва фитналар етади. Шунинг учун унга Аллоҳдан покиза ва солиҳ зурриёт сўраши тўғри бўлади.
Изоҳ: “Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб: «Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта, Сен дуони эшитувчисан», – деди”. Оли Имрон сураси, 38-оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11263. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Албатта мўминга етадиган мусибатлар унга даво кабидир. Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларини мусибат ва балолар дорилари ила даволаб турмаса, улар туғёнга кетадилар, ҳаддан ошадилар ва ботилга шўнғиб кетадилар”.
“Иғосатул лаҳфан” ва “Зодул маъод” асарларидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тарих зарварақлари
🕌 Умар розияллоҳу анҳунинг Қуддус фатҳидаги сулҳ аҳдномалари
Бир минг тўрт юз йилдан кўпроқ олдин ёзилган ушбу ҳужжатда Ислом жамиятида ғайридин кишиларига нисбатан қандоқ муносабатда бўлинганининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Уларнинг тўлиқ эркинлик ва ҳақ-ҳуқуқлар билан таъминланганликлари ҳам яққол кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам ўша пайтларда кўпгина ғайридин халқлар ва жамоалар ўз диндошлари ҳукмидан кўра мусулмонларнинг ҳукмини афзал кўрганлар. Бунга мисоллар жуда кўп.
Батафсил ушбу 👉ҳаволада
11261. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта бу уммат ичидан дуо ва таҳоратда ҳаддан ошувчи қавмлар (чиқади)», дедилар.
Абу Довуд ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
🕌 У жасаднинг бир аъзоси касал бўлса...
🔹Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, мўминлар биродардирлар”, Ҳужурот сураси, 10-оят.
🔹Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин мўмин учун бир-бирини мустаҳкамлаб турадиган бинолар кабидир», дедилар. Имом Бухорий ривояти.
🔹Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мўминлар ўзларининг дўстликлари, бирликлари, меҳр-оқибатларида бир жасад кабидир. У жасаднинг бир аъзоси касал бўлса, бошқа аьзолар бедорлик ва иситма билан бир-бирларини у аъзога (ёрдам беришга) чақиришади”, Муттафақун алайҳи.
🔹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Мусулмонлар бир киши кабидир, унинг кўзи оғриса, бошқа аъзолари ҳам оғрийди, боши оғриса, бошка жойлари ҳам оғрийди”, Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
11259. Ибн Абул Ъийш раҳимаҳуллоҳ деди: “Аҳмоқнинг олдида сукут – жавобдир. Ундан юз ўгириш иқобдир. Ундан ўзни узоқ тутиш эса савоб (тўғри иш)дир”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
🕌 Ҳидоятга келган асир қиссаси:
Сумома ибн Усол розияллоҳу анҳу
عن أبي هريرة ـ رضي الله عنه ـ قال : ( بعث النبي ـ صلى الله عليه وسلم ـ خيلا قبل نجد ، فجاءت برجل من بني حنيفة يقال له ثمامة بن أثال ، فربطوه بسارية من سواري المسجد ، فخرج إليه النبي ـ صلى الله عليه وسلم ـ فقال : ما عندك يا ثمامة ؟ ، فقال : عندي خير يا محمد ، إن تقتلني تقتل ذا دم ، وإن تنعم تنعم على شاكر، وإن كنت تريد المال فسل منه ما شئت .. فترك حتى كان الغد فقال : ما عندك يا ثمامة ؟ ، فقال : ما قلت لك ، إن تنعم تنعم على شاكر .. فتركه حتى كان بعد الغد فقال : ما عندك يا ثمامة ؟ ، فقال : عندي ما قلت لك ، فقال ـ صلى الله عليه وسلم ـ : أطلقوا ثمامة .. فانطلق إلى نخل قريب من المسجد فاغتسل ثم دخل المسجد فقال : أشهد أن لا إله إلا الله وأشهد أن محمدا رسول الله، يا محمد : والله ما كان على الأرض وجه أبغض إلي من وجهك فقد أصبح وجهك أحب الوجوه إلي ، والله ما كان من دين أبغض إلي من دينك فأصبح دينك أحب دين إلي ، والله ما كان من بلد أبغض إلي من بلدك فأصبح بلدك أحب البلاد إلي ، وإن خيلك أخذتني وأنا أريد العمرة فماذا ترى ؟ ، فبشره رسول الله ـ صلى الله عليه وسلم ـ وأمره أن يعتمر .. فلما قدم مكة قال له قائل : صبوت (خرجت من دينك) ؟ ، قال : لا ولكن أسلمت مع محمد رسول الله ـ صلى الله عليه وسلم ـ، ولا والله لا يأتيكم من اليمامة حبة حنطة حتى يأذن فيها النبي ـ صلى الله عليه وسلم ـ )(البخاري)
@arabicuz
11257. Нима талаб қилаётганини аниқ билган кишига унинг йўлида сарф қилиш осон кечади.
Қараш назарини бўш қўйган уни надоматини тортади.
Кимки орзу ҳаёлларига эрк бериб юборса ўша иши ўхшамайди.
Кимки тилини бўш қўйиб юборса, демакки ўзини қатл этибди.
Иброҳим ибн Адҳам.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11255. Аббосий халифа Мансур Мустансирбиллоҳ энг биринчи кўзойнак таққан халифа ҳисобланади. (Ҳижрий 1242 санада вафот этган).
Маълумки, “наззора”-яъни, кўзойнак умматнинг олтин асрларидан бўлган аббосийлар илмий уйғониш даври - ренессанси ютуқларидан ҳисобланади. Буюк олим ибн Ҳайсам кўзойнакнинг ихтирочиси ҳисобланади. Кўзи хиралашгани боис илк марта уни таққан киши халифа Мансур Мустансирбиллоҳ бўлган деб эътибор қилинади. Бу ҳақда имом Заҳабий айтиб ўтган.
Изоҳ: Тиббий кўзойнакни дунёда биринчи бўлиб мусулмонлар ихтиро қилишган. Мусулмон олим Ҳасан ибн Ҳайсам одамлар кўзидаги кўриш кучи турфа хил эканини ўрганиб билгандан сўнг кўзойнакни кашф қилган. . Х аср охири XI аср бошларида яшаган Ғарбда Алҳазен номи билан танилган Ибн Ҳайсам (мил. 965 - 1040) “Оптика” (“Манозир”)ни ёзиб, офталмологияга муҳим янгиликларни киритди. Китобда кўзнинг анатомияси ҳақида жуда кўп маълумотлар билан бир қаторда унинг функцияси ҳамда ёруғликнинг табиати ҳақида ҳам батафсил ёритилган Шундан кейин тарқоқ нигоҳни тўғрилаш учун кўз олдига лупа (линза) тақишни ҳам айнан у йўлга қўйган. Бу зотдан кейин дунёда англиялик олим Роджер Бэкон Ҳасан ибн Ҳайсамга тақлид қилиб, линзани ихтиро қилди. У то бугунги кунгача такомиллашиб, ривожланишда давом этмоқда. Француз математиги Чарльз Оберлинг айтган: “Ибн Ҳайсам баҳслари ёруғлик илмидаги асл манбамиздир”. Жорж Сартон Ҳайсамни “энг буюк мусулмон физиги ва барча замонларнинг энг яхши оптик тадқиқотчиларидан бири” деб атаган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11253. Асмоийдан қўшниси икки дирҳам қарз сўради. У: “Майли, гаровга нима берасиз?” деди. Қўшни менга ишонмайсизми?” деб сўради. Асмоий: “Йўқ ишонаман. Лекин Аллоҳнинг халили (Иброҳим) алайҳиссалом ҳам Роббисига: «Йўқ (ишонаман-ку) лекин қалбим хотиржам бўлиши учун»,” (Бақара сураси, 260-оят) деганида, У зотга шак-шубҳасиз ишонар эди”, деб жавоб берди.
Эсланг (эй Муҳаммад алайҳиссалом), Иброҳим: «Парвардигорим, менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсатгин»,- деганида, Аллоҳ: «Ишонмаганмидинг?» деди. Иброҳим айтди: «Йўқ, (ишонаман-ку), лекин дилим (яна ҳам) таскин топиши учун». Аллоҳ айтди: «Тўртта қушни олиб, уларни ўз олдингга тўплагин (ва уларни бош, оёқ, қанот ва патларини тортиб, узиб, сўнгра бир-бирларига аралаштириб), кейин (атрофдаги тоғлардан) ҳар бир тоғнинг устига уларни бўлак-бўлак қилиб қўйгин ва шундан сўнг уларни чақиргин, сенинг олдингга чопиб келадилар! Билгинки, Аллоҳ шубҳасиз қудратли ва ҳикматлидир». (Демак, ўликларни қайта тирилтириш Аллоҳ таъоло қудрати олдида жуда осон ишдир)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11251. Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида Масжиди Набавий афзалми ёки Масжиди Ақсоми, деб баҳслашиб қолдик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Менинг масжидимда ўқилган битта намоз Байтул Мақдисда ўқилган тўртта намоздан афзал. У ер (яъни Байтул Мақдис) нақадар яхши намозгоҳ. Ҳали шундай вақтлар келадики, киши учун отининг арқони миқдорича Байтул Мақдис кўриниб турадиган ери бўлиши дунёдаги барча нарсадан яхшироқ бўлиб қолади”.
(Имом Ҳоким “Мустадрак”да ривоят қилиб, саҳиҳ деган ва Заҳабий унинг бу фикрини маъқуллаган).
Изоҳ: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидида ўқилган битта намоз бошқа масжидларда ўқилган намоздан минг карра устун саналади. Демак, Масжиди Ақсода ўқилган биргина намоз бошқа масжидларда ўқилган икки юз элликта намозга тенг экан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11249. Авлиёларнинг кароматлари
Каромат Аллоҳнинг феълидир. Банданинг феъли эмасдир.
“Агар фалончи каромат аҳлидан бўлса, у ҳолда биздан қимматчиликни кўтарсин, душманларимизни даф қилсин”, дейиш ўринсиздир. Авлиёларга бу тарзда талаб қўйиш, анбиёларга уларни ёлғонга чиқарганлар томонидан қўйилган талабга ўхшайди: «Улар дедилар: «Токи бизга ердан чашма отилтирмагунингча, зинҳор сенга иймон келтирмасмиз. Ёки сенинг хурмо ва узум боғинг бўлиб ва уларнинг орасидан анҳорларни отилтириб чиқармагунингча… ёки олтиндан безалган уйинг бўлмагунича, ёхуд осмонга кўтарилмагунингча, ўша кўтарилишингга ҳам токи биз ўқишимиз учун китоб келтирмагунингча ишонмаймиз». «Роббим пок бўлди. Мен фақат башар расулман, холос» дегин". Исро сураси, 90 -93 оятлар.
Улар нодонликлари сабаб билмайдики, Аллоҳ таоло бандаларини яхши ва ёмон кунлар билан синайди, уларга душманларини улардан устун қилиб қўяди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гарчи дуолар ижобат бўлувчи бўлсаларда, шу билан бирга башар сифатида касал бўлган, оч қолган, кофирлар у зотга аламлар етказган, у зотдан ҳам уларга жавоблар берган.
Энди, мўмин киши: “Агар Расулуллоҳ ҳақиқий расул бўлса, бу зарарларни ўзидан кетказиб олсин эди”, деб асло айтмайдику. Валий ҳам шундай. Унинг дуоси ижобат бўлмаслиги ва бирон беморлик сабабидан вафот топишининг ҳеч ажабланарли жойи йўқдир. Шунинг учун эй мўмин, моддий фикрлаш таъсирида даъво этиладиган ҳеч кимда каромат йўқдир, деган хато тушунчага бориб қолишдан эҳтиёт бўл. Валий Аллоҳнинг бир бандасидир. Мавлоси унга иззат-икром кўринишида хоҳлаган нарсасини жорий этиши ва бало, мусибат кўринишида ҳам хоҳлаган нарсасини жорий этиши мумкин.
Доктор Сайф Али Асрий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Аллоҳ таоло бизнинг кўзларимизни кўз қовоқлари билан таъминлаб қўйган. Улар ҳар неча дақиқада юмиилиб-очилиш билан кўз юзасига суюқликни етказиб туради ва кўзнинг қуриб қолишидан ҳимоялайди. Чунки, намлик камаядиган бўлса, инсон кўзида қуруқликни ва чидаб бўлмас кучли оғриқни ҳис этади. Шунингдек, кўзёшлар кўзни намлаб туради ва турли микроблардан муҳофазалаб, тозалаб туради. Энди йиғига келадиган бўлсак, Аллоҳ таоло уни мўминлар учун фойдали эканини баён қилган: “Расулга нозил қилинган нарсани тинглаганларида, ҳақни билганларидан кўзлари тўлиб ёш тўкаётганини кўрасан”, Моида сураси, 83-оят.
Олимларнинг таъкидлашича, дарёларнинг сувга тўлиши механизми, тизими кўзёшининг қуйилиб, кўзнинг тўлиш механизми билан бир хил экан. Субҳаналлоҳ!
Изоҳ: Кўз қовоқлари - кўзни ташқи шикастланишдан ҳимоя қилади, кўзни кўзёши суюқлиги билан намланиб туришида иштирок этади, шох парда ва склерани тозалайди, кўриш фокусировкаси, нигоҳнинг жамланиши ва кўз ичи босимини тартибга солишга ёрдам беради ва шох парданинг оптик геометриясини шакллантиришда иштирок этади.
@arabicuz
⚡️Муқаддима
❓ "Руҳий тарбия" китоби қандай китоб?
❓Тасаввуф машойихлари бизга нима учун керак?
❓Зикрлар қандай айтилади?
❓Асабий киши қандай зикрни кўпроқ айтиши керак?
🎙Устоз Анвар Аҳмад
⚡️Эслатма: кўрсатув икки ҳафтада бир марта, якшанба кунлари эфирга узатилади.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрь санасидаги 03-07/9270-сонли хулосаси асосида тайёрланди.
🔗https://youtu.be/zW83K4t3lq8
#ruhiy_tarbiya
@BintuSodiq