Дуо ибодатдир
📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан
"Аллоҳуммағфирлий, варҳамний, ваҳдиний, ваъаафиний, варзуқний”
Маъноси: “Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм қил, мени ҳидоят қил, менга офият бер ва мени ризқлантир”
☪️ Агар бирон киши Исломни қабул қилса, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам унга намознинг масоиллари, шартлари ва рукнларини ўргатардилар, сўнгра уни ушбу калималар билан дуо қилишга амр этардилар:
🔹гуноҳларимни ўчириш билан Аллоҳим, мени мағфират қил,
🔹манфаатлар ва яхшиликлар етказиш билан менга раҳм қил;
🔹омонлик, саломатлик йўлига йўллагин ёки истиқомат манҳажида собит қилганинг ҳолда мени ҳидоят қил;
🔹қалб касалликлари бўлсин, бадан касалликлари бўлсин, улардан менга офият бер;
🔹ризқ яъни, жисм учун ейиш, ичиш, либос ва маскан каби унинг қоим бўлишига зарур нарсалар ва шунингдек, қалб учун зарур бўлган фойдали илм ва солиҳ амал каби ризқ билан мени ризқлантир.
Юқоридаги ҳадисни Ториқ ибн Айшам Ашжаъий розияллоҳу анҳудан имом Муслим ривоят қилган.
Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Аллоҳуммағфирлий, варҳамний ва ъаафиний, ваҳдиний варзуқний», дер эдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11400. Абдуллоҳ ибн Муборак деди: “Дунёга етиш учун илм истагандик, у бизни дунёни тарк қилишга йўллаб қўйди”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11399. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ деди: “Чўлоқланиб, синиқ ҳолда бўлсада, Аллоҳ сари юришда бардавом бўлинглар. Албатта соғломликни, сиҳатни кутиб ўтириш дангасаликдир. Гарчи нуқсонларга йўл қўйсангда, ибодатларни маҳкам тутгин. Аллоҳдан ёрдам сўра, ожиз бўлма. Гарчи йиртиқ-ямоқ деб билсангда, устингдан асло ибодат ёпинчиғини еча кўрма”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11397. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини умматга етказиш, душманларга қарши ўқ отишдан кўра афзалроқдир. Чунки дин таблиғини, етказишни кўпчилик инсонлар бажара оладилар. Лекин суннатнинг таблиғида эса анбиёларга ва уларнинг қавмлари ичидаги ўринбосарларнинг ворисларигина қоим бўла оладилар».
Аллоҳ таоло Ўзининг карами ила бизни ҳам ўшалардан қилсин!
«Жалаа`ул афҳаам» асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11396. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одам боласи намоздан, одамлар орасини ислоҳ қилиш ва гўзал хулқли бўлишдан кўра афзал амал қилмаган”, дедилар.
Имом Байҳақий ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11394. Суфён Яҳё ибн Холид Бармакийнинг ҳаққига саждада: “Аллоҳим, у мени таъминотимни тўкис қилди ва мени ибодатга бемалол фориғ қилди. Энди Сен унинг охират ишларига Ўзинг кифоя қилгин”, деб дуо қиларди.
Яҳё вафот қилганидан сўнг баъзи дўстлари уни тушда кўришибди. Ундан: “Аллоҳ сенга қандай муносабат қилди?”, деб сўрашди. У: “Суфённинг дуоси сабабли мени мағфират қилди”, дея жавоб берибди.
Ибн Касирнинг “Бидоя ва ниҳоя” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тадаббур
📖 Аллоҳ таоло айтади: "Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир.Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир", Шарҳ сураси, 5, 6 - оятлар.
Оятдаги улуғ башорат шулки, қийинчилик ва машаққат топилган жойда албатта енгиллик унга яқин бўлади ва ҳамроҳлик қилади. Уни такрор келиши эса ваъданинг таъкидлаш ва умидворлик улкан амал эканига ишорадир. (Тафсири "Саъдий"дан)
“Инна” бу ўринда таъкид ва хабарга эҳтимом учундир. “Маъа” эса енгиллик жуда тез келишига ишорадир. Худди енгиллик машаққат билан ёнма-ёндек бўлади.
Алиф-ломли “ал-ъуср” икки оятда ҳам такрорланса, у бир нарса эканини ифода этади. Аммо “юсрон” сўзи икки оятда ҳам ноаниқ шаклда келиши уни такрорига далолат қилади. Шундан келиб чиқиб,: "Бир қийинчилик икки осончиликдан енгилади".
Бу Аллоҳнинг хабаридир. Унинг хабари эса энг рост ва комил хабарлардандир. Ҳамда Унинг ваъдасига хилоф қилинмайди.
Изоҳ: Бу оятларда ҳар бир машаққатдан кейин эмас, балки айни ўша машаққат билан бирга енгиллик борлиги икки бор таъкидланади. Буни икки хил маънода тушуниш мумкин:
Биринчиси — ҳар бир қийинчиликдан кейин шу қадар тез осонлик келадики, гўё улар иккиси бирга, ёнма-ён тургандек бўлади. Бас, демак, қийинчиликка рўбару келганда, ноумидликка тушишнинг асло ҳожати йўқ.
Иккинчи маъно — бир кишининг бошига иймон, эътиқоди сабабли бирон оғирлик тушса, у киши ҳаргиз бундан ранжимаслиги лозим.
Зеро, у охиратдаги осонликка — мангу саодатга айни мана шу дунёда тортаётган қийинчилиги шарофати билан, яъни мана шу қийинчиликка сабр-тоқат қилгани сабабли эришиши мумкин. Демак, у киши тортаётган муваққат машаққатнинг ўзида унинг учун мангу бахт-саодат бор экан.
Ушбу оят нозил бўлганда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хурсанд бўлинглар! Сизларга енгиллик келади. Ҳаргиз бир қийинчилик икки енгилликдан устун келмайди”, деганлар. (“Тафсири Табарий”дан).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11391. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қиблага қараб туфласа, қиёмат куни туфуги икки кўзи орасида келади», (деб, сўнг) уч марта «Ким мана бу сассиқ сабзавотдан еса, масжидимизга зинҳор яқинлашмасин!», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки нарсанинг ҳукмини баён қилмоқдалар. Биринчиси: қиблага қараб туфлаш. Туфук нималиги ва у нимага қараб туфланиши ҳаммага маълум. Шунинг учун ҳам қиблага қараб туфлаш мутлақо мумкин эмас. Бу иш қиблага нисбатан ўтакетган ҳурматсизлик бўлади.
Иккинчиси: Сармсоқ ва пиёз каби сассиқ сабзавотларни пиширмасдан еб олиб, масжидга кириш. Бу иш ҳам ноқулай иш. Ўзидан сассиқ ҳид анқиб турган киши масжидга кирса, Аллоҳнинг уйига нисбатан беҳурматлик қилган бўлади. Намозхонларга ва масжиддаги фаришталарга озор беради. (“Ҳадис ва Ҳаёт”дан).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11389. Фарзандлар ҳақида айтилган энг гўзал сўзлардан
Ўғлинг ҳар қанча сенга яхши муомала қилишда, дини ва дунёси вожиботларини адо этишда нуқсонга йўл қўйса ёки сусткашликка йўл қўйса ҳам у билан ўзингни ўртасида меҳр-муҳаббат ришталарини асло узиб қўймагин. Албатта ёшлиги, болалик (шўхликлари, хатолари) бўлади, сўнгра Аллоҳнинг изни билан ўз ҳолига қайтади. Сен фақат шошилма.
Фарзандларингизни муҳандис ва шифокорлар бўлишидан олдин, аввало яхши инсонлар бўлиши учун гўзал тарбия беринглар!
Аллоҳим, ўғил ва қизларимизни ҳолларини яхшилагин ва уларга беражак тарбияларимизни гўзал қилгин!
Самир Маҳмуд.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11388. Ибн Ажлон раҳимаҳуллоҳ деди: “Кимки ўлимни кўз олдига қўйиб олса, дунёнинг торлигию кенглигига парво қилмайди”.
“Сифатус софва” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашдан кўзланган мақсад
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Руҳий тарбия" китоблари асосида устоз Анвар Аҳмаднинг силсилавий суҳбатларини тингланг!
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрь санасидаги 03-07/9270-сонли хулосаси асосида тайёрланди..
🔗https://youtu.be/aG3W02VORxc
#ruhiy_tarbiya
@BintuSodiq
Тадаббур
📖 Яхшиликнинг барча тури жам бўлган оят
Аллоҳ таоло айтади: “Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас.
1. Лекин яхшилик –
-Аллоҳга,
-охират кунига,
-фаришталарга,
-китобга,
-набийларга иймон келтирган
2. ва молини яхши кўра туриб,
-қариндошларга,
-етимларга,
-мискинларга,
-йўқсил йўлчига, тиланчиларга
-ва қул озод қилишга берган ҳамда
3. намозни тўкис адо этган,
-закотни берган киши ҳамда
-аҳд қилганда, аҳдига вафо қилувчилар,
-йўқчилик, қийинчилик ва шиддат вақтида сабр қиладиганларникидир.
Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина тақводорлардир”, Бақара сураси, 177-оят.
☪️ Изоҳ: Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломдан «Иймон нима?» – деб сўраганларида, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ушбу оятни тиловат қилганлар. Кейин яна қайта сўраганларида, яна шу оятни тиловат қилганлар. Шундай қилиб, Аллоҳ битта оятда эътиқод асосларини, жон ва мол ибодатларини бирлаштириб, бир-биридан ажрамайдиган қилиб, уларнинг ҳаммасига «яхшилик» деб сарлавҳа қўйибди. Шунинг учун ҳам ушбу унвон остига дохил бўлиб, унга амал қилганларни Аллоҳ таоло «Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир», – деб таърифламоқда. Ҳа, ўшалар иймонида, Исломида содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар ақийдасида, амалида содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар Аллоҳнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтган тақводорлардир.
Ўтган азизларимиздан Суфёни Саврий ушбу оятни ўқиб туриб: «Яхшиликнинг барча тури шу оятдадир», – деганлар.
Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи: «Ким шу оят билан сифатланса, Исломнинг барча соҳаларига кириб, яхшиликнинг бошидан тутган бўлади», – деганлар. “Тафсири Ҳилол”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11385. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ дейди: “Бизни йилда бир марта кўрадиган биродарларимиз бор. Лекин ҳар куни кўрадиганларимиздан кўра уларнинг садоқат, дўстликларига кўпроқ ишонамиз” дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
«Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг», Аъроф сураси, 180-оят.
☪️ ал-Вадуд (жалла жалалуҳу)
"Роббингиздан мағфират сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг. Албатта, Роббим ўта раҳмлидир, яхшиликни раво кўрувчидир", Ҳуд сураси, 90 – оят.
Ал-Вадуд: яъни, набийларини, расулларини ва уларга эргашганларни яхши кўрадиган ва улар ҳам уни яхши кўрадиган зот. У Зот улар учун барча нарсадан суюклироқдир. Уларнинг қалблари У зотнинг муҳаббатига тўлгандир.
✅ Ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида айтадилар: “У зот яратганларига гўзал мукофотлари, кенг оят, белгилари, чиройли лутф-марҳаматлари, ошкора ва махфий неъматлари сабаблари севилган Зотдир. У вадуддур - яхшиликни раво кўрувчидир. Вааддир, мавдуудир – яхши кўрилгандир.
Аллоҳ авлиёларини ва пок бандалари- асфиёларини яхши кўради, улар ҳам Уни яхши кўрадилар. У зот уларни севди ва уларнинг ҳам қалбларига муҳаббат, яхши кўришни жойлади. Сўнгра улар у билан Уни яхши кўрсалар, бу муҳаббатларига мукофот учун бошқа бир севги билан уларни яхши кўради”.
“Мухтасару фиқҳил асмааил ҳусна” асаридан.
@arabicuz
Роҳматан лил оламийн
📖 Аллоҳ таоло ҳаёти билан қасам ичган ёлғиз инсон ким?
Аллоҳ таоло ҳурматли Набийимизга хитобан: "Умрингизга қасамки, улар ўз "мастликларида" гангиб юрар эдилар", деди. (Ҳижр сураси, 72-оят).
"Лаъамрука" яъни, ҳаётинг билан қасам. Аллоҳ Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа ҳеч бир инсоннинг ҳаёти билан қасам ичмаган. Бу эса у зотга шарафдир.
Яна Аллоҳ таоло у зотга нидо қилишда "эй Набий", "эй Расул" деб нидо қилди. Масалан: “Эй Набий! Сенга ва сенга эргашган мўминларга Аллоҳ етарлидир”, (Анфол сураси, 64-оят).
Бошқа оятда: “Эй Расул! Сенга Роббингдан нозил қилинган нарсани етказ”, (Моида сураси, 67-оят).
Яъни ўзига хослик ва шарафнинг кўриниши шулки, бошқа бирорта Пайғамбарни бундай чақирмади, балки, уларни ўз исмлари билан чақирди. Масалан, Аллоҳ Қуръонда: "Эй, Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз" , деди. (Бақара сураси, 35-оят)
Яна бошқа оятда: “Эй Мусо, қўлингдаги нима?» дея нидо қилган. (Тоҳо сураси, 17 – оят).
Изоҳ: Одатда шарафли нарса билан қасам ичилади. Ҳа, Пайғамбаримизнинг ҳаётлари қасам ичишга лойиқ бўлган шарафли, фазилатли, баракотли ҳаёт эди.
- Оятлардан кўриниб турибдики, Аллоҳ таоло барча Пайғамбарларга ўз исмлари билан нидо қиляпти. Ўз ҳаётимиздан мисол келтирадиган бўлсак, бировни ўз исми билан чақирмай, балки, ўша одам шуҳрат қозонган бирор касби ёки фазилатини англатадиган ном билан чақирилса, уни ўша ишда нақадар моҳир эканлигини, қолаверса, ўша чақирувчи уни қанчалик ҳурмат қилишини англатади.
@arabicuz
11401. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда айтилади: «Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Расулуллоҳ, сизни кўрган, сизга иймон келтирганларга тубо бўлсин!» деди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мени кўрган, менга иймон келтирганларга тубо бўлсин ҳамда мени кўрмай туриб менга ишонганларга тубо бўлсин, тубо бўлсин, тубо бўлсин!» дедилар. «Тубо нима, ё Расулуллоҳ?» сўради ҳалиги киши. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У жаннатдаги дарахтдир, баланд лиги юз йиллик масофа, унинг гулкосасидан жаннат аҳлининг кийими чиқади», деб жавоб бердилар.
Имом Аҳмад ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Улуғ зотлар
☪️ Машҳур Ислом уламоларининг вафот этган тарихлари
1. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу – ҳижрий 13- санада.
2. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу –ҳижрий 23- санада
3.Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – ҳижрий 35- санада.
4. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – ҳижрий 40- санада.
5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу - ҳижрий 68 – санада.
6. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу - ҳижрий 73 – санада.
7. Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳу - ҳижрий 94 – санада.
8. Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳу - ҳижрий 101– санада.
9. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 110– санада.
10. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 150 – санада.
11. Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ – ҳижрий 179- санада
12. Муҳаммад ибн Идрис Шофеий - ҳижрий 204- санада
13. Ибн Роҳавайҳ раҳимаҳуллоҳ – ҳижрий 238 – санада
14. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 241- санада
15. Аҳмад ибн Саид Доримий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 253- санада
16. Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Доримий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 255- санада
17. Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 256- санада
18. Имом Муслим ибн Ҳажжож раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 261- санада
19. Ибн Можа раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 273- санада
20. Абу Довуд раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 275- санада
21. Имом Исо Термизий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 279- санада
22. Усмон ибн Саид Доримий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 280- санада
23. Имом Насоий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 303- санада
24. Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 310- санада
25. Ибн Ҳузайма раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 311- санада
26. Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 354- санада
27. Имом Дориқутний раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 385- санада
28. Ҳоким раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 405- санада
29. Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 456 - санада
30. Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 458- санада
31. Ибн Абдул Барр раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 463- санада
32. Хатиб Бағдодий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 463- санада
33. Ибн Арабий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 543 - санада
34. Ибн Рушд Хафид раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 595- санада
35. Абул Фараж ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 597- санада
36. Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ “Аҳкамул Қуръон” тафсири соҳиби - ҳижрий 671- санада
37. Яҳё ибн Шараф Нававий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 676 - санада
38. Шайхулислом Тақиюддин ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 728- санада
39. Имом Муҳаммад ибн Аҳмад Заҳабий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 748- санада
40. Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 751- санада
41. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 774- санада
42. Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 796- санада
43. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 852- санада
44. Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 911- санада
45. Амир Санъоний раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 1182- санада
46. Имом Шавконий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 1250 - санада
47. Имом Алусий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 1342- санада
48. Абдураҳмон Носир ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 1376- санада
49. Аллома Муҳаммад Амин Шинқитий раҳимаҳуллоҳ - ҳижрий 1393- санада вафот этганлар.
🔹Аллоҳ таоло буюк уламоларимизни Ўз раҳматига олсин, қолдирган илмий меросларини умматга манфаатли қилсин!
@arabicuz
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11398. Биргина ҳарф бўлсада ўргатган кишининг олдида тавозели туриш, унга илтифот кўрсатиш, унга хизмат қилиш, унга ёрдам бериш ва ошкораю махфий ҳолда унинг ҳаққига дуо қилиш - илм толиби одобларидандир.
Тарихчи Тош Кубрийзоданинг “Мифтаҳус саъаадати” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тавсия
📖 Сизга зарар етказишни хоҳлайдиганлардан виқоя (ҳимояланиш) учун Қуръон оятлари
🔹1. “Аллоҳ сенга улар(ёмонлиги)дан кифоя қилур. Ва У ўта эшитувчидир, ўта билувчидир”, Бақара сураси, 137 – оят.
🔹2. “Аллоҳ Ўз бандасига кифоя эмасми?!”, Зумар сураси, 36 – оят.
🔹3. “Ишимни Аллоҳнинг Ўзига топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир.”Ғофир сураси, 44 - оят.
🔹4. “Бас, Аллоҳ уни макрларининг ёмонликларидан сақлади..”, Ғофир сураси, 45 – оят.
🔹5. “Ва уларнинг олдиларидан ҳам тўсиқ қилдик, орқаларидан ҳам тўсиқ қилдик, кўзларига парда тортдик. Бас, улар кўрмаслар”, Ёсин сураси, 9 – оят.
🔹6. “Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир”, Анфол сураси, 30 – оят.
🔹7. “Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир”, Буруж сураси, 20 – оят.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11395. Имом Шурунбулолий раҳимаҳуллоҳ: “Солиҳ салаф уламоларни фақат яхшилик билан эсланади. Кимки уларни ёмонлик билан зикр қиларкан, у тўғри йўлдан озган кимсадир”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11393. Ислом уч тоифа - жоҳил, гиначи ва мутаассиб кишидан зулм кўрди. Жоҳил, билимсиз кишига меҳрибонлик билан таълим бериш ва тушунтириш ва англатиш йўлида машғул бўлишимиз керак. Гиначи ва адоват қилаётганга бўлса мурувват кўрсатиш, огоҳлантириш ва ундаги зарарни яхшиси ила даф этмоғимиз лозим. Муаммо мутаассиб кишида. Унинг фикрларини тўғрилаш, англатиш ва тўғрилаш иши узоқ сабр талаб қилади. Бу эса фақатгина кучли ҳужжат, далил ва баён билан, ўй фикрларни аниқлиги ва тушуниш билангина юзага келади.
Шайх Аҳмад Робиъ Азҳарий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11392. Ибн Сино. Олим ва мусулмон табиб. Тиб ва фалсафада машҳур бўлган ва ушбу соҳаларда машғул бўлган. “Шайхур-Раис” (“донишмандлар сардори, алломалар бошлиғи”) деб танилган, ғарбликлар у зотни “Табиблар подшоҳи” дея номлаган.
Абу Али ибн Синонинг машҳур сўзларидан:
- Семиришдан сақланинглар. Касаллик ва иллатларни жуда кўпи, таомда ҳаддан ошиш сабабидан вужудга келади.
- Ваҳима, хавотир касалликнинг ярмидир. Хотиржамлик давонинг ярмидир. Сабр эса шифо сари илк қадамлардир.
- Кунда бир марта таом тайёрланг. Овқат ҳазм бўлиб улгурмасидан олдин яна овқат ейишдан сақланинг.
- Дорилар истеъмоли вақтида овқатланмай туринг.
- Оғриқларни камайтириш сабаблари: кўпроқ пиёда юриш, ўзига ёққан машғулот билан банд бўлиш, шуғулланиш.
Изоҳ: Турли манбаларда унинг 450 дан ортиқ асар ёзганлиги қайд этилган, лекин бизгача уларнинг 242 (160) таси етиб келган. Шулардан 80 таси фалсафага, 43 таси табобатга оид бўлиб, қолганлари мантиқ, психология, тиббиёт, астрономия, математика, мусиқа, кимё, ахлоқ, адабиёт ва тилшуносликка бағишланган. Ибн Синонинг тиббиёт соҳасидаги асарларидан «Китоб ал-қонун фит-тибб» («Тиб қонунлари»), «Китоб ул-қуланж» («Ичак санчиқлари»), «Китоб ун-набз» («Томир кўриш ҳақида китоб»), «Фуж ул-тиббийа жориа фи мажлисиҳ» («Тиб ҳақида ҳикматли сўзлар»), «Тадбир ул-манзил» («Турар жойнинг тузилиши»), «Фил-ҳиндубо» («Сачратқи ўсимлиги ҳақида»), «Рисола фи-дастур ит-тиббий» («Тиббий кўрсатмалар ҳақида») каби асарлари мавжуд. Унинг тиббиётга оид қомусий асари «Китоб ал-қонун фит-тибб» 5 мустақил катта асардан таркиб топган: уларнинг ҳар бири маълум соҳани изчил, ҳар томонлама ёритиб беради.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11390. Ризқни жалб қилиш борасида нима дейилган?
Воқеа сурасини ўқишни ҳар кечага вазифа қилиб олиш ҳақида.
Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида шундай ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб: «Нимадан шикоятинг бор?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Гуноҳларимдан», деди. Усмон ибн Аффон: «Нимани хоҳлайсан?» деб сўради. Ибн Маъсуд: «Роббимнинг раҳматини», деди. Усмон ибн Аффон: «Сенга табиб буюрайми?» деди. Ибн Маъсуд: «Табиб (яъни Аллоҳ) мени бетоб қилди», деб жавоб қилди. Усмон ибн Аффон: «У ҳолда сенга совға-салом буюртирайми?» деб сўради. «Унга ҳожатим йўқ», деди Ибн Маъсуд. Усмон ибн Аффон: «Сенда ҳожат бўлмаса, сендан кейин қизларингга қолади», деди. Ибн Масъуд бунга жавобан: «Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди», деганларини эшитганман», деб жавоб берди».
Изоҳ: Тунда Воқеа сурасини бошидан охиригача ихлос билан ўқиган одам қашшоқлик кўрмайди, ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради. Тажрибада синаб кўрганлар бунинг ҳақиқат эканини таъкидлашган. Жумладан, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Воқеа бойлик сурасидир. Уни ўқинг, фарзандларингизга ҳам ўргатинг”, деганлар. Ибн Мардавайҳ ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тадаббур
📖 Аллоҳ таоло айтади: “Барчалари У Зотнинг ҳузурига қиёмат куни ёлғиз ҳолларида келувчидирлар”, Марям сураси, 95-оят.
Яъни, (у кунда банданинг ёнида) фарзандлар йўқ, мол-дунё йўқ, ёрдамчилар йўқ. У билан фақат амалигина бор...
Аллоҳ таоло уни ҳисоб-китобини қилади. Агар яхшилик бўлса бас, унга яхшилик бўлади. Агар ёмонлик бўлса, бас унга ёмонлик бўлади. Аллоҳ таолодан ёмонликлардан паноҳ сўраймиз! (Саъдий тафсири)
Аллоҳга ёлғиз йўлиқасиз, на оила бор ёнингизда, на дўсту аҳбоблар... Ҳеч ким йўқ... Фақат амалингиз сизга ҳамроҳлик қилади! Келинг, ўша кун учун амал қилайлик, вақтларимизни ғанимат билайлик ва ҳалокатга элтувчи ғафлатдан эҳтиёт бўлайлик!
☪️ Аллоҳумма аъиннаа ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик! (Аллоҳим, Сени зикр қилишимизда, Сенга шукр айтишимизда ва гўзал ибодат қилишимизда ёрдам бер)
Аллоҳнинг зикрини ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни кўпайтиринг!
@arabicuz
11387. Кеч бўлсада англаганим шу бўлдики, киши ўзининг ғам-қайғуларини яширгани, ичига ютгани сайин улар аста-секин, тадрижий тарзда жисмоний алам, оғриққа айланиб бораркан.
Тасаввур қилинг, дардларни яшириш уни ғолиб қилади деб ўйлаган вақтида киши қанчалар нозик ва кучсиздир. Чунки, айни шу дамда ҳақиқатан, у ўз жонига улкан жабр қилаётган бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11386. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўнгра жаҳаннам устига кўприк қурилур. Расуллардан ўз уммати ила унинг устидан биринчи ўтган мен бўламан. Ўша кунда расуллардан ўзга ҳеч ким гапирмас. У кунда расулларнинг каломи «Эй Аллоҳим! Саломат қил! Саломат қил!» бўлур», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11386. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўнгра жаҳаннам устига кўприк қурилур. Расуллардан ўз уммати ила унинг устидан биринчи ўтган мен бўламан. Ўша кунда расуллардан ўзга ҳеч ким гапирмас. У кунда расулларнинг каломи «Эй Аллоҳим! Саломат қил! Саломат қил!» бўлур», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11384. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳар кеча Қуръонни хатм қилардилар. Усул илми билан машғул бўла бошлаганларидан сўнг, ҳар уч кунда хатм қиладиган бўлдилар. Ўттиз йил давомида бомдоднинг таҳорати билан хуфтонни ўқиган эдилар. Шунингдек, эллик беш марта ҳаж қилганлар.
Доктор Роғиб Саржоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
11383. Саҳобалар ва солиҳ салафлар вақтида кароматлар кўп зоҳир бўлмаган. Улардан кейингиларда каромат кўп содир бўлган. Чукни кароматлар иймонни собит қилувчи, мустаҳкамловчи ҳолатлардир. Салафлар эса иймонларининг қуввати сабаб унга эҳтиёжлари бўлмаган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | arabicuz">Tiktok | Youtube
Тадаббур
📖 "...бас, Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт ва Ундан мағфират сўра. Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир", Наср сураси, 3 - оят.
Эй Расул, Унга ҳамд ва тасбеҳни кўпайтириш, истиғфорни кўпайтириш ила Роббингни учрашувига ҳозирлан. Албатта У тасбеҳ айтувчилар ва истиғфор айтувчилар учун Таввобдир - тавбаларини кўп қабул қилувчидир. У Зот уларга раҳм қилади ва уларнинг тавбаларини қабул қилади.
Субҳаналлоҳ! Ушбу оят билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга умрларини тасбеҳ ва истиғфор билан якунлаш амр этилди.
🤲 Ўтаётган кунингни ва ҳаётингни турли босқичларини истиғфор ва солиҳ амал ила якунла!
Изоҳ: Ушбу сурада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларига ишора борлиги учун у «Видолашув» сураси деб ҳам васф қилинади. Ушбу сура нозил бўлганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга: «Шуни менинг ажалим ҳозир бўлгани деб биламан», – деганлар.
Имом Қуртубий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда: «Ушбу сура Видолашув ҳажида Минода нозил бўлди, сўнгра «Бугунги кунда Мен сизга динингизни мукаммал қилиб бердим» ояти нозил бўлди. Икковларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саксон кун яшадилар», дейилган.
@arabicuz