allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Ман учун кутилмаган янгилик бўлди, Қозоғистонда 1781 та мактаб Starlink интернетига уланибди. Илон Маск компанияси сунъий йўлдош орқали бугун дунёнинг хоҳлаган нуқтасини интернет билан таъминлаши мумкин.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Китобда ўқиб қолдим, АҚШда олимлар ва жамоат арбоблари, жумладан икки нафар Нобел мукофоти совриндори «Уч карра инқилоб тўғрисида» номли ҳисобот тайёрлаб, президентга мурожаат билан чиқишибди. Уларнинг айтишича АҚШ катта иқтисодий ва ижтимоий инқироз олдида турибди чунки автоматизация миллионлаб иш ўринларини йўқ қилади.

Бу ҳисобот ва мурожаат 1964 йил Президент Линдон Жонсонга тақдим этилади. Лекин, хабарингиз бор, бу инқироз бўлмади.

Луддитлар давридан бери инсоният ҳар йирик технологик тараққиётдан кейин иш ўринлари борасида ўз хавотирини баралла айтади. Лекин, рақамда иш ўринлари сони доим ортган. Бошқа бир китобда, аниқроғи «Тўртинчи саноат инқилоби»да айтилган, ХVIII асрда АҚШ аҳолисининг 97 фоизи қишлоқ хўжалигида ишлаган. Бугун АҚШ аҳолисини 3 фоизигина қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлайди. Бир вақтлар деҳқон бўлган одамларнинг авлодлари шаҳарларга кўчиб дастлаб фабрикаларда, кейин заводлар, ундан кейин хизмат кўрсатиш соҳасида, бугун катта бир қисми дастурлаш билан машғул.

Бугунги хавотирларга ҳам янги имкониятлар жавоб бўлади ва қоида ўзгартирувчи янги технологиялар яна янги хавотирларни уйғотади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

📶 TBC Uzbekistan шу кунгача бўлган фолияти ҳақидаги маълумотларни очиқлади.

TBC Uzbekistan — Марказий Осиёдаги рақамли банкинг экотизими бўлиб, унинг таркибига TBC Uzbekistan мобил банки ва payme рақамли тўлов иловаси, шунингдек payme nasiya бўлиб тўлаш хизмати киради.

⬆️ Натижалардан банкнинг фаол ўсиб бораётганини кўриш мумкин. Масалан, TBC Bank’нинг кредит портфели ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117%га ўсиб, 5 триллион сўмга етган ва 2024 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойда 110 млрд. сўмни ташкил этди

2024 йилнинг иккинчи чораги ва биринчи ярим йиллиги учун МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) бўйича молиявий натижаларга кўра эса TBC’нинг Ўзбекистондаги асосий кўрсаткичлари қуйидагича:

— Кредит портфели 117%га ошиб, 5 триллион сўмга етган
— Депозитлар 61%га ўсиб, 3,2 триллион сўмга етган
— Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 41%га ошиб, 15,7 миллионга етди ва бу TBC’ни Марказий Осиёдаги энг йирик онлайн банк экотизимларидан бирига айлантирди.
— Ойлик фаол фойдаланувчилар сони (MAU) эса 38%га ошиб, 4,7 миллионга етди
— 2024 йилнинг биринчи ярмида соф фойда 81%га ўсиб, 196 млрд сўмга етди
— Соф фоизли маржа 24%ни ташкил этди
— Банкда 25 хил миллат вакилларидан иборат 2100 нафар мутахассис фаолият юритади.

Албатта, бундай аҳил ва креатив жамоа билан кўп мақсадларга эришиш мумкин.

Тан олиб айтиш керак, TBC Bank Ўзбекистонда рақамли банкинг соҳасида революция қилиб, бутун соҳа ўзгаришига сабабчи бўлди. 🤝

Читать полностью…

Allaev Uz

Har birimizning hayotimizga taʼsir qilgan ayol Syuzan Vodjitski 56 yoshida olamdan oʻtibdi. 1998-yilda Sergey Brin va Larri Peyj aynan Syuzanning uyi garajida Googlega asos solishadi. Keyinchalik Syuzan oʻzi ham Inteldan Googlega oʻtadi. U 2014-yildan 2023-yilgacha Youtube direktori boʻlib ishlagan. Aynan uning davrida YouTube dunyoni zabt etdi.
Syuzan oʻpka rakidan olamdan oʻtibdi.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Захиралар 37 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 август ҳолатига кўра, 37,4 млрд долларни ташкил қилди. Шу тариқа мамлакат захиралари қиймати биринчи марта 37 млрд доллардан ошди.

Бунга биринчи навбатда олтин сабабчи бўлди — ҳозирда улар 29,2 млрд долларга баҳоланмоқда. Ўтган ойга нисбатан олтиннинг ҳажми 12 тоннага кўпайган.

Июль ойида олтиннинг глобал нархи бир неча бор рекорд қайд этди ва троя унцияси учун тарихий 2 500 долларлик кўрсаткичга яқинлашди.

Валюта захиралари июлда 781,5 млн долларга камайиб, 7,7 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу эса сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткичлардан бири.

Қиммат олтин ва валюта захираларининг сезиларли камайиши ҳисобига захираларда олтин қисми 78 фоизга етди.

Шундай қилиб айни пайтда Ўзбекистон захиралари деярли 1 йил импортни молиялаштиришга етади.

@bankir

Читать полностью…

Allaev Uz

Фараз қилинг сиз ёш болага мураббонинг ширинлигини, шунингдек чойнакнинг иссиқлигини айтдингиз. Чойнакка тегилмаслик кераклигини алоҳида таъкидладингиз. Бола шунчаки назарий маълумотга эга бўлди. У мураббони еб кўрмасдан унинг ширинлигини фақат назарий томондан билади. Шунингдек чойнак қўлни куйдиришини ҳам.

Энди, фараз қилинг, ёш бола мураббога бармоғини ботириб шимиб кўрди. Бу унга ёқди. У энди бармоқни қайта-қайта тиқади. Қачондир келиб бундан соғлиғига зарарни ҳис қилса, кейин мезонни билади.

Лекин, ўша бола чойнакка қўлини теккизиб кўрди ва қўли куйди. Энди у қўлини чойнакка ҳеч қачон ўзи хоҳлаб теккизмайди.

Тажриба ва амалиёт жуда муҳим. Таълим олган яхши. Лекин, тажриба ва амалиёт сизни ҳақиқий профессионалга айлантиради.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Saylovlarga yaqin qoldi. Partiyalar ham endi jonlanishadi.

“Adolat” SDP Siyosiy Kengashi raisi oʻrinbosari Islom Hamroyev
“Saylovni kurash maydoni deb bilaman” deb ta'kidlabdi.

Islom Hamroyevga ko'ra, maydonga tushgan polvon faqat gʻalaba uchun intilgani kabi partiyadoshlar ham bu borada faol boʻlishi kerak.

Partiyaning Surxondaryo viloyat Kengashida partiya 2024-yilgi parlament saylovlariga oʻzining mutlaqo yangi strategiyasi bilan kirib kelishi belgilanganligi maʼlum qilindi.

Shuningdek, strategiya doirasida partiya xalqning ichiga yanada faolroq kirib borishi, uyma-uy yurib, har bir saylovchiga partiya gʻoyalarini yetkazishni, ularning taklif-mulohazalarini olishni maqsad qilib qoʻygani qayd etildi.

Qolgan partiyalar ham shu kunlarda faol targ'ibot boshlashini kutavering.

Читать полностью…

Allaev Uz

Остона шаҳрида “Заковат” интеллектуал клубининг катта халқаро турнири бошланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан олдин икки давлатнинг санъат усталари ўз миллий куйларини биргаликда ижро этди. Мазкур мусиқий чиқишни залдагилар олқишлар билан қарши олишибди.

Читать полностью…

Allaev Uz

Enzo Ferrarining "ikkinchi o'rinni olganni hech kim eslamaydi" degan mashhur iborasi bor. Motivatorlar oldin rosa aylantirishardi.

Reallik o'zgardi, endi piar qilolmaganni yoki piarbop bo'lolmaganni. hech kim eslamaydi😁

Piarda gap ko'p 😊

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Охирги вақтда Хитойдан келадиган электромобилларга бож қўйиш масаласини фаол тарғиб қилишмоқда. Таклиф тез-тез у ёки бу ишлаб чиқарувчи, баъзан амалдорлар томонидан янграмоқда. Охирги чақирувда тўғридан-тўғри халқаро тажрибага урғу берилди ва бу ҳақиқат. Лекин, бунинг лекини бор ва ҳатто иқтисодий томондан ҳам бу баҳсли савол.

Аввало айтиб ўтаман, бугунги кунда бу каби чақирув фақат Ўзбекистонга эмас, бутун дунёга хос. Демак, биз умумий глобал жараённинг бир қисмимиз холос.

Совуқ уришдан сўнг биринчи дунёнинг корпоратив гигантлари жаҳон бозори устидан назоратни тўлиқ қўлга олишган эди. Бугун сайёрамиздаги деярли ҳар бир одам қайсидир маънода АҚШ, Европа ва қисман Япониянинг транснационал компаниялари мижози ҳисобланади.

Батафсил: https://telegra.ph/Hitojning-global-tasiri-08-04

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Biznes osonmi? Pul olib maza qilib palmani tagida dam olib yotish mumkinmi?

Читать полностью…

Allaev Uz

Қурултой лойиҳасининг яна битта ўзига хослиги шундаки, подкаст ижодкорларининг ҳарбий тарихга алоҳида эътибор бериши билан боғлиқ. Масалан, лойиҳа ижодкорлари Шайбонийхон, Убайдуллахон ҳақидаги суҳбатларда ҳарбий масалаларга қисман тўхталган эди. Мазкур сон эса тўлиқ шаклда ҳарбий тарихга бағишланган. Меҳмон — тарихчи олим, PhD Эркинжон Ражабов. У киши билан бугун Туркистон армияси ҳақида қизиқарли суҳбат бўлган.

👉
https://youtu.be/y9RLu1MJd2g

Читать полностью…

Allaev Uz

Китобда бир ажойиб жумлани ўқиб қолдим: Ҳеч ким тасодифан космонавт бўлиб қолмайди.

Мантиқан қараса жуда кучли айтилган ибора. Космонавт бўлиб космосга чиқиш учун инсон болаликдан умрини бағишлаши керак. У мақсаддан чалғимай тўғри борган тақдирда ҳам, аксар ҳолларда 35-40 ёшдан олдин космосга чиқолмайди. У қачон руҳан, жисмонан, ақлан тайёр бўлсагина, космосга чиқади.

Ҳаётда ҳам худди шунақа, аниқ мақсад қўйиб, у томон ҳаракат қилинмаса, ҳаракатлар зое кетиш эҳтимоли кўпроқ.

Қаерга кетаётганингизни билмасангиз, борадиган манзилингизни ёқтирмаслигингиз эҳтимоли катта. Бу гап “Латте омили” китобидан олинган.

Мақсадсиз яшашдан ўзи асрасин.

Жума муборак, дўстлар!

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Click to'lov tizimi foydalanuvchilari soni 17 milliontadan oshibdi.
Hozirda oyiga 250 mingta yangi foydalanuvchilar qo'shilmoqda ekan.
Kompaniyaning ilk olti oyda aylanmasi 36 trillion so'm bo'lib, bu o'tgan yilgi tegishli davrga nisbatan 32 foizga o'sgan.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

"Asaxiy Books" tarixida eng muhim premyeralardan biri. Tara Vestoverning katta shov-shuvlarga sabab bo'lgan "Talaba" romani endi o'zbek tilida.

"Asaxiy Books" loyihasini ochganda, 50-100 yildan keyin ham o'qiladigan, insonlarni o'ylashga va o'zgarishga majbur qiladigan kitoblar chiqarishni orzu qilganmiz. "Talaba" romani xuddi o'shanaqa kitoblardan biri deb o'ylayman. Kitobni qanaqa hayajon bilan o'qiganligimni yaxshi eslayman. Bu shubhasiz man so'nggi 5 yilda o'qigan beshta eng zo'r badiiy kitoblardan biridir.

Bugun mana shu ajoyib kitobni sizga taqdim etamiz. Buni albatta o'qing, keyin rahmat aytasiz.

Xarid qilish: asaxiy.uz/u/talaba

O'qing, faqat yig'lamang 😊!

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Дам олиш кунига шунчаки яхши вақт ўтказиш учун яхши филм.

#tavsuyu

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Охирги вақтда ўзбек бизнесида кузатган нарсам брендлар «масштаблашиб» бошлаганлигидир.
Бизнесдан хабари борлар яхши билишади, янги даврда асосан бизнеслар тизимлаштириш, автоматизация, бренд, корпоратив маданият каби масалалар билан банд бўлишди. Бу тўғри йўлда бориб билган бизнесларга мустаҳкам фундамент қуриш имкониятини берди.

2023 йилдан бошлаб олдинги 5-6 йилда яхшигина асос яратган бизнеслар масштаблашиб бошлашди. Кўпчилик буни ўз соҳасида деб ўйласада, аслида бу бозор қоидалари амал қилган ҳамма соҳада ишламоқда.
Кечагина Чилонзорда иккита филиали бор кафе ёки Юнусободдаги косметика бренди бирданига 50-100, баъзан ҳатто 150 филиал очиб ташламоқда. Худди шу жараённи ўқув марказлари, кийим-кечак бренди, дорихоналар, савдо, деярли ҳамма соҳада кўрса бўлади.

Яхши тизимлаштириш эвазига бу компанияларда хизмат сифати бошқалардан яхшироқ, бренд ҳам таниқлироқ ва аксари тўғри бошқарув эвазига нархни ҳам туширишга муваффақ бўлмоқда. Стандартлаштириш бўлса масштаблашиш имкониятини кенгайтирмоқда.

Бунинг яхши томонлари, катта ўзбек брендлари кўпаяди. Иккита бренд аллақачон Қозоғистонга ҳам чиқиб бўлди. Бу брендлар Республиканинг ҳамма жойига сифатли сервис олиб боришади ва бу истеъмолчи маданиятини ҳам ривожлантиради. Натижада катта брендлар билан рақобат қилиш учун ўша ҳудуддаги кичик бизнеслар ҳам сифатни яхшилаш, нархни тушириш устида ишлашга мажбур бўлишади.

Ёмон томони, рақобат қилолмаган кичик бизнеслар секин синиши мумкин. Лекин, умумий иқтисодий томондан қараса бу ижобий жараён. Бу брендлар қанчалик кучли бўлишса, ташқаридан кирадиган гигант брендлар билан рақобат шунчалик осон кечади.

Хуллас, масштаблашиш жараёни фаол кетмоқда ва 2-3 йилда ўнлаб ўзбек брендлари ҳар бир туман ёки аҳоли кўп пунктларга кириб бориш эҳтимоли кенг.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

⚡️Бугун Қурултой лойиҳасида дарҳақиқат ўзгача сон чиқибди. Мавзу: Алишер Навоий қандай шахс бўлган? Алишер Навоий ўзбек тарихи, маданияти ва адабиётининг шубҳасиз энг йирик ва машҳур вакилидир. У ҳақда тадқиқотлар, романлар, қиссалар ёзилган, кинолар олинган, лекин ҳалигача уни тинмай муҳокама қиламиз, шунда ҳам унинг меросининг охирига ета олмаймиз. Навоийнинг ижоди ҳақида, сиёсий, ижодий фаолияти ҳақида кўп ёзилгани билан, унинг шахсияти, шахсий ҳаёти, феъл-атвори, одамлар билан муносабати ҳақида кам биламиз. Қурултойчилар шу масалага ойдинлик киритиш учун навоийшунос олим, филология бўйича фалсафа доктори Олимжон Давлатовни таклиф қилишибди. Қаттиқ тавсия қиламан. ✨

👉 https://www.youtube.com/watch?v=Bx4-fnQjKk4

Читать полностью…

Allaev Uz

Bugun "Xalqaro kitobsevarlar kuni" nishonlanadi. Shu munosabat bilan 3 kunga Asaxiyda kitoblarga 15 foizlik chegirma e'lon qilamiz. Chegirma barcha kitoblarga amal qiladi.

Onlayn xarid: asaxiy.uz/u/bayram_chegirmasi
Do‘konlarimiz manzili: /channel/asaxiybooks/7373

Foydalanib qoling!

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ферузхоннинг ёзишича, Санъат музейи таъмирга ёпилиши билан OLX'да санъат асарлари сотилиши ҳақида эълонлар тиқилиб кетган. Бу жудаям шубҳали.

Албатта, текширувсиз музейдан бирор нарса сотиляпти дея олмаймиз. Лекин ким санъат асарини OLX'да сотади? Унинг ўзи бозори, ўз ишқибозлари бор. Кўпинча махфий, тор доирада сотилади.

Бу ҳолатни албатта текшириш керак.

Скринлар Ферузхондан олинди.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Allaev Uz

Илон Маскнинг сунъий интеллект ҳақида гапларини кўпчилик бизда нотўғри тушунган экан. Унинг хавотирларидан Илон Маск сунъий интеллектни таъқиқлаш керак деган позицияда деб ўйлашар экан.


Ҳақиқат шундаки, Илон Маск сунъий интеллектга қарши эмас, аксинча ундан кенг фойдаланадиган энг фаол қўллаб-қувватловчиларидандир. Унинг иши тўлиқ сунъий интеллектга асосланган, ундан максимал фойдаланади. Бугун Telsa ҳам, Space X ва Neurolink ҳам, айниқса Тwitter сунъий интеллектдан жуда кўп жабҳада фойдаланади. Шунингдек, ҳозирги CHatGPTни чиқарган OpenAIга ҳам Илон Маск биринчилардан бўлиб инвестиция киритган. Бугун у ОpenAI билан судлашмоқда.

Хуллас, Илон Маскнинг позицияси сунъий интеллектни тақиқлашга эмас, аксинча назоратга олишга чақиради. Бу позицияни сунъий интеллект назоратдан чиқиб кетиши, ёмон кучлар ундан фойдаланиши, хаос яратиши эҳтимолидан келиб чиқиб билдиради. Бу борада у ҳақ деб ўйлайман. Тарихан шунақа бўлган, нимадир янги технология чиқиб, оммалашгач, орқадан уни тартибга солиш учун назорат тизими ва қоидалар ишлаб чиқилган. Масалан, олдин йўл-ҳаракат қоидалари пайдо бўлиб, кейин машиналар ишлаб чиқилмаган. Аксинча, олдин машиналар оммалашиб, кўпайиб, муаммолар чиқиб келгач, йўл-ҳаракат қоидалари ва уни назорат қиладиган органлар пайдо бўлган. Авиация бўйича қонунчилик ҳам самолётлар кўпайгач долзарб бўлган. Бу жараён бугун криптовалюта билан ҳам давом этмоқда.

Хулоса қилсак, технология ва илм-фан янгиликлари оммалашгач, уни тартибга солиш, хаос ва муаммоларни олдини олиш учун назорат тизими, органлар ва қонунчилик ҳам шаклланади. Усиз хаосдан қочиш имконсиз. Оддий бир йўл-ҳаракат хавфсизлик қоидаларисиз машиналар ҳаракатини фараз қилиб кўринг. Сунъий интеллект назорати бўлса янада аҳамиятли чунки қайсидир босқичда интеллект ўзи маълумотлар асосида қарор бериб бошлаши мумкин ва бу қарор доим инсоният ёки яхши томон фойдасига бўлади деб айтиб бўлмайди. Шу учун ҳам Илон Маск сунъий интеллектга қарши эмас, аксинча уни назорат қилиш зарур деган позицияда.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

NBC Снуп Догга Олимпиада тарғиботи учун қанча тўлайди?

Афсонавий хип-хоп юлдузи Снуп Догг ёзги Олимпия ўйинларининг юзига айланди, у доимий равишда Париж бўйлаб тадбирлар пайтида NBC телеканалида намойиш этилади.

52 ёшли юлдуз ёзги Олимпиада ўйинларида аёллар гимнастикасидан тортиб, пляж волейболигача бўлган ҳамма нарсани томоша қилган. У ҳар доим қизил, оқ ва кўк рангларда, шунингдек, ёзги Олимпия ўйинлари учун махсус жиҳозлар билан юради.

Кўпчиликда NBC ёзги ўйинларни тарғиб қилиш учун Снуп Догга пул тўлаяптими, деган савол туғиляпти. Маълум бўлишича, NBC Снуп Догга нармалний соққа тўларкан.

“Кечки овқатда NBC раҳбари ёнида ўтиргандим, у Снуп Олимпиадани тарғиб қилиш учун кунига 500.000$ олишини айтди”, — дейди Генри МакНамара.

Ёзги Олимпия ўйинлари 16 кун давом этади, агар Снуп Догг кунига 500 минг долдр олса, жами 8 лям бўлади.😎

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Allaev Uz

15-avgustgacha sevimli kitoblarimdan biri "Sarmoyador" romani Asaxiyda chegirma narxda sotilmoqda. O'zbekiston bo'ylab yetkazib berish ham tekin:
asaxiy.uz/u/6577f418ea51b

Читать полностью…

Allaev Uz

Инвесторлар учун оғир давр

Бугун Осиё фонд бозорида биржа индекслари қулаб тушди. Япониянинг Nikkei ва Topix, Кореянинг Kospi, Тайванннинг Taiex индекслари 10 фоиз атрофида пасайди.

Asia Pacific фонд индекси 4,9 фоизга тушиб, 2020 йил пандемия бошида қайд этилган энг ёмон кўрсаткичга яқинлашди.

Индекс йўқотишларининг чорак қисми ТСМC, Samsung, Toyota Motors ва Mitsubishi компанияларига тўғри келган.

❗️Бир вақтнинг ўзида крипто бозорида ҳам кескин пасайиш кузатилмоқда. Биткоин нархи 2024 йилнинг февралидан бери биринчи марта 50 минг долларлик чизиқдан пастга тушди.

Ҳаммаси 2 августда бошланган эди — S&P 500, Nasdaq ва Dow Jones индекслари сезиларли пасайишни кўрсатди. Ҳаттоки Amazon, Nvidia, Microsoft ва Apple акциялари ҳам тушди.

Бозорнинг кескин ва оммавий тушишига АҚШдаги меҳнат бозори, Федерал захира тизиминг фоиз ставкаларини пасайтириши бўйича кутилмалар, Яқин Шарқдаги геосиёсий кутилмаларнинг кучайиши сабаб бўлди.

@bankir

Читать полностью…

Allaev Uz

1 hafta subflagman Honor 200 Pro telefonini ishlatib koʻrdim.

Avvalo subflagman nima? Smartfonlar dunyosida flagman eng qimmat, eng kuchli, eng ilg'or va eng zoʻr funksiyalarga egasini anglatadi. Appleda iPhone 15 Pro Max, Samsungda Galaxy S24 Ultra hozirda flagman.

Iyerarxiyada flagmandan keyin “subflagman” boradi. Subflagman odatda kuchli, qudratli, hamma funksiyalarga ega, lekin flagmandan biroz qaysidir masalada pastroq smartfon hisoblanadi. Bu Samsung Galaxy S24 va S24 Ultra, yoki iPhone 15 va 15 Pro Maxdek gap.

Honorda 200 Pro haqiqiy subflagman. Unda kuchli protsessor, premium dizayn, sifatli ekran, sifatli kamera jamlangan, lekin Honor Magic 6 Proga biroz yetmaydi. Smartfon Snadragon 8s Gen 3 protsessori bilan jihozlangan. Bu protsessor S24 Ultra yoki Magic 6 Prodagi 8 Gen 3dan biroz kuchsizroq, lekin S23 Ultradagi Gen 2dan kuchliroqdir. 8S Gen 3 oʻyin boʻladimi, ishlash tezligi boʻladimi, kundalik vazifalarga toʻliq yetadi.

Telefonda Wi Fi 6 va 5G kabi hamma zamonaviy texnologiyalar mavjud. Orqa kamera 50 + 50 + 12 (katta burchakli) mp. Old kamera 50 + 2 mp. 5200 MAH akkumlyator, 100 wt tezlikda simli, 66 wt tezlikda simsiz zaryadlanadi. Yaxshi tomoni, “zaryadka” komplektda bor, alohida sotib olmaysiz.

Dizayn ajoyib ishlangan. Material flagmanlardan farqli ravishda plastik. Katta ustunligi, sharshara yaʼni yon tomonlari bukilgan ekranda. Hozirda S24 Ultra tekis ekranga oʻtganligi koʻpchilikka yoqmagan edi. Xullas, ushlaganda odam qimmat va chiroyli smartfon ishlatayotganligini his qiladi.

Telefonda 6.78 dyumlik AMOLED (1224 x 2700) 120 Hz ekran oʻrnatilgan. Ekran yorugʻligi manga yoqdi, quyosh ostida bemalol ishlatsa boʻladi. Ekran sifatiga gap bo'lishi mumkin emas.


Kamera sifati.

Flagmanlarni koʻpincha protsessor kuchidan koʻra kamera sifati ajratib turadi. Buni iPhone 15 va 15 Pro Maxda, yoki S24 Ultrada ham kuzatish mumkin. Bu yerda kamera sifati yaxshi boʻlsa-da, biz Magic 6 Prodan uzoqdamiz. Magic 6 Proni ishlatib koʻrganman, rasm sifatida qoʻlimdagi 15 Pro Maxdan yaxshiroq natija koʻrsatgan. 200 Pro aksar holatda sizga sifatli rasm uchun yetarli, lekin maʼlum bir chegaralar bor. Masalan, optik zoom 2.5ga teng. Tungi rejimda rasmga shovqinlar sezilarli. Oʻz narx kategoriyasida yaxshi boʻlsa-da, flagmanlar bilan tenglashishi qiyin. Yagona ustunlik portret rejimda rasmga olish uchun foydalanilgan “Harcourt” rejimidadir. Bu rejimni Parijdagi mashhur Hartcour fotosaloni bilan birga ishlashgan, sunʼiy intellekt baʼzi oʻrinlarda hatto flagmanlardan yaxshiroq portret rejimda rasmga olib beradi. Xulosa qilsa, flagmanlarga nisbatan kamchilik boʻlsa-da, smartfonda kamera sifati yuqori darajada.





Dasturiy taʼminot.

200 pro Honorning Magic OS dasturi bilan Android 14da ishlaydi. Oldin Huawei ishlatganlar oson moslashishi mumkin. Har bir Androidga xos hamma funksiyalar, Google Play va barcha Google dasturlari bor. Huaweiga taʼsir qilgan sanksiyalar Honorga zarar yetkazmagan. Siz toʻlaqonli Android ishlatasiz. Faqat Circle kabi Samsung Galaxy S24 uchun berilgan ekslyuziv funksiyalar yoʻq, lekin Google yangi Androidda hammada boʻlishini vaʼda bergan. Ishlashi juda tez, biror holatda dastur qotishi yoki muammoni sezmadim.



Akkumulyator.

Batareyka 5200 MAH. Bu yerda 100 wt tezlikda zaryadlanish juda qulay. 50 daqiqada smartfon 100 foizga toʻladi. Oʻrtacha ishlatuvda batareyka bir kunga bemalol yetdi, aksar flagmanlardan yaxshi natija.

Xulosa qilib aytsa, Honor 200 Pro kuchli 8s Gen 3 protsessor, sifatli kamera va goʻzal dizaynga ega yaxshi subflagman. Boshqa subflagmanlardan arzon, lekin hatto ustunliklari bor. Test davomida Ucellda 5G tarmogʻida juda yaxshi ishladi, kamera sifati subflagmanlardan yaxshi, portret rejimida hatto flagmanlarga tenglashadi.
Kamchilik sifatida orqa va yon tomonlari plastikdan ekanligini aytib o'tish mumkin. 

Bu smartfonni manga tez ishlaydigan, kuchli, lekin flagman shart emas deydigan insonlarga tavsiya qilaman. Smartfonning 12/512 GB versiyasi narxi hozirda 8 879 000 Soʻm. 15-avgustgacha xaridlarga Asaxiyda smart soat va simsiz quloqchin qoʻshib beriladi.

Читать полностью…

Allaev Uz

Имане Ҳелифнинг Трампга нима алоқаси бор?

Париж олимпиадаси энг баҳсли мавзулардан бири боксчи Имане Ҳелиф бўлди. Контекстни биласиз, боксчи аёл билан жангда Италиялик боксчи енгилди ва унинг эмоциялари бутун дунё бўйлаб тарқалди. Бугун энди Имане Ҳелиф масаласи шунчаки спорт эмас, сиёсий масаладир.

Дунёнинг хоҳлаган нуқтасида жиддий муҳокама қилинаётган мавзу аслида ёлғон хабар устида қурилди. Ҳамма уни трансгендер, эркак бўлиб туриб аёлларга қарши жанг қилганликда айблади. Қайта-қайта жиддий манбалардан текширдим, Имане Ҳелиф трансгендер ёки эркак эмас. У аёл бўлиб туғилган, аёл бўлиб ўсган, қўполроқ қилиб айтса, ҳомиладор бўлиши ва туғиши мумкин. Унинг ягона муаммоси гармонларда ва бутун дунёда тестостерон нормадан кўп бўлган аёллар топилади. Ўзимизда ҳам унақа аёлларни «эркакшода» дейишади. Уларда, жестлар, овоз, тана тузилиши эркакларникига ўхшаб қўполлашиб кетади. Баъзиларида ҳатто соқол ёки сезиларли мўйлов ўсиши мумкин. Имане Ҳелиф ҳам эркак ёки трансгендер эмас, болалигидан қиз бўлиб туғилган ва шунақа ривожланган. Бундан олдин ҳам бунақа спортчи аёллар бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади.

Энди нимага фейк хабар бунчалик жиддийлашди? Париж олимпиадаси АҚШдаги сайловларга тўғри келганлиги ўнг қанот сиёсатчилари учун идеал ҳолат бўлди дейиш мумкин. Улар ўз сиёсий мақсадлари йўлида сўл қанотни қўллаб-қувватловчи аудиторияга сигнал жўнатишди. Ундан ташқари ўзларини қўллаб-қувватлайдиган ўнг қанот консерваторларни қўрқитишди. Қара, сўлларнинг қадрияти қанақа, улар ҳокимиятга келса нималар бўлади деб. Хуллас, сиёсат шунақа нарса, мақсадга етиш учун ҳатто ёлғон ҳам фойдали. Имане Ҳелиф масаласини ҳам дастлаб Тwиттер орқали асосан АҚШ ОАВси, блогерлари, ундан ташқари ўнг сиёсатчилар таъсири ошиб бораётган мамлакатлар трендга олиб чиқишди. Бу масалада ҳатто Илон Маск ҳам твит қилди. Шунақа қилиб ёлғон устида қурилган тренд сайловдан олдин Трампнинг фойдасига ўйнади десак бўлади.

Сиёсатда ҳам ғоялар ўртасидаги мувозанат бузилиб, кейин қайта тикланади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Ғарбда трендлар сўлларга қараб кетганди. Улар сиёсий масалаларда асосий ғоя яратувчига айланиб қолишган эди. Радикал сўллар, wоклар керагидан ортиқ муаммога айланишгач, энди консерваторлар ҳам жонланиб бормоқда, етар демоқда Ғарб аҳолиси. Мувозанат яратилгунча қатор мамлакатларда ўнглар кучайиб боради, уни ортидан миллатпарастлик ва расизм ҳам кучайиши мумкин. Токи аҳоли бу томоннинг хатоларини тушуниб етиб, етар демагунча…

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 /channel/addlist/XV-Lp2nMTPtkOWVi

Читать полностью…

Allaev Uz

Анқарада Россия ва Ғарб давлатлари (АҚШ, Германия, Польша, Словения ва Норвегия) ўртасида сиёсатчи, журналист, қатор мухолифатчилар ва бошқалардан иборат маҳбуслар алмашинуви бўлди. Жами 26 киши: 10 киши Россияга, 13 киши Германияга, 3 киши АҚШга юборилди. Батафсил.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/08/02/prisoner-exchange/

Telegram | Instagram | GazetaOzb">YouTube

Читать полностью…

Allaev Uz

Nega Oppengeymer hech qachon "Nobel" olmagan?

Murray Gell-Mann aytishicha: " Unda bir joyda uzoq o'tirish va og'ir ishlarni bajarish qobiliyati, uzun maqola yozmagan yoki uzoq hisob-kitoblar qilmagan chunki uning bu ishlarga sabri yo'q edi".

Xurmo'ning Youtubedagi sahifasini kuzatib boring.Qiziqarli ma'lumotlarni bilib borasizlar.
🔗 https://youtu.be/uuA2_z0amyA

Читать полностью…

Allaev Uz

Результаты конкурса:

Победители:
1. Kirma
2. Teşekkur
3. RAVSHAN
4. Nodirbek
5. Hasan
6. Ro‘ziboy Ro‘ziboyev
7. Shohjahon Oʻrinboyev
8. Latofat Muzaffarovna
9. Farmi
10. Abduqodir
11. Yunus
12. Nigora
13. Yamal
14. Saydulloh
15. Otabek
16. 🇸🇦
17. Asadbek
18. Nilufar
19. Журналист
20. feruza
21. Boboyor
22. 👶🏻
23. B.D.I
24. Agent 007
25. аҳрор
26. Turkiye
27. Amyrbekh
28. Saydullo
29. Ro'zimuhammad Olimov
30. Mirza
31. Мухаммади
32. Asrorbek
33. Umida
34. Shahzod
35. Qodirmurod
36. Uzbek Coder
37. Mr
38. Dilshodbek
39. Sherzod
40. Kitob Uz
41. Husniddin
42. ◕‿◕
43. Умедҷон
44. Eldor
45. ᴬˢᴬᴰ_ᶠᴬᵞᶻᶻ
46. Робияхон
47. Asilbek
48. PrinseOfPersia
49. ㅤㅤㅤㅤ
50. _baxadirovna_

Проверить результаты

Читать полностью…
Подписаться на канал