allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

#kino

Ўзбек киночилари Турқманистонликлар билан ҳамкорликда буюк туркман шоири Махтумқули ҳақида фильм суратга олишаётган экан.

Ҳозирда фильминг Туркманистон чўлларидаги саҳналари тўлиқ суратга олиб бўлинган. Ижодкорлар жамоаси навбатдаги локацияга кўчиб ўтишга ҳозирлик кўрмоқда.

Картинага Музаффархон Эркинов режиссёрлик қилмоқда. У Абдулла Авлоний ва Абдулла Орипов ҳаётига бағишланган фильмларни ҳам муваффақиятли суратга олган.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

#siyosat

Кеча минтақа ва халқаро ҳамжамият учун муҳим сайловлар бўлиб ўтди. Эронда Президент сайловларида реформатор деб кўрилаётган Масуд Пизишкиён ғалаба қозонди. Сайловлар ҳақида анча материал билан танишиб чиқдим. Пезешкиён номзодлар орасида ультраконсерваторлардан бўлмаган ягона номзод бўлиб, унда халқаро ҳамжамият ҳам, Эронликлар ҳам реформатор образини кўришмоқда. Сайловларнинг иккинчи турида аҳоли кутилганидан фаолроқ бўлиб, иштирок 50 %дан ортиқ бўлганлиги айтилмоқда.

Пирзишкиён ультраконсерваторлардан Саид Жалилини сайловда ютиб чиқди. Иброҳим Раисининг ўлимидан кейин шошилинч ташкиллаштирилган сайловларда Эрон халқи яна бир бор консерваторлар ва уларнинг назоратидан зерикканлигини тасдиқлади. Раисий даври халқаро санкцияларнинг кучайиши, оғир иқтисодий аҳвол, шунингдек ахлоқ полицияси ва бошқа кучларнинг аҳоли устидан назорати кескин ошиши, бу мамлакатда норозилик акциялар яна бир бор юқори даражага чиқиши билан эсда қолган эди.

Пирзишкионнинг сиёсий программаси Эронни изолятсайидан чиқариб, Ғарб билан алоқаларни тиклашга йўналтирилган.

У бугун ғалаба муносабати билан тарафдорларига мурожаатида ўз сиёсий позициясини яна бир бор тасдиқлаб, Эронни яккаланишдан чиқариш учун Вашингтон ва Европа мамлакатлари билан «конструктив муносабатлар»ни йўлга қўйишга чақирди.



69 ёшли депутатни Эрон халқи эркалаб «доктор» деб номламоқда чунки унинг асл касби юрак жарроҳидир.

Сайловлар эълон қилинганда ҳеч ким Эроннинг шимоли-ғарбий қисмидаги катта шаҳар Табриздан келган бу депутатга ишонмасди. Номзодлиги Қоровул Кенгаши томонидан бешта бошқа консерватив номзодлар билан биргаликда қабул қилингани ҳам янгилик бўлган эди.

Пезешкиён ўз мурожаатида Эронда жиддий мавзу бўлган этник озчиликлар масаласида алоҳида тўхталиб ўтди: «Биз ҳаммага дўстлик қўлини узатамиз, биз ҳаммамиз шу мамлакат аҳолисимиз, биз мамлакат тараққиёти учун ҳаммамиздан фойдаланишимиз керак».

Бу масалага Пезешкиён тўхталиб ўтганлиги бекорга эмас. У Ғарбий Озарбайжон провинциясида (Эрон ҳудуди) туғилиб ўсган. Отаси Эронлик озарбайжонлардан, онаси курд. Парламентга ҳам Табриз, Оску ва Азаршаҳардан сайланган. У ҳозирда озарбайжон ва курд тилларида ҳам равон гапиради.

1993 йилда аварияда унинг ота-онаси, рафиқаси ва бир нафар фарзанди оламдан ўтади. Қолган 3 нафар фарзандини у ёлғиз катта қилади. Аҳоли Пезешкиёндан кўп масалалардан жуда катта умидлар қилмоқда.

Ғазо секторидаги инқироз, Украинадаги уруш, Ғарб билан қарама-қаршилик, Яқин Шарқдаги Ямандаги каби масалалар сабаб сайловларни халқаро ҳамжамият яқиндан кузатди. Минтақанинг энг қудратли ва таъсири катта мамлакатларидан бири сифатида Эрон ҳеч ким беэътибор қолдирмаслиги аниқ эди.

Масуд Пезешкиён сайловларда собиқ президентлар, ислоҳотчи Муҳаммад Хотамий ва мўътадил Ҳасан Роҳаний томонидан қўллаб-қувватланган. Кечаги сайловларда маҳаллий блогерлардан бирининг фикрини ўқиб қолдим: Биз 45 йилдан бери Америкага ўлим деб қичқиряпмиз, етар, (…) мамлакат атрофида девор қуриш мумкин эмас».

Олдинда Масуд Пезешкиённи осон бўлмаган, Эрон сиёсий элитасини бўлиб турадиган муҳим масалалар кутиб турибди. 2022 йил охирида Маҳса Аминининг ўлимидан кейин мамлакатни ларзага солган кенг кўламли норозилик ҳаракатларининг сабаблардан бири бўлган аёллар учун мажбурий ҳижоб кийиш масаласи шулар қаторида. Пезешкиён ўз сайлов компаниясида бу муаммони ечиб, аёлларга эркинлик беришга чақирган эди.

Сайловдан олдинги теледебатлардан инглиз тилига таржима қилинган қисмларини Ёутубеда кўрдим. Икки теледебатда номзодлар мамлакатнинг иқтисодий қийинчиликлари, халқаро муносабатлари, сайловларга паст иштирок даражаси, аёллар ҳуқуқи ва ҳукумат томонидан Интернетга қўйилган чекловларни муҳокама қилишган. Жалилий чекловларни қўллаб — қувватлаб, Ғарбга нисбатан душман сифатида қатъий кайфиятда бўлган. Пезешкиён бўлса, конструктив муносабатларга чақириб, аёллардан тортиб бошқа эркинликларгача Эрондан қараганда либерал позицияни ушлаган.

Давоми кейинги постда:

Читать полностью…

Allaev Uz

Ayni damda xususiy ta’lim sohasidagi tadbirkorlar bilan ochiq muloqot o‘tkazilmoqda.

Unda Savdo-sanoat palatasi, Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Sog’liqni saqlash vazirligi, Biznes-ombudsman, Soliq qo’mitasi rahbarlari ishtirok etyapti.

Ayni paytda Oʻzbekistonda 2 ming 591 ta xususiy bogʻchada 166 ming 257 nafar tarbiyalanuvchi tahsil olmoqda. Xususiy bogʻchalar soni 2017-yilga nisbatan 13,3 baravarga oʻsdi.

Shuningdek, 488 ta xususiy maktabda 82 ming 889 nafar oʻquvchi tahsil olmoqda. Xususiy maktablar 7 yil ichida 16,2 baravarga koʻpaygan.

Bundan tashqari, mamlakatimizda 1 ming 755 ta oʻquv markazi faoliyat yuritmoqda.

Uchrashuv YouTube orqali tog‘ridan-to‘g‘ri efirga uzatilmoqda.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Allaev Uz

#podkast

Global isishga mani nima aloqam bor deydiganlar uchun Xuddi shunday kanali yaxshi bir son chiqarishibdi.

Bundan tashqari yigitlar Global isishga ta'sir qiluvchi 9 ta sababni muhokama qilishgan

To'liq video: https://youtu.be/HTuu1dkACx4?si=IkYWVoq0cyrLExZm

Читать полностью…

Allaev Uz

#jamiyat

Ислом цивилизацияси маркази томонидан “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” форуми ташкил этилибди.

Тармоқда расмларни кўрган бўлсангиз керак. Китоб билан шуғулланганим боис манга қизиқ бўлди.

500 дан ортиқ етук олимлар, фан арбоблари, экспертлар, ёш тадқиқотчилар, шунингдек, диний соҳа вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари билан ислом санъатига оид барча маданий меросимиз устида анча катта иш қилиниши режалаштирилган кўринади.

Олимлар тажрибаларини бир мақсад йўлида сафарбар этишга келишиб олишибди ва давлат раҳбарига мурожаат йўллашибди.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

No comment
Карикатура: @habikatura

Читать полностью…

Allaev Uz

Valeriy Meladze — butun dunyo boʻylab konsert zallarini muxlislar bilan toʻldirib yuboradigan qoʻshiqchi. Lola esa qoʻshiqlarini o‘zbekistonliklar yoddan biladigan xonanda. Ularning chiqishlarini koʻrish imkoniyatini qoʻldan boy bermang. Faqat Live sound, yaʼni jonli ijro!

🎤 Valeriy Meladze - 24-sentyabr, Xalqlar doʻstligi saroyi;
🎤 Lola Yoʻldosheva - 27, 28 va 29-sentyabr, Xalqlar doʻstligi saroyi.

🤩
Veb saytlarda roʻyxatdan oʻtish va chiptalarni qidirish haqida unuting. payme ilovasiga kirib, → “Xizmatlar” → payme ticketga o‘ting. Konsertni, oʻzingizga yoqqan joyni tanlang va toʻlang.

✅ Skanerlashga tayyor chipta esa darhol telefoningizda paydo boʻladi.

⚡️ Istalgan joyda va vaqtda payme tickets orqali chiptalarni
sotib oling va sevimli xonandalaringizning chiqishlaridan zavq oling.


Reklama

Читать полностью…

Allaev Uz

XXI асрда гигант компаниялар масштаблари ҳақида.

АҚШда черковга қатнайдиган оилалар 51 %ни ташкил этар экан. Amazon Prime га обуна бўлган оилалар сони бўлса 2019 йилда 52 %га тенг бўлган.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Аввалги театримиз ва киномиз ҳақида

Сигма подкастда бу сафар Ойбек Вейсалўғли Копадзе билан суҳбат бўлибди.

Ойбек акани олдинлари телевизорда кўрардим. Кўрсатувлари бўларди. Ҳозир дарс бериш билан банд эканлар.

Анча ёқимли ва қизиқарли ҳикояларга бой подкаст бўлибди.


Кўриб чиқиш:
https://youtu.be/SchLwj70BYE?si=tEbpQja1hFUS4ToN

Читать полностью…

Allaev Uz

Икки кундан бери асосан facebook да электр токига социал норма бўйича эътирозларни ўқияпман. Кўпчилик, 200 кв социал нормадан норози.

Дўстлар, маҳсулот тан нархидан арзон сотилиши мумкин эмас. Сотилдими, демак қаердадир кимдир у маҳсулот учун тўламоқда. Бизнинг ҳолатда айнан ўзингиз бюджетдан солиқларингиз орқали тўламоқдасиз. Ундан ташқари, нотўғри бошқарув сабаб сифатсиз хизмат олмоқдасиз.

Электр токига нархлар ошиб бўлди, социал норма киритилди. Ҳозир социал нормани оширишдан кўра, соҳани реформа қилиб, эркин бозор қоидаларни жорий қилишни сўрашимиз керак. Фақатгина рақобат бор, эркин бозор шароитида бозор ўзи электр токига адолатли нархларни шакллантиради. Шу орқали мижоз ҳам сифатли хизматга эга бўлади. Худди, Beeline хизмати ёқмаса Ucell га ўтганингиздек, эртага электр токи бозорида ҳам бир нечта ўйинчи бўлиши, улар ўзаро рақобат қилиши муҳим.

Ҳозир социал норма оширилиб, соҳа бюджетдан субсидияда ушлашда давом этилса, на сифатли инфраструктура, на доимий электр токи бўлади. Эски қопқонга чиқиб улгурмасдан яна қайтиб тушамиз. Бундан аҳоли ҳам, бизнес ҳам, ишлаб чиқариш ҳам бирдек зарар кўради.

Яна бир марта айтаман, маҳсулот текинга ёки зарарга сотилиши мумкин эмас. Сиз бир ерда тан нархидан арзонга нимадир олдингизми, билингки кимдир у учун тўлаяпти. Электр токи билан боғлиқ ҳолатда сиз тўлаяпсиз. Тўғридан тўғри эмас, воситачилар орқали ва бозор нархларидан анча қиммат тўлаяпсиз.


PS: Эски даврда сунъий тарзда фақат Тошкентда бор бўлган бензинни эсланг. Тошкентда арзон бензин бўлиши учун бутун Республика тўларди. Қисман эркин бозорга ўтилганлиги, бензин зарарга сотилмаётганлиги учун бугун бутун Ўзбекистонда бемалол топасиз.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Результаты конкурса:

Победители:
1. Abdullayev Azizbek
2. Ilhomjon
3. Muslima
4. Hojiahmad
5. Ismatov Abdulla
6. Робияхон
7. Special One
8. ZUHRIDDIN
9. Ummati Muhammad
10. 𝓢𝓱𝓪𝓫𝓫𝓸𝓷𝓪
11. Boʻriboyev Ozodbek
12. Sultonxon
13. Jasur
14. Muzaffar
15. Elyor
16. Shokirova_Manzura
17. .
18. Jumabaev
19. Anvarjon
20. Муаттар Мирзобахромовна
21. Sirojiddin Rustam
22. .
23. Zabihulloh
24. Siddiqjon
25. Sohibjon
26. フꪖꫝꪮꪀᧁꫀꫀ𝘳
27. Ikromov Sherzodxon
28. F
29. g'olibjon
30. Bintu Mirzokhid🪐
31. 무비
32. Sarvar
33. ЛУТФУЛЛО.
34. Zokir Choriyev
35. Mir
36. .
37. ©️
38. Жавохир
39. Sarvinoz
40. Olimjon
41. Nigora
42. Shahobiddinovna
43. .. AKANGMAN
44. Otabek
45. Eshqobilova Durdona
46. G'aybullayeva
47. Muhammadjon Mahmudjon Xadija
48. Патриот
49. Сохиба
50. Muslimbek

Проверить результаты

Читать полностью…

Allaev Uz

Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлимидан сўнг мамлакатда президент сайлови ўтказилмоқда. Биринчи турда уч номзод қатнашди — куч тузилмалари вакили Муҳаммадбоқир Қолибоф, консерватив дипломат Саид Жалилий ҳамда жарроҳ ва собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пизишкиён. Кутилмаганда либерал ислоҳотлар тарафдори, Россияда "тизим ичидаги мухолифат" деб аталадиган категорияга мос тушадиган сиёсатчи Пизишкиён 42,5 фоиз овоз билан биринчи ўринни олди.

Мамлакат қонунларига кўра, президент бўлажак 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши керак, шу боис иккинчи тур белгиланди. У 5 июль куни бўлиб ўтади. Унда Пизишкиёнга 38,7 фоиз овоз тўплаган Жалилий рақиб бўлади.

Пизишкиён консерватив маъмуриятдан узоқ номзод ҳисобланади. У Ғарб билан муносабатни яхшилаш, уруш риторикасидан қочиш, мамлакат ичида либераллашувни давом эттириш тарафдори. Баъзилар унда Рафсанжонийнинг давомчисини кўрмоқда.

Мен эса бошқа нарсага эътибор қаратмоқчи эдим. Пизишкиён — Табриздан (Шарқий Озарбайжон), бошқа маълумотга кўра, Маҳободдан (Ғарбий Озарбайжон), отаси озарбайжон, онаси курд. Эронда ўзи қизиқ вазият ҳукмрон: бир томондан, ҳамма бирдай эроний ҳисобланади, этник келиб чиқишга қараб сиёсатда ёки бошқа соҳада дискриминация қилишмайди; бошқа томондан, этник озчилик вакили Эрон маданиятига ва форс тилига лоял бўлиши талаб этилади, этник озчиликлар ҳуқуқидан, тилидан гапирса, бу норозилик келтириб чиқаради.

Қизиғи, биринчи турда Эрон тарихида энг кам сайловчи қатнашди — 40 фоиз атрофида. Одатда ҳукуматдан норози қатлам сайловни бойкот қилиб, қатнашмайди, натижада ҳукуматга энг лоял номзод ютиб кетади. Лекин бу сафар мухолиф қарашдагилар, аксинча, жуда фаол бўлди, натижада Пизишкиён биринчи турда ғолиб бўлди. Жуда қизиқ ҳолат.

Шунга қарамай, экспертлар Пизишкиённинг сайланишига шубҳа билан қараяпти. Чунки Эронда барибир ҳамма нарсани оятуллолар ҳал қилади, ўзларининг номзодига "ёрдам" берворишлари мумкин. Пизишкиён сайланган тақдирдаям, президент оятуллолар ҳокимияти ўрнатган чегаралардан чиқиб кета олмайди.

@AsanovEldar

Читать полностью…

Allaev Uz

Жамиятда пул ҳақида гапириш, муҳокама қилиш “табу” мавзудир. Лекин, молиявий барқарорликни биринчи ўринга қўйиш зарур. Пул ҳаётни ўн баробар осонлаштиради. Пулга нисбатан масьулиятли бўлиш муҳим кўникма. Уни ишлаб топишга қанчалик масъулиятли бўлсангиз, харажат қилишда ҳам шунчалик масъулиятли бўлиш даркор. Харажатга нисбатан масъулият шаклланмас экан, даромад миқдоридан қатъий назар молиявий барқарорликка эришиб бўлмайди.


#tonggimutolaa

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун биринчи марта MBA дастури эълон қилинди.

Шу вақтгача Ўзбекистонда MBA (Master of Business Administration) қилиб бўлмас эди. MBA дастурини Team University Польшанинг Kozminskiy University билан ҳамкорликда ташкиллаштирган. Kozminsky бизнес мактаби дунёда энг кучли 1 фоиз бизнес мактаблар ичига киради. MBA қилмоқчи бўлганлардан камида етти йил раҳбарлик лавозимларида ишлаганлик ёки бизнес тажрибасига эгалик талаб қилинади.

MBA 18 ой давом этиб, битирувчиларга халқаро MBA дипломидан ташқари Team Universityнинг магистрлик дипломи ҳам берилади. MBA нархи 23 000 АҚШ доллари бўлиши айтилди, бу дунёда энг арзон MBAлардан бири деса ҳам бўлади.

MBA тадбиркорларга бизнес бошқаруви билан боғлиқ барча йўналишларда тизимли билим олиш имконини беради.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

​​Hammamiz har kuni pul sarflaymiz va shu orqali kimningdir boyib ketishiga xizmat qilamiz.

Devid Bax, Jon Devid Mann – "Latte omili"

Bu kitobning mutolaasi bir doʻstimning muammolaridan xabar topishim bilan bir vaqtga toʻgʻri keldi. Ancha qarzga botib qolibdi. Mana shu kitobni oʻqisa va amal qilsa shunday boʻlmasmidi deb oʻylab qoldim. Kitobdagilar bir qarashda juda oddiyday tuyuladi. Biroq uning oddiyligi ish berishiga toʻsqinlik qilmaydi. Insonning hayotini odatda juda oddiy gʻoyalar oʻzgartiradi.

Misol uchun maktabni zoʻrgʻa tamomlagan oʻsha doʻstim bundan besh-olti yil burun, hali oliy maʼlumotli oʻqituvchilar 2 million ham oylik olmaydigan paytlarda 5-6 million oylik olardi. Maʼlumot uchun, oʻsha paytlarda qishloq joyda ikki million oylikka bemalol roʻzgʻor qilish mumkin edi. Olti yil davomida har oy 1 milliondan pulni jamgʻarib borsa hozir qoʻlida 72 million puli boʻlardi.

Biroq koʻpchilikka bu imkonsizday tuyuladi. Chunki bizning xarajatlarimiz daromadlarimizga muvofiq oʻsib boradi. Qancha koʻp pul topsak shuncha koʻp sarflay boshlaymiz. Xarajatimiz daromadimizdan oshganida esa har oy maosh olishimizga qaramay qarzga botamiz. Kishi bir qarzga botsa undan chiqishi qiyin boʻladi.

Albatta, deyarli barcha qachondir boyib ketaman deb oʻylaydi. Birdaniga katta biznes boshlash, lotereyadan yutish, xazina topib olish, qizlar boy erga tegvolish kabi yoʻllar bilan toʻkin hayotni umid qilaveradi. Biroq statistikaga yoki yon-atrofimizga qarasak odamlarning deyarli barchasi maoshdan maoshgacha ishlashini koʻrasiz. Kimdir 2 million oladi, kimdir esa 20 million. Biroq jamgʻarishni bilmasa 2 million va 20 million oladigan kishi oʻrtasida farq yoʻq. Chunki kun kelib ishsiz qolsa ikkisining ham qoʻlida hech vaqo qolmaydi.

Haqiqatga tik qarab, koʻpchilik baribir maoshga yashashini hisobga olsak, bu kitobni hamma oʻqib chiqishi kerak. Undagi oddiy haqiqatlarni anglab, amalga tadbiq qilsa oʻrtacha maosh bilan ham kun kelib bemalol erkin va boy boʻlish mumkin. Hatto boylikka qiziqmasangiz ham oʻzi nima uchun va kim uchun ishlayapman, mehnatim evaziga arzirli narsa olyapmanmi kabi savollar bilan toʻqnashasiz. Boylik bu eng qimmat mashinada yurib, eng qimmat kiyimlarni kiyish, eng qimmat joylarda ovqatlanish emas. Boylik bu erkinlik. Misol uchun siz bir kuni tongda uygʻongach ishga borgingiz kelmasa, shartta oilangizni olib bir oyga xorijga ketolmasangiz yoki uyda bir oy oyoqni choʻzib yotolmasangiz yillar davomida nega va kim uchun ishladingiz? Sizga maosh berayotgan odam yoki tashkilotni boy qilish uchunmi? Butun umr ishlab ham qariganda pensiyaga yoki farzandining qoʻliga qarab qolganlar kammi atrofingizda?

Jamgʻarish bu oʻzingizni toʻrt yoqdan siqish emas. Shunchaki siz uchun eng muhimlari nimaligini aniqlab olishingiz va faqat shularga pul sarflashingiz kerak. Odamlarning koʻpi aslida oʻziga kerak boʻlmagan narsalarni sotib olish uchun oʻzlari yoqtirmaydigan ishlarda ishlashadi. Oddiy haqiqatlarni sodda tilda tushuntirgani va amalda qoʻllasa real foyda beradigan usullarni taklif qilgani uchun bu kitobni hammaga tavsiya qilsa boʻladi. Kitobda bosh qahramon sifatida ayol kishi tanlangani bejiz emas, zero ayol kishi uchun moliyaviy erkinlik juda muhim. Keyingi post shu haqida boʻladi.

@salimov_blogi

Читать полностью…

Allaev Uz

Олдинги пост давоми:
Лекин, манимча Пезешкиёнда реформаларни ўтказиш осон бўлмайди. Эронда ҳокимият бўлиниши бошқа мамлакатлардан фарқ қилади. Чунки Эрон Ислом мамлакати ҳисобланиб, унда асосий идеологияни Олий раҳбар Саид Али Хоманаий шакллантиради ва президент ўша идеологияга мослаб сиёсат юритишга мажбур. Хоманаий мамлакат бошқарувида таъсирини 1989 йилдан бери ушлаб турибди. Раҳнамонинг ёши 85да эканлигини ҳисобга олса, унинг меросхўри масаласи энди Эрон учун жиддий сиёсий масалага айланади. Ички ва ташқи сиёсатдаги умумий идеологияга мос тарзда берилган эркинликлар, Президентга мамлакат сиёсатини сезиларли ўзгартиришга имкон беришига умид қилинмоқда. Ўзгаришларни амалга оширишда яна бир муаммо кучли сиёсий таъсирга эка ультраконсерваторлар билан қарама-қаршиликларга ҳам бўлиши мумкин.

Пезешкиённинг ғалабаси Эрон, Ғарб ва ҳатто бизнинг минтақа учун ҳам яхши янгилик. Лекин, Россия — Украина урушида Эрон Россияни қўллаб қувватлагани ва сезиларли ҳарбий ёрдам берганлиги учун, янги реформатор раҳбар келиши Россияга ёқмаслиги аниқ.



Хуллас, кейинги йилларда халқаро сиёсатда Эрон билан боғлиқ қизиқарли вазият бизни кутиб турибди.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

🙈🙉🙊

Xususiy ta’limga oid uchrashuvda shuncha kattakon yig‘ilgan ekan, unda 1 yarim yildan buyon xususiy universitetlarga litsenziya berish og‘zaki topshiriq bilan noqonuniy to‘xtatib qo‘yilganiga oid masalani ham ko‘rib chiqishsa yomon bo‘lmasdi.

Sun’iy o‘rnatilgan moratoriy sabab qancha tadbirkorlar zarar ko‘rayotgani, universitet uchun bino qurib, uni jihozlab, xodimlarni ishga olib, millionlab dollar sarflab, lekin 1 yarim yildan buyon noqonuniy topshiriq tufayli sarson bo‘lib yurgani kimnidir qiziqtiradimi o‘zi?

Biznes ombudsman tirikmi? Prokuratura ishlayaptimi? Savdo-sanoat palatasiga qiziqmi bu? Shuncha tadbirkorlik subyekti ochilmasdan, boy berilayotgan soliqlar Soliq qo‘mitasini o‘ylantirmasa kerak-a?

Yoki hamma ko‘r, hamma kar, hamma soqovmi? Tepadan buyruq tushgan, o‘shanchun o‘raga sichqon tushdi guldur-gupmi buyog‘i?

Qoyiley sizlarga, janob mas’ullar. Shunchaki qoyil.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Allaev Uz

#kitob #iqtibos

Қўшни боғнинг олмаси



Қўшни боғдаги олмани ширинроқ деб ҳисоблайдиган одам ўз боғидаги олмаларни парваришлаш масъулиятидан қочади. Охир-оқибат у ўртамиёна ва бахтсиз бўлиб қолади. Қўшни боғга кўз олайтиришнинг нима кераги бор эди? Парваришга муҳтож ўз боғи бор-ку. Ёдингизда бўлсин, бошқа олмалар яхшироқ бўлиши мумкин, аммо бунинг ортида кимнингдир меҳнати бор. Ёввойи ўтлар ҳамма боғда бор, беэътибор бўлсангиз, ҳамма жойни босиб кетади. Сўнг ёввойи ўт қоплаган боғингизга кўника бошлайсиз ва қўшни боғ гўзалроқ кўринади. Аслида қўшнингиз боғига кўпроқ вақт ва меҳнат сарфлаган. Соҳангиз, бизнесингиз, маҳсулот ва хизматлар, ходимларингиз, шунингдек, савдони ўрганишга ўзингизни тўлиқ бағишланг. Бор кучингиз билан урининг ва қарабсизки, меҳнатингиз ширинроқ мева бера бошлайди.


Ўзимни бирор ишга бағишлаганимданоқ натижа ола бошлайман. Агар қувватимни ишга тўлиқ сарфламасам, натижалар кечикади ёки умуман бўлмайди. Агар қаршимдаги мижозга бутун эътиборимни қаратсам, ижобий натижа оламан. У билан суҳбатлашиш давомида бошқа бир мижоз ёки яхшироқ мижоз ҳақида ўйласам, умид қилган натижамни ҳам бой бераман. Ўзингизни ишга бутунлай ва тўлиқ бағишланг.

Грант Кардоннинг "Савдо санъати" китобидан


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

#biznes #hayot

Шахсий бренд қураётган тадбиркорларимиз бошини деса сочини олиб келадиган даражага келиб қолди.

Шахсий бренд экспертлик атрофида қурилади деб ўйлайман. Эрталабги нонуштаси, қайси бутикдан кийингани, машинасини кимга мойка қилдиргани ва сочини кимга олдиргани онгли аудиторияга қизиқ деб ўйламийман.

Яқинда бир таниқли тадбиркор акамиз ҳазил қилиб айтди, шахсий бренд деб эрталаб хотинига тухум қовуриб берганигача пост қиляпти деб.

Тавсиям, шахсий брендни ўзингиз эксперт бўлган йўналишда қилинг, ўзингизнинг соҳа профессионали эканлигингизга аудиторияни ишонтиринг, у билан билимларни бўлишинг. Сизга керакли аудитория сизни ошни зўр пиширганингиз учун кузатмайди. Агар кулинария қизиқ бўлса, яхшиси Баҳриддин Чустий кабиларни кузатади.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Солиқ қўмитаси E-aktiv (Э-омбор) тизимидан жорий этиш мураккаблиги туфайли воз кечди, деди ташкилот раиси Шерзод Кудбиев. У, шунингдек, маҳаллаларда сотиладиган препаратлар маълумотларини тақдим этувчи дорилар маркировкаси ва дориларга ҚҚС қайтарилгандан кейинги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/07/04/pharmacy/

Telegram | Instagram | GazetaOzb">YouTube

Читать полностью…

Allaev Uz

#hayot #tarix #jamiyat

Ота боболари, ўтган авлод қилган иш учун бугунги авлодни айблаш тўғрими?

Жавоб «ҳа» ва «йўқ».



Мисол қиламиз, бир мамлакат 2-3 аср олдин бошқа бир мамлакатга нисбатан катта адолатсизлик қилган. Бугунги туғилган авлодни у адолатсизликка умуман алоқаси йўқ.

Лекин, вазият ўзгармайди, муносабат ўзгаради деган жойи бор. Бугунги авлод ота-бобоси ўша ишни қилганини оқлайдими ёки хатони тан оладими. Агар, хатони тан олса, унда ҳозирги авлодни айблаш нотўғри. Агар, аксинча ота-бобом тўғри қилган деса, унда ҳозирги авлодга асосли эътироз пайдо бўлади.

Аниқроқ кейс бераман. Бугун, бир немис Гитлер тўғри қилган деса уни айблаш керак. Лекин, у бу тарихий хато бўлган, уни қоралайман, тарихимизнинг бир қисми деса, бу авлодни сен фашистдан деб айблаш хато бўлади.

Шу учун ҳам умумийлаштиришдан доим қочиш керак.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

#hayot #jamiyat

Ёш ўтган сари одам консерватор ва эҳтиёткорроқ бўлиб боришига сабаблардан биттаси хато ва тажрибалар ҳам бўлса керак. 

Ўзимда охирги вақтда кузатган ҳолатларимдан биттаси, нимадир ёзиб туриб ёки гапириб туриб, иккиланиб қоламан. Олдин айтилаётган нарса ҳақида бошқача гапирганман ёки ўзим айтиб турган гапимга қарши иш қилганман. Диққат билан ўқийдиган ёки кузатадиган одам бемалол сизни ўзига ўзи қарши гапираётганликда, ҳатто ёлғончиликда, иккиюзламачиликда айблаши мумкин. 

Энди кимдир нимадир ҳақида гапириб турганда, ўз ҳаёти, қилган ишлари кўз олдидан ўтади. Репутациясини ўйлаган одам жим кетади. Жим юришга сабаблар бўлса кўпайиб бораверади. Кўпайиб бораверган сари, одам ёпилиб бораверади. Мантиқий занжир уланиб мустаҳкамланиб боради.

Хуллас, ҳозирги ҳолатда бирор фикрга ёки амалга келдизми, ҳозирги ҳолатни тўғри деб биласизми, менимча энг тўғри йўл олдин ўзингиз айтган ёки қилган ишни ҳам тан олиб, хато бўлганлигини, ҳозир бошқача фикрлашингизни қистириб ўтишдир. 

Вақт ўтган сари одам ва унинг ишончи, дунёқараши ўзгариб боради. Беайб парвардигор дегандек, хато қилмаган ёки фикрламаган одам йўқ. Демак, энг тўғриси йилдан-йилга мантиқий занжир ишлаб ёпилиб бормасдан, тан олиб, тушунтириб давом этишдир.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Sovrin jamg'armasi 300 mln. so'm bo'lgan "BRB Fintech Hackcelerator"da ishtirok eting!

Biznesni rivojlantirish banki sizni dolzarb masalalarini hal qilish va qimmatbaho sovrinlarga ega bo'lish uchun tanlovda qatnashishga taklif etadi.

Axborot texnologiyalari sohasidagi ko'nikmalaringizni namoyish eting!

Ishtirok etishning afzalliklari:

🌟 Sovrinlar: 1-o‘rin — 150 000 000 so‘m, 2-o‘rin — 100 000 000 so‘m, 3-o‘rin — 50 000 000 so‘m.
🌟 Yetakchi ekspertlar bilan ishlash.
🌟 Kuchli jamoa yaratish va yangi do‘stlar topish imkoniyati.

O'zingizni sinab ko'rishga tayyormisiz? Havola orqali ro'yxatdan o'ting
https://brb.uz/hackcelerator 🔙

Читать полностью…

Allaev Uz

Электр токи масаласида "Вой дооод, адолат қани, Одил Аҳмедов қатга қараяпти?" десам кўпроқ лайк олишимни биламан.

Лекин, факт жойида қолади, соҳада эркин бозор иқтисодиётига ўтмасдан туриб муаммони ечиб бўлмайди.

Бир аналог бераман. Йиллар давомида ҳукуматдан UzAuto Cobalt ни нархини пасайтиришини эмас, бозорни очишни талаб қилишмоқда. Чунки рақобат муҳитида машинага нормал нарх шаклланиши кўпчиликка етиб борган.
Электр токи билан ҳам вазият шунақа, соҳани реформа қилиб, эркин бозор қоидаларини жорий қилиш муаммога ечим бўлади.

200 кв социал норма бўлса ижтимоий адолат учун ушлаб турилиши зарур.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Японияда интернет тезлиги бўйича рекорд ўрнатилди. Янги технология асосида тест 50 км масофада олиб борилган ва маълумот алишиш тезлиги 402 Тбит/с га етган.

Бу магистрал линияларда янада янги имконият очади ва провайдерларга аҳолига янада тез интернет таклиф қилиш имконини беради.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Парда Подкастнинг навбатдаги сонида жамиятда оила тушунчаси, ўзбекчилик ҳақида суҳбат бўлибди.

“Бизда “маменькин сынок” лар жуда кўп. Ҳамма нарсани онаси билан маслаҳатлашади. Онани буерда болага нисбатан ноҳақлиги бор. Уни ўзига қарам қилиб олади”-
демоқда меҳмонУтаров Дилшод.

https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw

Читать полностью…

Allaev Uz

Эронда президентлик сайловларининг иккинчи тури ўтадиган бўлди

Иброҳим Раисийнинг фожиали ҳалокатидан сўнг Эронда муддатидан аввал ўтказилаётган президентлик сайлови ғолиб иккинчи турда аниқланадиган бўлди. Биринчи турда номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан кўпроқ овоз жамғара олмаган.

👉 https://kun.uz/kr/28370543

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Allaev Uz

Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 /channel/addlist/XV-Lp2nMTPtkOWVi

Читать полностью…

Allaev Uz

Билселар, шу ҳафта Павел Дуров бизга меҳмон бўпкетти. Қайтганидан кейин Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларини ёзипти каналида.

Братни ёзишича, Ўзбекистондаги 37 миллион аҳолининг 70 фоиздан ортиғи Телеграм’да ва мамлакатнинг бутун иқтисодиёти ушбу платформа орқали бошқарилади (ҳар бир бизнесда Телеграм боти ёки канали бор).

Яна Ўзбекистонга сафар давомида тез ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, Шарқий Ўзбекистоннинг тоғли ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи уни ҳайратда қолдирганини алоҳида таъкидлабди.

“Мен жуда кўп ёш ва иқтидорли, қалби тоза инсонларни учратдим. Самимий қабул учун миннатдорман ва бу йил қуёшли Тошкентда кўпроқ қолишга умид қиламан”, деган Дуров постида.

Велкам ту Узбекистан братим🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Allaev Uz

Google Translate янги версияси чиқибди. Янги версияда яна 110 хил тил қўшилган. Улар орасида бошқир, бурят ва қримтатар каби туркий тиллар ҳам бор.

Янги версия Google нинг PaLM 2 суньий интеллект моделига асосланган. Бу модель таржима сифатини янада яхшилаши айтилмоқда.

@allaevuzb

Читать полностью…
Подписаться на канал