Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш бўйича қуйидаги таклифлар илгари сурилмоқда:
— “Евро-4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғидан (AI-80 русумли бензин) фойдаланишни тақиқлаш;
— автотранспорт воситалари тирбандлигини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида куннинг тиғиз вақтларида (эрталабки соат 07:00дан 10:00га қадар ва 17:00дан 20:00га қадар) юк ташиш учун мўлжалланган, вазни 3,5 ва 12 тоннадан ортиқ транспорт воситаларини ҳаракатини чеклаш;
— 2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш, автотранспорт воситалари эгаларига замонавий автотранспорт воситаларига ўтиш учун (электро-мобил) имтиёзлар, переференсиялар ва субсидиялар беришни йўлга қўйиш;
— сўнгги йилларда автомобил йўлларида юзага келаётган тирбандликларни камайтириш мақсадида тажриба тариқасида автомобиллар ҳаракатини мақбуллаштириш учун автомобилларни “тоқ ва жуфт” кунларда бошқариш қоидасини жорий этиш;
— шаҳарнинг диққатга сазовор марказий кўчаларида автотранспорт воситаларидан холи ҳудудларни ташкил қилиш;
— жамоат транспортини тўлиқ электр, газ-баллон ёқилғиси ва бошқа муқобил ёқилғи турларига ўтказиш, шунингдек, йўл инфратузилмасини ташкил этиш;
— барча турдаги қурилиш обектларини (ижтимоий ва давлат аҳамиятига оид обектлар бундан мустасно) қуришга мораторий эълон қилиш;
— Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ туманларида саноат мақсадларида кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлаш;
— микроиқлим мўътадиллигини таъминлаш, атмосфера ҳавоси сифатига ижобий таъсир этиш мақсадида сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш;
— Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган Иссиқлик марказларида захира ёқилғиси сифатида мазутдан фойдаланишни кескин тақиқлаш;
— илмий ва пухта ишланган хулосалар асосида шамол тезлигини пасайтириш, тупроқ зарралари кўчишининг олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри атрофида “яшил белбоғ”лар барпо этиш;
— атмосфера ҳавосининг сифат кўрсаткичини доимий эълон қилиб борадиган табло ва мониторлар ўрнатиш.
SIUT энг талабгор университетлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллабди
Scienceweb (Scienceweb.uz) талқинига кўра, 2023 йил охирида SIUT (Самарқанд халқаро технология университети) Ўзбекистон университетлари илмий тадқиқотлар миллий маълумотлар базасида иккинчи ўринни эгаллаган.Танлов мезонлари сифатида университетларда ва тадқиқот марказларида ишлайдиган олимларнинг умумий ўртача H-INDEX даражаси, шунингдек, уларнинг Scopus, Web of Science, Google Scholar каби маълумотлар базаларида индексланган илмий нашрларда чоп этилган тадқиқотлари билан боғлиқ ҳаволалар сонига қараб тайинланган.
2023 йилда SIUT га 200 га яқин талаба кончилик, геология, нефть ва кимё муҳандислиги, ахборот технологиялари каби етакчи соҳаларда таълим олиш учун ўқишга қабул қилинди.
Эътиборлиси, 67 нафар иқтидорли ёшлар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар SIUT Васийлик кенгаши раиси Бахтиёр Фазилов томонидан жорий этилган махсус грантларни қўлга киритишган.
Замонавий технологиялар, маълумот алишиш осонлашиши ва тезлашиши инсонларни яхшироқ кузатиш, яхшироқ таҳлил қилишга шароит яратмоқда. Замонавий технологиялар орқали инсонларни ёппасига кузатиш, улар ҳақида маълумотларни тўплаш уларни назорат қилиш имконини ҳам яратади. Бугун дейлик Хитой ҳукумати Оруэлл «1984»ни ёзганда тушига ҳам киритолмаган технологик имкониятларга эга. Шу даражадаки, фуқаро “фикр жинояти” уни бир марта эмас, бутун умр жазолашини яхши билади.
Бошқа томондан, замонавий технологиялар жамият учун фуқаролар ихтиёрий равишда тарбияланишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Масалан, “Банк 4.0" китобида Жек Ма (Алибаба)га тегишли “Ant group” фуқароларни тарбиялаш яъни кўпроқ кредит ёки молиявий ресурсга эга бўлиш учун уларга масъулиятни ўргатишни ўзига вазифа қилганлиги айтилган.
Дата-аналитика ва сунъий интеллект кучайиб борган сари биз қуйидаги тўрт нарсага эътиборли бўлишга мажбурмиз. Бу тўрт элемент нафақат бизнинг бугунимизга, балки келажакда қаерда ишлаб, қанақа даромад қилишимиз, кредит ёки инвестиция олишимиз, ҳатто турмуш қуришимиз учун зарур бўлиши мумкин.
1. Кредит тарихи: Бу сизнинг кредит олиш ва унга хизмат кўрсатиш қобилиятингизни белгилайдиган молиявий изингиздир. Яхши кредит тарихи нафақат кредит олишни осонлаштиради, балки сизга паст фоиз ставкалари билан яхшироқ кредит таклифларига эга бўлиш имконини беради. Бу нафақат уй ёки машина каби йирик харидлар учун муҳим, балки ишга жойлашиш, уйни ижарага олиш ва ҳатто хизмат кўрсатиш шартномаларини тузишда ҳам ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин. Масалан, дунёнинг бир нечта йирик компаниялари ходимларни ишга олишдан олдин кредит рейтингини скоринг қилар экан. Чунки кредитга нисбатан масъулиятли одамни ишга нисбатан ҳам масъулиятли деб билишади. Хуллас, кредит тарихи сизнинг келажагингиз учун йилдан йилга муҳимроқ бўлиб боради. Кредит ёки ҳар қанақа қарзни имкониятдан келиб чиқиб олиш ва уни вақтида тўлаш жуда долзарбдир.
2. Ишдан ҳайдалиш: Бу воқеа кутилмаган бўлиши ва ҳаётингизга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Муаммо шундаки, маълумотлар кундан-кун шаффофлашиб бормоқда. Энди сиз ишдан ҳайдалсангиз, кейинги иш берувчи ҳам ишдан кетиш сабаблари билан қизиқади, сизнинг ишчи сифатида рейтингизга бу салбий таъсир қилади. Шунингдек бу кредит скоринги яхшиланиб борган сари молиявий хизматларга, ҳатто суғуртага нисбатан имкониятларингизни пасайтиради.
3. Жарима ва жазолар: Неча марта нима қонун бузилиши билан жарима тўлагансиз? Жарима ва жазо тарихи ҳам энди кундек очилиб боради. Бу ҳам иш, кредит ва бошқа хизматлардан фойдаланишда, лавозимга кўтарилишда долзарб бўлиши мумкин. Шу учун ҳам имкон борича камроқ қоида бузишга ҳаракат қилиш, тоза жиноий тарихга эга бўлиш йилдан йилга долзарблашади.
4. Интернетда тоза из. Ҳозирги кунда сизнинг интернетдаги ҳар бир қадамингиз кузатиб борилади. Одатда сиз босган ҳар бир лайкнинг, ҳар бир изоҳнинг, ҳар бир постнинг тарихи қолади. Эртага битта оддий излаш орқали иш ёки кредит берувчи сизнинг сиёсий қарашларингиз, инстаграмда Мунисага лайк босганингиз, кимни қарғаганингизни билиб олиши мумкин. Ана у сайтларга кирганингиз, неча кунда ёки неча марта кирганингизни ҳам изи қолади. Facebook да "ҳожи ака" режимни ёқиб, орқадан телеграмда нима излаганингиз ҳам бир кун маълум бўлиши мумкин. Энди сиз ҳақингизда бор маълумотга эга одамлар нима қилиши мумкинлигини ўйлаб кўринг. Интернетдан қолдирадиган издан эҳтиёт бўлинг.
Хуллас, ҳаммаси қўрқинчли туюлсада, одамзод бу сафар яхшироқ даромад, яхшироқ иш, қулайроқ ҳаёт, арзонроқ хизматлатга эришиш учун аста-секин ўзини-ўзи тарбиялашга мажбур бўлади. Ҳар ҳолда янги технологиялар шу имкониятларни очмоқда, молиявий хизматлар ва катта компаниялар аллақачон булардан фойдаланмоқда.
@allaevuzb
Энди харидорлар бир ойда сотиб олган товарлар (хизматлар) қийматининг фақат БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган қисми учун 1 фоизли кешбэк олиши мумкин бўлади. Бу айни вақтда ойига 204 минг сўмдан кўп кешбэк ололмасликни англатади. Олдин бу бўйича максимал сумма белгиланмаганди.
https://www.gazeta.uz/uz/2024/01/10/cashback/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
34 ёшли Габриель Аттал Франциянинг навбатдаги премьер министри этиб тайинланди. G7 мамлакатлари орасида биринчи марта ҳукумат раҳбари лавозими бу даражада ёш кадрга топширилди.
Бунга қадар Аттал Францияда таълим вазири бўлиб ишлаган эди.
@allaevuzb
Расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қиларкан. Бу йил яна 2 миллион 400 минг ёш меҳнат бозорига кириб келади.
@allaevuzb
Биринчи расмда Япония иккита атом бомбасидан кейин.
Иккинчи расмда Куба 65 йил социализмдан сўнг.
@allaevuzb
Ўтган йили май ойида Ливанда бўлганман, бу мамлакат манга жуда ёққан эди. Бўрттирмасдан айтаман, турист сифатида энг ҳайрон қолдирган мамлакатлардан бири Ливан бўлди. Мамлакат пойтахти Бейрут 80 йилларда ҳозирги Дубай каби дунёнинг молиявий маркази бўлган. Буни ҳозир ҳам пойтахтда чанг босиб ётган осмонўпар бинолар орасида сайр қилиб туриб сезиш мумкин. Хуллас, тинчлик бўлса, Ўзбекистон фуқаролари визасиз бориши мумкин бўлган жуда қизиқарли ва гўзал мамлакат.
Лекин, афсуски тинчлик эмас. Кеча Исроил Бейрутнинг марказини портлатди. Кеча Ҳизбуллаҳ назорати бўлган ҳудудда Ҳамаснинг иккинчи энг катта лидери ўлдирилди. Бу урушни янги нуқтага буриши мумкин. Эроннинг ва Ҳамаснинг яқин ҳамкори Ҳизбуллоҳ уруш кўрган кучли армияга эга. Унинг урушга аралашиши регионни янада оғирроқ инқирозга олиб бориши мумкин.
Ҳизбуллоҳнинг тарихи Ливанда аламли бошланган. 1975 йилда Фаластинлик қочқинлардан иборат бир гуруҳнинг қўпорувчилик ҳаракати ортидан Ливанда фуқаролик уруши бошланади. Конфликт катталашиб, 1982 йили урушга Исроил ҳам аралашади. Ҳизбуллоҳ ҳаракат сифатида расман 1982 йили Исроил босқинига қарши Эрон ва Сурия ҳомийлиги остида яратилади. Вақт ўтган сари ҳаракат Ливанда ярим ҳарбий кучга айланади. Унинг сиёсий қудрати йилдан йилга ошиб боради. Фуқаролик уруши сабаб бир вақтлар Яқин Шарқнинг энг ривожланган мамлакати Ливан чуқур инқирозга дуч келади. Аҳоли орасида қўллаб-қувватлашга эга бўлиш учун Ҳизбуллоҳ энг ночор ҳудудларда ижтимоий ёрдам ва таълимга эътиборни кучайтиради.
Ҳаракатни молиялаштириш турли хил манбалар ҳисобидан олиб борилади: Эрон ёрдами, наркотик моддалар ва қурол-яроғ трафиги, санъат асарлари ва ноёб тошлар савдоси. Хуллас, Ҳизбуллоҳ йиллар давомида молиявий манбаларини диверсикация қилиб борди.
Бошида Ливан учун бошланган ҳаракат 1985 йилдан халқаро хавфга айланади. Масалан, 1985-1986 йилларда Францияда ўнлаб қўпорувчилик ҳаракати ташкиллаштирилган. Террор ҳаракатига Ҳизбуллоҳни Эрон ундайди. Франциянинг Эронга қарши Ироқни қўллаб-қувватлаши Эрон ҳукуматига ёқмайди ва ҳукумат Ҳизбуллоҳни терактларга ундайди.
Ливанда оддий аҳоли билан Ҳизбуллоҳ ҳақида анча гаплашган эдим. Муаммо шундаки, ҳамма Ҳизбуллоҳдан жуда қўрқади. Одатда ҳаракат танқидчиларига, у фуқаролик жамияти бўладими, сиёсий фаолларми аёвсиз суиқасд қилинади. Ливанда Ҳизбуллоҳга қарши чиқиш ўлимни бўйинга олишга тенглаштирилган.
2011 йилда араб баҳори бошланиши билан Ҳизбуллоҳ Сурия томондан урушга қўшилади. Ҳаракат Башар Ал Ассад ҳокимиятни ушлаб қолишида муҳим роль ўйнайди. Уруш вақтида ҳаракат 10000 кишилик қўшинни Сурияда ишлатади. Бугунги кунда қўшинлар сони 45 000та атрофида дейилади ва улардан 10000таси ҳали ҳануз Суриядалиги айтилади.
Ҳизбуллоҳ урушда Ҳамасдан кўра анча кучли ҳаракат бўлади. Улар катта уруш кўрган қўшиндан ташқари, Россия ва Эрон сабаб юксак ҳарбий маҳоратга ҳам эгалар. Бунақа ҳолатда ҳаракатнинг Исроилга бостириб кириши ҳудудда мисли кўрилмаган муаммо яратади. Исроил бўлса, Ҳамаснинг лидерлари қаерда бўлишидан қатъий назар ҳужумга учрашларини айтмоқда. Ҳизбуллоҳ уруш бошланишиданоқ унинг ҳудудига ҳужум бўлса, аёвсиз қўшин тортишини огоҳлантирган эди. Ҳизбуллоҳни ҳаракатдан фақатгина Ливандаги оғир иқтисодий инқирозгина тийиб туриши мумкин. Ўтган йилда мамлакатда инфляция деярли 400 фоизга тенг бўлган, иқтисодий инқироз жиддийлашмоқда. Бу ҳолатда мамлакатда янги фуқаролик уруши бошланиши хавфи йўқ эмас.
Бошқа томондан, Ҳизбуллоҳнинг Исроилга қўшин тортиши унинг асосий ҳамкори Эронни ўз-ўзидан уруш иштирокчисига айлантиради ва бу вазиятни янада жиддийлаштиради.
@allaevuzb
2023 йил тугади, янги 2024 йил бошланди. Янги йилда янги мақсадлар қўямиз, янги марраларга интиламиз ва, албатта, янги муаллифларни кашф қиламиз.
Бу йил бошида сизга тавсия қиладиган блогерларимиз орасида ҳам эски, сизга яхши танишлари бор, ҳам янги исмлар бор. Аммо эски, таниш блогерларам янги йилда янгича, қизиқарли контент ваъда қиляпти.
Хуллас, замонавий ва кенг фикрловчи, турли соҳаларда ижод қилувчи бу блогерларга обуна бўлинг ва ижодини кузатиб боринг.
Ҳар доимгидай, барча каналларга битта линк орқали осонгина уланишингиз мумкин. Линк бу ерда.
Туркий тилли давлатлар Киночилар уюшмаси тузилди
«Ренессанс» кино уйида Туркий тилли давлатлар ташкилотининг киночилари йиғилиши ўтказилди. Унда йил давомида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар муҳокама этилди. Шунингдек, бир қатор тарихий фильмларни яратиш бўйича келишувга ҳам эришилди.
Тадбирнинг яна бир муҳим жиҳати шуки, унда Туркий тилли давлатлар киночилари уюшмаси ташкил этилди. Бу эзгу амал катта қизиқиш билан қабул қилинди.
2024 йилда электромобиль бозорида ҳам чекловлар бошланиши мумкин
Ижтимоий тармоқларда айланиб юрган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар республика ташқарисидан ўз номига бир йилда фақат бир дона автомобиль олиб кела оладилар, жисмоний шахсларга тижорий мақсадларда автомобиль импорт қилиш тўлиқ тақиқланади.
Автомобиль олди-сотдиси учун ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик талаблари тўлиқ тикланади ва бу мезонлар энди электромобиль импортчиларига ҳам қўлланилади.
Лойиҳа юзасидан расмий маълумот берилмаган.
Боши олдинги поста:
Аксига олиб жараён мураккаб бўлса, Отажоновга ўхшаб "Нимасааан" деб ўтираверади.
Хуллас, кучли рақамлаштириш, кўпроқ назорат ва бизнесни қўрқитиш яширин иқтисодиёт муаммосини тўлиқ ечмайди. Бу учун аниқ стратегия билан турли йўналишларда тизимли реформалар қилиш керак.
@allaevuzb
Тарих…
Ўзига хос тинимсиз меҳнат, изланишлар, хатолар, муваффақиятларга бой бўлган 2023-йил ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Биз бу йил жамоамиз билан жуда катта ишларни амалга оширдик.
Йил охирида жамоадошларим йил сарҳисоби бўйича ажойиб видео тайёрлашибди. Жуда ҳам ўзига хос бўлибди. Янги йилни, янги лойиҳаларни янги лого билан бошлашни ният қилдик ва @profiuniversity ребрендингини ҳам қилдик.
Янги логонинг пайдо бўлиш тарихи, унинг яратилиши, маъноси ҳақида алоҳида ёзаман. Бу ҳам ўзига хос бир қизиқ тарихга айланди.
@bektoshkhatamov
Erkaklar paypoqdan koʻprogʻiga munosib!
🧦 Bu bayramda jun paypoqlarni va oldindan aytib boʻladigan standart sovgʻalarni unuting. Bu safar hayotimizdagi erkaklarga qadrli ekanliklarini bildiruvchi, ularga quvonch ulashuvchi sovgʻalar beraylik va “Siz bundan koʻprogʻiga arziysiz” deylik.
🎁 Bayramgacha biz ajoyib sovgʻa takliflari bilan boʻlishamiz. Yigitlar, vaʼda beramiz, bu sovgʻalar tarkibida paypoq yoki galstuk boʻlmaydi)
Bizning himoyachilarimiz biz uchun qadrli. Keling birgalikda #paypoqberma heshtegini ommalashtiramiz va erkaklarga qiymatli sovgʻalar ulashishga chaqiramiz.
@asaxiybooks
Бир млрд долларлик шартномага эришган одам ҳиссиётлари экан.
Стресс билан ўхшармикан деб ойлар давомида етиб келасан. Ўхшамаса нималар бўлишини ҳам яхши биласан. Переговорлар сўнгги босқичида игнани устида ўтиргандек ўтирасан ва ўхшайди. Воқеа бутун бизнес келажагини ўзгартиради.
Таниш ҳиссиёт.
@allaevuzb
Тошкентда халқаро даражада сифатга эга клиника очилади.
Acibadem Healthcare Group компанияси энди Ўзбекистонда жаҳон даражасидаги тиббий хизматларни тақдим этади
Туркиянинг дунёга машҳур Acibadem клиникалар тармоғи Tashkent International Medical Center (TIMC) кўп тармоқли тиббиёт марказининг операцион бошқарувига жалб қилинибди.
Ҳамкорлик бўйича шартнома 2023 йил декабрь ойида TIMC муассиси Бахтиёр Фазылов ва ACIBADEM Healthcare Group асосчиси Мехмет Али Айдинлар ўртасида имзоланган.
Acibadem жамоаси лойиҳа устида ишлашни 9 январь кунидан бошлаган. Приоритет вазифа қилиб қуйидагилар белгиланибди: тиббиёт ва хизмат кўрсатиш соҳасида замонавий стандартларни ва янги IT-технологияларни жорий этиш. Шу билан бирга, бутун дунёдан нафақат тиббий амалиётни олиб борадиган, балки таълимни ривожига ҳисса қўшадиган, кадрларни тайёрлаб, ўқитиб ва малакасини оширадиган шифокорлар ва мутахассислар жалб қилинади.
Янги клиникани очилиши Тошкент шаҳрида шу йилнинг сентябрь ойида режалаштирилган.
@allaevuzb
Вазир гей экан, постни лгбт тарғиботи деб талқин қилишибди. Ман буни билмас эдим, француз матбуоти ҳам расмий хабарларда бу ҳақида гапирмаган.
Ман нормал эркак, учта боланинг отаси сифатида ҳар бир эркакни гей эмасми деб текшириб юрмийман. Ориентацияси тўғри эркакни бу қизиқтирмайди, хавотирга ҳам солмайди, қизиқиб текшириб ҳам юрмайди.
2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди.
Кеча Президент матбуот хизмати маълум қилди, бу йилдан 34 хил ҳисоботлар бекор қилинади. Натижада йилига 21 мингдан ортиқ тадбиркорнинг 500 миллион сўм харажати тежалади.
Ўзи умуман, тадбиркорлар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ягона рўйхати тасдиқланмаган. Шу боис давлат раҳбари ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилиш бўйича топшириқ берган
@allaevuzb
Яна бир қизиқ маълумот, ўз-ўзини банд қилган фуқаролар сони 2.4 млн деб берилмоқда. Агар бу рақам расман рўйхатдан ўтганлар сони бўлса, жуда катта натижа ҳисобланади. Олдинги йиллар ўз-ўзини банд қилган сифатидан рўйхатдан ўтган фуқаролар солиқлардан озод қилинган эди. Бу янги даврдаги энг яхши реформалардан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтаман, бу йилдан бошлаб ўз-ўзини банд қилган фуқаролар йиллик обороти 100 млн сўмгача чегараланди. Ундан ортиқ оборот қилганлар якка тартибдаги тадбиркор сифатида солиқ тўлайди.
@allaevuzb
Бизнесни очган йилим ўқиган эдим, янги бизнесларнинг 70 фоизи дастлабки икки йилда, 90 фоизи беш йилда ёпилиб кетади. Биринчи муаммолар чиққанда биз ҳам ёпилиб кетамизми деган хавотир бор эди.
Тўққиз йил қувонч ва ғам, ютуқлар ва қоқилишлар, хато ва омад билан ўсдик. Asaxiy интернет дўкони кейинчалик "Asaxiy Books", "Asaxiy Murobaha" каби бир нечта лойихалар қилди.
Нафақат ота-она фарзандни, фарзанд ота-онани ҳам тарбиялайди дейишади. Asaxiy ҳам бизни қайта ва қайта юксалишга, ҳар сафар ўзимиздан ўзишга, доимий янги нарсалар ўрганишга мажбур қилди.
Туғилган кунинг муборак, Asaxiy!
PS: Бугун 18-00дан эрта тонггача иш тўхтайди. Байрам қиламиз😊
Руд Педерсен “Корзинка”нинг янги бош директори бўлди
2022 йил август ойидан бери компанияда молиявий директор сифатида ишлаб келаётган Руд Педерсен 2024 йилдан бошлаб “Корзинка” супермаркетлар тармоғи бош директори бўлади.
Бунгача бош директор сифатида ишлаб келган Акмал Асадов директор ўринбосари сифатида компанияда фаолиятини давом эттиради.
Руд Педерсен 27 йиллик фаолияти давомида Россиянинг “Лента” ва Carlsberg Eastern Europe гипермаркетлар тармоғида молиявий директор сифатида ишлаган. Deloitte, Levi Strauss, AstraZenica каби компанияларда ҳам муҳим лавозимда фаолият олиб борган.
@bankir
"Йил бестселлерлари" тўплами 31 декабргача 699 000 Сўмдан сотилди.
Лекин, чегирма шу билан тугамайди. Энди тўплам 799 000 Сўмдан сотувда. 100 000 Сўм нарх ошди. Лекин, шу нарх ошиши эвазига мижозга ютуқли ўйин таклиф қиламиз.
1 январьдан 28 февралгача тўпламни харид қилганлар ўртасида қуйидаги совғалар ўйналади:
1. Чет элга икки кишилик саёҳат (Booking да камида 8.2 баҳога эга меҳмонхона билан)
2. Смарт телевизор
3. Смартфон
4. Смарт соат
ва яна бошқа 46 хил совға.
Ва муҳими сиз совғасидан қатьий назар 799 000 эвазига 20та энг бестселлер китобдан иборат тўпламни қўлга киритасиз.
Тўпламни харид қилиш: asaxiy.uz/u/659519f0e5231
2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди.
Бу ҳақида мамлакат раҳбари байрам нутқида маълум қилди.
@allaevuzb
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги аудио форматдаги китобларни тинглашни хуш кўрувчи инсонлар учун махсус канал очибди. Зиё таратамиз номли каналда энг машҳур асарларни ўзбек тилида топиш мумкин экан.
Қулайлик шундаки, ундан ҳамма бепул тарзда фойдалана олади, аудио китобларни эшитиш учун уларни шунчаки юклаш кифоя.
Бундан ташқари, Зиё таратамиз сафифаси энг талабгир китобларни ҳам аудио форматда тақдим этиш ниятида. Сиз ҳам севимли китобларингиз аудио ҳолига келтирилиши учун таклифларингизни билдиришингиз мумкин.
Кеча Бизнесни ривожлантириш банки логотипи ва коррупцияга қарши кураш стратегияси тақдимоти бўлиб ўтди. Ундан ман ҳам қатнашдим.
Банк Президент ташаббуси билан ребрендинг қилиниб, фаолияти бизнесга хизмат кўрсатишга йўналтирилмоқда.
Ўзбекистонда 5 йилда жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича катта ўзгаришлар бўлди. Икки уч рақамли банк бутун соҳа ўзгаришига, 90 фоиз хизмат онлайнга ўтишига сабаб бўлди.
Лекин, бизнесга хизмат кўрсатишда сезиларли ўзгаришлар бўлди деёлмийман. Умид қиламанки бизнесга йўналтирилган банк бу соҳада катализатор бўлиб беради. Бизнес вакили сифатида бу банк ривожини чин кўнгилдан хоҳлайман.
Янги йил бизнес учун яхши йил бўлсин!
@allaevuzb
Жамшид Қўчқоров Олий Мажлисдаги мурожаатида айтиб ўтди, яширин иқтисодиёт ҳажми 24-45 фоизни ташкил этади. Қўрқаманки, реал рақамлар бундан ҳам катта бўлиши мумкин.
Қора иқтисодиёт ҳажми ошган сари солиқ босими тоза бизнесларга ошиб боради. Бу ҳалол тадбиркорнинг вазиятини янада оғирлаштиради. 2023 йил тадбиркорлар учун оғир йил бўлди. Март ойида солиқ муаммолари, кейин аудитлар, йил охирида 227-1 модда бўйича бизнес текширувларни эсланг. Айниқса, Солиқ кодексининг 227-1 моддаси тадбиркорга нисбатан қўлланилиши кўпчилик бизнес вакиллари учун шок бўлди. Бу моддага кўра, бизнеснинг уч ойлик “обороти”га тенг сумма жарима сифатида қўйилади. Бу банкротликка очиқ йўл деса ҳам бўлади. Хайриятки, бу масъулларга тез етиб борди ва жарима ҳажмини оборотнинг 20 %ига тушириш ҳақида лойиҳа тайёрланаётган экан.
Воқеаларга Солиқ қўмитасини айблаш ҳам қийин. Муаммо аслида бюджет ҳаражатлари йилдан йилга ошаётганлигида ва унга етарли пул тўплаш қийинлигидадир. Бюджетнинг катта қисми солиқлар ва жарималардан шаклланади. Солиқ қўмитаси ўша етишмовчилик учун йиғиб берувчи орган холос. Агар яширин иқтисодиёт ҳажми пасайса, кўпроқ бизнес солиқ тўласа, босим ҳар ҳолда кўпроқ тадбиркорга бўлинади ва умумий вазият яхшиланади.
Лекин, яширин иқтисодиётга қарши ортиқча босим, бюрократия, солиқлар ҳажмини ошириб курашиб бўлмайди. Аксинча булар кўпайган сари жазодан қўрққан кўплаб тадбиркорлар баттар яширин иқтисодиётга кириб кетади. Шу учун ҳам жаҳон тажрибасида яширин иқтисодиётга қарши курашда ўзини оқлаган воситалар ҳақида айтиб ўтмоқчиман.
1. Қонунчилик, суд ва ижро тизимини яхшилаш. Тадбиркор қонунчилик, суд ва ижро ҳокимиятида фақат жазо механизмини кўрмаслиги керак. Аксинча, тизим тадбиркор ишини осонлаштириши, давлат органлари билан муаммо чиққанда одил судга суяниб билишига ишонтириши керак. Бизнесга мослаб яратилган қонунчилик, ижро ва адолатли суд тизимиз тадбиркорнинг давлатга нисбатан ишончини ошириб боради. Акси бўлса, тадбиркор хоҳлаган вақтда жазоланишидан, суд у ҳақ бўлсада давлат фойдасига ишлашидан қўрқиб, яхшиси оборот бирор жойда кўринмаслигини маъқул кўради.
2. Солиқ босимининг пасайиши. Қонуний ишлаш ноқонуний ишлашдан арзон бўлиши керак. Бунақа ҳолатда тадбиркор ўзи қонуний ҳуқуқи кафолатланганлиги ва қонуний ишлаш арзонлиги учун тўғри йўлни танлайди. 2016-2020 йилларда (НДС ишигача) бу жараён Ўзбекистонда табиий шаклланиб бошлаган эди.
3. Божхона тизимини яхшилаш. Божларни адолатли рақамгача пасайтириш ва мамлакатга катта ҳажм товарларни легал кириб келишини таъминлаш жуда муҳим ҳисобланади. Божхона дарёнинг боши деса ҳам бўлади. Чегарадан товар ноқонуний кирса, худди лойқа сув киргандек, якунгача лойқа қолади. Агарки, чегарадан маҳсулот расман кирса, контрабанда камайса, у ёғига ичкарида тозароқ ишлаш осон бўлади.
4. Иқтисодий реформалар. Мамлакатда умумий бизнес муҳитини яхшилаб бориш, бизнес юритиш шартларини осонлаштириш жуда муҳим. Бу борада катта ишлар қилинди, лекин ҳали қилинадигани ҳам талайгина.
5. Бозор механизмларини шакллантириш ва рақобатни таъминлаш. Бир кишига берилган имтиёз бошқа бир кишидан йиғиладиган солиқдир. Чунки бир қисм пул бюджетга келмайди. Имтиёзлардан тийилиш, тараққиёт асоси бўлган рақобатни рағбатлантириш керак. Қайсидир соҳага нисбатан имтиёз қўлланган тақдирда, алоҳида вакилга эмас, бутун соҳага нисбатан тенг муддат ва тенг шартларда қўлланилиши керак. Монополия ҳар қанақасига ёмон
6. Коррупцияга қарши кураш. Сийқаси чиққан гап, лекин тадбиркорни ноқонуний ишлашга ундайдиган нарсалардан бири коррупциядир. Дейлик, бир миллиард солиқ тўлаш ўрнига, 10000 АҚШ доллари пора билан ишлаш мумкин бўлса, тадбиркор рақобат муҳитида катта эҳтимол билан иккинчисини танлайди.
7. Осон рақамлаштириш. Рақамлаштиришнинг ўзи муаммога ечим бўлолмайди. Аксинча рақамлаштириш бизнеснинг солиқдан ташқари бошқа қайсидир муаммоларига ечим берса, уни қилиш осон бўлса, бизнес рақамлаштиришдан манфаат кўрса, шунда яширин иқтисодиётга қарши курашда унумли бўлади. Бизнес рақамлаштиришда кўпроқ назорат ва унга муаммо яратиш тизимини кўрса, бу уни яширин иқтисодиётга баттар ундайди.
Yilning so'nggi mualliflik huquqi shartnomasi, Geri Taubsning insoniyatning asosiy muammolaridan biri sezimlik haqidagi "Biz nima uchun semiramiz?" ilmiy-ommabop kitobining mualliflik huquqini xarid qildik. Kitob og'ir vazndan azob chekayotganlar uchun foydali bo'ladi deb umid qilaman.
Kitob 2025-yilning ilk kvartalida "Xalq banki" bilan hamkorlikda chop etiladi.
Самарқанд халқаро аэропорти Европанинг энг йирик 5 аэропорти қаторига кирди
Самарқанд халқаро аэропорти, Халқаро аэропортлар Кенгашининг (Airports Council International, ACI Europe) Европа бўлинмаси рейтингида йўловчи оқими ўсиши бўйича Европанинг энг йирик 5 аэропорти қаторига кирди.
Октябрь ойи якунлари бўйича Самарқанд аэропорти минтақавий ва кичик аэропортлар тоифасида йилига 100 мингдан 1 миллионгача йўловчи оқими билан 4 - ўринни эгаллаб, 2019 йил октябрь ойига нисбатан 139 фоизга, 10 ой якунлари бўйича эса 3-ўринни эгаллаб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 103,7 фоизга ўсди.
Аэропортнинг йўналиш тармоғи кенгайишда давом этмоқда ва жорий йил бошидан буён Самарқанддан 7та маҳаллий ва 20та халқаро йўналишларда парвозлар амалга оширилмоқда. Улардан тел-Авив, Урумчи, Жидда, Қувайт, Измир, Минералний Води, Уфа, Самара ва Урганч шаҳарларга биринчи бор авиақатновлар очилди.