allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш энди жиноий жавобларликка тортилади

Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президент томонидан 15 ноябр куни "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс" ва "Жиноят Кодекси"га контрафакт ва сифатсиз товарлар ишлаб чиқариш ва муомаласига чек қўйишга қаратилган ўзгартиришлар имзоланди. Айни пайтда бундай хуқуқбузарлик биринчи маротаба содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима жазоси белгиланган.

Шу ўринда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасининг ҳажмига ҳам эътибор берилса, вазият бу борада анча ёмонлиги ойдинлашади. Масалан, 2023 йил сентябр ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг улуши 24,1%ни ташкил этган. Биргина Фарғона водийсининг ўзида эса бу кўрсатгич аллақачон 43%га етган.

Энди эса Жиноят Кодексининг янгиланган моддасига мувофиқ, бу жиноят базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 400 бараваригача жарима жазоси, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бундан ташқари, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган бундай турдаги махсулотларни ва воситаларни сақлаш, уларга ҳизмат кўрсатганлик учун ҳам жазолар кучайтирилди. Масалан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима жазоси, жамоат ва аҳлоқ тузатиш ишлари ва 1-3 озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланди. Ўзгартиришлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб 3 ой - 17 февралдан кучга киради.

Бу бўйича шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, бу зарурий чора деб ўйлайман. Бундай сақлаш ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар хатто инсонлар ўлимига сабабчи бўлиш эҳтимоли бор.

Читать полностью…

Allaev Uz

"Муштум" барибир "Муштум"да! Зарбалари ўзига хос.
Расмий телеграм каналига обуна бўлиб, маза қилаяпман. Сизларни ҳам обуна бўлишга чақираман!


⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

Allaev Uz

Кечагина нашриётлар 5 йилга солиқдан озод қилиниши ҳамда таржимонлар учун халқаро мукофот таъсис этилиши ҳақидаги хабарни ўқиб роса қувонгандим. Китоб чиқараётган одам колбаса чиқарадиган одам билан бир хил солиқ тўлаши ваниҳоят тугаркан, таржима соҳасига давлат даражасида эътибор бериларкан деб. Аммо бугун ижтимоий тармоқда китобхонларнинг "шундан кейин китоб нархлари тушармикин, кўрамиз", "китоблар бирам қиммат, 50 мингга ҳам китоб оладими?", "Китоб дўконга кириб 3 та китоб олсанг, 200 мингга яқин пул ташлаб кетасан" деган изоҳларни ўқиб, рости, хайрон қолдим. Фаст-фуд егани кирганда ҳам шунча пул тўлаймиз, лекин сира нолимаймиз-ку.
Китоб таннархига келадиган бўлсак, кеча ёзганимдек, таржима ҳуқуқини олиш учун ҳам анча сумма кетиб қолади. Жанри, нашриёти, бестселлерлиги, муаллифига қараб, ҳар бир китобнинг муаллифлик ҳуқуқи энг минимал $500 дан бошлаб, $5,000 гача бўлади. Бундан ташқари, ҳар йили ношир таржима китобнинг ҳар бир сотилган нусхасидан 8-10% Royalty тўлайди. Бу дегани агар китоб 50 минг бўлса, 5 минги шундоқ муаллифга берилади дегани. Қолган 45 мингидан Advance fee (олдиндан тўлов - тахминан $500-$5,000) ни пулини чиқариш керак. Бу ҳали шунчаки муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ харажатлар. Навбатда таржимоннинг гонорари, муҳаррир, мусаҳҳиҳлар, саҳифаловчи, муқова дизайнерининг ойлик маошини ҳам тўлаш керак. Кейин китоб нашрдан чиқиши учун қоғоз ва босмахона харажатлари бор. Биз кўпинча китоб устида ишлайдиганларга кам ҳақ тўланишидан нолиймиз, ҳақиқатан ҳам қилинаётган меҳнатга нисбатан кам тўланади. Аммо кўп ҳақ тўланиши учун китоб ҳам қиммат сотилиши, таннархдан ортиб катта фойдага ҳам кириши керак-да. Яна офис арендаси, китоб дўкон арендаси, электр, бундан ортиб солиқ тўлайдиган ноширларнинг таржима китобини кимдир сканерлаб, "савоб" учун ПДФ вариантда тарқатиб юбораётгани алоҳида моддий зарар келтириши ҳам бор. Ўзи шундоқ ҳам таннархни аранг қоплаб-қопламай фаолият кўрсатаётган ноширлардан китобнинг нархини тушуришини сўраш шунчаки кулгули.

@Shoshmasangchi...

Читать полностью…

Allaev Uz

Нашриёт ва матбаа корхоналарининг молиявий имкониятлари кенгайтирилиши, моддий-техник базаси мустаҳкамланиши зарурлиги таъкидланди.

Шу мақсадда ушбу корхоналар 5 йилга солиқлардан озод қилинади. Шунингдек, уларга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Президентимиз таржимонликдек масъулиятли меҳнатни муносиб рағбатлантириш учун улуғ шоир ва таржимон Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этишни таклиф этди.

Ҳудудлардаги болалар кутубхоналари босқичма-босқич болажонларимизнинг севимли масканига айлантирилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Allaev Uz

Захар Прилепин деган рус сиёсатчисининг Ўзбекистонни босиб олиш ҳақидаги гапи муҳокамага сабаб бўлмоқда.



Прилепин Киевдан кейин Ўзбекистон муаммо эмаслигини айтганлиги янгилик эмас. Шунчаки номи билан «захар» бошқа рус сиёсатчиларда паст овозда ўраб айтадиган гапни, баланд овозда тўғридан-тўғри айтди. Соғлом ақли бор, вазиятни холис кўриб билган одам Путин Россияси фақат Украина билан тўхтамаслигини яхши билади. Амалда Украина ҳозирда бутун пост совет ҳудуди мустақиллиги учун курашмоқда.



Бу сафар ният тўғридан-тўғри айтилганлиги ўзимизнинг Россия дўстимиз, Ғарб душман, ҳаммаси Ғарбнинг фитнаси деб юрган бир қисм сиёсатчиларимизни кўзини очади деб ўйлайман. Бошқа ақли жойида қисм бўлса босимни йиллардан бери ҳис қилиб, дипломатия билан вазиятни ушлаб туришга ҳаракат қилаётганлигига ман ишонаман. Янги даврда Россия билан алоқалар ҳукуматга бир кун ҳам осон бўлган деб ўйламийман.



Кўпчилик, айниқса қайсидир органлар вакиллари Россия дўстимиз ёки Россия бизга ёмонлик қилмайди деган парадигмани ўзгартириши жуда муҳим. Бўлмаса, бу парадигма муаммони жиддийлаштириб боради.



Бизга на Ғарб, на Россия, на Хитой, на Туркия дўст эмас. Ташқи сиёсатда фақат ва фақат манфаат бўлади. Манфаатдан келиб чиқиб давлат бошқа давлатлар билан яқинроқ ҳамкор бўлади ёки кимлардандир узоқлашади. Шу учун ҳам биз халқаро сиёсатда Ўзбекистон манфаатини устун қўйишимиз энг муҳими деб биламан.



“Катта ўйин”ни ўқинглар дўстлар, ҳаммаси эртакдек осон қилиб сўзлаб берилган.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Илк маротаба халқаро премьера кинотеатрларимизда ўзбек тилида чиқиши ҳақида ёзгандим. Таржимон Нодирабегим Иброҳимова буни тасдиқлабди. Aquaman 2 фильми профессионал дубляжда кинотеатрларда намойиш этилади.

Давомли бўлсин.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Экология аста-секин ОАВдаги тренд мавзудан реал бизнес ва компанияларга кўчмоқда. Ғарбда бир неча ўн йил олдинги жараён бизга ҳам келмоқда. Энди компаниялар ҳар бир ҳаракатида экологияни ҳам эътиборга олишга мажбур бўлишади.


Масалан, Saneg компанияси 20 000 га яқин автомобиллардан чиқаётган зарарни бартараф қилувчи навбатдаги лойиҳани амалга оширди дейилмоқда.

Ўзбекистоннинг етакчи нефть-газ компанияларидан бири Saneg шу кунларда нефть ва газ қазиб олиш инфратузилмаси объектларини техник модернизация қилиш босқичини якунлабди
Лойиҳа натижасида чиқиндиларни атроф-муҳитга зарари сезиларли даражада камайиши кузатилади.

Декарбонизация лойиҳаси йилига 83 000 тоннадан ортиқ карбонат ангидрид зарарини сезиларли ва қайтмайдиган даражада камайишига олиб келади. Натижада 20 000 га яқин автомобиллардан чиқаётган зарар бартараф қилинади. Бундан ташқари, Saneg лойиҳаси чиқиндиларни мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш ва уларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш имконини беради.

Batafsil

Читать полностью…

Allaev Uz

Istanbul Kent University + Profi University

Бугун Истанбулда куним жуда яхши ўтмоқда, хусусан Истанбулнинг машҳур университетларидан бири “Istanbul Kent University”нинг ректори профессор Necmettin ATSÜ билан учрашдим.

Ректор билан университетларимиз ўртасидаги илк ҳамкорлик қадамлари ташланди, хусусан кейинги йилдан бизда тиббиёт факультетлари, стомотолигия ва ҳамширалик ишларида талаба алмашинуви, бундан ташқари IT, компьютер муҳандислиги, иқтисод ва педагогика йўналишларида профессорлар алмашинувига келишиб олинди.

Янги йилдан бошлаб “Profi University” ректорлари, академик бошқарма бошлиқлари дастурларни ишлаб чиқиш ва талабаларни Туркияда малака ошириши учун барча керакли ишларни амалга ошира бошлашади.

P.S. Галстук яна эсдан чиқибди.

@bektoshkhatamov

Читать полностью…

Allaev Uz

Факт 24 | Тадқиқот: қоғоздан ўқилган матн электрон қурилмаларга нисбатан осонроқ тушунилади
#18dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Читать полностью…

Allaev Uz

Йиллар давомида бир нарсага гувоҳ бўлдим, сизларга ҳам бўлишмоқчиман. Умумийлаштиришдан йироқман, лекин ман айтаётган ҳолатлар кўп бўлади.



Сиз ижтимоий тармоқда бирор соҳада фаол постлар қилаётган ёки блог юритаётган одамни кўрасиз. Уни ўша соҳанинг мутахассиси сифатида кўриб бошлайсиз. У ўзини соҳа билимдони сифатида яхши реклама қилган. Хуллас, шахсий бренд қурилган. Ичида шифокор, бухгалтер, маркетолог, психолог, дастурчи, таржимон, хуллас хоҳлаган соҳадан бўлиши мумкин.

Лекин, амалда иш майдонида синалган кўпинча бу одамларнинг кучлилиги фақат ўзини пиар қилишда бўлиб чиқади. Амалда кўпи соҳадаги ўртача мутахассисдан кучсизроқ бўлиб чиқади. У инсонларнинг кучли томони соҳани яхши билганлигида эмас, айнан шахсий бренд қуришда эканлиги кўриниб қолади.



Хуллас, ярқираган ҳамма нарса тилло бўлмаганидек, бирор соҳада ўзидан бренд ясаган инфлуансер ҳам ҳар доим ўша соҳанинг яхши мутахассиси бўлолмайди.



Ишга оладиган дўстларимга тавсиялар:

а) Портфолио ёки CV га яхшироқ қаранг

б) Агар у ерда машҳур бренд ёки катта компаниялар бўлса, яхшиси HR ёки раҳбари билан боғланиб, шахсиятидан кўра кўникмалари, ишдан кетиш сабаблари ҳақида аниқ саволлар беринг.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бизнес тренер ва мотиваторларга янги ниша...

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Твиттердаги миш-мишларга қараганда «Aquaman 2» фильми кинотеатрларда расмий ўзбекча дубляжда намойиш этилар экан. Умид қиламан цензурасиз.
Ажойиб янгилик бу.

Шу вақтгача аксар жаҳон киноси кинотеатрларда рус тилида намойиш этилар эди. Телевидениедаги дубляжлар сифатсиз ва цензура даражаси ҳам юқори эди. Бу рус тилини билмайдиган аҳолини жаҳон киносидан узиб қўйган деса ҳам бўлади. Шунақа ҳолатда, кино расман ўзбек тилида кинотеатрларда чиқиши қувонарли ҳолат.
Биздан олдин пост совет ҳудудида дубляжни ўз тилига ўтказган бир неча давлат бор эди.

Давомли бўлсин.

Читать полностью…

Allaev Uz

Gazeta uz yaxshi loyiha boshlabdi. Unda iqtisodiyotdagi miflar haqida gap boradi.
Bu borada man eng yaxshi manba deb "Yalang'och iqtisodiyot" kitobini bilaman.
Mifonomikani ko'rib chiqishni tavsiya qilaman:

https://www.youtube.com/playlist?list=PLzjdtCeBse0sHR3L242NC7EDLSc0xW2Io

Читать полностью…

Allaev Uz

Имтиёз йиқитар бюджет зўрини...

Читать полностью…

Allaev Uz

Audio kitob. Firuz Allayev: Tadbirkor.

Kirish va 1-bo'lim

Kitobni toʻliq audio shaklida "Asaxiy Books" ilovasi orqali tinglashingiz mumkin.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Insider.uz” nashrining yozishicha, Vazirlar Mahkamasi va Oliy sudga juda kerakli qonun loyihasini ishlab chiqish vazifasi yuklatilibdi.

Unga ko’ra, endilikda oila a’zolari tomonidan zo’ravonlikka uchragan ayol ajrashish uchun ariza bersa, bu masala tez muddatda hal qilinadi. Ya’ni ajrashish va yarashish uchun muddat belgilanmaydi. Soddalashtirilgan tartibda alohida uy-joy masalasi ko’rib chiqiladi.

Hozirgi qonun bo’yicha ajrashishga ariza berilsa, bu mahalladagi yarashtirish komissiyasi tomonidan ko’rib chiqiladi, yana sudda ham yarashish uchun olti oygacha vaqt beriladi. Yangi qonun loyihasi bo’yicha esa bular ko’p vaqtni olmaydi, “yarashinglar” degan gaplar qayta-qayta aytilmaydi.

Nima deb o’ylaysiz, bu qonunning kuchga kirishi qanchalik to’g’ri? Siz ham tez ajrimlar tarafdorimisiz yoki yo’q?

@lazizhamidov

Читать полностью…

Allaev Uz

Tahririyatda hamkasblar bilan oʻzaro tajriba almashish uchun davra suhbatchalari qilishni boshlagandik. Oʻtgan galgi suhbatimiz dastlabkisining davomi sifatida “Ishga ishtiyoq soʻnishi” mavzusida boʻldi. Ikki suhbatda angladimki, kasbim bilan bogʻliq oʻzimda sodir boʻladigan ruhiy jarayonlar yoshi, tajribasi, jinsi, qiladigan vazifasidan qatʼiy nazar barcha hamkasblarimda uchrarkan. Buni oʻzimizning juda taʼsirchanligimiz, shuning uchun haddan tashqari koʻp narsalarni koʻnglimizga olishimiz va bu bevosita ishimizga ham, hayotimizga ham taʼsir qilishi bilan bogʻladim. Ehtimol, bu “kasb kasali”dir. Davlat aka (Davlat Umarov — muharrirlarimizdan biri) shu oʻrinda bir analogiyani yodga oldilar.

“Shifokorlar oʻzining yaqinini — qarindoshi boʻladimi, oila aʼzosi boʻladimi, hech qachon operatsiya qilolmaydi. Yaqini “hayot va oʻlim” oʻrtasida turgan paytda unga boʻlgan hissiy bogʻliqligi tufayli qoʻllari titrab, xotirjam qaror qabul qila olmasligi mumkin.

Endi tasavvur qiling, biz, jurnalistlar, faqat oʻz yaqinlarini “operatsiya qiladigan” “shifokorlar”miz. Ayrim materiallarni yozish, muammolarni yoritish, davlat va jamiyatdagi ahvol haqida gapirib, tahlil qilish jarayonida hammasini oʻzimizdan oʻtkazamiz. Jamiyatimiz shifo topishi kerak boʻlgan baʼzi “kasalliklar” va “dardlar” haqida yozar ekanmiz, albatta, “bemor”imizning taqdiri bizni xavotirga soladi.

Ehtimol, qaysidir “N” mamlakatga ketish va u yerdagi muammolarni yoritish osonroq boʻlar. Chunki bizning ularga bogʻliq tariximiz yoʻq, oilamiz u yerdan emas, umuman, madaniy jihatdan bogʻliq boʻlmasmiz — u haqiqatdan ham notanish “bemor” (albatta, kosmopolit boʻlmasak).

Lekin biz oʻz yurtimizda yashaymiz va oʻzimizga yaqindan tanish va qalbimizga yaqin boʻlgan “bemor”ni “operatsiya qilamiz”. Shuning uchun ham biz xavotirlanmay oʻtirolmaymiz. Bu jarayonda qoʻllarimiz ham qaltiraydi, qalamimiz tushib ham ketadi, lekin davom etaveramiz. Bu ishni biz qilmasak, boshqalar qiladi. Lekin biz qilganimiz yaxshiroq deb oʻylayman.

Avval meni ham juda koʻp emotsionalligim bezovta qilib, oʻzimga “Nega hamma narsadan tashvishlanishim kerak?” deb savol beraverardim. Shu analogiyadan keyin yuqoridagi barcha hislarni boricha qabul qila boshladim. Men bu narsani hech qachon oʻzgartirolmayman”, – dedilar.

Henri Marshning “Ozor berma” kitobini boshlagandim. “Har safar qon tomirini kesganda qoʻrquvdan biroz titrayman. Biroq jarroh sifatida faoliyatingizning ilk bosqichidanoq kuchli xavotirni kundalik ishingizning tabiiy qismi sifatida qabul qilishni va unga eʼtibor bermay, amaliyotni davom ettirishni oʻrganasiz”, – degan ekan neyrojarroh.

Odam muntazam ravishda oʻzini oʻrganaveradi. Tanamizdagi ayrim dardlar, paydo boʻlib qoladigan kasalliklarni boricha qabul qilish, ular bilan birgalikda yashashni boshlashimiz bilan hayotimiz yengillashgandek boʻladi. Avvalroq Davlat aka aytgan fikrlari, endi esa shu kitobdan oʻqiyotganlarim kasbim bilan bogʻliq tashvishlanishlar, hadiklar, kutilmalarning reallikka toʻgʻri kelmasligi natijasida paydo boʻladigan sress-u, depressiyalarni ishimning, umuman olganda, hayotimning tabiiy qismi sifatida qabul qilib, davom etishim yaxshiroq ekanligini tushuntirayotgandek.

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугун Президент эълон қилган нашриётларни солиқдан озод қилиш ҳақидаги хабар кутилмаган бўлди.
2020 йилда нашриётлар ҳам тўлиқ солиққа тортилгач бу ҳақида анча эшикларни тақиллатган, анча мурожаатлар қилган эдик. Лекин, сезиларли натижа кўрмадик.

Орадан тўрт йил ўтиб бу ҳақида шахсан Президент гапирмоқда.
Энди бу юзасидан қарор ва у қанақа шаклда амалга оширилишини, қайси солиқлардан озод қилинишини кутамиз.

Тан олиб айтай, бу соҳа учун ёқимли ва фойдали қарор. Ижро мукаммал бўлса, янада хурсанд бўламиз.

Йил охирида соҳа учун мамлакат раҳбаридан иккита совға бўлди. Дастлаб, 1000 китоб лойиҳаси ҳақида қарор чиқди. Энди, нашриётларни 5 йилга солиқлардан озод қилиш ҳақида хабар.
2024 йил соҳада бурилиш йили бўлади деб умид қиламан.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Кузатувчилар орасида раҳбарлар, бизнес эгалари бор деб умид қиламан.
Байрам олди совға тарқатиш удумга айланган.

Биз ҳар йилги мевалар саватчаси ўрнига сизга бир умр қоладиган китоб тўплами таклиф қиламиз. Ундан 2023 йил бестселлерлари жой олган. Бу йил охирида бизнинг китоб лойиҳа учун ҳам муҳим.




Тўплам: asaxiy.uz/u/bestseller2023

Читать полностью…

Allaev Uz

Uzum Tezkor restoranlardan taomlarni buyurtma qilish uchun Telegram bot ishga tushirdi

Dekabr oyi oxirigacha Uzum Tezkor Telegram boti orqali berilgan buyurtmalar bepul yetkazib beriladi. Servis boti orqali EVOS, Oqtepa Lavash, KFC, Max Way, Feed Up, Les Ailes restoranlaridan yetkazib berishni buyurtma qilish mumkin, shuningdek Uzum Tezkor boti foydalanuvchilariga 30 daqiqa ichida buyurtmalarni tez yetkazib berish ham amal qiladi.

Botda
, Uzum Tezkor ilovasida bo'lgani kabi, siz restoran yoki kafeni tanlashingiz, buyurtma berishingiz, to'lashingiz va yetkazib berish holatini kuzatishingiz mumkin. Ammo servis sifati va yetkazib berish tezligi buyurtma qanday berilganidan qat'i nazar o'zgarishsiz qoladi: bot orqali bo’ladimi yoki ilovadan.

Batafsil


Reklama

Читать полностью…

Allaev Uz

#MeniEshiting #BolalarniAsraylik

Ижтимоий ҳимоя агентлиги жамиятимизнинг долзарб ва оғриқли мавзусига
эътибор қаратибди. Оилада фарзандни тарбиялаш, уни эшита олиш – боланинг келажакда камол топишидаги муҳим омил.

Боланинг ҳар бир сўзи ва фикри яқинлари томонидан тингланиши муҳим, чунки у оилада унга нисбатан бефарқлик ҳисси уйғонмаганлигини маънан ҳис этади, натижажа ундаги қобилият намоён бўлади.

Болага бепарволик, унинг қадр-қимматини поймол қилиш ҳақиқий зўравонликдик. Бугунги даврда болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши биргаликда курашишимиз керак. Агентликнинг бу йўлдаги сиёсати эса таҳсинга лойиқ.

Читать полностью…

Allaev Uz

Тошкентда уй-жой бозори қизишда давом этмоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти навбатдаги ўрганиш ва таҳлиллари натижалариrа кўра, кўчмас мулк ва ипотека бозори бўйича ҳисоботини тақдим этмоқда.

Ҳисоботда Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари тренди ва динамиксига оид айрим хулосалар жуда қизиқ.

Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари учун ҳисобланган «пуфак индекси» нархлар пуфак хавфи чегарасига яқинлашиб бораётганини кўрсатмоқда. Пойтахтда ўртача таъмирланган 2 хонали хонадон сотиб олиш учун талаб этиладиган муддат (ўртача иш ҳақига нисбатан) 10 йилгача етган. Бу борада Тошкент шаҳри Токио, Париж ва Лондон шаҳарларига деярли етиб олган.

Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари ўзгариши ва унинг ижарасидан келадиган умумий йиллик даромадлилик жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги узоқ муддатли депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкасидан (2023 йил сентябрда 5,3 фоиз) анча юқори.

Ҳудудларда 1 квадрат метр учун кадастр ҳужжатлари чиққандан кейинги нарх кадастр олишдан олдинги нархдан ўртача 19−20 фоизга қимматлашса, пойтахтда ушбу кўрсаткич 35−39 фоизгача етади.

Читать полностью…

Allaev Uz

Эҳҳҳ деган жойидан 😁

Читать полностью…

Allaev Uz

«ЙИЛ ТАНЛОВИ – 2023»

"Йил танлови" ўтказилмоқда!

«2023 йилнинг энг намунали тадбиркори»
 
2023 йилда энг фаол ишлаган, халққа яқин бўлган, жамоатчилик томонидан эътироф эилаётган “2023 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ ТАДБИРКОРИ” ким?
 
Буни сизнинг эътирофингиз аниқлаб беради.
 
(Танлов ҳақида батафсил)

➡️ ОВОЗ БЕРИНГ ВА ФИКР БИЛДИРИНГ ⬅️

Читать полностью…

Allaev Uz

Ниҳоят, “Asaxiy Books бестселлерлари 2023» рейтингини эълон қилдик.

Бугундан 20 китобдан иборат бестселлерлар тўплами супер нархда сотувга қўйилди. Тўпламни 31 декабргача 699 000 Сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Буюртмаларни Ўзбекистоннинг хоҳлаган ҳудудига бепул ва тезкор етказамиз.

Ишонинг, бу ўзингизга ҳам, яқинларга ҳам ажойиб совға бўлиши мумкин.

Рейтинг билан танишиш:
asaxiy.uz/u/bestseller2023

Читать полностью…

Allaev Uz

Анчадан бери кино тавсия қилмаган эдим. Бу сафар буюк Де Ниро ва Ди Каприонинг янги фильми "Killers of the flower moon" (Убийцы цветочной луны) ни кўрдим.

Ажойиб фильм. АҚШнинг қора тарихи ҳақида моҳирона сўзлашади. Буюк давлатларнинг буюклиги ўз тарихининг қора кунларига қараб, уларни тафтиш қилиб билишида ҳам акс этади. Кучсизлар бўлса ўз тарихини савол остига олишдан қўрқади.

#тавсую

Читать полностью…

Allaev Uz

2018 йилдан бери ойма-ой ва йиллик “Asaxiy Books бестселлерлари” рейтингини эълон қилиб келамиз. Рейтингда ўша муддат орасида энг кўп сотилган 20 китоб эълон қилинади. Рейтинг холис бўлишига ҳам жиддий қараймиз.

Йил бестселлерлари ўтган йиллари кўпчиликка байрам совғаси бўлган, ундан ҳатто табрик учун ташкилотлар харид қилишган эди. Бу йил ҳам йил бестселлерлари рўйхати эълон қилинади ва ўтган йилгидан анча кўпроқ чегирма билан тўплам ҳолатида сотувга чиқади.

Бу йилдан “Asaxiy Books бестселлерлари” рейтингининг стикерини жорий қилишга қарор қилдик. Рўйхатдан ўрин олган китоблар кейинчалик янги нашрда шу стикер билан чоп этилади. Мижозлар ҳам стикер орқали шу китоблар Asaxiy дан Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилганини билиб олишади.



Тез кунда.

Читать полностью…

Allaev Uz

Nike krossovkalar O‘zbekistonda Shveysariya, Avstraliya, Isroil, Gruziya va hatto Qozog‘istondagidan ham arzonroq ekani ma’lum bo‘ldi

O‘zbekiston Nike poyabzallari narxi bo‘yicha dunyoda 11-o‘rinda turadi

Eng qimmat narx Shveysariyada – 134,29 dollar, eng arzoni Keniya va Bangladeshda – 34 va 40 dollar. O‘zbekistonda ushbu model 98,72 dollarga, AQSHning o‘zida esa 84,76 dollarga sotilgan.

@daryo_live

Читать полностью…

Allaev Uz

Қуйида 2024 йилги солиқ сиёсати Олий Мажлисда муҳокама қилинаётган экан:
https://www.youtube.com/live/fbrYYDnjjuM?si=gCcOPQyjOlFVIPpA

Читать полностью…

Allaev Uz

"Samarqand darvoza" savdo markazi hojatxonasida reklama ekan.
Kreativlik marketing xarajatlarni bir necha barobarga qisqartirish uchun ajoyib yo'l.

© Rasm Twitterdan

Читать полностью…
Подписаться на канал