Uzum ва Qatar Islamic Bank раҳбарлари онлайн савдони ривожлантириш ва мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилишни муҳокама қилишди
Ўзбекистонга расмий ташриф доирасида Qatar Islamic Bank стратегия бўйича бош директори Константинос Константинидис ва банкнинг банк операциялари бўйича катта менежери Тарек Юсеф Фавзи Узум офисига ташриф буюриб, миллий экотизим бош директори Жасур Жумаев ва Узум стратегия ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори Николай Селезнев билан учрашди.
Qatar Islamic Bank — Қатарнинг энг йирик Ислом банки бўлиб, унинг активлари 50 миллиард АҚШ долларидан ошади. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган ташриф доирасида банк ва миллий экотизим вакиллари энг йирик миллий маркетплейс — Узум Маркетни яратиш ва ривожлантириш тажрибасини ҳамда банкнинг Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳалари учун истиқболли йўналишларни муҳокама қилдилар.
Манба
Энг ёмон кўрадиган нарсаларимдан бири асоссиз мақсад қўйишдир. Бу бирдек давлат идораларида ҳам, бизнесда ҳам ишлайди.
Оддий мисол, бизнес эгаси ёки раҳбари кейинги ой савдони 10 %га оширамиз дейди. Мақсад аниқ, ходимларга ҳам тайинланади, биз кейинги ой савдони 10 %га оширамиз.
Лекин, асосий савол эсдан чиқади. Савдони нимани эвазига 10 % оширамиз? Маркетинг бюджети ошириладими? Маҳсулот нархи пасайтириладими, ўзи умуман нарх пасайса бу маҳсулот кўпроқ сотилиши аниқми? Жараёнлар оптимизация қилиниб рақобатдагилар олдида устунликка эга бўлинадими? Биз нима қиламизки, савдо 10 % ошади? Бу умуман қўйиладиган хоҳлаган мақсадга нисбатан ишлайди.
Сабаби қилмасдан натижани мақсад қилиш олма пиш оғзимга туш дегандек гап. Ҳаракатсиз яхши ният ярим мол эмас, хаёлдаги молнинг иллюзияси холос.
@allaevuzb
Мана бўларкану, миллат тилшуносликка қизиқиб, ижтимоий тармоқда муҳим сўзнинг изоҳини муҳокама қилса.
#hazil
Reglament tomoni murakkab bo'lishini bilaman, lekin aksar tadbirkorlarni bezovta qiladigan narsalardan biri, bayramlarda 3-5 kunlab bank hisobi orqali tranzaksiya qilib bo'lmasligidir.
Kelajakda qaysidir bank biznes uchun hech bo'lmasa o'sha bankda ochilgan hisob raqamlariga va plastik kartalarga 24/7 rejimda pul chiqarish imkonini ochsa, aniq ko'plab bizneslar, ayniqsa kichik va o'rta biznes o'sha bank bilan ishlashni ma'qul ko'radi.
@allaevuzb
Қиш келиши билан газ заправкаларида чекловлар бошланади. Ҳушнудбек ака яна иккита вилоятда заправкалар иш вақти олтидан 15-00гача чекланганлигини ёзмоқда.
Муаммо фақат шафёрлар газ ололмаганлиги ва қимматроқ алтернатив ишлатганлигида деб ўйласангиз қаттиқ адашасиз. Иқтисодиёт бундан анча зарар кўради, бу ҳатто инфлация ва ЯИМга таъсир қилади.
Аввало, катта ҳажмда инсон ресурси вақтини ишга яъни иқтисодиёт учун қиймат яратишга эмас, навбатларда ўтказади. Бу ресурсдан нотўғри фойдаланишдир.
Иккинчи муаммо логистика нархи ошиши, товар айланиши қимматлашиши ва секинлашиши билан пайдо бўлади. Бир қисм аҳоли ва бизнеслар муаммо сабаб ҳатто ишламайди. Натижада бу бутун бошли иқтисодиётга таъсир қилади. Нарх фактори инфлацияга таъсир қилса, иш ҳажми камайиши ёки секинлашиши тўланмаган солиқлардир.
Тадбиркор солиқ тўламаса, бюджетга пул йиғиш учун бизнесга нисбатан солиқ босими яна ошади. Бу занжир бўлиб бошқа муаммоларни яратади.
Электр токи билан ҳам вазият шунақа. Бир соат битта цехда ёки ресторанда чироқ ўчиши, бир соат маҳсулот ёки хизмат ишлаб чиқарилмади дегани. Бу маҳсулот тан нархига таъсир қилади чунки бу ишланмаган вақтда бизнес харажатлари камайиб қолмайди. Бу занжир бўлиб, ҳатто иқтисодиётни халқаро бозорда нарх борасида рақобатбардошлигигача таъсир қилади.
Бразилияда капалак қанот қоқиши Техасда тарнадога сабаб бўлиши мумкин деган кулгули теория бор. Хуллас, оддий бензин, газ ва электр токи муаммо бўлиши иқтисодиёт ва аҳоли учун ўйлангандан жиддийроқ муаммо яратади.
Қанчалик қийин бўлмасин, соҳани реформа қилиб тўлиқ эркин бозор шароитига ўтказиш, нархларни бозор шакллантириши, энергетика бозор нархида кунига 24 соат "доступно" бўлиши жуда муҳим.
@allaevuzb
Тинкофф банкнинг олдинги раҳбари Оливер Хьюз Узум тизимидаги банклардан бирига раис бўлиши айтилмоқда. Жаҳон даражасидаги топ менежер экосистемага қўшилиши кучли қадам.
Билмаганлан учун, Тинкофф финтех соҳасида нафақат Россиянинг, балки дунёнинг ҳам энг илғор компанияларидан бири эди. Эди сўзи урушдан кейинги ўзгаришлардан келиб чиқиб ёзилди.
@allaevuzb
Behzod Hoshimov O'zbekiston PISA reytingiga qo'shilganligi haqida yozmoqda.
Ko'pchilik o'quvchilar bilim darajasi bo'yicha reyting oxiridan ikkinchi o'rinda ekanligimizdan hayron. Bu achinarli ahvol, albatta.
Lekin, reytingning yaxshi tomoni ham bor, muammoning yechimi avvalo uni tan olishdan boshlanadi. Bu yerda muammo ko'rsatilmoqda, aniq raqamlarda o'lchanmoqda va boshqalar bilan ham solishtirib ko'rsatilmoqda. Ta'limda xususiy sektor orqali katta ishlar qilindi. Buni biz faqat oldingi o'zimiz bilan solishtiribgina katta deymiz. Oldinda, endi yanada katta ishlar kutib turibdi. Bugungi ta'lim darajasi 15-20 yildan keyingi holatimizni hal qiladi. Shu uchun ham bu sohada yechimlar izlashda davom etishimiz kerak.
Alohida shaxs sifatida siz qilishingiz mumkin bo'lgan yagona ish bo'lsa, farzandlar, jiyanlar ta'limiga bo'lgan e'tibordir. Hozir e'tibor deganda ko'pchilik investitsiyani tushunmoqda. Siz qaysidir kursga yoki xususiy maktabga pul to'ladim deganingiz, hali bola natijani oldi degani emas. Bolaning ta'limiga qiziqish, u bilan ko'proq gaplashish, natijalari va imkoniyatlari bilan qiziqish, joyi kelganda ta'lim yo'lida unga mentor bo'lish juda muhim. Shu uchun ham yaqinlaringiz ta'limiga bee'tibor bo'lmang.
@allaevuzb
Реалликни нотўғри англаш.
Тадбиркор одам кўпинча ҳис-ҳаяжон ёки интуиция билан ҳаракат қилади. Бу бизнесда баъзида сезиларли хатоларга олиб келиши мумкин. Ўзимда ҳам кўп бўлган.
Мисол бераман:
Бир ҳафтада тизимга қараганда бир хил товар сотувига уч марта кўзим тушди. Манда шу товарга талаб зўр, яхши сотилади деган ёлғон тасаввур пайдо бўлмоқда. Агар маълумотлар базаси шаклланиб, сотув рақамда ўлчанмаса, буни ортидан қатор хато қарорлар берилиши мумкин.
Масалан, ўша ҳолатда складда у товардан программа еттита бор деб кўрсатди. Ва шу заҳоти ўйладим, нима учун бунақа яхши сотилаётган товардан бор йўғи еттита остатка ушлаб туришибди.
Ҳаммаси ҳақиқий савдо рақамлари кўрилганда маълум бўлди, бу товардан икки ойда тўртта сотилган. Фақат тасодиф туфайли ман CRMга қараганда шу товарлар заказига кўзим тушган.
Агар аниқ рақамлар бўлмаганда "остатка" ушлашдан бошлаб, маркетинг харажатгача хато бўларди.
Бизнесда рақамлар билан фикрлашни ўрганишимиз, аниқ рақамларни ўлчайдиган тизим яратишимиз жуда муҳим. Бўлмаса, реалликни нотўғри англаб, хато устидан хато қилаверамиз.
Ва бу фактор менежментда ҳамма даражада ишлайди. Ҳатто давлат даражасида ҳам. Дейлик, қисқа муддат ичида Тошкент шаҳрида заргарлик магазинида ўғирлик бўлди деб 3-4 марта ўқиб қолдик. Хулоса қилишимиз мумкин, заргарлик дўконларида ўғирлик авж олибди. Масъул раҳбарлардан бирортаси шундан келиб чиқиб шошилиб қарор ҳам бериш мумкин. Ҳақиқий вазиятни бўлса рақамларда кўриш, олдинги йилдаги рақамлар билан солиштириш, бошқа мамлакатларда миллион аҳолига шунақа ҳолат ўртача нечтага тўғри келиши билан солиштириб англаш мумкиндир.
Менежмент эмоцияни севмайди.
@allaevuzb
2018 йилдан бери ҳар ой бестселлер рўйхатини эълон қиламиз. Унда Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб сотилган энг кўп 20та китоб ўрин олади.
Ноябрьда қуйидаги 20та китоб энг кўп сотилибди:
1. Девид Николлс: Бир кун. Бир муҳаббат тарихи
2. Жеймс Клир: Атом одатлар
3. Жорж Оруелл: Молхона
4. Жорж Оруелл: 1984
5. Малколм Гладуелл: Зукколар ва ландавурлар
6. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
7. Кел Нюпорт: Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари
8. Бретт Кинг: Банк 4.0 Доим сиз билан - ҳозир ва шу ерда
9. Жавлон Жовлиев: Қўрқма
10. Ҳенри Марш: Озор берма: Ҳаёт, ўлим ва нейрожарроҳлик
11. Питер Ҳопкирк: Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви
12. Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок. Математика ва табиий фанларни қандай қойиллатса бўлади
13. Аллан Диб: Бир варақли маркетинг режа
14. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати
15. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол
16. Френк Беттжер: Муваффақият сирлари
17. Чарлз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси
18. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
19. Девид Бах, Жон Девид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари
20. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари
Эслатиб ўтаман, Сиз ушбу китобларни ягона тўпламда супер чегирма нархда харид қилишингиз мумкин: asaxiy.uz/u/656b0cb958388
@allaevuzb
Ноябрь тугаб, декабрь кириб келмоқда. Ҳар ойнинг охирида, анъанага кўра, янги ўқувчиларни бохабар қилиш учун тавсиялар билан бўлишамиз.
Ўзбек блогосферасининг кўзга кўринган либерал, замонавий фикрли блогерларининг каналларига уланинг. Уларда шахсий мулоҳазалар ва янгиликлардан тортиб илмий-оммабоп мавзулар ва сиёсий таҳлилларгача топасиз.
Қуйидаги линк орқали барча каналларга уланишингиз мумкин: /channel/addlist/lkosm2rYEzxhNDUy
Adabiy boyligingizga yana bir marvarid — “Ozor berma”
🩺 Bu kitob muallifi Henri Marsh nafaqat taniqli neyroxirurg, balki mohir hikoyanavis hamdir. Uning inson hayotining murakkabliklari haqidagi chuqur mulohazalari, manfaatli faoliyati, bemorlarining hikoyalari, hissiyotlari aynan shu kitobda tasvirlangan.
“Ozor berma” kitobi umid, yoʻqotish, hayotga qaytish, afsus, quvonch kabi turli hissiyotlar olamiga sizni olib kiradi va shifokorlik asli qanday boʻlishini koʻrsatib beradi.
Oʻz kitobingizni oling 👉 asaxiy.uz/u/6566e624bd64b
🇺🇿🇺🇿 Konstitutsiya kuni munosabati bilan aksiya!
1,5,8,12,15 va 19-dekabr kunlaridagi toʻgʻridan-toʻgʻri parvozlar uchun Phuketga maxsus narxlar.
- BEL AIRE PATONG RESORT 4* 616 USD’dan boshlab
- SUN SHINE PATONG 3* 659 USD’dan boshlab
-77 BANGLA HOTEL 3* 673 USD’dan boshlab
- OAKWOOD HOTEL JOURNEYHUB PHUKET 4* 678 USD’dan boshlab
💸 Narxga “O‘zbekiston havo yo‘llari”da to‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, mehmonxonada yashash, ovqatlanish (nonushta), transfer va tibbiy sug‘urta kiradi.
Batafsil:
📞 +998712112222
🌐Telegram
🌐 Instagram
Mavjuda | Aygerim | Mushtariy | Diyora
Reklama
Bugun zamonaviy dunyoning eng kuchli menejerlaridan biri Toni Sheyning olamdan o'tganiga uch yil bo'libdi. Afsuski, umri qisqa ekan, 46 yoshida olamdan o'tgan edi. Atrofimdagilar yaxshi bilishadi, Toni Sheyni biznesdagi yagona ustozim deb bilaman.
AQSHda yashaydigan migrant oila bolasi startap yaratib, uni 265 mln dollarga Microsoftga sotgani, undan keyin AQSHda eng yaxshi imidjga ega Zappos internet-do'koniga asos solib, Amazonga bir mlrd dollarga sotgani katta yutuq. U shunchalik kuchli ediki, keyinchalik uning boshqaruv modelini, u yaratgan korporativ madaniyatni eng yirik kompaniyalar ham ko'chirdi.
Bu kitobni necha marta o'qiganimni o'zim ham bilmayman. Lekin, biznes haqida kitob deyishsa eng avvalo doim shuni tavsiya qilaman.
Kitobga bugun Toni Sheyni xotirlab chegirma e'lon qildik. Kitob narxi - 59 000 So'm.
Tadbirkor do'stlarimizga chin ko'ngildan #tavsuyu: asaxiy.uz/u/6565ad7e13497
Кеча Янгийўл туман ҳокими сектрдошлари билан тадбиркорга қарши рейд уюштириб, ваколатларини кўз-кўз қилгани ҳақида ёздик. Уларнинг фаолиятига партия, депутатларимиз ҳам муносабат бермоқда. Аниқроқ айтсам, ижро ҳокимиятининг иши қонун чиқарувчи ҳокимиятимизгаям ёқмади ва ваколати доирасида ҳаракатга тушди.
Бу борада тадбиркорлар ҳимоячиси бўлган ЎзЛиДеП ҳокимиятдагиларга текширувлар қай йўсинда ва қай тартибга ўтказилишини эслатиб, уларга "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунни эслатди. Охирида "ҳокимбуво, қонунга амал қилинг" дея талаб қилиб, прокуратурадан рейд масаласига ҳуқуқий баҳо беришни сўради.
Бундан ташқари, ЎзЛиДеП депутати Шарафутдинов ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратурага депутатлик сўровиниям юборди. Мана шу тизим дейилади. Бу тизим орқали нафақат ҳокимиятларни тийиб туриш мумкин, қолаверса, бу каби ҳолатлар такрорланмаслигининг олдини олишам мумкин. Давом этамиз, ўртоқлар!
👉 @Zafarbek_Solijonov
Fitch Тошкент рейтингини бекор қилди. Буни ҳокимликнинг ўзи хоҳлаган
“Fitch Ratings” Тошкент шаҳрининг кредит рейтингининг “BB-” прогнозини бекор қилди. Бунга сабаб қилиб пойтахт ҳокимлиги кредит рейтингини баҳолашда иштирок этишни хоҳламагани келтирилган.
Яъни, Тошкент томонидан маълумотлар Fitch'га тақдим этилиши тўхтатилган. Агентлик эса бундай пайтда шаҳар учун рейтинг ва таҳлилий материалларни тақдим қилолмайди.
Кредит рейтинги нима учун муҳим эди?
Бу инвесторлар ва бизнес вакилларига маълум бир ҳудуд ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун керак (Бу ҳақида аввалроқ ёзгандик). Тошкентга сармоя киритмоқчи бўлганларга “Катта учлик” агентликлари томонидан тайёрланган таҳлилий материаллар ва берилган кредит рейтинги ёрдам беради.
Fitch шу пайтга қадар Тошкентга берган рейтингларида бир қанча муаммоларни санаб ўтган. Энди учинчи томон — Fitch таҳлиллари бўлмайди ва бу нафақат чет элликлар учун, балки шаҳар аҳолиси учун ҳам ёмон. Энг қизиғи, буни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ўзи хоҳламоқда.
@bankir
2008 йилда Туркия сериаллар экспортидан 10 миллион доллар олган экан. 2023 йилга келиб бу рақам 1 миллиард долларга яқинлашибди.
Ҳозирги кунда Туркияда суратга олинаётган сериалларнинг 75-80 фоизи экспорт қиланаётган экан. Дунёда қарийб 150 давлатда турк сериалларини томоша қилишяпти.
Айни пайтда Туркия сериал экспорти бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди.
P. S. Менимча, сериалларнинг фойдаси фақатгина уларни сотишдан келадиган даромад билан чекланмайди. Сериалларнинг ёрдамида Туркияга туристлар оқими ортади, бу эса хорижий валюта тушуми кўпаяди дегани. Бизда ҳам “Эртуғрул” ёки “Усмон”га ўхшаган сериалларни қалаштириб ташласа бўлади, ахир қанчадан-қанча тарихий шахсларимиз бор. Ҳаммаси пулга бориб тақалса керак ҳойнаҳой.
Мана бу хабар рус матбуоти томонидан нотўғри талқин қилинган экан. Хьюз Uzum га эмас, TBC Uzbekistan га қўшилибди. У Ўзбекистонда рақамли банк хизматларини янада ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчи.
Читать полностью…Инклюзив таълим тушунчасини кўпчилик ногиронлиги бор болаларнинг соғлом болалар билан бир мактабда, бир синфда ўқиши, бир партада ўтириши деб тушунар экан. Аслида, инклюзив таълим ҳамма болаларнинг бир хил мактаб ва бир хил синфхонада – бир хил шароитда таълим олишини англатади. Яъни имконияти чекланган бола соғлом болалар билан бир хил эътиборда ўқий олиши керак.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегациясининг АҚШга ташрифи дастури доирасида мамлакат Президентининг халқаро ногиронлик сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси Сара Минкара билан учрашув бўлиб ўтган. Сара Минкара ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни илгари суришда, шунингдек, Ўзбекистонда «инклюзив таълим»ни жорий этиш соҳасида биргаликда ишлаш ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлаган.
Агентлик у билан ҳамкорлик қилиш орқали ижтимоий ҳимоя соҳасида бир неча қадам олдинга юриши мумкин. Шунингдек, ИҲМА Колумбия университети билан бутун минтақада ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши кутилаётган «Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш Маркази» ташкил этиш юзасидан ҳамкорликка ҳам эришган.
Бу иқтибос ҳақида фикрингиз қандай? Уни қандай тушундингиз?
P.s. иқтибос “Озор берма” китобидан олинган
@asaxiybooks
Arzon smartfon kerakmi? Ro’yxatda O’zbekistonda sotiladigan, narxi 250 dollardan oshmaydigan, narx/sifat nisbati ajoyib bo’lgan TOP 7 smartfon:
1. Honor X7b - 2 529 000 So’m.
Bu narx uchun eng yaxshi smartfon desak ham bo’ladi. 205 $ evaziga quyidagilarni olasiz:
- Full HD+ 6.8 dyumli sifatli ekran. 1080x2412 LCD
- 8/128 GB xotira
- Snapdragon 680 protsessori
- 3ta kamera, asosiysi 108 MP, 8 MP selfi kamera
- 35W tezkor quvvatlash, 6000 mAh batareyka
Ustinliklari: Ajoyib dizayn, kafolat, sifatli kamera
Xarid qilish: asaxiy.uz/u/656c518fd9f66
2. Redmi 12 8/256 GB - 2 349 000 So’m
190 $ evaziga ajoyib texnik imkoniyat:
- 1080 x 2064 LCD ekran
- 8/256 GB xotira
- Mediatek Helio G88 protsessori
- 3ta kamera, asosiy 50 MP, 8 MP selfi kamera
- 5000 mAh batareyka
Ustinliklari: Aksessuar topish osonligi, Redmiga ko’pchilik o’rganganligi
Xarid qilish: asaxiy.uz/u/656c51bc046d6
3. Tecno Spark Go 2023 - 1 399 000 So’m
113 $ evaziga, telegram va Youtube ishlasa, qo’ng’iroq qilsam bo’ldi deydigan arzon smartfon.
- 720 x 1600 LCD ekran
- 4/64 GB
- Mediatek Helio A22
- 2ta kamera, asosiy 13 MP, 5 MP selfi kamera
- 5000 mAh batareyka
Ustunlik: 1 399 000 So’m uchun ishlatsa bo’ladigan xarakteristika
asaxiy.uz/u/656c51dddc388
4. Redmi Note 12 Pro 4G - 2 969 000 So’m
240 $ evaziga:
- 1080 x 2400 AMOLED ekran
- 6/128 GB
- Snapdragon 732
- 4ta kamera, asosiy 108 MP, 16 MP selfi kamera
- 67W tezkor quvvatlash, 5000 mAh
Ustunliklari: kuchli protsessor, 67W tezkor quvvatlash, AMOLED ekran
asaxiy.uz/u/656c51ffdce47
5. Honor X8a - chegirma narxda 2 599 000 So’m
2023-yilda Asaxiyda eng ko’p sotilgan smartfon. 210 dollar evaziga:
- 1080x2388 LCD
- 6/128 GB
- Mediatek Helio G88
- 3ta kamera, asosiysi 100 MP, 16 MP selfi kamera
- 4500 mAh batareyka
Ustunliklari: Dizayn, kafolat, vaqt sinovidan o’tgan.
asaxiy.uz/u/656c522d47408
6. Realme C55 - 3 009 000 So’m
244 $ evaziga:
- 1080x2400 LCD
- 8/256 GB
- Mediatek Helio G88
- 2ta kemara, asosiysi 64 MP, 8 MP selfi kamera
- 5000 mAh, 33w tezkor quvvatlash
Ustunligi: Dizayn
asaxiy.uz/u/656c526da4f91
7. Samsung Galaxy A24 - 2 599 000 So’m
210 dollar evaziga:
- 1080 x 2340 AMOLED ekran
- 6/128 GB
- Mediatek Helio G99
- 3ta kamera, asosiysi 50, 13 MP selfi kamera
- 5000 mAh, 25W quvvatlash tezligi
Ustunligi: Brend va sifatli ekran, aksessuarlar topish osonligi
asaxiy.uz/u/656c528ba1c0c
Ro’yxat shunchaki texnik imkoniyatiga qarab emas, bir yil davomida sotuv, brak, e’tiroz darajasi, mijozlardan kelgan izohlarga qarab shakllantirilgan.
@asaxiygadjet
Твиттердан иқтибос:
"Мана 3 йил бўлди, ўғлимни уйлантирдим, боласининг памперсигача олиб бераман..."
Каналда бўйдоқлар ёки ота-оналар бўлиши мумкин. Ман оилавий психолог эмасман, лекин бир тавсия бераман.
Укалар, битта рўзғорни уддалайдиган даражага чиқмасдан уйланманг, илтимос. Бу билан бировнинг боласига ҳам жабр қилманг. Камида икки болали рўзғорни бирламчи эҳтиёжларини қондирадиган даромадга эга бўлмасдан, бу масалани ортга ташлайверинг. Ота-она ҳам сизни болангизга таглик ташишга мажбур эмас. Бир оилани таъминлаш, қорнини тўқ, устуни бут, уйини иссиқ ушлаш сизнинг эркаклик масъулиятингиз. Шуни уддаламадизми, сиз ҳали оила қуришга тайёр эркак эмассиз.
Бу бир неча инсоннинг ҳаётиган таъсир қиладиган масала. Шу учун ҳам уйланиш масаласида пастдаги мия билан эмас, тепадаги мия билан яхшилаб ўйлаш керак.
@allaevuzb
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Нью-Йорк шаҳридаги Колумбия университетида бўлибди.
Ташриф давомида олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган музокаралар ўтказилган.
Шунингдек, делегация аъзолари университет президенти Минуш Шафик билан учрашган. Унда "Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш Маркази" ташкил этишни назарда тутувчи Англашув меморандуми имзоланган.
Тадбиркор ким ва кимлар тадбиркор бўлиши тақиқланган?
Қонунга кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.
Давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин эмас.
Қуйидаги мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган:
❌давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига;
❌давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга;
❌давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларига ва уларнинг банк ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ўринбосарларига;
❌давлат таъминот ва савдо-сотиқ корхоналари ва ташкилотларининг раҳбар ходимларига;
❌тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш ёки бундай фаолиятни назорат қилиш вазифасига кирувчи давлат органларининг раҳбар ходимлари ва мутахассисларига.
#biznes
👉 @bahodirahmedoff👈
O'zbekiston Respublikasi Prezidentining "Yoshlar uchun ming kitob" loyihasi haqida qarori chiqdi.
Qarorda aytilishicha keyingi yillarda 1000ta mashhur kitob o'zbek tiliga tarjima qilib chop etiladi.
Ommaviy axborot va kommunikatsiyalar agentligi, Yoshlar ishlari agentligini tabriklayman.
Loyihani o'qib ko'rsa, qiziqarli punktlar bor, masalan viloyatlar bo'ylab kutubxonalar haqida ham alohida punkt bor. Bu odamni xursand qiladi.
Loyihani amalga oshirish shaxsan Yoshlar ishlari agentligi rahbari Alisher Sadullayevga yuklangan. Alisher Sadullayev "Jadidlar" va "Uyg'onish" to'plamlari orqali sohada o'zini ko'rsatgan edi.
Man yozgan "Tadbirkor" kitobi ham Yoshlar ishlari agentligi va Yoshlar tadbirkorligini qo'llab-quvvatlash markazi yordami bilan chop etilgan edi.
Sifatli ijro bo'lgan holatda, qaror sezilarli, til boyishiga xizmat qiladigan loyihaga aylanishi mumkin.
Самарқандда 18 ёшдан ошганлар учун очилаётган School 21 ҳақида кўп эшитомман. Биринчиси, IT га йўналтирилган мактаб тингловчилар учун бепул бўлар экан. Илк сараланган интенсивнинг бошланиши 2023 йилнинг декабрь ойига мўлжалланган. Мактабнинг сайти орқали ўқиш учун аризаларни топшириш мумкин.
Самарқанд шаҳридаги School 21 кампуси нафақат Ўзбекистоннинг технологияларга қизиқувчи аҳолиси, балки қўшни мамлакатлардан келган меҳмонлар учун ҳам фойдали ўқув масканига айланиши мумкин. Келажак IT соҳасини фаол ривожлантиришга туртки берадиган даражада лойиха бўлади дейишмоқда.
Бепул мактабга кириш учун 18 ёшдан ошган бўлиш ва ариза тўлдириш керак.
Нидерландиянинг Spar савдо тармоғи 2024 йилда Ўзбекистон бозорига чиқишни режалаштирмоқда. Компанияни Ўзбекистонда лицензия асосида Korzinka тармоғи тақдим этади.
Айтилишича, Spar гипермаркет шаклида эмас, балки кичик форматда бўлади.
Маркетинг ҳақида
Маркетинг фақатгина рекламадан иборат эмас.
Маркетологлар маркетинг дарсларида 4P назариясини ўрганишади. Бизда асосан Котлер орқали кириб келган назарияни аслида Э. Маккарти олтмишинчи йилларда олға сурган. Унга кўра маркетинг ҳаракатлари 4P комплексига бирлашган (маҳсулот, нарх, сотув ҳудуди ва тарғибот). Мана шу тўрт комплекс муваффақиятли амалга оширилгандагина фойда ошиб бориши айтилади.
Лекин, бугун замонавий маркетинг 4P комплекси етарли эмас деб ўйлайди ва 5P комплексини таклиф қиляпти. Демак, унда маркетинг муваффақиятли чиқиши 5та критерия муҳим роль ўйнайди:
1. Маҳсулот (product) — Сиз мижозга қанақа маҳсулотлар ассортиментини қанақа сифат билан таклиф қиляпсиз.
2. Нарх (price) — Маҳсулот қайси нархда сотилмоқда.
3. Сотув ҳудуди (place) — Маҳсулот қаерда сотилмоқда.
4. Тарғибот (promotion) — Сиз қайси воситалар орқали мижознинг диққатини жалб қиляпсиз ва уни қандай қилиб маҳсулотни сотиб олишга ундаяпсиз.
5. Жамоа (Personal) — Маҳсулотингизни кимлар сотмоқда
Сиз маҳсулот ёки хизматни кўпроқ сотмоқчимисиз, кўпроқ мижозга эга бўлмоқчимисиз, шу бешта йўналишда ишлашга мажбурсиз. Фақат қиммат реклама билан маҳсулотни доимий яхши сотиб бўлмайди.
@allaevuzb