allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Asaxiy kitob xarid qilishingiz uchun pul beradi!

Bayram kunlariga sizni ajoyib taklif bilan xursand qilmoqchimiz.

1-2-3-sentyabr kunlari Asaxiy Books kitob-doʻkonlarida mehmon boʻlgan har bir kitobxonimizga 20 000 soʻm beriladi. Bu pulni bayramga sovgʻa sifatida qabul qiling va do'konning o'zida sevimli kitoblaringiz xaridiga foydalaning!

Doʻkonlarimiz manzili, ish vaqti va raqami: /channel/asaxiybooks/5914

*Panorama filiali 1-sentyabr kuni ishlamaydi
**taklif 1-2-3-senytabr kunlari faqat doʻkonlar uchun amal qiladi

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

"Барби" ва "Оппергеймер" фильмлари прокати Россияда таъқиқланибди. Рус цензорлари фильмларни рус қадриятларига тўғри келмайди деб баҳолашибди.

Ўзбекистонда ушбу фильмлар халқаро премьера кунидан бери муаммосиз намойиш этилмоқда. Ижтимоий тармоқдаги шарҳлардан бизда бу фильмларга қизиқиш кучли дейиш мумкин.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Кун гаджети.

Нарсалар рангини таниб, уни кўчирадиган ручка. 16 млн хил рангни танийди. Рангларни қоғозга, доскага, планшетга кўчириши мумкин.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Apple бу йилги кузги тақдимотни 12 сентябрда ўтказади. Бу ҳақида жиддий манба бўлган Reuters хабар берди.
Урфга айланган кузги тақдимотда доим янги iPhone модели тақдим этилади. Демак, 14 кундан сўнг iPhone 15 серияси тақдим этилади.
Бу сафар одатдаги Pro ва Pro Max моделларга Ultra ҳам қўшилиши мумкин.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон куз-қиш мавсумида ўзаро электр энергиясини етказиб беришни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига келгуси йилда 50 та, 2025-йилда яна камида 100 та мактабни хусусий шериклик асосида қуриш бўйича инвесторлар билан келишувга эришиб, амалий ишларни бошлаш топширилди.

Умуман, 2030-йилгача ҳар йили 100 тадан мактаб қурилишига хусусий шерикларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Анча жиддий манба ҳисобланган техблогер Ice Universe айтишича iPhone 15 Ultra ва Samsung Galaxy S24 Ultra мана шу дизайнга эга бўлади.

Ўзингиз фарқни кўришингиз ва хулоса қилишингиз мумкин.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Хабар берилишича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинлик Apple таъминотига таъсир қилмоқда. Унинг 2022-йилдаги энг яхши етказиб берувчи ҳамкорларининг 80 фоизи  Хитойда жойлашган. Компания таъминот занжирини диверсификатция қилишга интилаётгани сабабли, бу рўйхат ўзгаради. Бу эса нархларнинг ошишига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Талаб ва таклиф қонуни монополия ҳолатида қандай ишлаши ҳақида.

Расмда яқин тўрт кунда Истанбулдан Тошкентга учадиган рейсда билет нархлари. Ҳар қанақа вариантда ҳам нарх 800 доллардан қимматроқ чиқмоқда. Бу билет қолмаганлигидан яъни талаб ва таклиф қонуни ишлаганлигидан дейиш мумкин. Лекин, бозорнинг асосий қоидаларидан биттаси, эркин бозор шароитида талабга қараб таклиф сони ошиб боради. Билетни уч ой олдин олсангиз ҳам бориб келиш 580 доллардан кам бўлмас эди. Ишонаманки, нимадир муаммо бўлмаса, аллақачон Тошкентдан Pegasus, Anadolujet, ўзимизнинг Centrum Air ва Qanot Sharq лар Истанбулга бир нечта рейс очишарди. Масалан, Pegasus га Чимкент ёки Бишкекка учишга ҳеч нарса халақит қилмаяпти. Бизнес соққа келадиган жойга интилади. Хусусий авиа компаниялар энг талаб катта линияга интилмаётганлиги ўзи қатор савол яратади.


Бу йўналишга бошқа авиа компаниялар кирмаслигидан нафақат ўзимизнинг Ҳаво йўллари, ҳатто Turkish Airlines ҳам манфаатдор деб ўйлайман. Чунки бу йўналиш UzAirways ва Turkish Airlines ўртасида бўлиб олинган.

Бундан фақат Туркия бориб келадиганлар ютқазади деб ўйласангиз қаттиқ адашасиз. Ўзбекистонга учадиган Ғарблик туристларнинг аксари Истанбул орқали учади. Билет нархи Ўзбекистонга тур нархларига тўғридан-тўғри тасир қилади. Пандемиядан сўнг аксар туристлар саёҳат бюджетига қаттиқ қараб бошлашган. Турист учун бир мамлакатга бориб келиш нархи 1500-2000 дан ошмаслиги муҳим ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳам энг оммабоп йўналишлар, Грузия, Тайланд, Дубай, Мисрга саёҳат ўртача 1000 доллар атрофида таклиф қилинади. 500-700 доллар бошқа харажатларга кетса, аксар саёҳатлар 1500-2000лик лимитга сиғади. Лекин, Истанбулдек муҳим кўприк орқали рейслар қимматлиги Ғарблик туристлар учун Ўзбекистонни қиммат йўналишга айлантиради. Ўйлайманки, қиммат нархлар сабаб келмаётган туристдан ололмаётган даромадимиз ва солиқларимиз, авиакомпаниямиздан олаётган даромад ва солиқлардан бир неча маротабага кўпроқ.

Хуллас, монополия сабаб биз нафақат ўз аҳолимизга муаммо яратяпмиз, балки туризмдаги эҳтимолий мижозлардан ҳам қуруқ қоляпмиз.

PS: Истанбулдан Тошкентга Баку орқали учсангиз, яқин кунларда бир томонга билет нархи 421 доллар кўрсатмоқда.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Зўр ғоя келиб, уни амалга ошириб муваффақиятга учраш киноларда ёки бизнес тренерлар ривоятларида бўлади. Бизнесда муваффақият тўққиз марта йиқилиб, ўн марта ўрнидан туришни англатади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Статистик маълумотларга кўра, 2023-йилнинг январь-июль ойларида жами 3,7 млн нафар турист Ўзбекистонга келган.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Bugundan "Alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishini hamda iste’mol qilinishini cheklash to‘g‘risida"gi qonun kuchga kirdi

Qonunga ko'ra alkogol va tamaki mahsulotlarini quyidagi holatlarda realizatsiya qilish
❌ TAQIQLANDI:

21 yoshga to‘lmagan shaxslarga va ular tomonidan;

— sotuvchining bevosita ishtirokisiz, o‘ziga o‘zi xizmat ko‘rsatish tokchalaridan, elektron tijorat shaklida;

— sayyor savdo qilish yo‘li bilan, ko‘chmas savdo obyektlaridan tashqarida, dorixonalarda;

— bolalarga mo‘ljallangan tovarlar sotiladigan xonalarda;

— bolalar o‘yinchoqlariga, konfetlarga yoki bolalar uchun mo‘ljallangan boshqa tovarlarga o‘xshatib ishlangan bo‘lsa;

— sog‘liqni saqlash, ta’lim, madaniyat, sport inshootlari, sanatoriy hamda tibbiy-ijtimoiy muassasalar hududlarida;

— ta’lim, sport va diniy tashkilotlardan 100 metrdan kam masofada joylashgan savdo obyektlarida;

donalab yoki ochilgan qutilarda.

❗️ Alkogol mahsulotlarini ish joylarida, ko‘chalarda, stadionlarda, xiyobonlarda, bog‘larda, barcha turdagi jamoat transportida va boshqa jamoat joylarida iste’mol qilish taqiqlanadi.

Qonunning bajarilishi ustidan nazorat Ichki ishlar vazirligi, soliq organlari, bojxona organlari, Iste’molchilar huquqlarini himoya qilishga vakolatli organ, Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti tomonidan amalga oshiriladi.

Yangi qonun tamaki mahsulotlarining ko‘cha-kuydagi (noqonyniy) savdosiga barham berishga yordam berishi kutilmoqda.

Ma'lumot uchun alkogolli va tamaki mahsulotlarini qonunga xilof ravishda muomalaga kiritish tovarlar to‘liq musodara qilinib, 33 mln so‘mgacha jarimaga (MJtK 186-1-modda) tortiladi.


👉 @xushnudbek 👈

Читать полностью…

Allaev Uz

Кучли эътироз ва бахслар сабаб Дания ҳукумати мамлакатда диний китобларни ёқишни таъқиқловчи қонун лойихаси таклиф қилибди. Парламент қонунни қабул қилса, Дания муқаддас китоблар қонунан ҳимоя қилинган илк Шимолий Европа давлатига айланади.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Bloomberg хабар беришича АҚШ Эрон билан нефть санкцияларини юмшатишга келишган.
Бу Эронга Осиё бозорида Россия билан рақобат қилиш имконини беради. Bloomberg бўйича Эрон яқин кунларда кунлик нефть ишлаб чиқаришни уч миллион баррельга оширади.

Эрон чегараси Бухоронинг Олотидан беш юз километр. Халқаро санкциялар ҳалақит бермайдиган иқтисодий алоқалар биз учун доим манфаатли бўлиши мумкин.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ташаббусли буджет

“Ташаббусли буджет” 2-мавсумида республика бўйлаб жами 49,5 мингта лойиҳа илгари сурилган. Лойиҳа киритиш жараёнида республика бўйлаб барча маҳаллалар иштирок этган.

Ҳудудлар бўйича олсак, Сурхондарёдан – 12,3 мингта, Тошкент шаҳридан 4 мингта, Қашқадарё вилоятидан 3,6 мингта ва Фарғонадан 3,4 мингта лойиҳа илгари сурилган.

Янги мавсум учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, туман (шаҳар) буджетлари ҳисобидан 1,0 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кўзланган.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Яхшисини ҳам айтиш керак. 

Босма сифати сабаб ўтган йилдан бошлаб Asaxiy Books китобларининг аксар қисмини Туркияда чоп этамиз. Кейин узоқ логистика билан китоблар божхона орқали Ўзбекистонга кириб келади. Божхоначилар билан ҳар хил ҳолатлар бўлади, баъзида муаммоли, баъзида ёқимли. Яхши томони, шу кунгача ҳар қанақа муаммоли ҳолатда ҳам божхона раҳбарияти муаммоларни ечишга ёрдам ва тавсияларни аямаяпти. Мурожаатларимизга қўмита ахборот хизмати ва матбуот котиблари ҳам вақтида жавоб бериб, одатда бизнинг фойдамизга қонуний қарор беришади. 

Бугун янги келган 5 хил китоб билан қизиқарли ҳолат юз берди.  Божхона инспектори юмшоқ муомаласи ва қизиққонлиги билан ажралиб турган. Кутилмаганда инспектор ака 5та китобдан тўрттасини ўқиган бўлиб чиқибди. Эринмасдан маъносигача сўзлаб беришибди. Китоблардан бир донадан совға қилиб берамиз дейишганда, мен китоб олсам фақат сотиб оламан дейишибди. 

Хуллас, соҳасидан қатъий назар китоб ўқиган одамлар бўлиши доим фойдали, биз каби китобчиларга бўлса доим ёқимли.  😊


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Кеча «Абдулла Орипов» фильми катта премьера қилинди. Ўзим сафардаман, қатнашолмадим. Лекин, Asaxiy дан ўнта ходимга таклифнома совға қилдик.

Ўзбекистон қаҳрамони, адабиётимиздаги энг ёрқин шоирлардан бири Абдулла Орипов ҳақидаги фильм олинганини олқишлайман.

Ўзбек адабиётининг энг ёрқин намоёндаларидан бирининг ҳаёти ва ижодига бағишланган фильмни ҳаммага тавсия этаман. Зиёлиларни кўпроқ қадрлашимиз, ўтганларни кўпроқ ёд этишимиз керак.
Киночилар уйидаги премьерани ўтказиб юборганлар учун бугун соат 18.00да томомашбинлар учун текин намойиш бўлар экан. Яна кутадиганлар учун эса эртага, 1 сентябрь куни фильм телевидения орқали намойиш ташкил этилади дейишяпти.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Blind” платформасининг тадқиқотига кўра, “Google” ва “Meta” муҳандислари бошқа IT гигантлари “Apple”, “Amazon” ва “Microsoft” мутахассисларига қараганда кўпроқ маош олади.

Аниқ сонларда еса ўртача иш ҳақи (йилига):
“Google” — $184 минг;
“Meta” — $179 минг;
“Amazon” — $159 минг;
“Apple” — $142 минг;
“Microsoft” — $141 минг ни ташкил этади.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Статистик маълумотларга кўра, 2023-йилнинг 1-августь ҳолатига кўра, республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 12 771 та ни ташкил этади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Ташаббусли буджет” нинг 2-мавсумида овоз бериш жараёнларининг дастлабки кунлари тизимда айрим техник муаммолар кузатилаётгани бўйича эътирозлар билдирилди.

Ушбу ҳолат овозлар сонини сунъий равишда кўпайтириш мақсадида ишлаб чиқилган норасмий ботлар орқали овоз йиғиш, турли хил спам ва хакерлик ҳужумлари оқибатида юзага келганлиги айтилмоқда.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугун Мартин Лютер Кингнинг машҳур "I have a dream" нутқига 60 йил тўлибди. 1960 йил 28 август куни 250 000 намойишчи олдида Lincoln Memorial да "тенглик ва иш учун" юришда Мартин Лютер Кинг инсоният тарихини ўзгартирган машҳур нутқини ўқийди. Кейинчалий бу XX асрнинг энг кучли нутқи деб тан олинади. Рацизмга ва АҚШдаги нотенгликка қарши бу нутқ кейинчалик фуқаролар ҳуқуқлари учун кураш рамзига айланади.

Нутқнинг 60 йиллик муносабати билан унинг Ҳасан Карвонли томонидан ўзбек тилига қилинган таржимасини тақдим этамиз: https://telegra.ph/I-have-a-dream-08-27


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Der Spiegel мақоласида кўрсатилишича Германияда Mint йўналишида ишловчи мигрантлар ЯИМга ўтган йили 16 млрд евро қиймат қўшишган. Mint сўзи математика, табиий фанлар, IT ва технология йўналишлари абревиатураси сифатида ишлатилади. Бу йўналишда Германияга энг кўп мигрант Ҳиндистон ва Жанубий Америкадан келган.
Германиялик сиёсатчилар буни АҚШнинг "Green card"ига аналог қилиб яратилган Европа иттифоқининг "blue card" лойихаси натижаси эканлигини айтишмоқда.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Euromonitor Internetional тақдим этган маълумот бўйича Ўзбекистонликлар маошларининг 46.5 фоизини озиқ-овқатга сарфлашар экан. Биз рейтингда Қозоғистондан олдинда 97 ўриндамиз.
Рейтингда АҚШ биринчи ўринда, америкаликлар маошнинг ўртача 6.7 фоизини озиқ-овқатга сарфлар эканлар.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Рим устида шамсиядек туманли осмон,
Катта циркка сиғишмасдан қайнар оломон:
«Одам билан ҳайвон ўйин кўрсатар эмиш…»
(Бундай қилиқ бизнинг учун қандайин эриш!..)
Тишларини иржайтириб бўкирган йўлбарс
Тўрт тарафга ташланади, талпиниб ларс-ларс.
Оч кўзлари қонга тўлган, сакраб ўйнайди…
О, бечора, қон! У сени тирик қўймайди!
Ана! Ана, тирноғини нишлаб келар у.
Чангал солди! Халқ ўрнидан бирдан турди дув…
Чапак чалди. «Эй, аҳмоқ Рим, севинма қонга!
Бундан бошқа хўрлик борми ахир инсонга?»—
Деди, парча-парча бўлган гладиатор.
Рим — ўйиндан ўлим кутган жинни театр!


© Усмон Носир

Расмда 4000 йиллик Иерополис амфитеатри


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Хусусий университетда таълим қимматлашиши мумкин.

Ҳозирда Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли қарорига бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда, мен қарор лойиҳасидан кўз югуртириб чиқдим ва бир қатор ўзгартиришлар олий таълим хизматларининг нархи ошишига олиб келади.

1. Нодавлат олий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда НОТМ) ўқув, ётоқхона ва бошқа биноларни мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш мажбурияти юклатилмоқда. Бу эса НОТМ бозорига кириш ставкасини жуда кўтариб юборади.

2. Ҳозирда НОТМ профессор-ўқитувчиларнинг 70 фоизини доимий иш ўрни асосида ишга олиш талаби бор, энди шуни 50 фоиз қилишмоқчи, аммо бу ҳам олий таълим хизматларини қимматлашишига олиб келади.

Фикримни тўлиқроқ асослаб бераман:

• яхши профессор-ўқитувчининг доимий иш жойи бор, у ҳали энди очилиши режалаштирилаётган хусусий олийгоҳга иссиқ жойини ташлаб келмайди, эътибор беринг, ҳали очилмаган хусусий университетнинг 70 фоиз ўқитувчи-профессори доимий асосда ишга олиниши ва mehnat.uz платформасида расмийлаштирилиши керак.

• бу норма арзийдими, арзимайдими PhD дипломига эга ўқитувчиларнинг ойлигини сунъий равишда ошишига олиб келади, билиминг борми ёки йўқми ўнинчи масала, асосийси бизга доимийга ишга ўт деган тушунча ривожланиб бораверади.

Бу нормада доимий ишга олиш деган талабни олиб ташлаш керак, майли профессор-ўқитувчиларнинг фоиз ҳисобидаги талаби қолсин, аммо уларни доимий ёки ўриндошлик асосида олишни бизнеснинг ўзи ҳал қилиши керак.

Албатта тадбиркор бу харажатларни талабаларнинг елкасига ташлайди. Ҳали қарор лойиҳаси ҳақида яна фикрларимни ёзаман, қарорни қабул қилаётганлар ва ёзаётганларга эса битта гапни эслатиб ўтмоқчиман: стратегик хатоларни кичик ғалабалар билан ёпиб бўлмайди.

@bektoshkhatamov

Читать полностью…

Allaev Uz

АҚШ доллари халқаро пул бирлиги сифатида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда. SWIFT тизими статистикасига асосланиб Bloomberg хабар беришича, сўнгги кварталда халқаро олди-бердининг 46 фоизи АҚШ доллари улушига тўғри келган. Евронинг улуши 24 фоизга тушиб кетган. Хитой юанига умумий улушдан 3 фоиз тўғри келган.

Ўзбекистонда бир неча йилки омма орасида маълум бир инфлюансерлар ва рус ОАВ сабаб доллар йўқолар экан, ўз ўрнидан айрилар экан деган янглиш фикрлар тарқалади.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Туркияда all inclusive меҳмонхоналар спиртли ичимликлардан маҳрум бўлиши мумкин.
Бу таклиф туризмда нархларни пасайтириш ва кўпроқ турист жалб қилиш учун берилган. Шунда all inclusive меҳмонхоналарда чексиз миқдорда бепул спиртли ичимликлар таклиф қилинмайди.

Энг асосий мижози Россияликлар бўлган меҳмонхоналар бу таклифга қўшилиши эҳтимоли кам дейишмоқда.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Хитой иқтисодий стагнациядами?

Хитой иқтисодидаги секинлашув бугун ғарб иқтисодий медиасинининг кун тартибидаги асосий мавзу. Хитойдаги ушбу пасайиш қанчалик жиддий? Ушбу ҳолат вақтинчалик (мавсумийми) характердами ёки Хитойнинг ривожланиш модели якунига етиб келдими? Хитойдаги иқтисодий пасайиш глобал иқтисодиёт ва бошқа давлатларга таъсири қандай бўлади?

Бундай жиддий саволлар туғилишига сабаб Хитой бугун қайси мезон билан ўлчанишига қараб дунёнинг 1 ёки 2-иқтисоди ҳисобланади.

Аввало шуни тушуниш керакки, ривожланган ва ривожланаётган давлатлардаги иқтисодий инқирозлар ўртасида бироз фарқ бор. Масалан, АҚШ ёки Германия иқтисодиёти рецессияда бўлиши учун ЯИМ ўсиши манфий бўлиши керак. Аммо, Хитойга ўхшаган тез ўсаётган давлатларда иқтисодий ўсишнинг секинлашиши ҳам рецессия деб қаралади.

Бугун Хитой иқтисоди йил бошидаги оптимистик кутилмалардан фарқли равишда мана шундай ҳолатни бошдан кечирмоқда. I ярим йилликда Хитой ЯИМ кутилганидан пастроқ ўсди. Июлда саноат ишлаб чиқариш, чакана савдода ўсиши ҳам режадан пастроқ бўлди. Кўчмас мулк бозорида турбулентлик анчадан бери сақланиб турибди. Экспорт камаймоқда. Ёшлар орасида ишсизлик энг юқори даражага етган (20%дан баланд).

Бундан ташқари иқтисодиётда дефляция – умумий нархларнинг тушиши бошланган. Бир қарашда позитив ҳолатдек туюлсада, макроиқтисодий томондан бу яхши сигнал эмас. Дефляция ишлаб чиқарувчиларни инвестиция киритишдан тўхтатиши, истеъмолчилар харажатларини кейинги даврларга суришига туртки беради. Бу эса спирал эффекти сингари иқтисодиётда дефляция босимини янада кучайтиради.

Устига устак иқтисодиётда қарз юки жуда баланд (ЯИМга нисбатан 300%) – дефляция корхоналарнинг қарз юкини янада ошириб, инвестиция ва бошқа харажатларини камайтириши мумкин.

Стагнация фақат Хитой билан чекланмаслиги, бошқа ривожланаётган давлатларга сизиб чиқиш эҳтимоли юқори. Асосий баҳс таъсирнинг кўламида. Айрим иқтисодчилар ушбу таъсир Хитойнинг дунё бозоридаги асосий роли истеъмолчи эмас, ишлаб чиқарувчилиги сабаб глобал иқтисод учун катта бўлмаслигини, пасайишдан асосан Хитойга ҳом-ашё товарлар етказиб берувчи давлатлар жабр чекишини прогноз қилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат Хитойда реал ўсиш ва нархларнинг пасайиши ўтган асрнинг 80-йилларида Япония ҳолатини эсга солиши мумкин. Фақат фарқли томони Хитойда стагнация бироз эрта бошланмоқда. Японияда ўсиш секинлашиб, дефляция бошланганда японияликнинг ўртача даромади АҚШликнинг 80%гача етган бўлса, бугун Хитойликнинг ўртача даромади АҚШликнинг 20%га ҳам етмайди.

Умуман олганда кузатилаётган пасайиш Хитойнинг сўнгги йиллардаги юқори инвестициялар (ЯИМга нисбатан 40%дан баланд), қарз ва унумдорлиги паст бўлган кўчмас мулк секторига асосланган моделини ўзгартиришга мажбур қиладими ёки йўқми деган саволни ҳам ўртага чиқармоқда.

Нима бўлган тақдирда ҳам иқтисодчилар фикрларидаги консенсус шуки, Хитой энди секинроқ - йиллик 6-7% эмас, 3-4%лик ўсишга рози бўлиши керак. Режали иқтисоднинг потенциали шу. Ёки иқтисод ва сиёсатни либераллаштириш керак. Бунга эса Хитой ҳукумати рози эмас.

Читать полностью…

Allaev Uz

Германия ҳукумати мамлакат паспортини 5 йилда олишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Шунингдек, фуқаролик тил билиш, волонтёрлик ишларидаги фаоллик ва профессионал сифатлар каби омилларга қараб 3 йилда ҳам берилиши мумкин. Бошқа фуқароликлардан воз кечиш талаб этилмайди.

https://www.gazeta.uz/uz/2023/08/25/german-citizenship/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Читать полностью…
Подписаться на канал