Деярли ҳар йили олий таълимда имтиёзлар масаласи қайта-қайта кўтарилади.
Олий таълимнинг бирламчи вазифаси давлат жамият ҳаётидаги муҳим соҳаларга кадр етказиб беришдир. Олий таълимга кадрлар сифатидан келиб чиқиб баҳо бериш керак. Олий таълимда ҳам талаб ва таклиф қонуни, рақобат муҳити хатосиз ишлаши зарур.
Имтиёзлар рақобатни издан чиқариши, ҳатто дискриминацияга ҳам олиб келиши мумкин. Шу томондан кўриб чиқсак, масалан, қайсидир соҳа ходимларининг фарзандларига имтиёз берилиши бу нотўғри, деб ўйлайман. Отаси ёки онасининг касби имтиёз бермагани фарзандларнинг айби эмас. Бу фарзандларимизга нисбатан дискриминация. Шунинг учун ҳам ота-онасининг касбидан келиб чиқиб берилган имтиёзлар хато, деб ўйлайман.
Мамлакатда имтиёзлар фақатгина ижтимоий адолат мезонидан келиб чиқсагина тўғри бўлиши мумкин. Адолатли имтиёзлар ижтимоий адолат ривожига сабаб ҳам бўлиши мумкин. Масалан, имтиёзлар ногиронларга ёки боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига берилса, бу ижтимоий имтиёз бўлар эди. Бу ижтимоий адолатни юзага келтиради. Кириш имтиҳонларига кириб контрактга тушган боқувчисини йўқотган оила фарзандларининг контрактлари давлат томонидан тўлаб берилса, юқоридаги кадрлар муаммоси кўпроқ ҳал бўларди. Деярли ҳаммамизда контракт қиммат бўлгани учун ўқий олмаган танишлар бор.
Рақобатбардош муҳит бўлиб, ҳамма тенг имкониятга эга бўлиши таълим сифати учун жуда муҳим. Имтиёзлар бўлса фақатгина ижтимоий адолат меъзонларидан келиб чиқибгина берилиши керак.
Ва муҳими имтиёзлар қўшимча квоталар эвазига шаклланиши керак. Ҳеч қачон имтиёзга эга талаба асосий рақобатдаги ўринни ёки унга муносиб инсоннинг ўрнини эгалламаслиги керак.
@allaevuzb
Олдинги пост давоми: 1974-йили 1 январь куни нархлар яна ошиб, бир баррель 11.65 долларга етади. Умумий ҳисобда бир йилда нефть нархи 4.5 маротабага ошади. Бу жаҳон иқтисодиётининг ўсишини секинлаштиради. Дейлик 1950-70 йиллар орасида арзон нефть сабаблардан бири бўлиб АҚШда ЯИМ 2 баробар, Европада 3 баробар ошган. 1973-1975 йилларда жаҳон иқтисодиётининг ўсиш темпи 90 фоизга тушиб кетади. Эрондаги революция сабаб 1978-1981 йилларда нефть нархи 13 доллардан 32 долларга чиқади. Бу ривожланган мамлакатларда икки хонали инфляция билан акс этади. Орадаги пасайишлар билан умумий графикни олса нефть нархи доим ошиб борган. Демак, деярли сув текин нефть, 20 йилда кескин ошган, уни устига талаб ҳам ошиб борган.
Ривожланган иқтисодлар бўлса нефть қимматлиги сабабли ўша вақтда энерго самарадорликка катта эътибор беришган, инвестициялар киритишган. Ўша вақтда қилинган қарорлар ҳам тараққиётга, ҳам экологияга фойдали бўлган. Агар ҳозирги ҳолатда энергосамарадорлик жиҳатдан 1960 йиллар технологияси билан яшаганимизда, ер юзи аниқ экологик ҳалокатга учрарди.
Қиммат нефть энергетик самарадорликни ошириб, узоқ планда тараққиётга асос бўлган бўлса, бугун Европада шу жараённи газга нисбатан кўрдик. Европа экологик хавфсиз, қайта тикланувчи энергетикага инвестицияларни бир неча маротабага оширди, энерго самарадорлик бўйича ҳам ишлар кетмоқда.
Айтмоқчиманки, тизим ишлаган жойларда даврий инқирозлар муаммо эмас. Улар мамлакатларни ҳалокатга олиб бормайди, аксинча янада ривожланишга олиб келади. Тизим ишламаган жойларда бўлса, ҳар қанақа инқироз очликка, урушларга ва кутилмаган муаммоларга олиб келиши мумкин. Тизимли ривожланган дунё ривожланмаган дунёга нисбатан шуниси билан фарқ қилади.
@allaevuzb
Ўзбекистонда янги даврда энг кўп инвестиция киритилган соҳа қурилиш бўлса керак. Соҳага ҳам маҳаллий, ҳам чет эллик инвесторлар фаол инвестиция киритишмоқда.
Шу кунларда Тошкентдаги Event Hall'да “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро ҳафталик бўлаётган экан. Унда ҳукумат вакилларидан ташқари ўзимизнинг маҳаллий тадбиркорлар ҳам қатнашишибди.
Масалан, катта давра суҳбатларидан бирида таниқли тадбиркор Мурод ака Назаров Ўзбекистон кўчмас мулк бозорига кирмоқчи бўлганларга тавсияларини берибди:
— Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори тез суратларда ривожланиб, имкониятлар кўпайди. Бозор катта ва бундан кейин ҳам кенгаяди. Бу соҳага кирмоқчи бўлганларга мотивация бериш учун айтмоқчиманки, бу ҳали бошланиши. Келгусида катта ўзгаришлар кутилмоқда.
Таҳминларга кўра, 2050 йилга қадар сув муаммоси сабаб аҳоли шаҳарлар атрофида йиғилиши зарурати ортиб боради, шаҳарлар аҳолиси кескин ўсади. Бу аввало уй жойга талабни, уни ортидан соҳада катта инвестициялар талаб қилади.
@allaevuzb
Ucell'нинг эгаси ўз номини Digital Holding'дан Digital Olding'га ўзгартирди
Шунингдек, Давактив ушбу компанияинг асосий таъсисчисига айланган — 49 фоиз. Бундан аввал 51 фоиз билан Digital Olding'нинг асосий эгаси бўлган Digital Invest эса ҳозирда компаниянинг 46 фоизига эгалик қилмоқда.
Digital Invest апрел ойида АҚШ томонидан санкцияларга учраган эди. Бунга сабаб қилиб Россия компаниясининг Усмоновга алоқадорлиги айтилган.
Албатта, ўзгаришлар Ucell'нинг санкциялар таъсирига тушиб қолмаслиги учун қилинмоқда. Қайсидир маънода асосий эга сифатида энди Ўзбекистон ҳукумати олдингга чиқади. Аввал бу ролни санкциялар остида қолган Digital Invest бажарар эди.
@bankir
Фаластин уйғурлар масаласида Хитойни қўллаб-қувватлади. Исроил бўлса уйғурлар масаласида Хитойни ашаддий танқид қилади. Арманистон Фаластин масаласида Исроилга қарши. Бунақа мисолларни юзлаб топиш мумкин.
Бизда кўпчилик нимагадир Ислом дунёсини ягона сиёсий бирлик деб билади. Лекин, реал сиёсатда бу ҳақиқатдан жуда узоқ ва узоқ бўлиб қолаверади. Ягона дин атрофида бирлашиб сиёсат юритиш ХХI аср мантиғига тўғри келмайди. Ҳозирда ягона Ислом, ягона Христиан ёки ягона Буддизм сиёсати йўқ. Сиёсат жуда мураккаб, унда ҳар жабҳада манфаатлар устида тўқнашув кетади. Ҳар бир мамлакат ўз манфаатларидан келиб чиқиб халқаро сиёсат юритади. Лекин, ҳатто бу ҳам умумийлаштирилган гапдир. Ўрганиб чиқса, мамлакатлар баъзида ҳатто миллий манфаатдан эмас, бошқарувчи элитанинг манфаатидан, ундан ҳам ёмони баъзида бошқарувчи элитага таъсири катта алоҳида гуруҳ ёки мамлакат манфаатидан келиб чиқиб ҳаракат қилади.
Шунга ўхшаб дунёни оқ ва қора кўришни тўхтатишимиз керак. Дунё жуда бўлинган, унда доимий манфаатлар тўқнашуви ва курашлар кетади. Битта қарор ёки буйруқ билан дунёни алоҳида кичик гуруҳ бошқариши, миллионлар тақдирини ҳал қиладиган сиёсатни умумийлаштириб бир йўналишга тушириши реал ҳаётда бўлмайди. Агар, сиз халқаро сиёсат қанчалик мураккаблигини тушунмоқчи бўлсангиз, “Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви” китобини, янада мураккаблашиб иқтисодий сиёсатни тушунмоқчи бўлсангиз “Яланғоч иқтисодиёт” китобини ўқиб кўринг.
@allaevuzb
⚡️Давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 2 бараварга оширилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–200-сон, 03.07.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга асосан 2023/2024 ўқув йилидан:
✅ академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилишда ёзма имтиҳон асосида дастлабки саралаш босқичи бекор қилинади;
✅ коллеж ва техникумларнинг таълим дастурларига давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 2 бараварга оширилади;
✅ абитуриентларга “давлат гранти” ёки “таълим йўналиши” устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;
✅ талабанинг таълим йўналишига мос стартап лойиҳаси ҳамда рационализаторлик ғоясини битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси сифатида ҳимоя қилиш амалиёти жорий этилади;
✅ олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил этилади.
🔰 2024/2025 ўқув йилидан:
➖ ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;
➖ умумтаълим фанларидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат ОТМга қабул қилишда инобатга олинади.
Манба
«Асрлар давомида кексалар доим ёшлик чоғларини идеаллаштириб, ҳозир ҳамма нарса ўзгариб кетганини таъкидлайди. Ҳа, тўғри, ўзгарган, аммо улар назарда тутгандек эмас. Кўп нарса ҳозиргидан яхшироқ эмас, балки абгорроқ бўлган. Лекин одамзод ҳаёт аслида қандай бўлганини осонгина унутиб қўйишга мойил.
Фақат Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада яшайдиган ҳамда Иккинчи жаҳон уруши ва Буюк депрессия даврини бошдан кечирган қариялар бир неча ўн йиллар аввал ҳақиқий йўқчилик ва очарчилик бўлганини эслаши мумкин. Лекин ҳатто бир вақтлар ўта қашшоқлик ҳукм сурган Хитой ва Ҳиндистонда ҳам ҳозирги шинам уйларда яшайдиган, тоза кийим киядиган ва мопед ҳайдайдиган одамларнинг кўпи ўтмишни унутиб қўйган.
Швециялик журналист Лассе Берг 1970-йилларда Ҳиндистондаги қишлоқлардан ажойиб репортаж тайёрлаган. Орадан 25 йил ўтиб, яна Ҳиндистонга қайтганида у ерда яшаш шароити анча яхшиланганини кўрган. 1970-йиллардаги сафари давомида олган суратларида тупроқли поллар, лойдан солинган деворлар, ярим-яланғоч болалар, ўзига ишончи паст ва ташқи дунё ҳақида ҳеч вақо билмайдиган қишлоқ аҳлининг нигоҳлари акс этган. Ўша манзара ва 1990-йиллар охиридаги бетон уйлар, кўчада ўйнаётган, башанг кийинган болалар ва ўзига ишонган, қизиқсиниб телевизор кўраётган қишлоқ аҳли ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Лассе уларга 1970-йиллардаги суратларни кўрсатганда, қишлоқ аҳли бу суратлар уларнинг маҳалласида олинганига ишонмаган. «Йўқ. Бўлиши мумкин эмас. Адашаётгандирсиз? Биз ҳеч қачон бу қадар камбағал бўлмаганмиз», деган улар. Бошқа кўп одамлар каби улар ҳам ўз даври билан яшаётган, болалар бепарда сериалларни кўришию, мотоцикл сотиб олишга пули етмаётгани каби янги муаммолар билан ўралашган эди.
Гарчи миямизда барқ уриб турган бўлса ҳам, ўтмишдаги бахтсизлик ва шафқатсизлик ҳақида эслаш ва фарзандларимизга ҳам айтиб беришдан негадир қочамиз. Ҳақиқат шуки, эски қабристон ва бошқа одам кўмилган жойларда археологлар қазиб оладиган суяк қолдиқларининг катта қисми болаларникидир. Уларнинг кўпи очарчилик ва касалликдан ўлган, лекин жисмоний зўравонлик белгилари бўлган бола скелетлари ҳам талайгина. Овчилик ва термачилик билан кун кечирган жамиятларда одатда қотиллик даражаси 10 фоиздан юқори бўлган ва болаларни ҳам аяб ўтиришмаган. Бугун эса мозорларда болалар қабри кам учрайди».
Ҳанс Рослинг - Factfulness
Июль келди. Анъанага кўра сизларга замонавий, дунёвий ва либерал қатламига мансуб ижодкорлар, олимлар ва блогерларнинг каналларини тавсия қиламиз.
Бу сафар форматни бироз ўзгартирдик. Қулайлик бўлиши учун барча каналларни битта линкда тўпладик. Линк орқали барча каналларга аъзо бўлишингиз мумкин. Бирма-бир кўриб, саралаб ҳам аъзо бўлишингиз мумкин, буёғини ўзингиз ҳал қиласиз.
Марҳамат хаволага 👉🏽 босинг
“Yunusobod business city” тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси давлат унитар корхонаси ходими мазкур марказда кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинибди.
Аниқланишича, дирекция ва тадбиркор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, ҳудуддаги эски уйларни бузиш ва қурилиш учун жой тайёрлаш мақсадида тадбиркор томонидан муқаддам дирекция ҳисобига 22 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция маблағи ўтказиб берилган.
Аммо дирекция ходими турли баҳоналар билан қурилиш бошлашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ортга сурган ва масалани ижобий ҳал этиб бериш учун пул талаб қилган.
Ишсизлик даражаси буйича Топ-10 мамлакатлар:
🇳🇬 Нигерия: 33.3%
🇿🇦 Жанубий Африка: 32,9%
🇧🇦 Босния ва Герцеговина: 29,28%
🇮🇶 Ирок: 15,55%
🇦🇫 Афгонистон: 13,3%
🇪🇸 Испания: 13,26%
🇬🇷 Греция: 11,2%
🇨🇴 Колумбия: 10,7%
🇺🇦 Украина: 10,6%
🇹🇷 Туркия: 10,2%
Илк учта мамлакатда хар уч одамдан бири ишсиз.
@allaevuzb
Biz umumlashtirishni yaxshi koʻramiz. Qanchalik xato boʻlmasin, umumlashtirish bizga dunyoni oson tushunish imkonini beradi, yanglish, lekin oson. Umumlashtirilmasa, detallarga kirish, murakkabliklarni anglash kerak boʻladi. Bu boʻlsa miyani ishlatishni, yana vaqt va energiya talab qiladi.
Yaxshi va yomon odamlar tushunchasi ham shunaqa. Bizda hatto media, kinolar ham shunaqa tuzilgan, yaxshi va yomon bor. Yomon mutlaqo yomon, yaxshi mutlaqo yaxshi.
Lekin, real hayotda yaxshi yoki yomon odam boʻlmaydi. Odam xarakteri shunaqaki, u bir tomondan yaxshilik qilishi, bir tomondan yomonlik qilishi mumkin. Hammamiz ham nimadir xato, nimadir yomonlik qilamiz. Manfaatlar toʻqnashuvi kelgan joyda yaxshi yoki yomon tushunchasi ham nisbiy boʻlib qoladi.
Xulosa qilib aytsam, butunlay yaxshi va butunlay yomon insonlar yo'q. Shu uchun ham har doim umumlashtirishdan qochish toʻgʻri deb oʻylayman.
@allaevuzb
Охирги вақтларда тиббиётга оид кўп илмий-оммабоп китобларни ўқидим. Улардан икки-учтаси Asaxiy да ўзбек тилида чиқади, муаллифлик ҳуқуқи олинса эълон қиламан.
Китоблар орасида мия ҳақида, гормонлар ҳақида, нимага семириш, диабет ва рак ҳақида ҳам бор.
Китоблардаги бир умумийликка эътибо бердим. Деярли ҳар қанақа ҳолатда тўртта нарса қатъий тавсия қилинади:
1. Соғлом овқатланиш. Углеводлар ва шакардан имкон борича воз кечиш
2. Спорт ёки жисмоний меҳнат билан шуғулланиш
3. Сифатли уйқу (8 соатдан кам бўлмаган ва чуқур ухлаш)
4. Сифатли жинсий алоқа
Хуллас, мавзудан келиб чиқиб берилган кичик тавсияларни ҳисобга олмасак ва тавсияларни умумийлаштирсак, Ғарбнинг энг кучли шифокор ва профессорлари ҳозирда мана шу тўрт сабабга алоҳида эътибор беришмоқда.
@allaevuzb
IOS еволюцияси. Авлоддан авлодга бош экран ва рингтон канака узгарганлиги ягона видеода
Читать полностью…3-КУРСДАН ИШ БОШЛАБ, КОНТРАКТ ТЎЛОВИНИ ЎЗИНГИЗ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН
Бугунги кунда барча ёшлар, қолаверса ота-оналарни ўйлантирган муаммолардан бири бу — контракт тўловидир.
✅ Аслида барча муаммоларнинг ечими бор. Биз сизга навбатдаги тўғри ечимни таклиф этмоқчимиз.
Тўлақонли IT'га ихтисослашган, Буюк Британиянинг Pearson BTEC таълим тизимида фаолият олиб бораётган PDP University сизга ўқиш билан бирга халқаро компанияларда ишлаш имкониятини ҳам тақдим этади.
Шунингдек бу ерда ўқиш орқали сиз:
— Ўзбекистонда туриб чет эл дипломини олиш;
— 3-курсдан бошлаб мустақил ишлай олиш;
— контрактни ўзингиз ишлаб топиш;
— ўз соҳасининг профессионалларидан таълим олиш;
— сифатли таълим ва давлат тан оладиган дипломга эга бўлишингиз мумкин.
➡️ Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, 10 млн сўмлик ваучерни қўлга киритинг: https://bit.ly/3JJHHff
Албатта, талаба бўлишга барча ҳақли, шу қаторда сиз ҳам!
📞 +998787777747
Telegram
Reklama
Ўтган йили санкциялар ва халқаро муаммолар орқасидан газнинг нархи кескин ошди. Рус пропагандаси бу йили Европа совуқда музлаши ҳақида жар солди. Амалда Европа қишдан муаммосиз ўтиб олди, электр ёки газ узилиши бўлмади. Ҳозирга келиб газнинг халқаро нархи олдинги ҳолатга қайтда, нархлар стабил турибди. Бугунги кунда Европадаги газ захиралари тўлиб бўлган, спекуляция бўлмаса, кейинги қиш учун хавотир йўқ. Лекин, воқеликнинг фойдаси Европанинг ўзи учун бўлди. Шу даврда экологик тоза энергия ишлаб чиқарувчи техникаларга инвестициялар кўпайди, энергетика эконом қилишга алоҳида урғу берилди, бу бўйича технологиялар оптималлаштирилмоқда. Хуллас, соҳада катта ўзгаришлар бошланди. Томларни оқ рангда бўяшдан бошлаб, уйларни изоляцияси, саноатнинг газ ва тўк истеъмолини камайтиришгача катта ўзгаришлар бўлмоқда. Бу ишлар келажакда энергосамарадорликда катта натижалар бериши мумкин.
Лекин, бу тарихан илк ҳолат эмас. Ватслав Смил исмли ажойиб бир Канадалик профессорнинг китобини ўқиб турибман. Китобда нефть билан боғлиқ инқироз таҳлил қилинган ва бу манга кўпроқ ўтган йилги газ билан боғлиқ инқирозни эслатди. 1967 йилгача энергетикага асосий эҳтиёжни кўмир қоплаган. Саноат ҳам, иситиш тизими ҳам кўмирга боғлиқ бўлган. Электр токи ҳам кўмирдан олинган. Лекин, 1967 йилга келиб нефть асосий энергетика манбаига айланган. Бунга асосий сабаб нефть қазиб олиш кескин ошганлиги ва нархлар стабил паст ҳолда қолганлиги бўлган. Дейлик, 1920 йилга нисбатан 1970 йилда энергетика истеъмоли бир неча маротабага ошган бўлсада, нефть қазиб чиқариш ундан тез ошган. Яқин Шарқда 1927-йили Эронда Гечсаран, Ироқда Киркук, 1937-йили Қувайтда Бурган, 1948-1957 йиллар Саудия Арабистонида Гавар, Сафания ва Манифа конлари, 1948 йил СССРда Ромашкинскоэ, 1965-йили Самотлорское конлари очилади. Талаб қанчалик ошмасин, таклиф ундан ҳам ошиб боради. Натижада нефть нархи доимий стабил қолади. Биргина 1950 йилларда ўзида нефть қазиб олиш икки маротабага кўпаяди. Инфлация ҳисоби билан олганда 1940-йили 1930 йилга нисбатан, 1950-йили 1960 йилга нисбатан, 1970-йили 1960 йилга нисбатан нефть арзонроқ бўлган. Натижада табиатга зарарига қарамасдан энергетик самарадорликка ҳеч ким эътибор бермаган. Иқтисод қилиш ҳақида ҳеч ким бош қотирмаган. Масалан, АҚШдаги аксар совуқ штатларда уйлар асосан нефтда ишловчи плиталар билан иситилган, 1930-60 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган машиналарда энергосамарадорлик ошиш ўрнига тушган. Арзон нефть турган жойда янги технологияларга инвестиция нима зарур?
1960 йилларда АҚШда нефтга талаб 50 фоизга, Европада 100, Японияда 230 фоизга ошган. Осиё давлатларидаги ривожланиш ҳам талабни кескин ошириб борган. Хитой Ден Сиаопин реформаларидан бошлаб учинчи энг катта нефть истеъмолчисига айланган.
1950 йилларда АҚШ дунёдаги нефтнинг 53 фоизини ишлаб чиқарган бўлса, 1970 йилга келиб бошқа мамлакатлар нефть ишлаб чиқаришни оширгани эвазига АҚШ улуши 23 фоизга тушган. 1960 йилда Боғдодда бешта Яқин Шарқ мамлакати ОПEКка асос солишади. 1970 йилларга келиб ОПEКка Жазоир ва Ливия ҳам қўшилади. Энди ОПEК дунёнинг 48 фоиз нефтини ишлаб чиқарарди. Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони, Ироқ, Ливан, Жазоир, деярли ҳамма йирик ишлаб чиқарувчилар бирма-бир конларни халқаро компаниялардан олиб миллийлаштиришади.
1973-йили 1 октябрь куни ОПEК нефть нархини ўзаро келишиб 16 фоизга оширади. Ўша вақтда нефть 3.01 долларга чиқади. Ўша йили форс кўрфазида вазият жиддийлашиб, Исроил урушда Миср ва Сурия устидан ғалаба қозонади. Бундан норози ОПEК нефть нархини яна 17 фоизга ошириб, АҚШга экспортни тақиқлаб қўяди.
Давоми ___
Яхши янгиликлардан, кутубхоначилар маоши ўқитувчиларникига тенглаштирилар экан. Бу ҳақида бугун Шавкат Мирзиёев сайловчиларга мурожаат вақтида айтиб ўтган.
Бу аллақачон қилиниши керак бўлган муҳим қарордир. Шу вақтга қадар кутубхоначилар ойлиги, айниқса мактабларда жуда ачинарли аҳволда қолаётган эди. Рақамларда бу адашмасам 1 500 000 Сўм атрофида. Кутубхоналарда ҳам кўп ҳолатларда ҳақиқий китобга қизиққанлар эмас, мажбурликдан ишласа бўлди деб қўйилган, китоблардан кўра ўз ваколатида бўлмаган бошқа қоғозбозликлар билан шуғулланадиган ходимлар қўйилар эди.
Ижроси тезроқ бўлади деб умид қиламан.
@allaevuzb
Бизнесда тренингларга қатнаб бир қоп мотивацияга тўлиб ходимларга давай-давай қилган билан иш битиб қолмайди. Микроменежментга аралашиб, операцион жараёнларга қизиқса чексиз имкониятлар очилади, одам кўп нарса ўрганади, яхшилайди, бирма-бир унумдорлик ошади.
Муҳими бу хоҳлаган бошқарувига тўғри келади.
@allaevuzb
Постимдаги расмлардан англаган бўлсангиз керак. Кеча маданий мерос ҳафталиги ҳақида ёзгандим. Мана бу "хазина"ни кўриш имкони бор. Кўргазмада ўзимизникилардан ташқари чет элликлар ҳам юрибди. Бугундан асосий тадбирлар бошланган. Хусусан, халқаро экспертлар иштирокида давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Уларда Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни ва таъсири муҳокама қилинмоқда.
Куннинг энг диққатли қисми “Ўзбекистон қўлёзма мероси дурдоналарида тарихий шахслар ва сюжетлар” кўргазмаси бўлди.
Кўргазма ҳақиқатдан ҳайратланарли, жуда қизиқарли бўлди. Одамда узоқ муддатга ноодатий хотира қолади.
O'zbekistonning qaysi hududidagi aholi ko'proq pul topadi? - Top 10
Stat.uz ma'lumotlariga ko'ra, ahlolining umumiy daromadini jon boshiga hisoblaganda Toshkent shahri birinchi o'rinda turadi. Aytilishicha Toshkentda aholi jon boshiga daromad 2022-yilda 37 million so'mni tashkil qilgan.
Man uncha topmaymanku, yolg'on bu deb asabiylashishga shoshilmang. Bu umumiy daromadni aholini soniga bo'lingan ko'rinishi. Toshkentda katta katta boylar ko'p, ularni ham pullari boshqalarnikiga qo'shilib umumiy summa hisoblanadi, keyin u aholi soniga bo'lib yuboriladi.
Bu orqali hududdagi aholining tahminiy o'rtacha daromadi hisoblanadi.
Ikkinchi o'rinda Navoiy viloyati turarkan - yoki aholi kamligidan, yoki Oltin koni borligidan😁😁
Oxirgi 10 yillikni hisobladim, 2021-2022 - yillarda hamma hududlarda nisbatan keskin o'sish bo'lgan ekan.
Grafikda 1,000 ming so'm - 1 million so'm degani, 20,000 ming so'm - 20 million so'm.
@gazna1
Maqsad qoʻyib, unga erishish haqida koʻp gapirildi. Fredrix Nitsshe aytgan edi, odamni harakat yuksaltiradi.
Yaʼni siz kichik yoki katta maqsadlar qoʻyib, ularga qanchalik erishganligingiz koʻp narsani hal qiladi. Qancha koʻp real harakatlar qilinsa yaʼni kichik va katta maqsadlarga erishilsa, siz shuncha yuksalasiz. Lekin, kichik maqsadlarga erishganda bir narsaga ahamiyat berish juda muhim deb oʻylayman. Bu ularni katta maqsadlarga bogʻlashdir. Deylik, sizda yillik yoki besh yillik katta maqsadlar boʻlishi mumkin. Siz uchun prioritetlar aniqlab olingan. Endi, haftalik yoki oylik kichik maqsadlar bor. Ular agar umumiy uzoq muddatli asosiy maqsadlarga toʻgʻri kelmasa, shunchaki umrni yoki resursni notoʻgʻri sarflash boʻlib qolishi mumkin. Shu uchun hozirgi qilinayotgan kichik maqsadlar kelajakdagi asosiy maqsadga qanchalik xizmat qilishini oʻylab koʻrish, katta maqsadga kichikni moslashtirish muhim deb oʻylayman. Moslashtirib boʻlmaydimi, demak taqdiringizda bu kichik maqsadning ahamiyati unchalik katta emas.
Biznesda ham vaziyat xuddi shunaqa ishlaydi, kichik maqsadlarni katta maqsadlarga moslash, ularni sinxronlashtirish kerak boʻladi. Boshqachasiga biznesning resurslari nooʻrin ishlatilishi, hatto biznes asosiy yoʻlidan chalgʻib ketishi mumkin. Uzoq muddatli koʻzlangan strategiya kichik va qisqa muddatli harakatlardan muhimroq. Yangi hafta asosiy maqsadlarga xizmat qiladigan unumdor hafta boʻlsin.
@allaevuzb
Бир швейцариялик профессор айтганди, агар зиёлилар халққа ва ҳукуматга қарши бориш ўрнига, уларга ёқишга ҳаракат қилса, бу мамлакат учун фожиа деганидир.
Ҳақиқий зиёли одатда на халққа, на ҳукуматга ёқиши керак. Чунки у ҳақиқатни айтишдан қўрқмайди, аввало ҳақиқатни ҳис қилади ва кейин қанчалик аччиқ бўлмасин халққа айтади. Зиёлилар бу халқ юзига тутилган ойна бўлиши керак. Башара қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкаламаслик керак.
Ҳукумат ҳам, халқ ҳам аччиқ ҳақиқатни гапиргани учун зиёлидан ҳайиқиши керак. Узоқ Ғарбга бормай, ўзимизни яқин тарихдан академик Сахаровни эслаш етарли деб ўйлайман.
Зиёлилар илмга, изланишга эмас даражага эришиш учун баҳслашиши, унвон учун яшаши, халққа ва ҳукуматга ёқиш учун уларга манзур келадиган гапни гапириши бу зиёлилик эмас. Бу ўша мамлакатда зиёли қатлам борлигининг имитацияси. Зиёлилар диплом, даража ва медаль билан ўлчаниши, илм-фан ривожланаётганлигини чиройли қилиб ўйнаб берилаётган спектакль бўлиши мумкин. Зиёлилар популизм билан шуғулланиши унданда катта муаммодир.
Аввало, ора-орада аччиқ ҳақиқатни айтадиган қайсидир зиёли чиқиб қолса, ўша халқ ва ҳукумат ҳеч бўлмаса уни гапи учун оммавий сазойи қилмаслиги, қайсидир органлар суҳбат ўтказиб руҳий босим қилмаслиги, ишидан бўшатмаслиги, имтиёздан маҳрум қилмаслиги керак. Агар, унақа зиёлилар кўпайса, улар эрта халқни ва мамлакатни тўғри йўлга чорловчи ақлий марказга айланиши мумкин.
Қайсидир халқнинг куни ширин аллалайдиган популист зиёлиларга қолган бўлса, уйқуда давом этиши мумкин.
@allaevuzb
Starbucks dan keyingi dunyoda eng katta kafelar tarmog'i bo'lgan Costa Coffee O'zbekiston bozoriga kirayotgan ekan.
Kompaniya 1971-yilda ochilgan, 2009-yilda uni Coca Cola sotib olgan. Hozirda kompaniyaning 44ta mamlakatda 4000dan ortiq franshizasi bor.
Ilk ikkita filial Soeul Moon va Ecoparkda bo'ladi deyishmoqda.
Yana bir xalqaro gigant brend bilan tabriklayman, odatda ular bozorga yangi tajriba olib kirishadi, madaniyatni o'zgarishiga sabab bo'lishadi.
Sifatli ta'lim millatni yuksaltiradi. Matematika bo'yicha butun jahon olimpiyadasida g'olib bo'lgan Xitoy, AQSH va Avstraliyalik ishtirokchilar.
@allaevuzb
Den Braun "Ibtido" kitobida Edmond Kirschni o'ldirgan desam, tirik qolgan ekan. Oyning ilk kunida twitterchilarga motivatsiya bermoqda
#uztwitter
@allaevuzb
Xususiylashtirish xalqqa qanday foyda beradi?
Qo'shtirnoq Podkastning yangi sonida iqtisodchi Mirkomil Xolboyev va Bankers.uz asoschisi Ismoil Turopovlar va Zafarbek Solijonov bank va kredit tizimi haqida suhbatlashdi.
To'liq video 👉🏻 https://www.youtube.com/watch?v=JdsshWAPufk&t=4s
Узбекистан настолько спокойная и благополучная страна, что гопники от безделья снимают воспитательные ролики в Тиктоке.
Ўзбекистон шунчалик тинч ва фаровон мамлакатки, кўчабезорилар бекорчиликдан Тиктокда тарбиявий роликлар оляпти.
Qurbon hayiti va Yoshlar kuni munosabati bilan Asaxiy uzda hamma kitoblarga 5 kun davomida 20 foiz chegirma:
https://asaxiy.uz/product/knigi
Титан батискапи юзасидан фитна назариясига кўзим тушди. Бир гуруҳ ватандошларимиз жуда ҳурмат қилган инсон томонидан батискап фитна эканлиги айтилди. Бунга асос қилиб, бўлмаса Титаник сувнинг босими сабаб нимага портлаб кетмаган деган аргументлар айтилган. Шарҳларда бир гуруҳ ҳамюртларимиздан янада қизиқарли вариантлар чиққан. Физика ва кимёни яхши ўқимасанг ҳаётинг мўжизаларга тўла бўлади дегани шу бўлса керак.
Энди Титаник портлаб титилиб кетмагани сабабини айтсак, у сувга тўлиб чўккан. Батискап бўлса ичида кислород билан босим жуда катта бўлган чуқурликка тушган.