allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Asaxiy necha yoshda?

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

#telegram #biznes

🔵 Pavel Durovning aytishicha Telegramning oylik faol foydalanuvchilari soni 950 milliontaga yetibdi. Bu bahorga nisbatan 50 milliontaga ko'p. Yil oxirigacha bu raqam bir milliardga yetishi aytilmoqda.

PS: Bu yerda faol foydalanuvchilar nazarga tutilgan, ro'yxatdan o'tganlar soni 2023-yilda bir milliardga yetgan edi.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Time журнали янги муқоваси.

Читать полностью…

Allaev Uz

Tarmoqda shov-shuv koʻtargan harakat – #Qonimdagalaba chellenji boʻyicha eng yaxshi videolar TOP-5taligi

Ushbu chellenj tarmoqdagi yirik vatanparvarlik harakatiga aylanib ketdi. Uznetʻda katta shov-shuvga aylanib minglab odamlarni bir gʻoya atrofida birlashtirgan chellendj doirasida 2000 dan ortiq turli videolar umumiy 10 milliondan ortiq foydalanuvchilar tomonidan koʻrildi

Daryo.uz nashri #qonimdagalaba heshtegi bilan tarmoqqa joylashtirilgan videolarni kuzatib bordi va tahririyat talqiniga koʻra, eng yaxshi deb topilgan beshta videoni tanlab oldi. Eslatib oʻtamiz, tanlab olingan videolar tahririyat nuqtai nazaridan kelib chiqilgan boʻlib, yakunda tanlab olinadigan gʻoliblarga aloqasi yoʻq.

@daryo_live

Читать полностью…

Allaev Uz

Жо Байден АҚШ президенти сайлови пойгасидан чиқишини эълон қилди.

Энди Демократлар партияси ноябрда бўлиб ўтадиган сайловга янги номзод кўрсатиши керак бўлади.

Читать полностью…

Allaev Uz

⚡️Меъморчилик обидалари, чиройли тарихий бинолар тарихий мероснинг энг муҳим қисми ҳисобланади. Улар ўтмишдангина дарак бериб қолмай, балки туристик марказларга айланади, яъни мамлакатга пул ҳам келтиради. Биз туристик диққатга сазовор бинолар деганда ўрта асрлардан қолган маҳобатли биноларни тушунамиз. Аслида бир томондан, улардан қадимийроқ археологик объектлар ҳам, нисбатан янги — совет даврида қурилган бинолар ҳам тарих ва санъат ёдгорлиги ҳисобланади. Бугун ҚУРУЛТОЙ лойиҳасида совет меъморчилиги ҳақида, у бизга нималар қолдиргани ҳақида суҳбат қурилди. Меҳмон — санъатшунос-архитектор Шуҳрат Абдуллаев.

👉 https://youtu.be/1WsHYvScOrA

Читать полностью…

Allaev Uz

Bugun kitobimning ikkinchi nashri chiqdi.

Читать полностью…

Allaev Uz

Odamlar ilmga qiziqsa dunyoqarashi kengayadi, dunyodagi, atrofdagi narsalarni qanaqa ishlashi haqida tushunchasi ko'paydi dunyoga qarashi o'zgaradi.

Bizning buyuk maqsadimiz mana shu, insonlar dunyoqarashi kengayishida hissamizni qo'shish.

Ilmiy ommabop videolar chiqarayotgan Texnoplov jamoasi bilan juda qiziq suhbat, yoshlar ko'rishingizni tavsiya qilaman.
▶️
https://youtu.be/Qbq_DsrT6hQ?si=kgSxxX4hR5FKgrkY

Читать полностью…

Allaev Uz

Microsoft serverlari va dasturlarida muammolar kelib chiqqan. Bundan butun dunyo bo'ylab muhim sektorlar faoliyatida uzilishlar bo'lgan. Muammo ishlab chiqarish, aviatsiya, xizmat ko'rsatish, bank, turizm va boshqa muhim sektorlar faoliyatiga halaqit bergani aytilmoqda.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

#tonggimutolaa #iqtibos

Бозорларнинг иккинчи самараси бўлган янги иш ўринлари бозорнинг маҳсулотни яратиш, тарқатиш, сотиш, яхшилаш ва янги мижозларга ечим тақдим этиш учун яратилади. Мен ҳар доим иш ўринлари яратиш жамият учун оддийгина иқтисодий қийматни ҳисоблашдан кўра муҳимроқ эканлигини ҳис қилганман. Иш одамларга қадр-қиммат ва ўз-ўзини ҳурмат қилиш имкониятини беради. Улар сабабли одамларда ўзини ва оиласини боқиш имкони
пайдо бўлади. Тадқиқотлар иш билан банд одамларнинг жиноят содир этишга вақти ва мойиллиги нисбатан камроқ бўлишини бир неча бор тасдиқлаган.

© китобдан

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистон ноқонуний тамаки ва алкоголь маҳсулоти бозорларида нималар рўй бермоқда?

Кўпдан маълумки, контрабанда – мамлакатимиз иқтисодиёти учун улкан муаммо. Фақат 2023 йилнинг ўзида ноқонуний сигарет савдоси туфайли давлат бюджети 700 млрд сўм солиқ тушумларини бой берди. Бу сумма муҳим ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ишлатилиши мумкин эди, аммо жиноятчиларнинг чўнтакларида қолиб кетди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу ҳодисага қарши фаол кураш олиб бормоқдалар. Назорат ва ялпи текширувлар туфайли, тамаки маҳсулотлари билан ноқонуний савдо улуши қисқарди. 2024 йил апрелда бу кўрсаткич 16,3 фоизни ташкил қилган бўлса, 1 июлга келиб 12,3 фоизгача тушди.
Аммо, муваффақиятларга қарамай, вазият оғирлигича қолмоқда. 2024 йилнинг биринчи ярмида Божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар умумий қиймати 21,6 млрд сўм бўлган 989 минг қути контрабанда тамаки маҳсулотини мусодара қилди. Бундан ташқари, 2024 йил биринчи ярим йиллигида 5,8 млрд сўмга тенг 33,2 минг литр спирт ва контрафакт алкоголь маҳсулоти мусодара этилган.
Ноқонуний савдо даражаси пасайишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор қарорлари кучли таъсир кўрсатди.

Бу ҳақда батафсил — UzReport репортажида.

Читать полностью…

Allaev Uz

Ҳозир ўқиётган китобимда Хитой ҳақида ажойиб маълумотга дуч келдим:

Қайсидир маънода Хитойнинг сўнгги эллик йилдаги шиддат билан ривожланиши тарихни ўрганувчилар учун ажабланарли эмас. Арава, тупроқшунослик, картон, магнит компас, табиий газ учун қудуқ бурғилаш, қон айланиши, қоғоз ва босмахона, порох ва бошқа юзлаб ихтиролар хитойликларга тегишли. Ўрта асрларда европаликлар кашфиёт борасида хитойликлар билан кимўзарга беллашган. Масалан, 1500 йилларда Хитой иқтисодиёти жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 25 фоизини ташкил қилган. Аммо 1950 йилга келиб у атиги 5%ни ташкил этди. Бироқ бугунги кунда Хитой қайта тикланмоқда, унинг глобал ялпи ички маҳсулотдаги улуши 19% атрофида.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

So'nggi yilda eng ko'p kompaniya asoschilari chiqqan TOP universitetlar.

Tadbirkor chiqarish bo'yicha AQSH Universitetlari mutlaq lider bo'lib qolishmoqda.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Bizda ayol kishini ishlashi demak erini pulidan qoniqmasligi deb o’ylashadi. Bosh ko’tarayotgan ayoldek ko’rinadi. Ayol kishini ishlashini qabul qilishimiz kerak”- To’rayeva Dilnoza

Parda Podcast - xotin-qizlar muammolarini yoritish, jamoat faollari, ekspertlar bilan birgalikda ularga yechim topish bo'yicha erkin suhbat.


Link
: https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw

Читать полностью…

Allaev Uz

Rossiyada Avito platformasida kuryerlikka ish taklifi umumiy ish takliflarining 5.2 foizini tashkil qilibdi. Bu har taklif qilinayotgan 100 ish o'rniga beshtasi kuryerlikka to'g'ri kelayotganini anglatadi va bu juda katta raqam.

Ko'p emas, 10 yil oldin kuryerlik muhim ishga aylanishini kamdan kam odam prognoz qilardi. Bugun O'zbekistonda ham bir necha ming inson aynan shu yo'nalishda ish bilan band.
Bu aynan zamonaviy texnologiyalar sabab paydo bo'layotgan yoki rivojlanayotgan ish sohalaridir. Tarixan shunaqa bo'lgan, yangi texnologiyalar sabab yo'qolgan ish o'rni evaziga, aynan o'sha yangi texnologiyalar sabab butunlay boshqa ko'plab ish o'rinlari paydo bo'lgan.

O'zbekistonda ham, ayniqsa katta shaharlarda online xizmatlar rivojlangan sari kuryerlar soni doimiy oshib boradi, hatto ular qaysidir vaziyatga kelib transport harakatining kattaroq qismini tashkil etishi mumkin.

Agar, biror tashkilot O'zbekistonda aynan kuryerlik bilan band bo'lgan fuqarolar sonini chiqarsa, xursand bo'lardim. Raqam bir necha o'n ming kishi bo'lib chiqsa ham hayron bo'lmayman.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Parijda yozgi olimpiya oʻyinlari boshlanmoqda

Ikki kundan soʻng Fransiyaning Parij shahrida XXXIII yozgi olimpiya oʻyinlari ochilish marosimi boʻlib oʻtadi.

Unda 19 ta sport turi boʻyicha 90 nafar ishtirokchi Oʻzbekiston sharafini himoya qiladi. Bir qator sport turlari, jumladan, futbol, kamondan otish, suvga sakrash va ayollar kurashi boʻyicha vakillarimiz ilk bor ishtirok etishmoqda.

Shu jihatdan, bu galgi musobaqalar har tomonlama tarixiy boʻlishi kutilmoqda. Medallar jamgʻarish, xalqaro rekordlarni yangilash va eng asosiysi, mamlakatimiz sharafini munosib himoya qilish uchun kurashayotgan sportchilarimizga omad yor boʻlsin!

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Bizni tabriklasangiz bo'ladi, yana bir ajoyib kitobga o'zbek tili uchun mualliflik huquqini xarid qildik.

Brayan Dyumenning "Bezonomika" kitobi yil oxirigacha "Asaxiy Books" da o'zbek tilida chiqadi. Kitobni ikki marta ham o'qiganda o'ziga xos lazzat olganman.

Kitob dunyoning eng gigant kompaniyalaridan biri Amazon qanday qilib hayotimizni o'zgartirayotganligi, uning ortidan biznes qoidalari qanaqa o'zgarayotganligi haqida yozilgan.
Bu kitob biznes egalari, bankirlar va iqtisodchilardan tashqari, katta korporatsiyalar sun'iy intellekt yordamida nimalar qilayotganligi, loyihalarda masshtabning ahamiyatini tushunish uchun oddiy o'quvchiga va ayniqsa amaldorlarga qiziqarli bo'ladi deb o'ylayman.

Xullas, yaqin orada kutib qoling.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Нимагадир таҳлилчилар АҚШдаги сайловларда энди Трампнинг ғалабаси аниқдек гапиришяпти.
Биринчидан демократик давлатда ҳеч қачон олдиндан буни айтиб бўлмайди. Яқинда Франциядаги "Миллий ассамблея" сайловларини эсланг. Биринчи турдан кейин "миллатчилар" гўёки биринчи ўринда эди ва таҳлилчилар роса баёнотлар беришди. Якунда сайловларда энг кўп овозни умуман сўлчилар олиб кетди. Улар орасида коммунастлар ҳам бор.

АҚШнинг ўзида ҳам 2016 йилда Трампга қарши Клинтоннинг ғалабаси ҳақида ишонч билан гапиришган эди.

АҚШда бу сафар ҳам олдиндан ишонч билан натижани баён қилиш хато. Айниқса, кўплаб америкаликлар Трамп ва Байден орасида танлов қилишдан норози эди. Кўпчилик учун бу вабо ва холера ўртасидаги танловга ўхшаб кўринарди.

Байденнинг ўрнига ким номзод бўлиши кўп нарсани ўзгартириб юбориши мумкин.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Хизмат кўрсатиш соҳаси ўсишда давом этмоқда. Маълумотларга қараганди илк олти ойда хизмат кўрсатиш соҳаси ўтган йилгига нисбатан 12.9 %га ошибди. Молиявий секторда ўсиш умуман 20 %га тенг бўлган.

Хизмат соҳаси ривожланиши жуда муҳим. Иқтисодиётда яратилаётган жуда катта қиймат айнан хизматга тўғри келади. Соҳа кўпроқ маҳаллий кадрларни ишлатиши ва ташқи рақобатдан (масалан, Хитой) нисбатан ҳимояланганлиги ҳам унинг аҳамиятини оширади.


Бир неча йилдан бери хизмат соҳасида кадрларни кўпайтириш ва соҳага инвестиция киритишни айтиб келамиз чунки Ўзбекистондан ташқарида ҳам айнан хизмат кўрсатиш билан боғлиқ сифатли кадрлар етишмайди. Хизмат кўрсатиш ривожланиб, унда ишлайдиган кадрлар малакаси ошиши, Ўзбекистондан кетадиган меҳнат мигрантлари даромадини ҳамда ҳурматини ҳам ошириши мумкин.

Шунчаки қурилишда қора меҳнат қилган кадрдан, муомалани билган, мижоз кўнглини оладиган кадр яхшироқ қадрланади. Ва бу ҳамма хизмат кўрсатиш секторларига хос.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ҳаётнинг ўзи кулгили воқеаларга тўла.

Шулардан бири Европа давлатларидан бирида бўлиб ўтган. Бир аёл интернетга 12000 км юрган янги Мерcэдес-Бенз автомобилини 1 еврога сотувга қўяди. Кўпчилик бунга ишонмайди ва машинани кўргани бормайди. Фақат бир қари чол текшириб кўриш учун ҳам боришга қарор қилади.

Машинани сотувга қўйган аёл ҳақиқатдан ҳам бир евро сўрайди. Чол бир еврога ҳамма ҳужжатларга қўл қўйиб машинани сотиб олади. Лекин, нимага бунақа ҳолат бўлганлигини аниқлаш учун аёлни саволга тутади. Аёлнинг жавоби бўлса жуда кулгили:

- Эрим яқинда оламдан ўтди. Васиятномани бирма-бир бажаряпмиз. Васиятга кўра унинг Мерcэдесини сотиб, ундан тушган пулни унинг ёш секретарига беришимиз керак экан. Мана энди бир еврони унга узатамиз.



@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Asaxiyda yana bir yangilik. Endi bizda ham “super narx” tovarlar kategoriyasi bor.



Bu nima degani?
Bundan keyin doimiy 50 xildan ortiq tovarlar arzon narxlarda sotiladi degani. Ular alohida “Super narx” kategoriyasida ajratilgan. Demak, siz biror mahsulot xarid qilmoqchi boʻlsangiz, bizdagi narxlar bilan solishtirib koʻrib qaror berishingiz mumkin.

Arzon narx va katalog qanday shakllanadi?
Narxlar va katalog data analitika asosida shakllanadi. Qaysi mahsulotni qoʻyishni maʼlumotlar asosida tahlil qilamiz. Maqsad, koʻproq sotish evaziga oʻsha mahsulotga qoʻyilgan farqni imkon boricha kamaytirish, diler yoki ishlab chiqaruvchidan ham koʻproq chegirma olib, mijozga taqdim etish. Boshqa tomondan xarajatlar oʻzini oqlashi uchun imkon boricha eng ommabop va eng mavsumiy mahsulotlar kategoriyaga qoʻshilishi oʻylangan. Katalog va mahsulotlar uzoq vaqtlik tajriba, maʼlumotlar asosida shakllangan.



“Super narx” kategoriyasiga qoʻshilgan mahsulotlarga alohida stiker ham qoʻyilgan. Mahsulotlar orasida smartfonlar, kitoblar, smart soatlar, hatto muzlatgich va printerlergacha bor.

Bu kategoriya endi bizga mijozga mahsulotni yanada arzonroq va yanada tezroq yetkazish imkonini beradi.

Katalog: asaxiy.uz/u/supernarx

Kiring, ko'ring, xarid qiling, biz bo'lsa butun O'zbekiston bo'ylab yetkazamiz.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

#ularda


Twitterda yangi mem tarqalmoqda:
Tez kunlarda Netflixda...

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Shogird piri komildan soʻradi:

- Ustoz, inson bir muddatga hayvonga aylanishi mumkinmi?

Piri komil javob berdi:

- Ha, boʻtam. Masalan, bir kishi senga oʻta muhim masalada bir muddatni vaʼda berdi. Oʻsha muddatdan qanchadir kechikdi. Oʻsha kechikkan davrga oʻsha kishi hayvon, mol, eshshak va umuman xohlagan narsaga aylanishi mumkin…


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Google Pixel 9 Pro smartfonini e'lon qildi va rasmiy taqdimot 13-avgust kuni ekanligini bildirdi.
Shunaqa qilib, 13-avgust kuni Samsung Galaxy S24 Ultra va iPhone 16 Pro seriyasi asosiy raqibi taqdim etiladi. Google e'londa asosiy e'tiborni sun'iy intellektga bermoqda:

https://youtu.be/OMVpP-Zam1A?si=b1ctrhU0pMZSE9oK

Читать полностью…

Allaev Uz

Мавлон ака, бля...😁

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

#tonggimutolaa #iqtibos

Тахминан бир аср олдин Америка да автомобиллар бойлар учун шунчаки ўйинчоқ ва мартабани англатувчи рамз бўлган. 1900 йилда бутун Америкада атиги ўн мингдан кам миқдорда автомобиллар рўйхатга олинган бўлиб, улар амалий фойдаси билан бир қаторда (бугунги кунда хусусий
самолётлар бозоридан фарқли ўлароқ) мавқе учун буюртма асосида ишлаб чиқарилган автомобиллар эди. Машиналарни ҳайдаш учун асфальт йўллар ва ёнилғи қуйиш шохобчалари ҳам деярли бўлмаган. Машина сотиб олишга қурби етадиган америкаликлар ҳам камчилик эди. Бироқ Ҳенри Форд ҳаммасини ўзгартирди.

Дарҳақиқат, америкаликлар шунчалик кўп машина
сотиб олдиларки (йиллик ишлаб чиқариш 1909 йили йигирма мингта бўлса, 1922 йилга келиб икки миллиондан
ошди), автомобиллар сонининг кескин ошиши мамлакатда йирик маданий инқилобга олиб келди. Америкаликларнинг яшаш тарзи ва манзили, иш жойи ва кўнгилочар
ўйинлари ўзгарди; янги мактаблар ва шаҳар атрофлари ҳам ривожлана бошлади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш самарадорлиги ошди, туризм, меҳмонхона,
фастфуд, автоуловларни таъмирлаш устахоналари, автомобилларни суғурталаш, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва
бошқа шу каби янги корхоналар ҳамда саноат тармоқлари пайдо бўлди. Автомобиль ишлаб чиқарувчиларни тўғридан-тўғри пўлат, мой, бўёқ, ёғоч, цемент, шиша ва каучук каби хомашёлар билан таъминлаш учун кўплаб янги саноат тармоқлари вужудга келди. Мактаблар одамларга
автомобиль ясаш ва уларга хизмат кўрсатишни ўргатувчиvўқув дастурларини таклиф қила бошлади. Ва давлат институтлари бундай ўзгаришларга Америка учун йўл ҳаракатини хавфсизроқ қиладиган янги йўллар қуриш ва янги қонунлар яратиш орқали жавоб беришни бошлади. Бироқ
барча ўзгаришларга биргина автомобиль ва Форд яратишга ёрдам берган бозор сабаб бўлганди.
Ford Model Т сабаб вужудга келган бозор кўплаб иш ўринлари ва солиқ даромадларига қўшимча равишда, бу инновация Америка иқтисодиётига ҳам катта таъсир кўрсатди.


© китобдан

Читать полностью…

Allaev Uz

Ҳамма нарсадан доим конспирология ёки кимнингдир манфаатини кўрадиган, ҳамма нарсада ҳукумат қўлини кўрадиган дўстларимизга Ғарбда машҳур бир иборани айтгим келади:
Баъзан банан бу шунчаки банан!
(Иногда банан это просто банан)

Читать полностью…

Allaev Uz

Нима учун дарахтнинг мияси йўқ? Бу саволга ирланд нейробиологи Шейн Омара чунки у ҳаракатланмайди деб жавоб беради. Денгизда умуртқасиз асцидия деган кичик жонзот бор. У жой излаб бир тошга бориб ёпишади ва бутун умр ўша ерда қолади. У тошга ёпишиши билан қиладиган биринчи иши ўз миясини еб тугатади. Шунингдек, туғилганда ҳаракатсиз полип шаклида бўладиган, вақт ўтиб ҳаракатланадиган медузалар бор. Бу медузаларда ҳаракатни бошлагандан сўнг мия шаклланади. Бундан хулоса шунақа: Агар сиз ҳаракат қилмасангиз, сизга миянинг кераги йўқ.

Мия табиатан ҳаракатланиш яъни қидириш, мўлжал олиш, масофани ўлчаш, хавфсизликни ўйлаш, йўлни эслаб қолиш учун яратилган органдир.

Шейн Омаранинг «Юрувчи одам» китобини ўқиб чиқдим. Китоб асосан пиёда юришнинг инсон миясига, айниқса ижодкорлик ва фикрлашга фойдасига бағишланган бўлсада, бошқа бир ажойиб хулоса олдим. Инсон фаол бўлиши, доим ҳаракатда бўлиши керак. Шунда мия ҳаракатдан ўзи учун керакли озиқ олади.

Фаолликда ва масъулиятни ўзига олиб ҳаракатчанлик кўрсатишда гап кўп. Шу ҳақида яқиндагина Жон Г. Миллернинг «CОC! Савол ортидаги савол» китобини ҳам таржима қилдиргандик. Хуллас, ҳар қанақа ҳолатда ҳам комфорт зонасидан чиқиб ақлан ҳам жисмонан ҳам ҳаракатланиш, психология тили билан айтганда “проактив бўлиш» мия фаолияти ва ҳаёт сифати учун жуда муҳим.

Ҳаракатдан тўхтаманг. Бизга мия ҳаракатсизлик учун берилмаган.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Kitob o'qishda tavsiyalar

Elektron qulayroq, arzonroq, kamchiligi - o’qigandek bo’lmaysiz.

Qog’oz - qimmatroq, noqulay, kitobning qayerida ketayotganingiz ko’rinadi. O’qigandek bo’lasiz.

Pulingiz bo’lmasdan pdf o’qiyotgan bo’lsangiz, vaqti kelganda sotib oling.

Ikki marta o’qishga arzimaydigan kitoblar, bir marta o’qishga ham arzimaydi. (kinolar ham)

Kitob sovg’asini - maslahatdek qabul qilish mumkin. Sassiq odamga dezodorant sovg’a qilgandek.

Kitob do’stga o’xshaydi, deyarli doim, eskilari yangi chiqqanlaridan yaxshiroq bo’ladi.

@azizrakhimov_blog

Читать полностью…

Allaev Uz

Kecha mana bu masalada Insider Uz kanali admini qo'pol xato qildi. U Toshkentda hayvonlar bilan bog'liq muammoga viloyatliklarni aybladi va ularni qayta tarbiyalashga chaqirdi.
Tarbiya viloyat yoki Toshkent tanlamaydi, har bir millatda, har bir hududda ham yaxshi va yomon odamlar, tarbiyalik va tarbiyasizlar bor.

Lekin, bir narsa muhim, mavzuning o'zi dolzarb. Bizda haqiqatdan hayvonlarga munosabat achinarli ahvolda. Bir necha yildan beri mushuk va kuchuklarga hatto davlat tashkilotlari hujum qiladi. Azob beradiganlar orasida Toshkentliklar ham, viloyatliklar ham, o'zini oq suyak deb hisoblaydigan Ivanyujenko kabi rusiyzabonlar ham birdek topiladi. Yaxshi inson unga xavf solmagan hayvonni azob bermaydi. Shu uchun ham atrofda kimdir himoya maqsadi bo'lmasada, bir hayvonga ozor berayotganini ko'rsangiz jim o'tib ketmang. Yana ham muhimi farzandingizga hayvonga munosabatni ham o'rgating.

Man shaxsan hayvonlarga nisbatan yomon munosabatga qarshiman. Odamni kelib chiqishi bo'yicha ajratadigan va qayta tarbiyalamoqchi bo'lgan hayvonlarga ham qarshiman.

Odam bo'laylik.

@allaevuzb

Читать полностью…
Подписаться на канал