Bugun aksarimizning qoʻlimizda telefon, planshet va kompyuter bor. Undan tashqari uyda televizor, kimdadir oʻyin konsol ham bor. Natijada zamonaviy odamlar bir vaqtda bir necha vazifani bajarishga oʻrganib qolishdi. Birgina telefonni oʻzida ham telegramdan tashqari ijtimoiy tarmoqlar, ish, banking va boshqa minglab xizmatlar bor. Biz bunaqa koʻp vazifalikka moslashmaganmiz, shu uchun ham charchoq, psixologik, ijtimoiy charchoq koʻpayib bormoqda. Birgina kamida 4-5 xil ijtimoiy tarmoqda bor boʻlishning oʻzi qancha energiyani olib qoʻyadi. Ular aksiga olib sizni ushlab turish uchun dasturlangan.
Zamonaviy inson oʻzini tiyishni, nazorat qilishni, diqqatini jamlab, oʻzi uchun muhim faktorlarga eʼtiborni qaratishni oʻrganmasa, vaziyati ogʻirlashib boraveradi. Shu uchun ham bugun yoshlar ham, xodimlar ham, tadbirkor ham, fokusni nazorat qilishni, prioritetlar qoʻyib chalgʻimaslikni oʻrganishi juda muhim.
Fokusda gap ko'p.
@allaevuzb
Қандай қилиб айрим мамлакатлар бой давлатдан камбағаллик сари шўнғиши мумкин?
Шу кунларда пиёда сайрларимнинг хомийси америкалик молиявий журналист ва ёзувчи Майкл Льюиснинг "Бумеранг: Учинчи дунёга янги саёҳат" деб номланган китоби бўлиб турибди.
Так вот, ушбу китобда бир нечта давлатларнинг бойлик чўққисига чиқиб ундан даҳшатли юмалаб тушишлари ҳақида гап боради. Шундай давлатлардан бири бу Исландия.
Исландия бу жуда катта амбицияларга эга бўлган Европадаги кичик бир мамлакат. 2000-йилларнинг бошларида у ўз иқтисодиётини балиқчилик саноатидан молиявий майдонга айлантирди. Буни буквально тушуниш мумкин. Кечагина кема капитани бўлиб, ром ичиб, треска балиғини овлаб юрган йигитлар, бугун Брионидан костюмларни инжиғини кийиб, банк соҳасига ўта бошлашди.
Исландия банк тизими ўзининг юқори фоиз ставкалари ва либерал қонунчилиги билан мамлакатга хорижий инвесторлар ва омонатчиларни жалб қила бошлади. Исландия банклари мамлакат ташқарисида ҳам ўз фаолиятини кенгайтирдилар, Европа ва АҚШда ҳам активлар сотиб олиб, ЯИМга нисбатан дунёдаги енг йирик компаниялардан бирига айландилар. Бироқ, бу ўсиш барқарор эмас эди ва халқаро бозорлардан катта қарз олишга таянарди.
Йирик давлат компаниялари, хусусий инвесторларнинг миллиардларидан ташқари, Исландия иқтисодиётига ҳаттоки Оксфорд университети ҳам ўз пулларидан 50 милион доллар ётқизгани энг ҳайратланарлиси бўлди.
2008 йилда глобал молиявий инқироз бошланганда, Исландия банклари ўзларини қийин аҳволга солиб қўйишди. Уларнинг кредиторлари қарзларини тўлаш шартларини узайтиришдан бош тортдилар ва омонатчилар ўз пулларини банклардан олиб чиқишни бошладилар. Исландия ҳукумати эса банкларни қутқара олмади, чунки уларнинг қарз мажбуриятлари мамлакат ЯИМдан ўн баравар ошиқ эди. Мамлакатнинг учта асосий банки - Глитнир, Кауптинг ва Ландсбанклар 2008 йил октябр ойининг бир неча куни ичида банкрот бўлиб, Исландия молия тизимининг қулашига сабаб бўлди.
Ушбу қулаш Исландия иқтисодиёти ва аҳолиси учун жиддий оқибатларга олиб келди. Миллий валюта - Исландия кронасининг қиймати долларга нисбатан икки баравар арзонлади, бу инфляциянинг ошишига ва харид қобилиятининг пасайишига олиб келди. Кўпгина исландияликлар тўловга лаёқатсиз эдилар, чунки уларнинг ипотекалари чет эл валюталарига боғланганди. Ишсизлик 1% дан 9% гача кўтарилди. Икки йил ичида мамлакатда ЯИМ 10 фоизга камайди. Исландия тарихда халқаро валюта жамғармасидан ёрдам сўраган биринчи ривожланган мамлакат бўлди.
Исландиядаги молиявий инқироз ўз инерцияси билан сиёсий инқирозни ҳам келтириб чиқарди. Аҳоли қулаш оқибатларини олдини ололмайдиган ёки юмшата олмайдиган ҳукуматнинг ҳаракатларидан норозилигини билдирди. Оммавий норозилик намойишлари 2009 йил январ ойида Бош вазир Гейр Хорде ва бутун ҳукуматнинг истеъфосига олиб келди. Янги сайловларда сўллар, социал-демократлар ва Яшиллар ғолиб бўлишди, улар биринчи аёл Бош вазир Йоханна Сигурдардоттир бошчилигида коалицион ҳукумат туздилар.
Янги ҳукумат иқтисодиётни ва жамоатчилик ишончини тиклашга қаратилган бир қатор ислоҳотларни амалга оширди. У прогрессив солиққа тортиш элементларини киритди, ижтимоий нафақаларни оширди, уй эгаларини банк даъволаридан ҳимоя қилди, молиявий тартибга солишни кучайтирди, туризм ва қайта тикланадиган энергия каби муқобил соҳаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари, у фуқаролик жамияти иштирокида мамлакат Конституциясини қайта кўриб чиқиш жараёнини бошлади.
Ушбу чора-тадбирлар натижасида Исландия инқироздан чиқиб, ўсишга қайтишга муваффақ бўлди. 2011 йилда мамлакат ЯИМ 2,9% га, 2016 йилда еса 7,4% га ўсди. Ишсизлик 3% га тушди. Исландия кронаси бошқа валюталарга нисбатан мустаҳкамланди. Исландия, шунингдек, демократия, бахт, эркинлик ва тенглик кўрсаткичлари бўйича ўз ҳолатини яхшилади. Исландия қаттиқ тежамкорликка мурожаат қилмасдан ва ижтимоий адолатни сақлаган ҳолда молиявий инқирозни қандай енгиш мумкинлигига мисол бўла олди.
🧠@nurbekalimov
Yaxshi yangiliklardan, Hindistonning IndiGo kompaniyasi Toshkentga toʻgʻridan toʻgʻri reyslarni yoʻlga qoʻyibdi. Har hafta toʻrtta reys Dehlidan Toshkentga uchadi. Dushanba, seshanba, payshanba va shanba kunlari Airbus A320 samolyoti ikkita poytaxtni bogʻlaydi.
Bu birinchidan Hindistondan keladigan turistlar hajmini oshiradi. Ikkinchidan Hindistonga borishni xohlaydigan Oʻzbekistonliklar uchun ham qulaylik yaratadi.
Oʻzbekiston havo yoʻllarining Dehliga reyslarida doim narxlar juda qimmat boʻlgan va bir necha marta aynan bilet sabab Hindiston oʻrniga boshqa mamlakatni tanlagan edim.
@allaevuzb
"Sanoat-qurilish bank"ning "SQB_book_challange" chellenjida bu safar Klaus Shvabning "To'rtinchi sanoat inqilobi" kitobi o'qilayotgan ekan.
SQB chellenj bank xodimlari o'rtasida o'tkaziladi. Unda jamoa kelishib bir kitobni o'qiydi, yakunda test bo'ladi. Testda eng yaxshi natijalarni qo'lgan kiritganlar bank raisidan sovg'a olishadi.
@allaevuzb
Audio kitob. Teodor Drayzer: Sarmoyador. 12-bob.
1. Kirish
2. 1-bob
3. 2-bob
4. 3-bob
5. 4-bob
6. 5-bob
7. 6-bob
8. 7-bob
9. 8-bob
10. 9-bob
11. 10-bob
12. 11-bob
Kitobni toʻliq audio shaklida "Asaxiy Books" ilovasi orqali tinglashingiz mumkin.
@allaevuzb
4000 долларга сотилаётган iPhone 15 Pro бахс бўлмоқда. Олган одам ўзи билади, унинг иши.
Кеча эринмасдан Ғарбнинг йирик сайтларида эълон қилинган илк "обзор"ларни ўқиб чиқдим. Кўпчилик эринмасдан жуда кўп деталга тўхталган.
Хулоса шунақа бўлди. iPhone 15 Pro Max зўр смартфонми? Ҳа, шубхасиз. Смартфон алиштирадиган вақтингиз келган бўлса, харид қилишга яхши вариант. Икки ҳафта кутсангиз, нархлар ўзига келади.
Қўлингизда iPhone 14 Pro, Samsung Galaxy S23 Ultra, Google 7 Pro каби бирор флагман бўлса, янги iPhone га ўтишдан ҳеч нарса ютмайсиз чунки ўзгаришлар минимал даражада. Психологик томонни ҳисобга олмаса, кундалик фойдаланувда техник томондан бирор устунлик бермайди.
Камера масаласида ҳам тестлар билан эринмасдан танишдим, бугун iPhone 15 Pro Max камера сифати бўйича бозорда бор флагманлардан устун эмас. Кўп масалаларда ҳатто орқада ҳам.
Шу учун ҳам янги iPhone олишдан олдин етти марта ўйлаб кўриш керак. Ўта шахсий фикримни айтсам, бу исрофгарчиликдан бошқа нарса эмас.
@allaevuzb
Кинематография агентлиги томонидан Ўзбекистон бўйлаб кино карвон ташкил этилган эди. Сўнгги манзиллардан бири Сурхондарё бўлибди
Ўзбек киносининг ёрқин киноижодкорлари Шоҳида Узоқова, Мукаррам Бекмуродова, Умид Шодмонов, Умид Искандаров, Бегзод Тожиев, Ўткир Менглиев, Йигитали Мамажонов, Шавкат Комилов ҳамда Фаррух Ботировлар билан Термиз давлат университети, ҳарбий қисмларда ижодий учрашувлар ташкил этилган. Шунингдек, «Судя», «Абдулла Орипов» бадиий фильмлари намойиши ҳам бўлиб ўтган.
Яқинда "Абдулла Орипов" фильми ҳақида ёзган эдим. Премьерани кўргани Asaxiy жамоаси ҳам борган эди.
#tadbirkor
#kitobdan_iqtibos
Инфратузилмани ривожлантиришга биз каби мамлакатларда давлатнинг асосий вазифаларидан бири сифатида қаралади. Йўллар, газ, электр энергияси, сув, интернет, темир йўл ва умуман, ҳар қандай инфратузилма бизнес учун ҳаётий заруратдир. Бизнесга имтиёз эмас, узлуксиз электр энергияси кўпроқ керак. Сифатли инфратузилмасиз иқтисодиётни ривожлантириб бўлмайди.
@allaevuzb
Asaxiy Books тарихида энг муҳим китоблардан бири шубҳасиз Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсоннинг "Мамлакатлар таназзули сабаблари" китобидир.
Бугун китоб сотувга чиққанига икки йил бўлибди. Умид қиламанки, обуначиларимиз кўпи китобни ўқиб чиқишган.
Ҳали улгурмаган бўлсангиз, бугун китобга "MAMLAKATLAR" купон коди билан 20 % чегирма бердик. Шунингдек, китобнинг электрон версияси ҳам Asaxiy Books мобил иловаси орқали чегирма нархда 12 990 Сўмдан сотилмоқда.
Чегирма Тошкент шаҳридаги китоб дўконларимизда ҳам амал қилади. Ният бўлса, улгуриб қолинг!
@allaevuzb
🤔 Қандай қилиб кўпчилик курсдошларингиз ва ҳамкасбларингиздан кўра муваффақиятлироқ бўлиш мумкин?
📈 Иқтисодиётнинг жадал ўсишига қарамай, Ўзбекистонда ишсизлик ҳали ҳамон долзарб муаммо бўлиб қолмоқда, меҳнат бозоридаги рақобат эса сўнгги йилларда фақат кучаймоқда.
📚 IT Park ва Courserа қўшма лойиҳаси — Uzbekcoders.uz сизга энг ишончли восита — билим орқали рақобатбардошлигингиз ва талабгирлигингизни оширишга ёрдам беради.
Статистик маълумотларга кўра, Coursera битирувчиларининг 91 фоизи янги ишга жойлашади ёки лавозими оширилади.
Бундан ташқари, Uzbekcoders.uz платформасида рўйхатдан ўтганингизда ҳар бир курсни алоҳида сотиб олишингиз шарт эмас. Бир марталик ресторанда овқатланиш нархи эвазига барча курсларга кириш имконига эга бўласиз.
❗️ Стенфорд университети ёки Microsoft сертификати билан иш берувчиларни ҳайратда қолдириш имкониятини бой берманг. Ҳозироқ Uzbekcoders.uz сайтида рўйхатдан ўтинг!
Реклама
#kitobdan_iqtibos
#tadbirkor
Маҳсулот зарарига сотилиши мумкин эмас. Бозор қонунлари писанд қилинмай, бирор маҳсулот нархига сунъий таъсир кўрсатилдими, бозорнинг "кўринмас қўли" тарсаки тортмай қўймайди. Якунда тақчиллик бўлади, коррупция тегирмонига сув қуйилади, чайқовчилар пайдо бўлади, маҳсулотнинг ўртача нархи тушмайди, аксинча, кўтарилиб кетади.
@allaevuzb
Audio kitob. Teodor Drayzer: Sarmoyador. 9-bob.
1. Kirish
2. 1-bob
3. 2-bob
4. 3-bob
5. 4-bob
6. 5-bob
7. 6-bob
8. 7-bob
9. 8-bob
Kitobni toʻliq audio shaklida "Asaxiy Books" ilovasi orqali tinglashingiz mumkin.
@allaevuzb
#tadbirkor
#kitobdan_iqtibos
Бугун тадбиркор муаммони ечиши, ўз-ўзини иш билан таъминлаши, иш ўрни яратиши, солиқ тўлаб мамлакат ғазнасига ҳисса қўшиши, рақобатбардош бозорда инновациялар қилиши керак. Бундан ташқари, глобал муаммоларга қарши курашиш ва уларга ечим топишга ҳам масъул.
@allaevuzb
Audio kitob. Teodor Drayzer: Sarmoyador. 14-bob.
1. Kirish
2. 1-bob
3. 2-bob
4. 3-bob
5. 4-bob
6. 5-bob
7. 6-bob
8. 7-bob
9. 8-bob
10. 9-bob
11. 10-bob
12. 11-bob
13. 12-bob
14. 13-bob
Kitobni toʻliq audio shaklida "Asaxiy Books" ilovasi orqali tinglashingiz mumkin.
@allaevuzb
Bizda yangi chellenj: Kitob bilan
Jamiyatning kitobga e’tibori qanchalik? Kimnidir qo’lidagi kitob boshqa kimgadir qiziqmi? Ko’cha-ko’yda kitoblar haqida suhbat bo’ladimi? Bo’lsa qanday bo’ladi?
Shu kabi dolzarb savollarga javob topish va jamiyatimiz kitobga qanchalik e’tiborli ekanini sinash maqsadida yangi chellenjga start beramiz.
Chellenj shu tarzda bo’ladi: Kelayotgan haftadan boshlab o’zingiz bilan istalgan bir kitobni oling, uni sumkada emas qo’lda ko’tarib yuring. Odam gavjum joylarda uni ochib bir-bir varaqlang va atrofdagilar reaksiyasiga e’tibor bering. Kun davomida taxminan nechta odam kitobingizga qaradi, nechtasi kitob bilan qiziqib sizdan savol so’raganini hisoblang.
Tadqiqotlaringiz natijasini har kuni shu guruhga yozib boring, biz ham yozamiz: @kitob_bilan_chellenj
To’liq video: https://youtu.be/VhynKKC35v4
Chellenjda qatnashing va yaqinlaringizni ham taklif qiling.
Asaxiy Booksda tarjimonlar tanlovi!
Siz ingliz tilini mukammal bilish bilan birga o’zbek tilining nozik ma’no farqlarini yaxshi anglaysizmi? Badiiy kitoblar tarjimasida oʻzingizni sinab koʻrishni xohlaysizmi? Sevimli ishingiz orqali yanada yaxshi daromadga erishmoqchimisiz? U holda bu imkoniyat aynan Siz uchun!
Asaxiy Books tarjimonlar tanloviga start beradi. Shinam ofis, super jamoa, qulay lokatsiya, qulay ish kuni va oʻz nomingizni kitoblarda qoldirish imkoniyati. Biz mahoratli tarjimonlarni ishga taklif qilamiz, maosh 7 mlndan 13 mlngacha. Malakali tarjimonlar bilan birga iste'dodli talabalar ham tanlovda qatnashishlari mumkin.
Tanlov shartlari haqida ma’lumot olish va ishtirok etish uchun quyidagi formani to’ldiring: https://forms.gle/vCQctT9b6UEoC8RCA
P.s: tanlovda ishtirok etish uchun yosh, jins va millat chegarasi yo'q.
Postni ingliz tilini bilgan tanishlarga boʻlishish esdan chiqmasin.
@allaevuzb
Audio kitob. Teodor Drayzer: Sarmoyador. 13-bob.
1. Kirish
2. 1-bob
3. 2-bob
4. 3-bob
5. 4-bob
6. 5-bob
7. 6-bob
8. 7-bob
9. 8-bob
10. 9-bob
11. 10-bob
12. 11-bob
13. 12-bob
Kitobni toʻliq audio shaklida "Asaxiy Books" ilovasi orqali tinglashingiz mumkin.
@allaevuzb
#tadbirkor
#kitobdan_iqtibos
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ тадбиркор бор. Бу жами аҳолининг деярли 2 фоизидир. Уларнинг сони йилдан йилга ортиб бормоқда.
Бу рақамлар қанча ошса, ўйлайманки, тадбиркорона тафаккур тарзи ҳам шунча кенгаяди, жамиятнинг бизнесга муносабати ўзгаради. Бу эса занжир реакцияни ҳосил қилади. Яъни жамиятда ишбилармонлик ортади.
Бу пировард натижада ҳам иқтисоднинг ўсишига, ҳам
одамлардаги дунёқараш ўзгаришига олиб келади.
@allaevuzb
Birinchi marta vazningiz foydangizga ishlaydi.
Asaxiydan savlatingizga mos chegirma. 22-23-24-sentyabr kunlari Asaxiy Books kitob do'konlarida har 10 KG vazningiz uchun 2.5 foiz chegirma beramiz.
Qancha og'ir bo'lsangiz, chegirma hajmi shuncha ko'p. Taroziga chiqib, yuz kilodan og'ir vaznni urib bolalaringiz oldida faxrlanish vaqti keldi.
Kitob do'konlarimiz manzillari: /channel/asaxiybooks/5914
PS: Oriqlar, mani emas, marketologlarimizni so'king))
Postni do'stingizga yuborib, ko'nglini ko'taring😁
@allaevuzb
👥 Bir muhabbat tarixi
Shunchaki yaxshi oʻqiladigan emas, munosabatlar hamda real hayot haqida fikrlashga undaydigan “Bir kun” kitobini gʻoyibona varaqlab koʻring. Roman ikki yoshning sevgi qissasi haqida soʻzlay turib sizda koʻplab savollar paydo qiladi. Savollarga mutolaani tugatish chogʻida emas, keyingi hayot yoʻlingizda birma-bir javob topasiz.
Samimiy tuygʻu haqida samimiyat-la yozilgan roman. Asar nafaqat inson psixologiyasini, balki ishq psixologiyasi qanday kechishini ham goʻzal chizgilarda tasvirlaydi. Hayotimizdagi biz doim ham eʼtibor beravermaydigan kichik detallarning katta munosabatlardagi ahamiyatiga guvoh boʻlasiz.
Kitobdan oʻzingiz uchun xulosalar va estetik zavq olishingizga tilakdoshmiz.
Mutolaa uchun 👉 asaxiy.uz/u/6508360e89f94
Audio kitob. Teodor Drayzer: Sarmoyador. 11-bob.
1. Kirish
2. 1-bob
3. 2-bob
4. 3-bob
5. 4-bob
6. 5-bob
7. 6-bob
8. 7-bob
9. 8-bob
10. 9-bob
11. 10-bob
Kitobni toʻliq audio shaklida "Asaxiy Books" ilovasi orqali tinglashingiz mumkin.
@allaevuzb
Нурбек Алимовнинг постидан кейин иловани ўрнатиб қизиқдим, Халқ банкининг Хазна иловасида Жамғариб бориладиган пенсия таъминотида қанча пулингиз борлигини кўрса бўларкан.
Маошнинг кичик бир қисми шу ерда пенсия ёшигача тўпланиб борилади ва пенсияга чиққанда олса бўлади. Хазнани қулайлиги, тўғридан тўғри дастурдан пулни ечса бўлар экан.
Хуллас, пул ўтказмалари, тўловлар каби стандартдан ташқари яна бир қизиқарли ва қулай функция.
@allaevuzb
Кун фотоси.
Тошкентдаги китоб дўконларидан бирида китобхон.
Расм муаллифи: Элвира Алиханова
@allaevuzb
Audio kitob. Teodor Drayzer: Sarmoyador. 10-bob.
1. Kirish
2. 1-bob
3. 2-bob
4. 3-bob
5. 4-bob
6. 5-bob
7. 6-bob
8. 7-bob
9. 8-bob
10. 9-bob
Kitobni toʻliq audio shaklida "Asaxiy Books" ilovasi orqali tinglashingiz mumkin.
@allaevuzb
Танқидий ва таҳлилий дунёқараш (ctirical thinking) шаклланмаган одамлар дунёни оқ ва қора кўришади. Уларнинг мияси мураккабликни қабул қилолмаганлиги учун хоҳлаган жараённи иккига бўлиб ташлаш ёки умумийлаштириш улар учун осон. Мия қийналмайди, шунчаки бу оқ, у қора. Ёки шунчаки бу яхши, у ёмон.
Бунақа одамлар конспирологияга ҳам ўч бўлишади. Қанақадир ҳодисани сабаблари ва мураккабликларини қийналиб тушунгандан кўра, уни орқасида кимдир тургани ва ўша ҳал қилганини мияга сингдириш осонроқ. Уларнинг мияси ёшликдан шунга мосланган, ўқиган китоби, кўрган киноси, дарс берган устози ҳам уларни шунга мослаштирган. Энди уларни ўзгартириш қийин жараён.
Улар учун хоҳлаган ҳодисанинг орқасида кимдир туради. Байден, Путин, Хитой, масонлар, Эрдоган, яхудийлар ёки дунёнинг яширин ҳукумдорлари ва бошқалар.
Бунақа инсонларнинг мухлиси (подписчиги) ҳам кўп бўлади. Чунки мухлиснинг кимга мухлисиги унинг даражасини кўрсатади. У мухлис мураккаброқ тушунча берадиган инсонни тушунмайди. Унга ўша чойхона даражасидаги АНАЛитик керак. Ўша учун ҳам айнан уни кузатади.
Мана шунақа инсонлар юз минглаб мухлис йиғиб, хоҳ Украина масаласи, хоҳ бошқа жамият ва мамлакат муаммосида инсонларни чалғитаётгани аламли. Лекин, нима қиламиз, бизнинг АНАЛитикларимиз ҳам ўзимизга хос ва ўзимизга мос.
@allaevuzb
Asaxiydan yangiliklarni davom etamiz.
Asaxiy Books mobil ilovasida endi Visa va MasterCard orqali to'lov qilish imkoni bor. Bu chet eldagi yurtdoshlarimizga ham o'zbek tilida kitoblarni elektron va audio formatda xarid qilish imkonini beradi.
Mobil ilovani AppStore yoki Google Play orqali smartfoningizga o'rnatib olishingiz mumkin.
@allaevuzb
Audio kitob. Teodor Drayzer: Sarmoyador. 8-bob.
1. Kirish
2. 1-bob
3. 2-bob
4. 3-bob
5. 4-bob
6. 5-bob
7. 6-bob
8. 7-bob
Kitobni toʻliq audio shaklida "Asaxiy Books" ilovasi orqali tinglashingiz mumkin.
@allaevuzb
Марказий банкнинг бизнес вакилларининг валюта операцияларини чеклаш бўйича қарори бекор қилинди
@bankir