ҚУДДУС
Чиққандек мўминлар тасарруфидан,
Бир вақтлар бир диёр номи-Андалус.
Наф йўқ биздайларнинг таассуфидан,
Қўлдан кетди энди бу сафар Қуддус!
ЧОРА
Кўзлар дарёсидан ёшимиз тошса,
Мўмин мўмин учун ёрдамга шошса,
Мол-дунёмиз эмас, тақвомиз ошса,
Қуддусни қайтаргай бизга ал-Қуддус!
Сотилган қироллар кўнганча шундоқ
Сеҳрли диёр-ла тузиб иттифоқ,
Солган бўлсаларда ўртага нифоқ,
Қуддусни қайтаргай бизга ал-Қуддус!
Келтирай Темурдан иқтибос сатр,
Фақат дуо бирла топилса қадр,
Бўлармиди Уҳуд ё жанги Бадр?
Қуддусни қайтарсин бизга Ал-Қуддус!
Беҳуда низолар четга сурилса,
Манглайлар саждага дилдан урилса.
Исроилга қарши шахдам юрилса,
Қуддусни қайтаргай бизга ал-Қуддус!
Жиҳод кўчасига қўрқмай кирилса,
Яҳуд кўппаклари бир-бир қирилса,
Салоҳиддин Айюб қайта тирилса,
Қуддусни қайтаргай бизга ал-Қуддус!
Итлар йўлбарсларга ногох ташланди,
Юзлар маҳзунлашиб кўзлар ёшланди.
Бари тугамади... Энди бошланди,
Қуддусни қайтаргай бизга ал-Қуддус!
*-Ал-Қуддус
Қуддус сифатининг маъноси шуки, бу Зот ҳар қандай айблардан холи, нолойиқ сифатлардан муназзаҳдир. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир.
Ушбу исм Қуръони каримда икки ўринда – Ҳашр сурасининг 23 ояти ҳамда Жумъа сурасининг 1 оятида келган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида «Суббууҳун, Қуддуусур Роббул малааикати вар-рууҳ» (У Покдир, Куддусдир, фаришталар ва Руҳнинг яъни Жаброилнинг Роббидир) дер эдилар.
Имом Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривояти
23:11-08.12.2017
Абдураҳмон Мешаян
Ҳар нарсадан безганимда тинглайдиганим.
Ўта ширин сас билан ўқилган.
Мени йиғлатади😭
"Ҳар кўрсам қувонаман"
Абдураҳмон Мешаян шеъри,
Юлдуз Усмонова мусиқаси.
(Жонли ижро)
Менинг гўзал Аллоҳимсан!
Шармисору шармандаман,
Ўзинг Аршда гувоҳимсан.
Хуник қилмишли бандаман,
Менинг гўзал Аллоҳимсан!
Эмасман пешқадам сара,
Ашараи мубашшара.
Амалларим бадбашара,
Менинг гўзал Аллоҳимсан!
Чаёндан заҳарроқ тилим,
Исёнга тўлгандир дилим.
Лойимни қорган Севгилим,
Менинг гўзал Аллоҳимсан!
Бориб кирмоққа Харамга,
Нолойиқман, боқ ярамга.
Марҳамат қил мен қарамга,
Менинг гўзал Аллоҳимсан!
Нафси етаклаклаган итман,
Сўзи амалига зидман.
Олимлик қайда обидман,
Менинг гўзал Аллоҳимсан!
Мен нимага туяйин хавф,
Умид қилсам топарман наф.
Хатоларим қилгувчи авф,
Менинг гўзал Аллоҳимсан!
Раззоқдирсан ризқим тутган,
Менчи осийман унутган.
Чиройли тавбамни кутган,
Менинг гўзал Аллоҳимсан!
Нажоткоримсан ўлсамда,
Чўлдаги гулдек сўлсамда.
Кўримсиз қулинг бўлсамда,
Менинг гўзал Аллоҳимсан!
Онасига келтирган ранж,
Тўпламаган илмдек ганж.
Гарчи одамдирман жирканч,
Менинг гўзал Аллоҳимсан!
Ёлвораман қодир Худо,
Қиладирман йиғлаб нидо.
Мўминликдан қилма жудо,
Менинг гўзал Аллоҳимсан!
Сен хақингда шу гумоним:
Сен ҳаёт чоғим-Султоним.
Қиёматда меҳрибоним,
Менинг гўзал Аллоҳимсан!
@A_meshayan
18:11-12.10.2023
Абдураҳмон Мешаян
Ким билсин, балки, у нонуштасиз, балки, тушликсиз ҳам қолгандир. Ахир анави ярамас унга тинчлик бермай уззукун ўзи билан қизининг хизматида ишлатади. Ошхонани унинг юзига атайин қулфлаб қўйиб, кун бўйи атиги бир бурдагина нон беради. Ўз қизини эса хоналардан бирига олиб кириб, беркитиқча овқатлантириб чиқади.
Кеч тушиб, отаси уйга келган вақтларда эса яна ўша покиза ва олийжаноб юзини кийиб олиб, қизнинг касаллигидан, заифлигидан шикоят ҳам қилади, ҳатто:
- Дадаси, манави бечора жуда камовқат, чимхўр-да, ҳеч овқатланмийди, .. уни қаранг, озиб кетганини,.. қилтомоқ бўлиб қолган... дўхтирга обориш керакмикин-а?.. Нима дедингиз?..
Ростдан дўхтирга олиб-боришидан чўчиб, дарров айбни қизнинг ўзига ағдаради:
- Лекин,.. дўхтир нимаям қиберарди, бунингиз ўзи жудаям ўжар, қайсар бўлса... Овқатга чақираман ҳеч емайди... Жуда итфеъл бўлган...Бунақада ўжарлиги бошига етади буни...
Шунда дадаси уни чақиради ва:
- Ўв қиз, нимага ўжарлик қиласан? Овқатингни егин, тушундингми!? Агар емасанг калтак ейсан!.. – деб койийди.
Қиз отасига итоат қилиб, бирон нарса ейиш учун дастурхонга яқинлашади. Бироқ отасининг орқасидан унга олайиб, қаҳр билан қараб турган аёлга кўзи тушган заҳоти жойида таққа тўхтаб қолади. Чунки, айни дамда унинг юзи чиябўрининг юзига айланиб қолган бўлади...
Буни кўриб, қўрққанидан орқасига тисарилади, дастурхонга қўл чўзишга ботинолмайди.
- Ана, ман нима дедим сизга, - дейди маккора аёл, юзидаги ниқобини сездирмасдан алмаштиришни қойил қиларкан, - этмаганмидим сизга, бу қиз жуда қайсар бўб кетган, тарбиялаш керак деб?..
Эр “тўғри айтипсан хотин” дегандек тасдиқ маъносида бош ирғаб қўяди ва қизининг юзига шапалоқ тортиб, қулоғидан чўзади. Сўнг “йўқол бу ердан!” деб хонадан хайдаб чиқариш билан тарбия қилган бўлади. Шундай қилиб, ҳар оқшом унинг кечки овқати шу зайлда ўтади...
Мажид ўрнидан туриб, синглисининг ёнига келди. Уни кўтариб, бағрига босди:
- Сенга нима бўлди оппоғим?.. Нега йиғлаяпсан?.. Бўлди қил, асалим!..
- Қорним оч!.. ... ...
Қорним оч?.. Ҳммм... хўрсинади... Бу вақтда қаердан топади энди овқатни?.. Ошхона қулф бўлса?.. Энди нима қилади?...
Шундай бўлса-да у ожиз бир умид билан ўрнидан туриб, егулик қидира бошлади...
Бахтига ошхона эшиги очиқ турган эди. Буни кўриб қувончдан учаёзди. Ахир, бу хона умрбод қулфлоқ ҳолда бўларди-да. Стол устида қолган-қутган емаклар бор эди. Улардан олиб, синглисининг олдига учди.
Синглиси совиб, кесакдек бўлиб қолган овқат қолдиқларини шодланиб, иштаҳа билан ейишга киришди, гўё у аввалдан эркатой, нозикойим бўлмагандек,.. гўёки, хоҳиши қайтарилмайдиган, мингта нарса талаб қилса ҳам битта талаби рад қилинмайдиган суюкли, арзанда қиз бўлмагандек!..
Отаси ва ўгай синглисидан қолган овқат қолдиқларини ҳузур билан, ютоқиб еяётганини кўриш, устига-устак уларни синглиси учун ўғринча олиб келиб бериш Мажиднинг дилига сўнгсиз оғриқлар берарди. Зеро, у ўз уйида ўғри эди шу тобда.
Шунда мозий сувратлари яна қайтиб келди. Хотиралар денгизи ғалаён қилиб, жисмида туғён урди. Унинг қутурган тўлқинлари Мажидни ўз домига торта бошлади.
Қаршисида яна ойиси пайдо бўлди. У уни ўзига чорлар эди. Унинг нидоси қулоғига рўйирост эшитилди.
- Мажид, қўзичоғим, сени жудаям соғиниб кетдим.... келақол ўзимга, бир бағримга босай...
Мажид “қўзичоғим” деган сўзни эшитмаганига анча йиллар бўлиб кетганлигидан бу сўзни деярли унутаёзган эди. Зеро, онасининг вафотидан сўнг ҳеч ким уни бундай эркаламаганди.
- Мен ҳам сизни соғиндим ойижон... Оиша ҳам жуда соғинган...
Ҳар доим ички дунёсида, қалбида намоён бўлувчи ушбу хаёлот бу сафар ростмана тажассум этиб, кўз ўнгида рўйирост гавдаланди. Ва боланинг ҳозирини буткул унуттириб, мозийга қайтарди...
Энди синглиси тимсолида етим ва мазлума қизни эмас балки, уни бағрига босиб, меҳр кўргазувчи, суйиб, эркалагувчи ўз онаси бор бўлган – кўнгли бутун, маҳбуба, мағрура, эрка қизалоқни кўрарди...
Ўғирликнинг нақадар қабиҳ иш эканлигини тушунтира бошлади. Уни уришиб, жеркиб, дағаллик қилар экан, ер остидан ўғлига қараб қўярди. Унинг ғазабнок, таҳдидли бу қарашлари Мажиднинг боши узра тўпланаётган қора булутлардан, унга кўланка солиб келаётган бир ёмонликдан, хавф-хатардан дарак берарди.
* * *
Мажид синглиси бегуноҳ бўла туриб, ўғирликда айбланишига жим қараб туролмади. Ва бўлган воқеани тушунтириш мақсадида дадасининг олдига келди. Бироқ, бечора бола шу билан ўз бошига ёмонликни вақтидан илгари сотиб олганининг фарқида эмасди...
Шу он бирдан вулқон портлади. Уй қаттиқ зилзила билан чайқалди. Ва унда дарғазаб отанинг қаҳрли овози гумбурлади:
- Холангни урмоқчи бўлдингми ҳали, уятсиз, тарбиясиз?.. Лаънати!.. Ўн тўртга кирсам эр бўламан деб ўйладингми? Эр киши ўз холасини урадими? Қўлингни синдираман сени,.. бадбахт...
- Онт ичаман, дада, бу тўғримас...
- Яна сурбетлик ҳам қилади-я, умуман виждонинг қолмаганми сени? Ўз холангни ёлғончига чиқармоқчимисан?
- Ёлғончига чиқармоқчимасман... Лекин улар тўғри бўлмаган нарсаларни ҳам гапиряптилар, дада!..
Ота шу заҳоти ўзининг бутун куч-қувватию салобати ва ёвуз хотини борлиғини тўлғазган разолат ила ўз боласига ташланиб, уни ақлдан озган мажнундек дўппослашга тушди. Шунча уриб ҳам хуморидан чиқолмагач, ўғли бутун дарсларини ёзиб жойлаган қора умумий дафтарни олиб бурда-бурда қилиб ташлади. Кейин у билан синглисини жазо тариқасида кечки овқатдан маҳрум қилди...
* * *
Эр-хотин ва уларнинг қизи бирга овқатланишди. Ҳатто ухлашга ҳам кириб кетишди. Бола эса ҳамон ўз жойида ҳайкал мисоли ҳаракатсиз ўтирарди. Унинг кўйида тунларини бедор этган, уйқуси ва лаззатидан воз кечиб, кўзининг нурини, умрининг баҳорини жо этган, орзу-умидларини, келажагини устига барпо қилмоқчи бўлган умумий дафтарининг бўлакларига тикилганча, худди – шу ҳолатда жони танини тарк этган мурдадек қотиб қолганди... Кўзлари ҳам бир нуқтага тикилиб қолган...
Ахир Мажиднинг бор-йўқ нарсаси ҳам ушбу қора дафтари эди. Анча вақт шу алфозда ўтиргач, бирдан ҳуши ўзига келиб, ўрнидан турди, ва... бомба яксон қилган жигарбандининг жонсиз бўлакларини битталаб йиғиб олувчи фаластинлик онаизор каби сочилиб ётган конспект дафтарининг парчаларини тўплашга киришди.
Аммо, қараса, улар жуда ҳам майда-майда бўлиб кетганлигидан жамлашнинг иложи йўқ эди. Энди унинг “одам бўлиши” амримаҳол эди.
Энди у фақатгина анави тана бўлаклари қайта йиғилиб, гапирадиган ва юрадиган ростмана инсон бўлиб ўрнидан тургандагина ўқиб, ёзиш мумкин бўлган дафтар ҳолига қайтиши мумкин эди!..
Шундагина у имтиҳондан йиқилганига ишонч ҳосил қилди. Йилини бой берганини тушунди. Бу унга жуда ҳам оғир келди. Асаблари бундай зулмга дош беролмай, кўзлари тиниб, боши айланиб кетди.
Назарида бутун олам унга қўшилишиб айланар эди. Кўз ўнгида ўтган кунлари худди кинофилм лентаси каби орқага айлана бошлади...
Унда ўша суюкли чеҳрани кўрди. Онасининг чеҳрасини. Унга ҳаётнинг барча аламларини, ғам-андуҳларини унуттиргувчи ҳушчақчақ кулгисини, дунё кулфатларидан қочиб бориб, паноҳ топувчи меҳр тўла илиқ бағрини кўрди.
У соғлом, ёш ва навжувон эди.
Уйини кўрди. Унда фақат тинчлик, осудалик ва меҳру муҳаббат ҳукм сурарди.
Дадаси кўринди. У танида оталик руҳи жўш урган ҳақиқий дада эди.
Уйга келганда кўзлари меҳрга, қўллари совғаю ширинликларга тўла, тили эса барча ширин сўзлар-у кўнгилга ёқувчи гаплар билан нам ва лиммо-лим эди...
Яна лента айланади. Бу сафар онасини касал ҳолда кўради. Бироқ, унинг хасталигига унча эътибор бермайди. Ўткинчи бир бетоблик деб ўйлайди... Ўз шўхлигида, харала-тараласида давом этади…
Кейин уйни кўради. Бу сафар унда ғайриодатий бесаранжомлик, изтироб ҳоким. Хонадон аҳлининг юзларида қайғу зоҳир. Одам тумонат. Йиғи-сиғи товушларини эшитади.
Қараса, улар уни узоқлаштиришмоқда, ундан ниманидир беркитишмоқда. Шунда у тушундики, онаси ўлган…
Ўлган?!.. Бу сўз унинг фикридан – худди ҳар куни ёнидан ўтадиган нотаниш, ўткинчи йўловчидек ёхуд зерикарли манзарадек аҳамиятсиз, енгил ўтиб кетди.
Аслида эса, Мажиднинг бечора синглиси хизматкордан ҳам баттар эди. Негаки, хизматкор ҳам гоҳида кўксида қалби бўлган, қалбида эса диёнату виждон бўлган шарафли, олийжаноб кишиларга йўлиқиши ва бинобарин, улардан ўз болаларига қиладиганлари гўзал муомалани топиши мумкин. Аммо унинг отасининг кўксида эса, - токи ўз қизига, ўз зурриётига нисбатан ақалли ходимларга хос муомалага ундайдиган бир виждон топилиши учун - ўша қалбнинг ўзи қолмаган эди.
Аллоҳ бу қизчанинг тақдирига ҳар икки тарафлама етим бўлишни ёзиб қўйганди. Онаси ўлиб, онасиз қолди. Отасининг виждони ўлганда эса отасиз ҳам қолди.
Яна холасининг ғазабнок товушини эшитади (ўгай она Шом ўлкаларида “хола” деб чақирилади). У синглисини чақирарди: “Ўв, чўчқа!.. Буёққа ке...”. Бу - холасининг наздида унинг исми эди: “Чўчқа”. Уни фақат шу ном билангина атарди. Отаси келганда эса у бирдан “қиз”га айланиб қоларди:
- Буёққа кел ҳой қиз,.. бор,.. эй қиз!..
Ўзининг қизи эса “асалим”, “жоним”, “оппоғим”, “суюклигим” эди...
- Қаерда қолдинг асалим?.. Келақол, ягонам!.. Сенга нима бўлди жоним?..
* * *
Уй ичида яна ўша қаҳрли товуш жаранглайди: Ўв, гарангмисан?.. Эшитмаяпсанми синглинг йиғлаётганини?.. Қара, нима деяпти, бер у хоҳлаётган нарсани... Ҳўв, нега жавоб қайтармайсан?.. Соқовмисан нима бало?.. Айт унга, нима хоҳлаяпсан деб!..
-… Шикалат егиси келяпти.., - деди бечора қўрқа-писа паст ва ҳурковуч бир товуш билан.
- Ҳа, нима қиб турипсан бўлмаса, қоққан қозиқдай қаққайиб? Бор, сўраган нарсасини бер, тезроқ!
Бечора қизалоқ нима қилишини билмай бир зум тараддудланиб қолди. Қолган шоколад бўлаги ўзиники эканлигини қандай қилиб ўгай онасига тушунтиришни билмай ҳайрон эди.
Отаси кеча кичик қизига бир ҳовуч шоколад олиб берган эди. Ўгай синглиси уларни еяётган пайтда у синлисидан кўзини узолмади. Унинг қараб туришидан жаҳли чиқиб, безовта бўлган синглиси худди овқат еяётганда тикилиб қолган мушукка таомдан бир луқмани жаҳл билан отгандек, шоколаднинг бир бўлагини унинг юзига улоқтириб юборган эди.
Бояқиш ердаги шоколад бўлагини қувонч билан қўлига олар экан, қанчалик егиси келиб турган бўлмасин, қанчалик кўнгли суст кетмасин, ўша заҳоти емади. Ўзини тийди ва шоколад парчасини беркитиб қўйди.
Вақти-вақти билан яшириб қўйган жойига бориб, уни томоша қилар, бут-бутунлигини кўриб, қалби таскин топгач, емасдан яна жойига қўйиб қўярди. Уни дарров еб қўйиб, шоколадсиз қолишдан қўрқарди, чунки.
Бир марта жуда ҳам егиси келиб-кетди. Нафси ғолиб келиб, тишларининг учида ундан озгина тишлаган ҳам эди-ки, бахтга қарши буни синглиси кўриб қолиб, дарҳол инжиқлиги тута қолди. Шоколад талаб қилиб ариллашга тушди.
- Ҳой, қуриб кетгур, лаънати, қани шоколад? - ўшқирди ўгай онаси.
- …
У индамади. Бироқ, кичик қиз:
Анув жойда ойи, анави ерда, лаънати маннан опқўйди, - деди.
Айтганча, "лаънати" унинг яна бир исми эди.
Аёл шахд билан келиб, ўз қизи билан эрининг қизини худди гумондорни терговга ҳайдаб олиб боргандек, қизи ишора қилган жойга судраб олиб борди. Қизча очиқ жиноят устида қўлга туширилиб, ашёвий далил – шоколад бўлаги у беркитган жойдан топилгач қиёмат қоим бўлди!..
- Вой ўғри, вой ифлос-ей, онанг сенларни шунга ўргатганми ҳали... Ўзингники бўлмаган нарсани ўғирлашга ўргатганми-а?..
Мажид онасининг покиза хотирасига тил теккизилишидан бўлак ҳамма нарсага чидарди. Аёл онасини ёмон сўзлар билан тилга олаётганини эшитгач, ўзини тутиб туролмади. Можаро бўлаётган жойга келди-ю
- Мен сизга онам ҳақида гапиришга йўл қўймайман!..- деган сўзлар оғзидан қандай қилиб отилиб чиққанини ўзи ҳам сезмай қолди.
Аёл ялт этиб, унга ўгирилди. Енгини шимариб, унга томон хезланиб келди.
У ҳар доим Мажидга озор бериш учун бир баҳона қидирарди. Атайин камситар, таҳқирлар, хуллас бир амаллаб мувозанатидан чиқаришга уринар ва шу йўл билан уни отаси билан уруштириб қўйиш пайидан бўларди. Мажид эса унинг барча хурмача қилиқларини пинагини бузмасдан, жимгина кўтарарди.
#Азбаройи
Баъзи бир исқиртлар диққатига:
Яхудийлар хақида шу шеърни ёзсам,
Қачонки бирлашса Тур бирла Уҳуд,
Шунда мусулмонга дўст бўлар жуҳуд.
Яқинда биттаси буни қамаш керак, дабдала қилиш керак деб ёзибди. Тағин ўлган укамнинг ҳам исми шарифини қўшган.Пасткаш.
Ўзбек бўлмаса ҳам гўрга эди.
Диндоши қириляпти, бу яхудга куйяпти.
Ўлвор, мараз.
Ундан олдин бир қиз қуйидаги оддий бир шеъримни ўқиб ухлаёлмай чиққанини ёзибди:
ТАВСИЯ
-Ҳе ўргилдим қора хижоб кийганлардан,
Кўзларини номаҳрамдан тийганлардан!
-На ҳожат бор "қалби тозам" алам ғамга,
Хижоблилар ёқмаса бор жаҳаннамга.
Баданни оч, ароғингни қуй қадаҳга,
Хижоб кийган қизлар йўқдир бор дўзахга!
Шеърим ўқдек ботса менда нима айб?
Ўқима.
Мен твда йўқман, газетада йуқман, радиода йўқман.
Кўчага чиқсам ит танимайди мени, булар даҳога чиқариб қўйишади.
Худди менинг гапимга кимдир юрадигандек.
Айтадиганим, шеърларим асабини бузадиганлар, мен шундоқ ҳам кузатувдаман, қаерга бораман, ким билан кўришаман ҳаммасини билишади.
Ҳеч қўрқувим ҳам йўқ.
Давлатнинг молини еб, кимнидир ўлдириб, қилиб, террорга аралашиб юрганим йўқ.
Хотиржам бўлинглар жуда кириб кетсам қулоқларингга етади.
Мен эса бунга эмас Аллоҳ асраб олишига ишонаман.
Товада қовурилган чўчқа гўшти билан ўткир конякларингни очишга шошилманглар.
Абдураҳмон Мешаян
Сени севиб қолдим Мадина!
Шивирлайман бергин қулоғинг,
Ўпай десам қайда дудоғинг?
На бўлгайдир очсанг қучоғинг,
Сени севиб қолдим Мадина!
Буткул кетиб қайғу шаҳридан,
Хасратларнинг ўтиб бахридан.
Жой олсайдим сенинг бағрингдан,
Сени севиб қолдим Мадина!
Йиллардирки кўзларим йўлда,
Дуо дилда, жойнамоз қўлда.
Не қилибди яшасанг чўлда,
Сени севиб қолдим Мадина!
Руҳсорингга олисдан боқиб,
Яшаяпман кўз-ёшим оқиб.
Бир кун боргум эшигинг қоқиб,
Сени севиб қолдим Мадина!
Дема: Сендан ўзга бегим бор,
Сенга ишқий сўзлар дегим бор.
Хурмоларинг узиб егим бор.
Сени севиб қолдим Мадина!
Соҳибжамол пайғамбар шаҳри,
Не бўлгайдир сендай юрт маҳри.
Келаверсин лаъиннинг қаҳри,
Сени севиб қолдим Мадина!
Бунча ширин Ишқнинг мазаси.
Тошиб борар соғинч хавзаси.
Ҳабибимнинг сенда равзаси,
Сени севиб қолдим Мадина!
Шеър битяпман Тошкентдан туриб,
Юрагимдан қолгансан уриб.
Гўзал юзинг бир кўрмай туриб,
Сени севиб қолдим Мадина!
Қалби иймон нурига тўлай,
Айбсиз холда ёнингга йўлай.
Тупроғингга бош қўйиб ўлай,
Сени севиб қолдим Мадина!
@A_meshayan
20:35-10.10.2021
Абдурроҳман Мешаян
#ЯҲУДИЙ_ВА_МУСУЛМОН_ТАФОВУТИ
Яҳудий Қуръонда таърифлангандек-
Яҳудийдир, буни ёлғон демасмиз.
Биз эса Қуръонда таърифлангандек,
Афсуски хақиқий мўмин эмасмиз!
Қуръонда таърифи келган мусулмон,
Туғилиб, Хақ учун яшаб сўнг ўлар.
Қуддус озод бўлар асли ўшал он,
Масжид-ул Ақсо хам бизники бўлар!
Ўқийлик, бизларга маърифат керак,
Олимга айлансин минглаган авом.
Қўлга қурол олиб бўлайлик эркак,
Хотинча қарғишда этмасдан давом.
Аммо касал қалбинг бўлганча мойил,
Исроилнинг ёнин олма шарафсиз.
Фаластин сенсиз хам ўз ишин қойил-
Қилажак, лек бўлма асло тарафсиз.
"Нима ҳам бўларди менинг ёрдамим"...
Демагил...Амаллар боғлиқ ниятга.
Жуҳуд бир кун учрар билганим маним,
Хайбардаги каби мағлубиятга.
Машшқоқданда қўрқоқ бир муфтий эркак,
Муфтийдан журъатли бир машшоқ аёл.
Бизлар ўзгармасак бугундан демак,
Нусратнинг келиши хали хом-хаёл...
Тан олгин, ростин айт, сал инсофга кел,
Фақат шахмат ўйнаб айтдинг латифанг.
Хорлигинг боиси эй мусулмон эл,
Жиҳоддан воз кечдинг, йўқдир халифанг...
@A_meshayan
10:59-19.05.2018
Абдурроҳман Мешаян
БОМДОД
Тушкунликка тушмагин эй қалб,
Тил беҳуда солаверма дод.
Намозингга малаклардир жалб,
Хуфтондан сўнг келадир бомдод.
Қоплади деб дунёни зулмат,
Зимистонни қилаверма ёд.
Умидсизлик қилма эй уммат,
Хуфтондан сўнг келадир бомдод.
Зикр қилсанг тиниқлашгай онг,
Руҳинг бўлиб ғамлардан озод.
Тун чекиниб отар оппоқ тонг,
Хуфтондан сўнг келадир бомдод.
Хақ уйига чорлар муаззин,
Сен не учун бўлмайдирсан шод?
Бахт босажак дардларинг изин,
Хуфтондан сўнг келадир бомдод.
Вужудингга ярашгай сужуд,
Хушу қилмас намозинг барбод.
Ўртада бор фақат тахажжуд,
Хуфтондан сўнг келадир бомдод.
Яна бўлгай бизники Қуддус,
Ривож топгай Сурия, Боғдод.
Хар нарсага қодир ал-Қуддус,
Хуфтондан сўнг келадир бомдод.
04:02-31.05.2020
Абдураҳмон Мешаян
Қачонки бирлашса Тур бирла Уҳуд,
Шунда мусулмонга дўст бўлар жуҳуд.
Абдураҳмон Мешаян
Сичқонлар аро
Аблаҳ мушук суробимни тўғирлади,
Дастурхонда турган гўштдан ўғирлади.
Мушугимни кўчага мен ҳайдаб солдим,
Кенг уйимда каламушлар билан қолдим.
Ёнимдадир кана мисол қон ичқонлар,
Бору йўғим кемирдику кўр сичқонлар.
Яшайсанми Тошкент ёҳуд Фарғонада,
Каламушлар кўпайган бу замонада:
Эй биродар билганингча эътиқод қил,
Сичқонқирар мушукларни эҳтиёт қил!
@A_meshayan
03:19-15.10.2023
Абдураҳмон Мешаян
Eng havfli O‘LIM faktori — SEMIZLIK | SUBYEKTIV
https://youtube.com/watch?v=xwuRBeG4Z6E&feature=shared
#Фаластинликлар
Қонли бош тасвири... қалбларда ваҳшат,
Курашин қўймади фаластинликлар.
Мухбирлар тарафкаш, сарлавҳа даҳшат:
"Қонга ҳеч тўймади фаластинликлар".
Муслима зўрлаган яҳудлар-оппоқ,
Кексани хўрлаган жуҳудлар-оппоқ.
Бомбали тутунли ҳудудлар-оппоқ,
Ҳеч оппоқ бўлмади фаластинликлар.
Етмиш йилки кўрмас бахтнинг жамолин,
Озод мамлакатда фарзанд камолин.
Ярадор кўкси-ла эркнинг шамолин,
Кўп замон туймади фаластинликлар.
Оталар, ўғиллар, сингиллар нобуд,
Бир уйдан чиқади ўн тўртта тобут.
Лек дерлар: Курашмоқ лозим ва лобуд,
Биздан кам куймади фаластинликлар.
Араб давлатлари қовуштирган қўл,
Туркийлар ёрдамга олмайдилар йўл.
Бирлашган миллатлар ташкилоти гўл,
Бир ёрдам кўрмади фаластинликлар.
Ғаним лашкарига бермадилар ён,
Томир дарёсидан отилса ҳам қон.
Ақсони бермасдан беравериб жон,
Виждонин кўммади фаластинликлар.
Ялангоёқларга бир очиб бағир,
Энди ўз юртида ўзлари сағир.
Хунрезлигин қўймас Исроил яғир,
Аммо ҳеч синмади фаластинликлар.
Ортида турмади Мадина-Макка,
Душман билан қолиб яккама-якка.
Ханжарлар урсада ёви юракка,
Ғазабгами минмади фаластинликлар.
Нафрат қуши қалбда ўз инин қурди,
Уммат ўрниданми ёрдамга турди?
Фаластин-хақиқий эркаклар юрти,
Курашдан тинмади фаластинликлар.
Ғарб томоша қўяр, томошабин Шарқ,
Ўртада қилмаюр Салоҳиддин ярқ.
Бир кун озод бўлгач жим турдингиз деб,
Бизнинг юзимизга тупурсалар гар,
Нафрат денгизига бўлмасмизми ғарқ,
Йўқ қўрқоқ қуён-ла ўртамизда фарқ...
Ариел Шарондек Нетаняҳулар,
Хор бўлиб ўлажак қисматдош улар.
Исроил вақтинча биз абад кулар, (ИншаАллоҳ)
Умиди ўлмади фаластинликлар.
@A_meshayan
1811-14.10.2023
Абдураҳмон Мешаян
Ҳар кўрсам қувонаман
Ёдингдами энг биринчи,
учрашувимиз,
Қора денгиз соҳилида,
кўришгандик биз.
Ширин сўзларинг,
Қаро кўзларинг,
Юрагимни бир қарашда,
эттирганди жиз.
Сен келгунча ишқдан умид
Узиб бўлгандим,
Омадсизлик гирдобида,
сузиб бўлгандим.
Сен учрагач ёр,
Қайтадан такрор,
Ох севгилим севишни мен,
Қайта ўргандим.
Сендан эрта айрилишни,
Истамасман ҳеч,
Ўзи сени ҳаётимда
Топдим жуда кеч.
Ёнимда қолгин,
Дардимни олгин,
Мухаббатнинг жумбоқларин,
Менинг билан еч.
Кел кезайлик дарёларнинг-
Қирғоқларида,
Юзимизни чайиб унинг-
ирмоқларида.
Яшамоқ енгил,
Сендадир кўнгил,
Менинг бахтим сендек ёрнинг-
Кулмоқларида.
Жон севгилим ҳар кўрганда-
Қувонарман ман,
Билгин сени ҳаммадан ҳам,
Қизғонарман ман.
Дард топсин барҳам,
Бахт кўрай баҳам,
Ўлгунимча ишқ ўтида-
Ман ёнарман ман.
@A_meshayan
26-декабр 2022
Абдураҳмон Мешаян
Адолатли Подшоҳим
Чўғим ўчди кулдирман,
Қўлла Олампаноҳим.
Адолатсиз қулдирман,
Адолатли Подшоҳим!
Дилим ёмон қўрқувда,
Қалб кўзларим уйқуда.
Белимни бук рукуъда,
Адолатли Подшоҳим!
Сўрсанг ҳоли нечукман,
Ҳирс-хожам, мен-кучукман.
Савоблари кичикман,
Адолатли Подшоҳим!
Ёр устидан кулганман,
Шижоати ўлганман.
Гуноҳлари улканман,
Адолатли Подшоҳим!
Маъсиятим қумдан кўп,
Дўст кўзига суқдим чўп.
Бўлдим иблис тепган тўп,
Адолатли Подшоҳим!
Жаҳаннамга лойиқман,
Нафси улкан айиқман.
Чўкаётган қайиқман,
Адолатли Подшоҳим!
Ўйғур ўлса беғамман,
Нотавон бир одамман.
Сўнаётган шағамман,
Адолатли Подшоҳим!
Ёрдам беролмам сира,
Қуддусдир олов ичра.
Қалб дер: Балога учра,
Адолатли Подшоҳим!
Фаластин йиғлаюр қон,
Менчи саҳар ушбу он,
Еяпман сарёғли нон,
Адолатли Подшоҳим.
Жуда хаддан ошяпман,
Кўлмакману тошяпман.
Ресторанга шошяпман,
Адолатли Подшохим.
Иштахам ҳеч бўғилмас,
Қалбда мардлик туғилмас.
Кўкдан тош ҳам ёғилмас,
Адолатли Подшоҳим.
Қилиб сайру саёҳат,
Денгизда олиб роҳат.
Озар олса жароҳат-
Адолатли Подшоҳим.
Дуо қиларман чала,
Мунофиқман дабдала.
Урушга йўқ хафсала,
Адолатли Подшохим.
Умматмишман...Кўпикман,
Эшакхаммас хўтикман.
Кариллашга тетикман,
Адолатли Подшоҳим.
Тошни тешмас сўзи-мен!
Бугун-қўй кеча-қўзи мен!
Одамманми ўзи-мен?
Адолатли Подшоҳим.
Мунофиқ дер: Қойилман!
Исроилга мойилман.
Менчи куйган шоирман,
Адолатли Подшоҳим!
Кафан ичра ўралсам,
Бир кун қайта яралсам,(тирилсам)
Қиёматда сўралсам,
Адолатли Подшоҳим-
Отма мени Сақорга,
Дуом кетмай бекорга.
Ялиняпман Сен Ёрга,
Адолатли Подшоҳим!
Ёлвораман Ас-Самад,
Мени жаннатга "қамат".
Қил адлмас марҳамат,
Адолатли Подшоҳим!
@A_meshayan
20:59-13.10.2023
Абдураҳмон Мешаян
Энди у йиртиб ташланган дафтарини ҳам, зое бўлган келажагини ҳам, аччиқ ҳаётини ҳам эсидан чиқариб, қулоғига мозийдан келаётган садога... онасининг нидосига қулоқ тута бошлади...
- Тур сингилжоним, ойингни товушини эшитмаяпсанми?.. Кетдик онамиз олдига...
Лекин бу сўзни эшитган қиз кутилмаганда ҳуркиб кетди. Қўрқувга тушиб, орқага тисланди. Чунки, у - ўзи учун – анави золима аёлдан бошқа онани билмасди...
Унинг номини эшитиши билан вужудини титроқ босди... Олдига боришга кўнмади... Бор кучи билан ерга ёпишиб олди...
Бу аёлнинг энг қабиҳ жинояти ҳам шунда эди-ки, у норасида қиз онгида инсоният таниган энг гўзал суратни – она суратини бузиб, хунук қиёфага келтириб қўйган эди. Она деганда у фақат бераҳм, қаттиққўл, тошбағир ва ёқимсиз бир махлуқнигина тушунарди.
- Келақол Оиша, ойимизни олдига борамиз... ўзимизнинг чиройли ойимиз... Яхши ойимиз... У сени ҳақиқий ойинг бўлади... У нарёкда... Чиройли бир жойда... Жаннатда... Ойимизни товушини эшитмаяпсанми?..
Мажид Оишанинг қўлидан тутиб, эшик олдига келди. Уни очди ва синглисини кўтариб олиб, қулоғи остида ширин жаранглаётган ёқимли товуш етовида онаси мавжуд бўлган макон сари аста юриб кетди...
* * *
Эртаси куни одамлар тонгги газеталардан ушбу хабарни ўқидилар: “Кеча тунги рейдда патруль хизмати томонидан эски қабристонда олти ёшдаги юпун кийинган, ориқ бир қизча билан ўн тўрт ёшлардаги бола топиб олинди.
Болалар дархол касалхонага ётқазилди. Қизалоқнинг аҳволи ёмон, ўлим арафасида эди. Афтидан очлик, изғирин ва қўрқув унинг соғлиғига жиддий шикаст етказган. Шифокорлар сўзига қараганда, қизнинг ҳаётини сақлаб қолиш мушкул. Фақат мўъжиза билангина ўлимдан қутулиб қолиши мумкин.
Бола эса кучли безгак таъсирида ўзини билмай алжираб ётипти. Дам имтиҳонни эслайди, дам қора дафтарни. Дам уни чорлаётган ойисини тилга олади, дам илонга ўхшайдиган қандайдир аёлни...”.
“Тантовий дурдоналари” китобидан Алишер Султонхўжаев таржимаси
Олдин ўлим ҳақида эшитган, китобларда ўқиган, лекин уни яқиндан кўрмаган, бу нарса унинг уйига кирмаган эди.
Яқинлари, туғишганлари тимсолида ҳали унинг “мазасини” тотиб кўрмаган эди. Лекин, кунлар тезда ўлим нималигини унга ўргатиб қўйди.
Эртаси куни эрталаб, онаси учун энг суюкли бўлган, - ўша кунларда отаси учун ҳам азиз бўлган - синглисининг йиғисидан уйғониб кетди. Кўзларини очди, бироқ, синглисининг ёнида уни эмизиб, бағрига босадиган ойисини кўрмади.
Синглисининг йиғиси тобора кучая борди. Бола: “ойи, ойижон..”, – дея онасини чақира бошлади. Негадир “лаббай болажоним!”, - деган жавоб ҳадеганда эшитила қолмас эди.
Тоқати тоқ бўлгач, ўрнидан туриб, хонадан хонага кириб, уни қидиришга тушди. Бироқ, онасининг ўрнига отаси ва у билан бирга ўтирган бир тўда қариндошларининг устидан чиқди. Улар ҳам йиғлаб ўтиришарди. Улардан “ойим қаерда?”, - деб сўради. Жавоб бўлмади...
Мактабга кетаётганда ҳам ойисини чақирди, лекин, ойиси унинг сумкасини тайёрлаб, кийимларини кийдириб қўйиш учун келмади. Бугун эшикдан ташқарига чиқаётганда уни ўпиб, қучоқлаб, ҳеч ким билан урушмасликни, кўча чангитиб юрмасликни тайинлаб, кузатиб қўймади.
Эшикдан узоқлашар экан, ойиси уни ўз одатига кўра қайтадан ўпиб, қайта бағрига босиб, насиҳатларини такрор қулоғига қуйиш учун яна чақириб олишини қаттиқ кутди. Шундай умид билан билан анча йўлгача орқасига ўгирилиб, дарвоза томонга қараб-қараб қўярди бояқиш.
Бироқ ундай бўлмади... Умидлари пучга чиқди... Мактабдан қайтганда эса синглисини бегона бир аёл эмизиб ўтирарди... “Нега уни бегона хотин эмизади? Онам қани?!” - ўйлади у.
* * *
Лента айланишда давом этади. Кўз олдидан бир-бир ўтаётган лавҳаларда отасини - ўзи учун - ҳам ота, ҳам она бўлишга интилаётган меҳрибон ва мулойим ота сифатида кўрди.
Бироқ, бу ота ўша машъум кундан бошлаб ўзгариб қолди.
Ўша машъум кунни ҳам кўрди.
Отаси унга: Мажид, сенга янги она келади, - деган кунни...
Янги она?..
Бу сўзни аввал эшитмаган эди. У қандай қилиб, янги ука ёки янги сингил келишини биларди. Онаси уни қорнидан туғиб беради, вассалом.
Аммо, янги оначи, у қаердан туғилади?..
У кутди ва янги она ҳам келди. У кўҳликкина эди. Башанг кийинган, ёноқлари шафақ тусда, лаблари қип-қизил, ҳамманинг лабидек эмас.
Мажид бу хотин лабининг ғалати рангидан ажабланиб, унга узоқ тикилиб қолди... Бироқ, уни сева олмади, қалби унга нисбатан мойиллик ҳам туймади.
Янги она илк кунларда янги чиққан ниҳол каби мулойим ва латиф бўлиб турди. Аммо, кунлар ўтиши билан ерга чуқур илдиз отиб, ўз ўрнида мустаҳкам ўрнашиб олгач, улкан дарахт танасидек қуруқ, дағал ва қаттиқ бўлиб қолди, гарчи, ўзининг серсув ва серсоя барглари, мафтункор очилган гуллари ва тароватли манзараси билан атрофдагиларга фириб бериб турган бўлса ҳам!..
Анави қизини туққач эса жозибали аёл терисига яширинган илон суратидаги шайтонага айланди қолди.
Ботини илон қиёфасидаги шайтона бўлган ҳусндор аёлдан Аллоҳ сақласин!
Шу жойга келганда жонажон ўтмиш лавҳалари ўчди. Ғалтакда ингроқ билан айланаётган лента ҳам бундай бахтсиз ниҳояга чидаёлмай чийиллай-чийиллай, жон талвасасида ҳаракатдан тўхтади. Жони узилди. Филм тугади. Ва ундан бор-йўғи мана шу - сўнгги хунук, ёқимсиз кадргина қолди.
Унинг кўз ўнгида бу қабиҳ манзара борган сари катталашиб, буюклашиб борар экан, охири уни ўраб-чирмаб, борлиғини қамраб олди. Ва ундан хотира зиёсини, умид нурларини тўсиб қўйди...
Шу пайт тўсатдан эшитилган қаҳқаҳа товуши Мажиднинг хаёлларини сочиб юборди. Сесканиб кетди. Кулгининг акс садоси бамисоли автоматдан отилаётган қўрғошин доналари каби кўксига қадалиб, юрагини илма-тешик қилди.
Бу – онасининг ўрнини эгаллаган ҳалиги аёл қаҳқаҳаси эди. Ора-сирада бу қаҳқаҳани отасининг пастроқ товушдаги жавоб кулгиси ҳам оралаб ўтарди...
Шу вақт Мажид бирдан сергак тортиб, атрофга диққат билан қулоқ тута бошлади. Узоқдан паст овоздаги эзгин ва давомли йиғи товуши келарди. Шундагина унутиб қўйган синглиси ёдига тушди. Ўзининг қорни очлиги бечора сингилжонининг ҳам кечки овқатсиз тунни ўтказаётганини эсига солди.
Унда – ўзининг хатти-ҳаракатларига жавобан зиғирча эътибор ва аҳамият кўринмаслиги аёлнинг жаҳлини баттар қўзитиб, аламини келтирарди. Боланинг сабру тоқати рақибни ерга уришнинг ширин мазасин туйишдан маҳрум қиларди гўё. Шу боис, ғазабини қондириш ва аламидан чиқиш учун қулай пайт пойларди. Йўл қидирарди. Мана ҳозир ўша кутилган олтин фурсат ҳам топилган эди...
- Йўл қўймайсан?.. Ҳиҳ... рижо этаман бей афанди, - дея заҳарханда тиржайди золима, - билмасдан сиз жаноби олийларининг шаънингизга тил теккизиб қўйибманда-а? Аттанг, аттанг... эсизгина... афсус!..
Аччиқ кесатиқлар ва заҳар хандалардан сўнг, ёвуз аёлнинг чеҳрасини қора булут қоплади. Бўрон кўтарилди ва қуюн бўлиб Мажид устига ҳақоратлар сели бўлиб ёғилди:
Ҳа-а, ифлос, етимча, тилинг чиқиб қолдими? Сани овқатингни бериш, хизматингни қилиш учун ҳориб чарчашларим етмайдими санга? Сан учун шунча ҳаракат қилсам ҳам сандан бир тийинлик фойда йўқ. Манави қора дафтарга ёзишдан бошқа нарсага ярамайсан. Санга синган шунча меҳнатларим увол. Лекин, бунга ҳайрон бўлмасам ҳам бўлади. Бекорга айтишмайди-да, қазисан қартасан асл зотингга тортасан, деб. Сан ҳам онангни боласисан-да, ундан ўтиб қаёққаям борардинг... Ҳе, онангга ўхшамай ўлларинг! Жонимга тегиб кетдиларинг ҳамманг!..- дея ўшқирди.
- Онамни гапиришни бас қилинг деяпман!... Шундай дея у аёлга яқинлашди.
Шунда пасткаш аёл бор кучи билан чинқириб, айюҳаннос солди. Мани урмоқчимисан номард?.. Нонкўр!.. Вой-дод одамлар!.. Вой шўрим!.. Ёрдам беринглар!.. Бу қандай бедодлик?!.. Етим бола асрасанг оғзи-бурнинг қон қилур деганлари шу-да?.. Вой опажонларим тезроқ келинглар...- дея ўкириб, чинқириб, уйни бошига кўтарди. Ҳамма қўшниларни уйга тўплади.
Мажид эса жимгина ўз хонасига, яна ҳам тўғрироғи, хона деб аталувчи ўша каталакдек бурчакка кириб кетди.
Уйнинг янги бекаси ҳадеб ўгай ўғилнинг юзини кўравермаслик учун хонанинг бир бурчагига парда тортиб, унга ажратиб беришган эди...
* * *
Кечқурун ота уйга келди. У ҳар доимгидек қовоғи солиқ, хўмрайган, тунд бир қиёфада эди. Болалари унга нисбатан журъатлари ошиб, эркаланиб кетмасликлари(!), ва оқибатда тарбиялари бузилмаслиги учун(!) уларнинг олдида сира ҳам табассум қилмасди.
Тўғри, у аввалдан ундай эмасди. Лекин, уйга анави илон ўрмалаб киргач, унинг жисмига обдон ўз заҳрини тўкиб, “Мажид билан синглиси жуда талтайиб кетган, эркатой болалар, уларни фақат қаттиққўллик ва талабчанликкина тузатади!”, деган эгри тушунчани онгига сингдирган кунидан бошлаб у ўзига мана шу одатни жорий қилиб олган эди.
Аёл жуда ҳам тубан ва разил эди. Эри уйга қайтадиган вақт яқинлашиши билан ясаниб-тусанар, уйчи кийимларини ечиб, янгиларини киярди. Шу билан бирга ўша шайтоний башарани ҳам олиб қўйиб, унинг ўрнига ўз макри ва разиллиги ясаб берган – аллақандай маъсумият ва болаларча беғуборлик аломатлари намоён бўлиб турувчи – янги юзни тақарди.
Эри: “ўз қизини унинг қизидан ортиқ кўряпти”, деган фикрга бормаслиги учун ҳар иккала қизни ювинтириб, ўхшаш кийимлар кийдириб қўйишни ҳам эсдан чиқармасди.
Шундай қилиб эр уйга кирди. Аёл дарҳол унинг истиқболига чиқиб, садоқатли ёр, ҳижрон азобида адо бўлаёзган вафодор маъшуқа сингари шодлик билан кутиб олди. Бироқ, бу сафар юзига ўзининг макр бисотидаги гуноҳсиз жафо бўёғидан бироз ранг берган ҳам эдики, унинг-ла у – ҳаққи поймол қилинган, ранжитилган мазлумадек кўринарди.
Эрининг уёқ-буёғини қоқиб-суққач, кийимларини алмаштиришга ёрдамлашиш учун кетидан хобхонага эргашди. Ётоқхонада эса унга бузилган, қўшиб-чатилган, сохта қиссани ҳикоя қилиб берди. Ва бутун вужудини болаларига нисбатан қаҳр ва ғазабга тўлдирди...
* * *
Тепа сочи тикка бўлган эр кўзига ҳеч нарса кўринмасдан хонадан отилиб чиқиб, шахд билан қизини чақирди. Қизалоқ қўрқа-писа, худди дор тагига олиб кетилаётган одамдек базўр қадам босиб, ер судралиб келди.
Отасининг олдида бўрининг чангалигадаги ориқ қўзичоқ мисоли титраб-қақшаб турарди бечора. Ота баланд курсига ўтирди. Гўёки у маҳкама арки эди. Қизчани эса бутун далиллар жиноятига гувоҳлик берган айбдор каби қаршисига турғазиб қўйди.
ЕТИМЛАР
У дераза тагига мук тушганча китоб ўқирди. Анча вақт шу алфозда ўтиргач, ўқиётган нарсаларидан ҳеч нима англамаётганини сезиб қолди.
Кўзлари ҳарфлар устида югурар, тили сўзларни талаффуз қилар, аммо маъносини идрок этолмасди. Чунки, у ҳозир дарс ҳақида ўйламаётир. Хаёли бошқа нарса билан банд. Фикри-зикри анави хотинда. Унинг, ўзи ва синлиси бошига қандай кулфатлар солгани, ширин ҳаётларини заққум қилиб, жаҳаннам оташига айлантиргани ҳақида ўй сурмоқда.
Хўрсиниб қўяркан кундалигига қаради. Имтиҳонга атиги бир ҳафтагина қолибди. Ўқиши, тайёрланиши керак. Бунинг учун хотиржамлик зарур. Лекин... қандай ўқисин, қандай қилиб тайёрлансин?.. Бу уйда унинг учун қайдан ҳам хотиржамлик бўлсин, қачонки, анави аёл уни тинмай таъқиб қилиб турса, бир лаҳза ҳам тинчлик бермаса?.. Мабодо уни тинч қўйган тақдирда ҳам, тегирмон навбати синглисига келади. Қолган заҳрини унга сочади…
Ўрта мактабнинг биринчи йилидаёқ имтиҳондан йиқилишга рози бўлсинми энди? Ахир у бошланғич мактабда ўртоқлари орасида доимо илғор эди-ку, синфида биринчи эди-ку?!
У ўзининг ушбу ўй-хаёллари гирдобига ғарқ бўлиб ўтирар экан, баногоҳ қулоғига бўрон товуши эшитилди... Бўрон бир ойда бир марта даладан ўтади. Дов-дарахтларни қўпориб, шоҳ ва новдаларни синдириб кетади. Аммо, унинг кетидан ёмғир ёғиб, ерни сувга сероб қилади. Кейин у ҳам чекиниб, майдонни саховатпеша қуёшга бўшатиб беради. Уч-тўрт соатлик айрилиқ оташида яна-да шиддатлироқ алангаланиб, лаққа чўғга дўнган офтоб бутун қалб қўрини маъшуқи – заминга йўналтириб, уни соғинч ва меҳр нурлари ила бағрига босгач, бўронда синиб, ер қучган шоҳлар қайта бош кўтаради, ҳатто у билан бирга янги новдалар ҳам ўсиб чиқади...
Уйнинг бўрони эса ҳар соатда эсиб туради. Унинг ва олти яшар синглисининг қалб новдаларини шафқатсизларча синдиради. Аммо бу синиқлар бўронда синган дов-дарахтлардан фарқли ўлароқ ҳеч қачон тикланмайди. Очилмасдан нобуд бўлган куртаклар қайта ниш урмайди.
Болакай назарида даланинг бўрони - кўринишдан қалбларни ром этувчи гўзал ва мафтункор, нафсуламрда эса майинлиги ва гулдорлигида, заҳарлилиги ва маккорлигида илоннинг ўзгинаси бўлган бу аёлдан кўра раҳмлироқ, ройишроқ ва инсонийроқ эди.
Шу вақт яна унинг ҳақоратларини, койиб, силталаётганларини эшитди. Бегуноҳ қизчанинг мурғак қўлига шарақлаб тушаётган - шол бўлгур – қўлининг зарбасини эшитди. Жойида ўтира олмади. Бироқ, отасидан қўрққанидан... яъни, ана шу бахтиқаро қизчага қарши очилган урушда янги хотинига иттифоқдош мақомида бўлган ва ҳали ҳаёт нималигини билмасдан бурун унга ҳаётнинг аччиқ ғуссаларини ичиришда унинг ёрдамчисига айланган ота деб аталмиш ўша кимсадан қўрққанидан синглисининг ҳимояси учун қўзғалишга ҳам қодир эмасди.
Ўрнидан туриб, дераза оша ташқарини кузата бошлади. Деворга ғарибона суяниб йиғлаб турган синглисига кўзи тушди. Ранги сарғайиб, заҳил тусга кирган, кийимлари эскириб, тўзиб кетган. Унинг ёнида эса гуллаб-яшнаган, азбаройи соғломлигидан юзлари ширмойдек лўппи, кўзлари ғолиблик ва устунлик нашъаси билан чақнаган, эгнидаги гўзал либосларига мағрур ва мафтун бўлган кичик синглиси турарди...
Ўксиниб кетди. Юрагининг туб-тубида кучли бир тўфон жунбушга келгандек бўлди. Бу тўфон кўзларига сапчиб чиқиб, киприклари оралаб селга айланган кўйи ёноғи узра оқиб тушаётганини ҳис қилди.
Бу қизчанинг гуноҳи нима экан-ки, бунчалар азоб ва хўрликларга дучор қилинмаса?.. Ахир у ҳам бир вақтлар отасининг эркаси, ҳаётининг мазмуни эмасмиди?.. Дадасининг энг азиз кишиси эмасмиди?.. Энди не бўлди-ки, фақат сўкиш ва ҳақоратларни эшитадиган энг ҳақир ва ташландиқ кимсага айланмаса?..
“Бечора сингилгинам”, - ўйлади у - “ҳали жуда кичкина бўлса ҳам хизматкордек бўлиб қолган”.
Бу қизгина ўз уйида хизматкор даражасига тушиб қолган бир вақтда, ҳамма эркалатишлар, ширин сўзлару ўпиб-суйишлар ўзидан икки ёш кичик бўлган (ўгай) синглисига хосланган эди. Совға-саломлару, эркалатишлар ҳам унинг учун. Гўёки, бу уйда кичкина болалардан фақат угина бордек.
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Сенсиз зерикиб хаётдан,
Хўб чарчадим Хаққа қасам.
Сўнг сўз чиқди қалб бисотдан:
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Уйимизда унар лолам,
Шафқатсиздир хаёт, олам.
Сендан таълим олсин болам,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Сенсиз холи харобман боқ,
Хаққа ярашар бўлмоқ тоқ.
Фарзандимга ўргат аҳлоқ,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Сен-чун черковдан кечдим воз,
Ва синагогадан хам рост.
Тезроқ садо бер илтимос,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Хаётдами, афсонада,
Кулбадами, кошонада,
Тошкентдами, Фарғонада,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Десалар хам теккизма тил.
Майхонага беролмам дил.
Севги қалб уйимга қандил,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Муштоқингман хаёл сурган,
Сени кўрмоқ кутиб юрган.
Икки инсон севиб қурган,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Бир кун келиб мендек банда,
Сен-ла жужуқли бўлганда.
Фарзандларим ўқир санда,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Кўзларимда чақнар чақин,
Менинг хам бор ишққа хаққим.
Бағринг иссиқ қиш хам яқин,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Қалбим бўлар албат яра,
Бўлса агар сендек сара,
Ўзгасига мусодара,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Кўзларимга ёш тўлгани,
Эмас орзунинг сўлгани.
Хусусий мулким бўлгани,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
Исминг надир Марямми о?
Зубайдами Зайнабми ё?
Жумбоқсан топилгунча то,
Қайлардасан эй ”мадрасам”?
Улғаймасин нифоқимиз,
Туташсинда нигоҳимиз.
Ўқилсинда никоҳимиз,
Қайлардасан эй “мадрасам”?
@A_meshayan
21:21-08.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
Ниятнинг ахволи
-Умрага бормоққа хушим йўқ эди,
Аммо ўғилгинам бораман энди.
Чунки мен шунақа ичи қораман,
Қудам боряптими, мен ҳам бораман!
Охират хақдаку сира йўқ ғамим,
Фақат бормиди айт улардан камим?
Пулдорлигим қилар қалбимни кўп шод,
Маҳаллага қилай кимлигим исбот!
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
«Яҳудий ва насронийлар то сиз уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар» (Бақара: 120).
АКСИОМАНИНГ ЗЎРИ
Эй мусулмон Хақдан нажот кут,
Лаганбардор бўлма, ўзни тут.
Сендан рози бўлмайди жуҳуд,
Сен яҳудий бўлмагунингча.
Абдурроҳман Мешаян
ОНАЖОНИНГ СЕНИ КУТЯПТИ
Кечалари қонлар ютяпти,
Юрагини санчиқ тутяпти.
Ҳаққа ёлвор куну тун маҳбус,
Онажонинг сени кутяпти.
Айт ҳусни-хулқ феълингда жамми?
Тутган совғанг дард бирла ғамми?
Сенга-мотам, унга-байрамми?
Онажонинг сени кутяпти!
Соқуқ хона, темир панжара,
Сени айлар гўё масҳара.
Озод бўлгач ҳолига яра,
Онажонинг сени кутяпти!
Дуо қилса сасида титроқ,
Кутгувчинг кўп қайтишинг, бироқ:
Рафиқангу болангдан кўпроқ,
Онажонинг сени кутяпти!
Жувонмарг бўлиб кет демасдан,
Райҳондек сўлиб кет демасдан.
Зиндонда ўлиб кет демасдан,
Онажонинг сени кутяпти!
У эмасдир пулиннга муҳтож
Нафақаси қолдирмайди оч.
Қайтганингда бор меҳрингни соч,
Онажонинг сени кутяпти!
Кечалари қонлар ютяпти,
Юрагини санчиқ тутяпти.
Ҳаққа ёлвор куну тун маҳбус,
Онажонинг сени кутяпти!
@A_meshayan
2010-йил
Абдураҳмон Мешаян
-Фаластин террорчи, Исроил мазлум,
-Қалбингнинг марази гапингдан маълум!
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
Фаластин олов ичида, қалб эса бошқа алангадан азобда!
Яқин Шарқдаги мусулмон биродарларим азобдалар, жисму-жоним, қалбим улар билан. Лекин мени ўйга толдирадигани бугунги қисқа муддатли зиддият эмас, бошқа тизимли дард. Чунки озгина тўполон кўтарилади, 100-200 одамнинг жони узилади, Фаластин янада вайрон ва заиф ҳолга тушади ҳамда охир оқибат муваққат тинчлик тузилади. Тизимли дард шуки, ҳар қандай зиддиятдан Исроил янада кучлироқ бўлиб чиқаверади, алам ортаверади, ўзи шундоқ ҳам йўқ иттифоқ янада йўқолаверади...
Чунки биз, аксарият диндошлар илмга эмас, аюҳанносга суяниб қолганмиз:
1. Мусулмонлар ва яҳудийлар сони 100/1 нисбатда, аммо дунё илмида бугунги даражамиз 1/100 даражага тушиб қолганмиз;
2. Яҳудийларга қарши қичқириқларимизни ҳам яҳудий яратган телефон орқали яҳудий яратган ижтимоий тармоқда қиламиз. Яъни ўзимизча бопласак-да, амалда яҳудийни янада қудратлироқ қилиб бораверамиз;
3. Озроқ тажриба тўпланган умримда кўрдимки, бирорта мусулмон танишим яшаш учун, шу муқаддас курашда жон фидо қилиш учун Фаластинга кўчиб бормади. Лекин иқтисодини яҳудийлар ўйнатадиган “чириган ғарбга”, сиёсатини яҳудийлар юритадиган АҚШга интилганни беҳад кўп кўрдим. Ҳатто Грин картаси учун хотин қўйган ёхуд эр алиштирган, азборойи консулнинг раҳмини келтириш учун гей мақомига кирганни ҳам танийман;
4. Мураккаб касаллик ёпишганда Сурияга ёки Яманга ошиққан бирорта тирик жонни кўрмадим. Лекин пул топса эътиқодга кўп ҳам қарамай яҳудий тиғи остида ётишни чиндан истаганларнинг юзлабини кўрдим;
5. Ғалати парадокс – бобоси Гитлерни енгганидан ва дунёни фашизмдек разилликдан қутқарганидан фахр туйган авлод бугун ўша Гитлер яҳудийни батамом қирмаганидан афсус чекиб оҳ урмоқда;
6. Бир тўда диндошимнинг эҳтирослар ва алам билан отган, аслан ичига гугурт пистони тўлдирилган консерва банкадек қуввати бўлмаган бомбачалари яҳудийнинг “Темир гумбази” олдида писта пўчоқчалик ҳам самараси бўлмайди. Аммо ўша алам кучайганида иккинчи ғалати парадокс бошланади – диндошим ўз илмига суянмайди, нимадир яратишга уринмайди, билъакс яна ўша яҳудий яратиб дунёга сочиб қўйган атом бомбасини орзу қила бошлайди. Ўйламайдики, топган-тутганини сотиб қўлга киритганида ҳам қулф-калит барибир ўша душманида, тан олса илм эгасида қолаверади;
7. Энг муҳими ва хулосаси: яҳудий хотиржам – чунки билади, араб дунёсининг марказидаги митти нуқта бўлса ҳам, атрофидаги эҳтирослар уммондай гувранса ҳам бу диндагилар бирикмайдилар. Чунки тарихда ва бугунда мусулмонларнинг ўзаро зиддиятлари шу қадар чуқур илдиз отганки, буни енгиб бирлашгунларича қиёмат бўлади...
Тахминий изоҳлар:
Ҳожака: Еврийни пулини олиб сайравоссанми, ўзи санлар борсан мусурмонлага кун йо!
Куритой: Хей атиис, пўстини учир!
Маладой: Додачилар пайдо бўптию, ИАК даврин утди...
Sersovod: Musilmonla dunyoni egaalidi baribir nimey akillavossan
___________________
@az_sss