a_meshayan | Неотсортированное

Telegram-канал a_meshayan - Abdurahmon Meshayan

4278

Маҳрум бўлгач намозимдан- Бўлгунча марҳум. Марҳум бўлгач- Намозимдан бўлайин маҳрум.

Подписаться на канал

Abdurahmon Meshayan

​​​​Золимларнинг жанозаси

Эй хар куни сенга масжидда не бор?
Сенга инсоф сўрмам золим амалдор.
Халқнинг унча-мунча дарди кетади,
Бир марта масжидга борсанг етади.

@A_meshayan
09:37-14.09.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ҚАРЗДОР ЧОҒИМ ЖОНИМ ОЛМА!

Қайтармоқ қилмасам ният,
Қиёматда ёним олма.
Мўмин хаққин есам уят,
Қарздор чоғим жоним олма!

На қулоққа ёқар наво,
На димоққа ширин ҳаво.
Менга хорлик кўрма раво,
Қарздор чоғим жоним олма!

Ғирром кимсадек бетайин,
Нечун жаҳаннам етайин?
Қабримда кишанланмайин,
Қарздор чоғим жоним олма!

Дунёда мен бир йўловчи,
Йиғлаб соқолин ҳўлловчи.
Сендан ўзга йўқ тўловчи(м)
Қарздор чоғим жоним олма!

Қарз чинордек баланд ўсди,
Бўлдим надоматнинг дўсти.
Никоҳимнинг йўлин тўсди,
Қарздор чоғим жоним олма!

Мен Сенданман кўп миннатдор,
Сендан бошқа кимим ҳам бор?
Қилғил мани омонатдор,
Қарздор чоғим жоним олма!

Дунё мен-чун бўлди қафас,
Ҳайқирсамда чиқариб сас.
Мен ҳам эркин олай нафас,
Қарздор чоғим жоним олма.

Имкон бергин барин тўлай,
Офиятга яқин йўлай.
Ўлсам қарзим тўлаб ўлай,
Қарздор чоғим жоним олма!

@A_meshayan
21:43-12.09.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​#КИЧКИНА_ОНА

Хотира сандиғин онгим ясайди,
Бағрингда ухлардим доим тинчгина.
Мендан баланд эдинг, бўйинг пасайди,
Мен катта бўлдим, сен бўлдинг кичкина.

Болалик чоғимни эсламай қандоқ,
Таом ердим ҳар ён ушоқлар тўкиб.
Кексайгач энди сен тўкяпсан ушоқ,
Оёғинг остидан терай тиз чўкиб.

Кеча заифгина чақалоқ эдим,
Оғзимга тутардинг гоҳ асал, гоҳ сут.
Бугун эса қара мен олиб келдим,
Истасанг қовун е, истасанг е тут.

Ташвишинг йўқ эди ёшлик пайтимда,
Мени кийинтириб қўйишдан бўлак.
Меҳрибоним сенга бу бир қайтимда,
Мен оляпман энди сен учун кўйлак.

Эсимдан чиқмаган гоҳ оч қолганинг,
Шунда ҳам доимо мени тўйдириб.
Тўкилган тишларинг ўрнига санинг,
Ҳизмат қилай энди тишлар қўйдириб.

Юришни ўргатдинг қўлларим тутиб,
Сўнгра дадил-дадил ташладим қадам.
Эндичи сен менга суяниб қолдинг,
Вафот этиб кетгач бечора дадам.

Ҳаммаси ўзгариб кетди онажон,
Мендек фарзандингни ўйлаб кўп толдинг.
Улғайдим ва ўсдим чинордек ишон,
Сенчи ёш болага айланиб қолдинг.

Бирга кезадирмиз боғларни ҳали,
Ғазаблансанг мени сўксангда майли.
Тирик бўлсанг бўлди овқат маҳали,
Ерга ушоқларни тўксангда майли.

Сочларинг оқаргач экмайсан экин,
Ҳовлида етим сен нон ёпган тандир.
Ёшинг ўтгач жуда ўзгардинг лекин,
Меҳр тўла кўзинг ўзгармагандир.

Устимдан кулмасин ағёрлар яна,
Бу телба орзудир яхши биламан.
Айрилиқ ёмондир сен билан она,
Бир кунда ўлишни орзу қиламан.

Сен ўтсанг мен бундан топмасам хабар,
Мен ўлсам бу сенга бўлмаса аён.
Ва лекин жаннатга етгунга қадар,
Иккимизнинг қабр бўлса ёнма-ён.

Хотира сандиғин онгим ясайди,
Бағрингда ухлардим доим тинчгина.
Мендан баланд эдинг, бўйинг пасайди,
Мен катта бўлдим, сен бўлдинг кичкина...

@A_meshayan
10:24-12.09.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ҲАЛИФА ВА АБУ ҲАНИФА (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ)

"Бош қози бўласиз деди ҳалифа.
"Бўлмагайман" деди Абу Ҳанифа.

-"Аллоҳга қасамки бўласиз қози!"
-"Аллоҳга қасамки эмасман рози!"

"-Қани қасамингни буз энди дарҳол,
-Каффорат беришга сизда кўпдир мол".

-" Ёлғон гапиряпсан халқники молим,
Сен эса давлатманд,  пули кўп олим".

-Гарданга гуноҳни илмоқчимисиз?
Ёлғончини қози қилмоқчимисиз?

Гап тополмай қолгач Мансур ҳалифа,
Зиндонга ташланди Абу Ҳанифа.

Мансабдан қочгандир аввалгилар хўб,
Ислом тарихида ҳикоялар кўп.

Абу Ҳанифадек зот ҳулқи гўзал,
Кун келиб зиндонда топмишдир ажал.

Аввалгилар мудом шундоқ бўлишган,
Хақ учун яшашган, Хақ деб ўлишган.

Мансабдан доимо ҳазар қилишган,
Зиндонда ўлишни афзал билишган.

Ҳозир эса аҳвол жуда ҳам расво,
Исломга зид ҳукм, динга зид фатво.

Бугунгилар буткул, аъмо, кўр, сўқир,
Кейингилар шеърим тушуниб ўқир.

@A_meshayan
09:04-12.09.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​ХИЖОБ

Бошингдаги бу шунчаки рўмол эмас хидоятдир,
Жаҳаннамнинг оловиндан хам қалқон, хам химоятдир.

Хасрат келса ичга ютмоқ, Дард зарб берса ўзни тутмоқ,
Оишанинг йўлин тутмоқ, Аллоҳдан бир иноятдир.

Дунё аталмиш бекатда,Тўхтаб ўтяпмиз албатта.
Ўранмоқ бу мамлакатда, Энг савобли "жиноят"дир.

Кирмасин нифоқ, аланга,Санинг кўнгил кошонангга.
Ибрат бўлмоқ пешонангга-Тақдир битган хикоятдир.

Токи чорлагунча қабр. Кўрсатсатлархамки жабр.
Қилар ишинг фақат сабр, На исён, на шикоятдир.

Сочларингни мақтаб шоир, Ашъор битмас сенга доир.
Лек ҳижобинг хукми охир, Каломуллоҳда оятдир.

@A_meshayan
19:44-08.12.2018
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Бу шеърни 13-йил аввал ёзгандим. Нима ўзгарди?

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​СИЗ ҚАЙСИ МАЗҲАБДА ЭДИНГИЗ МОМО?

(Ўзбекнинг саволи)

Мана бугун имом мавъиза пайти,
Қора либос динга ҳилоф деб айтди.
Ҳанафийга тўғри келмас эмиш бу,
Масжидда бўлсамда нафасим қайтди.
Бундан юз йил олдин, савол бор аммо,
Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо?

Биттасига ёқмас сизнинг бурқангиз,
Яна бир аблаҳга тутган фирқангиз.
Дашном қайчисида сўзим қирқмангиз,
Қоп-қора либосда бўлса муаммо,
Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо?

Гўёки минбарда сайрарди жуҳуд,
Мўминни мўминга қайрарди яҳуд.
Дашноқ тупурганми оғзига ёҳуд,
Замин ёрилгудек, жим боқар само,
Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо?

Моликий бўлмоқлик қачондан гуноҳ?
Ё Ҳанбалий бўлсанг хатоми э вох?
Шофеъий бўлганни суймасми Аллоҳ,
Сўраяпман сиздан йиғлаганнамо,
Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо?

Давлат олса мансаб ё жон оларди,
Майли беш ўн дарра солса соларди.
"Мен жирканч маъвиза қилмайман" деса,
Сотилмас имомда обрў қоларди.
Кўзлар нам, дилда ғам, журъат хам камо,
Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо?

@A_meshayan
16:15-20.05.2022
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Йигирма бир йиллик айрилиқдан сўнг ота ва ўғил.

P. S: Суратда Дилобар Эркинзоданинг акаси ва падари бузруквори

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ЭРКАК КИШИ КИМГА АЙТСИН ЎЗ ДАРДИНИ?

Ҳаёт синов, ҳаёт йўли ҳаёл эмас,
У ҳар кимга дард сўзловчи аёл эмас.
Бу жавоби осон бўлган савол эмас:
Эркак киши кимга айтсин ўз дардини?

Бошида тож, ўтирсада тахтда султон,
У ҳам йиғлар қилганида фарзанди қон.
Айтгил шоир, айтгил олим, айт сухандон:
Эркак киши кимга айтсин ўз дардини?

Душман бахтин ўғирласа қароқчидай,
Дард қадамин пойлаб юрса айғоқчидай.
Гуноҳ унга эргашса гар тансоқчидай,
Эркак киши кимга айтсин ўз дардини?

Кеч берилган дарс, кечиккан насихат бу-
Уй ёниб бўлганидан сўнг сепилган сув!
Бегонамас ўз жигари туширса чув,
Эркак киши кимга айтсин ўз дардини?

Бу хаётда виждонни қолишлик асраб,
Шер оғзига кириб тирик чиқишдек гап.
Муштумзўрлар халол хаққин кетса талаб,
Эркак киши кимга айтсин ўз дардини?

Мансабидан айрилганда кечса ошна,
Икки кўзи бўлиб қолса икки чашма.
Одамзорда инсон топмай бўлса ташна,
Эркак киши кимга айтсин ўз дардини?

Севар ёри ўзгасига тегиб кетса,
Тизгинсиз нафс иймонини енгиб кетса.
Фарзанд доғи тик қаддини эгиб кетса,
Эркак киши кимга айтсин ўз дардини?

Машаққатлар гулханида ёна-ёна,
Йиғлаб олса гоҳ ошкора, гоҳ хуфёна.
Аллақачон ўтган бўлса ота-она,
Эркак киши кимга айтсин ўз дардини?

Дард зарбидан қондир юрак, қондир юрак.
Унга фақат меҳр бирла шафқат керак.
Марҳаматли Парвардигоримдан бўлак,
Эркак киши кимга айтсин ўз дардини?

@A_meshayan
2010-йил
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​КОРРУПЦИЯ

Оқланмайди фарзу вожиб,  суннатда ҳам коррупция,
Бугун эса иқтисоду, санъатда ҳам коррупция.
Чириган ғарб саналган ул "дўзах"га бориб кўрмадим,
Лек Ўзбекистон аталмиш,
" Жаннатда" ҳам коррупция!

@A_meshayan
22:05-07.09.2023
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ТАНДИР, НОВВОЙ ВА ХАМИР...

“Тандир” қиздирилган, ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Патир”лар, “сомса”лар, “ширмой”лар пишар...

“Тандир”нинг оловин сўндирмоқ учун,
Кўзаларни “сув”га тўлдирмоқ керак.
Яна бир йўли бор, яширмоқ нечун,
Аввало “новвойни ўлдирмоқ” керак!

Сенга насиҳат шу: тансоқчинг мисол,
Эргашсада қочгин “новвой”дан наслим.
Йўқса насиб этмас хурлар-ла висол,
“Новвой” қилмай туриб хали жон таслим!

Юрак қон, кўзлар ёш, эзилган жигар,
Қачонки бизлар қул, нафс бўлса амир.
Гуноҳ-новвой, дўзах-тандир бўлса гар,
Демак ўз-ўзидан инсондир хамир!


“Савоб ханжари”ни аямай суқсанг,
“Гуноҳ деб аталмиш новвой” ўлади.
“Дўзах тандири”ни сўзимни уқсанг,
Ўчиргувчи “сув” бу тавба бўлади!

Қўчқорку сўйилгач дастурхонингга,
Ўзи кириб келар тушиб паловга.
Эй инсон ачингин сен ўз холингга,
Тириклай кирасан кирсанг оловга...

“Тандир” қиздирилган ловуллар олов,
Ўйласам йиғидан қабоқлар ишар.
Энди бу “тандир”да ёнганча лов-лов,
“Новвой”дан қўрқмаган “хамир”лар пишар!

14:45-09.04.2020
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

"Намоздалик чоғимда кел"

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Oliver Anthony - Rich Men North Of Richmond
https://youtube.com/watch?v=sqSA-SY5Hro&feature=shared

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​"Олтин тарвуз" эртаги.

Ўқимаган бўлсанг ўқиб кўргин хой,
Эртак ўқимоғинг кўрдим раволар.
Лайлакнинг оёғин эртакда бир бой,
Ўзи синдирар сўнг, ўзи даволар!

@A_meshayan
03:19-03.09.2023
Абдураҳмон Мешаян

Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Мен билан ажрашма!

Учмоқликка осмонимиз бор,
Туганмас ишқ достонимиз бор.
Арш ларзага келмасин эй ёр,
Малъунга қарашма қалдирғоч.

Талоқ сўзин тилга олмайлик,
Айрилиқни бошга солмайлик.
Яна ғариб бўлиб қолмайлик,
Кўзим қилма чашма қалдирғоч.

Чуғурлаб айтайлик қўшиқни,
Тополмайсан биздек содиқни.
Ғулу кетиб мендек ошиқни,
Калхатга алмашма қалдирғоч.

Қонмагин ҳеч дард оғусига,
Қувиб етгин бахт оҳусига.
Юлдуз қолиб шам ёғдусига,
Кўзлари қамашма қалдирғоч.

Изҳорингдан жимирлар этим.
Инимизда бахтиёр эдим.
Полапонлар бўлмасин етим,
Воз кечиб адашма қалдирғоч.

Лойқа анҳор сувидан ичма.
Айвонимиз биттадир, кечма.
Бойқушларнинг белидан қучма,
Қилса-ноз карашма қалдирғоч.

Айрилиққа йўқ менда тоқат,
Сенинг билан яшамоқ роҳат.
Дер ҳасадгўй қарғалар фақат,
Ёр билан ярашма қалдирғоч.

Буткул кетсин қалблардан ғараз,
Нечун гумон не учун араз?
Ҳиёнатни қилмаям фараз-
Ёлворай талашма қалдирғоч.

Ғаним билан иттифоқ тузиб,
Севгимизнинг уясин бузиб
Никоҳимиз риштасин узиб,
Мен билан ажрашма қалдирғоч.

@A_meshayan
19:13-29.08.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Арабпараст бўлмагин!

(сарказм)

Баракалла, азамат,
Ҳеч ғазабга тўлмагин.
Ҳиндча тўй қил марҳамат,
Арабпараст бўлмагин!

Майли йиғла, майли кул,
Бу шахсий ишинг буткул.
Бўлсанг бўлгин ўрисқул,
Арабпараст бўлмагин!

Нима у, имон тавҳид?
Қўрқма қилишса танқид.
Европага қил тақлид,
Арабпараст бўлмагин!

Майли юр очиқ-сочиқ,
Кезмагил боғ, кез балчиқ.
Муртад бўлсанг йўл очиқ,
Арабпараст бўлмагин!

Ўртанмагин эй Лайли,
Ўранмагин эй Лайли.
Кофир бўлсангда майли,
Арабпараст бўлмагин!

Зулм ошди меёрдан,
Бугун бизнинг диёрда.
Шу энг долзарб шиорда:
Арабпараст бўлмагин!

@A_meshayan
15:17-13.09.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Ўша ҳурматли инсон Сизсиз дўстим!

Чизиқ ўрнига ўз исм-шарифингизни қўйиб ўқинг* ва таклифни қабул қилинг!!!

Ўтган сафар айни шундай тадбир ўтказилгани, жамоатчилик қизиқиши ўта суст бўлгани ҳақида ёзганимда жуда кўпчилик бехабар қолганини билдирганди. Бу сафар айтувчиликни кўпчилик қатори мен ҳам ўз зиммамга оляпман.

Ишонаман, дўстларим орасида бундай тадбирда иштирок этувчилар ва суратлар харидида астойдил талашадиган сахийлар жуда кўп.

Бу сафар ташкилий ишларда ўзим ҳам иштирок этдим ва ташаббускор гуруҳнинг иши қанчалик оғирлигини ҳис қилдим. Уларнинг меҳнати, умуман меҳнатимиз зое кетгани ачинарли эмасдир. Лекин умид билан келган болажонларнинг суратларини кўнгил учун бўлсада ҳеч ким сўрамаслиги шунчаки даҳшат...

Кутамиз!

* Кимдир ўз номи ёзилган таклифномани бевосита олишни истаса, чиқариб етказишга тайёрмиз.

Аброр Зоҳидов

@az_sss

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Бировнинг ери

​​Дунё роса томошагоҳда.
Самвел Шахраманян Қорабоғнинг президенти бўлибди.
Озарбайжон ерларига арман президент.
Боғимда чой ичиб кулиб ўтирибман.
Арман тилида қорабоғ деган сўзнинг ўзи йўқ булар қандай қилиб бу тупроқларни меники дейди лол қоламан.
Латифа эсга тушади.
Озарбайжонлар:
-"Қорабоғга биз келганмизда у ерда фақат маймунлар бор эди"
Арманлар:
"-Ўша маймунлар биз эдик"

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

«ХЎРОЗГА БУЙРУҚ»

Тўнғизлар қилишди сендан шикоят,
Тонг чоғида энди томоғинг қирма! Чўчқалар уйқусин бузмоқ жиноят,
Фаришта кўрсангда, бошқа қичқирма!

Сенга буйруқ шудир, қилгил итоат,
Янграса овозинг секин янграсин!
Шундай қарор қилди бизнинг жамоат,
Хўроз қичқирмасин, эшак ханграсин!

Бомдодда қичқирма, қилганча даъват,
Дема:"Ac-солату хойрун минан-навм.
Қичқирсанг отамиз, қилмаймиз шафқат,
Эснасин,
Мудрасин,
Ухлайверсин қавм.

Довуднинг сасиндай овозинг ширин,
Эл маст бўлмасин деб, қиламиз тахдид.
Қичқириб юборма биздан яширин, Қўймаймиз Билолга қилмоққа тақлид. ...

«Хўрозлар» қичқирмас ўшандан буён,
Ранжитишдан қўрқиб Хўжаларини.
Қавмин эмас ахир ўйлаши аён,
"Товуқлар"и билан "жўжалар"ини...

✍ Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Аллоҳ тезроқ золимларни нобуд этсин,
Жаннат эмас жаҳаннамга бориб етсин.
Нега энди мен халқимдан кечарканман,
Мен Ватанда қолажакман, улар кетсин!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

"ФАТВОТОПАРГА"

Дединг: "Оғзингни юм, эй бетгачопар,
Ҳижоб – арабларнинг миллий кийими".
Хўп, майли, айт унда, эй "фатвотопар"
Азон – арабларнинг "миллий куйи"-ми?

Наҳот нозил бўлган "Аллоҳнинг Нури"
"Аллоҳ сояси"дан сен-чун қуйидир?
Балки билмайди биз – омилар тури,
Каъба – арабларнинг оддий уйидир?

Сенинг фатволаринг кўнгил илитмас,
Бамисоли қишнинг қахратонидир.
Балки расулимиз, расул ҳам эмас,
Арабларнинг "миллий қаҳрамони"дир?

Қилмоқ даркор эмас, балки савобни,
Балки, зино ҳалол, бизнинг мазҳабда?
Балки, кофир дерсан, Ибн Хаттобни,
Балки, гуноҳ йўқдир, Абу Лаҳабда?

Балки, биз табиат маҳсулидирмиз,
Йўқ Ҳақдан беҳуда қўрқиб юрибмиз?
Ўзи нима қилиб, адашганча биз,
Араблардек намоз ўқиб юрибмиз?

Балки икки ҳайит, Лайлат-ул Қадр,
Фақат арабларнинг "миллий байрам"и?
Балки бизнинг шиор, ютгунча қабр,
Кайфу-сафо айла, ўйна, яйра-ми?

Ахир сен оқилсан, "тўғри йўл" кўрсат,
Ахир бизларнинг онг, майиб-мажруҳдир.
Балки ливотага топурсан рухсат,
Балки, никоҳланмоқ буткул макруҳдир?

Шунча адашмоққа кўнгил зормиди,
Беҳуда айтибмиз, Исми Аъзамни.
Муқаддас дейишга бало бормиди,
Араблар ичгувчи оби Зам-Замни?

Ёмон адашибмиз, мусулмон бўлиб,
Ўшал Маҳмудхўжа Беҳбудийлар-ча.
Оз-моз виждонимиз, қолмасдан ўлиб,
Кел, унда яшайлик яҳудийлар-ча!

Яшайсан мушк эмас, ёлғонлар сепа,
Кўникдик, забонинг ўқлигигаям.
Астағфируллоҳу, буюрса "тепа"
Фатво топгунг, Аллоҳ йўқлигигаям.

Лек ўлсанг нетармиз, ўй шу – куну тун,
Бир кун тугаганда Ҳақнинг атоси.
Кафанлай олмаймиз, ахир сен учун,
Кафан ҳам арабнинг "миллий мато"си...

© Abdurahmon Meshayan

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​ОТАЛАР

Ота учун иқрор қилгувчи алам:
"Сал кейинроқ олиб бераман болам".
Оғирдир бозорда бу сўзни айтиш,
Болангнинг кўзига қаролмай қайтиш

@A_meshayan
05:01-10.09.2023
Абдураҳмон  Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

БИР КИТОБ ТАРИХИ ЁХУД ЗИНДОНГА КИРИТИЛГАН ҚУРЪОН ҲАҚИДА

«Мақолани ўқиш учун ушбу яшил линк устига босинг»

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​​​Мужда

-"Қўшхотинлик тақиқланмиш бўлиб малҳам-
Шоир халқ-ла фикрингизни кўринг баҳам!
-Хавотирга ўрин йўқ хотин биттамас,
Қонун чиқарган зотларнинг ўзида ҳам!

@A_meshayan
22:15-07.09.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Халқимиз бормоқда камбағаллашиб

Диллар қотиб қолган, тиллар сўконғич,
Майин қўллар қолган ғирт дағаллашиб.
Ҳайхотдек кенг ўлка фақирларга зич,
Халқимиз бормоқда камбағаллашиб.

Бисёрдир ер ости бойликларимиз,
Ажриқданда пастдир ойликларимиз.
Камайди пичоғи мойликларимиз,
Халқимиз бормоқда камбағаллашиб.

Бу не хорлик ахир туркий забардаст,
Чўчқа боқиб бўлса рус майидан маст.
Бўлдик бой қўшнимиз қозоқданда паст,
Халқимиз бормоқда камбағаллашиб.

Чўпон шўрлик кезар қўй тўла адир,
Билмайди сира ҳам топмагач қадр-
Какос не, банан не, ананас надир,
Халқимиз бормоқда камбағаллашиб.

Умид кўзгусига кетиб бўлган дарз,
Бўридан шоқолга қилармидик арз?
Хар учинчи одам бир-биридан қарз,
Халқимиз бормоқда камбағаллашиб.

Ўттизга кирмасдан қизлар қадди дол,
Эркаклар қирқ ёшдан ўтмай бўлар чол.
Коҳин бўлмасакда кўрдик очмай фол,
Халқимиз бормоқда камбағаллашиб.

Бойлар ҳам кўпку деб юрмангиз койиб,
Танқиддан қаламим кетмасин тойиб.
Амалдор, мафиоз, ўғрилар бойиб,
Халқимиз бормоқда камбағаллашиб.

Шеъримни атайлаб ўраганим йўқ,
Жонимни авайлаб ўраганим йўқ.
Арман миллатига сўраганим йўқ,
Халқимиз бормоқда камбағаллашиб.

Чумоли мисоли дон тўпладик биз,
Қоп тешиб сичқонлар кетдилар ташиб.
Ё Аллоҳ умид бор Ўзингдан Ёлғиз,
Халқимиз бормоқда камбағаллашиб.


@A_meshayan
17:54-06.09.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​НАМОЗДАЛИК ЧОҒИМДА КЕЛ!

Мен тинмасдан қилдим гуноҳ,
Аллоҳ билар, билмайди эл.
Бутун миллат бўлсин гувоҳ,
Намоздалик чоғимда кел!

Келма, ғазаб сочганимда,
Яхшиликдан қочганимда.
Беҳуда зар сочганимда,
Намоздалик чоғимда кел!

Хаёт чиноримни чопиб,
Кўзларимни келиб ёпиб
Сен мени Харамдан топиб,
Намоздалик чоғимда кел!

Муштоқман сен келар онга,
Машаққатлар тегди жонга.
Келмоқчи бўлсанг меҳмонга,
Намоздалик чоғимда кел!

Қолганида нур ичра юз,
Келиб маним томирим уз.
Сажда қилай, "намозим буз"
Намоздалик чоғимда кел!

Тамом бўлган юрак қурғур,
Кўнгил хар кун истак туғур.
Роббим деса жонин суғур,
Намоздалик чоғимда кел!

Юракдан бир тилак айтдим:
Тавоф қилар пайтда Байтим,
Келақолгин Хажда пайтим,
Намоздалик чоғимда кел!

Жаннатга муштоқман азал,
Ариғидан оқур асал.
Худо хохласа эй ажал,
Намоздалик чоғимда кел!

@A_meshayan
03:03~27.03.2021
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

So‘zlari daxshat ekan!

Qoyil, Oliver Anthony!

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

Oltin tarvuz (multfilm) | Олтин тарвуз (мультфильм) #UydaQoling
https://youtube.com/watch?v=LMop0DT2W_A&feature=shared

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Ўзимга

Эй камина каззоб қилмасми алам,
Содиқлар хақида тебратсанг қалам?
Ахир қилмишингга малъун берар тан,
Ойнага бир қара, одаммисан сан?

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…

Abdurahmon Meshayan

​​Намозшомгулим

Эккан боғбонингда қотмабди дийда,
Дема: "Эй шоирим, тилингни тийда!"
Ифор сочмасангда бамисли дийда,
Исминг бунча гўзал намозшомгулим?
Жисминг бунча гўзал намозшомгулим?

Ёв отган ўқлардан олсам жароҳат,
Юзингга термулсам оларман роҳат.
Сенда назокат бор, менда фасоҳат,
Исминг бунча гўзал намозшомгулим?
Жисминг бунча гўзал намозшомгулим?

Сен Кашмирликмисан ё Панжоблигим?
Тошкентга кетайлик юр, хижоблигим.
Қилган дуолари мустажоблигим,
Исминг бунча гўзал намозшомгулим?
Жисминг бунча гўзал намозшомгулим?

Нафрат янглиғ алаф қалбимгадир ёт,
Қучоқ очсам ўзни қучоғимга от.
Ҳар субҳи козибда эркалаб уйғот,
Исминг бунча гўзал намозшомгулим?
Жисминг бунча гўзал намозшомгулим?

Гарчи қироллардек кўп эмас пулим,
Канизларим ҳам йўқ, йўқ бирор қулим.
Сенга меҳрим бордир келгунча ўлим,
Исминг бунча гўзал намозшомгулим?
Жисминг бунча гўзал намозшомгулим?

@A_meshayan
21.08.2023
Абдураҳмон Мешаян

Читать полностью…
Подписаться на канал