Жамолиддин Бобожоновнинг шахсий канали. Каналда футбол ҳақида фикр ва хабарлар берилиб борилади! Баъзан бошқа мавзулар ҳам ёритилиши мумкин. Тижорий ҳамкорлик учун: @muhammadsodiq30 +998900199857
Мен, Греҳем Арнолд ва Патрик Клюверт қуръа ташлаш маросимидамиз. Таркиб ёмонмас. )))
@Jamoliddin_Bobojonov
“Пара спортчилар имкониятини тўғри баҳолаш учун уларнинг касаллиги ёки нуқсонига қараб таснифлаш (классификация) ишлари маҳаллий даражада сифатли бўлиши керак. Буни юқори сифатга олиб чиқиш учун халқаро тоифадаги ёки сертификатга эга бўлган классификатор-мутахассисларни тайёрлаш, доим уларнинг малакасини ошириб боришга жиддий эътибор берилади. Бу ҳам пара спортчиларга тенг имконият яратиш орқали ўзини кўрсата олишида қўл келади. Мазкур қарор билан спортнинг янги даври бошланиб, спортчилар учун кенг имкониятлар эшиги очиляпти.” - Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев
Яхши суҳбат бўлибди. Ўқишни тавсия қиламан. 👉 https://uza.uz/uz/posts/adolatli-tizim-teng-imkoniyat-va-katta-maqsadlar-para-sportning-kelazhagi_740320
Дунёнинг шодлиги жам бўлса бутун,
Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун.
@Jamoliddin_Bobojonov
Рақам ўзгартириш ҳам бир маросим бўлиб кетди.
@Jamoliddin_Bobojonov
Элдор Шомуродов: - Туркия чемпионати Россия чемпионатидан кучлироқ.
100% қўшиламан!
@Jamoliddin_Bobojonov
Темур Кападзенинг ОФК раҳбарлари билан учрашувлари самарали ўтди.
Эртанги қуръа ташлаш маросими репетицияси ҳам қизиқарли бўлди.
@Jamoliddin_Bobojonov
ОФК ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичининг энг яхши футболчисини аниқлашни бошлади.
Номзодлар орасида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов ҳам бор.
Ўзбекистондан фақат давозабон олингани, биз саралашнинг катта қисмида нурсиз ўйин кўрсатганимиздан далолат. )))
Сўровнома ОФК расмий сайтида бўлиб ўтмоқда. Ўткир Юсуповни максимал қўллаб қувватлаймиз.
Олға, Ўзбекистон!
👉 https://www.the-afc.com/en/national/asian_qualifiers.html/news/asianqualifiers-%E2%80%93-vote-for-your-player-of-the-third-round-by-sta
Эътибор бердингларми, аста секин, ҳеч кимга сездирмасдан Эронни босиб олаяпмиз
@Jamoliddin_Bobojonov
Улуғбек Рашитовга далда бериб қўйдим
@Jamoliddin_Bobojonov
Июль – Август ойларига махсус сафарлар!
Safar Travel — Расмий Умра лицензиясига эга тур оперетор.
🛩 Учиш кунлари:
📅 23.07.2025
📅 30.07.2025
7 ва 14 кунлик Умра пакетлари !
💰 Нархи — $1090 дан бошлаб
✅ Нархга киритилган хизматлар:
✈️ авиачипта
👳♂️ элликбоши
🌃 Меҳмонхоналар
🗺 Макка ва Мадина зиёратлари
💧 5 литр Зам-зам суви
🌴 Қизил денгиз саёҳати
🗞 виза
👨⚕️ шифокор ва ишчи гуруҳ хизматлари
Умрани биз билан хотиржам амалга оширинг!
📱 Телеграмдан боғланиш
📞 78 150 22 66
Саҳифаларга обуна бўлинг👇
Telegram | Instagram |
Али Ризо Фағоний жаҳон чемпионатининг энг яхши ҳаками бўлди.
Энг яхши тасвирчиси ҳам
@Jamoliddin_Bobojonov
ЖЧ-2026 саралаш Осиё қитъаси 4-босқичида Саудия Арабистони, Қатар, БАА, Ироқ, Оман ва Индонезия иштирок этади. Жамоалар икки гуруҳга бўлиниб, марказлашган турнир орқали кураш олиб боради. Бир гуруҳ Саудияда, яна бир гуруҳ Қатарда бўлиб ўтади.
Хайрулла Ҳамидов фикрича айнан шу икки давлат йўлланма учун асосий даъвогар.
@Jamoliddin_Bobojonov
“Олтин тўп”га даъвогар олти футболчи. Асосий Дембеле, Палмер, Рафинья ва Ямал бўлса керак? Муҳаммад Салоҳ ва Мбаппе имкониятлари пастроқдек туюлмоқда.
“Интер Майами”нинг бугунги мағлубиятидан кейин Месси ўйиндан чиқди )))
@Jamoliddin_Bobojonov
Коул Палмер Фабиан Руисни чўнтагига жойлаган жараён
@Jamoliddin_Bobojonov
«Ростини айтсам, Ямалнинг инстаграмини диққат билан кузатиб келаман. Унинг медиа оламида ўзини тутиши, бу жабҳада «Барселона»нинг иштироки,турли брендларнинг қўшилиши - ақлбовар қилмайди. Бунчалик тез ўсиш ҳатто бугунги юлдузлар учун ҳам камёб. Энг ажабланарлиси, у ҳаммасини ўзига хос тарзда амалга оширмоқда.
Йигитча ўзи ҳаракат қиляпти, кўриниб турибди. Унинг сторислари - жонли, расмларида характер бор, уни Неймар ёки Роналдиньо билан солиштириш керак эмас, ундаги вайб ғирт ўзиники. У бировнинг ролида эмас. Ламин Ямал бу Ламин Ямал. Баъзида безори, баъзан жиддий, муҳими, доим ҳаққоний. Ҳа, понтлари ҳам бор, лекин бу ҳам зўр. У қандайлигидан уялмайди. Буни намойиш қилади. Лекин у буни қандайдир ўргатилган бренд эмас, унда ҳаммаси табиий, футбол ҳам, образ ҳам, ўзини тутиш ҳам.
Айтганча, унинг базмлари, дам олиши, атрофи сизни қўрқитмасин. У энди 18 га кирди. У улғайган робот каби яшаши шарт эмас. У инсон каби яшаши лозим. Унинг дўстлашишга, мусиқага, тунги расмларга, кумирларини зиёрат қилишга ҳаққи бор, булар унинг орзуси. Онли-фансдаги модел билан бўладими, Доналд Трампнинг ўзи биланми, гироскутерда учаверсин, ҳаққи бор. Бу минус эмас, унинг йўли. У ўзини йўқотмади, аксинча, ўзини яширмаяпти. (Бу авлоднинг орзулари қанақа, ҳаммасига имкон бўлса, ўзини қандай тутган бўларди, бутун дунё жонли кузатаётгандек)
Кимдир унинг ортида одамлар (агентлар, ҳоказо) турибди, дер. Албатта. Буям тўғри. 2025 йилда шундай бўлишиям керак. Лекин шуни инкор қилолмаймиз: у моментни ҳис қила олади. Кадрни, мимикани, контекстни сезади. Нима қилсаям, унинг инстаграм лентаси, образи, услуби - ҳаммаси еяпти. Кимдир ўйлаб топгани учун эмас, ўзи яшаётгани учун.
Бу шунчаки, гўзал эмас, бу «Барселона» учун тиллога тенг.
Бу образ, шундай самимийлик, шундай замонавийлик - бу янги аудитория, ёш авлод, бўлажак олам учун кўприк. Ямал нафақат яхши ўйинини, ўз харизмасини ҳам сота оладиган футболчи. Унинг ўзи кузатиш, томоша қилиш учун сабаб. Клуб буни сезмоқда. У шунчаки футболчи эмас, авлоднинг юзига айланяпти. Ва буларнинг ҳаммаси зўриқишсиз, хаяжонсиз кечяпти, сабаби, у тайёр.
Кундан кунга ҳис қиляпманки, Ламинни кузатиш футбол томоша қилишгина эмас. Бу оммавий маданиятда янги исмнинг пайдо бўлишини кузатишдир.
Ва бу исм кундан кунга баландроқ янграяпти»
(с) Сектор 1899
@aslanov_futbol
Эртага, 17 июль соат 12:00 да (Тошкент вақти билан) Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳридаги ОФК биносида бўлиб ўтадиган маросимда Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашаётган 6 та жамоанинг кейинги йўли аниқланади. ЖЧ-2026 Осиё қитъаси 4- босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
ОФК ушбу қуръа ташлаш маросимини ўтказиш учун ЖЧ йўлланмасини нақд қилган Миллий жамоамиз бош мураббийи Темур Кападзени таклиф қилди.
Айни пайтда ОФК бош қароргоҳида маросим олдидан репетиция жараёни кетмоқда.
@Jamoliddin_Bobojonov
“Андижон” клуби “Пахтакор”дан Отабек Жўрақўзиев, Муҳаммадали Усмонов ва Саидумархон Саиднуруллевни ўз таркибига қўшиб олибди.
Таништирув ролиги ТОП!
@Jamoliddin_Bobojonov
Осиё футболи юраги Куала-Лумпур сари…
@Jamoliddin_Bobojonov
Жаҳон чемпионати саралашининг Осиё қитъасидаги 4-босқичи учун қуръа ташлаш маросими яқинлашмоқда!
17 июль, пайшанба куни соат 15:00 да (Тошкент вақти билан) Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳридаги ОФК биносида бўлиб ўтадиган маросимда Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашаётган 6 та жамоанинг кейинги йўли аниқланади.
Осиёга ажратилган 8 та тўғридан-тўғри йўлланманинг 6 таси аллақачон ўз эгаларини топган. Учинчи саралаш босқичида ўз гуруҳларида учинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган жамоалар — Индонезия, Ироқ, Уммон, Қатар, Саудия Арабистони ва БАА плей-офф орқали яна бир имкониятга эга бўлишади. Бу ўйинлар 8-октабрдан 14 октабрга қадар бўлиб ўтади.
Жамоалар учта жамоадан иборат иккита гуруҳга бўлинади. Фақатгина гуруҳ ғолиблари кейинги йилдаги ЖЧга йўл олади. Ҳар бир гуруҳ марказлаштирилган майдонда (Қатар ва Саудия Арабистони мезбонлик қилади) ягона давра тизимида ўйналади.
Қура ташлаш учун саватчалар (ФИФА рейтингига кўра):
1-саватча: Қатар (ФИФА рейтинги: 53), Саудия Арабистони (58)
2-саватча: Ироқ (59), Бирлашган Араб Амирликлари (66)
3-саватча: Уммон (79), Индонезия (118)
Эслатма: Мезбон давлатлар бўлган Қатар ва Саудия Арабистони қуръа натижасида турли гуруҳларга жойлаштирилади.
Уммон – Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган.
Индонезия, Ироқ ва БАА – ҳар бири иккинчи маротаба Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш мақсади йўлида курашмоқда.
Қатар ва Саудия Арабистони – кетма-кет икки марта иштирок этишга умид қилмоқда.
Плей-офф гуруҳ босқичи якунлангач, ҳар бир гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар 13 ва 18 ноябрь кунлари икки ўйинли плей-оффда тўқнаш келишади. Бу нокаут босқичи қитъанинг ФИФА қитъалараро плей-офф турниридаги вакилини аниқлаб беради.
@xayrulla_hamidov
Лондоннинг "Челси" клуби жаҳон чемпиони унвонидан ташқари 120 миллион $ ишлаб олди.
ФИФА ушбу турнирда 2 миллиард доллардан ошиқ даромад қилган. Ҳар бир ўйин ўртача 30 миллион доллар келтирган. ФИФА албатта даромаднинг катта қисмини иштирокчи клубларга бонус сифатида тарқатади.
@Jamoliddin_Bobojonov
Германиялик мутахассис , жаҳон чемпиони Иоахим Лёвнинг терма жамоамизни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги ҳали ишончсиз хабарлар чиқиши билан мавзуда турли фикрларни эшитдим. Айтиш мумкинки, кўп агрументлар иррационал, яъни Кападзе ва Лёв икковидан қайси бири терма жамоани яхшироқ қилиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлардан кўра, ғоя кўпроқ: бир томонда терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиққан, ҳаммамиз яхши кўрган, ўзимизнинг мураббий, иккинчи томонда тажрибали, машҳур мураббий, чет эллик. Яъни исмлар муҳим эмас, бир томонда Миржалол Қосимов, қўйинг, Ислом Исмоилов, иккинчи томонда Жозе Моуриньо бўлганида ҳам худди шундай фикрлар билдириларди. Лёвга катта пул тўланиши, Кападзенинг маоши камроқ бўлиши ҳақида ҳам гапиришяпти.
Шунинг учун, мен ҳам аввало ғоявий аргумент келтираман. Бир пайтлар, Эктор Купер терма жамоамизни бошқариб юрганда, Туркияда йиғин ўтказишган. Футболчиларимиз тикланиш жараёни учун муз керак бўлган ва ўшанда жамоа яшаётган меҳмонхонада йўқ экан. Купер қатъи туриб олган – муз топилиши, керакли терапия бўлиши шарт. Администраторлар уёқдан буёққа югуриб, қаердандир муз топиб келишган. Бу инжиқлик эмас, профессионализм. Терма жамоага ўша куни муз керакмиди? Ҳа.
Энди ўша ўринда ҳар қандай ўзимизнинг мураббийларимизни қўйиб кўринг. Ким бўлишидан қатъи назар. Воқеа қандай бўларди, деб ўйлайсиз?
Мен бу билан Кападзени ёки бошқа ўзбек мураббийларини нопрофессионализмда айбламоқчи эмас ман. Аммо тан олайлик, терма жамоа ичидаги ва атрофидаги шароитлар бир босқич юқорига кўтарилиши керак бўлса, Лёв устунроқ. Ҳали, тактик билимлар, салоҳият, тажриба, мундиалда гуруҳда нечинчи ўринни олишимиз ҳақида индамаяпман.
Терма жамоамиз базасидаги бугунги шароитлар, берилаётган эътибор айтайлик, ўн йил олдингидан катта фарқ қилишининг замирида албатта, ўзимизда ишлаётган функционерларнинг меҳнати ётганини инкор қилмаган ҳолда, бунда Купер, Катанец каби хорижлик мураббийларнинг, улар қўйган талабларнинг ҳам таъсири борлигини тан олиш керак.
Терма жамоани жаҳон чемпионатида илк бор ўзбек мураббийи олиб чиққани, зўр, ажойиб ҳикоя. Мундиалда ҳам ўзбек мураббийи яхши натижа кўрсатса, бу ҳам ажойиб ҳикоя бўларди, инкор қилмайман. Лекин айни дамда терма жамоа раҳбарияти муҳим қарорни бериши, мутахассис сифатида энг яхшисини тақдим этиши керак бўлади. Ноинсофлик бўларди, ҳамма қанақа тушунади, каби аргументларни бир четга йиғиштириб.
@aslanov_futbol
“Челси” ва Энцо Мареска ажаблантирди. Қойил!
@Jamoliddin_Bobojonov
Дониёр Туроповнинг қадами франсузларга ёқмади. Бунақада кейинги йил Дешам шогирдларига АҚШ майдонларида қийин бўлади.
@Jamoliddin_Bobojonov