Жамолиддин Бобожоновнинг шахсий канали. Каналда футбол ҳақида фикр ва хабарлар берилиб борилади! Баъзан бошқа мавзулар ҳам ёритилиши мумкин. Тижорий ҳамкорлик учун: @muhammadsodiq30 +998900199857
Маркус Рэшфорд расман “Барселона” футболчиси. Ушбу йил ўзини яхши тутса, майдонда клубга фойда келтирса кейинги йил тўлақонли клуб аъзосига айланиши мумкин. Ҳозирча ижара.
@Jamoliddin_Bobojonov
2025-2026 йиллар футбол мавсуми учун “Барселона”нинг тахминий уч хил кўринишидаги таркиби. Учаласи ҳам қўрқинчли.
Эътиборлиси учала таркибда ҳам Тер Штеген ва Гави йўқ.
@Jamoliddin_Bobojonov
Файзуллаевга яқин манбалар, Аббосбек ҳали тиббий кўрикдан ўтмаган деб таъкидламоқда. Демак юқоридага хабар ёлғон (фейк). Ёки Алексей Сафоновнинг бир ўйини.
Аббосбек Файзуллаевга омад!
Ҳей, одам бўлиб келдик, одам бўлайлик,
Элу-юрт дардига малҳам бўлайлик.
Зулмат хоналарин ёритмоқ учун,
Машъал бўлолмасак, бир шам бўлайлик.
Дунёга келдим-у дунё топмадим,
Зиёга талпиниб, зиё топмадим.
Соядаги гулдек итоатдаман,
Келиш-у кетишдан маъно топмадим.
Дунёда билдимки Ватан ягона,
Тинчи бор ҳар уй ҳам тилло остона.
Соядаги гулдек итоатдадир,
Одам ўз юртидан бўлса бегона.
Ҳей, одам бўлиб келдик, одам бўлайлик,
Элу-юрт дардига малҳам бўлайлик.
Агар бўлмай десанг жаҳонда гумроҳ,
Қавму-қариндошдан хабар ол гоҳ-гоҳ.
Лекин ота-онадан хабар олмаслик
Гуноҳлар ичинда энг олий гуноҳ.
Сени биров билса, биров билмайди,
Ҳатто билганлар ҳам парво қилмайди.
Сен ҳам парво қилмай бахт гаштини сур,
Бахт ҳам бирда кулса, бирда кулмайди.
Ҳей, одам бўлиб келдик, одам бўлайлик,
Элу-юрт дардига малҳам бўлайлик.
@Jamoliddin_Bobojonov
Месси МЛС “олтин этик” соврини соҳибига айланиши мумкин
Ҳа, шундай соврин бор экан. Балким таржимани нотўғри қилгандирман. Аммо аниқ “олтин бутса” эмас. Этик! Балким, батинкадир…
Муҳими бу эмас. Лео бу йил 16 гол билан МЛС тўпурари бўлиб турибди. Унинг тақибчиси Сэм Суррижда ҳам 16 гол. Аммо Сэм 16 голдан 5 тасини пенальтидан киритган.
Лекин мавсум ҳали давом этади. Этик, бутса, лаган, кубок, тўп га ўхшаш шахсий совринлар чемпионларга ярашади.
@Jamoliddin_Bobojonov
Криштиану Роналду “Ан-Наср” жамоаси билан ўзига хос келишувга эришди. Жисмонан қанчалик яхши кўринмасин, ёш ўз сўзини айтмоқда. Соғлиғини асраш учун жамоанинг мавсумдаги 30% ўйинларида иштирок этмайди.
Хабарингиз бор, Ан-Наср Осиё Чемпионлар Лигаси 2 да иштирок этади. Кўпчилик Криштиану ушбу турнирда Ан-Насрнинг сафар ўйинларида қатнашмаслик учун ҳам бу қарорга келган деб тахмин қилмоқда. Демак, Андижон билан Ан-Наср бир гуруҳга тушган ҳолда ҳам, кўп эҳтимол Роналду юртимизга ташриф буюрмайди.
Мана шунақа гаплар.
@Jamoliddin_Bobojonov
“Нефтчи” футболчилари учун янги ўқув-машғулот маркази очилди
Ўзбекистон футболи тарихи ва бугунида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасининг ўрни беқиёс. 63 йил муқаддам ташкил топган “Нефтчи” футбол жамоаси Ўзбекистон чемпионатида беш маротаба олтин, беш марта кумуш ва бир бор бронза медалларига сазовор бўлди. Аммо бир муддат команда мавқеини йўқотди. Ҳатто бир йил суперлига мусобақаларида иштирок этмади. Бунинг сабабларидан бири – ўқув машғулот базасининг ночор аҳволи билан боғлиқ эди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/741339
Бизнинг телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе
Аёллар футболига ҳам қизиқиб турамиз. Қизларимиз 23 йил деганда Австралияда бўладиган қитъа чемпионатига йўл олди. Ундан кейинги Осиё чемпионати юртимизда бўлиши кутилмоқда.
@Jamoliddin_Bobojonov
Зўр-а? Мен ҳам хаёлимда тўпни шунақа тепа оламан
@Jamoliddin_Bobojonov
Кўпчилик Хайрулла Ҳамидов футбол шарҳларига шеъриятни омухта қилган биринчи шарҳловчи деб ўйлайди. Хайрулла бу услубни юқори чўққига олиб чиқди.
Мана, Ориф Толипов ҳам бу услубга қўл ура бошлабди. Омадини берсин! Хурсанд бўлдим.
Услуб асосчиси Мурод Ризаев.
“Али Дайи бўлмай ўл!” номли шеърлари билан бу жанрга асос солганлар. Ва ўша пайтдаги ЎФА президенти ва Ички ишлар вазири бўлган шахс билан учрашишга муваффақ бўлганлар.
— Эмас осон бу майдон ичра турмоқ,.
Ризоий панжасиға панжа урмоқ …
@Jamoliddin_Bobojonov
Коммент.Биги янги сонида Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ва мураббийлари билан суҳбатлашди ва улардан Жаҳон чемпионатида қайси рақибларни кўришни исташларини билиб олди!
Ушбу сонни томоша қилинг, YouTube'даги видео остига изоҳ ёзинг ва футболчиларнинг дастхатлари туширилган терма жамоа футболкасини ютиб олинг!
📱 youtu.be/tR0E8nG_oXw
Ҳарет Саутҳайт.
Ана силарга. Исмини ҳам тоза ўзбекча думли Ҳ билан қилиб бердим.
@Jamoliddin_Bobojonov
Муҳаммад Али Усмонов таништирув роликка лойиқ ўйнаб бериши талаб этилади.
Анжан, қойил!
@Jamoliddin_Bobojonov
Маркус Рэшфорд “Барселона” офисига етиб келди. Ортидан Жоан Лапорта ҳам бинога кириб кетди. Маркуснинг кийимидан яқин орада шартнома имзоланади.
Кутилмаганда ёзнинг энг қайноқ трансфери Рэшфорд бўлмоқда.
Балким “Реал” футболчилари бу борада ўтиб кетар. Масалан Родриго
@Jamoliddin_Bobojonov
Нормал эркак 40 ёшда шунақа бўлиши ҳам керак-да )))
@Jamoliddin_Bobojonov
Аббосбек тиббий кўрикдан ўта олмади
Хабарингиз бор, Аббосбек Файзуллаев Москванинг ЦСКА жамоасидан Истанбулнинг "Башекшеҳир" жамоасига трансфер бўлиши кутилмоқда эди. 7,5 миллион еврога баҳоланаётган трансфер амалга ошмаслиги мумкин.
Россиялик таниқли футбол агенти Алексей Сафонов маълумотига кўра, Аббосбек Файзуллаев туркия жамоаси тиббий кўригидан ўта олмаган. Бу ҳақда Meteratings нашри Сафоновга таяниб хабар бермоқда.
Бу хабар расман тасдиқлангани йўқ. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз.
@Jamoliddin_Bobojonov
“Барселона” жамоаси тарихида бор йўғи 11 нафар инглиз (англиялик) футболчи фаолият кўрсатган.
Гари Линекер, Марк Хьюз, Джейсон Денер, Кевин Ричардсон, Артур Уорнер, Джозеф Пеннант, Джон Бэнкс, Джек Стивенс, Бернард Джексон, Мэттью Кертис, Джон Арчибальд Армстронг.
Улар орасида энг машҳури Гари Линекер. Гари 1986-1989 йиллар орасида кўк-анорранглилар шарафини ҳимоя қилган.
Маркус Рэшфорд 12 чи инглиз футболчиси бўлади.
@Jamoliddin_Bobojonov
Маркус Рэшфорд Барселона шаҳрига етиб келибди. Яқин орада тиббий кўрикдан ўтиб, Лапорта билан шартномага имзо чекаётган вақтдаги фотолари чиқиб қолса керак. Кўзда ёш билан бир умр “Барса”да ўйнашни орзу қилганман демаса бўлди.
Омад!
@Jamoliddin_Bobojonov
Саъдияхонга ёрдам керак...
Аввал ҳам сизларга мурожаат қилган эдик — икки ёшли Саъдияхон ва унинг оиласи оғир синовларни бошидан кечирмоқда.
Сиз — сахий ва мехрибон инсонларнинг хайриялари туфайли Саъдияхон даволанди ва опаси ҳам муваффақиятли жарроҳлик амалиётидан ўтди.
Кичкинтой Саъдияхон ҳар 3 ойда даволаниши лозим. У судурги (эпилепсия) касали билан оғримоқда.
Оила ижара уйда яшайди. Онаси болаларни парваришлаётгани учун ишлай олмайди. Отаси чет элга чиқиб кетган, ҳеч қандай ёрдам кўрсатмайди.
Маҳаллада моддий ёрдамга муҳтож оила сифатида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган.
Ҳар бир сўм, ҳар бир ҳисса — Саъдияхон учун соғлиқ ва умид демакдир. Илтимос, яна бир бор кўмак қўлингизни чўзинг!
Kарта рақамлари (Онаси — З.Исакова номида)
UZCARD: 8600314147405817
VIZACARD: 4176550039003128
HUMOCARD: 9860350145425004
UZCARD: 8600061099691379
+998 91 990 56 60
Бола ЖЧда яна порламоқчи. Аммо, қийин бўлади-ёв…
@Jamoliddin_Bobojonov
Ukraina askarlari og'ir vazndagi bokschi hamyurtlari Usikning jangini kuzatmoqda.
@bayroqdor
«Барселона» Маркус Рэшфорд борасида келишувга эришди. Келаси йили сотиб олиш шарти билан ижара.
«Барселона» учун Никодан кўра Рэшфорд яхшироқ эканининг сабаблари кўп, аввал ҳам ёзганман.
Биринчидан, арзон. Каталонияликлар ортиқча пулни бошқа чизиқлар учун сарфлаши мумкин бўлади.
Иккинчидан, Рэшфорд учун сўнгги омадсиз мавсумлардан сўнг «Барселона» - лотареядаги ютуқ. Бемалол захирада ўтиришга ҳам рози. Керак бўлганда ўйнатиш мумкин.
Учинчидан, Рэшфорд марказда ҳам ўйнай олади, тажрибаси бор. Агар ҳужумчи олинмаса, Маркусни Рафиня билан ҳам, Левандовски билан ҳам ротация қилиш мумкин.
Тўртинчидан, барибир потенциал борасида Маркус юлдуз даражасида. Агар Флик йўл топа олса, жамоа арзон нархга яхши опцияга эга бўлади.
@aslanov_futbol
Кўраяпсиларми?
👉 https://www.youtube.com/live/3JUlKaPvYxc