jamoliddin_bobojonov | Неотсортированное

Telegram-канал jamoliddin_bobojonov - Jamol Bobo

64057

Жамолиддин Бобожоновнинг шахсий канали. Каналда футбол ҳақида фикр ва хабарлар берилиб борилади! Баъзан бошқа мавзулар ҳам ёритилиши мумкин. Тижорий ҳамкорлик учун: @muhammadsodiq30 +998900199857

Подписаться на канал

Jamol Bobo

Омад!

Олға, Ўзбекистон!

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Симоне Инзагига ҳурматим сусайди.

Пул ўлсин!

Читать полностью…

Jamol Bobo

Аббосиньо ҳам етиб келди. Ў ес!

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Отабек Шукуров мухлислар ва журналистларни амирликларга киришига ёрдам беришдан ташқари, машғулотларда ҳам актив қатнашмоқда.

Тилла йигит. Омад!

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Дубай шаҳридаги охирги машғулотимиз. 3-июн куни Миллий жамоамиз Абу-Дабига кўчиб ўтади

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Тўғри қилишибди. ЖЧ финалидан сўнг майдонда юриши энсамни қотирганди. Лўттивоз!

Читать полностью…

Jamol Bobo

Аббос ўзи маладес йигитда.

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Кўрдинглар, эшонларга илҳом бераман. Силар бўлсанглар каналдан чиқиб кетяпсилар )))

Читать полностью…

Jamol Bobo

Эшон бобо блиц-саволларни ёриб қўйибди: шеъриятни зўр тушунган одам сифатида ҳамма таърифига қўшилдим.

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Жалолиддин Машарипов бўлажак муҳим ўйин олдидан ўз қарашлари билан ўртоқлашди. Ва жуда тўғри фикрламоқда.

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Луис Энрике.

Фаррухдан навбатдаги видео

@vamosfarrukh
@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Рустам Ашурматов ҳам яхши спорт формади. Худо хоҳласа 5-июн куни совуқ мия билан БААга олов зарбалар берамиз.

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

9 ёшли Ширинабону оғир суяк касаллиги — рахит билан оғримоқда. Бу касаллик натижасида унинг оёқлари деформация бўлган ва юришида жиддий муаммолар бор.

Шифокорлар унга темир қўйиш орқали жарроҳлик амалиётини зудлик билан ўтказишни тавсия қилишган.

Ширинабонунунг онаси — ижарада яшовчи, ёлғиз она. Маблағ етишмаслиги сабабли
Сизнинг сахийлигингиз Ширинабонунинг соғлиги, келажаги ва умидини сақлаб қолиши мумкин!

Эҳсон қилган сахий инсонлар
Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир”.

Платик карталар онасининг номида Исакова З.
HUMO: 9860 0824 9457 8568
UZCARD: 8600 3141 4740 5817

Боғланиш учун тел.: +998919905660

Читать полностью…

Jamol Bobo

Jamol Bobo канали мухсус мухбири Миллий жамоамиз машғулотларидан юборган лавҳа.

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Кеча ПСЖ ва “Интер” ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали ўйини билан Европада расман футбол мавсуми тугади.

Бу йил ажабтовур воқеаларга гувоҳ бўлдик. Родри олтин тўп соҳиби бўлди. Винисиус шундоқ ҳам йиғлоқи эди, олтин тўпсиз қолиб йиғлоқилиги баттарлашди.

“Манчестер Сити” жамоаси деярли олти ойлик ўйин борасида таназзулига учради. Оқибатда “Ланс” клубидан ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни тезлик билан трансфер қилди. Абдуқодир “Ман Сити” таркибида 9та ўйин ўтказди. Феврал ойида шаҳарликларнинг энг яхши футболчисига айланди. Гвардиола Ҳусановни апрел ойидан бошлаб мавсум охиригача биронта ўйинда майдонга тушурмади. Шундоқ қилиб “Ман Сити” мавсумни совринсиз якунлади. Пеп Гвардиола учун бу нонсенс.

Қишки трансфер ойнасида Элдор Шомуродов “Рома”ни тарк этиши кутилаётган эди. Аксинча Элдорнинг ўйини очилиб кетди ва у ҳам “Рома”нинг феврал ойида энг яхши футболчисига айланди. Келаси мавсум Гасперини римликларга устозлик қиладиган бўлди.

Бу мавсум ЕЧЛ янги форматда ўтказилди. Турнир қироли “Реал” чорак финалда мусобақани тарк этди. ЕЧЛда илк бор ПСЖ чемпион бўлди. Энрике шогирдлари чемпионлик йўлида АПЛ етакчиларини мағлуб этиб, финалда мавсумнинг энг ёрқин жамоаси “Барселона”ни ярим финалда мағлуб этган “Интер” клуби устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қироллик клуби “Реал Мадрид” мавсумдаги барча классиколарда мағлуб бўлди. Бунақаси камдан-кам бўладиган ҳолат. Хайрулла Ҳамидов тўрт классикодан учтасини стадионда томоша қилди. Мавсумни Гвардиола каби совринсиз якунлаган Карло Анчелотти Мадридни тарк этиб, Бразилия терма жамоасига бош мураббий бўлди. “Реал”га эндиликда Хаби Алонсо раҳбарлик қилади.

Арне Слот биринчи мавсумидаёқ “Ливерпул” билан АПЛ ни забт этди.

“Тоттенҳем” АПЛни 17 ўринда якунлаб, Европа лигасида ғолиб бўлди.

Ҳарри Кейн ваниҳоят чемпион бўлди. У “Бавария” сафида Германия чемпионига айланди.

Қисқаси, бу гапларни қўйиб туринг. Булар барчаси арзимаган воқейлик. Бугундан, ҳозирдан бошлаб бор эътиборимизни, фикру хаёлимизни, вужудимизни фақат бир ўйинга қаратамиз. Олтин тўпни Ламин оладими, Усмон оладими бизга фарқи йўқ. Роналду 1000та гол урадими, Суарес ортиқча вазндан қутуладими у ҳам биззи қизиқтирмайди.

Биз учун 5-июн куни бўлиб ўтадиган БАА -Ўзбекистон ўйини бирламчи. Бизнинг ўй-ташвишимиз, орзу-ҳавасимиз фақат шу ўйин атрофида бўлиши керак! Бошқаси ёлғон.

Дуоларизда эслаб туринг.


Олға, Ўзбекистон!

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Муҳрим укам ёзиш учун туғилган. Матн ёзишдан кайф қилади. Чунки ўта саводли йигит. Биргаликда қатнашган подкастимизни матн қилиб чиқибди. Ўқинглар!

Ўқишга қизиқмайдиган эринчоқлар учун 21:00да премьераси бошланади.

👉 https://youtu.be/rll8hlOFxko?si=7T_YmXOHBiXb5klZ

Читать полностью…

Jamol Bobo

Папа Карло бошлаворибди.

Тўғриси, Бразилия терма жамоаси таркиби унақа зўр эмас. 2000 йиллар бошида ҳозирги таркибидан 90% и номзод сифатида ҳам қаралмас эди.

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Одил Аҳмедов: “БАА — Ўзбекистон” ўйини биз учун — финал!”

Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси билан ўйнайди. Учрашув Абу Дабидаги “Ан-Наҳаён” стадионида бўлиб ўтади.
Бу ўзбек футболи тарихидаги энг муҳим ўйинлардан бири, чунки ушбу ўйиндаги ижобий натижа бизни илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичига олиб чиқади.

Шундай муҳим ўйин олдидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Жумладан болалар футбол академияси, ёш мураббийларни кашф қилишда янги қўлланмалар, Темур Кападзе фаолияти ва Миллий жамоамиз ҳақида сўз юритди.

Батафсил ЎзАнинг YouTube тармоғида томоша қилишингиз мумкин.


📽 https://youtu.be/AJAFvMSlsr8

Батафсил: https://uza.uz/posts/726810

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

Читать полностью…

Jamol Bobo

Биз каби Флик ҳам Ямалнинг бу қилиғини ҳазм қила олмайди.

Аслида, индамай ҳазм қилиб кетиладиган қилиқ ҳам эмас-да.

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Бугун, 21:10 да Ориат Доно радиосида “Футбол+” дастурида кўришамиз.

Ўзгача дастур бўлади. Ўтказиб юборманг!

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

“Римга борганимдан кейинги энг катта хатоимни биламан. Борганимда у ерда Эдин Жеко бор эди. Ёши каттароқ, асосий таркибда менга имконият бўлади, деб ўйладим. Тўрт кун ўтиб Жекони сотиб юборишди ва бир ўзим қолдим. Бироз вақт ўтиб газеталарда Абраҳам билан музокаралар кетаётгани ҳақида хабарлар чиқа бошлади. Бир маълумотда гўё Абраҳам тўлиқ асосий таркибда ўйнашни талаб қилинаётгани ва унга кафолат берилиши ҳақида ҳам ўқиб қолдим. Бу нотўғридир, агар мен яхши ўйнаб турсам, албатта, мураббий мени туширади, у ўзига душман эмас-ку?

Мавсум бошланди, аввал ўртоқлик ўйинларда, кейин Конференциялар кубогида “Трабзонспор” дарвозасига гол урдим. Трабзондаги ўйиндан уч кун ўтиб “Фиорентина”га қарши ўйнашимиз керак эди. Абраҳам шу ўйиндан уч кун олдин Римга келди. Аммо мураббий асосий таркибга уни танлади. Ҳатто Конференциялар кубогида ҳам Абраҳам туша бошлади. Ўшанда балким халиги хабарлар тўғридир, Абраҳамга жой кафолатлангандир, деган фикр ўтди, менга бу руҳий таъсир қилди.

Илгари, “Ростов”даям икки йил, “Женоа”да ҳам бошида захирада қолганман, аммо ўйинга бир неча дақиқа чиқаётганда шундан фойдаланиш, жамоага ёрдам бериш ва гол уришни мақсад қилардим. Ўшанда эса қарашим ўзгарди, мен кучли ҳужумчиман, буни исботладим, бутун Ўзбекистон ҳам мени қувватлаяпти, лекин мураббий Абраҳамни танлаяпти ва бу ноҳақлик деб ўйлай бошладим. Захирадан тушаётганда ҳам, ўн дақиқада нимагаям улгурардим, асосийда имконият беришса, ўзгариш қилишга вақтим бўларди, дердим. Яъни айбни ўзимдан эмас, атрофдан қидирардим. Бу футболчи учун энг катта зарар. Курашишдан тўхтаб, аслида лойиқман, менга нисбатан ноҳақлик қилишяпти, деб ўйлаган саринг пасайишни бошлайсан. Бироз ўтиб қанчалик тушиб кетганингни ҳам билмай қоласан.

Аслида энг тўғри йўл ўша “Ростов”даги қарашим эди. Машғулотлардан, менга берилган дақиқалардан тўғри фойдалансам, ўзимни кўрсатсам, курашсам, албатта жавоб бўлади”

Элдор Шомуродов

@footballsays

Читать полностью…

Jamol Bobo

⚙️БАА – ЎЗБ ўйинини стадиондан томоша қилмоқчи бўлганлар учун сўнгги имконият

Ўзбекистонлик мухлислар учун ажратилган кафолатли чипталар, бориб-келиш авиабилетлар, Дубай марказидан шинам меҳмонхона ҳамда барча трансфер хизматлари.

“Марказий Сектор” ҳамда “All Noor Travel” томонидан ташкил этилган турпакетлар учун бугун сотувлар ёпилади. Қулай имкониятдан фойдаланиб қолинг!

📞 +99833 952 27 00
📞 +99895 558 00 55
📞 +99895 064 70 70
📞 +99888 030 08 08

🌐 @allnoortravel
🌐 @markaziysektor_uz

Читать полностью…

Jamol Bobo

Кеча Россия кубоги финалида ғолибликни қўлга киритган Аббосбек Файзуллаев бугун Миллий жамоамиз таркибига қўшилади. Шундоқ қилиб терма жамоамиз машғулотларни тўлиқ таркиб билан ўтказади. Эртага Дубай шаҳридан Абу-Дабига кўчиб ўтади.

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Миллий жамоамизнинг кечки машғулотларидан лавҳа

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Миллий жамоамиз кундузги машғулотларидан лавҳа

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Абу-Даби ва Шаржа аэропортларида шундай муаммо бор. Баъзи ҳамюртларимиз муаммоларга дуч келмоқда. Дубай аэропортида бундай ҳолатлар юз берганлиги ҳақида маълумот йўқ. Ҳарқайлай бизда бундай маъломот йўқ. Нима бўлган тақдирда ҳам керакли ҳужжатларни тахт қилиб парвоз қилинг.

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

"Ан-Наҳаён" стадиони.

Абу Даби шаҳрида жойлашган ушбу стадион БААнинг етакчи стадионларидан бири бўлиб, 12 минг томошабинни сиғдира олади. Бу арена кўплаб халқаро учрашувларга мезбонлик қилган ва маҳаллий жамоа "Ал Ваҳда"нинг уй майдони ҳисобланади. 1995 йил топширилган.

Айнан шу стадион ўзбек футболи тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилиши кутилмоқда, Худо хоҳласа.

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

Шундай йигитлар билан ЖЧга чиқмаслик уят. Нафақат чиқиш керак, чорокфиналними мўлжаллаш керак.

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…

Jamol Bobo

⚙️БАА – ЎЗБ ўйинини стадиондан томоша қилмоқчи бўлганлар учун сўнгги имконият

Ўзбекистонлик мухлислар учун ажратилган кафолатли чипталар, бориб-келиш авиабилетлар, Дубай марказидан шинам меҳмонхона ҳамда барча трансфер хизматлари.

“Марказий Сектор” ҳамда “All Noor Travel” томонидан ташкил этилган турпакетлар учун бугун сотувлар ёпилади. Қулай имкониятдан фойдаланиб қолинг!

📞 +99833 952 27 00
📞 +99895 558 00 55
📞 +99895 064 70 70
📞 +99888 030 08 08

🌐 @allnoortravel
🌐 @markaziysektor_uz

Читать полностью…

Jamol Bobo

Месси саҳарлаб икки гол уриб, икки ассист қилибди. Олтин тўп кетди.

@Jamoliddin_Bobojonov

Читать полностью…
Подписаться на канал